Эхинококкос

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
18-19
3

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Аминжонов, Ш., & Аминжонов, М. (2024). Эхинококкос. in Library, 2(2), 18–19. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30541
Шерзод Аминжонов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор лаборатории гельминтозоонозов, доктор ветеринарных наук, старший научный сотрудник ВНИИ ветеринарии

Мирабос Аминжонов, Ветеринарный научно-исследовательский институт
Qishloq xo'jalik fanlar akademiyasi muxbir a'zosi, veterinariya fanlari doktori, professor
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье предоставляется подробная информация об эхинококкосе у млекопитающих


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ: ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР

18 # 4 2009

ЗООВЕТЕРИНАРИЯ

эхинококкоз

Эхинококкоз қадим тарихга эга. Ўнг минг йил илга- ри

одамлар қорамолчилик билан шуғулланган давр- ларда
эхинококклар билан зарарланган ҳайвонлар маҳсулотини
истеъмол қилганда касалликка чалин- ган, деган
маълумотлар мавжуд. Сўнгги йиллардаги тадқиқотлардан
маълум бўлдики, шер, шагол ва бо- шқа йирик йиртқич
ҳайвонларда топилган эхинококк пуфаклари одамларда
кузатилганларидан

морфоло-

гик

фарқ

қилмади.

Маълумотлардан авваллари ҳам одамларнинг (Milius S.
2001) эхинококкозга чалинган- лиги аникданди.

Эхинококкознинг пуфак шакли тўғрисида қадим

замонларда яшаган йирик мутафаккирлар — Гиппок- рат,
Аристотель, Флорентин, Гален, Абу Али ибн Сино ва
бошқалар асарларида далиллар мавжуд. (Абуладзе К.И.,
1964). Жумладан, Гиппократ эхинококк пуфакларини
одам, ҳўкиз ва чўчқалар организ- мида кузатганлиги
тўғрисида маълумотлар қолдир- ган. Одамларда
аникданган пуфакларга “сув билан тўлган жигар” деб ном
берган. Одам ва ҳайвонлар- нинг бу касалликдан нобуд
бўлиши организмда пай- до бўлган пуфакларнинг ҳар хил
сабабларга кўра ёрилиб, қорин бўшлиғида уларнинг суви
оқиб кети- ши натижасида содир бўлади. Аристотель
пуфак- ларни ҳайвонлар ўпка-жигарида кузатган бўлса,
ёзувчи ва агроном Флорентин (милодий III асрда яшаган)
эса уларни чўчқа ва кўйлар ички органла- рида кузатган.
Аммо, пуфаклар аслида нима экан- лиги, уларда тириклик,
личинкалар борлиги тўғри- сида маълумотлар бўлмаган.

Г.И.Горина (1930) нинг ёзишича эхинококк пуфак-

ларининг келиб чиқиши тўғрисидаги қадимда тибби- ёт
мутахассислари

уларга турлича

изоҳ

берганлар.

Айримлари уни сарик, сув тўплами (водянка) деган бўлса,
бошқалари одам ва ҳайвонларнинг қон, лимфа томирлари
кенгайиши, юпқа шилимшиқ пардаларнинг чўзилиши,
организм ҳужайра тўқималарида пайдо бўлган ва
мустақил

ривожланиш

қобилиятига

эга

деб

таъкидлаганлар.

Биринчи бўлиб Италия олими, табиатшунос Франческо

Реди (1684) XVII аср охирларида эхинококк пуфаклари
тирик организм эканлигини исботлади. Олимнинг
далилини Р.С.Паллас (1766) ва Гузе Жал (1782) ўз
тажрибаларида тасдикдаши билан бирга улар паразитар
хусусиятга эга эканлигини аникда- ганлар. Жумладан,
Паллас пуфакларда куртак пу- факчаси, Гузе эса
протосколексларида илмокдар борлигини исботлаганлар.
Улар пуфакларга биринчи бўлиб Taenia visceralis socialis
gra

nulosus деб зоологик ном берганлар.

Шундай қилиб, эхинококкларнинг пуфаклари тирик

организм ва паразитар хусусиятга эга эканлиги илмий
томондан исботланган.

1786 йилда А.Ж.Бате бир туёқли ҳайвонлар ва одамлар

тўқималарида пуфакларни аникдаган ва бунга Hydatigena
granulosus деб ном берган, аниқ- ланган турни
тасвирлаган.

Паразитнинг икки тараққиёт даври борлиги, шун- дан

личинка (ларвалли) даври барча қишлоқ хўжа-

.

лик

ҳайвонлари ва одамларда текинхўрлик қилиши, вояга

етган даври эса итларнинг ичагида паразитлик қилиши
тўғрисидаги маълумот биринчи бўлиб А.Бате (1786)
томонидан илмий асосланган.

Аммо, ҳайвон ва одамларда учрайдиган эхинококк

пуфаклари ва унинг вояга етган даври бир тур па- разитга
мансублиги ноаникдигича қолди.

XIX аерга келиб С.Т.Сайболд (1853) қорамол ва

қўйларда учраган эхинококк пуфаклари билан 12 бош ит
ва бир бош тулкини зарарлантириб, паразитнинг вояга
етган (имагиналли) даврини экспериментал йўл билан
олган. У эхинококкнинг ларвалли ва имагиналли даврлари
бир турга, яъни Echinococcus granulosusra мансуб
эканлигини

тажриба

асосида

тасдикдади.

Сайболднингтажрибасини Ф.Кученмас- тер (1853) га
айнан такрорлаган ва бир хил хулосага келган.

Шунга асосланиб, К.И.Скрябин ва Р.С.Шульц (1929) бу

икки олимнинг улкан кашфиётларини ҳисобга олиб,
Е.granulosus ва M.multiceps паразит- ларнинг тараққиёт
йўлини аникдашда асосчи деб ҳисобладилар.

Уларнинг олган натижалари кейинги йиларда

П.З.Бенеден (1858), Р.Леукарт (1863), Краббе (1866) ва Э.
Островский (1860) тадқиқотларида ўз тасди- ғини топди.
Жумладан, Э.Островский (1860) одамларда учрайдиган
эхинококк пуфаклари билан ит- ларни зарарлантириб,
паразитнинг имагиналли даврини олишга эришди. Шу
билан, одам E.granulosus учун оралик, хўжайин бўлиши
яна бир бор исбот- ланди. 1863 йилда R.Leukart итларда
эхинококкларнинг икки тури мустақил паразитлик
қилишини таж- рибалар асосида исботлади. Уларнинг
бири E.granulosus, иккинчиси Е.multilocularis дир.

С.А.Рудолфи 1801 йилда Гузе томонидан номлан- ган

viscerali grpnulose личинка даври Echinococcus ав- лодйга
мансўблигини аникдаган. Муаллиф бу авлод- да 3 тур,
яъни E.hominis, E.veterinorum ва E.simie бЪрлигини
таъкидлайди.

тт -----

Г.Ф.Кученмастер эса бу авлодда икки тур борлигини

ҳисоблаб, E.artici parienc одамларга, scoleparienc эса
ҳайвонларга хослигини аникдайди.

Бате (1786) томонидан E.granulosusHH биологик та-

раққиёти тўлиқ ўрганилиши олимлар орасида одам ва
ҳайвонларнинг касалликка чалиниши тўғрисида- ги
мунозараларга олиб келди. Жумладан, Г.К.Тер- Григорян
(1884) одамларни эхинококкозга чалиниши зарарланган
кўйнинг гўштини истеъмол қилини- шидан келиб чиқади,
деб ёзиб қолдирган (И.Л. Ми- кадзенинг (1930)
мақоласидан фойдаланилган).

Аммо кўпчилик тадқиқотчилар бу фикрга норози- лик

билдириб,

одам

эхинококклар

билан

итларнинг

зарарланган нажаси орқали чалинади, итлар эса
ҳайвонларнинг

эхинококк

пуфакларининг

инвазион

элементларини истеъмол қилганда зарарланади, дея


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЕТИ: ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР

ЗООВЕТЕРИНАРИЯ

# 4 2009 19

фикр билдирадилар. Уларнинг таъкидлашича, итлар
Е.granulosus тухумлари билан зарарланган нажас- лари
орқали кўкатлар, ўтлар, сувларни ифлослан- тиради.
Бундай кўкат ва маҳсулотларнинг истеъмол қилиниши
туфайли ҳайвон ва одамлар эхинококкозга чалинади
(Т.Г.Болотов

(1884),

М.В.Горолевич

(1889),

Г.В.Соболевский (1910) ва бошқалар).

Олимларнинг кейинги йилларда олиб борган тад-

қиқотларидан маълум бўлдики, Bovidae оиласидан уй кўй
ва эчкиларида, қорамоллар, ёввойи буқалар, сув
эчкилари, тот нубий эчкилари, кийиклар ва оқ куй-
руқларда, Cervidae оиласидан ҳамма буту турларда,
Camelidae оиласидан туяларда, Giraffidae оиласидан
жирафаларда, Suidae оиласидан чўчқаларда, Equidae
оиласидан от ва эшакларда, Elephantidae оиласидан
африка филларида, Hipoppotomidae оиласидан сув
отларида, Primate оиласидан одамлар ва маймунлар- да,
Marsupialia

оиласидан

кенгуруларда

Echinococcus

granulosus ларвалли тараққиёт даврига ўтади ва улар
паразит учун оралиқ хўжайин ҳисобланади.

Паразитнинг имагиналли тараққиёт даври Canidae

оиласидан ҳамма ит ва тулкиларда, Hyaenidae оиласидан
шағоллар, felidae оиласидан арслон, қоплон- ларнинг
ичакларига ўтади ва бу ҳайвонлар паразит учун
дефинитив хўжайин бўлади.

Эхинококк

сўзи

биринчи

марта

1801

йилда

С.А.Рудольфи

(1808)

томонидан

қўлланилган.

Echinococcus сўзи юнонча бўлиб: echinos ва coccos, яъни
тухум (зерно) ва тиканак (шип) маъноларни билдиради. Бу
кўпинча паразитнинг протосколекс - ларига мос келади,
чунки танаси тухумга ва унда- ги илмоқлар тиканакка
ўхшайди.

Ундан ташқари эхинококкни “hydrates”, “hydatis” ёки

юнон тилида “hydatos”, яъни “сув пуфаги” ёки “сув”
маъносини англатади. Демак, бу сўзлар пу- фак (cystis),
халтачани эслатади.

Пуфак ёки халтача ичида протосколекслар бўлма- ган

такдирда “acephalocystic” деб аталади.

Шундай қилиб, E.granulosusHH ларвалли шакли икки

ном билан юритилади: “эхинококкоз” ва “гида- тидоз”.

Биринчи ном кўпинча ветеринария амалиётида

ишлатилади, иккинчи номдан эса тиббиёт хирург- лари
фойдаланади. “Гидатидоз” сўзини кўпинча испан тилида
сўзловчи хирурглар ишлатади. Шунинг учун, ушбу ном
билан Европа давлатларида гидати- дологлар жамияти
ташкил этилган ва ҳар икки йилда бир маротаба жамият
конгресси бўлиб ўтади.

Халқаро зоологик номенклатурасининг кодекси ва дунё

соғлиқни сақлаш бўлимининг экспертлари ху- лосасига
кўра Echinococcus Rudolphi авлодига 4 тур эхинококклар
киритилган.

1. Echinococcus granulosus, Batsch (1786) -

бир ка-

мерали ларвалли эхинококк бўлиб, дунё миқёсида
Антарктида минтақасидан бошқа ҳамма жойда учрай- ди.
Оралик, хўжайин ҳисобланган 60 турдан кўпроқ
ҳайвонларда паразитлик қилади. Имагиналли даври итлар
авлодида мансуб ҳайвонларда ўтади.

2. Echinococcus multilocularis, Leuckart (1863) -

кўп

камерали альвеоляр эхинококк ҳисобланади. Асо- сан
шимолий яримшар минтақасида тарқалган. Па-

АДАБИЁТЛАР

1.

Абуладзе К.И. 1964. Основы цестодологии. T.V. Те- ниаты-

ленточные гельминты животных и человека. М.Наука. 530с.

2.

Batsch A.J. 1786. Natrgeschichte der Bandwurm-gattung

uberhaypt und ihrer Arten insbesondere nach den neueren
Beobachtungen in einem systematischen Auszuge Hall. 298 c.

3. Beneden P.J. 1858. Nemoires sur les vers intestinaux.

Supplement to comptes Renadus Hebdomadaires des stances de
“Academie des Sciences, T.2, Paris, 376c.

4.

Гурин Г.И. 1930 . Паразиты домашних животных.

Сельхозгиз. 52.

5.

Goeze Jae 1782. Versuch einer Naturgeschichte der

Eingeweider-Wurmer thierischkorper, PA Pape, Blankenberg., 471 c.

6.

Kuchenmeister G.F. 1853., Zeitschrift fur klinische medicin

4, 448-451 c.

7.

Krabbe H. 1866. Recherches helminthologigues en

Denemark et en Isiande, GEC Gad Copenhagen. 68c.

8.

Milius S. 2001. Sci News, 159, №14. 215c.

9. Naynyn B. 1863. Archiv sur Anatomie, Physilogie und wissen -

schafteiche medicin. 412-416c.

10.Leukart R. 1863. Die menschlichen parasiten und die von

ihnen herrunrenden krankheiten. Ein Hand und Yehrbuch fur
Naturforscher und Aerzte. Yeipzig und Heiberburg, №1. 766c.

11.

Островский Э. 1860. Военно-медицинский журнал,

4.78, вып. 1,2, с.11

12. Siebold Ct. 1853. Zeitschrift fur wissen Senaftliche Zoologie 4.

400-408C.

13.

Скрябин К.И., Шульц Р.С. 1929. Гельминтозы человека

(Основы медицинской гельминтологии). М-Л. Гос- медиздат,
ч.1.376с.

14. Rudolphi

С.А. 1808. EnZoo reemsive rermium intestinalium

hystoria naturalis., 1. Amstereadami.

15. Pallas P.S. 1766. Miscellahea Zoologica: quibus novae

imprimis atgue obscural animalium species describuntur et
observationibus iconibusgue illus trantur, petrumvan cleff, Hagae
Comitum.219c.

разит ўрмон цикли бўйича ривожланади. Дефинитив
хўжайин вазифасини сувэмарлар, тулкилар кам- дан кам
бўри ва итлар бажаради. Паразит оралиқ хўжайинлардан
кемирувчилар оиласига кирувчи ҳай- вонларда тарқалган.

3. Echinococcus oligartrus, Diesing (1863) -

айрим

муҳитларда учрайди. Одамларнинг зарарланганли- ги
кузатилмаган. Оралиқ хўжайинлардан каламуш турларида
учрайди, дефинитив хўжайинлардан асо- сан ёввойи
мушукларда тарқалган.

4.

Echinococcus vogel, Rauschet Bernstein (1972) яқинда

аникданган бўлиб, дефинитив хўжайинларда ёввойи ва уй
итлари ҳамда оралиқ хўжайинлардан кемирувчилар
орасида тарқалган. Бу тур билан одамлар касаллана- ди
ва эхинококк пуфаклари жигарда учрайди.

Ундан ташқари Echinococcus авлодида яна 12 тур ва 90

та синонимлар аниқланган. Улар юқорида ном- лари
келтирилган 4 турга ўхшашлигини ҳисобга олиниб
мустақил турга ажратилмаган.

Ш.АМИНЖОНОВ,

ветеринария фанлар номзоди.

М.АМИНЖОНОВ,

ветеринария фанлар доктори,

профессор, мухбир аъзо.

(Узбекистан ветеринария

илмий-тадқиқот институти)

Библиографические ссылки

Абуладзе К.И. 1964. Основы цестодологии. T.V. Тениаты ленточные гельминты животных и человека. М.Наука. 530с.

Batsch A.J. 1786. Natrgeschichte der Bandwurm-gattung uberhaypt und ihrer Arten insbesondere nach den neueren Beobachtungen in einem systematischen Auszuge Hall. 298 c.

Beneden P.J. 1858. Nemoires sur les vers intestinaux. Supplement to comptes Renadus Hebdomadaires des stances de “Academie des Sciences, T.2, Paris, 376c.

Гурин Г.И. 1930 . Паразиты домашних животных. Сельхозгиз. 52.

Goeze Jae 1782. Versuch einer Naturgeschichte der Eingeweider-Wurmer thierischkorper, PA Pape, Blankenberg., 471 c.

Kuchenmeister G.F. 1853., Zeitschrift fur klinische medicin 4, 448-451 c.

Krabbe H. 1866. Recherches helminthologigues en Denemark et en Isiande, GEC Gad Copenhagen. 68c.

Milius S. 2001. Sci News, 159, №14. 215c.

Naynyn B. 1863. Archiv sur Anatomie, Physilogie und wissen - schafteiche medicin. 412-416c.

Leukart R. 1863. Die menschlichen parasiten und die von ihnen herrunrenden krankheiten. Ein Hand und Yehrbuch fur Naturforscher und Aerzte. Yeipzig und Heiberburg, №1. 766c.

Островский Э. 1860. Военно-медицинский журнал, 4.78, вып. 1,2, с.11

Siebold Ct. 1853. Zeitschrift fur wissen Senaftliche Zoologie 4. 400-408C.

Скрябин К.И., Шульц Р.С. 1929. Гельминтозы человека (Основы медицинской гельминтологии). М-Л. Гос- медиздат, ч.1.376с.

Rudolphi С.А. 1808. EnZoo reemsive rermium intestinalium hystoria naturalis., 1. Amstereadami.

Pallas P.S. 1766. Miscellahea Zoologica: quibus novae imprimis atgue obscural animalium species describuntur et observationibus iconibusgue illus trantur, petrumvan cleff, Hagae Comitum.219c.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов