Роль экологического контроля при охране земель в Республики Узбекистан

CC BY f
43-48
96
5
Поделиться
Кенжаев, Р. (2020). Роль экологического контроля при охране земель в Республики Узбекистан. Обзор законодательства Узбекистана, (3), 43–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1832
Р Кенжаев, Ташкентский государственный юридический университет

Доцент кафедры Экологическое право

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проведен сравнительный анализ роли экологического контроля в охране земель в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

43

чора-тадбирларни ўзида мужассам қилган яхлит
қонунчиликнинг мавжуд эмаслиги ер мелиорацияи
борасида муаммолар ҳозиргача долзарб бўлишига
сабаб бўлмоқда.

Ер мелиорацияси билан боғлиқ қонунларни

такомиллаштириш мақсадида бир қатор таклифлар
илгари сурилади:

Бизнинг фикримизча ер ва унинг унумдорлиги,

ер мелиорациясини ҳуқуқий тартибга солувчи
алоҳида қонун, яъни Ўзбекистон Республикасининг
“Ер мелиорация тўғрисида” ги қонуни қабул қилиш.

Ер кодексининг “Ер эгаси, ердан фойдаланувчи,

ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг ҳуқуқлари” деб
номланган 39-моддаси 4-банди “ерларни суғориш ва
уларнинг захини қочириш, агротехника ва бошқа
мелиорация ишлари ўтказиш”ни “ерларни суғориш,
уларнинг захини қочириш ва бошқа мелиорация
тадбирлари ҳамда агротехника ишлари ўтказиш”
тарзида баён қилиниши керак деб ҳисоблаймиз.
Сабаби, ерни суғориш, унинг захини қочириш ҳам
мелиорация тадбирлари сирасига киради.

Ўзбекистон

Республикаси

Ер

кодекси

талабларидан келиб чиқиб, “Кимёвий ёки радиоактив
моддалар билан ифлосланган ерлардан фойдаланиш,
муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги
низом қабул қилиниши ва унда мелиорация ва
агротехника

ишларини

ўтказиш

тартиби

мустаҳкамланиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги

Қонунининг 4-моддасида “ўрмон мелиорацияси –
ўрмон фонди ерларининг маҳсулдорлигини, унинг
физик ва кимёвий таркибини яхшилашга қаратилган
тадбирлар

мажмуи”

деб

алоҳида

тушунтириш

берилиши мақсадга мувофиқ.

Адабиётлар рўйхати:

1. Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсон

манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ
фаровонлигининг гарови. – Т.: “Ўзбекистон”. 2017. 8-
бет.

2. Сафаров Ж.И. Экология соҳасида қонун

ҳужжатлари тизими ва уларни кодификациялаш
Дис...юрид.фан.док. – Тошкент. 2018. 144-бет.

3.

Е.Л.Минина.

Система

аграрного

законодательства и основные тенденции его развития
// Журнал российского право. 2010. №6. Стр.6.

4.

С.А.Боголюбов. Земельное право. Учебник. М.:

«Юрайт». 2014. Стр.49.

5.

Ж.Т.Холмўминов Экология ва ҳаёт: қонунчиликни

такомиллаштириш масалалари. Т.: ЎзР ФҲИ. 2010. 72-
бет.

6

. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Ахборотномаси,

1998

й.,

5-6-сон,

82-модда.

https://lex.uz.

7

. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Ахборотномаси,

1998

й.,

5-6-сон,

82-модда.

https://lex.uz.

8.

Закон Украины «О мелиорации земель» 5462-17

от 16.10.2012.

9.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ах-

боротномаси, 1993 й., 5-сон, 221-модда. https://lex.uz

.

10.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 122-модда.

11

. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 433-модда.

Р.Х.Кенжаев

ТДЮУ “Экология ҳуқуқи” кафедраси доценти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕРЛАРНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШДА ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИНГ

ЎРНИ

Аннотация:

мақолада Ўзбекистонда ерларни

муҳофаза қилишда экологик назоратнинг ўрни қиёсий
таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

экологик назорат, атроф мухит,

ерларни мухофаза қилиш, ердан фойдаланиш


Аннотация:

в статье проведен сравнительный ана-

лиз

роли экологического контроля в охране земель в

Узбекистане.

Ключевые слова:

экологический контроль, охрана

окружающей среды, охрана земель, землепользование


Annotation:

the article provides a comparative analy-

sis of the role of environmental control in land protection in
Uzbekistan.

Key words:

environmental control, environmental pro-

tection, land protection, land use.

Бугунги

кунда

ерларни

муҳофаза

қилиш

мамлакатимиз олдида турган долзарб вазифалардан
биридир. Ернинг табиий ресурс сифатида шундай
алоҳида хусусияти борки, унга тўғри муносабатда
бўлинса, уни муҳофаза қилиш тўғрисида ғамхўрлик
қилинса ҳосилдорлиги доимо ошиб боради. Аксинча
эса унинг ҳолати ёмонлашиб, фойдаланиш учун
яроқсиз аҳволга тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун ер
эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари доимо
тупроқ унумдорлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишлари,
ернинг сифатини яхши сақлашга асосий эътибор
қаратишлари лозим [1].

