Социально-экономическое и экологическое значение охраны земель в Узбекистане

CC BY f
26-28
14
4
Поделиться
Кенжаев, Р. (2019). Социально-экономическое и экологическое значение охраны земель в Узбекистане. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 26–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/12683
Р Кенжаев, Ташкентский государственный юридический университет

Кафедра экологии и аграрного права , Доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проведен сравнительный анализ социальной, экономической и экологической значимости охраны земель в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

26

Р.Х.Кенжаев

ТДЮУ “Экология ва аграр ҳуқуқи” кафедраси

доценти

ЎЗБЕКИСТОНДА ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШНИНГ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА

ЭКОЛОГИК АҲАМИЯТИ

Аннотация:

мақолада Ўзбекистонда ерларни

муҳофаза қилишнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик
аҳамияти қиёсий таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

ер, ерларни мухофаза қилиш,

ерлардан фойдаланиш.


Аннотация:

в статье проведен сравнительный ана-

лиз социальной, экономической и экологической зна-
чимости охраны земель в Узбекистане.

Ключевые слова:

земля, охрана земель, земле-

пользование.


Annotation:

the article provides a comparative analy-

sis of the social, economic and environmental importance
of land protection in Uzbekistan.

Key words:

land, land protection, land use.


Ерларни муҳофаза қилиш масаласи жамиятнинг

муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва экологик
аҳамиятга молик бўлган вазифаларидан биридир.
Чунки жамиятнинг моддий фаровонлиги, мавжудлиги
ва келажак авлодларнинг тақдири табиатнинг бебаҳо
бойлиги бўлган ерга нисбатан эҳтиёткорона муно-
сабатда бўлишга боғлиқдир. Шу сабабдан ер
ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш, нафақат экологик, балки ижтимоий -
иқтисодий аҳамиятга ҳам эгадир.

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва
ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид
Давлат дастури” доирасида қишлоқ хўжалигида бозор
механизмларини жорий қилиш орқали соҳани жадал
ривожлантириш чора-тадбирларига асосан тупроқ
унумдорлиги, сув таъминоти ҳамда бошқа омилларни
ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларининг
ҳосилдорлигини белгилаш бўйича нормативлар ишлаб
чиқиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш,
суғориладиган

ерларнинг

мелиоратив

ҳолатини

яхшилашни

таъминлаш,

қишлоқ

хўжалиги

мақсадларида ер бериш тизимини тубдан қайта кўриб
чиқиш

ва

амалдаги

қонун

ҳужжатларини

такомиллаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга
оширилмоқда. Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган
ижтимоий-иқтисодий

ва

экологик

вазифаларни,

мустақил суверен давлат сифатида сиёсий ва давлат
тизими муоммоларини ҳал этиш, тармоқни кўп укладли
шаклларини ривожлантириш, ердан оқилона ва
самарали фойдаланиш, ерга оид масалаларни ҳал
этишда ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишни
кенгайтириш

имкониятлари

омилларини

ривожлантиришга, самарадорлигини таъминлашга
боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида
қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ
қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш
борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-
овқат

хавфсизлигини

таъминлаш

энг

муҳим

вазифалардан бири сифатида таъкидланиб, қишлоқ
хўжалиги мақсадларида ер бериш тизимини тубдан
қайта кўриб чиқиш, ерлардан самарали фойдаланиб,
мўл

ҳосил

олаётган

кўп

тармоқли

фермер

хўжаликларига ўз фаолиятини кегайтириш учун
қўшимча ер майдонларни ажратиш лозимлиги қайд
этилган эди.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни

чуқурлаштиришга

қаратилган

Ўзбекистон

Республикасининг “Ер кодекси”, “Фермер хўжалиги
тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Давлат
ер

кадастри

тўғрисида”ги

Қонунларига

замон

талабларидан келиб чиқиб, уларга айрим ўзгартиш ва
қўшимчалар киритилиши қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг асосини ташкил этиб, ер ресурсларидан
янада оқилона ва самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий
пойдевори яратилмоқда.

Республика

истиқболида

ижтимоий-иқтисодий

тараққиётнинг барқарорлигини таъминловчи халқ
хўжалигининг барча соҳалари каби қишлоқ хўжалик
соҳасини ривожлантириш, модернизация қилиш, аграр
соҳанинг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ерга оид муносабатларни тартибга солиш тизимини
такомиллаштириш, ер тузиш, ерлардан оқилона
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ҳисобга
олиш ҳамда баҳолашни такомиллаштириш, давлат
бошқарув органларининг юридик ҳамда жисмоний
шахсларнинг ерлардан фойдаланиш, уни муҳофаза
қилиш

тупроқ

унумдорлигининг

оширилишини

таъминлаш

соҳасидаги

фаолиятини

мувофиқлаштиришга йўналтирилган.

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

Мажлиси

палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармонлари, қарорлари, Вазирлар
Маҳкамасининг

фармойишлари,

қарорлари,

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари
республикамизда

ер

ресурсларидан

оқилона

фойдаланиш,

уларни

муҳофаза

қилиш,

ер

муносабатларини тартибга солиш, ер кадастри, ер
тузиш

ва

ерлар

мониторингини

юритиш

самарадорлигини

оширишга

йўналтирилган

қонунчилик

соҳасидаги

тажрибалардан

келиб

чиқадиган,

ижтимоий

муносабатларни

тартибга

солувчи иқтисодий сиёсатнинг уйғунлаштирувчи муҳим
ҳужжатлари бўлиб қолмоқда.

2018

йил

1

январ

ҳолатига

Ўзбекистон

Республикасининг маъмурий чегарасидаги умумий ер
майдони

44896,9 минг

гектарни ташкил қилади.

Республика бўйича корхона, ташкилот, муассаса,
фермер хўжалиги ва фуқаролар фойдаланишидаги
жами ерлар

44892,4 минг

гектарни, шундан

суғориладиган ерлар эса

4311,5 минг

гектарни ёки

умумий ер майдонининг

9,6 фоизини

ташкил қилади

[2; 6-

б].

Профессор

Ж.Т.Холмўминов

таъкидлаганидек,

“Табиат бойликларидан ер, ер ресурслари алоҳида
хусусиятга эга бўлиб, ҳар қандай давлатнинг
иқтисодий қудрати ер ресурслари билан боғлиқдир.
Халқимизнинг ҳаёти, турмуш тарзи, фаолияти ва
фаровонлигининг асоси ер ресурсларидан оқилона
фойдаланишга таянади” [4; 70-б].

М.Р.Мирзаабдуллаева эътироф этганидек, “Ер

табиий ресурслар ичида ўзига хос хусусиятлари билан
ажралиб туради. У мамлакатимиз аҳолисининг турмуш
фаровонлигини

таъминлайди,

республикамизнинг

иқтисодий салохияти учун моддий негиз яратади. Шу


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

27

сабабли ердан ҳар қандай даврда ва шароитда
оқилона, унумли ва илмий асосланган тарзда
фойдаланишни тўғри ташкил этиш мамлакат бугуни ва
келажаги учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади” [6;
3-

б]. Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш

мумкинки, ер тавсифининг юридик аҳамияти шундаки,
тупроқдан фарқли равишда уни ер шари устки
қатламидан ажратиб олиб бўлмайди. Рим ҳуқуқи
давридан унга кўчмас мулк сифатида қаралганлиги
бежиз эмас. Мулк ҳуқуқи объекти сифатида “ер”
тушунчаси тавсифида асосий эътибор ернинг ва ер
участкасининг

ҳудудий

чегараларига

ажратилганлигидадир.

Республикада қишлоқ хўжалиги корхоналари ва

ташкилотларининг сони фермер хўжаликлари билан
биргаликда олганда, 2018 йил 1 январ ҳолатига кўра,

166708 та

бўлиб, уларга бириктириб берилган

ерларнинг умумий ер майдони

20261,6 минг

гектарни,

шу жумладан, қишлоқ хўжалик ер турлари майдони

15543,7 минг

гектарни, шундан

3702,4 минг

гектари

суғориладиган ерларни ташкил қилади. Ўзбекистон
Республикаси ҳудудининг

44,73 фоизини

қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар эгаллаган бўлиб

,

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда асосий восита
ҳисобланади. Республика ҳудудида қишлоқ хўжалиги
мақсадларига мўлжалланган ерларнинг тақсимланиши
табиий иқлим омилларига биноан белгиланади. Аҳоли
пунктлари ерларининг 2018 йил 1 январ ҳолатига
умумий ер майдони

221,2 минг

гектарни ёки жами

ерларнинг

0,49 фоизини

ташкил қилади.Саноат,

транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга
мўлжалланган ерларнинг 2018 йил 1 январ ҳолатига
умумий ер майдони

857,1 минг

гектар ёки республика

ер фондининг

1,91 фоизини

ташкил қилади. Табиатни

муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация
мақсадларига мўлжалланган ерларнинг 2018 йил 1
январ ҳолатига умумий майдони

704,4 минг

гектарни

ташкил қилади. Тарихий-маданий аҳамиятга молик
ерларнинг 2018 йил 1 январ ҳолатига умумий ер
майдони

14,3 минг

гектарни ташкил қилади. Ўрмон

фонди ерларининг 2018 йил 1 январ ҳолатига умумий
ер майдони

11153,3 минг

гектарни ёки жами ер

майдонининг

24,84 фоизини

ташкил қилади. Сув

фонди ерлари 2018 йил 1 январ ҳолатига жами

833,7

минг

гектарни ёки умумий ер майдонининг

1,86

фоизини

ташкил қилади. 2018 йил 1 январ ҳолатига

кўра захира ерларнинг умумий ер майдони

10846,8

минг

гектар ѐки умумий ер майдонининг

24,16

фоизини

ташкил этади [2; 17-б].

Албатта, бундай шароитда ер бойликларидан

самарали, илм-фан тавсиялари, табиатнинг умумий
қонуниятлари

асосида

фойдаланиш

ва

унинг

муҳофазасини

тўғри

таъминлаш,

шак-шубҳасиз,

ҳозирги даврнинг биринчи даражали вазифаларидан
биридир. Бунда ер ресурсларини ҳуқуқий муҳофаза
қилиш катта аҳамиятга эга бўлади. Чунки тегишли
ҳуқуқ нормалари ердан фойдаланиш ва муҳофаза
қилиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга
солувчи вазифани ўтайди, ундан оқилона фойдаланиш
ва турли хил ғайриқонуний ҳаракатлардан ҳимоя
қилиш чораларини белгилайди.

“Ер ресурслари ҳолати ва улардан оқилона

фойдаланиш масалалари миллий ва глобал миқёсда
долзарб бўлиб қолмоқда. Кўрилаётган чораларга
қарамай, ерларнинг бузилиш жараёни кучайиб
бормоқда ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун
яроқли ер ресурслари камайиб кетмоқда.

Айтиш ўринлики, ердан оқилона фойланиш ва уни

муҳофаза қилишни ҳуқуқнинг ёрдамисиз амалга
ошириш мумкин эмас. Мамлакатимизда кейинги
йилларда қабул қилинган ердан фойдаланиш ва уни
муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари ер
бойликларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш,
уларни асраш, доимо тупроқ унумдорлигини ошириб
бориш талабларини ўрнатади ва ушбу талабларга
риоя қилиш чораларини белгилайди.

Жумладан,

Асосий

қонунимиз

Ўзбекистон

Республикаси Конституциясининг 55-моддасида “Ер,
ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
ҳамда

бошқа

табиий

заҳиралар

умуммиллий

бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва
улар давлат муҳофазасидадир” [1; 11-б], деб белгилаб
қўйилган. Юқоридагилардан ҳам кўриниб турибдики,
ерларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ижтимоий
муносабатларни

ҳуқуқий

асосларини

ривожлантиришбутун жамият учун ҳам, ҳар бир
алоҳида шахс учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

йил 31 майдаги “Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан
оқилона

фойдаланиш

борасида

назоратни

кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини
такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни
тартибга

солиш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

Фармони ва 2017 йиил 31 майдаги “Ўзбекистон
Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини
янада

такомиллаштириш

тўғрисида”ги

қарори

республикамизда ер ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигини

ва

қишлоқ

хўжалиги

ерлари

унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан,
айниқса, суғориладиган ерлардан бошқа мақсадларда
фойдаланишнинг олдини олиш юзасидан назоратни
янада кучайтириш, ер фонди ҳисобини юритишни
тизимлаштириш

соҳага

замонавий

юқори

технологияли

техник

воситалар

ва

ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этилишда
алоҳида аҳамият касб этади [2; 71-б].

Шу билан бирга аҳолининг қишлоқ хўжалик

маҳсулотларига

бўлган

эҳтиёжлари

ўсиб

бораётганлиги, бундай маҳсулотларни етиштиришнинг
кўпайиши,

фойдаланаётган

ернинг

сифати

ва

миқдорига боғлиқ бўлади. Буҳолатишлаб чиқариш
омили сифатида ерга нисбатан катта талабни
шакллантиради.

Ўзбекистонда

қишлоқ

ҳўжалиги

соҳасида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар бу
соҳада

мулкчиликнинг

самарали

тизимини

шакллантиришни кўзлайди. Маълумки, собиқ шўро
даврида

қишлоқ

хўжалигидагиишлаб

чиқариш

муносабатлариасосан колхоз ва совхозлар ўртасида
амалга оширилган. Бунда мулк эгаси ноаниқлиги,
меҳнат самарадорлигининг пастлиги, албатта, ер
муносабатларини ривожланишига тўсиқ бўлиб, аграр
соҳа деярли норентабел соҳа хисобланар эди.

Ер табиатнинг бошқа бойликларидан фарқли

ўлароқ, унга оқилона муносабатда бўлишни, унинг
унумдорлик, қайта тикланиш хусусиятларини юзага
келтириш учун доимий тарзда ишлов беришни,
ғамхўрлик қилишни талаб қилади. Бунинг учун ер
муносабати субъектлари бу борадаги тегишли
нормаларга амал қилишлари лозим бўлади.

М.М. Бринчукнинг таъкидлашича “Ер ҳар қандай

инсон ва жамият ҳаётида муҳим экологик, иқтисодий
ва сиёсий рол ўйнайди. Ер – бу давлат ҳудудининг
элементи,

суверен

ҳокимияти

чегарасидир.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

28

Умуминсоният меҳнати предмети, қишлоқ ва ўрмон
хўжалигида ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси
сифатида ер инсон хўжалик фаолиятининг объекти
сифатида унинг томонидан кўрсатиладиган ҳар
қандай

таъсирларсиз

мавжуд

бўлади.

Ердан

шунингдек, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларини,
халқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш учун
операцион

асос,

фундамент

сифатида

фойдаланилади” [3; 391-б].

Фикримизча, ҳам ер инсон хўжалик фаолиятининг

объекти, саноат ва ишлаб чиқариш объектларини
жойлаштириш базаси ҳамда қишлоқ хўжалигида
асосий ишлаб чиқариш воситасидир.

Ердан хўжасизларча фойдаланиш, алмашлаб

экишга риоя қилмаслик, ердан илмий асосда
фойдаланмаслик, тупроқнинг агротехника қоидаларига
риоя қилмаслик, заҳарли кимёвий моддаларни кўп
миқдорда ишлатиш тупроқ унумдорлигини пасайишига
олиб келади. Мутахассисларнинг маълумотига кўра,
тупроқнинг қимматбаҳо сифатини осонликча яксон
қилиб ташлаш мумкин. Уни тиклаш жараёни эса жуда
оғир ва узоқ муддатни талаб этади. Масалан, 10
сантиметр

қалинликдаги

тупроқнинг

унумдор

қатламини тиклаш учун 100 йилча вақт керак. Шундан
келиб чиқиб ер қонунчилиги тупроқнинг унумдор
қатламини муҳофаза қилишга қаратилган қатъий талаб
ва чораларни белгилайди [5; 144-б].

“Мутахассисларнинг

маълумотига

қараганда,

қишлоқ хўжалиги экинларининг 15 фоиз ҳосили
ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлиги туфайли бой
берилмокда.

Бугунги

кунда

турли

даражада

мелиоратив ҳолати ёмонлашган ерлар 406,8 минг
гектарни ёки жами суғориладиган ерларнинг 10,5
фоизини ташкил қилади” [7; 57-б].

Ҳукуматимиз томонидан фермер, деҳқон ва ширкат

хўжаликларини ривожлантиришга катта эътибор
берилаётганлиги, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий
жиҳатдан ўзини оқламаётган ширкат хўжаликлари
тугатилиб, ўрнида фермер хўжаликлари ташкил
этилаётганлиги ер ресурсларидан фойдаланишни
яхшилашга,

тупроқ

унумдорлигини

сақлаш

ва

оширишга

қаратилган.

Бизнингча,

фермер

хўжаликларига айлантирилаётган ширкат хўжаликлари
ерларининг турлари аниқланиб, балл бонитетлари,
меъёрий баҳолари қайтадан кўриб чиқилса, мақсадга
мувофиқ бўлур эди. Чунки узоқ вақт мобайнида,
айниқса, собиқ шўро замони даврида қишлоқ
хўжалигида заҳарли кимёвий бирикмаларнинг ҳаддан
ташқари кўп ишлатилгани оқибатида деҳқончилик
қилинадиган ер майдонлари тупроқ унумдорлигига
путур

етган.

Шунингдек,

ердан

фойдаланувчи

субъектларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва
ердан оқилона фойдалангани учун Ер кодексининг 82-
моддасида

мустаҳкамлаб

қўйилган,

иқтисодий

рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш ва
қўллаш ўринли бўлар эди. Ерлардан оқилона
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, иқтисодий
рағбатлантириш тизимини яратишга йўналтирилган
ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини
таъминлаш

ҳамда

ривожланган

давлатлар

тажрибасини амалиётга кенг жалб қилиш мақсадга
мувофиқдир.

Хулоса қилиб айтганда, ер муносабатлари

субъектларининг

ердан

фойдаланишда

мавжуд

экологик талабларга амал қилишлари, уларни
бажаришлари ва бу борада тегишли давлат
органларининг мунтазам, самарали фаолияти ер

ресурсларини ҳаётнинг асосий манбаси сифатида
бугунги ва келажак авлодлар учун сақлаб қолишда
нафақат иқтисодий-ижтимоий балки экологик аҳамият
ҳам касб этади ҳамда халқимиз фарвонлигини ва
турмуш даражасини янада ошишига хизмат қилади.

Адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2018. – 78 б.

2.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурсларининг

ҳолати тўғрисида Миллий ҳисобот. –Тошкент: 2018. –
80 б.

3.

Бринчук М.М. Экологическое право : Учебник.-

2-

е изд., перераб. и доп. – М.: Юристь, 2010. – 580 с.

4.

Холмўминов

Ж.Т.

Экология

ва

ҳаёт:

қонунчиликни

такомиллаштириш

масалалари.

Монография. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти,
2010.

– 220 б.

5.

Ер ҳуқуқи. / Масъул муҳаррирлар Усмонов М.Б.,

Жўраев Й.О. –Тошкент: ТДЮИ, 2002. – 320 б.

6.

Мирзаабдуллаева М.Р. Ер ҳуқуқи муаммолари.

Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДЮИ, 2009. – 140 б.

7.

Бобоқулов Ш.О., Ҳайитов Ҳ.Ш. Ер элни боқади.

// Ҳаёт ва қонун. –Т., 2004. – №2. – Б.56-58.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Конституцияси. -Тошкент: Узбекистон, 2018. - 78 б.

Узбекистон Республикаси Ер ресурсларининг холати тугрисида Миллий хисобот. -Тошкент: 2018. -80 б.

Бринчук М.М. Экологическое право : Учебник.-2-е изд., перераб. и доп. - М.: Юристь, 2010. - 580 с.

Холмуминов Ж.Т. Экология ва хаёт: конунчиликни такомиллаштириш масалалари. Монография. - Тошкент: Фалсафа ва хухух институти, 2010.-220 б.

Ер ХУХУХИ. / Масъул мухаррирлар Усмонов М.Б., Жураев Й.О. -Тошкент: ТДЮИ, 2002. - 320 б.

Мирзаабдуллаева М.Р. Ер хухухи муаммолари. Ухув кулланма. - Тошкент: ТДЮИ, 2009. - 140 б.

Бобохулов Ш.О., Хайитов X-Ш. Ер алии бохади. // Хаёт ва хонун. -Т„ 2004. - №2. - Б.56-58.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов