Иммуногенность эхинококкозовой вакцины овец

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
32-35
0
0
Поделиться
Аминжонов, Ш., & Аминжонов, М. (2024). Иммуногенность эхинококкозовой вакцины овец. in Library, 2(2), 32–35. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30546
Шерзод Аминжонов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор лаборатории гельминтозоонозов, доктор ветеринарных наук, старший научный сотрудник ВНИИ ветеринарии

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье описаны данные об иммуногенности эхинококкозовой вакцины овец.


background image

32

2.

Лим В.В., Ата-Курбанов Э.А. Источники лекарственного сырья животного происхождения (сообщение

2). Современные проблемы в зоотехнии. Часть 2, Изд-во Московская Государственная Академия
ветеринарной медицины и биотехнологии, М., 2001, с.122-124.

3.

Отчёты лаборатории биотехнологии и экологии пастбищных животных за 2000-2005.

“Бионорм” ва “биостимулин” комплекс биопрепаратларнинг қуйларни қайта урчитиш

фаолиятига таъсири

Ата-Курбанов Ш.Б.., Ата-Курбанов А.Э., Алимова Г.Н.

Мақолада иккита яратилган биопрепаратларни таёрлаш технологияси ва қулланилиши ёритилган.

Бу препаратлар қўйларнинг жинсий жараёнларини мейёрлаштиради, жинсий даврини фаоллаштиради.

“Effect of complex biological remedies “Bionorm and biostimulin on reproductive function of

karakul sheep”

Sh. B. Ata-Kurbanov; A. Ata-Kurbanov; G. Alimova.

Results of investigations by technology of producing and test of new biological remedies that normalized

and increase reproduction function in sheep are reflected in the article.

Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва уларга қарши вакциналар

Аминжонов М., Аминжонов Ш.

Узбекистан ветеринария илмий текшириш института

Қўйларнинг паразитар касалликларидан эхинококкоз ва ценуроз Республикамизнинг қўйчилик

хўжаликларида ва ахоли қўйлари орасида кенг тарқалган ва катта зарар келтирмоқда.

Улар фақатгина ветеринария ва чорвачилик муаммоси бўлмасдан, тиббиёт фанининг ва

амалиётининг ҳам долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Чунки одамлар ҳам эхинококкоз ва ценурозга
чалинади ва уларни бирдан бир даволаш йўли жаррохлик ҳисобланади.

Республика соғлиқни сақлаш Вазирлигининг келтирилган далилларига кўра (2003) 19882001 йил

давомида эхинококкозга 11239 одам чалинган. Касаллик йилдан-йилга одамлар орасида кўпаймокда.
Масалан, 1988 йилда Республика буйича 400 одам эхинококкоз билан касалланган бўлса 1998, 1999 ва 2000
йилларга келиб хасталаниш ҳар Йили 1400-1500 кишини ташкил этмокда.

Т.А. Абдиевнинг (2000) кузатишича охирги 10 йил муддатда эхинококкоз одамлар орасида 3,7

марта кўпайган. Самарканд вилоятида 1996-2000 йилларда жами 317 одам эхинококкозга чалинган бўлиб,
улардан 218-таси аёллар ва 99-таси эркаклар ҳисобланади (О.М. Мамышев, 2003). Самарканд вилояти
туманлари орасида ҳаммадан кўп эхинококкоз билан Самарканд шаҳрининг ва Самарканд туманининг
аҳолиси зарарланганлиги кузатилган (2003).

Ф.Г. Назиров ва бошкаларнинг (2002) олиб борган тадқиқотларини таҳлил қилганимизда 2000-2001

йилларда эхинококкозга 8878 одам чалинган бўлиб 8519-таси жаррохдик йўли билан даволанган. Уларнинг
14,3 - 20,4 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар, 79,6 - 85,7 фоизини ўсмирлар ва ёшлари катта бўлган
одамлар ташкил этган. Операция бўлган одамлар орасида 50,9 - 54,0 фоизлари аёлларга ва 46,0 - 49,1
фоизлари эркакларга тўғри келган.

Юқорида келтирилган далилларга Караганда Узбекистан аҳолиси хасталиклари орасида

эхинококкоз хасталиги қучаймокда. Касалликга чалинган ва жарроҳлик билан даволанганлар мехнатда ва
хаётга ногирон бўлиб қолади. Бутун жаҳон Соғлиқни Сақлаш Бўлимининг келтирилган маълумотига кўра
хар бир эхинококкозга чалинган одамни даволаш учун 10 минг АКШ доллари талаб қилинади.

Қишлок хўжалик хайвонлари ва итлар орасида хам эхинококкоз йилдан йилга кўпаймокда.

Жумладан, 15 йил олдин (1990) қорамоллар 24,3 фоизга, қўйлар 45,1 фоизга, эчкилар 8,0 фоизга, туялар
25,4 фоизга, эшаклар 32,0 фоизга ва итлар 15,0 фоизга эхинококкоз билан зарарланган булса, 2004 йилга
келиб қорамолларда 46,2 фоизга, қўйларда 65,0 фоизга, эчкиларда 12,0 фоизга, туяларда 35,0 фоизга,
эшакларда 38,2 фоизга ва итларда 24,3 фоизга бу касаллик кўпайган.

Олинган маълумотларимизга қараганда ценуроз қўйлар орасида кенг тарқалган бўлиб, айрим

хўжаликларда 40,0 фоизни ташкил этади. Касаллик қўйчиликда, айниқса қўзилар орасида


background image

33

кенг тарқалган бўлиб, катга зарар келтирмокда. Касалликга чалинган ёш хайвонлар кундан кун ариклаб
кетади, заифлашади, ётиб қолади ва охири ўлиб қолади ёки сўйилади. Сўйилган қўзиларнинг гўшти
кўпинча ариқ бўлганлиги учун яроқсиз хисобланади ва одамлар истеъмолига рухсат берилмайди.

Хозирча

ушбу

касалликларнинг

даволаниши

бўлмаганлиги

туфайли

уларнинг

профилактикасига кўпрок эътибор бериб келинмокда. Жумладан, эхинококкоз ва ценуроз,
касалликларининг одам ва қишлок хўжалик хайвонлари орасида асосий тарқатувчиси итлар булганлиги
учун, касалликларга карши тавсия этилган тадбирлар итлар билан боғлиқдир. Сурув ва овул итлари
руйхатга олинади, кераксиз, дайди итлар улдирилади. Хўжалик ва ахоли учун зарур итлар мунтазам йилига
8 марта гижжасизлантириб борилади. Улардан 4 мартаси, яъни 3 ойда бир бор итлар бойловли ҳолатда
ўтказилади. Дегельминтизация учун энг қулай ва самарали бромистоводород гидрохлорид препарата
хисобланади. Чунки препарат 40-45 минут муддатда итларнинг тулиқ ичакларида мавжуд гельминтларни
суриб чиқади. Итларни нажаси билан чиққан гижжалар йигиб олинади ва куйдирилади. Натижада
паразитларнинг тухумларини ташқи муҳитда Зарқалишига йул берилмайди ва ҳайвонларни
зарарламаслигига кафолат берилади. Ундан кейин тлар бўшатиб юборилади.

*

Бромистоводород ароколинидан бошқа фенасал, бунамидин, дронцит, цестел ва бошка

антгельминтиклар хам итларни гижжасизлантиришда ишлатилади. Бу препаратлар ҳам итлар учун
ҳавфсиз ва самарали хисобланади. Уларнинг камчилиги шундаким, гижжасизлантириш жараёни 45-60
минут бўлмасдан, соатлар мобайнида давом этади. Узок муддатда, яъни 8-20 соатларда итлар (уйда
сақланадиган итлардан ташқари) бойловли холатда туролмайди, бўшаб кетишга ҳаракат этади. Бўшаб
кетган итлар ўз нажаслари билан яйлов, сув, кўкатларни ифлослантиради. Бундай вактларда одам ва
хайвонларнинг эхинококк тухумлари билан зарарланишига шароит пайдо бўлади.

Тавсия этилган ёки қўлланиб келинаётган антигельминтикларнинг бирортаси ҳам эхинококк ва

мультицепсларнинг тухумларини ўлдирмайди. Шунинг учун итларни нажаси тўлик чикмагунча, яъни
учинчи дефекация бўлмагунча итлар бойловли ҳолатда булиши зарур деб хисоблаймиз.

Қолган гижжасизлантиришнинг 4 мартасида итлар эркин холатда, яъни бойловсиз утказилади.

Бу тадбир - итлар бойловли холатда гижжасизлантирилгандан кейин 45 кундан сўнг ўтказилади. Бундай
вақтда паразитларнинг тухумлари ҳам тўла етилмаган, одам ва хайвонларнинг эхинококкоз билан
заралантиришга қодир эмас. Паразитларнинг бундай тухумлари қаерга тушишига, яъни сув, яйлов,
кўкатларми эканлигига қарамасдан ҳеч қандай эпизоотологик ва эпидемиологик аҳамиятга эга эмас.

Касалликларга қарши тадбирлардан иккинчиси эхинококкоз ва ценурозга чалинган хайвонлар

ажратиб олиниб, қўшхоналарда сўйилади ва кала, ички органлари гўшт, суяк уни тайёрлашда
ишлатилади.

Юкорида кайд килинган тадбирлар хайвонлар орасида эхинококкоз ва ценуроз касалликларини

бир мунча камайтирса хам янада купайиши кузатилмокда.

Касалликларга карши янги замонавий, самарали, зарарсиз ва арзон тадбирларни ишлаб чикиш

давр талаби булиб колмокда. Ундан хам хавфлиси шундаким, эхинококкоз йилдан йил одамлар орасида
кўпайиб бориши хаммамизга катта маъсулият туғдирмокда.

Шуни хисобга олиб, 15 йилдан бери ценуроз ва эхинококкоз касалликларига карши вакцина

ишлаб чиқиш йўлида илмий тадқиқотлар олиб бордик. Натижада ушбу касалликларга қарши вакцина
яратилди.

Тайёрланган вакцина культу рал бўлиб, паразитларнинг туҳум ёки личинкалари махсус мухитда

48 муддатда устирилади. Шу муддатда паразитларнинг тухумлари ўз кобиғидан чиқади ва
предпротосколексларга айланади, личинкалари эса хажм нуктаи назардан катталашади. Паразитлар
усиш жараёнида узидан хаёт махсулотларини ишлаб чикади ва уларга секретор ва экскретор
махсулотлари деб аталади. Ундан кейин улар формалин ёрдамида улдирилади. Вакцина тайёрлашдан
олдин паразитларнинг тухум ва личинкалари саналади ва майдаланади. Вакцинанинг хар бир мл
микдорида 2000 донадан тухум ёки личинка булиши лозим. Вакцинанинг таркибига гидроксил, сапонин
ва физиологик эритма солинади.

Ценуроз касаллигига карши вакцина кўзиларнинг ёши 30-45 кунлик бўлганида кулланилади.

Ҳар бир бош кузига 1,0 мл микдорда гўшт катламига бир марта юборилади. Ушбу вакцина лаборатория
синовларидан утгандан кейин ишлаб чиқаришда кулланилади. Вакцина қўйчиликда 1989 йилдан бери
қулланиб келинмокда.


background image

34

Вакцина Узбекистондан ташқари Туркманистонда, Тожикистонда ва Козогистонда кулланилди

ва хозиргача қулланиб келинмокда. Жами 2 млн дан кўп қўзилар эмланди. Эмланган кузиларда салбий
асорат кузатилмади.

Вакцина иммуногенлик холати юқори бўлганлиги натижасида эмланган қўзиларда ценуроз

касаллиги деярли кузатилмади ёки кузатилганида ҳам бу эмланмаган, 30 - кунлик булмаган, кеч
туғилган қўзилар, аксинча ёши 3 ва ундан кўп ойлик бўлган қўзиларда учрар эди.

Вакцина билан эмлаш натижасида 2 млн қўзилардан кутаётган 100 минг қўзилар ценурозга

чалинмади ва касалликнинг олди олинди. Натижада вакцинани қуллаш ҳозирги нарх-навода
ҳисобланганда 2 млрд, сум фойда келтирди.

Эхинококкоз касаллигига карши яратилган вакцина хам культурал бўлиб паразитнинг

личинкаларини махсус муҳитда устирилганда хосил бўлган хаётий маҳсулотлари ва тана
антигенларидан ташкил топган. Вакцина ценурозга қарши вакцинага ўхшаб суюқ ҳолатда ишлатилади.

Вакцина биринчи марта кулланилган хўжаликларда биринчи йил икки марта хар 45 кун

ораликда кулланилди. Вакцина хар бир кузига 1,0 мл микдорда гушт катламига юборилади. Иккинчи
ва кейинги йилларда вакцина бир марта 1,0 мл микдорда ишлатилади. Вакцина қўзиларда пайдо қилган
иммунитетнинг давомийлиги 6-8 ойга тенг.

\

Вакцина билан 10 минг бош жорий йилда тугилган кузилар эмланди. Улар орасида салбий

V

ходисалар кузатилмади. Жами 3,2 минг қўзи эхинококкозга чалинмади, яъни иқтисодий Самара бир
млн сумдан кам булмади.

Қўйларнинг эхинококкозига карши вакцина итларнинг ҳам эхинококкозга чалинмаслигини

таъминлади. Лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитида 20 бошдан иборат итларга вакцина
кулланилганда жами иккитасида эхинококклар кузатилди. Вакцинанинг самарадорлиги 90,0 фоизни
ташкил этди.

Вакцинани итларнинг эхинококкозига самара берганлиги мухим кашфиёт хисобланади. Чунки

итларнинг гельминтозларига қарши умуман, эхинококкозига карши шахсан, ветеринария фанига ва
амалиётига маълум эмас.

Шундай килиб, паразитар касалликлар хисобланган ценуроз ва эхинококкоз касалликларига

карши вакцина ишлаб чикиш мумкинлиги исботланди. Аммо атокли паразитолог, гельминтолог,
олимларни кайд килишларича, паразитар касалликларга карши вакцина ишлаб чиқиш мумкин эмас.
Чунки паразитар касалликларда пайдо бўлган чидамлилик (иммунитет) нисбий булади, яъни
хайвоннинг организмида паразит булганча иммунитет булиб туради, паразитнинг организмдан чикиб
кетиши ёки улиши билан касалликга бўлган чидамлилик ёки иммунитет йўқолади. Уларнинг фикрича,
паразитларга хос булган иммунитет шу билан юкумли касалликларга булган иммунитетдан фарк
килади. Амалда шундай эмас экан. Паразитар касалликларга хам карши иммунитет пайдо булар экан
ва у юкумли касалликларда пайдо бўладиган иммунитетга ўхшаш экан.

Натижада паразитоз касалликларига карши ишлаб келадиган тадбирлардан ташкари янги

йуналиш иммунопрофилактика пайдо булди.

Иммунопрофилактика йули билан гельминтоз касалликларининг олдини олиш мухим ва

келажаги порлок хисобланади. Чунки кулланиладиган вакциналар экологик нуктаи назардан тоза,
одамлар учун хавфсиз ва самарали булишига кафолат пайдо булади.

Бизлар томонимиздан яратилган вакциналарнинг мухимлиги ва самарадорлиги яна шундаким,

вакцина учун хом ашё манба сифатида паразитларнинг личинка ва тухумларидан фойдаланилади. Бу
манбалар хайвонларнинг бир турида булмасдан икки ва ундан куп паразит хужаинларида мансуб.

Жумладан, кузиларнинг ценуроз касаллигига қарши эмлаш учун итларнинг ичагида булган

мультицепсларидан фойдаланилади, мультицепс паразит ва тухумлари ит учун мос, аммо куй учун
бегона хисобланади. Ит учун эхинококк ёки ценур протосколекслари (личинкалари) мос булмасдан
бегона хисобланади.

Ушбу хайвон учун бегона булган хайвондаги личинка ёки тухумларидан тайёрланган вакцина

билан эмласа пайдо булган иммунитет кучли ва давомли булади. Бундай холатни ушбу организм учун
мос булган личинка ва тухум манбаларидан тайёрланган вакцинада кузатилмайди.

Бизлар ушбу вакциналаримиз билан атокли паразитолог олимлар А.С. Бессонов (1998) ва Е.С.

Лейкинларнинг (1978) бу сохада олиб борилган тадкикотларининг тасдикига гувох булдик.

Олиб борилган тадкикотларимиз натижасида куйидагича хулосалар килинди:

1.

Республика куйчилигида паразитар касалликларидан эхинококкоз ва ценуроз касалликлари кенг

таркалган ва катта иктисодий зарар келтирмокда;


background image

35

2.

Куйларнинг ценурозига карши вакцина кузиларнинг 90,0 ва

ундан

куп фоизини касалликдан сакдади.

3.

Куйларнинг ценурозига карши вакцинанинг иқтисодий самарадорлиги 2 млрд, сумга ёки 91,0 - 98,9
фоизга тенг;

4.

Эхинококкозга карши вакцина кузиларни 85,0 фоизга, итларни

90,0

фоизга зарарланмаслигини

таъминлади.

Адабиётлар:

1.

Абдиев Т.А., Вахабов Т.А. Прогноз изменения ситуации по эхинококкозу среди населения в

Узбекистане, ж-л Мед. Паразитол. и паразитар. болезни. 2000, №3, стр. 53-54

2.

Аминжанов М. Наставление по применению вакцины для профилактики ценуроза овец. 2003, стр. 3

3.

Аминжанов М. Наставление по применению вакцины для профилактики эхинококкоза
сельскохозяйственных животных и собак. 2004, стр. 3

4.

Бессонов А.С. Современное состояние и перспективы развития паразитологии в XXI веке. ж-л.

У

МП и ПБ, 1998, №2, стр. 3-7

*

5.

Лейкина Е.С. Феномены гетерологичной иммуностимуляции и иммуносупрессии у гельминтов, ж-л.
МП и ПБ,. 1978, №5, стр. 18-24.

Паразитарные болезни животных и против них вакцина

Аминжанов М., Аминжанов Ш.

В статье приведен подробный анализ зараженности людей эхинококкозом. Так, за период 1988 -

2000 гг. в республике заболело 11239 человек. В 1988 года заболело 400 человек, а в 1998 году, т.е. через
10 лет число больных людей увеличивалось до 1400-1500 человек в год. По данным О.М. Мамышева
(2003) в Самаркандской области за период 1996-2002 оперировано больных эхинококкозом 317 человек,
из них 124 составляют жители г.Самарканда.

Из приведенных данных установлено, что эхинококкоз также широко распространен среди

животных. В частности, значимость эхинококкозом крупного и мелкого рогатого скота за последние 10
лет увеличивалось в 1,5 - 2,0 раза.

Заболеваемость молодняка овец ценурозом достигает 40,0 %. Из них 60,0% погибают и 40,0%

вынужденно прирезают.

Проведенные мероприятия против ценуроза и эхинококкоза привело к снижению заболевания и

отхода от указанных гельминтозов. Для повышения эффективности профилактики эхинококкоза и
ценуроза была разработана против них вакцина. Вакциной против ценуроза обработана более 2,0 млн.
голов овец, эффективность составили более 90,0 %.

Вакциной против эхинококкоза иммунизировано более 10 тыс. овец и 20 собак. Эффективность

составила более 85,0 %.

Parasitic diseases of animals and the vaccine against them

M. Aminjonov, Sh. Aminjonov

There is brought detailed analysis of infection of people by echinococcosis in the article. Since 1988 till

2000 years 11239 people were fell ill in republic. Echinococcosis was rose year by year among the population.
So, 400 people were fell ill in 1988, in 1998, e.g. in 10 years the number of fell ill people was rose to 1400-1500
people in year. As data of Mamyshev O.M. (2003) in Samarkand district for the period 1996-2002 317 people
were operated on echinococcosis, from their 124 people of inhabitant of Samarkand city.

As brought data, echinococcosis is also wide spread among animals. In particular, it was rose among the

cattle to 1,5 -2,0 once for last 10 years.

Cenuroz is often phenomena among the young sheep. The falling ill of its is reached to 40,0%. From

their 60,0% of its are perished and 40,0% of its are have to slaughtered.

To present times organized action against of cenuroz and echinococcosis fell down falling ill and

indicated helminthes. But received suspect was temporary, e.g. diseases were again rose.

With provision for this a vaccine was developed against them. More than 2,0 million heads of sheep

were handled by vaccine against cenuroz, efficiency formed up to 90,0 %.

More than 10 thousand heads of sheep and 20 dogs were immunized by vaccine against echinococcosis.

The efficiency formed up to 85,0%.

Библиографические ссылки

Абдиев Т.А., Вахабов Т.А. Прогноз изменения ситуации по эхинококкозу среди населения в Узбекистане, ж-л Мед. Паразитол. и паразитар. болезни. 2000, №3, стр. 53-54

Аминжанов М. Наставление по применению вакцины для профилактики ценуроза овец. 2003, стр. 3

Аминжанов М. Наставление по применению вакцины для профилактики эхинококкоза сельскохозяйственных животных и собак. 2004, стр. 3

Бессонов А.С. Современное состояние и перспективы развития паразитологии в XXI веке. ж-л. У МП и ПБ, 1998, №2, стр. 3-7 *

Лейкина Е.С. Феномены гетерологичной иммуностимуляции и иммуносупрессии у гельминтов, ж-л. МП и ПБ,. 1978, №5, стр. 18-24.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов