Этапы и особенности реализации пенсионной реформы в Германии

CC BY f
18-22
1
1
Поделиться
Муминов, Н. (2016). Этапы и особенности реализации пенсионной реформы в Германии. in Library, 16(4), 18–22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19504
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Государственное социальное страхование впервые появилось в Германии. Произошло это в 19 веке под руководством Отто фон Бисмарка. Принцип социального страхования очень прост: пенсионеры зависят от работающих граждан, за что перечисляют определенную часть своей заработной платы в государственный пенсионный фонд. Средства были распределены и тут же отданы пенсионерам. В 1981 году сумма ассигнований была достаточной для обеих сторон и составляла 1,7%. В то время не было безработицы, продолжительность жизни была короткой по сравнению с сегодняшним днем. С тех пор многое изменилось - общество стареет, отчисления в пенсионный фонд составляют 18,9%.

Похожие статьи


background image

ИҚТИСОДИЁТНИНГ БАРҚАРОР ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ

ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ МУТАНОСИБЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Муминов Н.Г.

ЎзМУ Иқтисодиёт факультети “Иқтисодиёт назарияси”

кафедраси мудири, и.ф.н.,доцент

ГЕРМАНИЯДА ПЕНСИЯ ИСЛОҲОТЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИ БОСҚИЧЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

Давлат ижтимоий суғуртаси биринчи бўлиб Германияда пайдо бўлган. Бу ҳол 19 асрда Отто

фон Бисмарк бошчилигида юз берган эди. Ижтимоий суғурта принципи жуда оддий тузилганди:

пенсионерлар меҳнат қилаётган фуқаролар қарамоғида бўлишади, бунинг учун улар ўз иш

ҳақларидан маълум бир қисмини давлат пенсия фондига ўтказишади. Маблағлар тақсимланарди

ва дарҳол пенсионерларга бериларди. 1981 йилда ажратмалар ҳажми иккала томонни ҳам

қондирувчи ҳажмда бўлиб, 1,7%ни ташкил этарди. Ўша даврда ишсизлик мавжуд эмас эди, умр

кўриш узунлиги ҳозиргига нисбатан қисқа эди. Ўша даврдан бери кўп нарса ўзгарди – жамият

қариди, пенсия жамғармасига ажратмалар 18,9%ни ташкил этмоқда.

Ҳозирги кунда германия фуқаросининг пенсия жамғармасига бадали ойлик маошдан

19,5%ни ташкил этади. Ушбу бадалнинг ярми иш берувчи томонидан тўланади. Ходим томо-

нидан эса 9,75% тўланади. Фуқарога минимал пенсия ҳисоблаб тўлаш учун у томонидан пенсия

жамғармасига тўловлар камида 5 йил амалга оширилган бўлиши керак.

1

Пенсия ҳажми юқори

бўлишига қарамасдан баъзи песионерлар пенсия ёшида ҳам ишлайдилар.

Эмигрант Германияда пенсия олиши учун, камида 5 йил меҳнат қилиб пенсия жамғармасига

бадал тўлашлари зарур. Агар меҳнат стажи 5 йилдан кам бўлса, уларга пенсия тайинланмайди ва

ходим ўзини тўлаган бадалларини қайтариб олиши мумкин.

Ҳозирги кунда германия пенсия тизими бир мунча беқарордир, бунинг асосий сабаби

аҳолини қаришидир.

1975 йилдан кейин туғилган Германия фуқароларига 2002 йилдан бошлаб ҳар ойда Хизмат-

чиларни суғурталаш федерал идорасининг хабарномаси келиб туради, ва унда жорий суғурта

ажратмаларидан келиб чиқиб келажакдаги пенсияни ҳисоб-китоб кўрсаткичлари акс эттири-

лади. Пенсияга чиқиш ёши 2012 йилдан эркаклар ва аёллар учун 65 дан 67 гача кўтарилди.

2

Бунинг натижасида ижтимоий суғурта тизимидаги юзага келган молиявий муаммоларни барта-

раф этиш имкониятларини юзага келтирди.

Германияда пенсия таъминотининг уч тури мавжуд: давлат, корпоратив ва хусусий. Ойлик

даромади 3900 евродан ошмайдиган аҳоли учун давлат суғуртаси мажбурий тарзда амалга

оширилади. Бу анъанавий пенсия тизими ҳисобланади. Германия давлат пенсияси асосида

маблағларни қайта тақсимлаш ва авлодлар ўртасидаги бирдамлик тўғрисидаги шартнома ётади.

Пенсия жамғармасига келиб тушаётган маблағлар ҳозирги вақтда пенсия ёшидагиларни пен-

сия билан таъминлайди, бадалларни тўловчилар эса пенсияга чиқишганда ўша даврда меҳнат

қилаётганлар бадаллар ҳисобига яшашади. Бу тизимни авлодлар ўртасидаги бирдамлик тизими

деб номлашади. Бунда тўланаётган маблағлар жамғарилмасдан бирданига ишлатилади.

3900 евродан кўп даромад олувчиларнинг кўпчилиги давлат хизматларидан воз кечишади

ва хусусий суғуртага мурожаат қилишади. Хусусий суғурта борган сари Германия тадбиркорлари

ва фермерлари ўртасида кенг ривож топмоқда. Тўловчининг ўзи банк билан пенсия суғуртаси

1

http://www.pencioner.ru/news/zarubezhnaya-panorama/pensiya-v-germanii/

2

Пенсияга чиқиш ёши Германия Меҳнат вазири Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан 2012 йилдан

эркаклар ва аёллар учун 65 дан 67 гача кўтарилган эди

18


background image

ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИ

бўйича шартнома имзолаб тўлов ҳажмини аниқлайди. Бутун меҳнат фаолияти давомида ҳар бир

инсон келажакдаги пенсия маблағ қўйишга ҳаракат қилади.

Германияда пенсиянинг учта категорияси мавжуд: 1) ёшга доир пенсия, 2) боқувчисини

йўқотганлик бўйича пенсия ва 3) ногиронлик бўйича пенсия (бунда меҳнатга лаёқатлик йўқолади).

Ёшга доир пенсияга унинг қуйидаги турлари киради:

1. 67 ёшга тўлгандан сўнг (2012 йилдан буён) ёшга доир пенсия, умумий меҳнат стажи беш

йилдан кам бўлмаган тақдирда;

2. 60 ёшга тўлганда меҳнатга лаёқатлиликни тўлиқ ёки қисман йўқотиш сабабли пенсия.

Бунда ходим меҳнатга нолойиқ деб ҳисобланиши ва 35 йил стажга эга бўлиши керак;

3. 60 ёшга тўлганда ишсизларга ёки тўлиқ иш куни банд бўлмаганларга ёшга доир пенсия.

Бунда охирги бир ярим йил ичида камида 52 ҳафта ишсиз деб рўйхатдан ўтиши ёки камида 24

ҳафта тўлиқ иш куни банд бўлмаган бўлиши керак (камида 15 йил меҳнат стажи бўлиши шарт);

4. фақат Германия ҳудудида меҳнат қилиб 35 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга бўлганларга

пенсия;

5. 1952 йил 1 январга қадар туғилган ва 60 ёшга тўлган аёлларга ёшга доир пенсия. Бунда

камида 15 йил меҳнат стажи Германия ҳудудида бўлиши керак (меҳнат стажининг камида 10

йилу 1 ойи 40 ёшдан кейинга тўғри келиши керак);

6. 60 ёшга тўлган ва 25 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган кончиларга ёшга

доир пенсия.

Шуни таъкидлаш керакки, пенсия автоматик равишда эмас, балки пенсия ёшига етгандан

сўнг ҳисоб-китоб қилинади. Бунинг учун пенсия кассасига пенсиянинг аниқ бир турига мах-

сус бланкда ариза топшириш керак. Яна шуни таъкидлаш керакки, меҳнат пенсиясини олиш

ҳуқуқи фақатгина уни ишлаб топган одамга тегишлидир. Бошқача қилиб айтганда, ушбу пенсия

олиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас. Пенсия олиш ҳуқуқини ўтказиш фақатгина

қонунчиликда белгиланган ҳолатларда ва тартибда рўй бериши мумкин. Бундан ҳолатлардан

бири – пенсия ёшига етиш ҳисобланади (пенсия ёши ҳар бир пенсия тури бўйича қонунчиликда

белгиланган). Яна бир шарт: қайсидир турдаги пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун қанчадир

йил суғурталанган меҳнат фаолиятига эга бўлиш керак. Бу Wartezeit деб номланади. Ҳаммаси

пенсия турига боғлиқ. Wartezeit 5 йилдан 35 йилгача талаб этилиши мумкин.

Wartezeit ва пенсия. Wartezeit сўзининг мазмуни кутиш вақти маъносини беради. Лекин

бу маъно керакли мазмунни англатмайди, чунки пенсия кутилмайди, балки ишлаб топилади.

Wartezeit шунингдек меҳнаткашнинг ҳаётидаги ўзига хос даврларини ўз ичига олади, масалан,

ўзининг шахсий муаммолари сабабли ёки касаллиги туфайли ишламаган ёки ўқимаган даври,

ҳатто иш қидираётган даври ҳам. Германияда пенсиянинг барча турларига тўғри келадиган ягона

меҳнат стажи давомийлиги йўқ. Пенсиянинг ҳар бир тури Wartezeit да ўзининг мазмунига эга.

Қонунда барчаси ёритилган, характеристикадан бошлаб то ушбу даврнинг давомийлигига қадар.

67 ёшда умумий қарилик пенсиясини олиш учун, Германияда инсон камида 5 йил ишла-

ган бўлиши шарт. Шундай қилиб, ушбу турдаги пенсия учун Wartezeit нинг минимал ҳажми 5

йилни ташкил этади. Меҳнат вақтидан ташқари бунга қуйидагилар ҳам киритилиши мумкин:

Kindererziehungszeit ва Zeiten aus durhgefuehren Versorgungsausgleich. Яъни, суғурталанган стаж-

дан ташқари қувғинда юрган давр, бир ёшга ёки уч ёшга тўлгунга қадар бола парвариши билан

банд бўлиш даврлар ҳам киради.

Wartezeit га эр-хотинни ажрашиш вақтида суд томонидан томонларнинг бирига меҳнат

стажи деб белгиланган давр ҳам киритилади. Бунда, бола парваришида бўлиб ишлаш имкония-

тига эга бўлмаган шахснинг ҳуқуқлари тенглаштирилади. Бу асосан аёлларга тегишлидир.

Алоҳида шартларда пенсия олиш учун келажакдаги пенсионернинг шахсий ишига тегишли

алоҳида шарт-шароитларга эътибор бериш зарур. Бу асосан ишсизлик, ногиронлик бўйича

пенсияларни олишдир. Агар белгиланган шартлар маълум бир вақтдан сўнг йўқ бўлса пенсия

тўланиши ҳам тўхтатилади. Масалан, инсон бир мунча вақт ишсизлик бўйича пенсия олар эди,

кейинчалик у ишга чиқди. Бунда, ишсизлик бўйича пенсия тўланиши тўхтатилади. Яна бир мисол,

инсон меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганлиги сабабли муддатдан олдин пенсияга чиққан эди,

19


background image

ИҚТИСОДИЁТНИНГ БАРҚАРОР ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ

ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ МУТАНОСИБЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

бир неча йилдан сўнг унинг соғлиғи тикланиб у яна ишга чиқди. Бунда ҳам пенсия тўланиши

тўхтатилади. Бундан пенсиянинг баъзи турлари доимо тўланмасдан маълум бир вақт ичида

тўланади - Renten auf Zeit деб номланади.

Ёшга доир пенсиялар тўлиқ ҳажмда (Vollrenten), ҳамда қисман (Teilrenten) тўланади. Пен-

сия турлари кўп бўлишига қарамасдан бир вақтнинг ўзида бир категорияга тегишли бир неча

хил пенсияларни олиш мумкин эмас. Бир вақтнинг ўзида ёшга доир пенсия билан меҳнатга

лаёқатсизлик пенсиясини олиш мумкин эмас. Аммо, икки ёки учта пенсия олиш имкони мав-

жуд, бунинг учун улар турли категориялардан бўлиши керак. Масалан, ёшга доир ҳар қандай тур-

даги пенсияни, бевалик пенсиясини ва ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ пенсияни

олиш мумкин. Ёшга доир пенсия бир марта танланади.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз шароитида Германияда ижтимоий соҳани ҳимоялаш

инструментларидан фойдаланилмоқда. Ишсизликка қарши кураш борасида қисқартирилган

иш ҳафтаси ва қисқартирилган иш кунидан фойдаланилади, ходимларнинг малакасини оши-

риш ташкил этилади. Такомиллаштирилган соғлиқни сақлаш тизими фуқароларни даромадлар

қисқариши шароитида тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳажми қисқармаяпти.

Баъзи прогнозларга кўра, 2030 йилга келиб Германияда битта пенсионерни битта ишловчи

таъминлайди. Шу сабабдан, агар 1972 йилдан 2001 йилгача қарилик бўйича бирдамлик пенсия-

ларини 35 йилдан кам бўлмаган муддатда суғурта бадалларини тўлаган (яъни 35 йил меҳнат ста-

жига эга бўлган) ишловчилар 63 ёшга тўлганларида олардилар, кейинчалик пенсига чиқиш ёши

65 гача кўтарилди. Меҳнат стажи чегаралари эса эгилувчан (5 йилдан 35 йилгача) бўлди. Герма-

нияда инқироз давригача ўртача пенсия даражаси ўртача иш ҳақининг тахминан 70 фоизини

ташкил этарди.

Олимлар ва экспертларнинг тадқиқотлари натижасида Германияда пенсияга чиқиш ёши

68 ёшгача, 2060 йилдан эса 69 ёшгача кўтарилиши зарурлиги қайд этилган. Бу ҳол Германия

аҳолисини қариши билан асосланмоқда. Қариб бораётган жамиятда пенсия ёшини кўтармасдан

молиявий муаммоларни ечиб бўлмайди. Ундан ташқари, олимларнинг фикрича, меҳнат бозо-

рида юқори малакали кадрларга эҳтиёж юқори бўлганлиги сабабли ёши катта ишчиларга талаб

ошиб боради. Германия аҳолисини қариши Европа Иттифоқи бўйича ўртача кўрсаткичдан

жадалроқ бормоқда. 20% немисларнинг ёши 65 ёшдан юқоридир.

Жамғарилиб бориладиган тизимга Германия бирдамлик тизими бўйича ажратмалардан

тўлиқ воз кечмаган ҳолда 2001-2002 йилларда ўта бошлади. Бу ҳол ижтимоий инқирозни олдини

олиб, фақатгина ҳукуматнинг сайи-ҳаракатини эмас, балки уни ҳар бир меҳнаткаш ва бизнес

эгалари (иш берувчилар) билан ижтимоий ҳамкорлик фаолиятини акс эттирди. Қарилик бўйича

мажбурий суғурта жамғармаси бу ерда иш берувчининг ва ишловчининг индивидуал пенсион

ҳисобрақамига мажбурий эквивалент ажратмалар ҳисобига шаклланади. Маблағнинг тахми-

нан 20 фоизи давлат дотацияси ҳисобига молиялаштирилади. Шу билан бирга хусусий ва ишлаб

чиқариш пенсия жамғармалари тизими ҳам ривожлангандир.

Германиянинг пенсия тизимини жаҳонда энг самарали тизим сифатида тан олинган. Яхши

пенсия олиш учун етарли даражада меҳнат стажига эга бўлиш ва пенсия суғуртаси томонидан

тақдим этилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш зарур. Ҳозирги кунда Германияда ўртача

пенсия иш ҳақининг 70%ни ташкил этиб тахминан 800 еврога тенгдир.

1

Германияда пенсия дав-

лат, иш берувчи томонидан таъминланади ёки хусусий пенсия жамғармаларига асосланади.

Германияда давлат пенсияси. Пенсия ҳажми фақатгина меҳнат стажига эмас, балки кас-

бий тариф ставкасига ҳам боғлиқдир. Таъкидлаш керакки, Германия пенсия таъминоти тизи-

мида инқирозли ҳолат юзага келди: йилдан-йилга ишлаётган (ва жамғармага бадал тўловчи)

аҳоли сони қисқариб бормоқда, пенсионерлар сони эса ошиб бормоқда. Германиядаги ишсиз-

лик, инқироз ва умр кўриш ёшини ўсиши кўпчилик муаммоларни юзага келтирди. Тўловларни

аввалги даражада сақлаб туриш учун давлат мамлакат пенсия жамғармасига дотациялар қилишга

1

http://www.dom-de.net/ru/realty/.list/id/Pensij_1/

20


background image

ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИ

мажбур бўлди. Давлат суғурта тизими барча ёлланма меҳнаткашларни қамраб олади, амалдор-

лардан ташқари (амалдорлар пенсияни тўғри давлат бюджетидан олишади).

Меҳнаткаш фақат давлатдан пенсия тўловларини олмайди.

Германияда корпоратив пенсия. Кўпгина йирик немис компаниялари ўз ходимларига пенси-

яларига қўшимча устама ҳақ тўлашади. Охирги йилларда бундай пенсия тизимини кичик ва ўрта

компанияларни қўллашига ҳам рухсат берилди. Германияда корпоратив пенсия ҳажми биринчи

навбатда ушбу компаниядаги меҳнат стажига (аввал ушбу муддат 10 йил қилиб белгиланган эди,

кейинчалик ушбу муддат 5 йилгача пасайтирилди), ходимнинг эгаллаган лавозимига ва компа-

ниянинг фойдасига боғлиқдир.

Бундай пенсия тизимини таъминлаш учун, немис компаниялари банк билан шартнома тузи-

шади ёки мустақил равишда пенсия жамғармасини ташкил этишади, ундан ташқари 2002 йилдан

бошлаб ходимларда ўз пенсияларини ойлик маошдан ёки мукофотлардан ажратмалар билан

молиялаштириш имконияти пайдо бўлди.

Ҳозирги кунда мамлакат қонунчилигида ходимнинг ишдан бўшатилиши ҳолатида тўловларни

индексациялашуви бўйича шартлар ва мажбуриятлар аниқ кўрсатиб берилмаган бўлса ҳам, Гер-

манияда корпоратив пенсия компаниянинг ихтиёрий ташаббуси бўлиб қолмоқда. Қариликда

муҳтожсизликни таъминлаш учун кўпчилик хусусий суғуртага қўйилмаларни амалга оширади-

лар.

Германияда хусусий пенсия суғуртаси. Ойига 3900 евродан кўп маош олувчи шахслар, тад-

биркорлар ва ижод ходимлари, ҳамда Германияга ишга келган иммигрантлар, иқтисодий эркин-

ликка эга бўлиб давлат суғуртаси тизими хизматларидан воз кечишади ва ўз маблағларини хусу-

сий суғуртага жойлаштиришади. Мустақил равишда банкка маълум бир ҳажмдаги маблағларни

жойлаштириб, улар келажакдаги пенсия ҳажмини ва уларни олиш шартларини белгилаб оли-

шади. Банк билан тузилган шартномага биноан тўловлар пенсия ёшига етгандан сўнг бир маро-

таба ёки бутун умр давомида амалга оширилиб борилади, шартномада қайд этилган муддат туга-

гандан сўнг оиланинг бошқа аъзоларига мерос қилиб қолдирилади.

Суғуртанинг ушбу турини кенг тарқалганлиги ва машҳурлигининг асосий сабаби – немис

банкларининг барқарор ишлаши ва яхши фоиз ставкаларидир. Ундан ташқари, маблағлар

фақатгина банкда жамғарилмасдан, балки бошқа фондларга ёки акцияларга максимал фойда

олиш инвестицияланиши мумкин.

Ристер ислоҳоти. 2001 йилда ГФР меҳнат ва ижтимоий муносабатлар вазири Вальтер Ристер

давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган хусусий жамғариш суғуртаси тизимини жорий этди.

Фуқаро ўз фойдасидан 1-4% ўз жамғарма ҳисобига ўтказиб боради, бунда давлат жамағармага

ўтаётган ҳар 100 пул бирлигига 15 пул бирлигини қўшиб боради. Давлат томонидан амалга оши-

рилаётган қўшимча тўловларнинг ҳажми фуқаронинг оилавий ҳолати, фарзандлар сони, даро-

мадлар даражаси ва мунтазам амалга оширилаётган бадаллар ҳажмига боғлиқдир.

Ушбу ислоҳотлар натижасида, ходим пенсияга чиққандан сўнг бутун суммани бирданига

олмайди, лекин қолган умри давомида барқарор тўловларга эга бўлади (ходимнинг ўзи ёки

унинг меросхўрлари).

Selber schuld. Ҳозирги кунда немис пенсионерлари – жаҳонда энг таъминланганларидан-

дир. Банк тизимининг барқарорлиги ва пенсия дастурларининг ранг-баранглиги ўз пенси-

яси тўғрисида қайғураётган ҳар бир фуқарога муҳтожсизлик қариликни таъминлаш имконини

беради. Ўз пенсияси ҳақида қайғурмаганларга немислар «selber schuld» деб айтишади, бунинг

маъноси – “ўзи айбдор”.

Пенсия жамғармасига маблағ тўпланиш жараёни. Пенсия жамғармасига барча ишлов-

чилар маблағ ажратишади. Ажратмалар бутун маошдан эмас, балки қонун билан белгилан-

ган чегара қисмидан тўланади. Ушбу чегарадан ортиғи солиққа тортилмайди. Ғарбий ерлар

учун ушбу сумма 5000 еврони, янги ерлар учун 4900 еврони ташкил этади.

1

Ҳукумат, ўртаҳол

аҳолини норозиликларига сабабчи бўлиб, ушбу чегарани тез-тез кўтариб туради. Албатта, пен-

1

http://www.dezona.ru/germany/socium/pensiya.htm

21


background image

ИҚТИСОДИЁТНИНГ БАРҚАРОР ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ

ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ МУТАНОСИБЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

сия жамғармасини шаклланишида фақатгина ишловчи немислар қатнашмайдилар. Ажратмалар-

нинг ярмини иш берувчи амалга оширади. Бевосита бюджет дотацияларидан ҳам фойдалани-

лади, бунга солиқларнинг бир қисми йўналтирилади, масалан, ёқилғига “экологик” солиқ. 2015

йилда пенсия жамғармасига давлат дотацияси ҳажми деярли меҳнаткашларнинг ажратмаларига

тенг бўлди.

Пенсияга чиқиш ёши. ГФРда 2006 йилда пенсияга чиқиш ёши 65 дан 67 ёшгача оширилди.

Бу умр кўришни узайиши билан боғлиқдир. Германияда эркакларнинг умр кўриши – 77,5 ёшни

аёллар – 82 ёшни ташкил этади. Германияда пенсияга чиқиш ёши босқичма-босқич амалга

оширилмоқда: ҳар йилда 1 ойдан қўшилиб борилади. 1950 йилда туғилганлар 65 ёш 4 ойгача

ишлашлари керак, 1964 йил ва ундан кейин туғилганлар тўлиқ 67 ёшгача ишлашлари керак. Пен-

сияга муддатидан олдин чиқиш пенсияни қисқаришига олиб келади (пенсия ёшига қадар бўлган

ҳар бир ой учун 0,3%га).

Германияда ўртача давлат пенсияси – 1270 еврони ташкил этади. Пенсияга чиқаетганлар

маошнинг ўртача 47%ни олишади. Давлат пенсиясининг юқори чегараси – 2200 евро. Минимал

пенсия атиги 300 еврони ташкил этади. Агар инсон кўп йиллар давомида ишсиз бўлган бўлса, кам

маош олган бўлса унга давлат ёрдам беради. Давлат пенсия билан яшаш минимуми ўртасидаги

фарқни қоплайди. Ундан ташқари давлат уй-жой, иситиш тизими ва бошқа коммунал харажат-

лар ҳақини тўлайди.

Пенсияни ҳисоблашда меҳнат стажи ва ажратмалар ҳажмидан бошқа омиллар ҳам ҳисобга

олинади. Масалан, ишчининг ёши, ўқиш даври, фарзандлар сони, армиядаги хизмати ва бошқ.

Пенсия баллари сони аниқланиб улар асосида пенсия суммаси ҳисоблаб чиқилади.

Пенсия тизими асос қилиб “базавий пенсионер” – шартли пенсия бирлигини танлаб олади. У

45 йил давомида ўртача ойликка ишлаган ва 67 ёшида пенсияга чиққан эталон инсондир. “Идеал

немис”нинг пенсияси тахминан 1250 еврони ташкил этади. Лекин ўртача немис пенсионери

бошқача кўринишга эга. 45 йил меҳнат стажи билан камдан-кам инсонлар мақтаниши мумкин ва

ўртача маош олишнинг кўп инсонларда имкони йўқдир.

Германия ғарбида эркакларнинг ўртача пенсияси 1052 еврога, шарқда – 1006 еврога тенг-

дир. Аёлларда эса акси, шарқда – 705 евро, ғарбда – 521 евро. Бунинг асосий сабаби – собиқ

ГДРда аёллар эркаклар билан тенгма-тенг ишлаганлари учун катта меҳнат стажига эга бўлганлар.

Пенсия ёшида катта ипотека харажатлари бўлмаганлиги, копоратив ва хусусий

жамғармалардан қўшимча равишда тўловлар олингани учун пенсионерларнинг турмуш дара-

жаси юқори ҳисобланади. Ундан ташқари Германияда бевалар икки баробар кўп нафақа оли-

шади. Пенсионерлар ишлашни давом эттириб пенсияни ҳам олишлари мумкин, пенсия ҳажми

ойлик маошнинг ҳажмидан келиб чиқиб қисқартирилади.

Германиянинг 20 миллион пенсионерларидан деярли ярми 700 евродан кам пенсия оли-

шади. Юқори даражадаги пенсияни 10% пенсионерлар олишади ва улар асосан собиқ мансаб-

дор шахслардан иборатдир.

Германия ижтимоий ривожланишга алоҳида эътибор қаратувчи мамлакат сифатида тан

олиниб, у ерда “ижтимоий жаннат” яратилган дейилади, ва буни немис худбинлигини сабаби

деб кўрсатилади. Оилада ҳеч ким бир-бирига ёрдам бермайди, балоғат ёшига етгандан сўнг

унга “мерос” қилиб фақатгина ота-она дуоси берилади. Қолган барча нармани инсон ўзи ишлаб

топиши ёки давлатдан олиши керак.

Адабиётлар рўйхати

1. http://www.pencioner.ru/news/zarubezhnaya-panorama/pensiya-v-germanii/

2. http://www.dom-de.net/ru/realty/.list/id/Pensij_1/

3. http://www.dezona.ru/germany/socium/pensiya.htm

22

Библиографические ссылки

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов