Правовые основыи принципы повышения правовой культуры молодёжи

CC BY f
16-19
107
4
Поделиться
Кодиров, Э. (2020). Правовые основыи принципы повышения правовой культуры молодёжи. Обзор законодательства Узбекистана, (2), 16–19. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1412
Э Кодиров, Ташкентский государственный юридический университет

Исполняющий обязанности профессора кафедры Государственное право и управление, к.ю.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье на системной основе анализируются принципы повышения правовой культуры в обществе, определенные указом и концепцией повышения правовой культуры молодежи через призму: «личность – семья – махалля - образовательное учреждение – организация – общество».

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

16

Э.О.Қодиров

ТДЮУ “Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви” кафедраси

професори в.б., ю.ф.д.

ЁШЛАР ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ

ЮКСАЛТИРИШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ ВА

ПРИНЦИПЛАРИ

Аннотация:

мазкур мақолада ёшларнинг ҳуқуқий

маданиятини юксалтиришда фармон ва концепцияда
белгиланган

жамиятда

ҳуқуқий

маданиятни

юксалтиришнинг принциплари: «шахс – оила –
маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот – жамият»
тизимли таҳлил этилган.

Калит сўзлар:

ёшлар ҳуқуқий маданияти,шахс,

оила, маҳалла, таълим муассасаси, ташкилот, жамият.

Аннотация:

в данной статье на системной основе

анализируются

принципы

повышения

правовой

культуры в обществе, определенные указом и
концепцией повышения правовой культуры молодежи
через призму: «личность – семья – махалля -
образовательное учреждение – организация –
общество».

Ключевые

слова:

молодежная

правовоая

культура, личность, семья, махалля, образовательное
учреждение, организация, общество.

Annotation:

in this article, on a systematic basis,

analyzed the principles of enhancing the legal culture in
society, defined by the decree and the concept of
enhancing the legal culture of youth through the prism:
"personality

– family – makhalla - educational institution –

organization

– society"

.

Keywords:

legal culture of youth, personality, family,

mahalla

(neighborhood),

educational

institution,

organization, society.


Ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг

қонуний асослари ва принципларини илмий-назарий
жиҳатдан

тадқиқ

этишни

биз

Ўзбекистон

Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев
томонидан 2019 йилнинг 9 январида имзоланган
«Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш
тўғрисида»ги Фармони ва у асосида қабул қилинган
Жамиятда

ҳуқуқий

маданиятни

юксалтириш

Коцепцияси асосида амалга оширдик. Сабаби мазкур
мақола мазмунан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг
ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Зотан, мақолада биз ўрганаётган ёшларнинг

ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдаги ўзига хослик
фармон ва концепцияда белгиланган вазифалар
қаторида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш:
«шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси –
ташкилот – жамият» принципи бўйича тизимли ва
узвий ташкил этилишига мантиқан уйғун [1].

Ана шу жиҳатдан, шахс ҳуқуқий маданияти бу энг

аввало, қонунларга риоя этиш ва уларни сўзсиз
бажариш, қонунга итоаткорлик, ҳуқуқни ва одил
судловни

ҳурмат

қилишдир.

Шахс

ҳуқуқий

маданиятининг

юксаклиги

ҳуқуқий

давлат

ва

фуқаролик жамияти қарор топиши ва ҳуқуқий
тизимининг

юксалишини

англатади.

Мамлакатимизнинг тараққиёти ва ислоҳотларнинг
муваффақияти айнан, шахс ҳуқуқий юксаклигига
боғлиқ. Шахснинг ҳуқуқий маданияти унинг чинакам

фуқаровий муносабати, демократик ислоҳотларга
хайрихоҳлиги,

белгиланган

мақсадларга

тезроқ

эришишининг муҳим шарти ҳисобланади. Шахс ҳуқуқий
маданияти ҳуқуқни ҳурмат қилишни, ҳуқуқдан керак
даражада хабардорликни назарда тутади. Бундай
тоифадаги

шахс:

юридик

нормаларни

муайян

даражада билиши; муайян ҳуқуқий онгга эга бўлиши;
ҳуқуқни ҳурмат қилиш кўникмаси шаклланган хулқ-
атвори билан ажралиб туради.

Шахс

ҳуқуқий маданияти ўз таркибида:

қонунга итоаткорлик;

қонуний ва ҳуқуқий институтларни чуқур ҳурмат

қилиш;

юксак даражада ижтимоий-ҳуқуқий фаоллик;

ҳуқуқни

ижтимоий

ўзгаришлар

ва

шахс

манфаатларини

ҳимоя

қилишнинг

самарали

воситаларидан

бири

сифатида

баҳолаш

каби

жиҳатларни ўзида мужассам этади.

Бинобарин,

шахс

ҳуқуқий маданияти бу ҳуқуқий

билимлар, ҳуқуққа нисбатан ихтиёрий хоҳиш ва истак
асосидаги муносабат ҳамда қонуний хулқ-атворнинг
йиғиндисидир. Ҳаётий тажриба, мавжуд реал муҳит,
оммавий ахборот воситалари кабилар ҳуқуқий
билимларнинг асоси ҳисобланади. Бироқ шахснинг
юксак маънавий фазилатларисиз, қонуний хулқ-атвор
кўникмаларисиз ва ҳуқуқий фаоллигисиз юксак ҳуқуқий
маданиятга эришиб бўлмайди.

Оила

– шахс камолотини белгиловчи асосий ижти-

моий институт саналади. Жамият ва оилада юз бера-
диган ҳодисалар бир-бири билан мантиқан боғлиқ.
Бугунги кунда иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий
билимларга эга бўлган ижобий фазилатларни ўзида
мужассам этган оила жамиятнинг асоси саналади. Шу
боис, оила нафақат фарзандларни дунёга келтириш
балки давлат ва жамият учун муносиб инсонлар тар-
бияловчи муҳим ижтимоий институт ҳисобланади.
Шахсда ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши ҳам даст-
лаб бошланғич асосини айнан соғлом оилавий муҳит-
дан олади.

Оилада ота-оналар ўртасидаги соғлом муносабат

фарзандларининг ҳуқуққа бўлган ижобий қарашларини
шакллантиришга муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Халқимизда: «Қуш уясида кўрганини қилади» деган
мақол бежиз айтилмаган. Агар ота-оналарнинг ўзлари
ҳаётимизда бўлаётган ўзгаришларнинг ҳуқуқий томон-
ларидан бехабар бўлсалар, хизмат жойларида, кўча-
кўйда билиб-билмай қилган ҳуқуқбузарликларини ҳеч
нарса бўлмагандек, фарзандлари олдида муҳокама
қилишса ва ўзларини ҳақ деб ҳисоблашса, бу ёшлар
тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.

Ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оила

шубҳасиз муҳим ўрин тутади. Чунки ёшлар тарбияси-
нинг аксарият қисми айнан оилада шаклланади. Оила-
да болаликдан берилган одиллик, тўғрилик, ёлғон га-
пирмаслик, ноҳақлик, кечиримлилик, меҳр-оқибат,
назорат, муайян тақиқланган салбий ҳаракатларни
қилмаслик ва жазолаш борасидаги тарбиявий усуллар
дастлаб боланинг онгида кейин эса хулқ-атворига
кўчиб уни бажаришга одатланиб боради. Натижада
фарзанднинг оилада олган ижтимоий тарбияси асоси-
да ҳуқуқий онги ўсиб, ҳуқуқий муносабати ҳамда хулқ-
атвори шаклланади.

Оилавий муҳит ва тарбия ёшларнинг давлат ва

жамият учун муносиб ҳуқуқий фаол, ўз ҳуқуқ ва мажбу-


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

17

риятларини тенг англайдиган ёки аксинча, шахс бўлиб
етишишига замин яратади.

Фармон ва у асосида қабул қилинган концепцияда,

оилада ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясини шаклланти-
ришнинг принцип, усул ва воситалари ҳуқуқий инсти-
тутлар билан тизимли ва манзилли равишда амалга
оширилиши белгиланган. Фикримизча, ушбу жараёнда
ота-оналарнинг кундалик турмушда одоб-ахлоқ маса-
лаларида ибрат намунасини кўрсатиши муҳим аҳамият
касб этиб, белгиланган ҳуқуқий механизмнинг амалда
ишлашига замин яратади.

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
маҳаллаларнинг роли беқиёсдир. Маҳаллалар ёшлар-
нинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бевосита ва
билвосита таъсир кўрсатади.

Маҳалла институти

– ёшларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалалари-
ни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ху-
сусиятларидан, миллий ва маънавий қадриятлардан,
маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиқиб
амалга оширади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, маҳаллалар

ёшлар учун манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот-
ни амалга оширишга бевосита масъулдирлар. Шунин-
гдек, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний
манфаатларига тегишли бўлган қонун ҳужжатларининг
мазмун ва моҳиятини мутахассислар ёрдамида ёшлар
онгига етказишга ҳам бевосита масъуллиги фармонда
ўз аксини топган. Маҳалла институти ёшларнинг тўғри
ҳуқуқий ижтимоийлашувига катта имконият яратади.

Маҳалла институти жамоатчилик назоратининг

субъекти сифатида адвокатлар, нотариуслар, юридик
хизмат ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар томонидан ёшларнинг манфаатига дахлдор
масалалар бўйича тушунтиришлар беришни ташкил
этади. Ҳуқуқбузарликлар ва ҳуқуқбузарликлар профи-
лактикаси, тарбияси оғир ёшлар билан ишлашни тако-
миллаштириш мақсадида судлар билан маҳаллаларда
очиқ мулоқот тизимини йўлга қўйиш каби вазифаларни
амалга ошириш орқали ёшларнинг ҳуқуқий маданияти-
ни юксалтиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Таълим муассасаларида ёшларнинг ҳуқуқий

маданиятини юксалтириш

– шахснинг бола-

ликдан, яъни дастлаб мактабгача таълим муассасаси,
умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-
ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларида амалга оши-
рилади. Агар ўқувчи тегишли назарий ҳуқуқий билим-
ларга эга бўлмаса, турли ҳуқуқбузарлик ёки жиноят-
ларнинг қурбонига айланиши мумкин. Айнан шу бо-
исдан ҳам ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда
таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва
таълим муассасаларининг ўрни беқиёс.

Таълим муассасалари

ёшларга ҳуқуқий билим-

ларни бериш орқали уларда ҳуқуқий тушунча ва тасав-
вурлар, ҳуқуқий кўникма ва малакасини шакллантириш
ҳамда ҳуқуқ нормаларига риоя этиш руҳида тарбия-
лаб, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалти-
ради.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий тар-

бияси –

стратегик масала эканлигидан келиб чиқиб,

бугун республикамиздаги таълим муассасаларида уз-
луксиз таълим тизими таълим-тарбия усулларини қай-
та кўриб чиқишимиз зарур. Фарзандларимизда мурак-
каб вазиятларда тўғри ечим, қарорлар қабул қила
олиш кўникмаларини шакллантиришимиз керак. «Биз

ёшларимизга «Сен конституциямиздаги нормаларни
кўпайтириш жадвалидек билишинг керак, дея олиши-
миз керак ...». Бу фикр ҳар бир ўқитувчи, мураббийдан
ўз ишини танқидий кўриб чиқишни талаб қилади. Нима
учун? Бу фикрнинг аҳамиятини англаш учун бир
ҳуқуқий вазиятни кўз олдимизга келтирамиз: Сиз 7-
синфга кириб, «Сиз Ватан олдида қандай бурчларим
бор, деб ҳисоблайсиз?», «Ота-онангиз олдидаги қайси
бурчларингизни биласиз?», деб сўрасангиз, турли жа-
вобларни оласиз. Лекин 7 га 7 ни қўшсак, неча бўлади,
десангиз, ўқувчилар жўр бўлиб, якдиллик билан «Ўн
тўрт!», деб мағрур жавоб беришади. Нега шундай?
Чунки 7+7=14 да, аниқлик таъминланган. «Ўзбекистон
ёшларининг Ватан олдида қандай бурчлари бор?»
деган саволга жавобда эса шу аниқлик йўқ. Нега? Чун-
ки шу пайтгача ҳуқуқий тарбиявий ишлар тизими олди-
га аниқлик, кафолатни таъминлаш талаби қўйилмаган.
Демак, биз зудлик билан таълим муассасаларида
ҳуқуқий тарбиявий ишларимизни мавҳумликдан то-
залаб, аниқлик сари интилишимиз керак. Токи фар-
зандларимиз ўзларининг Ватан олдидаги бурчлари-
нинг дастлаб лоақал 3 тасини, кейинги йил 5 тасини
аниқ, якдиллик билан мағрур «кўпайтириш жадвали-
дек» билсин, амалда қўллашга тайёр бўлсин. Ана
шунда бу аниқ билимлар эртага уларнинг ҳаётда турли
вазиятларда иккиланмасдан, тўғри қарор қабул қили-
шларида мадад бўлади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда «Ўзбекистон Респуб-

ликаси Конституциясини ўрганиш» ва «Инсон ҳуқуқла-
рини ўрганиш» махсус курсларини барча таълим муас-
сасаларида ўқувчиларнинг ёш босқичини эътиборга
олган ҳолда ўқитиш ҳамда уларнинг якуни бўйича си-
новлар ўтказиш белгиланган. Шунингдек, бу борада
янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини
ҳуқуқий тизим талаблари ва ўқувчиларнинг ёш хусуси-
ятини эътиборга олиб тайёрлаш масаласи ҳам назар-
да тутилган. Айниқса, ёшларга ҳуқуқни амалий ўргатиш
бўйича «Street law» (Кўча ҳуқуқи – амалий ҳуқуқ)
лойиҳасини жорий этиш вазифасининг белгилангани
диққатга сазовор. Ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданияти
юксакларини рағбатлантириб бориш мақсадида турли
босқичдаги ҳуқуқ йўналишидаги кўрик танловлар ўтка-
зилишининг белгилангани ҳам ёшлар учун фойдадан
холи бўлмайди.

Давлат органлари ва ташкилотлар ходим-

лари

ҳуқуқий маданиятининг юксаклиги жамиятда

ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бево-
сита таъсир этади. Давлат бошқарувини либерал-
лаштиришнинг тақдири, демократлаштиришнинг ку-
тилган натижаларни бериши ва истиқболи давлат ор-
ганлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий фао-
ллигига, ижтимоий, ҳуқуқий жараёнлардаги онгли ва
масъулиятли иштирокига боғлиқ. Чунки давлатнинг
ижтимоий, ҳуқуқий салоҳиятини белгиловчи омиллар-
дан бири – давлат органлари ва ташкилотлари ходим-
ларининг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий маданиятининг
юксаклигидир. Мамлакатимизда давлат органлари ва
ташкилотлари ходимларининг ўз ҳуқуқ ва мажбурият-
ларини яхши билиши ҳуқуқий демократик давлат ва
кучли фуқаролик жамияти қарор топиши ҳамда айнан,
ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ўз
ижобий таъсирини кўрсатади.

Бугунги кунда ҳуқуқни амалий қўллаш амалиёти,

халқ билан мулоқот натижалари давлат органлари ва
ташкилотлари айрим мансабдор шахслар ҳуқуқий би-
лимининг етарли эмаслиги ёхуд ҳуқуқий маданияти


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

18

даражаси пастлигини кўрсатмоқда. Ушбу ҳолатни
ёшлар сиёсати ва ҳуқуқий маданияти даражаси билан
боғлиқ қуйидаги ҳолат билан изоҳлаш мумкин. Жумла-
дан, республикамизда ўтган 2018 йили 16 ёшдан 25
ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ишсизлик даражаси 17
фоиздан ортгани ҳақида Podrob- no.uz корреспонденти
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ах-
боротига асосланиб хабар берган. Ишсиз ёшлар (30
ёшгача бўлган) даражаси эркаклар ўртасида 15,1 фо-
изни, хотин-қизлар ўртасида 12,9 фоизни ташкил
қилган. Ишсиз ёшларнинг аксарияти Қашқадарё, Са-
марқанд ва Фарғона вилоятларига (9,7 фоиз) тўғри
келмоқда, шунингдек, Тошкент шаҳрида (7,9 фоиз)
ёшлар ишсизлиги нисбатан пастроқ даражада сақла-
ниб қолмоқда [2].

Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг

ҳуқуқий маданиятини ошириш масаласи давлатимизда
ислоҳотларнинг натижасига ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий
маданиятини оширишга ўз таъсирини кўрсатишини
назардан қочирмаслик керак. Шу боис, ушбу норматив-
ҳуқуқий ҳужжатда давлат органлари ва ташкилотлар
ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бо-
расида бир қатор вазифалар белгиланди. Жумладан,
ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича услу-
бий қўлланма ишлаб чиқиш, жамоатчилик асосида
фаолият юритувчи ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини таш-
кил қилиш ва улар томонидан соҳага оид қонун норма-
ларини тизимли равишда тарғиб қилиш, кадрларни
бўш

лавозимларга

танлашнинг

шаффофлигини

таъминлаш кабиларнинг белгилангани бежиз эмас.
Табиийки, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мадания-
тини юксалтиришга қаратилган ушбу механизмлар ўз
самарасини беради.

Жамият ҳуқуқий маданияти маънавий қадриятлар-

нинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. У ҳуқуқий
мулоқот ва ижтимоий муносабатларни тартибга со-
лишнинг ҳуқуқий воситаларидан фойдаланиш билан
боғлиқ хулқ- атвор ва ҳаракатларнинг барча турларини
қамраб олади. Жамият ҳуқуқий маданияти ижтимоий
онг даражаси, мавжуд қонунчиликнинг ҳолати ва ху-
сусияти, мамлакатда яратилган ҳуқуқий тартиботнинг
мустаҳкамлик даражаси билан белгиланади. У аҳоли-
нинг умумий маданий даражаси билан бевосита боғлиқ
бўлиб, аҳоли маданиятининг сиёсий, маънавий, эсте-
тик турлари билан ўзаро алоқага киришади ҳамда ин-
сон ҳуқуқ ва эркинликларининг тўлиқлиги, ривожлан-
ганлиги ва таъминлангани; ҳуқуққа амалда эҳтиёж
мавжудлиги; мамлакатдаги қонунийлик ва ҳуқуқий тар-
тибот ҳолати; жамиятда юридик фан ва юридик
таълимнинг ривожланиш даражаси билан белгилана-
ди.

Жамият ҳуқуқий маданияти

– ҳуқуқий ҳаётнинг

сифати, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг давлат
ва жамият томонидан кафолатланганлик даражаси,
шунингдек жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳуқуқни били-
ши, тушуниши ва унга риоя этиши демакдир.

Ана шу нуқтаи назардан жамият ҳуқуқий мадания-

тини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшган ҳуқуқ
тарғиботчиларини рағбатлантириш мақсадида Кон-
цепцияда «Ҳуқуқий тарғибот аълочиси» кўкрак нишони
таъсиси этилиши белгиланди.

Жамият хуқуқий маданиятини юксалтиришга

масъул давлат органи сифатида Адлия вазирлиги то-
монидан ўтган вақт мобайнида қатор амалий ишлар
амалга оширилгани ҳам эътиборга молик. Хусусан,
«Huquqiy axborot» телеграмм канали – 130 минг дан
ортиқ аъзоси бор. Каналга оддий фуқаролардан

тортиб нуфузли халқаро нашрларгача ҳаволалар бе-
ришади. Ҳозирда ушбу канал инглиз тилида ҳам юри-
тилмоқда.

Ҳуқуқий тестлар (

www.test.adliya.uz

)

сайтида дои-

мий равишда янгиланиб турадиган тест саволларига
жавоб бериш орқали фуқаролар ўз ҳуқуқий билим
кўрсаткичини аниқлаб боришади.

«Адлия ахбороти» брифинги

– ҳафтанинг ҳар жу-

ма кунлари қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамия-
тини аҳолига етказиш мақсадида ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13
апрелда «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда
адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони имзоланди. Унга мувофиқ туман (шаҳар)
адлия бўлимлари ташкил этилди. Тошкент давлат
юридик университетининг Ҳуқуқий тадқиқотлар марка-
зи негизида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиё-
сат тадқиқот институти ташкил этилди. У ҳуқуқий онг
ва ҳуқуқий маданиятни ошириш услублари ва усулла-
рини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Манзилли ва ақлли тарғибот

– бир ойлик акция

давомида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий
тармоқлар орқали, шунингдек, кўчаларда, аҳоли
гавжум жойларда, турли корхона ва муассасаларда
фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёр-
дамлар берилди. 38 мингдан ортиқ аҳоли хонадонига
бориб, бевосита суҳбатлар қилиниб, ҳуқуқий мас-
лаҳатлар берилди [3]. Жамият ҳуқуқий маданияти
шахснинг кейинги камолотини белгилайдиган ва унинг
юксалишига замин яратадиган, ҳуқуқий тизимни ша-
кллантирадиган эътиборталаб ва ўта муҳим кенг қам-
ровли босқич саналади. Демак, ёшлар ҳуқуқий мада-
ниятини юксалтиришнинг қонуний асослари Концеп-
цияда қайд этилган принциплар билан боғлиқ. Шахс-
нинг ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий ижтимоийлашув асо-
сида бутун умри мобайнида давом этадиган жараён
экан. Ёш босқичи шахснинг кейинги камолотини белги-
лайдиган ва унинг юксалишига замин яратадиган,
эътиборталаб ҳамда ўта муҳим босқич саналади.
Қонун ҳужжатлари ёшларнинг жамиятда ўз ўринларини
топишига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун ёшлар
ҳуқуқий маданиятининг юксалишида ёшларга давлат
ва жамият, юқорида қайд этилган ижтимоий ҳамда
ҳуқуқий институтлар томонидан катта эътибор талаб
этилади.

Юқоридаги фикрлардан қуйидаги хулоса ва

таклифларни илгари суриш мумкин:

ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг

қонуний асослари ва принципларига илмий-назарий
жиҳатдан ёндашиб уни таҳлил ва тадқиқ этиш турли
ёш босқичидаги ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юк-
салтиришда муҳим амалий аҳамиятга эга;

ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг

қонуний асослари ва принциалари дастлаб уларда
ҳуқуқни қўллаш кўникмасининг шаклланишига замин
яратишга хизмат қилади. Чунки ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш субъектив характерга ҳам эга бўлгани ва
ёшлар айнан қонун ҳужжатларининг моҳиятини англаш
орқали ҳуқуқни қўллаш амалиётига эга бўлади. Ёшлар
учун қонун ҳужжатларини тарғиб этишнинг замонавий
таъсирчан воситаларидан фойдаланиш вақти келди;

ёшлар маданият ва ҳуқуқнинг ташувчилари

ҳисобланади. Шу боис ёшларда ҳуқуқий маданиятни
юксалтиришда дастлаб уларда умумий маданият,
миллий ва умумбашарий қадриятларни болалигидан


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

19

шакллантириш лозим;

мамлакатимиз ёшларининг ҳуқуқий мадания-

тини юксалтиришнинг қонуний асосларидан бири улар-
га ҳуқуқий таълим бериш ҳисобланади. Ёшларига
ҳуқуқий таълим беришни такомиллаштириш зарур эка-
нини эътироф этамиз. Сабаби, бу ёшларга давр тала-
бидан келиб чиқиб, ҳуқуқий тарбияни умумий асосда
эмас, аксинча, бевосита уларнинг манфаатини кўзлаб,
уларнинг таълим йўналиши ёхуд олаётган касб нуқтаи
назаридан келиб чиқиб амалга ошириш лозим, деб
ҳисоблаймиз.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019

йил 9 январдаги ПФ— 5618-сон «Жамиятда ҳуқуқий
онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини
тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони //
Халқ сўзи, 2019 йил 10 январь.

2. https://www.podrobno.uz/cat/economic/v-

uzbekistane-uroven-bezrabo/30

3.

Адлия вазирлиги: ҳуқуқий тарғибот: 1 йил ичида.

— Инсон ва қонун, 2018 йил 25 декабрь.

А. Ли

и.о. профессора кафедры «Бизнес право»

ТГЮУ, к.ю.н.

ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

О ГОСУДАРСТВЕННОМ ФИНАНСОВОМ КОНТРОЛЕ:

СОВРЕМЕННОЕ СОСТОЯНИЕ И ПРОБЛЕМЫ

РАЗВИТИЯ

Аннотация:

в статье представлен анализ совре-

менного состояния законодательства Республики Уз-
бекистан о государственном финансовом контроле и
проблем его развития. Раскрыты сущностные характе-
ристики государственного финансового контроля и
дано определение понятия такого контроля. Обосно-
вывается вывод о необходимости признать государ-
ственный контроль за деятельностью хозяйствующих
субъектов важным элементом государственного фи-
нансового контроля наряду с налоговым, таможенным
и валютным контролем. Рассмотрены кардинальные
изменения в порядке осуществления государственного
финансового контроля, предусмотренные актами Пре-
зидента Республики Узбекистан. Предложены пути
решения наиболее значимых проблем дальнейшего
развития законодательства о государственном финан-
совом контроле на основе разработки и принятия но-
вых законов и совершенствования норм действующих
нормативно-правовых актов. Уделено особое внима-
ние вопросам разработки базового законодательного
акта о государственном финансовом контроле и пра-
вовым последствиям его принятия.

Ключевые слова:

финансовый контроль, государ-

ственный финансовый контроль, государственный
контроль за деятельностью хозяйствующих субъектов,
законодательство, нормативно-правовые акты.


Abstract:

the analysis of the current state of legislation

of the Republic of Uzbekistan on state financial control
and problems of its development is presented in the pa-
per. Essential characteristics of state financial control are
revealed and the concept of such control is defined. The
conclusion about necessity to recognize state control over
activity of economic entities as an important element of
state financial control along with tax, customs and curren-
cy control is substantiated. Cardinal changes in the proce-
dure of state financial control stipulated by the acts of the
President of the Republic of Uzbekistan are considered.
Ways of solving the most significant problems of further
development of legislation on state financial control on the
basis of development and adoption of new laws and im-
provement of norms of existing normative-legal acts are
suggested. Special attention is given to the issues of de-
velopment of basic legislative act on state financial control
and legal consequences of its adoption.

Keywords

: financial control, state financial control,

state control over activity of economic subjects, legislation,
normative-legal acts.

Аннотация:

мазкур

мақолада

Ўзбекистон

Республикасининг

давлат

молиявий

назорати

тўғрисидаги қонунчилигининг ҳозирги ҳолати ва уни
ривожлантириш муаммолари таҳлили келтирилган.
Давлат молиявий назоратининг муҳим хусусиятлари
очиб берилган ва бундай назорат тушунчасининг
таърифи берилган. Мақолада берилган хулоса солиқ,
божхона ва валюта назорати билан бир қаторда
хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ— 5618-сон «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони // Халқ сўзи, 2019 йил 10 январь.

https://www.podrobno.uz/cat/economic/v-uzbekistane-uroven-bezrabo/30

Адлия вазирлиги: ҳуқуқий тарғибот: 1 йил ичида. — Инсон ва қонун, 2018 йил 25 декабрь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов