Совершенствование направления инвестиционной стратегии региона

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
327-330
4

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Муминов, Н., & Муминов, Р. (2018). Совершенствование направления инвестиционной стратегии региона . in Library, 18(4), 327–330. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19524
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Разработка инвестиционной стратегии региона предполагает углубленные аналитические исследования привлекательности региона и сравнительный анализ инвестиционной привлекательности региона.


background image

327

Нефть-газ

ва

нефть-кимё

саноатида

табиий

газ

ва

газ

конденсатиничуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга
маҳсулот ишлабчиқариш ҳажмини ошириш ва турини кенгайтириш.

Кимё

саноатида

ишлаб

чиқариш

ва

экспортни

мураккаб

минералўғитлар, полимерлар, синтетик каучук, метанол ва кенг турдаги
маиший-кимётоварлари ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологияларни
жорий этишорқали диверсификация қилиш.

Технологик

етакчи

корхоналар

билан

ҳамкорликда

импорт

ўрнинибосадиган қишлоқ хўжалиги техникаси, юк автомобиллари ҳамда
бутловчиқисмлар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар ташкил этиш ва
фаолияткўрсатаётган корхоналарни кенгайтириш.

Маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида ички ва

жаҳонбозорида харидоргир бўлган рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ҳамда
яримфабрикатлар, жумладан, бўялган ип, мато, ишлов берилган тери,
трикотаж,тикувчилик, пойабзал ва атторлик-чарм буюмлари ишлаб чиқариш
ҳисобидантўқимачилик ҳамда чарм-пойабзал саноати тузилмасини янада
яхшилаш.

Электр техника ускуналари тайёрлаш бўйича юқори технологияли

ишлабчиқаришларни жадал ривожлантириш ва ўзлаштириш, ахборот-
коммуникациятехнологиялари учун ускуна ва эҳтиёт қисмлар, кенг турдаги
экологик тозақурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар
ташкил этиш.

Халқаро ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида харидоргир

бўлгансублимация, вакумли қадоқлаш, чуқур музлатиш ва мева-
сабзавотларнизамонавий

қайта

ишлаш

усулларининг

бошқа

технологияларини кенгўзлаштириш йўли билан озиқ-овқат саноатининг
ишлаб чиқаришимкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Саноат тармоқларига жалб қилинган инвестициялар самарадорлигини

баҳолашнинг натижасида тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш бир
қаторда тармоқларни диверсификациялаш жараёнини такомиллаштиришга
олиб келаши маълум бўлди.

Минтақанинг инвестицион стратегиясини такомиллаштириш

йўналишлари

Муминов Н.Г. – ЎзМУ, доцент

Муминов Р.А. – ЎзМУ, магистрант

Минтақанинг инвестицион стратегиясини ишлаб чиқиш минтақа

жозибадорлигининг чуқур таҳлилий тадқиқотларини ва минтақанинг
инвестицион жозибадорлигини солиштирма таҳлилини назарда тутади.

Ҳудудларнинг солиштирма инвестицион жозибадорлигини баҳолаш.

Минтақанинг маҳаллий субъектларининг солиштирма инвестицион
жозибадорлигини баҳолаш инвестицион стратегиянинг асосий таркибий
элементи бўлиши керак. Минтақанинг ички инвестицион устуворликларини


background image

328

ажратиб кўрсатиш ва минтақанинг дифференциациялашган ички
инвестицион сиёсатини ишлаб чиқиш тадқиқот натижалари ҳисобланади.

Кредит, заем ва қимматли қоғозлар кўринишида инвестицияларни

жалб этишда заем олувчининг кредитни тўлаш қобилиятини баҳолаш
асосий омил ҳисобланади. Ҳозирги даврда кредит рейтингисиз ташқи
инвестицион-кредит бозорига чиқиш мумкин эмас. Шу билан бирга, кредит
рейтинги минтақанинг инвестицион жозибадорлигини ошишига олиб
келади.

Кредит рейтингининг мавжудлиги қуйидаги мақсадларга эришишда

қўл келиши мумкин:

1.

минтақа тўғрисида ахборотни тарқатишда, минтақанинг ижобий имиджи ва
обрўсини яратишда;

2.

потенциал инвесторлар доирасини кенгайтириш, йирик корпорациялар,
молия ташкилотлари, давлат ва халқаро ташкилотлари томонидан
минтақага қизиқишни вужудга келтириш;

3.

кредит линияларини тақдим этиш шартларини ўзгартириш мақсадида
кредиторлар билан музокараларни енгиллаштириш;

4.

узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишнинг молиявий шартларини
енгиллаштириш;

5.

заем маблағларини жалб этиш билан боғлиқ харажатларни бошқариш
самарадорлигини ошириш;

6.

конкурслар ва тендерларда минтақанинг иштироки имкониятларини
ошириш.

Инвестицион лойиҳалар ва инвестицион майдонларни инвентаризациялаш ва

тизимлаштириш

Бизнес-режалар ва инвестицион лойиҳаларни тузиш бўйича тизимли

ишлар минтақаларда бир неча йиллардан бери амалга оширилмоқда.
Ҳозирги

вақтда

кўпчилик

минтақалар

потенциал

инвесторларга

инвестицион стратегияга мувофиқ устуворликларга биноан тизимлаштириш
талаб этиладиган инвестицион лойиҳаларни тақдим этадилар.

Инвестицион стратегия фақатгина корхоналар ва тармоқлар томонидан

таклиф этилаётган лойиҳаларни ҳисобга олмасдан, балки инвесторларнинг
ўзларини лойиҳаларини амалга ошириш имконини яратиб беради. Ушбу
мақсадга эришиш учун инвестицион майдонларнинг кадастри тузилади.
Кадастрга уч турдаги майдонлар киради: қурилган ва жиҳозланган
(коммуникация, бинолар ва иншоотлар мавжуд); захирадаги майдонлар
(инфратузилмаси мавжуд); “яшил” майдонлар (green field). Ҳар бир майдон
бўйича паспорт ва режа қоғоз ҳамда электрон вариантда тузилади.

Истиқболда геоахборот тизимини яратилиши минтақаларда мавжуд ва

потенциал инвестицион майдонлар тўғрисидаги маълумотларни, параметр
ва характерли белгиларини жойлаштириш имконини беради.

Институционал ўзгаришлар

Минтақанинг инвестицион ривожланиш концепциясини амалга

оширилиши давлат ва маҳаллий маъмурият тизимида маълум бир
ўзгартиришларни киритишни талаб этади, шу билан бирга инвестицион


background image

329

фаолиятни тартибга солиш билан шуғулланувчи органлар фаолияти
шакллари ва методларида ҳам.

Институционал ўзгаришлар асосида қуйидаги тамойиллар ётади.
Шаффофлик тамойили. Инвестицион жараённи белгилаб берувчи ва

унда иштирок этувчи органларнинг ваколатлари ва жавобгарликлари сўзсиз
аниқланган ва ҳужжат билан расмийлаштирилган бўлади.

Адолатлилик тамойили. Инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда

минтақада фаолият юритаётган маъмурият, аҳоли ва фирмаларнинг
манфаатлари баланси амалга оширилади.

Ягона координациялаш тамойили. Инвестицион лойиҳаларни амалга

ошириш бўйича жавобгарлик ҳар бир лойиҳа бўйича тайёргарлик ишларини
ва инвестицион стратегияни амалга оширилиши жараёни устидан умумумий
назоратни амалга оширувчи ягона органга юклатилади.

Ислоҳотларнинг

муваффақиятлилиги

минтақанинг

инвестицион

фаолият

объектларини

бошқаришдан

инвестицион

жараёнларни

бошқаришга ўтиши билан белгиланади. Минтақавий бошқарув тизими
фаолиятини қайта ташкил этишнинг асосий механизми бу – ҳукумат
органлари

ва

самарали

мулк

эгаси

функцияларини

ташкилий

тақсимланишидир.

Минтақавий инвестицион стратегия алоҳида инвестицион лойиҳалар

элементлари йиғиндисидан иборатдир. Шу сабабдан, инвестицион
лойиҳаларни амалга оширишни комплекс бошқариш, еки, бошқача айтганда,
лойиҳа менежментини амалга ошириш зарурати вужудга келмоқда.

Инвестицион муҳитни ривожланиши, минтақани инвестицион

жозибадорлигини ошиши, инвестицион инфратузилманинг универсал
институтларини яратиш, маъмурий ва коммуникатив стратегия минтақани
комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари сифатида шаклланиши зарур.

Минтақа

инвестицион

сиёсатининг

асосий

вазифалари

-

инвесторларнинг

ўзаро

муносабатлари

ҳайриҳохлик

тамойилида

иқтисодиётга маблағларни самарали қўйилиши; инвесторларнинг ҳалоллиги
презумпцияси; жамоа ва хусусий манфаатларини баланслашганлиги; барча
инвесторлар учун ахборотни очиқлиги; инвестицион жараённинг
шаффофлиги ва соддалиги; инвесторларнинг тенг ҳуқуқлилиги; қабул
қилинаетган қарорларнинг объективлиги ва соғлом иқтисодий асос
мавжудлиги; инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

Минтақа даражасида инвестицион стратегияни шакллантириш ва

амалга оширишда маҳаллий ҳокимият минтақалар турли иқтисодий,
ижтимоий, ҳуқуқий ривожланиш даражасига эга эканлиги, ҳамда ушбу
характерли белгиларни ўзгартириш жуда мураккаб жараён эканлигини
ҳисобга олиши зарур. Шуларнинг барчаси минтақанинг инвестицион
жозибадорлигида ўз аксини топади.

Инвестицион стратегияни амалга ошириш учун яқин истиқболда

қуйидаги ишларни изчиллик билан амалга ошириш даркор:

1)

миллий ва халқаро рейтингларда иштирок этиш дастурларини ишлаб

чиқиш;


background image

330

2)

манбалар бўйича инвестицион ресурсларнинг режалаштирилаётган

ҳажмларини баҳолаш;

3)

инвестицион устуворликлардан келиб чиқиб мақсадли лойиҳаларни

аниқлаш ва потенциал инвесторларни жалб қилиш механизмини ишлаб
чиқиш;

4)

инвестицион фаолиятни қўллаб-қувватлашнинг меъёрий-ҳуқуқий

базасини яратиш;

5)

институционал ўзгаришларни тайёрлаш;

6)

ташкилий-кадр таъминотини режалаштириш;

7)

минтақаларнинг коммуникацион ва PR-дастурларини ишлаб чиқиш.

Шундай қилиб, кўриб чиқилган чора-тадбирларни оммавий равишда

амалга оширилиши минтақани инвестицион жозибадорлигини ошириши
мумкин. Бу эса, ўз навбатида, минтақани бюджет самарадорлигини
оширади, яъни иқтисодиётни ривожланганроқ ва мустақилроқ қилади.

Роль лизинга в экономике Узбекистана

Ахмедиева А.Т. -НИЦ «Научные основы и

проблемы экономики Республики Узбекистан » при ТГЭУ

Для обеспечения устойчивого развития экономики требуется обеспечить

как увеличение производства и совокупного спроса, так и увеличение
инвестиций в целях удовлетворения растущего спроса. В решении этих задач
существенную

роль

отводится

лизингу.

Инструмент

лизингового

финансирования является значимым фактором экономического роста,
способствующим увеличению объема производства товаров и услуг на основе
создания новых производственных мощностей, наращивания совокупного
спроса, привлечения инвестиционных ресурсов.

Лизинг является составной частью финансового рынка, а именно его

среднесрочной и долгосрочной составляющей. В последние несколько лет
лизинг в Узбекистане стал выгодным способом вложения капитала,
позволяющим эффективно размещать свободные денежные средства.
Субъектам экономики лизинг предоставляет массу возможностей:

-привлечение

капитала из внешних источников. Лизинг дает

возможность получить оборудование в пользование без его полной оплаты,
организовать новое производство без изъятия из оборота крупных
финансовых ресурсов. Любому предприятию для обновления производства на
базе современных технологий, адаптации к условиям рынка и выпуска
продукции, способной конкурировать с лучшими зарубежными аналогами, не
требуется первоначального выделения значительных средств;

-способность быстро мобилизовать необходимые ресурсы. Благодаря

лизингу потребитель получает благоприятные условия для обновления
основных фондов;

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов