Совершенствование организационно-правовой основы реализации правовой политики местными органами самоуправления

CC BY f
9-13
177
5
Поделиться
Юсупов, С. (2020). Совершенствование организационно-правовой основы реализации правовой политики местными органами самоуправления. Обзор законодательства Узбекистана, (2), 9–13. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/503
С Юсупов, Ташкентский государственный юридический университет

Заведующий кафедрой административного и финансового права (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Одним из ключевых направлений административной реформы в Узбекистане является повышение эффективности органов исполнительной власти, анализирована содержания усиление их роли и ответственности в этой сфере. Изучен особенности обеспечения исполнения законов на местах как оосновной задачей исполнительных органов местной власти.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

9

С. Юсупов

ТДЮУ Маъмурий ва молия ҳуқуқи кафедраси

мудири (PhD)

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

ҲУҚУҚИЙ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ

ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Аннотация:

Ўзбекистонда амалга оширилаётган

маъмурий ислоҳотларнинг долзарб йўналишларидан
бири

ижро

ҳокимияти

органларининг

самарадорлигини

ошириш,

уларнинг

мазкур

йўналишдаги роли ва масъулиятини кучайтиришнинг
мазмуни

таҳлил

қилиниб,

ҳуқуқий

давлат

концепцияси бўйича, маҳаллий давлат ҳокимияти
ижро органларининг асосий вазифаси – қонуннинг
жойлардаги ижросини таъминлашнинг ўзига хос
хусусияти эканлиги тадқиқ қилинган.

Калит сўзлар:

маъмурий ислоҳотлар, ижро

ҳокимияти, давлат органлари, мансабдор шахс,
ҳуқуқий сиёсат, давлат бошқаруви.


Аннотация:

одним из ключевых направлений

административной реформы в Узбекистане является
повышение эффективности органов исполнительной
власти, анализирована содержания усиление их
роли и ответственности в этой сфере. Изучен
особенности обеспечения исполнения законов на
местах как оосновной задачей исполнительных
органов местной власти.

Ключевые слова:

административная реформа,

исполнительная власть, государственные органы,
чиновник, правовая политика, государственное
управление.


Annotation:

one of the key directions of the

administrative reform in Uzbekistan is to increase the
efficiency

of

executive

bodies,

the

content

of

strengthening their role and responsibility in this area is
analyzed. The features of ensuring the implementation
of laws at the local level have been studied as the main
task of the executive bodies of local power.

Keywords:

administrative reform, executive power,

government

bodies,

official,

legal

policy,

public

administration.


Бугунги

кунда

Ўзбекистонда

амалга

оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг долзарб
йўналишларидан

бири

ижро

ҳокимияти

органларининг самарадорлигини ошириш, уларнинг
мазкур

йўналишдаги

роли

ва

масъулиятини

кучайтиришга

қаратилган.

Маҳаллий

давлат

ҳокимиятининг ижро органлари ҳар бир ҳудуд
фаолиятини ташкил этувчи давлат бўғини ҳисобланади.
Мазкур ҳокимият давлат органларининг асосий ва
давлат хизматчиларининг аксарият қисмини ўз ичига
олиб, кенг доирадаги ваколатларга эгадир. Ҳуқуқий
давлат

концепцияси

бўйича,

маҳаллий

давлат

ҳокимияти ижро органларининг асосий вазифаси –
қонуннинг жойлардаги ижросини таъминлаш бўлиб,
объектив

равишда,

фуқароларнинг

ҳуқуқ

ва

манфаатларига тегишли бўлган фаолиятнинг амалга
оширилишини талаб этади. Бу эса, ўз навбатида, ҳар
бир демократик давлатда маҳаллий ижро ҳокимияти
органларини

шакллантириш,

ташкил

этиш

ва

масъулиятини

белгилаш

масалаларига

жиддий

ёндашиш лозимлигини талаб этади.

Давлат бошқаруви соҳасида қарорлар қабул қилиш

жуда ҳам мураккаб ва серқирра жараён бўлиб, ҳаб бир
мансабдор шахс ва ваколатли орган томонидан қабул
қилинаётган

қарор

вақт

нуқтаъи

назаридан

долзарблиги билан бирга ҳуқуқий муносабатларни
тартибга солиш, кимларгадир ҳуқуқ ва мажбуриятлар
бериш ва юклаш жиҳатидан адолатлилик ва
шаффофлик тамойилларига асоланган бўлиши ҳамда,
атрофлича муҳокама этилиши, етти ўлчаб бир
кесилиши лозим бўлади. Шу билан биргаликда, мазкур
қабул қилинган қарорнинг самарадорлиги унинг
ижроси нечоғлик амалга оширилганлигида кўринади.
Бу борада Низомулмулк “Сиёсатнома” асарида
шундай дейди: “Фармоннинг ҳурмати ва куч-қуввати
шундай бўлиши керакки, ижро этилмагунча уни ҳеч ким
қўлидан қўйиши керак эмас. Агарда бирор кишининг
фармонга салбий муносабати маълум бўлса ё унинг
ижроси чўзилиб кетганлиги тўғрисида хабар етса,
ундай кишига, агар у яқинлардан бўлса ҳам, жазо
берилади. Подшоҳ амри, албатта, ижро этилиши ва
унга

жиддий

муносабатда

бўлиниши

билан

бошқалардан фарқ қилади” [1].

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

103-

моддасига асосан, “Вилоят, туман ва шаҳар

ҳокимлари

ўз

ваколатларини

яккабошчилик

асосларида

амалга

оширадилар

ва

ўзлари

раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва
фаолияти учун шахсан жавобгар бўладилар”. Маҳаллий
ижро ҳокимиятининг роли, айниқса, ислоҳотлар амалга
оширилаётган ҳамда демократияга ўтиш жараёнида
муҳимдир. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш, муҳим хўжалик ислоҳотларини амалга
ошириш ва бозор иқтисодиётини ташкил этиш
борасида асосий масъулият

ижро

ҳокимияти

зиммасига юклатилади. Давлат бошқарувининг
мазкур органлари фуқароларнинг манфаатларини
муҳофаза қилиш борасида ишлаб чиқилган янги
демократик қонунларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим
роль ўйнайди. Махалий давлат ҳокимияти органлари
фаолиятида ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш, ижро
органлари ва вакиллик органларининг самарали
фаолияти, улар томонидан қабул қилинаётган
қарорлар ва уларнинг ижроси масаласи билан
чамбарчас боғлиқдир. Айни ушбу масалага 2020 йил
20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев янги сайланган Олий Мажлис
Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида алоҳида
тўхталиб ўтиб, қуйидагиларни..,” Энди ижро ҳокимияти
ёмон ишламоқда, деб нолиб ўтирадиган вақт ўтди.
Ижро органи фаолияти устидан ким назорат қилиши
керак? Аввало, сенаторлар эмасми? Қуйи кенгашлар
қанчалик фаол бўлса, Сенатнинг иши шунча самарали
бўлади. Ижро органини жойларда фаол ишлатиш
сенаторларимизга жуда ҳам боғлиқ. Сенаторлар
жойлардаги

раҳбарлар

ҳисоботини

эшитиши,

республика даражасида ҳал қилинадиган масалаларни
Сенат муҳокамасига киритиб бориши керак.” [2]

деб

таъкидлаб ўтди.

Давлат бошқаруви соҳасида қарор қабул қилишда

қўлланиладиган технология ва механизмлар қуйидаги
омилларга боғлиқдир:

сифат жиҳатдан муайян кўриниш ва шаклга эга

жараёнларга;

– ушбу жараёнларнинг ўзига хос хусусиятларига;
– мазкур жараёнлар кечаётган соҳага;


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

10

– бу жараёнларда иштирок этаётган субъектлар-

га;

– барқарор шарт-шароит ва бошқа омиллар.
Ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган

қарорларда сиёсий кучлар нисбати, миллатлар ва тур-
ли ижтимоий қатламлар манфаатлари ўз ифодасини
топади. Шу боис, давлат бошқаруви соҳаси ўзига хос
хусусиятларга эга. Бу ҳам тасодифий эмас, чунки
давлат мамлакатнинг сиёсий йўналишини белги-
лашдан тортиб, оддий фуқаронинг мурожаатига жавоб
беришгача бўлган жуда кенг қамровли ишларни амал-
га оширади. Қарорлар қабул қилиш жараёни кўп
жиҳатдан

давлат

бошқарувининг

қонунийлигига

боғлиқдир. Буни давлат томонидан амалга оширилаёт-
ган ишларнинг ҳуқуқий асоси бор-йўқлигига қараб
аниқлаш мумкин. Бунда давлатнинг, аввало, жамиятга
хизмат қилиши ниҳоятда муҳим ҳисобланади.

Айни ушбу масалага юрбошимиз “Танқидий таҳлил,

қатъий тартиб ва интизом ва шахсий жавобгарлик –
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси
бўлиши керак” номли маърузасида алоҳида тўхталиб
ўтиб қуйидагиларни билдириб ўтган.., “айрим вилоят,
шаҳар ва туман ҳокимликларининг раҳбарлари тушган
ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз
вақтида, чуқур ишлаб чиқилган ва пухта асосланган
қарорлар қабул қилиш ўрнига ушбу ҳужжатларга
умумий тусдаги резолюциялар қўйиш ва топшириқлар
бериш билан чекланмоқда. Шунингдек, кўпчилик
раҳбарларнинг мураккаб муаммоларни кабинетдан
чиқмасдан, “... жойлардаги ишлар қандай аҳволда
эканини чуқур ўрганмасдан ҳал этишга одатланиб
қолган [3].”

Дунё амалиёти шуни кўрсатмоқдаки – жойлардаги

давлат бошқаруви органларига ҳудудий ривожланиш
масалалари бўйича қарорларни қабул қилиш ва
уларни якка тартибда амалга ошириш каби айрим
вазифаларни ишониб топширишни назарда тутувчи
давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан
чиқариш концепциясини илгари суриш ёндашуви
оммавийлашиб

бормоқда.

Ушбу

ҳолатда,

ривожланишни кўзда тутувчи марраларга етишиш
томонидан қарайдиган бўлсак, жойларда самарали
давлат

бошқаруви

нафақат

давлат

бошқарув

институтлари

орасидаги

ўзаро

алоқанинг

яхшиланишига, балки шунингдек, барқарор ва
самарали ҳудудий ривожланишга олиб келади.
Натижада, айнан вилоят ва туманлардаги давлат
бошқарув органларининг ривожланиш сиёсатида
замонавий ёндашувларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ
этишда кенг оммани жалб этган ҳолда керакли
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишни
талаб этувчи жаҳон талабларига ўз вақтида жавоб
бера олиши, ҳудудларнинг келажакдаги иқтисодий ва
ижтимоий ривожланиш даражасини белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXI

бобида Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари фаолиятининг конституциявий
асослари мустаҳкамлаб қўйилди. Мазкур қоида
маҳаллий

ҳокимият

ва

ижроия

ҳокимияти

органларининг тизимини, уларни ишини ташкил этиш
тартибини, уларнинг вазифаларини, ваколатларини
ташкилий фаолиятининг шаклларини кўрсатиб берди.

Маҳаллий

ҳокимият

органлари

Ўзбекистон

Республикасининг

қонунларини,

Президент

фармонларини,

давлат

ҳокимияти

юқори

органларининг қарорларини амалга оширадилар

ҳамда республика ва маҳаллий аҳамиятга молик
масалаларни муҳокама қилишда қатнашади.

Конституциянинг

99-моддасида

вилоятлар,

туманлар

ва

шаҳарларда

ҳокимлар

бошчилик

қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг
вакиллик

органлари

бўлиб,

улар

давлат

ва

фуқароларнинг

манфаатларини

кўзлаб

ўз

ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар
деб белгилаб қўйилди.

Конституцияда

маҳаллий

ҳокимиятнинг

икки

мустақил органга – вакиллик ва ижро ҳокимият
органларига бўлиниши белгиланди. “Маҳаллий давлат
ҳокимияти тўғрисида” ги Қонуннинг 1-моддасида
“Вилоятлар,

туманлар

ва

шаҳарларда

халқ

депутатлари

Кенгашлари

давлат

ҳокимиятининг

вакиллик органларидир” деб аниқ белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-

моддасида маҳаллий давлат ҳокимиятининг вако-
латлари белгиланган. Бу ваколатларга қонунийликни,
ҳуқуқий-тартиботни ва фуқаролар-нинг хавфсизлигини
таъминлаш; ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва ма-
даний ривожлантириш; маҳаллий бюджетни шакллан-
тириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғим-
ларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни
ҳосил қилиш; маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбар-
лик қилиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; фуқаро-
лик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш; норма-
тив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Рес-
публикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа вако-
латларни амалга ошириш киради.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатла-

рини яккабошчилик асосида, халқ депутатлари маҳал-
лий Кенгашлари эса коллегиал тарзда амалга ошира-
дилар. Ҳокимлар ўзига берилган ваколатлар доираси-
да тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор
шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши маж-
бурий бўлган қарорлар қабул қилади.

Ўзбекистон

маҳаллий

ҳокимияти

органлари

қуйидаги меъёрий ҳужжатларга асосан фаолият юри-
тади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; “Ўзбе-
кистон Республикаси маҳаллий ҳокимият органларини
қайта ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республи-
касининг 1992 йил 4 январдаги қонуни; “Маҳаллий
давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республи-
каси Қонуни; Халқ депутатлари вилоят, туман ва
шаҳар Кенгашлари “Иш тартиби”; доимий комиссияла-
ри тўғрисидаги Низом; бошқа меъёрий қонун ҳуж-
жатлар. Ушбу меъёрий ҳужжатларнинг хусусиятлари-
дан бири шундан иборатки, ҳамма поғонадаги маҳал-
лий ҳокимият органларининг фаолиятини ягона қонун
ҳужжатлари асосида тартибга солиб туради.

Вилоят, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти ҳоким-

нинг раҳбарлиги остида фаолият юритади. Унинг тар-
кибига белгиланган соҳа бўйича вазифани бажарувчи
бўлинмалар сифатида ҳоким котибияти ва тармоқлар-
га бўлинган бошқармалар киради.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳокимлик аппара-

тида қуйидаги бошқарувчилик ҳужжатлари тайёрлана-
ди: ҳокимнинг қарор ва фармойишлари; халқ депу-
татлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг қарор-
лари; ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқла-
ри [4].

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимиятлари томонидан

қарор ва фармойишларни, халқ депутатлари Кенгаши
қарорларини, тезкор мажлислар баённомаларини,
юқори турувчи ташкилотларга юбориладиган хизмат


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

11

хатлар имзоланади. Демак, маҳаллий ижроия орган-
лари томонидан тайёрланадиган қарор ва фармойи-
шлар асосан бошқарув қарорлари ҳисобланади.

Мамлакатимиз

раҳбари

вакиллик

ва

ижро

органларида қарорлар қабул қилиш жараёнининг
такомиллаштириш

масаласига

тўҳталиб

ўтиб,

қуйидагиларни билдириб ўтдилар.., “Бироқ, йўлимизда
қандай тўсиқ ва қийинчиликлар, кескин ва долзарб
муаммоларга дуч келсак ҳам, шошма-шошарлик
билан, пала- партиш қарорлар қабул қилишга, яхши
ўйлаб кўрилмаган хатти- ҳаракатларга йўл қўйишга
ҳаққимиз йўқ. Шу сабабли мавжуд камчиликларни
бартараф этиш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув
органларида қарорлар қабул қилиниши ва ижро
этилишини янада яхшилаш лозим. Демакки, вакиллик
ва ижро органларида қарорлар қабул қилиш жараёни
таҳлили

ва

унинг

самарадорлигини

ошириш

мамлакатимиздаги айни бугунги куннинг долзарб
масалаларидан бири бўлиб қолмоқда [5].”

Таъкидлаш

жоизки,

маҳаллий

Кенгашлар

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий, социал-маданий
ривожланиши, жойларда қонун ҳужжатлари ижросини
таъминлаш ва ўз ваколатлари доирасидаги бошқа
масалаларни ҳал қилиш борасида норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилиш билан бир қаторда, назорат
фаолиятини ҳам амалга оширадилар. Маҳаллий
Кенгашларнинг назорат фаолияти, одатда, депутатлик
назорати ҳам дейилади.

