ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2018
№
2
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
36
Ў
.
Холмирзаев
ТДЮУ
ўқитувчиси
ЭЛЕКТРОН
ТИЖОРАТНИ
ҲУҚУҚИЙ
ТАРТИБГА
СОЛИШ
МАСАЛАЛАРИ
Аннотация
:
мақолада
Ўзбекистон
ва
хорижда
электрон
тижоратни
ҳуқуқий
тартибга
солишнинг
замонавий
тенденциялари
билан
боғлиқ
бир
неча
масалалар
кўриб
чиқилган
.
Шунингдек
,
ушбу
соҳадаги
халқаро
ва
хорижий
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
тадқиқ
қилинган
.
Калит
сўзлар
:
тижорат
,
электрон
тижорат
,
интернет
,
ҳуқуқий
тартибга
солиш
,
халқаро
ҳуқуқий
тартибга
солиш
,
хорижий
мамлакатлар
тажрибаси
.
Аннотация
:
в
настоящей
статьте
рассмотрены
некоторые
вопросы
,
касающиеся
современных
тенденций
развития
правового
регулирования
электронной
коммерции
в
Узбекистане
и
за
рубежом
.
Исследованы
отдельные
действующие
международные
и
зарубежные
нормативно
-
правовые
акты
в
данной
сфере
отношений
.
Ключевые
слова
:
коммерция
,
электронная
ком
-
мерция
,
интернет
,
правовое
регулирование
,
междуна
-
родное
правовое
регулирование
,
опыт
зарубежных
стран
.
Annotation:
some issues relating to contemporary
trends in legal regulation of electronic commerce in Uz-
bekistan and abroad. We investigate some existing
international and foreign regulations in the sphere of
relations.
Key words:
commerce, electronic commerce, Internet,
legal regulation, international legal regulation, experience
of foreign countries.
Информацион
технологияларнинг
ривожланиши
,
иқтисодиётнинг
рақамланиши
электрон
тижоратнинг
пайдо
бўлиши
ва
ривожланишини
таъминлади
.
Бугунги
кунда
электрон
тижорат
иқтисодиётнинг
муҳим
қисмига
айланди
,
электрон
шаклда
реализация
қилинаётган
товарлар
,
ишлар
,
хизматлар
ҳажми
йилдан
йилга
ошиб
бормоқда
.
Электрон
тижорат
тараққиёти
ушбу
соҳага
оид
муносабатларни
ҳуқуқий
тартибга
солишни
такомиллаштириш
ва
унинг
таъсирчан
механизмларини
яратишни
тақозо
қилмоқда
.
Ҳуқуқий
тартибга
солишнинг
муҳим
асосларидан
тегишли
атама
ва
таърифларни
аниқлаштириш
ҳисобланади
.
Электрон
тижорат
атамасига
халқаро
ташкилотлар
,
олимлар
ва
турли
мамлакатлар
қонун
ҳужжатларида
турлича
таърифлар
берилган
бўлиб
,
улар
технологик
тараққиётнинг
турли
даврларида
ишлаб
чиқилган
.
Шунингдек
,
электрон
тижорат
глобал
савдо
ва
рақамлашув
натижаси
ўлароқ
халқаро
савдонинг
муҳим
қисмидир
.
Бу
эса
электрон
тижоратни
нафақат
бир
мамлакат
ёки
минтақа
,
балки
бутун
дунёда
халқаро
савдо
субъектлари
ўртасида
имкон
қадар
бир
хил
тушуниш
ва
қўллашга
ҳаракат
қилишни
тақозо
қилади
.
Электрон
тижорат
атамаси
инглизча
“electronic
commerce”
сўзининг
таржимаси
бўлиб
,
тахминан
1993
йилллардан
бошлаб
дастлаб
оммавий
ахборот
воситаларида
,
кейинчалик
эса
профессионал
илмий
манбаларда
ишлатила
бошлаган
[1, 58-62
бетлар
].
Ваколатли
ташилотлар
БМТнинг
Халқаро
савдо
бўйича
комисссияси
(UNCITRAL),
Жаҳон
савдо
ташкилоти
(WTO)
ҳамда
Иқтисодий
ҳамкорлик
ва
тарақиёт
ташкилоти
ҳужжатларида
электрон
тижоратга
берилган
таърифларни
кўриб
чиқамиз
.
БМТнинг
Халқаро
савдо
бўйича
комисссияси
(UNCITRAL)
томонидан
1996
йилда
ишлаб
чиқилган
“
Электрон
тижорат
тўғрисидаги
намунавий
қонун
”
да
электрон
тижоратга
аниқ
таъриф
берилмаган
бўлсада
,
ушбу
қонунни
қабул
қилиш
бўйича
берилган
йўриқномада
электрон
тижоратни
электрон
шаклда
ахборот
алмашинуви
атамасига
боғлаб
кенг
талқин
қилиш
тавсия
қилинган
.
Яъни
унга
кўра
,
электрон
тижорат
электрон
ахборот
алмашинуви
натижасида
тузиладиган
битимлар
асосида
амалга
ошириладиган
тадбиркорлик
фаолиятининг
барча
соҳаларини
қамраб
олади
[2].
Иқтисодий
ҳамкорлик
ва
тарақиёт
ташкилоти
эса
электрон
тижорат
жисмоний
ва
юридик
шахслар
томонидан
рақамли
маълумотларни
узатиш
ва
қайта
ишлашга
асосланган
ҳолда
очиқ
(
интернет
)
ва
ёпиқ
тармоқда
амалга
ошириладиган
тижорат
операциялари
деб
тушунтирган
.
Жаҳон
савдо
ташкилотининг
1998
йил
25
сентябрдаги
электрон
тижорат
бўйича
дастурининг
1.3-
бандида
электрон
тижорат
бу
товар
ва
хизматларни
электрон
алоқа
воситасидан
ишлаб
чиқариш
,
маркетинг
олиб
бориш
,
тарқатиш
,
сотиш
,
етказиб
бериш
деб
кўрсатилган
[3].
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб
айтиш
мумкинки
,
халқаро
доирада
электрон
тижорат
атамаси
турлича
тушунилиб
турли
йўналишлар
бўйича
талқин
қилинади
.
Шунингдек
,
ушбу
таърифлардан
электрон
тижорат
тушунчасини
кенгроқ
талқин
қилиш
мумкинлиги
,
унинг
технология
тарақиётига
мос
равишда
кенгайиб
боришини
ҳам
англатади
.
Миллий
қонунчилигимизда
электрон
тижорат
тушунчаси
аниқ
таърифланган
бўлиб
,
Ўзбекистон
Республикасининг
“
Электрон
тижорат
тўғрисида
”
ги
Қонунига
мувофиқ
электрон
тижорат
ахборот
тизимларидан
фойдаланган
ҳолда
тузиладиган
шартномага
мувофиқ
амалга
ошириладиган
товарлар
(
ишлар
,
хизматлар
)
олди
-
сотдисидир
.
Демак
,
қонун
электон
тижоратни
товарлар
(
ишлар
,
хизматлар
)
олди
-
сотдиси
доирасида
таърифлайди
.
Шунингдек
,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2018
йил
14
майдаги
“
Электрон
тижоратни
жадал
ривожлантириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида
”
ги
ПҚ
–3724-
сон
қарори
билан
тасдиқланган
2018 – 2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасида
электрон
тижоратни
ривожлантириш
дастурида
ҳам
электрон
тижоратда
фойдаланиладиган
атамаларга
аниқ
таъриф
бериш
лозимлиги
белгиланган
.
Электрон
тижоратнинг
ҳуқуқий
табиатини
тушунишда
энг
муҳим
жиҳат
электрон
шаклда
тузиладиган
шартноманинг
ҳуқуқий
табиатини
тушунтиришдир
.
БМТнинг
халқаро
савдо
бўйича
комисссияси
(UNCITRAL)
томонидан
1996
йилда
ишлаб
чиқилган
“
Электрон
тижорат
тўғрисида
”
ги
намунавий
қонуннинг
5-
моддасида
электрон
шаклдаги
ахборот
ва
ҳужжатларнинг
ёзма
шаклдаги
билан
тенг
кучли
бўлиши
принципи
мустаҳкамланган
.
Бу
принцип
Ўзбекистон
Республикасининг
“
Электрон
тижорат
тўғрисида
”
ги
Қонунида
ҳам
аксини
топган
бўлиб
,
электрон
тижоратдаги
электрон
ҳужжатлар
,
шунингдек
электрон
шаклда
қайд
этилган
,
юборувчисини
идентификация
қилиш
имкониятини
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2018
№
2
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
37
берадиган
ахборот
ўз
қўли
билан
имзоланган
қоғоздаги
ҳужжатларга
тенглаштирилади
ва
улардан
битимлар
тузилганлигининг
далили
сифатида
фойдаланилиши
мумкин
.
Шунингдек
,
Фуқаролик
кодексининг
366-
моддасига
кўра
ёзма
шартнома
тарафлар
имзолаган
битта
ҳужжатни
тузиш
йўли
билан
,
шунингдек
почта
,
телеграф
,
телетайп
,
телефон
,
электрон
алоқа
ёки
ҳужжат
шартномадаги
тарафдан
чиққанлигини
ишончли
суратда
аниқлаш
имконини
берадиган
бошқа
алоқа
ёрдамида
ҳужжатлар
алмашиш
йўли
билан
тузилиши
мумкин
.
Шунингдек
,
электрон
тижоратдаги
шартнома
фақат
ахборот
тизимларидан
фойдаланган
ҳолда
тузилганлигига
асосланиб
ҳақиқий
эмас
деб
топилиши
мумкин
эмаслиги
ҳақидаги
нормадир
.
Бундан
келиб
чиқиб
,
электрон
тижоратни
амалга
оширишда
битимларни
тузиш
,
электрон
ахборот
ва
ҳужжатлар
алмашинуви
,
шартноманинг
тузилганлигини
белгилаш
,
уни
электрон
шаклда
ўзгартириш
ва
бекор
қилишнинг
ҳуқуқий
асослари
миллий
қонунчилигимизда
белгиланган
.
Шунга
қарамасдан
электрон
шартноманинг
тузиш
,
ўзгартириш
ва
бекор
қилиш
шартлари
унинг
алоҳида
хусусиятларини
ҳисобга
олиб
шарҳланмаган
.
Бундай
шартномларда
юқорида
келтирилган
нормалар
ва
фуқаролик
қонунчилигининг
умумий
нормалари
қўлланилади
.
Кейинги
масала
электрон
тижоратда
ҳисоб
китоблар
ва
электрон
тўлов
воситаларидир
.
Ўзбекистон
Республикасининг
“
Электрон
тўловлар
тўғрисида
”
ги
Қонунига
кўра
техника
воситаларидан
,
ахборот
технологияларидан
ва
ахборот
тизимлари
хизматларидан
фойдаланган
ҳолда
электрон
тўлов
ҳужжатлари
воситасида
нақд
пулсиз
ҳисоб
-
китобларни
амалга
ошириш
электрон
тўловдир
.
Таъкидлаш
лозимки
,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2018
йил
14
майдаги
“
Электрон
тижоратни
жадал
ривожлантириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида
”
ги
ПҚ
–3724-
сон
қарори
билан
тасдиқланган
2018 – 2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасида
электрон
тижоратни
ривожлантириш
дастурида
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
электрон
пул
муомаласини
ҳуқуқий
тартибга
солиш
.
Улар
орқали
,
чет
эл
электрон
тўлов
ҳамёнлари
орқали
тўловларни
амалга
ошириш
тартибини
жорий
этиш
белгиланган
.
Лекин
қонун
ҳужжатларида
электрон
пул
воситаларига
аниқ
таъриф
берилмаган
.
Қолаверса
,
бугун
глобализация
шароитида
бир
неча
турдаги
электрон
пуллар
(
масалан
, Webmoney)
билан
бирга
криптовалюталар
(Bitcoin)
ҳам
муомалага
киритилмоқдаки
,
уларнинг
ҳуқуқий
мақомини
белгилаш
зарур
.
Европа
Иттифоқи
парламентининг
2000
йил
27
октябрдаги
46-
сон
директивасига
мувофиқ
“
электрон
пул
”
эмитент
томонидан
тақдим
этилган
мажбурият
бўлиб
,
пул
қийматига
эга
бўлади
,
электрон
ускунада
сақланади
,
чиқарилган
номинал
қийматидан
кам
бўлмаган
қийматда
қабул
қилинади
ҳамда
эмитент
бўлмаган
шахслар
томнидан
ҳам
қабул
қилинади
[4].
Электрон
пул
воситаси
бу
муайян
тўлов
қийматига
эга
бўлган
ва
электрон
ахборот
шаклида
ёзилган
пул
воситасидир
.
У
ўзида
нақд
ва
нақдсиз
пулларга
хос
белгиларни
жамлаган
бўлиб
,
улар
тўлов
воситаси
сифатида
белгиланиши
ёки
белгиланмаслиги
масаласидагина
фарқ
қилади
.
Демак
,
электрон
тижоратни
ҳуқуқий
тартибга
солишда
тегишли
ҳуқуқий
атамаларни
аниқ
таърифлар
,
электрон
шаклда
тузилган
шартномаларнинг
ҳуқуқий
табиатини
ёритиш
ва
унинг
хусусиятларидан
келиб
чиқиб
тегишли
қонунчиликни
такомиллаштириш
ҳамда
элктрон
тўлов
воситалари
ҳуқуқий
ҳолатини
аниқлаштириш
энг
муҳим
вазифалардан
ҳисобланади
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1.
Скиба
О
.
Д
.
Правовое
регулирование
электронной
коммерции
в
международном
праве
//
Молодой
ученый
. 2014. –
№
11.1. –
С
.58–62.
2.
UNCITRAL Model law on electronic commerce
with Guide to enactment// UN: New York, 2006.
3.
https://www.wto.org/english/tratop_e/ecom_e/wkp
rog_e.htm
.
4.
https://eurlex.europa.eu/LexUriServ/LexUriServ.d
o?uri=CELEX:32000L0046:EN:HTML