Налоговое администрирование и цифровые технологии

CC BY f
5-8
35
1
Поделиться
Эргашев, И. (2020). Налоговое администрирование и цифровые технологии. Обзор законодательства Узбекистана, (2), 5–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/502
И Эргашев, Ташкентский государственный юридический университет

доцент кафедры административного и финансового права, к.ю.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследуются теоретические и практические аспекты широкого использования современных информационных и коммуникационных технологий в процессе налогового администрирования, что повышает эффективность сбора налогов налоговыми органами с меньшими затратами времени и денег, а также облегчает налогоплательщикам выполнение своих налоговых обязательств. Также автором были разработаны предложения по совершенствованию правовых механизмов использования информационно- коммуникационных технологий в налоговом администрировании.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

5

И.А. Эргашев

ТДЮУ Маъмурий ва молия ҳуқуқи кафедраси

доцент в.б., (PhD)

СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ ВА РАҚАМЛИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАР:

инновацион ривожланиш истиқболлари

Аннотация:

мазкур

мақолада

солиқ

маъмуриятчилиги жараёнига замоновий ахборот-
коммуникация технологияларини кенг қўллаш солиқ
органлари томонидан камроқ вақт ва маблағларни
сарфлаган

ҳолда

солиқларни

йиғиб

олиш

самарадорлигининг

ошишига,

шунингдек,

солиқ

тўловчиларга

ўз

солиқ

мажбуриятларини

бажаришларини

енгиллаштиришга,

солиқ

маъмуриятчилигини шаффоф амалга оширишга олиб
келиши назарий-амалий жиҳатлари тадқиқ этилган.
Шунингдек,

Солиқ

маъмуриятчилигида

ахборот-

коммуникация технологияларини қўллашнинг ҳуқуқий
механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар
берилган.

Калит сўзлар:

солиқ маъмуриятчилиги, солиқ

мажбурияти, солиқ тўловчи, ахборот-коммуникация
технологиялари.

Аннотация:

в

данной

статье

исследуются

теоретические и практические аспекты широкого
использования современных информационных и
коммуникационных технологий в процессе налогового
администрирования, что повышает эффективность
сбора налогов налоговыми органами с меньшими
затратами времени и денег, а также облегчает
налогоплательщикам выполнение своих налоговых
обязательств. Также автором были разработаны
предложения

по

совершенствованию

правовых

механизмов

использования

информационно-

коммуникационных

технологий

в

налоговом

администрировании.

Ключевые слова:

налоговое администрирование,

налоговое

обязательство,

налогоплательщик,

информационно-коммуникационные технологии.

Abstract:

this article examines the theoretical and

practical aspects of wide use of modern information and
communication technologies in the process of tax
administration, which increases the efficiency of tax
collection by tax authorities with less time and money
spent, as well as makes it easier for taxpayers to fulfill
their tax obligations. Also, the author elaborated proposals
for the improvement of legal mechanisms of using
information and communication technologies in tax
administration.

Keywords:

tax administration, tax liability, taxpayer,

information and communication technologies.


2017

–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар

стратегиясида

белгиланган

устувор

вазифалардан келиб чиқиб, давлат солиқ органлари
фаолиятига

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини кенг жорий қилиш, улар томонидан
тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган
интерактив давлат хизматлари сифатини тубдан
яхшилаш ҳамда ахборот технологиялари соҳасини
янада ривожлантиришнинг қонунчилик асосларини
такомиллаштириш масаласи муҳим ўрин тутади.

Давлат солиқ органларида ахборот-коммуникация

технологиялари қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган
давлат

хизматининг

асосий

мақсади

ахборот

технологиялари асосида интерактив давлат хизматлари
кўрсатиш самарадорлигини ошириш, хизмат кўрсатиш
вақти ва жараёнларини, шу жумладан, иқтисодий сарф-
харажатларни

қисқартириш,

солиқ

органлари

фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга
қаратилиши

зарурлигини,

сoлиқ

мaъмурчилигини

тaкoмиллaштириш, қoғoзсиз ҳужжaт aлмaшинувини жoрий
этиш вa дaвлaт сoлиқ xизмaти oргaнлaри ишининг
сaмaрaдoрлигини

oширишгa

қaрaтилгaн

дaстурий

мaҳсулотлaрни ишлaб чиқиб, aмaлиётгa жoрий этиш
борасидаги вазифаларни ҳал қилиш муҳим вазифалардан
бири ҳисобланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга

йўллаган Мурожаатномасида бу борада батафсил
тўхталиб, юртимиз “Халқаро ахборот коммуникация
технологияларини ривожлантириш индекси” бўйича
2019 йилда 8 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали жуда
ҳам орқадамиз. Аксарият вазирлик ва идоралар,
корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқ,
десак, бу ҳам ҳақиқат деб таъкидлаганлари ҳам
фикримизни исботлаб турибди.

Албатта, бошқа соҳаларда бўлгани каби солиқ

маъмуриятчилиги жараёнида ҳам айрим тизимли
камчилик ва муаммолар мавжуд. Яъни, бугунги кун
талабларидан ёки халқаро стандартлардан орқада
қолган, десак тўғри бўлади.

Солиқ соҳага «ақлли тартибга солиш» моделларини

жорий қилиш ва ундаги ахборот технологиялар улушини
ошириш, солиқ соҳасидаги мурожаатларни кўриб чиқишни
белгиловчи янги самарали механизмларни ишлаб чиқиш
билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш
мақсадида 2020 йил 5 июнь куни Ўзбекистон
Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Солиқ

маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши
ва мазкур қарор асосида белгиланган вазифалар
солиқ

маъмуриятчилиги

жараёнига

рақамли

технологиялар

ҳамда

ахборот-коммуникация

технологияларни

қўллаш

тизимини

тубдан

такомиллаштиришга хизмат қилиб, соҳани умуман янги
сифат босқичига олиб чиқади.

Қарор билан Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-

коммуникация

технологияларини

ривожлантириш

Стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича
комплекс

чоралар

тасдиқланиши

солиқ

маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини янада кенг жорий қилиш ишларини
тизимлаштиришга

қаратилганлиги

билан

аҳамиятлидир.

Мазкур

Стратегияда

қуйидаги

вазифалар

белгиланган: маълумотларни қайта ишлаш маркази ва
телекоммуникация

қурилмаларини

модернизация

қилиш, сервер ва дастурий таъминотлар харид қилиш,
ахборот тизимлари мажмуини ягона платформага
ўтказиш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш
сифатини ошириш, катта ҳажмдаги маълумотларни
тезкор таҳлил қилиш тизимларини йўлга қўйиш.

Ҳозирда мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилиги

муаммоларидан бири чакана савдо ва аҳолига хизмат
кўрсатиш сектори томонидан тушумларни яшириш
орқали солиқларни тўлашдан қочиш ҳисобланади.
Онлайн назорат-касса машиналарини кўллаш мазкур
ҳолатларнинг

олдини

олиш

бўйича

муҳим


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

6

тадбирлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, қарор
билан “Онлайн назорат касса машиналари”, “Электрон
ҳисобварақ-фактуралар” ва бошқа марказлашган
тизимларни кенг жорий этиш Стратегияни амалга
оширишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида
белгиланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қарор билан

Давлат солиқ хизмати органлари ва солиқ тўловчилар
ўртасида ўзаро алоқани масофавий тарзга ўтказиш,
барча иштирокчилар ўртасидаги муносабатларни
ахборот-коммуниция технологияларини кенг жорий
қўллаш орқали тўлиқ автоматлаштириш ва интерактив
давлат хизматлари сонини кенгайтириш кенгайтириш
лозимлиги белгиланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2019 йилда Солиқ

идоралари

томонидан

юридик

ва

жисмоний

шахсларнинг жами 18259 та мурожаатлари кўриб
чиқилган бўлиб, шундан шахсий қабул 2403 та, ёзма
мурожаатлар 4160 та, электрон мурожаатлар 11696
тани ташкил қилмоқда. Шундан келиб чиқиб айтиш
мумкинки, мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилигида
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
қўллашни кенгайтириш ҳамда мазкур тизимни янада
такомиллаштириш лозимлигидан далолат беради.

Ҳозирги замонавий солиқ маъмурчилиги нафақат

солиқ

қарздорлигини

мажбурий

ундириш

механизмларини такомиллаштириши зарур, балки
мазкур солиқ қарздорлигини замонавий ахборот
телекоммуникация технологиялари орқали юзага
келишини олдини олиш, солиқ тўловчилар томонидан
ихтиёрий тўлаш бўйича ҳуқуқий саводхонлигини
оширишга йўналтирилган тарғибот ва тушунтириш
ишларига

эътиборни

кучайтириш

самаралироқ

ҳисобланади [1].

Ўтказилган

сўровнома

натижасида

респондентларнинг солиқ маъмурятчилиги жараёнига
ахборот технологияларининг татбиқ қилиниши ушбу
соҳани соддалаштиришга хизмат қиладими деган
саволга

88

% ҳа,

12

% йўқ деб жавоб берганлигини ҳам

қайд этиш зарур [2].

Сингтон Волъф таъкидлаб ўтганидек, солиқ

маъмуриятчилигининг

фаолиятида

ахборот

технологияларини қўлланиши бошлангандан сўнг
охирги ўн йил ичида катта ўзгаришлар бўлди. Солиқ
хизмати органлари томонидан солиқларни йиғиш
жараёнларидаги кўпгина хатоларнинг олди олина
бошланди

ва

кўпгина

ҳужжатларни

юритиш

соддалашди [3].

Бугунги

кундa

сoлиқ

мaъмурчилигини

тaкoмиллaштириш, қoғoзсиз ҳужжaт aлмaшинувини
жoрий этиш вa дaвлaт сoлиқ xизмaти oргaнлaри
ишининг сaмaрaдoрлигини oширишгa қaрaтилгaн
элликкa яқин дaстурий мaҳсулотлaр ишлaб чиқилиб,
aмaлиётгa жoрий этилмоқда.

Жумладан, Давлат солиқ қўмитасининг “Электрон

давлат хизматлари – my.soliq.uz” портали орқали 35 та
электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Шундан,
15 таси – ахборот давлат хизматлари, 20 таси –
интерактив давлат хизматлари таркибига киради.
Солиқ тўловчиларнинг тоифаси ва жойлашган
жойидан

қатъи

назар

барча

хизматлардан

фойдаланиш имконияти мавжуд [4].

Шунингдек,

мамалакатимизда

аҳоли

ҳамда

тадбиркорлик субъектлари вакилларини солиқларни ўз
вақтида тўлаш муддатларидан, солиқ қонунчилигидаги
ўзгаришлардан хабардор қилиш, уларнинг солиққа оид
ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш, солиқ

тўловларини

электрон

тарзда,

ортиқча

сарф–

харажатсиз амалга оширишларига алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Шу сабабли ҳам сoлиқ oргaнлaри
тизимидa

илғoр

axбoрoт-кoммуникaция

тexнoлoгиялaри жoрий этилиши сoлиқ қoнунчилиги
бузилишлaрининг oлдини oлиш, улaрни aниқлaш вa
бaртaрaф этиш бўйичa axбoрoт-тaҳлилий ишлaр
сaмaрaдoрлигини oширишгa муҳим аҳамият касб
этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари
фаолиятини

тубдан

такомиллаштириш

чора-

тадбирлари тўғрисида” ПҚ–3802-сон қарори билан
Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмуриятчилиги
тизимини

такомиллаштиришнинг

энг

муҳим

йўналишларидан бири сифатида текширувдан олдинги
таҳлил ва масофавий назорат-таҳлил ишларини
амалга ошириш учун маълумотларни тўлиқ йиғиш ва
қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий, илғор
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
чораларини янада кучайтириш белгиланди [5].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

йил 1 августдаги “Давлат солиқ хизмати органлари
фаолиятини

янада

такомиллаштириш

чора-

тадбирлари

тўғрисида”

ПҚ–3168-сон

қарорини

бажариш

юзасидан

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги
“Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий
тартибга

солишни

янада

такомиллаштириш

тўғрисида”ги 677-сон қарори билан тасдиқданган
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
тўғрисидаги низомнинг 8-бандида солиқ тўловчилар ва
солиқ солиш объектларининг ўз вақтида ҳамда
ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларни
солиқ

маъмуриятчилиги

жараёнига

замонавий

ахборот-коммуникация технологияларини ва илғор
автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий
этган ҳолда тўлиқ қамраб олиш механизмларини
такомиллаштириш Давлат солиқ қўмитасининг асосий
вазифаларидан бири сифатида кўрсатиб ўтилди [6].

Мазкур қарорга мувофиқ, солиқ тўловчининг

шахсий кабинети Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ

қўмитасининг

расмий

веб-сайтига

жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ
хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида

назарда

тутилган

ҳуқуқ

ва

мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ
бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга
оширишни

таъминлайдиган

ахборот

ресурси

ҳисобланиши белгиланди.

Мазкур норма асосида солиқ тўловчилар ва давлат

солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида

назарда

тутилган

ҳуқуқ

ва

мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ
бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга
оширишга ўтишда ҳуқуқий асос ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

йил

18

июлдаги

ПФ–5116-сонли

“Солиқ

маъмуриятчилигини

тубдан

такомиллаштириш,

солиқлар

ва

бошқа

мажбурий

тўловларнинг

йиғилувчанлигини

ошириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сон
қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчининг шахсий
кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

7

(рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) қабул
қилинди.

Мазкур низомга кўра солиқ тўловчининг шахсий

кабинетини шакллантириш ва ундан фойдаланиш
ҳамда солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати
органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни солиқ
тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш
тартибини белгилаб берди.

Солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замоновий

ахборот-коммуникация технологияларни кенг қўллаш
солиқ

органлари

томонидан

камроқ

вақт

ва

маблағларни сарфлаган ҳолда солиқларни йиғиб олиш
самарадорлигининг

ошишига,

шунингдек,

солиқ

тўловчиларга

ўз

солиқ

мажбуриятларини

бажаришларини

енгиллаштиришга,

солиқ

маъмуриятчилигини шаффоф амалга оширишга олиб
келади.

Ричард Бурд шу масала юзасидан ўз фикрини

илгари сурар экан, солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш
ривожланаётган давлатлар учун асосий масалалардан
бири бўлиб келган. Ушбу давлатлар учун даромад
манбалари керак экан, ўз-ўзидан даромадлар бўйича
маъмуриятчилик мавжуд. Даромадларнинг ўзи етарли
эмас, балки давлат учун даромадларни йиғиб
олишнинг энг мақбул усулларини, яъни самарали
солиқ

маъмуриятчлигини

жорий

этиш

муҳим

ҳисобланади. Ушбу жараёнлар давлатнинг иқтисодий
ўсишига ва ресурслар тақсимотига таъсир қилади [7].

Бежиз Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга

қарши курашиш бўйича қонунчилигида ҳам давлат
органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги
ўзаро муносабатларнинг масофавий шаклларини кенг
жорий этиш ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва
тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга
доир

чора-тадбирларнинг

бири

сифатида

белгиланмаган [8].

Ўзбекистон

Республикасида

ҳам

солиқ

маъмуриятчилигини такомиллаштиришда замонавий
ахборот-коммуникация технологияларни кенг қўллаш
зарурлиги эътироф этилмоқда, давлат органлари ва
ташкилотлари

ўртасида

ахборот

алмашиш

механизмларининг, электрон солиқ маъмуриятчилиги
ҳамда солиқ назоратинг амалга ошириш шакл ва
услубларини такомиллашмаганлиги солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигини зарур
даражасини

таъминлашга

тўсқинлик

қилаётган

тизимли муаммолардан бири сифатида таъкидлаб
ўтилган [9].

Шунингдек,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ
маъмуриятчилигини

тубдан

такомиллаштириш,

солиқлар

ва

бошқа

мажбурий

тўловлар

йиғилувчанлигини

ошириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги ПФ–5116-сонли Фармонида ҳам солиқ
органлари

фаолиятига

замонавий

ахборот-

коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳолати
солиқ маъмуриятчилигининг шаффофлигини, солиқ
солиш масалаларида манфаатдор вазирлик ва
идоралар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда назорат
самарадорлигини, шунингдек давлат хизматларидан
фойдаланиш

имконияти

таъминланмаётганлиги

кўрсатиб ўтилган ва мазкур Фармоннинг 1-бандида
солиқ

маъмуриятчилиги

жараёнига

замонавий

ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор
автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий
этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик
субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон

хизмат

кўрсатишга

тўлиқ

ўтиш

Ўзбекистон

Республикаси давлат солиқ хизмати органлари
тизимини ислоҳ этишнинг муҳим йўналишларидан
бири этиб белгиланган.

Ривожланган давлат солиқ маъмуриятчилиги

тизимини модернизация қилишишда энг асосий
эътиборни мазкур жараённи автоматлаштириш ва
замонавий ахборот-коммуникация технологияларни
кенг

қўллаш

орқали

солиқ

маъмуриятчилиги

жараёнининг

шаффофлигини

ҳамда

соддалаштиришни таъминлашга қаратилган.

Масалан, Хитой Халқ Республикаси (ХХР) солиқ

маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация
технологияларни қўллашнинг муҳим ролини эътироф
этган ҳолда “Солиқларни йиғишнинг маъмуриятчилиги
тўғрисида” Хитой Халқ Республикаси Қонунида давлат
томонидан турли даражадаги солиқ органларини
режали равишда замонавий ахборот-коммуникация
технологиялар билан таъминлаши ҳамда солиқ
органлари ва бошқа давлат органлари ўртасида ўзаро
маълумот

айирбошлашни

такомиллаштириш

мажбурияти белгилаб қўйилган [10].

Ҳозирда мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилиги

муаммоларидан бири чакана савдо ва аҳолига хизмат
кўрсатиш сектори томонидан тушумларни яшириш
орқали солиқларни тўлашдан қочиш ҳисобланади.

Онлайн назорат-касса машиналарини кўллашни

кенгайтириш мазкур ҳолатларнинг олдини олиш
бўйича муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда

ҳам

онлайн

назорат-касса

машиналари қўллашнинг зарур эканлиги эътироф
этилиб, 2018 йил 1 январдан бошлаб онлайн назорат-
касса машиналарини қўллашга босқичма-босқич ўтиш
белгиланган [11].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019

йил

10

июлдаги

ПҚ–4389-сон

қарори

билан

Ўзбекистонда

солиқ

маъмуриятчилигини

такомиллаштириш

стратегиясининг

муҳим

йўналишларидан бири сифатида онлайн назорат-касса
машиналари чеклари билан тасдиқланган харажатлар
бўйича жисмоний шахсларга даромад, мол-мулк ва ер
солиқлари бўйича чегирмалар бериш ёки чекларда
кўрсатилган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини
қайтариб бериш тартибини жорий этиш вазифаси
қўйилган эди [12].

Бундан мақсад – жисмоний шахсларнинг ўзлари

харид чоғида чек берилишини талаб қиладилар ва
натижада давлатга солиқ тушуми яхшиланади.
Харидор чек бериладиган жойдан савдо қилиш ва чек
берилмаслик ҳолатлари бўйича тегишли идораларни
хабардор қилишдан манфаатдор бўлади ва бу ўз
навбатида солиқ тўловчиларни солиқ маданиятини
шакллантиришга хизмат қилади. Ушбу янги тартибдан
ҳам давлат, ҳам солиқ тўловчилар манфаатдор.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг

Солиқ

кодексинин

133-

моддасида

солиқ

тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги
тўғрисида

ахборот

тақдим

этадиган

органлар,

муассасалар ва ташкилотларнинг солиқ органларига
маълумотлар

тақдим

этиш

мажбуриятлари

кўрсатилган. Бироқ солиқ органларига ушбу моддада
назарда тутилган, қоғозда ёки электрон шаклда тақдим
этиладиган маълумотларнинг шакллари, шунингдек
шаклларни

тўлдириш

тартиби

Ўзбекистон

Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан
тасдиқланиши белгиланган бўлса-да, мазкур органлар,
муассасалар ва ташкилотлардан фақатгина битта


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№2 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

8

Қимматли

қоғозлар

марказий

депозитарийси

томонидан

ўзи

ва

инвестиция

воситачилари

томонидан

рўйхатга

олинган

акцияларга

доир

битимлар

тўғрисидаги

ахборотни

Ўзбекистон

Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш
тартиби тасдиқланган.

Бизнинг

фикримизча,

солиқ

тўловчиларнинг

мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот
тақдим этадиган барча органлар, муассасалар ва
ташкилотлар ахборотни солиқ органларига тақдим
этиш тартиби белгиланиши лозим.

Солиқ органлари ва солиқ тўловчиларнинг

мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот
тақдим

этадиган

органлар,

муассасалар

ва

ташкилотлар

ўртасида

электрон

ҳужжат

алмашинувини янада такомиллаштириш ва солиқ
соҳасида низолар келиб чиққан ҳолларда ушбу
ҳужжатлардан

далил

сифатида

фойдаланиш

мумкинлиги тўғрисидаги нормаларни қонунчиликка
киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Шу

билан

бирга,

солиқ

тўловчиларнинг

мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот
тақдим этиш тартибини бузганлик учун мансабдор
шахсларга

нисбатан

маъмурий

жавобгарликни

қонунчиликка киритиш лозим.

Бундан ташқари, қайд этиш лозимки, замонавий ва

қулай янги усулни давр талаблари асосида амалга
ошириш борасида ҳали қилинадиган ишлар талайгина.
Бунинг сабаби шуки, барча солиқ тўловчилар ҳали ҳам
бу ҳақда тўлиқ маълумот ва тушунчага эга эмас.
Шунинг учун, солиқ органлари ходимлари томонидан
ҳисоботларни қоғоз кўринишида тақдим этган ва
етарли кўникмага эга бўлмаган жойларда тегишли
корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳисобчилари
иштирокида “Солиқ тўловчилар учун қулай интерактив
хизматлар” мавзусида семинарлар ҳамда давра
суҳбатлари ўтказилиб, доимий равишда тушунтириш
ишлари олиб борилиши мақсадга мувофиқ.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, солиқ

маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини

қўллашни

кенгайтиришга

қаратилган лойиҳалар ва чора-тадбирларни амалга
ошириш, хусусан, давлат солиқ органларининг ўз
функцияларини бажаришда тезкорлик ва сифатни
оширишга

имкон

берувчи

фаолиятини

автоматлаштириш,

давлат

солиқ

органларининг

корпоратив ва локал тармоқларини такомиллаштириш
ва модернизациялаш, давлат солиқ органлари
томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига
кўрсатиладиган

интерактив

давлат

хизматлари

рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, давлат
солиқ хизматчилари, тадбиркорлик субъектлари ва
аҳолининг

ахборот

технологиялари

бўйича

саводхонлигини

оширишга

қаратилган

ишлар

кўламини

янада

кенгайтириш

давр

талаби

ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига юқорида

таъкидланган

ўзгартишларни

киритиш

солиқ

тўловчилар учун солиқларни тўлашни ортиқча
харажатларсиз ва ҳаракатларсиз амалга оширишга
имкон беради ва ушбу ислоҳотлар, ўз навбатида,
мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада
яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш
учун энг қулай шарт-шароитлар яратилишига ўз
улушини қўшади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Ғиёсов А. Солиқлар ва мажбурий тўловлар

бўйича қарздорликларни келиб чиқиши таҳлили //
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий
электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил. – Б.
23-24.

2.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Малака ошириш марказининг 2019 йил 23
октябрдаги 01-584-сон хати.

3. Singleton B.Wolfe. The use of computers in Tax

Administration.Article. Jurmetrics Journal.Volume 17.
1977. Washington. USA.

–P.215 https://www.jstor.org

/stable/29761583?seq=1#metadata_info_tab_contents
(

Сингтон

Волф

америкалик

олим.

Солиқ

маъмуриятчилигида

компьютернинг

қўлланилиши

мавзусида мақола.)

4. https://my.soliq.uz/main/about-portal
5.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий база-

си, 27.06.2018 й., 07/18/3802/1402-сон.

6.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами,

2017

й.,

35-сон,

929-модда;

Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017
й., 09/17/960/0355-сон, 04.04.2018 й., 09/18/252/0995-
сон, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон.

7. Richard M.Bird. Improving Tax Administration in De-

veloping Countries. Journal of Tax Administration Vol. 1:1,
University

of

Toronto.

Canada,

-P.23,

https://

pdfs.semanticscholar.org /bf0e/ef94aec 5bd3dfa22543
c2dc76aa

2b40a7ea7.pdf

(

Ричард

Бурд.

Ривожланаётган

давлатларда

солиқ

маъмуриятчилгини

яхшилаш.

Мақола.

Солиқ

маъмуриятчилиг журнали. 1-сон. Канада)

8.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Коррупцияга

қарши курашиш тўғрисида” қонуни 20-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2017

й.,

1-сон,

2-модда;

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,

16.01.2019

й.,

03/19/516/2484-

сон; 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон).

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ
сиёсатини

такомиллаштириш

концепцияси

тўғрисида”ги ПФ–5468-сонли фармони.

10. Law of the People's Republic of China on the Ad-

ministration of Tax Collection (Order of the President
No.49), April 28, 2001, article, 6.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан
такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларни

йиғилувчанлигини

ошириш

чора-

тадбирлари тўғрисида” ПФ–5116-сонли фармони, 2-
банди.

12.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 11.07.2019 й., 07/19/4389/3409-сон.

Библиографические ссылки

Ғиёсов А. Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни келиб чиқиши таҳлили // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. No 2, март-апрель, 2019 йил. – Б. 23-24.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг 2019 йил 23 октябрдаги 01-584-сон хати.

Singleton B.Wolfe. The use of computers in Tax Administration.Article. Jurmetrics Journal.Volume 17. 1977. Washington. USA. –P.215 https://www.jstor.org /stable/29761583?seq=1#metadata_info_tab_contents (Сингтон Волф америкалик олим. Солиқ маъмуриятчилигида компьютернинг қўлланилиши мавзусида мақола.)

https://my.soliq.uz/main/about-portal

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий база- си, 27.06.2018 й., 07/18/3802/1402-сон.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 929-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон, 04.04.2018 й., 09/18/252/0995- сон, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон.

Richard M.Bird. Improving Tax Administration in De- veloping Countries. Journal of Tax Administration Vol. 1:1, University of Toronto. Canada, -P.23, https:// pdfs.semanticscholar.org /bf0e/ef94aec 5bd3dfa22543 c2dc76aa 2b40a7ea7.pdf (Ричард Бурд. Ривожланаётган давлатларда солиқ маъмуриятчилгини яхшилаш. Мақола. Солиқ маъмуриятчилиг журнали. 1-сон. Канада)

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонуни 20-моддаси. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 2-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ–5468-сонли фармони.

Law of the People's Republic of China on the Ad- ministration of Tax Collection (Order of the President No.49), April 28, 2001, article, 6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғилувчанлигини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” ПФ–5116-сонли фармони, 2- банди.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 07/19/4389/3409-сон.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов