Актуальные вопросы цифровизации центрального и местного управления государством

CC BY f
56-59
2

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Муминов, Н. (2023). Актуальные вопросы цифровизации центрального и местного управления государством. in Library, 20(2), 56–59. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/22138
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Целью цифровизации центрального и местного самоуправления является создание цифрового правительства на основе клиентоориентированных идей, граждан и создание правительства «цифрового по умолчанию».В сфере государственного управления развиваются принципы «гибкого управления», а это предполагает постоянное использование механизмов полной обратной связи при реализации мероприятий и программ.

Похожие статьи


background image

56

гетерогенных и автономных хозяйствующих субъектов, взаимодействующих
на условиях как конкуренции, так и кооперации, локализации и совместного
использования специфических и интерспецифических аграрных ресурсов, и,
во-вторых, из совокупности формальных и неформальных институтов,
обеспечивающих развитие кластера в рамках его жизненного цикла
посредством диффузии инноваций в пределах сети на основе
интеллектуального трансферта.

ДАВЛАТ МАРКАЗИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ БОШҚАРУВИНИ

РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Муминов Н.Г. и.ф.н., проф ЎМУ

Давлат марказий ва маҳаллий бошқарувини рақамлаштиришдан мақсад

– мижоз (фуқаро)ларга йўналтирилган ғояларга, фуқаролар ва “сўзсиз
равишда рақамли" (digital by default) ҳукуматни яратишдан максимал самара
олишган асосланган рақамли ҳукуматни (digital government) яратишдир.
Давлат бошқаруви соҳасида "мослашувчан менежмент" (agile) тамойиллари
ривожланиб бормоқда, ва бу чора-тадбирлар ва дастурларни амалга ошириш
давомида тўлиқ қайта алоқа механизмларидан доимий фойдаланишни
назарда тутади.

Давлат бошқаруви тизимида платформа моделини (Government as a

Platform) шакллантиришга муҳим аҳамият берилади. Бу давлат хизматларини
кўрсатиш учун яхлит инфратузилмани яратишни ва давлат бошқаруви
тизимининг самарадорлигини оширишни англатади. Платформа доирасида
компаниялар, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан шериклик
алоқаларини ривожлантириш трансакцион харажатлар ва хатарларни
сезиларли даражада камайтиради, меҳнат унумдорлигини, хизмат кўрсатиш
сифати ва мижозлар эҳтиёжини қондиришни оширади. Давлат
платформанинг барча иштирокчилари ўзаро ҳамкорлик қиладиган
экотизимни яратиш ва бошқариш функцияларини олади. Европа Иттифоқи
мамлакатларида 10 йилдан кейин фуқаролар учун барча давлат хизматларини
тўлиқ рақамлаштириш режалаштирилмоқда (компания очиш, иш қидириш,
мактаб ва болалар боғчасига ёзилиш ва ҳк)

33

.

Истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчилар ўртасида рақамли

технологияларга асосланган технологиялар (кроудсорсинг, рақамли
маълумотларни яхшилаш ва бошқалар) улушининг ўсиб бораётганлиги
жамиятнинг давлат сиёсатини ишлаб чиқишда ва ижтимоий аҳамиятга эга
муаммолар бўйича қарорлар қабул қилишда тобора кўпроқ иштирок этишига
олиб келади. Рақамли трансформация ва "Давлат - Платформа сифатида"

33

European Commission (2010). The European eGovernment Action Plan 2011–2015. Harnessing ICT to

Promote

Smart,

Sustainable

&

Innovative

Government.

<https://eur-lex.europa.

eu/LexUriServ/LexUriServ.do?uri=COM:2010:0743:FIN:EN:PDF> (дата обращения: 17.03.2019).


background image

57

концепциясининг ривожланиши фуқароликнинг янги шакллари (виртуал,
рақамли фуқаролик) пайдо бўлишига ёрдам беради. Давлат платформасида
ўзининг "рақамли эгизаги" ёрдамида ўзини идентификациялаштирган инсон
рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Компаниялар ва
фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёнларини рақамли муҳитга
ўтказиш уларнинг шаффофлигини оширишга ёрдам беради.

Ҳукумат оммавий ахборот воситалари ва киберҳужумлардаги

жараёнларни тартибга солишга; ҳуқуқий тартибни таъминлаш мақсадида
фуқароларни назорат қилишнинг янги механизмларини синаб кўриш ва
жорий этишга; янги технологияларни тартибга солиш ва улар билан боғлиқ
ахлоқий муаммоларни ҳал қилиш учун ёндашувларни шакллантиришга
интилмоқда. Интернетда фойдаланувчиларнинг хулқ-атвор нормаларини (шу
билан рақамли идентификациялаш аспектини) шакллантириш ва рақамли
цензуранинг элементларини киритиш мумкин.

Давлат бошқарувини рақамли ўзгартириш учун катта ҳажмдаги

маълумотлар ва уларни қайта ишлаш усуллари принципиал аҳамиятга эга.
Маълумотга асосланган қарорларни бошқариш (data-driven decision
management) тизимига ўтиш амалга оширилмоқда - катта маълумотлар,
булутли ҳисоблаш усуллари мақсадларни белгилаш, давлат сиёсатини ишлаб
чиқиш, қарорларни қабул қилиш, мониторинг ва натижаларни баҳолаш
босқичларида қўлланилади. Давлат сиёсатининг асослилигини таҳлил қилиш
ва мақсадларни шакллантиришнинг яхшиланиши, уни амалга ошириш
оқибатлари таҳлил қилинмаган ва қисман тузилган маълумотларнинг таҳлил
жараёнига жалб қилиниши туфайли рўй беради

34

. Рақамли ҳукумат

ривожланишининг етуклик босқичида, фуқароларнинг иштирокисиз
маълумотлар автоматик равишда ихтисослаштирилган давлат идораларига
юборилади, улар ягона рақамли сақлаш платформаси асосида инсоннинг
ҳаётий ҳолати ёки барча давлат функциялари ва тижорат хизматларини
"партиявий" равишда амалга ошириш билан тўлиқ таъминланишини амалга
оширади

35

.

Давлат бошқаруви тизимларининг рақамли технологияларга ўтиш

тартиби миллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган очиқ ривожланиш
стандартлари, умумий тавсиялар ва рақамли ривожланиш мезонлари асосида
белгиланади. Бунга мисол сифатида ЕИнинг Ягона рақамли бозори, Евроосиё
иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг рақамли божхона, логистика ва молиявий
тизимлар, ИҲРТнинг рақамли давлат бошқаруви бўйича тавсиялари ва G8,
G20 доирасида технологияларни ривожлантириш бўйича келишувлар киради.
2018 йилда Европа Иттифоқида шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг

34

РАНХиГС (2019). Государство как платформа: Люди и технологии / под ред. М.С. Шклярук. М:

РАНХиГС, 2019. C. 111. <https://www.ranepa. ru/images/News/2019-01/16-01-2019-GovPlatform.pdf>
(дата обращения: 15.03.2019).

35

ЦСР (2018). Государство как платформа. (Кибер) государство для цифровой экономики.

Цифровая трансформация. <https://www.csr.ru/ wp-content/uploads/2018/05/GOSUDARSTVO-KAK-
PLATFORMA_internet.pdf> (дата обращения: 15.03.2019).


background image

58

ягона қоидалари (General Data Protection Regulation) кучга кирди, унда
шахсий маълумотлардан фойдаланиш чегаралари аниқ белгилаб берилди,
"трансчегаравий

маълумотларни

узатиш"

тушунчасини

киритилди,

маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мансабдор шахсларнинг ролини
белгиланди.

Келгусида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш жараёни қоидалар ва

меъёрларни реал вақт режимида синаб кўриш ва ўзгартириш имкониятини ўз
ичига олади. Автоматик ҳисоботга ўтиш маъмурий харажатларни сезиларли
даражада пасайтиришга, маълумотлар ва улар асосида қабул қилинган
қарорларнинг ишончлилигини оширишга, коррупция элементларини
камайтиришга ёрдам беради. Смарт-шартномалардан фойдаланиш ҳам
тартибга солишнинг муҳим жиҳатларига таъсир қилади. Бундан ташқари,
дастурий алгоритмлар анъанавий ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ўрнини
босиши мумкин. Жараёнларнинг роботлаштирилиши ва мулоқотлар
тизимининг имкониятлари мансабдор шахслар (амалдорлар) штатини
қисқартиради. Масалан, рақамли ҳукуматни ривожлантириш индексида
(EGDI) етакчи бўлган Буюк Британияда 2030 йилгача 250 минг давлат
хизматчисини сунъий интеллект билан алмаштириш режалаштирилган.
Тегишли ваколатларга эга бўлган нодавлат ташкилотлар (хусусий
компаниялар, ННТ) фуқароларга рақамли ечимларни амалга ошириш ва
тақдим этиш имкониятига эга бўлади.

Россияда давлат инфратузилмасини кенг миқёсда рақамлаштириш

ягона электрон ҳукумат оператори ("Ростелеком" ОАЖ) томонидан амалга
оширилади. 2018 йилда давлат тиббиёт муассасалари юқори тезликдаги
Интернетга уланди. 2017-2020 йилларда олис аҳоли пунктлари, мактаблар,
тиббиёт муассасалари ва давлат органларини Интернетга улаш учун 53,6
миллиард рубл ажратилди. Катта маълумотлар базаси технологияларини
жорий этилиши туфайли контрагентларнинг маълумотларини автоматик
равишда таққослаш, ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш ва уларга
барҳам бериш мақсадида солиқ маъмурияти такомиллаштирилмоқда. Ягона
давлат хизматлари порталининг (ЯДХП)

36

фаол фойдаланувчиларининг сони

2018 йилда 2017 йилга нисбатан 21 миллионга ошди ва 86 миллионга етди,
порталга киришлар сони 30 фоиздан ошиб 582 миллионга этди.

37

.

Буюк Британиянинг рақамли хизматлар стандарти. Буюк Британияда

2014 йилда «сўзсиз равишда рақамлаштириш” (digital by default)
концепциясига асосланган Рақамли стратегия (Digital Strategy) қабул қилинди
ва 18 хил мезонларни ўз ичига олган рақамли хизматларни тақдим этиш
стандарти яратилди

38

. Ушбу хизматлар жумласига мижозларнинг

36

Портал «Госуслуги» (2019). <https://www.gosuslugi.ru> (дата обращения: 15.03.2019).

37

РАНХиГС (2019). Государство как платформа: Люди и технологии / под ред. М.С. Шклярук. М:

РАНХиГС, 2019. C. 111. <https://www.ranepa. ru/images/News/2019-01/16-01-2019-GovPlatform.pdf>
(дата обращения: 15.03.2019).

38

GOV.UK (2014). Service Manual / Digital Service Standard. <https://www.gov.uk/service-

manual/service-standard> (дата обращения: 13.03.2019).


background image

59

эҳтиёжларини тушуниш, мослашувчанлик, фойдаланувчиларга қулай
усуллар, очиқ стандартлар ва умумий платформалар ёрдамида рақамли
хизматлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва ҳ.к. киради. «Сўзсиз
равишда рақамлаштириш” га ўтиш, Буюк Британия ҳукуматининг ҳисоб-
китобларига кўра, ҳар йили 1,8 миллиард фунтни иқтисод қилиш имконини
беради

39

.

Хитойнинг ижтимоий баҳолаш тизими. Хитойда яқин давр ичида

ижтимоий муносабатлар, истеъмолчиларнинг хулқ-атвори, ишончлилиги,
фаровонлик ва қоидаларга риоя қилиш даражаларини ҳисобга оладиган
Аҳолини ижтимоий баҳолаш тизимини (Social Credit Score, SCS) жорий
қилиниши режалаштирилмоқда. Очиқ ҳолдаги ушбу баҳолаш натижалари
инсоннинг жамиятдаги мавқеини ва давлатдан муайян имтиёзларга эга
бўлиш имкониятларини аниқлайди

40

. Ҳозирда тизим синовдан ўтказилмоқда

ва унинг натижаларига кўра 18 миллиондан ортиқ одамлар самолётларда
учиш имкониятидан маҳрум бўлдилар ва 5,5 миллион киши тезюрар
поездларга

чипта

сотиб

ололмайдилар

41

.

COVID-19

коронавирус

инфекциясини дунё бўйича жадал равишда тарқалиши ва унга қарши кураш
имкониятларини излаш Хитойдаги ушбу жараённи янада тезлатиб
юборишига туртки бўлди.

Саноатни бошқаришнинг тўлиқ циклини ва манфаатдор томонлар

билан муносабатларни ташкил қилишни таъминлайдиган саноат рақамли
платформаларини шакллантириш амалга оширилмоқда. Маълумотни
тартибга солишнинг янги тенденциялари ҳисобга олинган ҳолда,
ҳукуматнинг Интернетдаги, ижтимоий тармоқлардаги ва тезкор хабарлардаги
фойдаланувчиларнинг фаоллигига эътиборини қаратиши, идентификация ва
рақамли из технологиялари жорий этилиши ортди. G2G сегментида
ҳукуматлар турли даражасида (марказий, минтақавий, муниципал)

42

муттасил

идоралараро ҳамкорлик ва рақамли алоқаларни йўлга қўйиш учун янада фаол
иш талаб этилади. Барча сегментларда (G2G, G2C, G2B) давлат бошқаруви
тизимини рақамлаштириш ходимларнинг жиддий касбий тайёргарлигини
талаб қилади ва мамлакатда рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига кучли
туртки бўлиши мумкин.

39

GOV.UK (2013). Government Digital Strategy. December 2013. <https://www.gov.uk/

government/publications/government-digital-strategy/government-digital-strategy> (дата обращения:
18.03.2019).

40

TechCrunch (2019). China’s Social Credit System Won’t Tell You What You Can Do Right.

<https://techcrunch.com/2019/01/28/china-social-credit/> (дата обращения: 17.03.2019).

41

Telegraph (2019). China Trials “Deadbeat Map” App to Monitor Citizens’ Debts as Part of Social

Credit Score System. The Telegraph UK. 2019. <https://www.telegraph.co.uk/news/2019/01/24/china-
trials-deadbeat-map-app-monitor-citizens-debts-part-social/> (дата обращения: 17.03.2019).

42

РАНХиГС (2019). Государство как платформа: Люди и технологии / под ред. М.С. Шклярук. М:

РАНХиГС, 2019. C. 111. <https://www.ranepa. ru/images/News/2019-01/16-01-2019-GovPlatform.pdf>
(дата обращения: 15.03.2019).

Библиографические ссылки

European Commission (2010). The European eGovernment Action Plan 2011–2015. Harnessing ICT to Promote Smart, Sustainable & Innovative Government. <https://eur-lex.europa. eu/LexUriServ/LexUriServ.do?uri=COM:2010:0743:FIN:EN:PDF> (дата обращения: 17.03.2019).

РАНХиГС (2019). Государство как платформа: Люди и технологии / под ред. М.С. Шклярук. М: РАНХиГС, 2019. C. 111. <https://www.ranepa. ru/images/News/2019-01/16-01-2019-GovPlatform.pdf> (дата обращения:15.03.2019).

ЦСР (2018). Государство как платформа. (Кибер) государство для цифровой экономики. Цифровая трансформация. <https://www.csr.ru/ wp-content/uploads/2018/05/GOSUDARSTVO-KAK-PLATFORMA_internet.pdf> (дата обращения: 15.03.2019)

Портал «Госуслуги» (2019). <https://www.gosuslugi.ru> (дата обращения: 15.03.2019).

РАНХиГС (2019). Государство как платформа: Люди и технологии / под ред. М.С. Шклярук. М: РАНХиГС, 2019. C. 111. <https://www.ranepa. ru/images/News/2019-01/16-01-2019-GovPlatform.pdf> (дата обращения: 15.03.2019).

GOV.UK (2014). Service Manual / Digital Service Standard. <https://www.gov.uk/service-manual/service-standard> (дата обращения: 13.03.2019).

GOV.UK (2013). Government Digital Strategy. December 2013. <https://www.gov.uk/governmen /publications / government-digital-strategy/government-digital-strategy> (дата обращения: 18.03.2019).

TechCrunch (2019). China’s Social Credit System Won’t Tell You What You Can Do Right. <https://techcrunch.com/2019/01/28/china-social-credit/> (дата обращения: 17.03.2019).

Telegraph (2019). China Trials “Deadbeat Map” App to Monitor Citizens’ Debts as Part of Social Credit Score System. The Telegraph UK. 2019. <https://www.telegraph.co.uk/news/2019/01/24/china-trials-deadbeat-map-app-monitor-citizens-debts-part-social/> (дата обращения: 17.03.2019).

РАНХиГС (2019). Государство как платформа: Люди и технологии / под ред. М.С. Шклярук. М: РАНХиГС, 2019. C. 111. <https://www.ranepa. ru/images/News/2019-01/16-01-2019-GovPlatform.pdf> (дата обращения:15.03.2019).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов