Распространение цист эхнококоза у овец

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
26
0
0
Поделиться
Аминжонов, Ш. (2024). Распространение цист эхнококоза у овец. in Library, 1(1), 26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30317
Шерзод Аминжонов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор лаборатории гельминтозоонозов, доктор ветеринарных наук, старший научный сотрудник ВНИИ ветеринарии

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье предоставляется информация о распространении цисты эхнококоса у овец


background image

уровень гумуса в почве, высокая сте-

пень засоленности, неравномерное

расположение водоисточников. Для

рационального использования пас-

тбищ необходимо во всех хозяйствах

региона разработать и применять

планы их использования не более

одного сезона, с учетом урожайности

и овцеёмкости. При составлении

таких планов необходимо учитывать

количество личного скота, выделять

специальные территории. Только при

такой системе выпаса можно эколо-

гически обезопасить пастбища и

обеспечить их рациональное исполь-

зование.

Надо иметь в виду, что зимы здесь

более продолжительные, больше не-

выпасных и холодных дней, чем в

других регионах, поэтому для сохра-

нения овец следует запасаться кормом

на зимний период с тем, чтобы создать

необходимый страховой фонд. Это

требует на каждую зиму

ющую овцу заготавливать не менее
180-200 кг грубого корма и сохранять

его на местах зимовки.

Таким образом, соблюдение вы-

шеперечисленных условий может

способствовать повышению эффек-

тивности ведения каракульского ов-

цеводства, сделать его экономически

более рентабельным и экологически

безопасным.

Б.АЖИНИЯЗОВ,

соискатель Уз НИИКП

Куйларда цист эхинококкоз таркалиши

Қизилқум массиви мамлакатимизнинг асосий яйлови

ҳисобланади. Бу ерда қарийб 6 млн. бош қоракўл қўйлари

боқилади. Массивнинг тупроғи макро ва микро элемент-

ларга бой бўлиб, ўсимликлари ва мазкур элементлар миқ-

дори жиҳатидан бошқа ҳудуддарга нисбатан кўп ва хилма

хилдир. Ушбу жиҳатларни ҳисобга олиб, чорва ҳайвонла-

рида тарқалган ва аникданган эхинококк пуфакларининг

биологик ҳолатини ўрганиш мақсадида тадқиқот ўтказдик.

Текшириш материаллари сифатида турли ёшдаги

қоракўл қўйларни махсус ва мажбурий сўйишдан ёки

ўлгандан кейинги ички аъзоларидаги патоморфологик

ўзгаришлар ўрганилди. Материалларнинг патоморфологик

ўзгариши оддий кўз билан ва микроскопик усул- да қайд

қилинди.

Массивдаги

қоракўлчилик

ширкат

хўжаликларидан ўн биттасидаги 1360 бош 5—7 ёшдаги

қўйлар текширилди. Бунда Бухоро, Навоий кушхона- ларда

сўйилган ва хўжаликларда нобуд бўлган қўйлар- нинг барча

ички аъзолари эхинококк пуфакларга текширилди.

Аникданган пуфакларнинг катталиги, тирик- лиги, қайси

аъзода жойлашганлиги ва бошқа анато- мик тузилишларига

эътибор берилди.

Кузатув ва таҳлиллардан маълум бўлдики, текши- рилган

1360 бош қўйдан 815 таси эхинококкозга ча- линган бўлиб,

бу 59,9 фоизни ташкил қилди. Айрим хўжаликларда

чалиниш ўртача зарарланишдан ҳам юқори эди. Масалан,

Карагата ширкат хўжалигида тек- ширилган 189 бош қўйдан

119 тасида эхинококкоз ку- затилди (85,6 фоиз). Бу

кўрсаткич Жонгелди хўжалиги- да 69,2, Бирлик хўжалигида

.66,2, Кўкчада 90 ва Кони- мех хўжалигида 60 фоизга тенг

бўлди.

Текширилган қўйларда 1341 дона эхинококк топил- ди.

Улардан 298 таси тирик бўлиб, бу барча пуфакларнинг 22,2

фоизини, ўлганлари (петрификациялангани) 1043 дона

бўлиб, 77,8 фоизни ташкил қилди. Айрим хўжаликларда

ўлик пуфакларнинг миқдори ўртача миқ- дорига қараганда

бир неча бор кўп эди. Жумладан, Кўкча ширкат хўжалигвда

83,9, Қизилқумда 81,2, Мингбу- локда 88,7 ва Бирлик

хўжалигида 80 фоизга тенг бўлди. Аникданган пуфаклардан

жигарда 949 та ёки 70,8 ва ўпкада 392 та, яъни 29,2 фоизни

ташкил қилди.

Умуман, пуфаклар қўйларнинг жигарида қўпроқ

жойлашган. Масалан, Карагата ширкат хўжалигидаги

қўйларнинг жигарида 95,4, Конимеҳда 90,5, Мингбу- локда

89,6, Бирликда 87,3, Авангардда 84,2, Томдида 75,

Жонгелди ва Узунқудуқ ширкат хўжаликларида 72,5—72,3

фоиз учради.

Аникданишича, массивдаги қўйларда 48,8 фоиз пу-

факларнинг катталиги 1 мм. дан ошмади, 2 мм катта-

ликдаги пуфаклар 32,5 фоиз, 4 мм. лиги 4 фоиз, 6 мм. лиги

2,8 фоизни, ўрта катталикдагилари 7,9 ва йирик

катталикдагилари эса 4 фоизни ташкил қилди.

Айрим ширкат хўжаликларида, жумладан, Авангард,

Мингбулокда йирик ва ўрта катталикдаги пуфаклар ўрнига

майда пуфаклар тегишлича 33,5, 59,7, ва 73,7 фоизга

кузатилди.

Қўйлар бошқа ҳудуд ва минтақаларга ўхшаб эхи-

нококкозга табий чалинади, аммо улар организмида

пуфаклар тўлиқ ривожланмайди. Қўйлар кун сайин ўсиши

ва ёши катта бўлишига қарамай пуфакларнинг аксарияти

ўсмай, майдалигича қолади. Текширилган 5—7 ёшдаги

қўйларда эхинококк пуфак- лари бошқа минтақаларга

қараганда, йирик катта- ликда ва тирик ҳолатда бўлади. Бу

массивда пуфакларнинг ўсмай ва ривожланмай қолишига

тупроғи ва флораси сабаб, деб ҳисоблаймиз. Зеро, массив-

нинг тупроғи ва ўсимликлар дунёси микро ва макро

элементларга бой. Қўйлар бу ерда мунтазам бо- қилиши

натижасида кун сайин кам миқдорда бўлса ҳам тупроқ ва

ўсимликларни истеъмол қилиши баробар ида макро ва

микро элементларни.истеъмол қилади, бу уларнинг

биологик ҳолатига салбий таъ- сир этади. Натижада

пуфакларнинг

ўсмаслиги

ва

ри-

вожланмаслиги

кузатилади.

Назоратдаги қўзилар тажрибанинг 610-куни сўйил-

ганда биринчи ва иккинчи тажриба қўзиларида эхинококк

пуфакларининг катталиги жигар ва ўпкада 1— 5 мм. дан

ошмади. Улар қаттиқ ҳолатда бўлиб, қийин- чилик билан

кесилди, пуфакнинг қобиғи қалинлаш- ган, айримларида

суюкдик кам микдорда. Аммо про- тосколекслар'

кузатилмади.

Назоратдаги

қўзиларда

аникданган

пуфакларнинг катталиги 7 см. дан кам бўлмай, таркибида

суюкдик, протосколекслар мавжуд.

Тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосага ке- линди:

■ 1. Қизилқум массивида ҳам қоракўл қўйлар бошқа

ҳудудлардаги қоракўлчилик хўжаликларидаги қўйлар каби

эхинококкоз касаллигига чалинади.

2.

Қўйлар мунтазам макро ва микроэлементларга бой

ўсимликларни истеъмол қилиши натижасида эхинококк

пуфаклари ривожланмай қолади ва аксарият ҳолатда нобуд

бўлади.

3.

Тажриба ўтказилган 1360 бош қоракўл қўйлар- нинг

ўпкасида 392, жигарида 949 дона эхинококк пуфаклари

аникданди. 1341 пуфакдан 22,2 фоизи физиологик

ривожланган, 77,8 фоизи ўлик ҳолатда экан- лиги қайд

қилинди.

4.

Аникданган пуфаклардан 32,5—48,8 фоизи 1—2 мм

катталикда.

5.

Пуфакларнинг 70,8 фоизи жигарда, 29,2 фоизи эса

ўпкада кузатилди.

Ш. АМИНЖОНОВ,

(Уз ВИТИ)

26

0‘zbekiston qishloq xo'jaligi

№2. 2011

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов