Вопросы взаимодействия и повышения ответственности должностных лиц государственных органов при рассмотрении обращений

CC BY f
5-12
167
8
Поделиться
Исабаев, А. (2020). Вопросы взаимодействия и повышения ответственности должностных лиц государственных органов при рассмотрении обращений. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 5–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1871
А Исабаев, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

Независимый студент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описываются особенности рассмотрения обращений физических и юридических лиц в Узбекистане, порядок рассмотрения обращений посредством общественных приёмов. Высказывались мнения о разработке механизмов, обеспечивающих своевременное и полное рассмотрение обращений физических и юридических лиц, а также усилении ответственности органов государственной власти и их должностных лиц при рассмотрении обращений граждан.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

5

А. Исабаев,

Ўзбекситон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви Академияси мустақил изланувчиси

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШДА ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИ МАНСАБДОР ШАХСЛАР

МАЪСУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ВА ҲАМКОРЛИК

МАСАЛАЛАРИ

Аннотация:

Мақолада Жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби
борасидаги

фикр-мулоҳазалар

баён

этилган.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз
вақтида

тўлиқ

кўриб

чиқилишини

таъминлаш

механизмларини ишлаб чиқиш шунингдек, давлат
ҳокимияти

органлари

ва

уларнинг

мансабдор

шахсларининг фуқароларнинг мурожаатларини кўриб
чиқишда жавобгарлигини кучайтириш масалалари
тўғрисида фикрлар билдирилган.

Таянч сўзлар:

Жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари,

Халқ

қабулхоналари,

маъмурий

жавобгарлик, фуқаролар мурожаатлари институти,
ҳамкорлик масалалари.

Аннотация:

В статье описываются особенности

рассмотрения обращений физических и юридических
лиц в Узбекистане, порядок рассмотрения обращений
посредством общественных приёмов.

Высказывались

мнения о разработке механизмов, обеспечивающих
своевременное и полное рассмотрение обращений
физических и юридических лиц, а также усилении от-
ветственности органов государственной власти и их
должностных лиц при рассмотрении обращений граж-
дан.

Ключевые слова:

Обращения физических и юри-

дических лиц,

Народные приёмные, административная

ответственность,

институт обращения граждан, вопро-

сы сотрудничества.


Annotation:

The article describes the features of con-

sideration of applications from individuals and legal enti-
ties in Uzbekistan, the procedure for considering applica-
tions through public receptions. Opinions were expressed
on the development of mechanisms to ensure the timely
and complete consideration of applications from individu-
als and legal entities, as well as strengthening the respon-
sibility of public authorities and their officials when consid-
ering applications from citizens.

Key words:

Appeals of individuals and legal entities,

People's receptions, administrative responsibility, the insti-
tution of citizens' appeal, issues of cooperation.


Ўзбекистонда инсонпарвар демократик давлат ва

фуқаролик

жамиятининг

конституциявий-ҳуқуқий

концепцияси вужудга келиши ҳозирги янги сифат
босқичида аввалло инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг
умумэътироф этилган халқаро андозалари соҳасини
объектив таҳлил этиш ҳамда уларни миллий
қонунчиликка имплементация қилиш билан бевосита
боғлиқдир. Асосий қадриятларни ўзида мужассам
этилган аҳолининг ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги
иштироки

кўламини

босқичма-босқич

янада

кенгайтириш

борасида

ҳалқ

мурожаатлари

институтининг

инсон

ҳуқуқ

ва

эркинликларини

таъминлашда

давлат

ва

индивид

ўртасидаги

муносабатларни акс эттиради.

Кейинги йилларда бу масалага Ўзбекистон

Республикаси Президенти “Халқ давлат органларга
эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”
[1] -

деган даъват билан алоҳида этибор қаратиб

давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг масабдор
шахслари томонидан мурожаатларнинг Конституция
талаблари асосида [2] ўрнатилган тартиб ва
муддатларга кўра самарали кўриб чиқилишини
таминлаш учун ягона тизим ташкил этилиб

[3] бунда

Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари асосий
фаолиятини инсон ҳуқуқларини руёбга чиқариш ҳамда
жисмоний ва юридик шахсларнинг таклиф ва
эътирозларини ўрганиб, уларни ижроси орқали
қўйилган муаммо ва масалаларни ҳал этишдан иборат.
Бу ишларда Халқ қабулхоналари бошқа давлат
органлари

ва

жамоатчилик

билан

бирга

мурожаатларни кўриб чиқишда марказий давлат
идорасига айланиб, мувофиқлаштириш ва назорат
қилиш орқали ҳам бу сохани ҳозирги талаб
даражасида тартибга солишга харакат қилишмоқда.
Шу билан бирга бу жараён нихоятда кенг, кўптармоқли,
жамиятимиз муносабатларини деярли барчасини
қамраб олганлиги давлат органлари ходимлари,
мансабдор шахслар ва мутахассислардан нихоят
катта этибор, юқори масъулият ва катта билим ва
тажрибани талаб этади. Ўзбекистон Республикаси
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида”ги қонуни [4] ва бошқа бу муносабатлар
билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий актлар мақсади давлат
органлари, муассасалари ва мансабдор шахсларнинг
мурожаатлар

билан

ишлаш

тартибинини

мувофиқлаштиришдан иборат бўлиб бу сохада
уларнинг юқори маъсуллигини ва яқин ҳамкорлигини
назарда тутади. Демак хозирги даврда Халқ
қабулхоналари бу масалада мурожаатларни бевосита
ўзлари кўриб чиқишлари ҳамда бу ишни бошқа
мутассади органларга йўллашлари ҳақлидир. Шундай
бўлганда ҳам улар мурожаатлар ижросини ўзнинг
таркибида ҳамда бошқа давлат органлари ходимларга
нисбатан уларнинг бу сохадаги ишларини кузатиб
назорат олиб бориши ва мансабдор шахсларнинг
маъсулиятини, қолаверса прокуратура органлари
билан жавобгарлигини оширишига катта эътибор
берилиши самарали натижа беради. Шу билан бирга
ўша ҳамкорлик ва бу масалада давлат органларининг
муносабати ҳақида ҳуқуқий-норматив хужжатларда шу
жумладан

“Давлат

органларида,

давлат

муассасаларида

ва

давлат

иштирокидаги

ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги
Намунавий низомда [5] ҳам бундай ҳуқуқий асослар
бевосита келтирилмаган бўлсада лекин амалиётни
олсак кейинги йилларда мурожаатлар ижроси Ҳалқ
қабулхоналари ва давлат органлари биргаликдаги
яқин фоаолияти туфайли амалга оширилмоқда. Халқ
қабулхоналари ва бошқа давлат органлари мансабдор
шахсларининг бундай ҳамкорликни такомиллаштириш
ва уларни маъсулиятини ошириш ва жавобгарлигини
белгилаш каби масалалар долзарб муаммо сифатида
ўрганиб чиқилиши лозим. Маълумки, бу институт
жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг
асосий элементларидан бири бўлиб фуқаролар ва
давлат органлари ўзаро мулоқотининг ўзига хос шакли
сифатида кўриб чиқилганлигини ҳам таъкидлаш зарур.
Бундай мулоқотнинг заифланиши ёки тугатилиши
давлатнинг барқарорлигига зарар келтиради ва
фуқароланинг норозилигига олиб келади. Масалан,


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

6

фуқароларнинг

мурожаатлари

кўпинча

давлат

мансабдор шахслари ёки умуман бирон-бир ҳокимият
эътиборидан ўтган муаммони очиб, аппаратини, яни
ходимларни камчиликларини кўрсатиб уни яхшилашга,
бартараф этишга ёрдам беради. Мурожаатларда
қонунчиликка бевосита ўзгартириш ва қўшимчалар
таклиф қилинмаса ҳам кўтарилган муаммолар қонун-
ҳужжатларни такоммилаштиришга сабаб бўлиши
мумкин.

Шунингдек,

барча

тарихий

даврларда

мурожаатларни фуқаролар ва ҳокимликлар ўртасидаги
мулоқотнинг ўзига хос шакли сифатида кўриб
чиқилганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Фуқароларнинг
мурожаат қилиш ҳуқуқи-давлат механизмини машҳур
еҳтиёжларга мувофиқ йўналтириш ва тузатиш, ўз
вақтида намоён бўладиган муаммоларни ҳал қилиш
имконини берувчи муаммолар ва қийинчиликлар
ҳақида фикр ва иш сифати ва камчиликлари ҳақида
маълумот олиш воситаси. Е. И. Бичкова ва И. Е.
Пoпoвлар

“давлат

ва

шахс

ўртасидаги

муносабатларда мувозанатни ўрнатиш учун жамият ва
ҳокимият ўртасида самарали мулоқот тизимини
яратиш, давлат органи фаолиятини қўллаб-қувватлаш
ва жамоатчилик ишончини оширишга ёрдам берадиган
алоқа каналларини яратиш керак [6], деб ёзадилар.
Қозоғистон Республикаси қонунида жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
тартиби сифатида "инсоннинг давлат ички ва ташқи
сиёсатига, шунингдек, жамоат характеридаги воқеа ва
ҳодисаларга

бўлган

муносабатининг

ифодаси

белгиланган [7]. Рус олими М. А. Мироновнинг
сўзларига кўра, бу ҳолда назоратнинг энг яхши шакли
мурожаатларлага асосланган текширишлардир [8].
Тожикистон

Республикасининг

"Фуқаролар

мурожаатлари тўғрисида" ги қонунининг 9-моддасида
мансабдор шахслар, фуқаролар мурожаатларини ҳар
томонлама, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш
мақсадида масъул мансабдор шахсларни чақириш,
шунингдек, ходимларни текширишлар учун жойларга
юбориш ҳуқуқига эга деилган [9]. Лекин, албатта,
давлат органлари, мансабдор шахслар барча келган
шикоят ва аризаларни ўз иш юритувига олиш ва
текирувлар ўтказиш имкониятига эга эмас. Шунинг
учун ҳам мурожаатларнинг деярли барчаси маҳаллий
органларга кўриб чиқиш учун йўналтирилади улар эса
ўз навбатида мурожаатларга тўғри муносабатда
бўлмасдан уларни чуқур ва малакали кўрилмас
сабабли

ноқонуний

қарорлар

қабул

қилиш,

мурожаатларни кўриб чиқишни рад этиш ёки унинг
муддатларини бузиш ҳоллари ва уларни кўриб чиққан
ҳодимларнинг маъсулиятсизлиги ва совуққонлигига
юқори давлат органлар томонидан тўғри баҳо
берилмадан ходимлар оддий мухокама, эътироз билан
чекланиб

одатда

жавобгарликка

тортмасдан

қоладилар.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ҳар бир мурожаат

адресатларга ҳам, талабгорларга ҳам тегишли бўлган
қарама-қарши

мажбурият

юклайди.

Адресатлар

мурожаатларни белгиланган муддатда кўриб чиқиши
ва талабгорларга қонуннинг белгиланган тартибида
жавоб бериши шарт. Фуқароларнинг (мурожаатлар
субъектларининг) бурчи шундаки, улар туҳмат,
ҳақорат, миллий ирқий, ёки диний нафратни
қўзғатишга қаратилган мурожаатларни киритмайдилар,
акс ҳолда улар фуқаролик, маъмурий ва жиноят ҳуқуқи
бўйича

ҳам

жавобгар

бўлишлари

мумкин.

Мурожаатлар ҳуқуқни муоҳофаза этиш энг аввало

ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, огоҳлантириш, агар
у содир этилган бўлса унинг оқибатларини бартараф
этиш, бузилган ҳуқуқ ва манфаатларларни тиклаш,
ахборот бериш каби ва бошқа функциялар манбаи
сифатида ўрганишни таккозо этади. Қонунларда
маъмурий

жавобгарлик

тўғрисидаги,

фуқаролик

процессуал,

жиноят

прцессуал,

жиноят-ижроия,

иқтисодий процессуал қонун хужжатлари ва бошқа
қонунлар

билан

белгиланган

мурожаатларга

“Жисмоний ва юридик шахсарининг мурожаатлари
тўғрисида”ги қонун, “Давлат органларида, давлат
муассасаларида

ва

давлат

иштирокидаги

ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги
Намунавий низомнинг амал қилишлари тадбиқ
этилмаслиги хақида кўрсатиб ўтилган. “Жисмоний ва
юридик шахсарининг мурожаатлари тўғрисида”ги
қонуннинг1-моддасининг

учинчи

қисми,

бизнинг

фикримизча, мавҳум бўлиб, халқ учун тушуниш қийин
таҳрирда баён этилган. Уни мазмунини кенгайтириб
асл моҳиятини очиқ лўнда қилиб баён этиш ёки бундай
чекловларни хозирги замон талабдаридан келиб чиқиб
тахририй ўзгартириш лозим, деб биламиз. Чунки гап
ҳуқуқни мухофаза қилиш органлар ҳақида кетяпти. Бу
сохаларга мурожаатларнинг асосий қисми тегишли
бўлиб энг кўп ҳуқуқбузарликлар айнан шу органлар
мансабдор шахслар ва ходимлари томонидан, асосан
улар

қонун

билан

юклатилган

вазифаларини

бажармаслик,

инсон

ҳуқуқларига

бефарқлик,

ҳуқуқбузарликларни олдини олишда харакатсизлиги
ёки мансабини суистъемол қилиш туфайли кузатилиб
фуқаролар орасида жуда кўп норозиликларга сабаб
бўлмоқда. Шунинг учун хам ахолидан энг кўп келаётган
мурожаатларда

айнан

шу

давлат

органлари,

мурожаатларни қониқтириши ёки рад этишларидан
қатъий назар, уларни кўриб чиқиш муддатларини
ойлаб эмас балки йиллаб хам кўриб чиқилиши ва
умуман асоссиз, мурожаат қилувчига жавоб ёки хабар
бермасдан ташлаб қўйган холлар хам йўқ эмас. Нима
учун

шу

органлар

ўз

мансабдор

шахслар,

ходимларини бу каби қонунга зид харакатларини
ошкора

қилмасдан

қўп

холларда

уларни

камчиликларини

бекитиш,

ножўя,

қонунга

зид

ҳаракатларини оқлаш, асослантириш, уларни химоя
қилиш каби йўлига ўтишади. Суд, прокуратура, ички
ишлар ва бошқа органлар ўзининг мансабдор
шахсларини,

ходимларини

айнан

шу

каби

қонунбузарликлари

учун

эгаллаб

турган

мансабларидан четлатган ёки бошқа жиддий чора
кўргани жуда кам учрайдиган холат.

Бу жиддий масала бўлганлиги учун мурожаатлар

масаласида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда
ҳалқ қабулҳона ҳодимлариниг муносабатларини ва
ваколатларини аниқ қилиб кўрсатиш, яккалатиб, ўз
иҳтиёрига қўйиш эмас, улар шундоқ ҳам жамоат
назоратидан

четда

турувчи

идоралар,

балки

мурожаатларни ўз вақтида ва моҳиятан кўриб чиқиш
мақсадида ҳамкорлик қилиш муносабатларини ҳамда
ҳалқ қабулҳоналарга бевосита бўйин синмаса ҳам бу
борада доимий назоратида мурожаатларни кўриб
чиқишлари лозим. Мамлакатимизда бирон бир идора:
у прокуратура, суд ва бошқа орган бўладими қонун
олдида тенг бўлиб халқ назоратидан четда қолмаслик,
фуқаро мурожаати юзасидан халқ қабулҳона ҳодими
шу органларга кириб, кўриб чиқилиш жараёнини
ўрганиши уларниг мустақиллигига таъсир қилмаслиги
лозим.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

7

Суд, ҳуқуқни мухофаза этиш органлари орқали

ҳимоя қилиш ҳуқуқи инсоннинг муҳим, азалдан,
ажралмас ҳуқуқлари қаторига киради. Бироқ, одамлар
суд, прокуратура, ички ишлар тизимлари каби
органларига ижроия ҳокимияти идораларига қараганда
камроқ ишонч билдиради. Чунки, биринчидан, бу
идоралар қўриқлаш тизими, уларга кириб чиқиш фақат
улар рахбарлари рухсати билан амалга оширилиши,
шахсий қабуллар кейинги йиллара чекланган бўлиб
кўпроқ давлат божи ундирилган ариза ва шикоятлар
оқали мурожаатлар кўриб чиқилмоқда ва бу борада
ногиронлар ва кам таъминланган фуқароларга бу
идораларга ортиқча мурожаат қилиш малол келади.
Тўғри, қонунларимизда давлат божи тўланмасдан ҳам
прокуратура ва адлия органлари орқали (улардан хам
бундай даъво хатини олиш осон эмас) ногиронлар, ёки
катта ёшдаги фуқаролар номидан судга ариза ва
шикоятларни беришлари мумкин, аммо бундай холлар
жуда кам учрайди ва юқорида келтирилган сабаблар
ёки шу идоралар ходимлари эътиборсизликлари, ва
бюрократик

тўсиқлар

сабабли

амалиётда

кам

қўлланади ва юқори турувчи органлар бу холларни
алохида хисобини олишмасдан рахбарлантирмайди.
Бу жисмоний, руҳий ва руҳий ҳолати туфайли ўз
ҳуқуқларини қўшимча кафолатларсиз амалга ошира
олмайдиган, шу жумладан давлат органларига
мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг
бундай

тоифаларига

айниқса

салбий

таъсир

кўрсатади. Ана шу холатларни Халқ қабулхона
ходимлари аниқлаб боришлари ва фуқароларга енгил
шароитлар

туғдириш,

қонунда

белгиланган

имтиёзларни руёбга чиқариш мақсадида давлат
органлари билан бевосита алоқада бўлиб, керак бўлса
мурожаат этувчиларга ёрдам бериш учун адвокатлар
уюшмаларига

бундай

мурожаатларни

имтиёзли

равишда кўриб одамларга юридик маслахатлар
беришни сўрайди. Ўз навбатида адлия органлари ва
адвокатлар уюшмалари туман, шахар офисларида
навбатчи малакали ходимлар шу маслахатларини
беғараз бериб боришлари тавсия этилади.

Кейинги йилларда кучли, амалий натижали, тезкор

ва ваколатли суд ҳимоясига бўлган эҳтиёж анча
кўпайди, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотлар
шароитларида алоҳида жиддий аҳамият касб этган
бир вақтда судларга ҳам талаблар юқори бўлиши
лозим.

Амалиёт,

шунингдек,

фуқароларнинг

ҳуқуқларини маъмурий тартибда ҳимоя қилиш
қулайроқ эканлигини кўрсатади, чунки айбни исботлаш
ва иш материалларини йиғиш (билвосита) давлат
органларига

юклатилган.

Бизнинг

нуқтаи

назаримиздан, бундай ҳимоя масаласи кўпроқ
танланиши керак. Масалан, мурожаатда далиллар ва
ҳар қандай материалларнинг йўқлиги мурожаатнинг
кўриб чиқилмасдан қолдирилишига сабаб бўлмаслиги
керак. Аслида суд ва прокуратура органлари маъмурий
тартиб-нуқтаи назардан иккиси бир-бирига узвий
боғлиқ бўлиб қуйи тизимларга нисбатан апелляция
муассасаси хисобланади. Шахс ва давлат ўртасида
вужудга келадиган қарама қаршиликларни ҳал
қилишнинг усуллари принципиал аҳамият касб этади.
Бунда

қайд

этиш

керакки,

жамиятни

демократлаштириш йўналишида катта қадам давлат
номидан унинг органлари ва мансабдор шахсларининг
фуқаролар ҳуқуқларини поймол этувчи ноқонуний
ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилишининг
тартиби белгиланганлиги, инсон ҳуқуқлари бўйича
вакил институтини киритилиши билан боғлиқдир.

Норма ижодкорлик ва шунингдек ҳуқуқни қўллаш
фаолияти

давомида

вужудга

келувчи

қарама

қаршиликни суд томонидан кўриб чиқиш шакли
амалдорларнинг бошбошдоқлиги, маҳаллийчиликка
қарши ҳақиқий кафолат бўлиб хизмат қилади,
цивилизациялашган фуқаролик жамиятида ҳуқуқий
давлат ғоясини жорий қилишнинг ҳақиқий имкониятини
беради. Бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг
муқобил тартиби мавжуд – ҳуқуқлари бузилганлар
судда даъво қўзғатиши мумкин, лекин судлар
фаолиятида хам мавжуд бўлган муаммолар кам эмас
ва асосий халқнинг норозилиги судлар ва бошқа
маъмурий органлар фаолиятидан келиб чиқиб улар
ариза ва шикоятлар ўз вақтида ва малакали
кўрилмаганидан ва фуқароларни юқори турувчи
идораларга такроран мурожаат қилишига сабаб
бўлмоқда. Қандай қилиб ҳуқуқни мухофаза қилиш
органлари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилиши
холлари хали ҳам учраб турибти. Бунга сабаб улар
ходимларининг инсонларга бўлган бехурматлиги,
мурожаатларга

масъулиятсизлик

муносабатлари,

малака ва тажриба етишмаганлиги ҳамда хуқуқий
саводхонлиги етарли эмаслигидан келиб чиқади.
“Давлат органларида, давлат муассасаларида ва
давлат иштирокидаги ташкилотларида жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш
тартиби тўғрисида”ги намунавий Низомнинг [10] 4-
бобига асосан тушган мурожаатларни қабул қилиш,
рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш,
шунингдек мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ва
кўриб чиқилишини назорат қилиш мақсадида давлат
органида, ташкилотида белгиланган умумий штатдаги
ходимлар сони доирасида мурожаатлар билан ишлаш
бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил этилди. Улар
ходимларига қатор талаблар белгилаб қўйлган
бўлсада амалда эса, айниқса ҳуқуқни мухофаза қилиш
органларида

хозирча

бу

талабларга

жавоб

беришолмаяпти. Шунинг учун ҳам шикоятларнинг
катта қисми бошқарув органлари томонидан кўриб
чиқилиши

туфайли

фуқаролар

асосан

ижро

органларига мурожаат қилишни афзал кўрадилар.

Хозирги

замон

талабларидан,

Давлатимиз

рахбарининг давлат органлари олдига қўйган вазифа
ва шартлардан келиб чиқиб уларнинг фаолияти бу
масалада ошкора, халқимиз учун қулай шароитда олиб
борилиши

лозим.

Мурожаатларни

ўз

вақтида

кўрилишини

Халқ

кабулхоналари

томонидан

хамкорлик нуқтаи назардан ҳам назорат қилиниши
бошқа давлат органлари мустақиллигига, ички
ишларига таъсир этмайди, чунки мурожаатларга
муносабат фақат уларнинг ички ишлари сифатида
кўрилмаслик аксинча улар фаолиятини масъуллиятли,
сифатли ва ошкоралик равишда жамоатчилик
назорати остида олиб боришини таъминлайди.
Албатта Халқ қабулхоналарнинг ҳозирги аппарат
штатлари билан таклиф қилинаётган қўшимча муҳим
фаолиятни

амалга

ошириш

мураккаб

масала

эканлигини тушунган ҳолда бу ишлар билан ҳозирга
кадар шуғулланиб келган ва самарали натижага
эришолмаган бошқа органлар функциялари ва
штатларини бир қисмини Халқ қабулхоналарига
бириктирган ҳолда бу муаммони ижобий ечимини
топиш мумкин. Масалан, ҳар бир вилоят, туман, шаҳар
адлия бошқармалари ва бўлимлари ходимлари юрис-
консультантлик хизматларини Халқ қабулхоналар
тизимида ҳамкорлик асосида ҳам амалга оширишлари


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

8

бу жойларда халқимизга кўпрок фойда келтиришлари
мумкин.

Мурожаатлар хокимият вакиллари учун ҳам

қимматли манбаа бўлиб шахс билан давлат ўртасида
мухим восита сифатида турли шаклда давлат органи
қарор қабул қилганда фуқаронинг иштирокини
таъминлаш мумкин хамда тийиб туриш функциясини
бажариб хар бир давлат вакилининг хукукий мезонга
қайтариш

ҳусусиятига

эга.

Шунинг

учун

ҳам

мурожаатлар билан ишлар ҳақида маълумотлар ҳар
йил чораги натижалари буйича Халқ қабулхонанинг
маҳсус порталида ёки ахборот воситалари оркали
жамиятга расмий етказиб турилиши лозим -деб
уйлаймиз.

Электрон

шаклида

фуқаролар

ва

ташкилотлар

мурожаатлари

кўриб

чиқиш

натижаларини эълон қилиш ва булар юзасидан
қулланилган чораларни таҳлил этиш ва мониторинг
орқали прогностик функциясини, яни ҳар турдаги
қонунчилик соҳаларида ўзгартишлар ва кўшимчалар
киритилишига, хуқуқий муносабатларни комплекс
равишда ривожлантиришга хизмат қилади. Маълумки,
ҳокимият субъектларининг ишларини энг юқори
даражага кўтарилиши ва уларга нисбатан аҳолининг
ишончини орттириши лозим бўлган жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги ўз
фаолиятининг натижалари учун давлат ҳокимияти
органларининг мансабдор шахсларига нисбатан
юридик

жавобгарлик

механизми

қонунчилик

даражасида

яратилган.

Мамлакат

Президенти

“Жойларда раҳбарларнинг йўл қўйилган хато ва
камчиликларни тезлик билан бартараф этиш юзасидан
шахсий жавобгарлигини кучайгани мазкур тизимнинг
муҳим натижаси бўлди”, деб таъкидлаганликлари бу
сохада талабчанлик ва масъулиятни янада оширишга,
муаммоларни танқидий ўрганиш ва илмий тахлил
қилишни давват этади. Юридик адабиётларда масъул
ходимлар жавобгарлик масаласига катта эътибор
қаратилган. А.В. Новиковнинг фикри бўйича “юридик
жавобгарликнинг таъсирчан механизмини ишлаб
чиқиш ва жорий этиш зарур“ [11] Юридик жавобгарлик
– бу ҳуқуқий нормалар талабларига нисбатан уларга
онгли равишда риоя қилиш ва бажаришни тақозо
этадиган муносабат, бузилганда эса шахснинг муайян
ҳуқуқдан

маҳрум

қилиш

тариқасидаги

салбий

оқибатларга дучор бўлиш зарурати” [12], деган фикр
умумэътироф этилган нуқтаи назарга айланди. Бу
“миллий қонунчиликда давлат томонидан назарда
тутилган ҳамда у тан олган халқаро ҳуқуқ
нормаларидаги қонуний ваколатлар доирасидан четга
чиқиш,

ўз

мажбуриятларини

лозим

даражада

бажармаслик ёки жабрланган шахслар ҳуқуқларини
тиклаш, уларга етказилган зарарни қоплаш ҳамда
айбдор давлат органлари ва мансабдор шахсларга
жазонинг

муқаррарлигини

таъминловчи

умуман

давлат, унинг ҳар қандай органи ва мансабдор
шахслари томонидан тақиқларнинг бузилганлиги учун
самарали давлат институтларининг санкцияларини
амалга оширишдир” [13]. Шунинг учун бундай
жавобгарлик доирасида амалга ошириладиган давлат
фаолиятигина давлат ҳокимияти органлари томонидан
жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ҳамда
қонуний манфаатларининг ҳар қандай бузилишини
реал ҳимоя қилишга ёрдам беради. Давлат ҳокимияти
органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг
жавобгарлиги масаласи жисмоний ва юридик шахслар
мурожаатларининг лозим даражада кўриб чиқилишини
таъминлаш

механизмидаги

энг

муҳим

масала

ҳисобланади [14]. Жавобгарлик – бу ижтимоий
муносабатлар

тартиботининг

мажбурий

намоён

бўлиши тариқасида объектив мавжуд бўладиган
ҳодисадир. У ижтимоий мулоқот субъектлари хатти-
ҳаракатлари (муомаласи)га мувофиқлигининг объектив
заруратини акс эттиради. Дарҳақиқат, мурожаатни ўр-
натилган тартибга мувофиқ холисона кўриб чиқиш
давлат ва жамият ҳамкорлигига катта таъсир кўрсати-
ши мумкин. Шу сабабли ҳам у ўз муаммоларининг ҳал
этилишидан умидвор бўлиб мурожаат қилган шах-
сларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилиши
лозим. Юридик жавобгарлик эса давлат органлари
ишларидаги профессионализмнинг лозим даражасини
сақлаб туришни таъминлайди ҳамда давлат томони-
дан кўрсатилган масалага нисбатан жиддий эътибор
билан

қаралишини

кафолатлайди.

Фуқаролар

мурожаатлари институтини такомиллаштиришнинг яна
бир жиҳати, бизнингча, мурожаатнинг юқори сифат
даражасида кўриб чиқилганлигига бевосита таъсир
етувчи

масъулиятдир.

Бу

эса

фуқароларнинг

мурожаатлари тўғрисидаги қонунни бузганлик учун
жавобгарликни

назарда

тутади;

фуқароларнинг

мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни жойларда
кўриб чиқишнинг боришини monitoring қилиш. Бундай
ҳолда, биз биринчи навбатда манфаатдормиз, унга
кўра биз юридик жавобгарлик ҳақида гапиришимиз
мумкин. Иккинчиси ҳуқуқий нормалар талаблари
бузилганда юзага келади. Бундай жавобгарлик
ҳуқуқбузарга нисбатан давлат томонидан муҳофаза
қилиш чораларини қўллашни ўз ичига олади [15].
Маълумки,

жавобгарлик

интизомий,

маъмурий,

фуқаролик ва жиноий бўлиши мумкин. Ҳаммаси содир
этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусиятига боғлиқ. Шу
билан бирга юридик жавобгарликнинг ҳар бир тури
ўзига хос жазо чоралари ва уларни қўллашнинг махсус
тартиблари билан ажралиб туради [16]. Ҳокимиятнинг
барча даражаларидаги мурожаатларни кўриб чиқиш
тартиби

соҳасидаги

аксарият

ҳуқуқбузарликлар

тадбиркорлик

субъектларининг

ривожланишига

халақит берадиган тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш,
қонунчиликка зид келадиган идоравий қарорларни
бекор қилиш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, банк
кредитларидан эркин фойдаланиш, уй-жой коммунал
ва йўл транспорт хизматлари сифатини яхшилаш
масалалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,
суд-ҳуқуқни

муҳофаза

қилувчи

ва

назорат

органларининг

фаолияти

бўйича

[17]

юридик

жавобгарликнинг самарали чораларини қўллашни
тақозо этади. Ахир бундай ҳуқуқбузарликлар давлат
ҳокимияти

вакилларига

нисбатан

ишончнинг

камайиши, аҳолининг кўз олдида нафақат алоҳида
мансабдор

шахслар,

балки

бутун

давлатнинг

обрўсизланишига олиб келади. Муайян шахснинг қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузганлик ёки
уни амалга оширишни чеклаганлик учун илгари
тавсифланганига

қараганда,

одатда,

кескинроқ

чоралар қўлланилмайди, чунки улар субъектив
ҳуқуқлар

ёхуд

муайян

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларнинг қоидаларини бузганлик учун амалдаги
қонунчиликнинг соҳавий ҳуқуқ нормаларида назарда
тутилган.

Юқорида

баён

қилинган

фикрлар

мазмунидан келиб чиқиб, қонуний манфаатларни
бузганлик

учун

юридик

жавобгарлик

мавжуд

бўлишининг қуйидаги асосий мақсадларини алоҳида
ажратиб

кўрсатамиз:

субъектнинг

қонуний

манфаатларини

амалга

ошириш,

ҳуқуқий

муносабатларнинг турли иштирокчилари айби билан


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

9

қонунга мувофиқ ва қонун билан тақиқланмаган
интилишларни

амалга

ошириш

йўлида

юзага

келадиган тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашиш;
– ўзгаларнинг манфаатларини бузувчи шахсга давлат
мажбурлови ва муайян муносабатларда иштирок
этишга тегишли давлат органларининг ваколати билан
таъсир кўрсатиш. Ушбу таъсир кўрсатиш ҳуқуқ
бузувчига нисбатан содир этилган қилмиш учун салбий
оқибатларга дучор бўлиш мажбурияти тариқасида
татбиқ этилади. Бу қуйидагиларга имкон беради: а)
бузилган ҳуқуқ ҳамда мавжуд ижтимоий алоқалар ва
муносабатлар мувозанатини қайта тиклаш; б) айбдор
шахсга нисбатан жавобгарликнинг жазоловчи кучини
амалга ошириш, бу ҳар қандай турдаги жавобгарликка,
жумладан, қонуний манфаатларни бузганлик учун
жавобгарликка ҳам ёки ноқулайликдан ортиқ даражада
чекламаслиги ҳисобланади. Жавобгарликнинг асосий
белгиси эса унинг манфаатдор субъектга қонун билан
қўриқланадиган манфаатни амалга ошириш (бу
биринчи навбатдаги устуворлик ҳисобланади) ва
қонуний манфаатни бузувчини жазолаш (бу эса
иккинчи

даражали

хусусиятга

эга

бўлган

жавобгарликнинг ретроспектив жиҳати) имконини
беришидир.

Шундай қилиб, қонуний манфаатларни бузганлик

учун жавобгарлик кўриб чиқилаётган тоифа тўғрисида
айнан ҳуқуқий тизимда вужудга келган тўлақонли
институт нуқтаи назаридан ёндашиш имконини беради.
Давлатнинг

шахс

олдидаги

жавобгарлиги

ва

масъуллиги

принципи

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясининг 2-моддасида ўз аксини топган
бўлиб, соҳавий қонунчиликда ривожлантирилади ва
янада аниқлаштирилади

:

“Давлат халқ иродасини

ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади.
Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва
фуқаролар олдида масъулдирлар” [18]. Масалан,
Ўзбекистонда давлат органлари ва мансабдор шах-
сларнинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан судга шикоят қилиш тизими амал қилади,
давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари
томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисида мод-
дий-ҳуқуқий нормалар қабул қилинган ва амалга оши-
рилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги
Қонуни

15-моддасида

таъкидланишича,

давлат

ўзининг

органларига

мурожаат

этиш

ҳуқуқини

кафолатлайди, мурожаатни қабул қилиш ва кўриб
чиқишни қонунга хилоф равишда рад этилганлиги
устидан шикоят қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Бу
мурожаат этиш ҳуқуқини бузувчи шахс ўз қилмиши
учун назарда тутиладиган жавобгарликдан далолат
беради. Қонуннинг 38-моддасида тўғридан-тўғри
айтиладики,

мурожаатлар

тўғрисидаги

қонун

ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек, туҳмат ва
ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган
тартибдаги жавобгарликка сабаб бўлади. Кўрсатилган
ҳуқуқларни бузганлик учун аниқ санкциялар эса
маъмурий ва жиноят қонунчилигида белгиланган. 2014
йил 11 декабрдаги ЎРҚ–381-сонли қонун билан
Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят

кодекси

ва

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш орқали
юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги
қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 43-моддаси (Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни

бузганлик) шуни назарда тутадики, “жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва
кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш,
уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз
бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик,
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул
қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган
ҳуқуқлари тикланиши ҳамда мурожаат муносабати
билан

қабул

қилинган

қарор

бажарилишини

таъминламаганлик – мансабдор шахсларга энг кам иш
ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда
жарима солишга сабаб бўлади”. Кўриниб турибдики,
ушбу норма жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузувчи
қилмишлар учун маъмурий жавобгарликка сабаб
бўлувчи ҳуқуқбузарликларнинг бешта таркибини санаб
ўтади ва ушбу рўйхат тугал ҳисобланади, чунки мазкур
модданинг матнида кўрсатилган моддани кенг
шарҳлаш учун асос мавжуд эмас. Шунга қарамасдан,
бизнинг

фикримизча,

жисмоний

ва

юридик

шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги
ҳуқуқбузарликларнинг айрим таркиблари маъмурий
қонунчиликда назарда тутилмай қолган. Масалан,
кодексда ўрнатилган тартибда мурожаат берганлиги
ёхуд унда танқид мавжудлиги учун мурожаат
берувчилар ва уларнинг оила аъзоларини таъқиб
қилиш, шахсий қабул қилиш жадвалини аҳолига
етказиш тартибини бузиш, шахсий қабул қилиш
жадвалини қасддан бузиш, мурожаатни кўриб чиқишни
ҳаракатлари устидан шикоят қилинаётган шахсга
юбориш,

мурожаатни

қонунчиликда

назарда

тутилмаган асослар бўйича кўриб чиқмасдан қолдириш
каби ҳуқуқбузарликлар таркиби мустаҳкамланмаган.
Булардан ташқари миллий қонунчилигимизга қўйидаги
мансабдор шахслар жавобгарлигини кўчайтириш
билан бевосита боғлиқ меёрлар билан тўлдириш
мумкин:

-

фуқаронинг талабига асосан мурожаатини ва

унга илова қилинган материаллар мазмун-мохиятини
тушунтириш учун уларни қабул қилиш тўғрисидаги
талабини қондиришдан асоссиз бош тортиш. Қонун
билан қўриқланадиган материаллар бундан мустасно;

-

мурожаатни

кўриб

чиқиш

билан

боғлиқ

материаллар

билан

танишиш

учун

мурожаат

қилувчиларни рад этиш. Қонун билан қўриқланадиган
материаллар бундан мустасно (Татаристон Республи-
каси Конституциясининг 25-моддаси);

-

аризани қабул қилишдан бош тортиш, мурожаат

юзасидан қабул қилинган қарор ҳақида фуқарога жа-
воб бермаслик, шунингдек мурожаатни бошқа давлат
органига йўналтириш ҳақида хабардор қилмаслик (Та-
таристон Республикаси "фуқароларнинг мурожаатлари
тўғрисида" ги Қонунининг 5 ва 9-моддалари);

-

фуқаронинг мурожаатини тушган пайтдан эътибо-

ран мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя эт-
маслик;

-

ҳаракатлари ёки камчиликлари ва қарорлари

устидан шикоят қилинаётган ёки ғайриқонуний ра-
вишда хабар берилган органларга ёки мансабдор шах-
сларга фуқароларнинг шикоят ва баённомаларини
юбориш;

-

ёзма мурожаатда кўтарилган масалаларни ҳал

этиш бир неча давлат органлари ваколатига кирганли-
ги сабабли фуқаронинг мурожаати нусхаларини теги-
шли давлат органларига юбормаслик;


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

10

-

аризани кўриб чиқиш шартларини бузиш ёки

қонунга хилоф равишда рад этиш;

-

фуқароларнинг мурожаатларини ҳар томонлама,

холисона

ва

ўз

вақтида

кўриб

чиқишни

таъминламаслик,

рад

этиш

сабабларини

аниқламаслик, шунингдек, қарордан шикоят қилиш
тартибини тушунтирмаслик, фуқаронинг бузилган
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
тиклаш ёки ҳимоя қилишга қаратилган чора-
тадбирларни кўрмаслик;

-

тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир

этилган ноқонуний қилмиш ҳақидаги маълумотларни ўз
ичига олган тегишли органга мурожаатни юбориш
лозимлиги тўғрисидаги ҳаракатсизлик;

-

давлат органи раҳбари ёки мансабдор шахс ёки

ваколатли шахс томонидан аризани кўриб чиқиш
муддати чўзилганлиги сабаби тўғрисида фуқарога
хабар бермаслик;

-

фуқаронинг оғзаки мурожаати мазмунини унинг

шахсий қабули карточкасида рўйхатдан ўтказиш
қоидаларини бузиш;

-

фуқарога мурожаатида ушбу давлат органининг

ваколатига кирмаган масалалар мавжуд бўлса, қаерда
ва қандай тартибда мурожаат қилиши лозимлигини
тушунтиришдан бош тортиш.

Албатта, айтиш мумкинки, Кодекснинг бошқа

моддалари жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан у
ёки бу даражада боғлиқ бўлиши мумкин. Таъкидлаш
жоизки, Жиноят кодекси 144-моддасининг иккинчи
қисмида жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг
оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва
юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар
давлат

органига,

давлат

муассасасига

ёки

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига
мурожаат

қилганлиги

муносабати

билан

ёхуд

билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун,
худди шунингдек, бошқача шаклда танқид қилганлиги
учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш учун
жавобгарлик мустаҳкамланган, бироқ бунгача бир йил
мобайнида маъмурий жавобгарликка тортилганлик
фактининг мавжуд бўлиши квалификация қилувчи
аломат

сифатида

кўрсатилмаган.

76

бўлган

ҳуқуқбузарликларнинг аралаш таркиби учун жавобгар
бўлган ҳуқуқбузарликларнинг аралаш таркиби учун
жавобгарликни мустаҳкамлаган. Уларга қуйидагиларни
киритиш мумкин: 40-модда (туҳмат), 41-модда (ҳақорат
қилиш), 42-модда (давлат тили тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузиш), 44-модда (шахсга унинг ҳуқуқ ва
манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар
ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш
имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш), 46-
модда (маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин
бўлган маълумотларни ошкор этиш), 461-модда
(шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) ва бошқалар.
Кўрсатилган нормалар мурожаатларни кўриб чиқиш
жараёнида

уларнинг

бузилиши

аниқланганда

қўлланилиши мумкин. Бироқ, эътироф этиш жоизки,
улар юридик амалиётда учраши мумкин бўлган
мурожаат этувчи шахсларнинг барча бузилган
ҳуқуқларини қамраб ололмайди. Юқорида баён
қилинганларга боғлиқ равишда, биз Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси 43-моддасига “мурожаат этиш муносабати
билан қабул қилинган қарорни бажариш” жумласидан
кейин қуйидаги жумлани қўшишни таклиф қиламиз:
“шахсий қабул жадвалини аҳолига етказиш тартибини

бузиш, шахсий қабул қилиш жадвалини қасддан
бузиш, мурожаатни кўриб чиқишни ҳаракатлари
устидан

шикоят

қилинаётган

шахсга

юбориш,

шунингдек,

мурожаатни

қонунчиликда

назарда

тутилмаган

асослар

бўйича

кўриб

чиқмасдан

қолдириш”, кейин матн бўйича давом этади. Ушбу
Кодекснинг

15-моддаси

нормасига

мувофиқ,

мурожаатлар соҳасидаги белгиланган қоидаларга риоя
қилмаслик

билан

боғлиқ

маъмурий

ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий
жавобгарлик

хизмат

вазифасига

тегишли

мажбуриятларни бажаришни таъминлаш кирадиган
шахс зиммасида бўлади. Шу билан бирга, кодексга
асосан, “доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича
тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили
вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида,
мулк

шаклидан

қатъи

назар,

корхоналарда,

муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув,
маъмурийхўжалик вазифаларини амалга оширадиган
ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга
ваколат берилган шахс, худди шунингдек, халқаро
ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи,
ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур
вазифаларни амалга оширувчи шахс мансабдор шахс
-

деб эътироф этилади”. Бироқ мурожаатлар

тўғрисидаги қонун ўз амал қилишини фақат давлат 77
органларига татбиқ этишидан келиб чиқиб, кўриб
чиқилаётган ҳуқуқбузарликларнинг субъекти фақат
давлат органларининг мансабдор шахслари бўлиши
мумкин.

Маъмурий

жазони

қўллаш

маъмурий

ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни бажармаганлиги
учун маъмурий жазо қўлланилган мажбуриятини
бажаришдан озод этмайди. Шунингдек, назарда тутиш
лозимки, кодекснинг 38-моддасига мувофиқ, маъмурий
ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ушбу ҳуқуқбузарлик
билан етказилган зарарни қоплаши шарт. Бироқ агар
ҳуқуқбузарликни содир этиш натижасида етказилган
мулкий зарар белгиланган энг кам иш ҳақидан ортиқ
бўлса, унда айбдорнинг ушбу зарарни қоплаши
тўғрисидаги масалани маъмурий ишлар бўйича судья
ёхуд фуқаролик ишлари бўйича суд ҳал қилади.
Қонунчилик

муайян

ҳолатларда

маъмурий

жавобгарлик билан бирга жиноий жавобгарлик
чораларини

ҳам

назарда

тутади.

Ўзбекистон

Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси
қоидаларига

асосан,

“жисмоний

ва

юридик

шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб
чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни
кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш,
ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик,
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул
қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган
ҳуқуқлари тикланиши, мурожаат муносабати билан
қабул

қилинган

қарор

бажарилишини

таъминламаганлик ёки мурожаат муносабати билан
маълум бўлиб қолган жисмоний шахсларнинг шахсий
ҳаёти ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги
маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш,
худди шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари,

эркинликлари

ёки

қонун

билан

қўриқланадиган манфаатлари ёхуд жамият ва давлат
манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб
бўладиган

жисмоний

ва

юридик

шахсларнинг

мурожаатлари

тўғрисидаги

қонун

ҳужжатларини

бошқача тарзда бузиш” учун жиноий санкциялар


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

11

белгиланган. Ушбу норманинг фаразлари (гипотезаси)
таҳлили

шуни

кўрсатадики,

у

Ўзбекистон

Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси 43-моддасидаги қилмишларни санаб ўтади,
бироқ уларга яна иккитаси қўшилган: 1) жисмоний
шахсларнинг шахсий ҳаёти ёхуд юридик шахсларнинг
фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг
розилигисиз ошкор этиш; 2) жисмоний ва юридик
шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ёки қонун билан
қўриқланадиган манфаатлари ёхуд жамият ва давлат
78 манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб
бўладиган

жисмоний

ва

юридик

шахсларнинг

мурожаатлари

тўғрисидаги

қонун

ҳужжатларини

бошқача тарзда бузиш. Бу ерда қонун чиқарувчи орган
ноқонуний қилмишларнинг очиқ рўйхати йўлидан
борган. Бундан ташқари, бу ерда квалификация
қилувчи аломат кўрсатилган: қилмиш жиноятга
айланади,

башарти

у

жисмоний

ва

юридик

шахсларнинг

эркинликлари

ёки

қонун

билан

қўриқланадиган манфаатлари ёхуд жамият ва давлат
манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса. Жиноят
кодексининг саккизинчи бўлимида жиддий зарар
тушунчаси берилмаган. Шунинг учун биз Жиноят
кодекси

144-моддасининг

биринчи

қисмида

келтирилган аниқ таъриф ҳуқуқни қўллаш амалиётида
турли хил шарҳлашларга сабаб бўлиши мумкин, деб
ҳисоблаймиз. Ахир зарарнинг жиддий миқдорини
аниқлаш ҳуқуқни қўлловчининг ихтиёрида қолади-да.
Шу боис биз ушбу модданинг биринчи қисмига
моддада кўрсатилган қилмишни маъмурий жазо
чораси қўлланилгандан сўнг бир йил мобайнида
такрор содир этиш аломатини квалификация қилувчи
тариқасида қўшишни таклиф қиламиз. Бундай ёндашув
юридик амалиётда синовдан ўтган ва ушбу жиноятни
квалификация қилишда мураккабликни келтириб
чиқармайди,

демакки,

қонунни

қўллаш

самарадорлигини оширади. Шуни ҳам таъкидлаш
жоизки, ғайриҳуқуқий қилмишларнинг очиқ рўйхатини
мустаҳкамловчи ушбу модданинг биринчи қисми
таърифи – “жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари тўғрисидаги бошқа қонунни бузишлар” –
мансабдор

шахсларни

ноқонуний,

асоссиз

жавобгарликка тортишдан иборат қонунни бузишларга
олиб келиши мумкин. Шунга мувофиқ, биз Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси 43-моддаси ва Жиноят кодекси 144-
моддасининг

биринчи

қисмида

келтирилган

ғайриҳуқуқий

қилмишлар

рўйхатини

бирхиллаштиришни, шу билан бирга, Жиноят кодекси
144-

моддасининг биринчи қисмида таъкидланганларни

ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги таҳрирда баён қилишни
таклиф қиламиз: “Жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни
қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш
муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд
электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва
юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши
ҳамда мурожаат муносабати ҳуқуқлари тикланиши
ҳамда мурожаат муносабати билан қабул қилинган
қарор бажарилишини таъминламаганлик ёки мурожаат
муносабати билан маълум бўлиб қолган жисмоний
шахсларнинг шахсий ҳаёти ёхуд юридик шахсларнинг
фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг
розилигисиз ошкор этиш, шахсий қабул қилиш
жадвалини аҳолига етказиш тартибини бузиш, шахсий

қабул қилиш жадвалини қасддан бузиш, мурожаатни
кўриб

чиқишни

ҳаракатлари

устидан

шикоят

қилинаётган

шахсга

юбориш,

мурожаатни

қонунчиликда назарда тутилмаган асослар бўйича
кўриб

чиқмасдан

қолдириш

маъмурий

жазо

қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида такроран
содир этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш
бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача
ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан
жазоланади”.

Қонун

ҳужжатларига

мувофиқ,

мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби талабларини
бузганлик учун интизомий жавобгарлик чоралари
қўлланилиши

мумкин.

Давлат

хизматчиларига

нисбатан интизомий жазо чораларини белгилаши
лозим бўлган давлат хизмати тўғрисидаги қонун қабул
қилинмаган шароитларда меҳнат қонунчилигининг
тегишли

нормалари

қўлланилади.

Давлат

органларининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат кодексининг амал қилиши татбиқ
этилади. Кодекснинг 176-моддасига мувофиқ, давлат
органининг ходими ўз меҳнат мажбуриятларини
виждонан бажариши, иш берувчининг қонуний
фармойишларини ўз вақтида ва аниқ ижро этиши
шарт. Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари ички тартиб-
қоидаларда,

интизом

тўғрисидаги

устав

ва

низомларда, ташкилотда қабул қилинадиган маҳаллий
ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар
ва ш.к.), меҳнат шартномасида аниқлаштирилади.
Шунинг учун биз кодекснинг 181-моддасига мувофиқ,
давлат органи раҳбарининг ходимга нисбатан қуйидаги
интизомий

жазо

чораларини

қўллашга

ҳақли

эканлигини мантиқий деб ҳисоблаймиз: 1) танбеҳ; 2)
ўртача ойлик маошининг ўттиз фоизидан ортиқ
бўлмаган

миқдордаги

жарима;

3)

меҳнат

шартномасини

тугатиш.

Демак,

юридик

жавобгарликнинг турли кўринишдаги институтлари
комплекс хусусиятга эга. Юридик жавобгарлик
турларининг ҳар бири ҳимоя қилиш объектлари орқали
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг моя
қилинадиган

институтларига

“қўшилади”.

Мурожаатларни кўриб чиқишдаги жиноий жавобгарлик
жорий этилган [19].

Адабиётлар рўйҳати:

1.

Мирзиёев Ш.М.Миллий тараққит йўлимизни

қатъият билан давом эттириб, янги босқичга
кўтарамиз.1-жилд китоби-Т.:Ўзбекистон, 1917.

2.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1992,

Тошкент.:Ўзбекистон,2017-Б3.

3.

Ўзбекистон

республикаси

Президентининг

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга
оид

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги

ПФ-4904-

сонли,2016,28дек Фармони.

4.

Ўзбекистон Республикасининг”Жисмоний ва

юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги
қонуни (янги таҳрирда)2017, 11 сент.

5.

Ўзбекистон

Республикасининг

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Давлат

органларида,

давлат

муассасаларида

ва

давлат

иштирокидаги

ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги
Намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори,
341-

сонли, 2018, 7 май.

6.

Бычкова Е. И. Обращения граждан и право-

творческая инициатива граждан как формы участия


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

12

населения в осуществлении местного самоуправле-
ния. С.3.

7.

Попов И.Е. Институт права граждан на обраще-

ния в органы власти: проблемы понятия и принципи-
альные особенности // Вестник ЮУрГу. 2009. №6. С91

8.

Закон Республики Казахстан от 12 января 2007

г. № 221-III «О порядке рассмотрения обращений фи-
зических и юридических лиц» [Электронный ресурс]
URL:

http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=03358&all=al

9.

Миронов М. А. Обращение граждан как консти-

туционно – правовой институт. С.12

10.

Закон Республики Таджикистан об обращениях

граждан

//Ахбори

Маджлиси

Оли

Республики

Таджикистан. 1996. №24. Ст.368;1998. №10. Ст.79;
2006. №11. Ст.469; 2007. №7. Ст.666.

11.

Ўзбекистон

Республикасининг

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Давлат

органларида,

давлат

муассасаларида

ва

давлат

иштирокидаги

ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги
Намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори,
341-

сонли, 2018, 7 май.

12.

Новиков A. B. Обращения граждан (админи-

стративно-процедурные правовые аспекты): Дисс. ... к.
ю. н. Воронеж, 2006. С. 56.

13.

Маркунин Р.С. Юридическая ответственность

депутатов и органов представительной власти: обще-
теоретический аспект: Автореф. дис. … канд. юрид.
наук. – Саратов, 2013. – С. 8.

14.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11

декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ-381-сонли қонуни // Ўзбекистон,2014.

15.

Саидов И.Х. Конституционное право граждан на

обращение и его реализация в Республике Таджики-
стан. Автореф. дисс.на соиск. уч. ст. к.ю.н. М.2014. С.-
95.

16.

Законотворческий процесс в РФ [Электронный

ресурс]. URL:

http://humanitar.ru/page/ch6_3

.

17.

Духно H. A., Ивакии В. И. Понятие и виды юри-

дической ответственности // Государство и право.
2000. № 6. С. 12-17/

18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016

йил 28 декабрь “Жисмоний ва юридикшахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан
такомиллаштиришга

доир

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги фармони // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017.

19.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1992,

Тошкент.: Ўзбекистон, 2017. -Б3.


Б.Норматов

ТДЮУ катта ўқитувчиси

СОЛИҚ СОЛИШ НАЗАРИЯСИНИНГ ЮРИДИК

ТАБИАТИ

Аннотация:

Мазкур мақола солиқ ва йиғимларнинг

пайдо бўлиш тарихи, солиқларнинг зарурати ва
аҳамияти,

давлатнинг

молиявия

функциясини

таъминлашдаги ўрни таҳлил қилинган. Шунингдек,
солиқларнинг

юридик

табиати,

хусусан

унинг

тушунчаси ва моҳияти очиб берилган. Солиқ солиш
назариясининг айрим жиҳатлари ўрганилиб, солиқ
солиш ва солиқ текшируви ҳамда солиқ интизоми
назариялари чуқур таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

Солиқ, йиғим, солиқ солиш, солиқ

назорати, солиқ текшируви, солиқ интизоми.


Аннотация:

В данной статье проанализирована

история возникновения налогов и сборов, необходи-
мость и значение налогов, их роль в обеспечении фи-
нансовой функции государства. Также раскрывается
правовая природа налогов, в частности, его понятие и
сущность. Изучены некоторые аспекты теории налого-
обложения, проведен глубокий анализ теории налого-
обложения и налоговых проверок, а также налоговой
дисциплины.

Ключевые слова:

Налоги, сборы, налогообложе-

ние, налоговый контроль, налоговый аудит, налоговая
дисциплина.


Annotation

: This article analyzes the history of taxes

and fees, the necessity and significance of taxes, their role
in ensuring the financial function of the state. It also
reveals the legal nature of taxes, in particular, its concept
and essence. Some aspects of the theory of taxation are
studied, a deep analysis of the theory of taxation and tax
audits, as well as tax discipline, is carried out.

Keywords

: Taxes, fees, taxation, tax control, tax audit,

tax discipline.


Солиқ ва солиқ текширувларининг пайдо бўлиш

тарихи.

Кишилик жамиятида давлатнинг пайдо

бўлиши билан солиқлар пайдо бўлган. Чунки,
давлатнинг мавжуд бўлиши, аввало унинг иқтисодий
таъминоти бўлган солиқларга таянган. Мазкур масала
юзасидан олимларининг турли хил қарашлари мавжуд
бўлиб,

хусусан

А.Жўраев,

О.Мейлиев,

Ғ.Сафаровларнинг фикрига кўра солиқларнинг қачон
пайдо бўлганлиги ҳақида аниқ маълумот тарихий
китобларда учрамасада, солиқлар тарихини ёритувчи
манбаларнинг гувоҳлик беришича, давлат пайдо
бўлиши билан солиқлар жамиятдаги иқтисодий
муносабатларнинг зурурий бўғинига айланган. Давлат
тузилиши шакллари ривожланиши билан бир вақтда
солиқ

тизими

ҳам

доимо

ўзгариб

турган[1].

Б.Ю.Сирожов, дастлабки давлат тузилмаларнинг
пайдо бўлиши солиқ тушунчаси билан боғлиқ бўган
умумдавлат эҳтиёжи учун маблағ йиғиш муаммосини
келтириб чиқарганини таъкидлайди[2].

Д.Шаулов ва У.Канларнинг фикрига кўра солиқлар

тўғрисида тушунчанинг пайдо бўлиши эрамиздан
аввалги биринчи минг йилликка бориб тақалади. Ўша
вақтда Марказий Осиё ҳудудида қабилаларнинг
дастлабки сиёсий бирлашмалари пайдо бўлган эди[3].
Ф.Исаева

эса

солиқларнинг

иқтисодий

муносабатларда асосий ўринга чиқишига, авваламбор

Библиографические ссылки

Мирзибев Ш.М.Миллий тараккит йулимизни катъият билан давом эттириб, янги боскичга кутарамиз.1-жилд китоби-Т.:Узбекистон, 1917.

Узбекистон Республикаси Конституцияси, 1992. Тошкент.:Узбекистон.2017-БЗ.

Узбекистон республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ-4904-сонли,2016,28дек Фармони.

Узбекистон Республикасининг'Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тугрисида'ги хонуни (янги тахрирда)2017, 11 сент.

Узбекистон Республикасининг Вазирлар Махкамасининг “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тугрисидаги Намунавий низомни тасдиклаш тугрисида'ги карори, 341-сонли, 2018. 7 май.

Бычкова Е. И. Обращения граждан и правотворческая инициатива граждан как формы участия населения в осуществлении местного самоуправления. С.З.

Попов И.Е. Институт права граждан на обращения в органы власти: проблемы понятия и принципиальные особенности // Вестник ЮУрГу. 2009. №6. С91

Закон Республики Казахстан от 12 января 2007 г. № 221-111 «О порядке рассмотрения обращений физических и юридических лиц» [Электронный ресурс] URL: http://www.pavlodar.com/zakon/?dok=03358&all=al

Миронов М. А. Обращение граждан как конституционно - правовой институт. С. 12

Закон Республики Таджикистан об обращениях граждан //Ахбори Маджлиси Оли Республики Таджикистан. 1996. №24. Ст.368;1998. №10. Ст.79; 2006. №11. Ст.469; 2007. №7. Ст.666.

Узбекистон Республикасининг Вазирлар Махкамасининг "Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тугрисидаги Намунавий низомни тасдиклаш тугрисида'ги карори, 341-сонли, 2018, 7 май.

Новиков А. В. Обращения граждан (административно-процедурные правовые аспекты): Дисс. ... к. ю. н. Воронеж, 2006. С. 56.

Маркунин Р.С. Юридическая ответственность депутатов и органов представительной власти: общетеоретический аспект: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. - Саратов. 2013. - С. 8.

Узбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги "Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида’ ги 'У'РК-ЗвТ-сонли конуни // Узбекистон.2014.

Саидов И.Х. Конституционное право граждан на обращение и его реализация в Республике Таджикистан. Автореф. дисс.на соиск. уч. ст. к.ю.н. М.2014. С.-95.

Законотворческий процесс в РФ [Электронный ресурс]. URL: http://humanitar.ru/paqe/ch6 3.

Духно Н. А.. Ивакии В. И. Понятие и виды юридической ответственности // Государство и право. 2000. №6. С. 12-17/

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрь “Жисмоний ва юридикшахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга дойр чора-тадбирлар тугрисида'ги фармони // Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2017.

Узбекистон Республикаси Конституцияси, 1992, Тошкент.: Узбекистон, 2017. -БЗ.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов