История, понятие и анализ законодательства авторского права

CC BY f
55-57
92
4
Поделиться
Темиров, Н. (2020). История, понятие и анализ законодательства авторского права. Обзор законодательства Узбекистана, (3), 55–57. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1835
Н Темиров, Ташкентский государственный юридический университет

независимый искатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены предложения по истории, концепции авторского права и законодательства, разработанного в Республике Узбекистан в этой области.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

55

19.

Григорьева М. А. Понятие гражданского

правопорядка как научная проблема // Совре-
менное право. – 2008. – № 10. – С. 39.

20.

Садиков О. Н. Научно-практический ком-

ментарий к Гражданскому кодексу Российской
Федерации / О.Н. Садиков. – М.: Проспект, 2002.
– 735 с.

Н.Р.Темиров

ТДЮУ мустақил изланувчиси

МУЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ ТАРИХИ, ТУШУНЧАСИ ВА

ҚОНУНЧИЛИК ТАҲЛИЛИ

Аннотация:

мазкур мақолада муаллифлик ҳуқуқи

унинг келиб чиқиш тарихи, тушунчаси ҳамда бу соҳада
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилган қонун
ҳужжатлари юзасидан таклифлар билдирилган.

Калит сўзлари:

муаллифлик ҳуқуқи, мулкий ҳуқуқ,

шахсий номулкий ҳуқуқлар, фан адабиёт ва санъат
асарлари.


Аннотация:

В данной статье представлены

предложения по истории, концепции авторского права
и законодательства, разработанного в Республике
Узбекистан в этой области.

Ключевые

слова:

авторское

право,

имущественное право, личные неимущественные
права, произведение науки, литературы и искусства.


Annotation:

This article presents proposals on the

history, concept of copyright and legislation developed in
the Republic of Uzbekistan in this area.

Keywords:

copyright, property rights, personal non-

property rights, works of science, literature and art.


Қадим замонлардан бери инсоният ғайриоддий ва

ўзига хос хусусиятларга эга бўлган нарсаларни ҳимоя
остига олишга интилиб келган. Шунинг учун ҳам
интеллектуал мулк тушунчасининг пайдо бўлиши узоқ
тарихга бориб тақалади. Европа мамлакатларида
интеллектуал фаолиятнинг номоддий натижаларига
нисбатан (адабиёт, санъат асарлари, ихтиролар ва
бошқалар) пайдо бўлган ҳуқуқ 200 йилдан кўпроқ
вақтни ўз ичига олади. Ушбу тушунча моддий
нарсаларга эгалик қилиш ҳуқуқи асосида вжудга келган
албатта.

Таъкидлаш жоизки, муаллифлик ҳуқуқи деганда,

фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, улардан
фойдаланишда юзага келадиган муносабатларни
қонун

асосида

тартибга

солиш

тушунилади.

Қонунчиликка асосан, муаллифлик ҳуқуқининг объекти
сифатида

ахборот

кўринишидаги

асарлар,

интервьюлар, мақолалар, фан, адабиёт ва санъат
асарлари ҳимояга олинган.

Қиролича Анна томонидан 1709 йилда Англияда

қабул қилинган биринчи қонун муаллифлик ҳуқуқини
қонунчиликда расман тан олинганини кўрсатади.
Қонунга кўра биринчи марта муаллиф ўз асари
нусхасини кўпайтиришда рухсат бериш ҳуқуқини олди
ва натижада “Copyright” (нусха олишга рухсат) термини
пайдо бўлади. Мазкур Қонун ноширнинг нашр этилган
кундан бошлаб 14 йил ичида нашр этилган нашрга
бўлган ҳуқуқини белгилаб берди ва муаллифнинг
ҳаёти давомида ушбу муддатни яна 14 йилга
узайтириш имконини берди.

Францияда 1791-1793 йилларда қабул қилинган

иккита қонунга асосан адабий, драматик, мусиқий,
визуал ижоднинг барча турларини ҳимоя қилиш
кафолатланди.

Англия Франциядан сўнг муаллифлик ҳуқуқи

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Европанинг бошқа
давлатлари томонидан ҳам қабул қилинди.

1886 йилда “Адабиёт ва бадиий асарларни ҳимоя

қилиш

тўғрисида”

Берн

конвенцияси,

сўнгра


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

56

интеллектуал мулк соҳасини тартибга солувчи бошқа
халқаро шартномалар (конвенциялар)қабул қилинди.

Муаллифлик ҳуқуқи муносабатларини ҳуқуқий

тартибга солиш бўйича француз тажрибаси Бирлашган
Миллатлар

Ташкилоти

Бош

Ассамблеясининг

Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда
қабул

қилинган

Инсон

ҳуқуқлари

умумжахон

декларациясини қабул қилинишида асос бўлиб хизмат
қилди дейилса муболаға бўлмайди. Унинг 27-
моддасида эса “Ҳар бир инсон жамиятнинг маданий
ҳаётида эркин иштирок этишга, санъатдан баҳраманд
бўлишга, илмий тараққиётда иштирок этиш ва унинг
самараларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.” эканлиги
белгилаб қўйилган [1].

Б.Тошевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ҳам

соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида
муаллифлик масалаларига катта эътибор берилган.
Амир Темур шоир

Маҳмуд Шабистарийнинг “Гулшани

роз” асари уни бутун ўзига тортгани, у китоб
муаллифига ҳурмати сабабли, шоирнинг ватани
бўлмиш Шабистар аҳолисини ардоқлаб, уларнинг ҳар
бирига беш мисқол тилладан, 18 минг беш юз милла
тилла бағишлагани ва Амир Темурдай буюк инсон
муаллифларга катта эътибор қаратгани, уларни
моддий жиҳатдан рағбатлантирилишига раҳбарлик
қилгани ҳақида ёзади [6].

Юқорида таъкидлаганимиздек, Берн конвенцияси

1886 йилда асос солинган бўлиб, мазкур конвенция
фан, адабиёт ва санъат асарлари ҳамда уларнинг
муаллифлари

ҳуқуқларини

муҳофаза

қилишга

қаратилган универсал халқаро шартномалардан бири
ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам мазкур конвенцияга аъзо
давлатлардан ҳисобланиб, Адабиёт ва бадиий
асарларни ҳимояси Ўзбекистон Республикасида ҳам
бир хилда ҳимоя қиланади.

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституцияси

муаллифлик ҳуқуқининг ҳуқуқий асосларини белгилаб
берди. Хусусан, Конституциямизнинг 42-моддасида
фуқароларга бевосита илмий-техникавий ютуқлардан
фойдаланиш кафолатлари берилди. Конституциядаги
бундай ҳуқуқ ва эркинлик барчамизга ижод билан
шуғулланиш

интеллектуал

фаолият

натижаларимиздан самарали фойдаланиш ҳамда ўз
тафаккури маҳсулотларини ҳеч бир тўсиқсиз тарқатиш
имкониятини беради [2].

Шунингдек,

Ўзбекистон

Республикасининг

“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги
қонуни 2006 йилда қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

Бундан ташқари, 1994-йилда қабул қилинган

“Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган
дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий
ҳимояси

тўғрисида”ги

Ўзбекистон

Республикаси

Қонуни ҳам диққатга сазовордир.

Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси

бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан,
уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек
ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Фан

адабиёт

санъат

асарлари

Берн

конвенциясининг 2-моддасига асосан "Адабиёт ва
бадиий асарлар" тушунчаси адабиёт, фан хамда
санъат сохасида булган ва яратилиш услуби ва
шаклидан катъи-назар китоблар, рисолалар ва бошка
ёзма асарлар; маърузалар, мурожаатномалар, диний
маърузалар ва шунга ухшаган бошка асарлар;
драматик ва мусика-драматик асарлар; хореографик
асарлар ва пантомималар; матнли ва матнсиз мусикий
бадиялар; кинематография услублари ёрдамида

яратиладиган кинематографик асарлар; суратлар,
рассомлик

асарлари,

архитектура

асарлари,

хайкалтарошлик, графика ва литография асарлари;
фотография

услублар

ёрдамида

яратиладиган

фотографик асарлар; амалий санъат асарлари;
иллюстрациялар; географик хариталар, режа ва
эскизлар; география, топография, архитектура ва
бошка фанларга тегишли булган пластика асарлари
каби предметларни камраб олади [3].

Демак, муаллифлик ҳуқуқи интеллектуал мулк

ҳуқуқининг бир таркибий қисми бўлиб, фан адабиёт ва
санъат асарларининг эгасини (муаллиф) эътироф
этиш ва ҳимоя қилиш, улардан фойдаланиш
режимларини ўрнатиш, муаллифларга мулкий ва
шахсий

номулкий

ҳуқуқларни

берувчи

ҳамда

муаллифнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича
муносабатларни тартибга солувчи фуқаролик ҳуқуқ
нормаларининг мажмуи саналади.

Ижодий меҳнат маҳсулини яратган шахс ёки

фуқаро муаллифлик ҳуқуқининг субъекти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
қоидаларига

мувофиқ

Ўзбекистон

Республикаси

фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги
бўлмаган шахсларни субъект сифатида ажратиш
мумкин шуни назарда тутиш лозимки қонун асар
яратувчиларини ҳеч қандай ёш чегаралари билан
чекламайди. Шунинг учун ҳуқуқий ҳимоядан нафақат
вояга етган шахсларнинг асарлари, балки вояга
етмаган шахслар ҳам фойдаланиш имкониятига
эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг

29-

моддасида ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар

(кичик ёшдаги болалар) учун битимларни, уларнинг
номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари
ёки васийлари тузиши мумкинлигини инобатга олсак
муаллифлик ҳуқуқини кичик ёшдаги болалар учун
фақат

уларнинг

ота

оналари,

фарзандликка

олувчилари ёки васийлари амалга оширадилар. 14
ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар эса ўз ҳуқуқларини,
шу жумладан муаллифлик ҳуқуқларни ҳам мустақил
равишда амалга оширадилар [4].

Юридик шахслар асарларнинг муаллифи бўла

олмайди, лекин улар муаллифлик ҳуқуқининг (ҳуқуқ
эгаси) эгаси бўлиши мумкин бироқ муаллифнинг
шахсий

номулкий

ҳуқуқлари

унинг

мулкий

ҳуқуқларидан қатъи назар, унга тегишли бўлиб,
асардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлар бошқа
шахсга ўтказилган тақдирда ҳам унинг ўзида сақланиб
қолади.

Мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар нафақат

муаллифлик ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқ, ушбу
ҳуқуқлар

фуқаролик

ҳуқуқининг

энг

муҳим

тушунчаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун
мазкур ҳуқуқларнинг ўзига хос хусусиятларини
муаллифлик ҳуқуқи нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз.

Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи

ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунининг 18-
моддасига асосан асар муаллифига қуйидаги шахсий
номулкий ҳуқуқлар тегишлидир:

асар муаллифи деб эътироф этилиш ҳуқуқи

(муаллифлик ҳуқуқи);

асардан муаллифнинг ҳақиқий исми-шарифи,

тахаллусини кўрсатган ҳолда ёхуд исми-шарифини
кўрсатмасдан, яъни имзосиз фойдаланиш ёки
фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқи (муаллифлик
исми-шарифига бўлган ҳуқуқ);


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

57

асарни ҳар қандай шаклда ошкор қилиш ёки ошкор

қилишга рухсат бериш ҳуқуқи (ошкор қилишга бўлган
ҳуқуқ), шу жумладан чақириб олиш ҳуқуқи;

асарни, шу жумладан унинг номини муаллифнинг

шаъни ва қадр-қимматига зарар етказиши мумкин
бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ёки
ҳар қандай бошқача тарзда тажовуз этилишидан
ҳимоя қилиш ҳуқуқи (муаллиф обрўсини ҳимоя қилиш
ҳуқуқи).

Муаллифнинг асардан фойдаланишга бўлган

мутлақ ҳуқуқлари қуйидаги ҳаракатларни амалга
ошириш ёки бундай ҳаракатларга рухсат бериш
ҳуқуқини англатади:

асарни такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи);
асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини сотиш ёки

мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш
йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);

асарни барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг

эътиборига етказиш ҳуқуқи);

асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини прокатга

бериш (прокатга бериш ҳуқуқи);

тарқатиш мақсадида асарнинг нусхаларини, шу

жумладан мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгасининг
рухсати билан тайёрланган нусхаларини импорт қилиш
(импорт қилиш ҳуқуқи);

асарни сим (кабель) орқали ёки бошқа шу каби

воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг
эътибори учун юбориш (кабель орқали юбориш
ҳуқуқи);

асарга тузатишлар киритиш, уни аранжировка

қилиш ёки бошқача тарзда қайта ишлаш (қайта ишлаш
ҳуқуқи);

асарни омма олдида намойиш этиш (омма олдида

намойиш этиш ҳуқуқи);

асарни омма олдида ижро этиш (омма олдида ижро

этиш ҳуқуқи);

асарни симсиз воситалар ёрдамида узатиш йўли

билан барчанинг эътибори учун юбориш (эфирга
узатиш ҳуқуқи);

асарни таржима қилиш (таржима қилиш ҳуқуқи);
асарни барчанинг эътиборига такроран юбориш,

агар бундай юбориш дастлабки юборишни амалга
оширган ташкилотдан бошқа ташкилот томонидан
амалга оширилса (барчанинг эътиборига такроран
юбориш ҳуқуқи).

Муаллиф ўз асаридан фойдаланишнинг ҳар бир

тури учун ҳақ олиш ҳуқуқига (ҳақ олиш ҳуқуқи) эга [5].

Ривожланган

давлатлардан

фарқли

ўлароқ,

Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш ва амалга оширишда самарали тизим мавжуд
эмас. Энг жиддий муаммолардан бири бу муаллифлик
ҳуқуқининг бузулиши, асарларнинг ёки турдош
ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини
такрорлаш,

тарқатиш,

барчанинг

эътиборига

етказишда жавобгарликка тортиш масаласида қонун
ҳужжатлари етарли даражада мукаммал эмас. Гарчи,
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритилиб,

Муаллифлик

ҳуқуқини

ва

турдош

ҳуқуқларни бузиш (177

1

) ҳамда Ихтирога, фойдали

моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни
бузиш (177

2

) каби янги моддалар билан тўлдирилган

бўлсада, амалиётда бу икки модда билан маъмурий
жавобгарликка тортиш амлиёти деярли кам учрамоқда
бу соҳда суд амалиёти жуда кам учрамоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтишимиз лозимки,

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси

ҳамда амалда қонун ҳужжатлари мавжуд бўлсада,
интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасида хали кўп
муаммолар мавжуд яъни инсофсиз рақобатга қарши
ҳуқуқий

ҳимоянинг

етарли

эмаслиги,

тижорат

сирларини ҳимоя қилишнинг етарли даражада ишлаб
чиқилмаган ва қонунчилик билан тартибга солинган
механизми ва бошқалар.

Шундай қилиб, интеллектуал мулкни ҳимоя

қилишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий
ва

иқтисидий

ислоҳотларининг

энг

муҳим

йўналишларидан бири бўлиши лозим.

Адабиётлар рўйхати:

1. Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларацияси. 27-

модда.

2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
3. Берн Конвенцияси.
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси.
5. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар

тўғрисида”ги қонунининг 18-6

моддаси\\2006 йил.
6. Тошев Б. “Бугун – Халқаро китоб ва муаллифлик

ҳуқуқларини

ҳимоя

қилиш

куни”

http://hudud24.uz/bugun-halqaro-kitob-va-mualliflik-
huquqlarini-himoya-qilish-kuni

Библиографические ссылки

Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларацияси. 27- мод да.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.

Берн Конвенцияси.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси.

Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунининг 18-6 моддаси2006 йил.

Тошев Б. “Бугун - Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” http://hudud24.uz/bugun-halqaro-kitob-va-mualliflik- huquqlarini-himoya-qilish-kuni

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов