
НОВЫЕ ТЕХНОЛОГИИ В ДЕТСКОЙ АНЕСТЕЗИОЛОГИИ-РЕАНИМАТОЛОГИИ И ИНТЕНСИВНОЙ ТЕРАПИИ
| ТАШКЕНТ 2022 |
126
ТРАВМАТИК ШОК ҲОЛАТИДА ЖАРОҲАТЛАНГАНЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Шарипова Р.Т., Файзуллаева М.Л., Маматкулов И.Б.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент, Ўзбекистон
Мавзунинг
долзарблиги:
Шок
замонавий
тиббиётнинг долзарб муаммоларидан биридир. Политравма
билан оғриганлар, беморларнинг энг қийин ва мураккаб
контингенти ҳисобланади. Политравматик жароҳатлар
орасида травматик шокнинг учраш частотаси 8-15% ни
ташкил қилади ва жароҳатланганларнинг 20-35% да ўлим
ҳолати кузатилади. Шокка қарши терапияни ўтказишда
анестезист-ҳамширанинг ўрни муҳим аҳамиятга эга.
Тадқиқотнинг мақсади:
травматик шок билан
жароҳатланганларга шокка қарши терапия ўтказишда
ҳамширалик жараёнини баҳолаш.
Материаллар ва усуллар:
Анестезилогия ва
реаниматология
бўлимида
22
нафар
анестезист
ҳамширалари ўртасида сўровнома ўтказилди. Ҳамширалик
манипуляциясини бажариш учун сарфланган вақт
секундомер ёрдамида белгиланди. Турли хил малакаларга
эга бўлган анестезист ҳамширалар томонидан сарфлаган
вақт таққосланди. Йиллик ҳисобот орқали эса анестезист
ҳамширанинг ўртача кунлик иш ҳажми аниқланди.
Натижа:
Анестезиология ва реанимация бўлимида
ўрта тиббиёт ҳодимлари билан таъминланиш 100%ни,
кичик тиббиёт ходимлари билан таъминланиш 95%ни
ташкил этади. Aслида анестезист ҳамширанинг иш вақтини
70% беморларни парвариш қилиш учун сарфланади.
Aнестезист ҳамшираларнинг ҳамширалик жараёнидаги
турли хил муолажаларга сарфлаган вақтлари шуни
кўрсатдики, юқори малакага эга ҳамшира бир ишда 4 соат,
касбий тайёргарлиги паст даражадаги ҳамширалар эса 5,6
соат вақт сарфлайдилар. 12 соатлик иш куни билан, касбий
тайёргарлиги паст даражада бўлган ҳамшира фақат 3 нафар
беморни парвариш қилиши учун 13,6 соат сарфлайди, бу
навбатчиликдаги иш вақтининг давомийлигига мос
келмайди. Натижада, оғир жароҳат олганларга тиббий
хизмат кўрсатиш сифати ҳам ёмонлашади.
Хулоса:
1. Шокдан жароҳатланганлар учун анестезиология
ва реанимация бўлими касбий тайёргарлиги паст
даражадаги ҳамширалар бемор учун талаб қилинганидан
кам самарали ишлайди.
2.
Aнестезист
ҳамширанинг
шок
ҳолатида
жароҳатланганларга керакли ёрдам ҳажмини кўрсата
олмаслиги, бир томондан, кичик тиббиёт ходимларини
етишмаслиги
туфайли
анестезист-ҳамширада
иш
ҳажмининг кўпайиши билан боғлиқ ва бошқа томондан,
анестезиология ва реаниматология бўлимида етарли
малакага эга бўлмаган ҳамшираларининг мавжудлиги
билан боғлиқ.