Фикримизча, депутатлик назорати – бу маҳаллий

Кенгашлар ва уларнинг органлари бўлган доимий ва
муваққат

комиссиялар,

сиёсий

партияларнинг

депутатлик гуруҳлари, шунингдек депутатларнинг
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошқа
мансабдор

шахслар

томонидан

қонун

ҳужжатларининг ҳаётга тадбиқ этилиши ҳолатини
кузатиш ва ўрганиш, ҳудудлардаги мавжуд тўсиқ,
камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга
қаратилган ташкилий-ҳуқуқий фаолиятдир. Қайд этиш
жоизки, амалдаги қонун ҳужжатлари таҳлилига кўра
бугунги

кунда

халқ

депутатлари

маҳаллий

Кенгашларида депутатлик назоратининг қуйидаги
шаклларидан фойдаланилмоқда:

-

амалдаги қонун ҳужжатларининг ижро ҳокимияти

органлари ва унинг бошқарма ҳамда бўлимлари
томонидан ижро этилишини назорат тартибида
ўрганиш;

-

бюджет соҳасидаги назорат, жумладан маҳаллий

бюджетларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси
тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда
маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг
ставкаларини

қонун

ҳужжатларида

белгиланган

миқдорлар доирасида белгилаш;

-

ҳокимнинг

ҳудудлар

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари
юзасидан ҳисоботларини, шунингдек бошқа мансабдор
шахсларнинг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш;

-

депутатлик сўровлари, шунингдек сиёсий

партияларнинг депутатлик гуруҳлари сўровларини
юбориш;

-

ҳокимнинг қарорларини тасдиқлаш, шунингдек

ҳокимнинг ва қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республика-
си қонунларига мос келмайдиган қарорларини бекор
қилиш;

-

аксарият юридик адабиётларда мансабдор шах-

сларни тайинлаш ёки уларни лавозимларга тасдиқлаш
ҳам депутатлик назорати шаклларидан бири сифатида
қайд

этилади.

Бизнингча,

амалдаги

қонун

ҳужжатларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва
унинг бўлимлари томонидан ижро этилиши устидан
назоратни амалга оширишда Кенгаш ва унинг доимий
комиссияларининг асосий вазифалари:

биринчидан,

қонун

ҳужжатларининг

ижро

этилишига

тўсқинлик

қилаётган

сабаблар

ва

шароитларни аниқлашдан;

иккинчидан,

қонун

ҳужжатларининг

ижро

этилишида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни
бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан;

учинчидан,

энг долзарб ҳудудий муаммоларни

аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқишдан;

тўртинчидан,

Кенгаш

доимий

комиссиялари

томонидан

ўтказилган

конференциялар,

давра

суҳбатлари ва семинарлар, шунингдек фуқароларнинг
мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича
олинган ахборотни амалда қўллашдан;

бешинчидан,

депутатларнинг ҳуқуқий билимлари

ҳамда амалий кўникмалари даражасини оширишдан;

олтинчидан,

жамиятда

ҳуқуқий

маданиятни

юксалтиришдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-

моддасида

маҳаллий

Кенгашларнинг

бюджет

соҳасидаги ваколатлари белгиланган бўлиб, унга
биноан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини, туманлар
ва шаҳарлар бюджетларини тегишинча Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар,

туманлар

ва

шаҳарлар

ҳокимларининг

тақдимномасига мувофиқ кўриб чиқади ва қабул
қилади. Шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг тегишли
даврдаги

ижроси

тўғрисидаги

ҳисоботларни

ҳокимларнинг тақдимно- масига мувофиқ ҳар чоракда
кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Шу ўринда қайд этиш
жоизки, Бюджет кодексининг ушбу меъёри, “Маҳаллий
давлат

ҳокимияти

тўғрисида”ги

Қонуннинг

17-

моддасида Кенгаш сессияларини йилига камида тўрт
марта чақирилишини белгилаш учун ҳуқуқий асос
бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, маҳаллий
солиқлар

ва

бошқа

мажбурий

тўловларнинг

ставкаларини

қонун

ҳужжатларида

белгиланган

миқдорлар

доирасида

белгилашни

ҳам

Кенгашларнинг бюджет соҳасидаги назорат ваколати
сирасига

киритиш

мумкин.

“Маҳаллий давлат

ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинг 24-моддасига биноан,
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳокимнинг ва
қуйи

Кенгашнинг

Ўзбекистон

Республикаси

қонунларига мос келмайдиган қарорларини бекор
қилади. Бироқ, ушбу ҳужжатларни бекор қилиш
тартиби, унинг механизмлари қонунчиликда ўз аксини
топмаганини

қайд

этмоқчимиз.

Яъни,

ҳоким

қарорларини бекор қилиш ташаббуси ким томонидан
билдирилиши, қайси тартибда бекор қилиниши, уни
бекор қилиш билан боғлиқ сессияда ким раислик қилиши
каби масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш
долзарб аҳамият касб этмоқда.

Юридик фанлари номзоди А.Дадашева ҳам ушбу

масалани ҳуқуқий тадқиқ қилиш жараёнида маҳаллий
даражада ваколатларнинг бўлиниши нуқтаи назаридан
ҳозирги вақтда бирхиллаштирилган вилоят ва туман
ҳокимиятларининг

ташкилий

тузилмаси

оқилона

кўринмайди. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунида турли даражадаги
ҳокимиятлар

ўртасидаги

масъулият

соҳаларини

бўлиниши ўз аксини топмади, бу эса ижроия


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

12

ҳокимиятининг турли даражаларида “ким нима учун
жавоб беради тушунчасининг мавхумлашишига олиб
келади. Чунки барча даражадаги ижроия ҳокимият
органлари томонидан қарорларни кўриб чиқиш ва
қабул қилиш амаллари борасида аниқ меъёрлар ёки
стандартлар йўқ. Бу ҳолат эса қарорлар қабул
қилишда бюракратлашувга олиб келиб, натижада
бошқарув вазифаларнинг ноаниқ тақсимлашувига,
хокимият

ходимларига

ўзига

хос

бўлмаган

вазифаларнинг

юкланишига

ва

вазифаларнинг

тегишлича бажариш имкониятидан махрум бўлишга
олиб келишини билдириб ўтган [6].

Маълумки

махаллий

ҳокимият

органлари

фаолиятини такомиллаштириш бевосита маҳаллий
кенгагшлар фаолиятининг такомиллашуви билан
чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирги кунда фақат 2014 йил
30 майда Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик
органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи
комиссияси

томонидан

қабул

қилинган

“Халқ

депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари
ҳамда улар доимий комиссиялари қарорларининг
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга
ошириш бўйича намунавий тартиб”дагина белгилаб
берган холос.

Амалдаги қонун хужжатлари таҳлили маҳаллий

кенгашларнинг назорат фаолиятини тартибга солувчи
қонун хужжатларида қатор бўшлиқлар мавжуд
эканлигини кўрсатди:

Биринчидан,

“Маҳаллий

давлат

ҳокимияти

тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида
маҳаллий кенгашларда депутатлик назоратини амалга
ошириш

механизмлари

ҳамда

депутатлик

назоратининг ҳуқуқий оқибатларини назарда тутувчи
нормалар мавжуд эмас;

Иккинчидан,

қонун ҳужжатларида депутатлик

назорати шаклларини, хусусан, депутат сўровини
юбориш ва жавоблар олиш, сўровлар юзасидан
мансабдор шахсларнинг ўз вақтида жавоб қайтариши
механизмлари тўлиқ белгиланмаган. Сўровларда
белгиланган масалаларни ҳал этиш юзасидан
маҳаллий

ижро

ҳокимиятининг

айрим

бўлим

раҳбарлари эътиборсизлик ва ҳаракатсизликка йўл
қўймоқда.

Оқибатда,

фуқароларнинг

ҳуқуқ

ва

манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган депутат
сўровларида кўтарилган масалалар ҳал этилмай
қолмоқда;

Учинчидан,

мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини

тинглаш

ва

улар

юзасидан

қабул

қилинган

қарорларнинг

ҳуқуқий

оқибатларига

тегишли

ташкилий-ҳуқуқий тартиб-таомиллар белгиланмаган.

Шунингдек, бугунги кунда халқ депутатлари

маҳаллий кенгаш қарорларининг матнларида одатда
қатор умумий камчиликларни кузатишимиз мумкин.
Хусусан, кўпгина ҳолларда халқ депутатлари Кенгаши
қарорининг номи унинг мазмунига мос бўлмайди. Халқ
депутатлари Кенгаши қарорларининг матнларида
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар қилинганда
уларнинг реквизитлари – норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг
қабул

қилинган

санаси

ва

рақами

тўлиқ

кўрсатилмайди.

Халқ

депутатлари

Кенгашининг

қарорларидаги топшириқлар расмиятчилик учунгина
берилади, яъни топшириқлар аниқ ва тушунарли
бўлмайди. Баъзан эса халқ депутатлари Кенгашининг
қарорларида мазкур қарорнинг ижроси зиммасига
юклатилган аниқ ижрочилар кўрсатилмайди. Яна бир
жиддий камчилик сифатида халқ депутатлари

Кенгашининг

қарорларида

баён

этилган

топшириқларни

ижро

этиш

муддати,

ушбу

қарорлардаги топшириқлар ижросини таъминлашга
масъул бўлган шахсларнинг белгиланмаганлигини
кўришимиз мумкин. Айрим ҳолларда эса халқ
депутатлари Кенгаши қарорлари ижроси устидан
назоратни

амалга

ошириш

халқ

депутатлари

Кенгашининг доимий комиссиялари ёки депутатлари
эмас балки ҳокимлик аппаратининг мансабдор
шахсларига ёки ҳоким ўринбосарлари – тегишли
мажмуалар

раҳбарлари

зиммасига

юклатилганлигининг гувоҳи бўламиз. Халқ депутатлари
Кенгашларининг

ўз

фаолиятларида

бундай

камчиликларга йўл қўйишлари халқ депутатлари
Кенгаши қарорларининг ижроси билан боғлиқ ишлар
самарадорлигига ҳам, депутатларнинг фаолиятига ҳам
ижобий таъсир қилмайди.

Маълумки,

“Маҳаллий

давлат

ҳокимияти

тўғрисида”ги қонунга биноан Кенгашларнинг сессияда
қарорлар ижросининг бориши ҳақида, депутатларнинг
сессияларда айтган танқидий фикр ва мулоҳазаларини
ҳисобга олиш ҳақида мунтазам хабардор қилиб
бориши белгиланган. Шу боисдан ҳозирги шароитда
қарорларнинг

ижроси

бўйича

депутатларнинг

назоратини ўрнатиш шакллари ривожлантирилмоқда.
Қарорларнинг ижроси устидан назоратнинг тўғри йўлга
қўйилиши қарорлар ижро қилинганлигини ҳокимлик
аппаратида, унинг бўлим ва бошқармаларида, доимий
комиссиялар томонидан аниқ ҳисобга олиниши ёрдам
беради. Шу мақсадда ҳокимият девонида махсус
журнал юритилади. Унда Кенгаш қарори, ҳокимнинг
қарор ва фармойиши, ҳужжатнинг тартиб рақами,
қабул қилинган вақти, номи ва юборилган картотека
бўлиб, унда қарорларнинг амалга оширилиши ҳам
қайд қилиб борилади. Қарор ижро қилиниб бўлингач,
унинг ижрочиси ким эканлиги шу соҳага раҳбарлик
қилувчи

ҳокимият

аппарати

раҳбарларининг

кўрсатмаси билан назоратдан олинади ва шу ҳақда
карточкага қайд қилинади. Бу эса қарорлар ижросини
формал жиҳатдан назоратга олишга қулай имкон
беради.

Давлат бошқарувининг қуйи бўғинида сиёсий

ҳокимиятнинг марказлашувига йўл қўймасликка, уни
чеклаш ва назорат этишга қаратилган тамойил
киритилса мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Зеро,
барча

бўғинларда

ҳокимиятнинг

бўлиниши

конституциявий,

ҳуқуқий

давлатнинг

бош

белгиларидан

биридир.

Бунда

биз

ҳар

бир

ҳокимиятнинг

мустақиллиги,

бир-бирига

таъсир

кўрсатиш механизмларидан бири ҳисобланган вето
тизимини жорий этишни таклиф этган бўлардик. Яъни,
маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинган
сиёсий қарорларга ҳудудий бошқарув органлари
раҳбар (ҳоким)лари томонидан вето қўйиш тартибини
жорий этиш лозим. Бу эса ижроия ҳокимиятининг
ҳудудий

бошқарувдаги

роли

ва

аҳамиятини,

таъсирчанлик кучини сақлаб қолишда ҳам ресурс
вазифасини ўтайди.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Сиёсатнома (Сияр ул-мулук) / Низомулмулк.

Масъул муҳаррир Шариф Холмурод. Форс тилидан
таржима, сўзбоши ва изоҳлар муаллифлари Шодмон
Воҳид, Афтондил Эркинов. – Тошкент: Янги аср
авлоди, 2015. 92-б.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

13

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг биринчи
мажлисидаги нутқи. Халқ сўзи. 21 январь. №15. (7516).

3.

Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

ва интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.:
Ўзбекистон, 2017. 10-б.

4.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

// Ўзбекистон

Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси. 1993. –
№9, – 320-модда.

5.

Мирзиёев Ш. Эркин ва фаровон, демократик

Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. – Т.:
Ўзбекистон, 2016.

6.

Дадашева А.А. Ўзбекистон Республикасида

маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг
вужудга келиши ва ривожланиши (назария ва
амалиёт): юрид. фан. номз.дис. автореф. – Т.: ЎзМУ
босмахонаси,. 2008 й. 13-14-б.

Д.Камалова

ТДЮУ кафедраси мудири, юридик фанлари

бўйича фалсафа доктори (PhD)

С.Собиров

ТДЮУ талабаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ

СУДИ ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ

ТУШУНТИРИШЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МОҲИЯТИНИНГ

ЎЗАРО МУТАНОСИБЛИГИ

Аннотация:

мазкур мақолада амалдаги қонун

ҳужжатлари, илмий-назарирй ёндашув, шунингдек
хорижий

тажрибага

асосланган

ҳолда

ҳуқуқ

нормаларани тушунтириш (шарҳлаш) ваколатига эга
бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди
ва

Олий

суди

томонидан

қабул

қилинган

ҳужжатларнинг юридик моҳияти таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

ҳуқуқий норманинг ноаниқлиги,

шарҳ, тушунтириш, Конституциявий суд ҳуқуқий
позицияси, Олий суд Пленуми, абстракт тушунтириш,
суд амалиёти.


Аннотация:

в статье на основе действующего за-

конодательства, научно-теоретических взглядов, а
также международного опыта анализируется юридиче-
ская природа судебных актов Конституционного и Вер-
ховного судов Республики Узбекистан, уполномочен-
ных разъяснять (толковать) правовые нормы.

Ключевые слова:

неясность правовой нормы,

толкование, разъяснение, правовая позиция Конститу-
ционного суда, Пленум Верховного суда, абстрактное
толкование, судебная практика.

Annotation:

in this article, basing on the current legis-

lation, scientific and theoretical views, as well as interna-
tional experience, analyzed the legal nature of judicial acts
of the Constitutional and Supreme courts of the Republic
of Uzbekistan authorized to explain (interpret) legal norms.

Key words:

the ambiguity of a legal norm, interpreta-

tion, explanation, Constitutional court’s opinion, Plenum of
the Supreme Court, abstract explanation, case law.


Судебная власть, будучи одной из ветвей государ-

ственной власти, призвана осуществлять правосудие
— разрешение споров и конфликтов, возникающих в
самых различных отраслях общественной жизни на
основе действующих норм позитивного права. Непо-
средственно с осуществлением правосудия связана и
такая функция судебной власти, как осуществление
судебного надзора за деятельностью судебных орга-
нов (нижестоящих судов), а также дача толкований и
разъяснений по вопросам правоприменительной прак-
тики.

Нормативно-правовые акты по объективным при-

чинам не всегда могут успевать регулировать новше-
ства, возникающие в правоприменительной деятель-
ности (устаревание норм, появление новых обще-
ственных институтов, научно-технический прогресс и
проч.). Вышеуказанное, а также наличие большого
массива действующих актов законодательства, неко-
торые недочеты в юридической технике заставляют
правоприменителя в лице высших судебных органов
оперативно реагировать, в частности в целях недопу-
щения произвольного применения и неправильного
толкования тех или иных норм и правил. Осуществле-
ние данной функции непосредственным образом так-

Библиографические ссылки

Сиёсатнома (Сияр ул-мулук) / Низомулмулк. Масъул муҳаррир Шариф Холмурод. Форс тилидан таржима, сўзбоши ва изоҳлар муаллифлари Шодмон Воҳид, Афтондил Эркинов. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2015. 92-б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқи. Халқ сўзи. 21 январь. No15. (7516).

Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб ва интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: Ўзбекистон, 2017. 10-б.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси. 1993. – No9, – 320-модда.

Мирзиёев Ш. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2016.

Дадашева А.А. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вужудга келиши ва ривожланиши (назария ва амалиёт): юрид. фан. номз.дис. автореф. – Т.: ЎзМУ босмахонаси,. 2008 й. 13-14-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов