Роль гражданского общества в достижении межрелигиозного сотрудничества

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
Поделиться
Обидов, А. (2024). Роль гражданского общества в достижении межрелигиозного сотрудничества. Международный научный журнал «ALFRAGANUS», 1(1), 62–68. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/alfraganus/article/view/29663
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В институтах гражданского общества мира формируется новый тип общественных отношений на основе инновационных технологий, религиозные конфессии активно участвуют в обеспечении устойчивого развития. В пропаганде воспитательных идей религии к деятельности, целям и задачам конфессий подходят с точки зрения духа времени. Ведь в третьем тысячелетии баланс светскости и религиозности выступает как фактор формирования веры в будущее в духовном облике человека, в социальном духе общества. Поэтому совершенствование сотрудничества религиозных конфессий в формировании гражданского общества имеет актуальное значение.

Похожие статьи


background image

62

Alfraganus University

Аслиддин Шавкатович Обидов

1

КОНФЕССИЯЛАРАРО ҲАМЖИҲАТЛИККА ЭРИШИШДА

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЎРНИ

РОЛЬ ГРАЖДАНСКОГО ОБЩЕСТВА В ДОСТИЖЕНИИ

МЕЖРЕЛИГИОЗНОГО СОТРУДНИЧЕСТВА

THE ROLE OF CIVIL SOCIETY IN ACHIEVING

INTERRELIGIOUS COOPERATION

Аннотация

аҳоннинг фуқаролик жамияти институтларида ижтимоий муносабат

-

ларнинг инновацион технологияларга асосланган янги типи шаклланмоқда, диний конфес

-

сиялар барқарор тараққиётни таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Диннинг маърифий ғо

-

яларини тарғиб қилишда конфессиялар фаолияти, мақсад ва вазифаларига давр руҳи нуқтаи

назаридан ёндашилмоқда. Зеро, учинчи минг йилликда дунёвийлик ва динийликнинг мута

-

носиблиги инсон маънавий қиёфаси, жамиятнинг ижтимоий руҳида келажакка ишончни ша

-

кллантирувчи омил сифатида амал қилмоқда. Шу боис, фуқаролик жамиятини шаклланти

-

ришда диний конфессиялар ҳамкорлигини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ж

Аннотация

институтах гражданского общества мира формируется новый тип об

-

щественных отношений на основе инновационных технологий, религиозные конфессии ак

-

тивно участвуют в обеспечении устойчивого развития. В пропаганде воспитательных идей

религии к деятельности, целям и задачам конфессий подходят с точки зрения духа времени.

Ведь в третьем тысячелетии баланс светскости и религиозности выступает как фактор фор

-

мирования веры в будущее в духовном облике человека, в социальном духе общества. Поэтому

совершенствование сотрудничества религиозных конфессий в формировании гражданского

общества имеет актуальное значение.

В

Abstract

new type of social relations based on innovative technologies is forming in

civil society institutions of the world, religious denominations are actively participating in ensuring

sustainable development. In promoting the educational ideas of religion, the activities, goals and tasks

of confessions are approached from the point of view of the spirit of the time. After all, in the third

millennium, the balance of secularism and religiosity is acting as a factor in the formation of faith in

the future in the spiritual image of a person, in the social spirit of society. Therefore, improving the

cooperation of religious denominations in the formation of civil society is of urgent importance.

А

1

PhD, Ижтимоий фанлар кафедраси доцент в.б., “ALFRAGANUS UNIVERSITY”, Тошкент, Ўзбекистон.

Почта: astoffler@yandex.ru ORCID: - 0000-0002-9848-2364


background image

63

Alfraganus University

КИРИШ

Д

унёнинг етакчи илмий тадқиқот институтлари ва марказларида диний конфесси

-

ялараро ҳамжиҳатлик фуқаролик жамиятини ривожлантириш омили эканлиги

-

ни асослаш, унинг ижтимоий-фалсафий, социологик, психологик ва сиёсий жиҳатларини

ўрганиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Европа давлатларида фуқа

-

ролик жамиятида диний бағрикенглик тамойилларининг вужудга келиши, шахслараро

ҳамжиҳатлик ва инсонийликни таъминлаш, низо ва можароларни ўзаро келишув асосида

ҳал этишга доир тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, фуқаролик жамияти

-

нинг барқарор ривожланишида динлараро мулоқот ва бағрикенгликни таъминлашнинг

ҳуқуқий жиҳатлари, исломдаги бағрикенглик ғоялари тадқиқ этилмоқда. Бу диний кон

-

фессияларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини

таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистонда диний ташкилотлар фуқаролик жамияти институтларининг таркибий

қисми сифатида мустақил ривожланиши учун барча шароитлар яратилган, диний кон

-

фессияларнинг ҳамкорлиги ва одамларнинг эътиқод эркинлигини таъминлашнинг турли

оқимлар таъсиридан сақланиши бўйича тизимли фаолият олиб борилмоқда, дин фуқа

-

ролик жамиятида миллатлараро толерантлик омили сифатида амал қилмоқда. Шу боис,

«Жамиятда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш»[7]

жараёнини изчил давом эттириш, диний-маърифий фаолият ва конфессиялараро ҳам

-

жиҳатликни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш ижтимоий-маданий аҳа

-

мият касб этмоқда.

МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР

Ф

уқаролик жамиятини ривожлантиришда конфессиялараро ҳамжиҳатликка та

-

рихий тараққиётнинг муҳим омили сифатида алоҳида эътибор қаратилган. Абу

Райхон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида халқларнинг ди

-

ний дунёқараши, маданий ҳаёти, урф-одатлари сайёҳлик тарихи мисолида очиб берил

-

ган. Форобийнинг «Фозил шаҳар аҳолиси»асарида фуқаролик жамиятининг ривожланиш

босқичлари ва ислом динининг инсонпарварлик жиҳатлари очиб берилган. Низомулмулк

«Сиёсатнома»асарида давлат ҳокимиятида фуқароларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини таъ

-

минлашга алоҳида эътибор қаратган.

Европа мутафаккири Аврелий Августин «Илоҳий шаҳар ҳақида» асарида христиан

динида ҳамжиҳатликнинг талқинини очиб берган. Ж.Локк, Д.Юм, Т.Гобс, Вольтер, Ж.Рус

-

со, И.Кант, Ф.Гегель асарларида диний ҳамжиҳатликнинг моҳияти мафкуравий плюра

-

лизм нуқтаи назаридан асосланган.

МДҲ олимлари, хусусан, россиялик Н.А.Бердяев, М.Мчедлов, М.А.Батунский, Е.Е.Бу

-

рова, М.К.Бектенова, Р.Г.Абуталипова, Н.Ж.Байтенова, В.Н.Давыдова, В.С.Глаголова,

Калит сўзлар

Конфессия, фуқаролик жамияти, динлараро мулоқот, диний

бағрикенглик, толерантлик, фуқаролар ҳамжиҳатлиги.

Ключевые слова:

Конфессия, гражданское общество, межрелигиозный диалог, веро

-

терпимость, толерантность, гражданская солидарность.

Key words:

Confession, civil society, interreligious dialogue, religious tolerance,

tolerance, civil solidarity.


background image

64

Alfraganus University

Н.Сейсенлар фуқаролик жамиятида диний ҳамжиҳатликнинг аҳамияти, инсонлар ду

-

нёқарашида эътиқод эркинлиги маданиятини шакллантиришнинг заруратини очиб бе

-

ришган.

Мақолада умумий ўзаро алоқадорлик, тизимлилик, тарихийлик тамойиллари, ана

-

лиз, умумлаштириш, қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланилган.

НАТИЖА

З

амонавий фуқаролик жамиятининг асосий мақсади нодавлат нотижорат жамоа

ташкилотларнинг давлат бошқаруви тизими билан ўзаро манфаатли хамкорлиги

-

ни таъминлаш давлат ва ҳукуматдан мустақил жамоат бирлашмалари самарали фаолият

олиб боришини англатади. Фуқаролик жамиятининг бош омили бу жамиятнинг ўзини

ўзи ташкил этиш ва ўзини ўзи бошқаришнинг юқори даражасига эришишдир. Фуқаро

-

лик жамиятида жамият томонидан илгари сурилган ташаббуслар қўллаб қувватланади.

Мустақил оммавий ахборот воситалари ва кўп партиявийлик тизими фуқаролик жамия

-

тини ривожлантирувчи муҳим омил ҳисобланади. Фуқаролик жамияти – бу кишиларнинг

иқтисодий, ижтимоий, ахлоқий, диний, миллий ва бошқа муносабатлари маҳсулидир.

Баъзи адабиётларда фуқаролик жамияти – бу фуқароларнинг ўзаро муносабатла

-

рида қонунлар билан тўғридан-тўғри аралашувдан ва ўз фаолиятини давлат ҳокимияти

органлари томонидан ўзбошимчалик билан тартибга солишдан ҳимояланган эркин фуқа

-

ролар ва ихтиёрий равишда тузилган бирлашмалар ва ташкилотларнинг ўз-ўзини намо

-

ён қилишидир деган фикр баён этилган. Бизнинг фикримизча, фуқаролик жамиятида

инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан ижтимоий барқарорликни таъминлаш мақсадлари

-

да фойдаланиши мумкин. Aгар инсон нафақат ўзи учун, балки бошқалар учун ҳам яшаш

имкониятига эга бўлса, демак у бошқаларга беминнат ғамхўрлик қиладиган масъулиятли

фуқаро ва жамият аъзосига айланади.

Ўзбекистон шароитида динлараро конструктив ҳамкорликка эришиш фуқаролик

жамияти фаолиятининг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Зеро ҳозирги даврда бир

томондан диннинг давлат бошқаруви тизимидан мустақиллиги, динлар трансформация

кузатилса, иккинчи томондан дунё давлатларида диний эътиқодга эҳтиёж кучаймоқда,

бундай вазиятда аниқ чегарани белгилаш, оғиш нуқтасида давлат ва жамият манфаат

-

ларини ҳисобга олиш долзарб аҳамият касб этади. Мадомики шундай экан, давлатнинг

диний ташкилотлар билан ўзаро самарали мулоқотини ташкил этишда конфессия фао

-

лиятини такомиллаштиришга зарурат ошмоқда. Бу миллатлараро низоларнинг олдини

олиш, динлараро самарали мулоқот натижаларига эришиш асосида фуқаролик жамия

-

тини барпо этишда устувор аҳамият касб этади.


background image

65

Alfraganus University

МУНОЗАРА

Б

изнинг фикримизча, конструктив динлараро муносабатларнинг амалий натижа

-

ларидан бири Ўзбекистон шароитида ижтимоий барқарорликка эришиш ва мил

-

лий тикланишдан миллий юксалиш сари тараққиёт жараёнида диний ташкилотларнинг

фаол иштирок этишини тақозо этади. Бу нафақат уламоларнинг, балки оддий диндорлар

-

нинг, маданият ходимларининг ва олимларнинг ҳам фаол иштирок этиш даражаси ҳам

муҳим омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Динлараро мулоқотнинг Ўзбекистондаги миллатлараро муносабатларга ижобий таъ

-

сирини ўрганиш жуда долзарб мавзу бўлиб, келгусида бу борадаги турли илмий тадқиқот

-

ларни ривожланишига замин яратади. Ўзбекистондаги ижтимоий тараққиёт агар ғоя жа

-

мият манфаатларини ҳимоя қилишни назарда тутса ғоялар плюрализмига таянади, бунда

бағрикенглик маданияти фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шартига

айланмоқда.

Зеро турли динлар, диндорларнинг ўзаро муносабатларида диний бағрикенгликка

эришиш бугунги кунда ўта долзарб аҳамият касб этмоқда. Мадомики шундай экан, диний

толерантлик (диний бағрикенглик)га турли дин ва конфессия диндорлари, диний бир

-

лашмалар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, яшаш ҳуқуқи ва фаолият ҳуқуқини ўзаро тан олиш

тамойилига асосланган толерант муносабатлар кўринишида тавсифлаш мумкин.

Дунёвий маданият қатъий белгиланган қадриятлар тизими эмас, балки ўзгарувчан

ва ривожланувчи қадриятлар ва қарашларга асосланади, бу эса, ҳар қандай идел ғоянинг

давр ўтиши билан эскириши, униг ўрнига янги янада прогрессив ғоя келишидан, тафак

-

курнинг ўзгарувчанлигидан далолат беради. Бу дунёвий маданиятда “ўз” қадриятлари,

қарашлари ва хулқ-атворига тенг бўлган “бегона” қадриятларни, қарашлар ва хулқ-атвор

хусусиятларини қабул қилишга имкон беради. Шунинг учун дунёвий маданият “бошқа

инсонларнинг фикри, эътиқоди ва хулқ-атвор шаклларига бағрикенглик” сифатида таъ

-

рифланади. Бундан фарқли равишда диний толерантлик бегона дин вакиллари учун ҳақо

-

ратли ёки таҳқирловчи деб ҳисобланиши мумкин бўлган ва диний эркинлик ҳуқуқлари

бузулишига қаратилган сўзлар ёки ҳаракатлар йўқлигини англатади. Зеро, ҳар қандай ди

-

ний маданият, дунёвий маданиятдан фарқли ўлароқ, қатъий тузилган ягона сакрал марказ

ҳисобланади, аммо бу турли динларда турлича талқин қилинади.

Биз АҚШнинг Чикаго шаҳрида жойлашган Конфессиялараро ёшлар маркази ви

-

це-президенти Кети Бекстернинг, “Мамлакат ва дунёда диний жараёнларнинг ривожла

-

ниш тарихи ва замонавий тенденциялари, динлараро бағрикенглик табиати ва намоён

бўлиши, динлараро ўзаро муносабатлар маданиятини билиш талаб қилинади”[1, 259-266]

деган фикрига қўшиламиз. Зеро, диний толерантлик нисбатан тоқатлилик, диний эътиқод

-

ларни ўзаро яқинлаштириш, уларнинг тенг қадриятларини тан олишга қараб мўлжал

олмайди. Шу боис, диний тоқатсизликка диндорларнинг бошқа динга, унинг таълимоти,

вакиллари ва маросимларига нисбатан муайян даражадаги бегоналикни намоён қилиш

сингари хулқ-атвор шаклларини нисбат бермаслик лозим. Мадомики шундай экан, экс

-

клюзивизмни (диндорларнинг ўзи эътиқод қиладиган диннинг ягона ҳақ дин эканлиги ва

айни кўринишдаги бошқа эътиқод шаклларини инкор қилиш тўғрисидаги тасаввурлари)

диний тоқатсизлик билан айнанлаштирмаслик мақсадга мувофиқ.

Биз таниқли социолог Эрнст Трёльчнинг, “барча динлар мутлақлик хусусияти билан

вужудга келади, негаки, улар эзгу иррационал мақсадга мувофиқ бўлиб, эътиқод талаб

қилнадиган ҳақиқатни ифодалайди, нафақат ҳақиқатни балки унинг қадриятларини ҳам

тан олади”[4, 13] деган фикрининг нафақат Иброҳим динлари сифатида эътироф этилув

-

чи яҳудийлик, насронийлик балки бирдек хос деб ҳисоблаймиз, зеро айни шарқ динлари

-

да ҳам бошқа диннинг фавқулодда мутлақ эканлигига эътирозлар мавжуд.

Бизнинг фикримизча, диний маънодаги тоқатсизликни шакллантирувчи сабаб ва


background image

66

Alfraganus University

шароитлар ўзларининг хилма-хил ва кўп қийматли эканликлари билан ажралиб туради.

Чунки, ҳар бир диндаги эксклюзивизм ўз таълимотларининг мутлақ ва универсал аҳамият

касб этиши борасидаги даъволари ўтмишда бошқа динлар ғояларига нисбатан тоқатсиз

-

ликнинг келиб чиқиши учун асос бўлиб хизмат қилган. Зеро, ҳар бир дин ўз таълимоти

-

нинг мутлақ ҳақиқат, ягона тўғри йўл сифатида тан олиниши учун курашган.

Жан Жак Руссо биринчи марта маданий бағрикенглик ғоясини илгари сурган ва те

-

ократияни, диний ақидапарастликни кескин танқид қилган, сўнгра, диний масалаларга

қўшимча равишда, фуқаролик бағрикенглиги жуда муҳим эканлигини таъкидлаган. Рус

-

сонинг дунёвий давлат ва ижтимоий шартнома ғояларини қўллаб-қувватлаши, инсонлар

-

нинг ўзаро тенглигини таъминлашнинг аҳамияти ҳақидаги ғоялари замонавий фуқаролик

жамиятида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Биз немис файласуфи И.Кантнинг “Ахлоқнинг метафизикаси”[3, 242-243] асарида эр

-

кинликка берган таърифи нисбатан мукаммал деб ҳисоблаймиз. Унга кўра бу соф тушун

-

ча, шу боис у назарий фалсафа учун трансценденталдир яъни, мумкин бўлган тажрибадан

бирон-бир мисол унга мос кела олмайди, шу сабабли, у биз учун мумкин бўлган назарий

билим мавзусини ташкил этмайди ва мутлақо таъсисчи сифатида эмас, балки фақат тар

-

тибга солувчи тамойил сифатида, яъни спекулятив сабабнинг соф салбий тамойили сифа

-

тида маънога эгадир. Кант зўравонлик истагини ақл ёрдамида енгиб ўтиш мумкинлиги

асослаган. Унинг фикрича, қонуннинг мантиқийлиги сиёсий ҳаётнинг барча хилма-хил

эмпирик воқелигидан қатъий назар, давлатни яратиш учун кифоя қилади, зўравонликка

қарши монополия террорчилик зўравонлиги сифатида қабул қилинмайди. Табиий риво

-

жланишдан цивилизация йўлига ўтиш, маданийлашув жараёнлари инсонлар дунёқара

-

шининг шунчаки ўзгаришини эмас, балки фақат қонунларнинг ижтимоий характерини

тасдиқлашни талаб қилади. Табиий давлат, айни пайтда ижтимоий давлат ҳам бўлиб, унда

шахс муайян ҳуқуқларга эга. Кантнинг қатьий хулосалари, бир вақтнинг ўзида универсал

қонун кучига эга бўлиши мумкин бўлган максимал даражада ҳаракат қилиш кераклигини

тасдиқлайди.

Рус файласуфларидан бири Б.C.Соловьёв ижодида “сабр” ва “бағрикенглик” тушун

-

чалари фарқланади. Сабр унинг фикрича руҳнинг азобига нисбатан ижтимоий тоқатни

талаб қилади, унинг фаол намоён бўлишида сахийлик, баъзан эса руҳий жасорат талаб

этилади. Шу маънода биз Б.C.Соловьёвнинг, бағрикенглик – сабр-тоқатнинг ўзига хос ту

-

ридир ва у бошқа бировнинг эркинлигини тан олиш[2, 13], деган фикрини асосли деб ҳи

-

соблаймиз.

ХХ асрда ижтимойи тараққиёт мутлақо янги босқичга ўтганлиги сабабли бағрикен

-

глик ҳам янги маъно касб этган, унга кўра структуравий антропологиянинг асосчиси Клод

Леви-Страусс Ғарб тафаккурининг этноцентризмини енгиб ўтиш учун евроцентризмни

танқид қилган. Унинг маданиятлараро мулоқотни фалсафий дунёқараши, ўзига хослик

-

ни сақлашнинг аҳамияти, маданий хилма-хиллик ва тарихий тараққиёт ўзаро боғлиқлик

толерантликни англаш учун услубий асос бўлиб хизмат қилади. Унинг “Жаҳон цивили

-

зацияси фақат глобал миқёсда маданиятларнинг коалицияси бўлиши мумкин, уларнинг

ҳар бири ўзига хослигини сақлаб қолади. Биз ҳар бир давр унга берган тарихий таркиб

-

ни эмас, балки ранг-баранглик фактини сақлашимиз керак”[5, 355-356], деган ғояси бар

-

дошлик динамик муносабат, у бўлишни хоҳлаган нарсани олдиндан билиш, тушуниш ва

тарғиб қилишни назарда тутади. Зеро ҳар қандай бардош, сабр ва бағрикенглик тоқатсиз

-

лик билан алмашиши, бу ижтимоий шароит ва шахсий муносабатлар билан тақозоланган

бўлиши мумкин.

Дастлаб маърифатпарварлик давридаги диний эркинлик ғоясининг элементи сифа

-

тида шакллана бошлаган бағрикенглик тамойили, ижтимоий-маданий муносабатлар ти

-

зими тузулмасининг мураккаб характер касб этгани сари у ҳам айни тизимнинг мустақил,

кўп маъноли элементига айланиб борди. Бағрикенглик моҳиятини ижтимоий-маданий

муносабатлар тараққиёти нуқтаи назаридан очиб беришга қаратилган тадқиқотларда маз

-

кур тушунча талқинларининг қуйидаги таснифи таклиф қилинади.


background image

67

Alfraganus University

З.Фрейд, Э.Фромм бағрикенгликни психоаналитика нуқтаи назаридан баҳолашга

ҳаракат қилган. Уларнинг фикрича, муросасизликнинг сабаблари инсоннинг онгсизлик

ҳаракати билан боғлиқ: психоанализ мантиғи нуқтаи назаридан, бағрикенглик тамойи

-

ли, ҳар қандай ахлоқий қоида каби инсоннинг табиий хусусиятидан чиқариб ташланиши

мумкин эмас, балки шахсга унинг хатти-ҳаракатларининг жамият ва маданият томонидан

чекланганлиги сабабли ўрнатилади. Э.Фромм фикрича шахс ва жамият ўртасидаги зидди

-

ятлардан чиқиш йўли шахснинг қонунларни тан олиши ва уларга риоя қилишида намо

-

ён бўлади, бу шахснинг ўз эхтиросларини жиловлаш ва дунёни англашга йўл олади. Биз

Э.Фроммнинг, ҳурмат бағрикенглик характерини инсонни ўзи каби тушунади, ўзини-ўзи

қадрли инсон сифатида қабул қилади[6, 78] деган фикрини дунё бўйича ривожланаётган

индивилуализмни тартибга солиш йўли деб баҳо берамиз.

Н.Бердяевнинг фикрича, бағрикенглик, агар мулоқот жараёнида жамиятда мавжуд

бўлса, у одоб-ахлоқ тарзида, хушмуомалалик ва ҳақиқий маънавий маънода намоён бўл

-

майди. Шахснинг ривожланиши ва ўзини-ўзи англашининг шарти шахслараро алоқа бў

-

либ, уларсиз инсоннинг мавжудлиги мумкин эмас.

Давлатлараро бағрикенглик шахслараро бағрикенглик даражаси билан тақозолан

-

ган. Фикримизча, ушбу таснифни толерантликнинг экзистенциал асоси билан келиб чиқа

-

диган бўлсак, бағрикенглик дунёни бегоналаштиришни енгиш учун шартдир, транссен

-

денциянинг шакли, дунё билан алоқани ўрнатиш, ижобий қабул қилинади. Бағрикенглик

фикрлаш, ҳис қилиш ва уларни ифодалаш эркинлигини назарда тутади, чунки ушбу та

-

мойилга амал қилган ҳар бир шахс индивидуаллик ҳуқуқига эга. Мажбурий социализм,

тоталитар онг, мафкуранинг босими – буларнинг барчасини ҳар ким ўзи хоҳлаганидек бў

-

лиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали амалга ошириш мумкин.


background image

68

Alfraganus University

1. Baxter, K. B. (2013). Measuring student learning of interfaith cooperation: The pluralism and

worldview engagement rubric. Journalof Collegeand Character. - 2013. P. 259-266.

2. Баева Л.В. (2009). Толерантность: идея, образы, персоналии. Монография. – Астрахань:

Издательский дом «Астраханский университет», 2009. – 13 c.

3. Кант И. (1994). Собрание сочинений: В 8 т. – Т. 6. - М., 1994. – 242-243 c.

4. Вуд Дж.Э. (1997). Право человека на свободу религии в исторической и международной

перспективе // Диа-Логос. Религия и общество. – М., 1997. – 13 c.

5. Леви-Стросс К. (2000). Раса и история // Леви-Стросс К. Путь масок / Пер. с. фр. М., 2000.

- 353, 355-356 с.

6. Фромм Э. (2004). Анатомия человеческой деструктивности / Пер. с нем. Э.Телятниковой.

– М.: ООО «Издательство АСТ», 2004. – 78 c.

7. http://uza.uz/oz/politics/

References

ХУЛОСА

-

бағрикенглик табиати – бу ҳаёт қийинчиликларига жавоб топишга интилаётган

инсоннинг эркин яшаш имкониятидир. Шу муносабат билан, бағрикенглик, агар

инсон ҳаёти, соғлиғи ва эркинлигига зарар етказмаса, тафаккур ва қадриятлар, турмуш

тарзи бўйича ҳар қандай тафовутларга қарамай, ўзгаларга нисбатан эркин танлов сифати

-

да баҳоланиши мумкин;

-бағрикенгликни тушунишга турли хил ёндашувлар, ҳар бир даврнинг интеллектуал

рухи ва шакхсларнинг дунёқараши билан изоҳланади, ижтимоий маданий жараёнларда

диний бағрикенгликни таъминлаш ижтимоий муносабатлар ва сиёсий вазият билан боғ

-

лиқ бўлиб, ҳар қандай сиёсий вазиятдаги кескинликни юмшатиш шу жараён иштирокчи

-

ларининг мақсадлари билан боғлиқдир;

-бағрикенглик ғояси бу суньий эмас, балки даврнинг рухи билан тақозоланган ижти

-

моий жараён. У ижтимоий-маданий муносабатлар тизимида такомиллашиб, давр руҳига

мослашиб боради. Унинг кўп маъноли, серқирра характер касб этади ва ўзаро бир-бирини

истисно этувчи талқинлар унинг муҳимлигидан далолат беради;

-турли жамиятларда турлича ижтимоий-маданий муносабатлар тизими мавжуд

эканлиги назарда тутилса, унинг тузулмавий элементи бўлган бағрикенглик тамойили

-

нинг ҳам хилм-хил кўриниш касб этиши бугунги замонавий даврда ҳам табиий эканлиги

маълум бўлади;

-ижтимоий-маданий муносабатлар тизимида динлараро бағрикенглик ғояси хил

-

ма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя

ва эзгу ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги дин

-

ларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик

каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади.

Библиографические ссылки

Baxter, K. B. (2013). Measuring student learning of interfaith cooperation: The pluralism and worldview engagement rubric. Journalof Collegeand Character. - 2013. P. 259-266.

Баева Л.В. (2009). Толерантность: идея, образы, персоналии. Монография. – Астрахань: Издательский дом «Астраханский университет», 2009. – 13 c.

Кант И. (1994). Собрание сочинений: В 8 т. – Т. 6. - М., 1994. – 242-243 c.

Вуд Дж.Э. (1997). Право человека на свободу религии в исторической и международной перспективе // Диа-Логос. Религия и общество. – М., 1997. – 13 c.

Леви-Стросс К. (2000). Раса и история // Леви-Стросс К. Путь масок / Пер. с. фр. М., 2000. - 353, 355-356 с.

Фромм Э. (2004). Анатомия человеческой деструктивности / Пер. с нем. Э.Телятниковой. – М.: ООО «Издательство АСТ», 2004. – 78 c.

http://uza.uz/oz/politics/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов