Развитие социокультурной компетентности спортивных тренеров и преподавателей

Аннотация

В статье раскрываются особенности процесса профессионального развития специалистов по физической культуре и спорту, рассматриваются актуальные вопросы социокультурной компетентности, развития социокультурной компетентности спортивных тренеров и педагогов в процессе профессионального развития.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
980-983
5

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Нарзиева N. (2025). Развитие социокультурной компетентности спортивных тренеров и преподавателей. in Library, 22(4), 980–983. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/107648
Наргиза Нарзиева, Самаркандский государственный университет ветеринарной медицины, животноводства и биотехнологий

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti, Ijtimoiy gumanitar fanlar va sport kafedrasi mudiri, pedagogika fanlari falsafa doktori, dotsent

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрываются особенности процесса профессионального развития специалистов по физической культуре и спорту, рассматриваются актуальные вопросы социокультурной компетентности, развития социокультурной компетентности спортивных тренеров и педагогов в процессе профессионального развития.


background image

"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция

14-15 октября

AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI

980

СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-

МАДАНИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Нарзиева Н. Н

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар

университети

Аннотация:

Мазкур

мақолада

жисмоний

тарбия

ва

спорт

бўйича

мутахассисларнинг малака ошириш жараѐнининг ўзига хос хусусиятлари баѐн этилган.
Шунингдек, мақолада ижтимоий-маданий компетентлик, малака ошириш жараѐнида
спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчининг ижтимоий-маданий компетентлигини
ривожлантиришнинг долзарб масалалари ѐритилган.

Ключевые слова:

жисмоний тарбия, спорт, мутахассис, тренер-ўқитувчи, малака

ошириш, ижтимоий-маданий компетентлик, таълим, фан, ишлаб чиқариш интеграцияси,
интернет, мультимедиа тизимлари, масофадан ўқитиш, ахборот-коммуникация
технологиялари.

Кириш.

Педагогика энциклопедиясида малака ошириш атамасига қуйидагича таъриф

берилган:

“малака ошириш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш

– узлуксиз таълим тизими турларидан бири, халқ хўжалигининг барча соҳасида ишловчи
мутахассис ва раҳбар ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини янгилаш ҳамда
чуқурлаштириш жараѐни...” [10]. Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва
спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш жараѐнига ҳам катта эътибор
қаратилмоқда.
Малака ошириш ҳар бир жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассиснинг
рақобатбардошлик сифатлари ҳамда билим ва кўникмаларининг замон талабларига жавоб
бера оладиган даражада бўлишини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг ўз йўналиши
бўйича сўнгги фан ютуқлари, янгиликлари билан танишиш, уларни ўзлаштириш, янги
амалий иш усуллари, илғор иш тажрибаларини ўрганиш жараѐнидир ҳам. Шу билан бирга
малака ошириш жараѐни жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг тоифаси,
даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қиладиган зарур ҳажмини эгаллашини
ҳам таъминлайди.

Муаммонинг ўрганилганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм ва

спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон
қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик
таъминлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт
бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти этиб қайта
номланди. Бугунги кунда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта
тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг Фарғона, Самарқанд ва Нукус
шаҳарларидаги филиаллари фаолият юритмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини
ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси


background image

"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция

14-15 октября

AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI

981

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича
мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор
билан “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва
малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.
Ижтимоий-маданий компетентлик масалалари Э. И. Воробьѐва, Т. Н. Астафурова, М. А.
Богатырева, М. М. Меркулов, О. М. Именитова, Н. Я. Пирхавка, Г. А. Масликова, О. О.
Коломинова, М. П. Пушкова, Э. Н. Муравьѐва, Г. Ю. Осиянова, Э. И. Полякова, Ю. И.
Костюшина ва бошқаларнинг тадқиқотларида ўрганилган [7].

Тадқиқот натижалари ва уни муҳокамаси.

Малака ошириш жараѐни тингловчиларни

энг сўнгги янгиликлар билан қуроллантиради, касбий ва шахсий сифатларини, касбий
тайѐргарлигини ҳозирги замон талаблари даражасида ривожлантиради, мавжуд
билимларини таълимдаги замонавий янгиликлар билан тўлдиради, касбий маҳоратларини
мунтазам ошириб боришлари сари методик жиҳатдан йўналтиради, ўқув-тарбия
жараѐнини ташкил этишнинг янги тамойиллари ва замонавий усуллари, малака талаблари,
меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништиради[3]. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича
мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш жараѐни спорт турлари бўйича
тренер-ўқитувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунѐқарашларини бойитиш,
шунингдек, уларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришда муҳим
аҳамиятга эга. Малака ошириш жараѐни спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчи илғор
педагогик ва инновацион технологияларни эгаллаш ҳамда касбий фаолиятда улардан
самарали фойдаланиш кўникмаларини, касбий маҳорати ва педагогик фаолияти
самарадорлигини ривожлантириш имкониятига эга бўлиш билан бир қаторда ижтимоий-
маданий компетентлигини мустаҳкамланишини ҳам таъминлайди.
Бугунги кунда спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчи маънавий жиҳатдан сoғлoм ва кенг
фикрлай оладиган, бағрикенг, миллий ва умуминсоний қадриятлар, урф-одатлар, ўзга
тилларда сўзлашувчи спортчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам пухта билиши ва
теран тушуниши лозим. Айниқса, миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз,
қадриятларимиз асосида юртимизнинг буюк келажаги бўлган ѐш авлодга чуқур билим
беришда спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчи юксак қобилият ва ишчанлик билан
онгли, ижодий ѐндашув асосида таълим-тарбия жараѐнига методик билимларини
самарали қўллай олиши керак. Бунинг учун спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчи юксак
ҳис-туйғу ва тажриба, нотиқлиқ санъатига эга, маданиятли, маърифатли, ижодкор,
таълим-тарбия фаолиятида ташаббускор ва ѐш авлод келажаги учун жавобгар шахс
бўлиши; ўз меҳри, эстетик ҳис-туйғуларини ҳар лаҳзада ѐш спортчилар ички дунѐси билан
бoғлай олиши ва уларнинг меҳри, ҳурматига сазовор бўлиши; жамият ижтимоий ҳаѐтида
рўй бераѐтган улкан ўзгаришлар, мамлакатимизда олиб борилаѐтган ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиши ва уларга холисона баҳо бера олиши; илм-фан,
техника ва ахборот-коммуникацион технологиялар янгиликлари ва ютуқларидан хабардор
бўлиб, барча фанлар интеграциясини ўзлаштира олиши лозим.
“Ижтимоий-маданий компетентлик” атамаси сўнгги вақтларда касбий- услубий
адабиѐтларда энг тез-тез учрайдиган терминлардан бирига айланиб бормоқда. Турли
муаллифлар унга турлича изоҳ бермоқдалар.
Бизнинг фикримизча, спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчининг ижтимоий-маданий
компетентлиги – педагогик фаолиятни амалга ошириш учун умуминсоний, махсус ва
касбий фазилатларга эгалик, ўзида бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини
ривожлантириш, ўз Ватани, халқи, унинг тили, дини, азалий урф-одатлари, маданий ўзига


background image

"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция

14-15 октября

AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI

982

хослигини тўла идрок эта олиш, бошқа мамлакат анъаналари, қадриятлари тўғрисида
маълумотлар, ўзаро муносабат ва ҳамкорликдаги фаолиятни билиш, бошқа миллат
спортчилари билан дўстона муносабат ўрнатиш, турли миллат вакиллари билан ўзаро
ҳамжиҳат бўлиш, барча миллат ва элатларнинг тиллари, тарихи, маданияти, маънавий
қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари, фикрлари ҳамда эътиқодларини ҳурмат қилиш,
бошқа динлар вакилларига нисбатан дўстона муносабат, миллатлараро тотувликни
мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиш, самимийлик, бағрикенгликни англатувчи
тушунчадир. Малака ошириш жараѐнида спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчининг
ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш ўзига хос бўлиб, спорт турининг
хусусиятлари, тингловчининг дунѐқараши, ўз олдига қўйган мақсади билан бевосита
боғлиқ. Малака ошириш жараѐнида спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчининг
ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришда қуйидаги жиҳатларни инобатга
олиш тақозо этилади:

ҳудудий шарт-шароитлар;

спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари;

тренер-ўқитувчининг мутахассислиги;

тренер-ўқитувчининг касбий фаолиятида эришган натижалари;

тингловчининг жинси;

тингловчининг руҳий физиологик хусусиятлари;

тингловчининг ѐши.

Бизнинг фикримизча, малака ошириш жараѐнида спорт турлари бўйича тренер-
ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш қуйидаги
омилларга асосланиши зарур:

спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини
ривожлантириш моделини малака ошириш жараѐнига яхлит тизим сифатида тадбиқ
этиш;

малака ошириш таълим муассасаларида аҳиллик, ижодий муҳит, бу мақсадга эришиш
учун зарурий шарт-шароит ва имкониятларни яратиш;

малака ошириш таълим муассасаларида ўтказиладиган маънавий-маърифий, маданий-
оммавий ва спорт тадбирларини маҳаллалар, жамоат ташкилотлари билан
ҳамкорликда олиб борилишига эришиш;

спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчиларнинг малака ошириш жараѐнининг фан,
техника, технологиянинг энг сўнгги ютуқларига мувофиқ ташкил этишга эришиш;

спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини
ривожлантиришнинг асосий йўналишларини такомиллаштириш;

малака ошириш жараѐнида спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчиларнинг алоҳида
хусусиятлари, касбий тайѐргарлиги даражаси ва амалий тажрибаларни инобатга олиш;

малака ошириш жараѐнида умуминсоний маданиятни ташкил этувчи – ижодий
фаолият тажрибаси, жамият ва атроф–муҳит ўзаро муносабатларнинг уйғунлаштириш;


background image

"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция

14-15 октября

AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI

983

спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар учун малака ошириш жараѐнида ижтимоий-
маданий компетентлигини ривожлантиришга доир семинарлар ташкил этиш.

Хулоса.

Малака ошириш жараѐнида спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчининг

ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш мураккаб ва индивидуал жараѐн
ҳисобланади. Спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчининг ижтимоий-маданий
компетентлигини ривожлантириш учун профессор-ўқитувчи малака ошириш жараѐнида
педагогик вазифа ва мақсадларни тегишлигига кўра ўзгартириб, янги вазифаларни
амалиѐтга жорий этиш асосида тингловчи шахсига ҳурмат, моҳирлик, донолик, ижодий
дадиллик, чуқур илмий тафаккур билан ѐндашиши зарур. Жисмоний тарбия ва спорт
бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг
филиалларида шундай муҳитни вужудга келтирмаслик малака ошириш сифат ва
самарадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Адабиѐтлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон
“Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини
ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/355/0589-сон).

2.

Бегимқулов З., Нарзиева Н. Малака ошириш жараѐнида спорт турлари бўйича тренер-
ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш. O„zbekiston
milliy universiteti xabarlari, 2022, [1/2/1], 82-бет.

3.

Костюшина Ю. И. Формирование социокультурной компетенции на занятиях по
русскому языку как иностранному с использованием произведений живописи //
Филологические науки. Вопросы теории и практики. 2015. № 1 (43): в 2-х ч. Ч. 2. C.
104-108.

4.

Pavan, E. Communicating in the Mediterranean Area: a Matter of Cultural Awareness //
International Journal of EuroMediterranean Studies, 2, (1).-2009, P.121-139.languages. №
4.С.-P. 14-20.

5.

Педагогика: энциклопедия. II жилд / тузувчилар: жамоа. – Т.: “Ўзбекистон миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриѐти, 2015.– 245-бет.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. (Қонунчиликмаълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/355/0589-сон).

Бегимқулов 3., Нарзиева Н. Малака ошириш жараёнида спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш. 0‘zbekiston milliy universiteti xabarlari, 2022, [1/2/1], 82-бет.

Костюшина Ю. И. Формирование социокультурной компетенции на занятиях по русскому языку как иностранному с использованием произведений живописи // Филологические науки. Вопросы теории и практики. 2015. № I (43): в 2-х ч. Ч. 2. С. 104-108.

Pavan, Е. Communicating in the Mediterranean Area: a Matter of Cultural Awareness // International Journal of EuroMediterranean Studies, 2, (l).-2009, P. 121-139.languages. № 4.C.-P. 14-20.

Педагогика: энциклопедия. II жилд / тузувчилар: жамоа. - Т.: “Узбекистан миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2015.- 245-бет.