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикаси

қишлоқ

хўжалигини

ривожлантиришнинг

2020-2030

йилларга

мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги
Фармонида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 млн
гектар ерларнинг атиги 20,7 фоизи суғориладиган
ерлар ҳисобланиши, сўнгги 15 йил мобайнида аҳоли
жон бошига суғориладиган ерлар 24 фоизга (0,23 га
дан 0,16 гача) камайгани ҳамда мазкур ҳолат аҳоли
сонининг ўсиши, сув таъминоти ҳажмининг қисқариши
ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бошқа
ер фонди тоифаларига ўтиши натижасида юзага
келаётганлиги келтириб ўтилган.

Ерларни муҳофаза қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий

механизмида давлат бошқаруви сингари экологик
назорат институтининг ўрни беқиёсдир. Албатта ушбу
соҳадаги экологик назорат ҳақида фикр юритишдан
олдин

умуман

экологик

назорат

мақсади

ва

вазифаларига ойдинлик киритиш лозим.

Ўзбекистон Республикасини “Экологик назорат

тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасида экологик назорат
тушунчасига таъриф берилган. Экологик назорат
атроф

муҳитни

муҳофаза

қилиш

ва

табиий

ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун
ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш,
уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза
қилиш

фаолияти

самарадорлигини

оширишга

қаратилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари
тизимидир.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

44

Экологик

назоратнинг

асосий

вазифалари

қуйидагилардан иборат:

атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресур-

слардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳуж-
жатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни
аниқлаш ва унга чек қўйиш;

атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф

муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан но-
оқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқаролар-
нинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган
вазиятларни аниқлаш;

мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжа-

лик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талаб-
ларга мувофиқлигини аниқлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни

муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний ман-
фаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбу-
риятлар бажарилишини таъминлаш;

атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қили-

наётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши
ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида
давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда
фуқароларни хабардор қилиш;

табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самара-

дорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари
ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилиши-
да фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг
иштирокини таъминлашдан иборат.

Атроф-табиий

муҳитни

муҳофаза

қилиш

механизмида экологик назоратнинг тутган ўрнига
асосланиб, уни муҳим ҳуқуқий чора сифатида баҳолаш
мумкин. Зотан, айнан экологик назорат воситасида
тегишли ҳуқуқ субъектларига нисбатан давлат
мажбурлови қўлланилиши таъминланади. Экологик
ҳуқуқбузарликлар

учун

юридик

жавобгарликнинг

экологик назорат ҳамда унинг натижаларига асосланиб
қўлланиши ҳолатлари ҳам амалиётда кўплаб учрайди.

Экологик

назорат

ҳуқуқий

чора

сифатида

огоҳлантирув, ахборот ва жазолаш каби бир қатор
функцияларни

бажаради.

Экологик

назоратнинг

огоҳлантириш функцияси аҳамияти шундаки, экологик
назорат субъектлари, уларнинг экологик-ҳуқуқий
талабларни бажариши назорат қилинишини англаган
ҳолда, қонунчилик талабларини бажаришда ҳамда
ҳуқуқбузарликларнинг

олдини

олишда

мустақил

ташаббус кўрсатадилар. Ахборот функцияси эса,
назорат жараёнида тегишли орган ёки шахслар ўз
назоратлари

остида

бўлганларнинг

табиатни

муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятларига оид
турли-туман

маълумотлар

йиғишлари

билан

изоҳланади. Жазоловчи функция эса, ҳуқуқбузарга
қонунчиликда

кўзда

тутилган

санкциялар

қўлланилишида ифодаланади [2].

Ерларни муҳофаза қилиш жараёнида экологик

назоратнинг вазифалари эса қуйидагиларда кўринади:
атроф табиий муҳит ҳолатини ҳамда хўжалик юритиш
ва бошқа фаолият таъсири остида унда бўладиган
ўзгаришларни кузатиб бориш; атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш, атроф табиий муҳитни соғломлаштириш,
табиатни муҳофаза қилишга доир қонунлар талаблари
ва атроф табиий муҳит сифатининг нормативларига
риоя этиш борасидаги дастурлар ҳамда айрим
тадбирлар бажарилишини текшириш.

Б.Ҳ. Калонов мазкур соҳада олиб борган тадқиқот

ишида, давлат экология назоратининг тушунчасини
унинг ўзига хос хусусиятларини изоҳлаш орқали очиб
бериш мумкин, деб таъкидлайди. Яъни, давлат
экология назоратининг энг асосий хусусияти, унинг
давлат номидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари томонидан олиб борилишидир. Давлат
экология назоратининг иккинчи хусусияти шундан
иборатки, у давлат экология сиёсатининг мақсад ва
вазифаларини амалга оширишда ҳамда экологик
қонун

ҳужжатларини

яратиш,

ижро

этиш

ва

бажарилишини таъминлашда асосий давлат-ҳуқуқий
ва ташкилий восита бўлиб майдонга чиқади.
Учинчидан,

давлат

экология

назоратининг

муқаррарлиги экологик талабларнинг бажарилиши
учун давлат-ҳуқуқий кафолат тизими яратилганлигини
англатади. Тўртинчидан, давлат экология назорати
фақатгина

экологик-ҳуқуқий

талабларнинг

бажарилишини

таъминлаб

қолмасдан,

бундай

талабларни бажармаган ёки тегишли даражада
бажармаган давлат органлари, юридик шахсларни ва
фуқароларни давлат номидан ҳуқуқий мажбурлов ва
юридик жавобгарлик жараёнларига тортади ҳамда
уларнинг таъсир чораларини қўллайди. Давлат
экология назоратининг бешинчи хусусияти - у аксарият
ҳолларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
томонидан олиб борилганлиги учун шу органлар
ваколатининг узвий қисмидир. Давлат экология
назоратининг бу тизимдан ташқарида тасаввур қилиб
бўлмайди.

Давлат

ҳокимияти

ва

бошқарув

органларининг экология назоратини олиб бориш
ваколатлари уларнинг фаолиятини белгилаб берган
қонун ҳужжатларида махсус кўрсатилмаган бўлиши
мумкин. Экология назоратининг яна бир хусусияти – у
давлат экологик функциясининг бир кўриниши
сифатида

амалга

оширилишини

билдиради.

Б.Ҳ.Калонов экология назорати хусусиятларидан келиб
чиқиб, давлат экология назорати тушунчасига
қуйидагича таъриф берган: “давлат экология назорати
деб, давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи
органлари ҳамда улар тизимига кирувчи махсус
органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти ва
бошқаруви

органлари

томонидан

амалга

ошириладиган

табиий

бойликлардан

самарали

фойдаланиш

ва

атроф

муҳит

муҳофазасига

қаратилган қонун ҳужжатларининг ижро этилишини
таъминлаш тушунилади” [3].

Экологик назорат тушунчаси, унинг мазмун-

моҳияти ҳамда аҳамияти турли ҳуқуқшунос олимлар
томонидан тадқиқ этилган. Ш. Х. Файзиев фикрича,
экологик назорат бу атроф табиий муҳитни муҳофаза
қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва
экологик хавфсизликни таъминлаш қоида-талабларини
барча вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралари,
корхоналар, ташкилотлар, муассаса, мансабдор ва
жисмоний

шахслар

томонидан

бажарилишини

текшириш, табиий муҳит ҳолатини ўрганиш ва кузатиш
чора-тадбирларни қўллаш билан боғлиқ сиёсий-
ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий
чора-тадбирлар йиғиндисини ўз ичига олади [4].

М.М. Бринчук эса, экологик назоратга экологик

қонунчилик

талабларига

риоя

этилиши

ва

бажарилишини

текшириш

бўйича

ваколатли

субъектлар фаолияти тушунилади, деб таъриф беради
[5].


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

45

А. К. Голиченков фикрича, экологик назоратни

турли жиҳатлардан турли даражаларда кўриб чиқиш
зарурдир, яъни:

биринчидан,

экологик

назорат

давлат

бошқарувининг табиатдан фойдаланиш ва атроф
табиий

муҳитни

муҳофаза

қилиш

борасидаги

функцияларидан биридир;

иккинчидан, экологик назорат атроф табиий муҳит

сифатини бошқариш механизмининг таркибий қисми,
экологик кўрсатмалар ва табиатни муҳофаза қилиш
борасидаги

тадбирлар

бажарилиши

самарадорлигининг кафолатидир;

учинчидан,

экологик

назорат

табиатдан

фойдаланиш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза
қилиш борасида давлат бошқарувининг қонунийлигини
таъминлаш усулидир.

Экологик назорат даражаси эса, икки хил бўлади:

биринчидан, атроф табиий муҳит муҳофазаси ҳамда
табиатдан

фойдаланиш

борасидаги

давлат

бошқарувининг функцияси сифатида; иккинчидан,
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини бажариш
кафолатлари, ушбу тадбирларни тартибга солувчи
ҳуқуқий нормаларнинг, табиатни муҳофаза қилиш
борасидаги давлат бошқарувининг қонунийлигини
таъминлаш

усулларининг

амалга

оширилиши

сифатида кўриб чиқади [6].

Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза

қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 7-боби экологик
назоратга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга
солишга бағишланган бўлиб, у ерларни муҳофаза
қилиш

жараёнида

қуйидаги

тизимда

амалга

оширилади. Республикамизда ерларнинг ҳолатини
кузатиш, уни ҳисобга олиш, унга баҳо бериш ва
истиқболини белгилашни таъминлаш мақсадида
атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими
ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон
қарорига

билан

тасдиқланган

“Ўзбекистон

Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат
мониторинги тўғрисида”ги низомга мувофиқ, атроф
табиий муҳитнинг давлат мониторинги — атроф
табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш,
унинг

экологик

ҳолатини

баҳолаш,

салбий

жараёнларнинг оқибатларини прогноз қилиш бартараф
этиш мақсадида атроф табиий муҳитнинг биотик ва
абиотик

компонентларининг

ҳолатини,

уларнинг

ифлосланиш ва антропоген фаолиятнинг бошқа
зарарли

таъсирлари

(жараёнлари)

туфайли

ўзгаришини

ҳамда

табиий

ресурслардан

фойдаланишни тасдиқланган дастур бўйича мунтазам
кузатиш тизим ҳисобланади.

Ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни

муҳофаза қилиш соҳасида экология назорати тизими
давлат атроф табиий муҳит ҳолатини кузатиб бориш
хизмати, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги
давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат
назоратидан иборатдир. “Табиатни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги

қонуннинг

31-моддасига

мувофиқ,

табиатни

муҳофаза

қилиш

соҳасидаги

давлат

назорати давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари,
махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш
идоралари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон
Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,
геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги эса ерларни муҳофаза қилиш соҳасида

давлат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли
давлат органлари ҳисобланади.

Ерларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат

назоратидан ташқари, идоравий, ишлаб чиқариш ва
жамоат

назорати

мавжуд

бўлиб,

Ўзбекистон

Республикаси Экология ва атроф мухитни мухофаза
қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер
ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри

давлат

қўмитаси

ҳамда

Ўзбекистон

Республикаси

Қишлоқ

хўжалиги

вазирлиги,

ўз

тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар фаолияти
устидан ерларни муҳофаза қилиш соҳасидаги
идоравий назоратни амалга оширади.

Ерларни муҳофаза қилиш соҳасидаги экологик

назоратнинг навбатдаги тури бу ишлаб чиқариш
назорати бўлиб, уни корхоналар, бирлашмалар ва
ташкилотларнинг экология хизмати амалга оширади
ҳамда ерларни муҳофаза қилиш, ерлардан оқилона
фойдаланиш ва уларни тиклаш, атроф табиий муҳитни
соғломлаштириш, ерларни муҳофаза қилишга доир
қонунларнинг

талаблари

бажарилиши

юзасидан

дастурлар

ҳамда

айрим

тадбирлар

ижросини

текшириш мақсадини кўзлайди.

Ерларни муҳофаза қилиш соҳасидаги жамоат

назоратини эса, жамоат бирлашмалари, меҳнат
жамоалари ва фуқаролар амалга оширадилар. Шу
ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, демократик-ҳуқуқий
давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидан
бораётган Республикамизда ерларни муҳофаза қилиш
борасида жамоат назоратини кучайтириш, уларнинг
фаолиятини

такомиллаштиришга

оид

ҳуқуқий

асосларни ривожлантириш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Ерларни муҳофаза қилиш жараёнида экологик

назорат турли хил чора-тадбирлар тизимини амалга
ошириш орқали намоён бўлади. Биринчидан, ер
ресурсларида бўладиган ўзгаришларни кузатиш,
ахборот жамланмасини шакллантириш; иккинчидан,
ерга нисбатан салбий таъсир кўрсатадиган антропоген
омилларни ўрганиш; учинчидан, ишлаб чиқариш ва
хўжалик юритиш жараёнининг барча жабҳаларида
экология ва ер қонунчилик қоида-талабларига риоя
этилишини текшириш; тўртинчидан, ер қонунчилигида
ўрнатилган қоида-талабларни бузган юридик ва
жисмоний шахсларни аниқлаш, огоҳлантириш ва
ҳуқуқий таъсир чоралари кўриш; бешинчидан, аҳоли
ўртасида

ер

қонунчилиги

қоида-талабларини

тушунтириш ва тарғиб қилиш.

Шу ўринда бизнингча, ерларни муҳофаза қилиш

соҳасида

экологик

талаблар

ҳақида

тўхталиб

ўтишимиз ўринли бўлиб ҳисобланади, зеро, мазкур
талаблар – ер мелиорацияси, ерларда муайян
иншоотларни жойлаштириш, қуриш, лойиҳалаштириш,
қайта тиклаш, мелиоратив тизимлардан ҳамда
алоҳида жойлашган гидротехник қурилмалардан
фойдаланиш

кабилар,

атроф

табиий

муҳитни

муҳофаза қилиш соҳасида муҳим аҳамият касб этиб,
уларга риоя этилиши бевосита ер назоратини амалга
ошириш орқали таъминланади.

Ер назорати бўйича якуний қарор қабул қилиш учун

ҳар қандай орган, ер қонунчилиги бузилганлиги, ким
айбдорлиги, ҳуқуқбузарлик давом этмаслиги учун
қандай чора қўллаш кераклиги, ҳуқуқбузарлик туфайли
етказилган зарар, агар ҳуқуқбузарлик ҳали содир
этилмаган бўлса, қандай қилиб уни тугатиш
мумкинлиги ҳақида аниқ ва холис маълумотларга эга
бўлиши лозим. Ер назоратини муваффақиятли амалга
ошириш учун ерларни ҳисобга олиш вақтида уларнинг


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

46

таркиби ҳамда фойдаланилганлигини ўрганиш ҳам
муҳим аҳамият касб этади. Улар махсус ва
агрохўжалик

турларга

бўлинади.

Махсусга

мелиоратив, тупроқ, геоботаник ва бошқалар кириб,
уларнинг ўтказилиши натижасида ер сифати ҳақидаги
маълумот қўлга киритилади, агрохўжаликда эса,
уларнинг фактик ҳолати ўрганилади. Буларнинг
барчаси

назоратнинг

ахборот

билан

таъминланишининг аҳамиятини асослаб беради [7].

Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш

талабларига риоя этилишини таъминлашда муҳим
аҳамият касб этувчи ер назорати ўз навбатида давлат
назоратининг муҳим кўринишларидан бири бўлиб
ҳисобланади. Давлат назорати ер фонди давлат
бошқарувининг муҳим функцияларидан бири бўлиб, бу
ҳолат нафақат бизнинг Республикамизда балки бошқа
хорижий мамлакатлар ер қонунчилигида ҳам ўз аксини
топган. Масалан, Украина Ер кодексининг 187-
моддасига мувофиқ, ерлардан фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш устидан давлат назорати давлат
ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув
органлари, ташкилот, корхона, муассасалар ва
фуқароларнинг Украина ер қонунчилигига риоя
этишларини таъминлашдан иборат [8].

Шундай экан, бошқариш функцияси сифатидаги

ерларни муҳофаза қилиш соҳасида экологик назорат
бир қатор махсус ўзига хосликларга эгаки, улар орқали
у бошқа давлат функциялардан фарқ қилади. Булар
қуйидагилардир:

биринчидан, давлат органлари томонидан бу

соҳада

экологик

назорат

амалга

оширилиши

борасидаги

муносабатларни

“ҳокимият

муносабатлари” деб аташ мумкин, зеро назоратга
ҳокимият ваколатларини амалга ошириш хосдир;

иккинчидан, ер ресурсларига бўлган давлат

мулкчилик ҳуқуқи давлат органлари томонидан
экологик назорат амалга оширилишининг моддий
кафолатидир;

учинчидан,

давлат

аралашувининг

юридик

чегаралари юзага келган моддий шарт-шароитларга
биноан аниқланади.

Экологик назоратни амалга оширишдан кўзланган

мақсадлар турлича бўлиб, уларни шартли равишда
умумий ва махсус мақсадларга ажратиш мумкин.
А. К. Голиченков ҳақли равишда таъкидлаб ўтганидек,
“умумий мақсад мамлакатда амалга ошириладиган
барча экологик фаолиятдан кўзланадиган мақсадга
мос келади” [9].

Бизнингча, айтиб ўтилган умумий мақсад билан бир

қаторда, ерларни муҳофаза қилиш соҳасида экологик
назорат бошқа махсус мақсадларни таъминлашга ҳам
йўналтирилади.

Хўжалик

юритиш

ёки

бошқа

фаолиятнинг инсон ҳаётига ва соғлиғига, ер
ресурсларига зарарли таъсирининг олдини олиш
ҳамда шундай зарарли таъсирларнинг бартараф
этилиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш
худди шундай махсус мақсадлар сирасига киради.
Умумий ва махсус мақсадларни ажратиб кўрсатиш кенг
маънодаги

“экологик

назорат”

тушунчасини

шакллантириш имконини беради.

Кенг маънодаги ер ресурсларини муҳофаза қилиш

соҳасидаги

экологик

назорат

деганда,

давлат

органларининг хўжалик ва бошқа фаолият таъсири
остидаги ер фонди ва унинг ҳолатини кузатиш, барча
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер
ресурслари муҳофазаси ва экологик хавфсизликни
таъминлаш борасидаги талабларнинг бажарилишини

кузатиб бориш, экологик ва ер қонунчилиги нормалари
талаблари бузилишининг сабаблари ва бунга имкон
берган шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф
этиш, шунингдек, уларнинг олдини олиш борасидаги
фаолияти тушунилади.

Шу билан бирга, ер фондини муҳофаза қилиш

доирасидаги “экологик назоратни” тор маънода ҳам
тушуниш мумкин. Тор маънода экологик назорат
деганда, ер ресурсларига етказилаётган зарарли
таъсирни бартараф этиш ҳамда шундай таъсирлар
юзага келишининг олдини олиш мақсадида, амалдаги
қонунчиликнинг

экологик

норма

ва

талаблари

ижросини текшириш тушунилади.

Ерларни муҳофаза қилиш соҳасида экологик

назоратнинг мақсадлари экологик хавфсизликни
таъминлаш, хўжалик ёки бошқа фаолиятнинг ер
фондига зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш
ҳамда бартараф этишдир. Улар турли ташкилий-
ҳуқуқий

усуллар

билан

амалга

оширилади.

Қуйидагилар шулар жумласига киради: ер ресурслари
ҳолатини кузатиб бориш; уларни муҳофаза қилиш
ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш борасидаги
тадбирларнинг

бажарилишини

текшириш

ва

умумлаштириш;

экологик

ва

ер

қонунчилиги

нормалари ва талабларининг ижросини текшириш;
юридик ва жисмоний шахслар амалга оширадиган
экологик зарарли фаолиятнинг олдини олиш, чеклаш,
тўхтатиб қўйиш ҳамда тугатиш йўли билан экологик
зарарли фаолиятнинг олдини олиш ва уни баҳолаш;
экологик

қоида-талабларни

бузган

юридик

ва

жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий ва
жиноий жавобгарлик чораларини қўллаш.

Экологик назорат тўғрисидаги ҳуқуқий нормалар

давлат

томонидан

тан

олинадиган

ва

таъминланадиган ҳамма учун мажбурий қоидалар
сирасига киради, улардан ушбу муносабатлар
иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва бурчлари келиб
чиқади ҳамда ер ва экология ҳуқуқ соҳаларининг
умумий қисмининг ягона ҳуқуқий институтларини
ташкил этади.

Ҳозирги кунда, ижтимоий муносабатларнинг ушбу

соҳасини тартибга солишнинг етарли даражадаги
амалиёти ҳам мавжуд, бу вазифаларни амалга
ошириш ваколати берилган махсус давлат органлари
бу борада самарали фаолият юритмоқдалар.

Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан

экологик назоратнинг асосий вазифаси юқорида
таъкидлаб

ўтганимиздек,

давлат

органлари,

ташкилотлар, корхоналар ҳамда фуқаролар томонидан
ердан

самарали

фойдаланиш

мақсадида

ер

қонунчилиги

талабларига

риоя

қилинишини

таъминлашдан иборат бўлиб, ушбу назорат ваколатли
давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” талаблари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31
майида “Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза
қилишни назоратини кучайтириш, геодезия ва
картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат
кадастрларини юритишни тартибга солиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5065-сонли Фармони
ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари,
геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитаси

фаолиятини

янада

такомиллаштириш

тўғрисидаги

Қарорига

ҳамда

бир

қанча

ер

муносабатларини

тартибга

солиш

тўғрисида

Ҳукуматнинг қабул қилган қарорларига асосан
Ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

47

қилишни назорат қилиш борасида ўтказиладиган
текширишларни

белгиланган

тартибда

амалга

ошириш, ерга оид муносабатларни тартибга солиш
тизимини

такомиллаштириш,

қонун

ҳужжатлари

талабининг бузилиш сабаблари ва оқибатларини
бартараф этишга йўналтирилган юридик ва жисмоний
шахсларга бажарилиши мажбурий бўлган ѐзма
кўрсатмалар бериш, ердан фойдаланиш ва уни
муҳофаза қилишни назорат қилишнинг асосий
вазифалари этиб белгиланди.

Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг жойлардаги

қуйи

тизимлари

томонидан

Ўзбекистон

Республикасининг Ер кодекси, “Фермер хўжалиги
тўғрисида”ги,

“Хўжалик

юритувчи

субъектлар

фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш
тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар

Маҳкамасининг

ер

муносабатларини

тартибга солиш тўғрисидаги қарорлари талабларига
ҳамда Назорат қилувчи органлар фаолиятини
мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг тегишли
қарори билан тасдиқланган текширишлар режа-
жадвали асосида соҳа мутахассислари томонидан
2017 йилда 297 та (ўтган йилнинг шу даврида 369 та)
хўжалик юритувчи субъектларнинг 1,2 млн гектар
(ўтган йилнинг шу даврида 730,7 минг гектар) ер
майдонида ердан фойдаланиш ҳолати юзасидан
режали ва режадан ташқари текширувлар ўтказилди.
Ўтказилган текширишлар натижасида 285 та (ўтган
йилнинг шу даврида 342 та) хўжалик юритувчи субъект
раҳбарлари томонидан 4,7 минг гектар (ўтган йилнинг
шу даврида 66 минг гектар) ер майдонида ер қонун
бузилиш ҳолатларини содир этганликлари аниқланди.
Натижада ер қонун бузилиш ҳолатларини содир этган
237 нафар (ўтган йилнинг шу даврида 289 нафар)
субъект

раҳбарларига

нисбатан

Ўзбекистон

Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси” нинг тегишли моддаларига асосан маъмурий
чоралар кўрилди ва Ўзбекистон Республикаси “Ер
кодекси”нинг 85-моддасига кўра ер қонун бузилиш
ҳолатларини келтириб чиқарган субъект раҳбарларига
бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Юқорида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари таҳлил
қилинганда, 35 та ердан фойдаланувчилар томонидан
маълумотларни ҳисоботдан яширганлик ѐки нотўғри
кўрсатганлик ҳолатлари 12 фоизни, 158 та ердан
фойдаланувчилар томонидан хўжалик ички ер тузиш
лойиҳаларидан чекинишлик ҳолатлари 55 фоизни, 58
та

ердан

фойдаланувчилар

томонидан

ердан

хўжасизларча

ѐки

самарасиз

фойдаланганлик

ҳолатлари 20 фоизни, 34 та ердан фойдаланувчилар
томонидан бошқа қонун бузилиш ҳолатлари 13 фоизни
ташкил этди. Ер қонун бузилиш ҳолатларини содир
этган 285 та субъектдан 237 тасига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекси”нинг тегишли моддаларига асосан
маъмурий

жавобгарликка

доир

иш

қўзғатилиб

маъмурий жаримага тортилди, 7 та ҳолатда чора
кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига, 41
та ҳолатда эса аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари
юзасидан тегишли тартибда чоралар кўриш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекси”нинг 34-моддасига асосан “Бир
неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий
жазо қўллаш” учун Ҳудудий кенгашларга ҳужжатлар
расмийлаштирилиб юборилди [10].

Шунингдек, Давергеодезкадастр қўмитаси қуйи

тизимидаги ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза

қилиш устидан назоратни амалга оширувчи

давлат

инспектор

лари томонидан ерлардан самарали ва

оқилона фойдаланишни тартибга солиш, ер қонун
бузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2017
йил 6 майда рўйхатдан ўтган 2878-сонли Низомнинг 3-
иловасида

юклатилган

топшириқлар

ижросини

таъминлаш

мақсадида

Давергеодезкадастр

қўмитасининг қуйи тизимлари томонидан 2017 йил
давомида Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан
қўшимча келишувсиз жами 1495 та (ўтган йилда 2245
та)

тадбиркорлик

субъектларининг

ердан

фойдаланиши

юзасидан

назорат

тадбирлари

ўтказилди. Натижада суъектлар томонидан 5243
гектар (ўтган йилда 9080 гектар) майдонда, шундан
500 таси режадаги чигитни экишда, 347 таси кузги
бошоқли донни экишда, 194 таси сабзавот, қартошка,
полиз ва бошқа экинларини экишда ва 454 таси
ерлардан

белгилангандан

бошқа

мақсадларда

фойдаланиб келаѐтганликлари аниқланди. Аниқланган
ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш
мақсадида:

-

жами 429,4 млн сўм миқдорида маъмурий жарима

қўлланилди;

-

1839 гектар майдонда содир этилган қонун

бузилиш ҳолатларини келтириб чиқарган субъект
раҳбарларига нисбатан чора кўриш учун прокуратура
органларига ҳужжатлар расмийлаштирилиб тақдим
этилди, 738 гектар майдондаги қонун бузилиш
ҳолатлари жойнинг ўзида бартараф этилиб, жойларда
қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилишига
эришилди [10].

Юқоридаги

амалий

мисоллар

ҳам

шуни

кўрсатмоқдаки, ерларни муҳофаза қилиш соҳасидаги
назоратни амалга оширишда бу борада илмий
изланишлар асосида яратилган бой илмий тажриба
ҳамда

амалдаги

қонунчиликни

бир

бирига

мослаштиришни тақозо этади. Чунки бугунги ва
келажак авлодни фаровон ҳаётини таъминлаш асосан
ва кўп жиҳатдан табиат ресурсларидан, шу жумладан
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни самарали
муҳофаза қилишга узвий боғлиқдир.

Ерларни муҳофаза қилиш соҳасидаги экологик

назоратнинг аҳамияти шундаки, биринчидан, ушбу
соҳадаги

қонун

ҳужжатлари

қоида-талабларини

юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро
этилиши

юзасидан

маълумотлар

базасини

шакллантиради,

иккинчидан,

махсус

қоида-

талабларнинг ижро этилиши даражасига баҳо
берилиб, тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилади,
учинчидан, энг муҳими барча давлат органлари,
жамоат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан қоида-
талабларни бузилишини олдини олишга хизмат
қилади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Ер ҳуқуқи. / Масъул муҳаррир Холмўминов Ж.Т..

–Тошкент: ТДЮУ, 2019. – Б.251.

2.

Земельное право: Учебник. / Боголюбов С.А.,

Галиновская Е.А.; под ред. Боголюбова С.А. – М.: ТК
Велби, Изд-во Проспект, 2014. – С. 238-239.

3.

Калонов Б.Ҳ. Ўзбекистон Республикасида

давлат экология назоратининг ҳуқуқий муаммолари.
Юрид. фан. номз. илмий даражасини олиш учун дисс...
автореферати.-Т., 2004. – 10-11 б.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

48

4.

Экология ҳуқуқи. / Масъул муҳаррир: Усмонов

М.Б. – Тошкент: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси
“Адабиёт жамғармаси” нашр., 2001. – 65 б.

5.

Бринчук М.М. Экологическое право. -М.:

ЮРИСТЬ. 2004. – С.335.

6.

Голиченков А. К. Экологический контроль: тео-

рия, практика правового регулирования. – М., 1992.-С.
73.

7.

Земельное право России. Учебник. Кол.авт. М.:

«Былина», 2017. – С.181-182.

8.

Земельное право Украины: Учеб. Пособие. /

Авт. кол.: Беженарь А.М., Бердников Е.С., Бондар Л.А.
и др.; Под ред. Погребного А.А., Каракаша И.И. – К.:
Истина, 2012. - С.437.

9.

Голиченков А.К. Экологический контроль: тео-

рия, практика правового регулирования. – М., 1992. –
С. 37.

10.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурсларининг

ҳолати тўғрисида Миллий ҳисобот. -Т.: Ўзбекистон,
2018 .-

Б.77-78.

Ш.Зуфарова

Соискатель Академии Генеральной

прокуратуры Республики Узбекистан


ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ДАЛЬНЕЙШЕГО

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН В СФЕРЕ ЗАЩИТЫ

ПРАВ НА ОБЪЕКТЫ ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНОЙ

СОБСТВЕННОСТИ


Аннотация:

статья посвящена актуальным

вопросам кодификации правовой защиты интел-
лектуальной собственности в Республике Узбе-
кистан. На основе анализа зарубежного опыта в
указанной сфере предлагается разработать Ко-
декс интеллектуальной собственности Республи-
ки Узбекистан.


Ключевые слова:

кодификация, кодекс ин-

теллектуальной собственности, защита прав на
объекты интеллектуальной собственности, граж-
данско-правовая защита интеллектуальных прав,
уголовно-правовая

защита

интеллектуальных

прав, административно-правовая защита интел-
лектуальных прав.

Аннотация:

мазкур мақола Ўзбекистон Рес-

публикасида интеллектуал мулк ҳуқуқий ҳимо-
ясини кодификациялашнинг долзарб масалала-
рига бағишланган. Хорижий тажрибани таҳлил
қилиш асосида мазкур соҳада Ўзбекистон Рес-
публикаси Интеллектуал мулк Кодекси ишлаб
чиқиш таклиф қилинмоқда.


Калит сўзлар:

кодификация, интеллектуал

мулк кодекси, интеллектуал мулк объектларига
бўлган ҳуқуқ ҳимояси, интеллектуал ҳуқуқларнинг
фуқаролик-ҳуқуқий

ҳимояси,

интеллектуал

ҳуқуқларнинг жиноий-ҳуқуқий ҳимояси, интеллек-
туал ҳуқуқларининг маъмурий-ҳуқуқий ҳимояси.

Abstract:

the article is devoted to the topical is-

sues of codification of legal protection of intellectual
property in the Republic of Uzbekistan. Based on
the analysis of foreign practice in this area, it is
proposed to develop an Intellectual Property Code
of the Republic of Uzbekistan.


Keywords:

codification, code of intellectual

property, protection of intellectual property rights,
civil legal protection of intellectual rights, criminal
legal protection of intellectual rights administrative
legal protection of intellectual rights .


В настоящее время Республика Узбекистан

находится на стадии активной интеграции в ми-
рохозяйственные связи, под влиянием которых
происходят изменения в механизмах защиты
прав на объекты интеллектуальной деятельно-
сти. В этой связи особое значение обретают во-
просы их защиты в различных сферах (медиа,
кино-видео, музыкальная, полиграфическая ин-
дустрии, цифровые коммуникации, торговля ли-
цензиями на запатентованные объекты промыш-

Библиографические ссылки

Ер ҳуқуқи. / Масъул муҳаррир Холмўминов Ж.Т.. -Тошкент: ТДЮУ, 2019. - Б.251.

Земельное право: Учебник. / Боголюбов С.А., Галиновская Е.А.; под ред. Боголюбова С.А. - М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2014. - С. 238-239.

Канонов Б.Ҳ. Ўзбекистон Республикасида давлат экология назоратининг ҳуқуқий муаммолари. Юрид. фан. номз. илмий даражасини олиш учун дисс... автореферата.-Т., 2004. - 10-11 б.

Экология ҳуқуқи. / Масъул муҳаррир: Усмонов М.Б. - Тошкент: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси “Адабиёт жамгармаси” нашр., 2001. -65 6.

Бринчук М.М. Экологическое право. -М.: ЮРИСТЬ. 2004.-С.335.

Голиченков А. К. Экологический контроль: тео­ рия, практика правового регулирования. - М., 1992.-С. 73.

Земельное право России. Учебник. Кол.авт. М.: «Былина», 2017. - С.181-182.

Земельное право Украины: Учеб. Пособие. / Авт. кол.: Беженарь А.М., Бердников Е.С., Бондар Л.А. и др.; Под ред. Погребного А.А., Каракаша И.И. - К.: Истина, 2012. - С.437.

Голиченков А.К. Экологический контроль: тео­ рия, практика правового регулирования. - М., 1992. - С. 37.

Узбекистан Республикаси Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий ҳисобот. -Т.: Узбеки стон, 2018 .-Б.77-78.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов