Испытания IN VIVO нового препарата против туберкулеза животных

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
8-12
4

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Джураев, О., Мамадуллаев, Г., & Файзиев, У. (2024). Испытания IN VIVO нового препарата против туберкулеза животных. in Library, 4(4), 8–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30571
Олимжон Джураев, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, заведующий лабораторией патоморфологии, кандидат ветеринарных наук, старший научный сотрудник

Г Мамадуллаев, Ветеринарный научно-исследовательский институт
в.ф.д., к.и.х., илмий раҳбар
У Файзиев, Ветеринарный научно-исследовательский институт
младший научный сотрудник Ветеринарного научно-исследовательского института
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приводятся результаты лабораторных in vivo испытаний нового противотуберкулёзного препарата «Рифизостреп» в экспериментально зараженных 28 голов кроликов. Установлено, что препарат «Рифизостреп» в организме опытных кроликов в дозе 10 мг/кг обладает достаточной антимикробной активностью против микобактерий туберкулёза бычьего и человеческого видов.


background image

8

#08 (189) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

Мавзунинг долзарблиги.

Туберкулёз касаллиги қа-

дим замонлардан буён инсоният олдида жиддий муам-

молар туғдириб келмоқда ва уни бартараф қилиш кўп

жиҳатдан эпидемиологик, эпизоотологик, иқтисодий

ва ижтимоий омилларга боғлиқ. Ҳозирги даврда бутун

дунё олимлари томонидан туберкулёз инфекциясини

тадқиқ қилиш йўналишида касалликнинг жуда кўплаб

жабҳалари ўрганилди ва аниқликлар киритилмоқда. Ка-

салликнинг биологияси, асосий – эпидемиологик-эпи-

зоотологик қонуниятлари, патогенези, диагностикаси

молекуляр-генетик даражада кенг тадқиқ қилинмоқда.

Шунинг билан бир қаторда касалликка қарши курашиш

учун кўплаб кимётерапевтик доривор воситалар кашф

қилинмоқда. Бу борада илмий изланишлар жаҳоннинг

етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида

кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда ҳайвонлар туберкулёзига қарши ку-

рашиш, олдини олиш ва даволаш бўйича тиббиёт ва

ветеринария соҳаларида жаҳон бўйича қатор устувор

йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда. Қишлоқ

хўжалик ҳайвонларининг туберкулёзига диагноз қўйиш

усулини такомиллаштириш, қарши кураш, олдини олиш

ва даволаш учун янги маҳаллий биопрепаратлар яратиш,

мавжудларини такомиллаштириш тадқиқотларимизнинг

муҳим устувор масалалари ҳисобланади.

2001-2018 йиллар давомида республикамизда тиб-

биёт фтизиатриясида туберкулёзга қарши халқаро ДОТС

дастури фаолият кўрсатди (DOTS – (Directly Observed

Treatment, Short-course– бевосита назорат остида қисқа

муддатли фаол даволаш курси). DOTS стратегияси асо-

сида туберкулёзга қарши кураш дастурини татбиқ этиш

натижасида касалликдан вафот этиш ва касалликка ча-

линиш ҳолатларини камайтиришга эришилди. Республи-

камизда туберкулёзга қарши кураш чоралари изчиллик

билан амалга оширилиб, бу борада Ўзбекистон ва АҚШ

УДК 619:614.48:616.98:579.873.21

Г.Х.Мамадуллаев,

в.ф.д., к.и.х., илмий раҳбар,

О.А. Джураев,

в.ф.н.,

У.М.Файзиев,

кичик илмий ходим,

Ветеринария илмий тадқиқот институти

ҲАЙВОНЛАР ТУБЕРКУЛЁЗИГА ҚАРШИ ЯНГИ ПРЕПАРАТНИНГ

IN VIVO СИНОВЛАРИ

Аннотация

В статье приводятся результаты лабораторных in

vivo испытаний нового противотуберкулёзного препара-

та «Рифизостреп» в экспериментально зараженных 28

голов кроликов.

Установлено, что препарат «Рифизостреп» в орга-

низме опытных кроликов в дозе 10 мг/кг обладает доста-

точной антимикробной активностью против микобак-

терий туберкулёза бычьего и человеческого видов.

Summary

The article presents the results of in vivo laboratory

tests of a new anti-TB drug «Rifi zostrep» in the organism

of experimentally infected 28-th rabbits. It is obtained

that the preparation « Rifi zostrep» in organism of rabbits

at 10 мg/кg dose has suffi cient antimicrobial activity

against mycobacterium a tuberculosis of type M.bovis and

M.tuberculosis.

Key words:

Rifi zostrep, drug, antimicrobial, mycobacterium, tuberculosis, M.bovis, bacteriological, against- microbes,

strain, resistance, sensivity.

нинг силга қарши курашиш халқаро ривожлантириш

агентлиги (USAID) билан ҳамкорлигидаги дастури ҳам

муваффақиятли йўлга қўйилган.

Ушбу дастурнинг жорий этилиши минглаб бемор-

ларни даволашда беқиёс натижа кўрсатди. Дастурнинг

жорий этилиши асосан туберкулёзга қарши I ва II қатор

туберкулостатик препаратларни ўзаро комбинация-

да қўлланилишига асосланган. Чунки, туберкулёзни

монопрепарат терапиясига охирги йилларда касаллик

қўзғатувчи штаммларнинг моно-, би- ва полирезис-

тентлиги ошиб бориши кўплаб содир бўлмоқда. Бу

муаммонинг олдини олиш учун тадқиқотчилар томо-

нидан туберкулёзга қарши янги комбинацияланган

препаратлар мажмуини яратиш бўйича кенг кўламли

изланишлар ўтказилмоқда. Бизнинг тадқиқотларимиз

ҳам шу йўналишда олиб борилди ва ВИТИ туберку-

лёзни ўрганиш лабораторияси базасида туберкулёзга

қарши “Рифизостреп” препарати ишлаб чиқилди. Даст-

лаб препаратнинг зарарсизлиги, стериллиги, токсик

хусусияти, ареактогенлиги аниқланди. In vitro тажри-

баларда

“бевосита”

ва

“билвосита”

бактериологик

услубларда препаратнинг турли концентрацияларида

туберкулёзнинг M.tuberculosis ва M.bovis штаммла-

рига қарши бактерицид ва бактериостатик таъсири

аниқланди. Тадқиқотлар натижалари мазкур журнал-

нинг ўтган 2021-2022 йилги сонларида эълон қилинган

эди. Тадқиқотлар шу йўсинда давом эттирилди ва “Ри-

физостреп” препаратининг касаллик қўзғатувчиларига

қарши самарадорлиги 28 бош қуёнлар организми-

да синовдан ўтказилди. Дастурда режалаштирилган

“Рифизостреп” препаратининг қуёнлар организми-

да туберкулёзнинг M.tuberculosis ва M.bovis штамм-

ларига қарши даволаш самарадорлигини аниқлаш

мазкур тадқиқотларимизнинг мақсад ва вазифалари

ҳисобланади.

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР


background image

9

#08 (189) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ҲАЖМИ, МАТЕРИАЛ

ВА УСЛУБЛАРИ

Илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Республикаси Ве-

теринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат

Қўмитаси томонидан тасдиқланган “Ҳайвонлар туберку-

лёзини олдини олиш ва қарши курашиш” йўриқномаси,

қўлланма ва кўрсатмаларига (М.1982, 1988 йй., Тошкент

1998, 2011 йй.) мувофиқ ўтказилди.

28 бош қуён организмида туберкулез микобактерия-

ларининг М.bovis ва М.tuberculosis штаммларига қарши

– “Рифизостреп” препаратининг махсус бактерицид

фаол лиги тадқиқ қилинди. Янги препаратнинг касал-

лик қўзғатувчиларига нисбатан фаоллиги тиббий изо-

ниазид препарати билан солиштирма равишда қиёсий

ўрганилди. Тажрибалар учун шиншилла зотли, тирик

вазни 3,5-4,0 кг соғлом қуёнлар танлаб олинди.

Тажрибани бошлашдан олдин барча қуёнлар ту-

беркулёзга аллергик услубда текширилди. Бунинг учун

ВИТИ томонидан ишлаб чиқарилган «Сут эмизувчи

ҳайвонлар туберкулёзини аллергик диагностикаси

учун ППД туберкулин» диагностикумининг тажриба

сериясидан фойдаланилди (Ts 28346332-01:201 Таш-

килот стандарти). ППД туберкулин диагностикуми

қуёнлар қулоқ супрасининг териси орасига 250 ТБ до-

зада бир марта фойдаланиладиган тиббий шприц ёрда-

мида инъекция қилинди. Реакция натижаси туберкулин

инъекция қилингандан сўнг 48 соат ўтгач пальпация

усули ва кутиметр ёрдамида текширилди. Текшириш

натижасида бирорта ҳам қуён организмида аллергенга

ижобий реакция аниқланмади. Тажриба давомида ҳам

ҳар ойда бир марта қуёнлар туберкулёзга аллергик тек-

шириб борилди.

Тажриба ҳайвонларига юқтириш учун М.bovis ва

М.tuberculosis штаммлари дастлаб Левенштейн-Йен-

сен озиқа муҳитида пробиркаларда 14-16 кун давомида

термостатда +36,5

0

С ҳароратда ўстирилди ва юқтириш

учун бокс шароитида суспензия тайёрланди. Тажри-

ба ва назоратдаги қуёнларга асептика ва антисептика

қоидаларига мувофиқ қулоқ венаси орқали 0,03 мг/кг

дозада юқтирилди. Қуёнларга юқтириш учун бир мар-

та фойдаланиладиган тиббий стерил шприцлар (1,0-2,0

мл) қўлланилди. Рифизостреп препаратини туберкулёз

қўзғатувчиларига қарши самарадорлигини қиёсий со-

лиштириш учун ҳайвонларга назорат сифатида 10 мг/кг

дозада шу услуб билан изониазид препарати Per os услуб-

да бериб борилди. Назорат гуруҳи ҳайвонларига М.bovis

ва М.tuberculosis штаммлари юқтирилиб, препарат бе-

рилмади. “Рифизостреп” препаратининг асосий таркиби

тажриба ҳайвонларига қўллашдан олдин 1:10 нисбатда

суюлтириб олинди.

Организмда микобактериялар ривожланишининг

инкубацион даврини ҳисобга олиб тажриба ҳайвонлари

юқтирилгандан сўнг орадан 24 кун ўтгач, препарат 60

кун давомида ҳар 5 кун оралиғи билан парентерал услуб-

да инъекция қилиб борилди (1-жадвал). Тадқиқот мудда-

ти 3 ойни ташкил қилди.

Тажриба муддати тугагандан сўнг барча тажриба ва

назорат гуруҳидаги қуёнлар сўйилиб, патологоанатомик

ёриб текширилди. Мажбурий ўлдирилган ҳайвонлар

ички-аъзолари патологоанатомик текширилди, ички аъ-

золардан олинган патологик намунага Гон-Левенштейн-

Сумиоши услубида ишлов берилди, Левенштейн-Йенсен

озиқа муҳитига экилди, Циль-Нильсен услубида суртма-

лар тайёрланди ва микроскопия қилинди. Ҳар бир қуён

ички аъзолари расмга олинди. Патологик намуналарни

бактериологик текшириш муддати ҳам 3 ой давом этади.

ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ НАТИЖАЛАРИ

Рифизостреп препаратини туберкулёз штаммла-

рига қарши антимикроб таъсири 28 бош қуёнда синов-

дан ўтказилди. Препарат туберкулез микобактерияла-

рининг М.bovis ва М.tuberculosis штаммларига қарши

– махсус антибактериал фаоллиги алоҳида-алоҳида

тажрибаларда ўрганилди. Янги препаратнинг касаллик

қўзғатувчиларига нисбатан фаоллиги тиббий изониазид

препарати билан солиштирма равишда қиёсий ўрганилди.

Тажрибани бошлашдан олдин барча қуёнлар тубер-

кулёзга аллергик услубда текширилди. Туберкулиниза-

ция натижаси 48 соатдан сўнг пальпация ва кутиметр

ёрдамида ўлчанди ва бирорта ҳам ҳайвонда ППД тубер-

кулинга ижобий аллергик реакция аниқланмади.

Юқтирилгандан сўнг 24 кун ўтгач, тажриба

гуруҳидаги 8 бош қуён (I-III гуруҳлар) 0,5 мл ва яна 8

бош қуён 1,0 мл дозада Рифизостреп препарати билан

сон териси остидан ҳар 5 кун интервали билан тажриба

охиригача инъекция қилиб борилди. Препарат инъекция-

си навбати билан чап ва ўнг орқа оёқлар сон териси ости-

га юборилди. Қиёсий гуруҳдаги (V-VI гуруҳлар) анти-

бактериал самарадорликни солиштириш учун изониазид

препарати қўлланилган қуёнлар ҳам худди шу йўсинда

оғиз бўшлиғи орқали препарат бериб борилди.

Тажриба муддати тугагандан сўнг (90 кун) барча

тажриба ва назорат гуруҳидаги қуёнлар сўйилиб, пато-

логоанатомик ёрилди. Мажбурий сўйилган ҳайвонлар

ички аъзо лари патологоанатомик текширилди, ички аъ-

золардан олинган патологик намунага Гон-Левенштейн-

Сумиоши услубида ишлов берилди, Левенштейн-Йенсен

озиқа муҳитига экилди, Циль-Нильсен услубида суртма-

лар тайёрланди ва микроскопия қилинди. Ҳар бир қуён

ички-аъзолари фотография қилинди. Патологик намуна-

ларни бактериологик текшириш 3 ой муддат давом этади.

Патологоанатомик текшириш натижалари қуйида-

гича бўлди:

I тажриба гуруҳидаги 8 бош қуённинг ички аъзолари-

ни патологоанатомик текшириш жараёнида туберкулёзга

хос ўзгаришлар аниқланмади. Бироқ, Рифизостреп препа-

рати 0,5 мл дозада қўлланилган қуёнларнинг ўпкаси бироз

катталашган ва юзасида йирик нуқтали қон қуйилишлар

ҳамда бир нечта 5-10 мм ўлчамдаги оқиш-кулранг тусли

инкапсуляцияланган некроз ўчоқлари ривожланганли-

ги аниқланди. Майда нуқтали қон қуйилишлар буйра-

кларнинг капсуласи остида ҳам кузатилди. Қуёнларнинг

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР


background image

10

#08 (189) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

бошқа ички-аъзоларига патологоанатомик ўзгаришлар

намоён бўлмади (1-расм).

Шу гуруҳдаги “Рифизострепт” препарати 1,0 мл

миқдорида қўлланган 4 бош қуённинг ички аъзоларида

касалликка хос ўзгаришлар кузатилмади (2-расм).

II назорат гуруҳидаги M.bovis 8-03 штамми

юқтирилган ва препарат қўлланилмаган 3 бош қуённинг

ички аъзолари патологоанатомик текширилганда, ка-

салликка хос ўзгаришларнинг кенг ривожланганлиги

кузатилди. Бунда, жумладан, ўпка ҳажми 1,5 мартагача

катталашган, кучли жароҳатланган, юзасида ва унинг

паренхимасига чуқур кириб борувчи 2-10 мм ўлчамдаги

оқиш-кулранг тусли жуда кўп сонли инкапсуляцияланган

некроз ўчоқлари ривожланган бўлиб, кесиб кўрилганда

ичида казеоз модда борлиги аниқланди. 2 бош қуённинг

ўпкасида мазкур жараён генерализация шаклида ифода-

ланган. Жигар деярли 3 мартагача катталашган, юзасида

жуда кўп сонли 1-5 мм ўлчамдаги оқиш-кулранг нек-

роз ўчоқлари мавжуд. Буйракларнинг капсуласи остида

доғлар кўринишидаги майда нуқтали қон қуйилишлари

ва бир нечта 2-10 мм катталикдаги некроз ўчоқлари ри-

вожланган. Қуёнларнинг талоғи ҳам ҳажми 2 мартага-

ча катталашган, четлари ўткирлашган, некроз ўчоқлар

ҳосил бўлган (4-5 расмлар).

III тажриба гуруҳидаги M.tuberculosis 7880 штам-

ми юқтирилгандан сўнг “Рифизострепт” препара-

ти қўлланилган 8 бош қуённинг ички аъзолари пато-

логоанатомик текширилганда ҳам туберкулёзга хос

ўзгаришларнинг мавжудлиги кузатилмади. Аммо 0,5

мл миқдорида препарат қўлланилган 1 бош қуённинг

ўпкасида 0,2 мм гача ўлчамдаги бир неча дона майда

некроз ўчоқлари аниқланди (2-расм).

IV назорат гуруҳидаги туберкулёз штамми юқти-

рилган, бироқ препарат қўлланилмаган 3 бош қуённинг

ички аъзоларида II назорат гуруҳида аниқ ланган

туберкул ёзга хос ўзгаришлар унчалик кучли бўлмасада,

деярли такрорланиши кузатилди. Бунда, ўпка катта-

лашган ва унинг юза қисмида бир неча дона кичик-ки-

чик оқиш-кулранг некроз ўчоқлари мавжуд. Жигарнинг

ҳажми 3 баравар катталашган, юзаси ва паренхимасида

жуда кўп сонли 1-5 мм ўлчамдаги майда-майда оқиш-

кулранг некроз ўчоқлари ривожланган. Буйракларда-

ги ўзгаришлар капсуланинг остидаги доғсимон майда

нуқтали қон қуйилишлари ва таркибида казеоз модда

мавжуд бўлиб, 2-3 мм катталикдаги бир неча дона некроз

ўчоқлари кўринишида ифодаланган. Талоқ ҳажми катта-

лашиб, четлари ўткирлашган (5-6-7 расмлар).

V қиёсий гуруҳдаги туберкулёз микобактериялари

юқтирилиб, “Изониазид” препарати қўлланилган ҳар

бирида 3 бошдан қуён бўлган лаборатория ҳайвонлари

патологоанатомик текширилганда, (ҳар бир гуруҳдан

биттадан лаборатория ҳайвонида) қуйидаги ўзгаришлар

аниқланди: ўпка бироз катталашган, юзасида бир неча

дона 1-2 мм катталикдаги некроз ўчоқлари ва майда

нуқтали қон қуйилишлари ривожланган. Жигар ва талоқ

ҳам бироз катталашган, буйракларнинг капсуласи остида

кўп бўлмаган майда нуқтали қон қуйилишлари мавжуд-

лиги аниқланди.

VI назорат гуруҳи қуёнлари ички аъзоларида типик

туберкулёзга хос патологик ўзгаришлар аниқланди (8-9

расм).

Жадвал натижаларидан кўриниб турибдики, юқти-

рилгандан сўнг I гуруҳдаги 1 бош ҳайвонга 0,5 мл пре-

парат қўлланилган қуёнларда 70%, 1,0 мл. дан препарат

Патологоанатомик ёриб текширилган тажрибадаги

қуёнлар расмлари:

1-расм.

Рифизостреп қабул

қилган (М.bovis) 1-тажриба

гуруҳидаги қуённинг ички

аъзолари.

2-расм.

Рифизостреп қабул

қилган (М.tuberculosis) 3-тажриба

гуруҳидаги қуённинг ички

аъзолари.

3-расм.

M.tuberculosis 7880 юқтирилгандан сўнг Рифизостреп

қабул қилган қуёнлар ички аъзолари.

4-расм.

Назорат гуруҳидаги (М.bovis) туберкулёз

юқтирилган қуёнлар ўпкаси

5-расм.

Назорат гуруҳидаги (М.bovis) қуён ўпкаси.

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР


background image

11

#08 (189) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

мувофиқлаштиради. Бу комбинация туберкулостатик

препаратларга ўзига хос янги хусусият беради ва унинг

бактерицид фаоллигини кучайтиради. Рифизостреп пре-

парати микроорганизмга киргач, РНК синтези пасайиши-

га олиб келувчи ДНКга боғлиқ бўлган РНК полимераза

мажмуини ингибиция (фаоллигини тўхтатиш) қилади.

Рифизостреп таркибига кирувчи компонентлар ту-

беркулёз қўзғатувчисидан ташқари граммусбат кокк-

лар (стафилококк, стрептококк), грамманфий кокклар

(N.meningitidis, N.gonorhoeae) куйдирги таёқчалари,

клостридийлар, М.лепра ва рикккетсияларга, шунингдек

қутуриш вирусига қарши вирулоцид таъсирга эга. Бундан

ташқари, Рифизостреп препарати айрим протозой касал-

лик қўзғатувчиларига (пироплазмоз, бабезиоз) ҳам фаол

паразитоцид таъсир кўрсатиши ҳақида дастлабки тажри-

балар натижалари олинди. Тадқиқотлар давом этмоқда.

Хулосалар

1.

“Рифизострепт” препарати таркибидаги компо-

нентлар ўзаро мутаносибликда пролонгация (таъсир

этиш даврининг узайиши) ва синергетик (бир препа-

рат таъсирини иккинчиси кучайтириши) таъсир ҳосил

қилади. Бу комбинация туберкулостатик препаратларга

ўзига хос янги хусусият беради ва унинг бактерицид фа-

оллиги кучаяди.

2.

Рифизостреп препарати микроорганизмга кир-

гач, РНК синтезининг пасайишига олиб келувчи ДНКга

боғлиқ бўлган РНК полимераза мажмуини ингибиция

(фаоллигини тўхтатиш) қилади.

6-расм

. Назорат

гуруҳидаги (М.tuberculosis)

қуён жигари.

7-расм.

Назорат гуруҳидаги

(М.tuberculosis) қуён жигари.

8-расм.

Назорат гуруҳидаги

(М.tuberculosis) қуён жигари.

9-расм.

Назорат гуруҳидаги

(М.tuberculosis) қуён ички-

аъзолари

10-11-расм.

Тажрибадаги қуёнларни патологоанатомик ёриш

жараёни.

1-жадвал.

“Рифизостреп” препаратининг синов натижалари

Ҳайвон тури

гуруҳ

Бош

сони

Юқтирилган

штамм номи

Юқти риш

дозаси

Препарат

дозаси

Препарат номи

ва организмга

юбориш усули

Препаратнинг

даволаш

самарадорлиги

1 Қуёнлар, тажриба

I

4

4

M.bovis

8-03

0,03 мг/кг

0,5 мл

1,0 мл

Рифизостреп,

Парентерал

70 %

100 %

2

Қуёнлар, назорат

II

3

M.bovis

8-03

0,03 мг/кг

Назорат,

препаратсиз

+

3

Қуёнлар, тажриба

III

4

4

M.tuber

culosis 7880

0,03 мг/кг

0,5 мл

1,0 мл

Рифизостреп

парентерал

70%

90 %

4

Қуёнлар, назорат

IV

3

M.tuber

culosis 7880

0,03 мг/кг

Назорат,

препаратсиз

+

5

қуёнлар, қиёсий

гуруҳ

V

3

M.tuber

culosis 7880

0,03 мг/кг

10 мг/кг

Изониазид,

оғиз орқали

50 %

6

қуёнлар, қиёсий

гуруҳ

VI

3

M.bovis

8-03

0,03 мг/кг

10 мг/кг

Назорат

+

Жами

28

Эслатма: + туберкулёз аниқланган.

қабул қилган қуёнларда 100% даволаш самарадорли-

ги кузатилди. III гуруҳ қуёнларида эса препарат шунга

мувофиқ равишда 70-90 % даволаш самарадорлигини

кўрсатди, V изониазид қўлланилган гуруҳида 50% нати-

жа аниқланди.

Штамм назорати сифатида юқтирилган 2-4-6 гуруҳ

ҳайвонлари ички аъзоларида туберкулёзнинг генерализа-

цияланган патологоанатомик шакли ҳосил бўлди.

Шундай қилиб, ўтказилган тадқиқотлар натижаси-

да “Рифизостреп” препаратининг таркибидаги компо-

нентлар ўзаро мутаносибликда пролонгация (таъсир

этиш даврининг узайиши) ва синергетик (бир препа-

рат таъсирини иккинчиси кучайтириши) таъсир ҳосил

қилиши аниқланди. Препарат таркибидаги витамин-

ли ўсимлик мойи организмга секин сўрилади ва унинг

таъсир муддатини узайтиради. Кимёвий препарат ва

антибиотик комплекси ўзаро бир-бирининг таъсирини

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР


background image

12

#08 (189) 2023

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

3.

“Рифизостреп” препарати фармакокинетикаси

микобактериялар, грамманфий (ичак таёқчалари, саль-

монеллалар, клебсиеллалар, туляремия ва б.ш.) ва баъзи

граммусбат (стафилакокклар, пневмококклар, стрепто-

кокклар) микроорганизмларга бактерицид ва бактерио-

статик таъсир кўрсатади;

4.

М.bоvиs 8-03 ва M.tuberculosis №7880 штаммлари

билан алоҳида-алоҳида юқтирилгандан сўнг 1,0 мл (1:10

марта суюлтирилган) дозада “Рифизостреп” препарати

қабул қилган қуёнлар организми вирулент туберкулёз

қўзғатувчиларига қарши самарали антибактериал таъсир

кўрсатди.

5.

M.bovis 8-03 ва M.tuberculosis №7880 штаммлари

алоҳида юқтирилгандан сўнг препарат берилмаган назо-

рат гуруҳидаги қуёнлар ички-аъзоларида туберкулёзнинг

ривожланган (генерализация) шакли ҳосил бўлди.

6.

Рифизостреп препаратининг таъсири туберкулёз

микобактерияларининг M.bovis 8-03 штаммига қарши

70-100%, M.tuberculosis №7880 штаммига қарши 70-90%

ва қиёсий гуруҳда 50 фоизни ташкил қилди.

7.

Туберкулёз штаммларига қарши самарали анти-

микроб таъсир кўрсатган янги комбинацияли Рифизо-

стреп препаратини қўллашнинг оптимал дозаси тирик

вазни 3,5-4,0 кг бўлган 1 бош қуён учун 1,0 мл.ни ташкил

қилди. Қўллаш интервали 5 кун, давомийлиги 1,5-2 ой.

Эпизоотик барқарорликни доимий сақлаш, чорвачиликда хавфли ка-

салликларга йўл қўймаслик, мутахассислар тили билан айтганда эмлаш

схемасига риоя қилган ҳолда ветеринария тадбирлари ижросини таъмин-

лаш жуда муҳимдир. Бу борада Юқори Чирчиқ тумани ветеринария ва чор-

вачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан чорвадор

фермерлар, маҳалла фаоллари,аҳоли билан доимий суҳбатлар, учрашувлар

ташкил этилмоқда. Шу боис туманда чорва бош сони ҳам, наслчилик билан

шуғулланаётган тадбиркорлар ҳам кўпайиб бормоқда. Маълумотларга на-

зар ташлайдигавн бўлсак, бугунги кунда туманда 107та чорвачилик фермер

хўжаликлари фаолият юритмоқда ва улар ихтиёрида 12 минг бошдан ортиқ

қорамоллар мавжуд. Муҳими фермерлар ихтиёридаги чорванинг асосий қисми

наслли жониворлардир, аҳоли қарамоғидаги чорва бош сони ҳам муттасил ор-

таяпти. Ўтган йил хориждан шижоатли тадбиркорлар томонидан жами 1376

бош зотдор ғунажинлар олиб келинди ва бу жониворлардан соғлом, бақувват

бузоқлар туғди. Янги туғилган зотдор бузоқ тез ўсишини, бозорда бундай жо-

ниворнинг нархи 7-8 миллион сўмдан ортиқ эканлигини назарда тутсак мулк

эгалари нечоғлик фойда кўраётганини хомчўт қилиш қийин эмас. Туман ве-

теринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Хожиакбар Отабоевнинг таъкидлашича, туман чорва-

дорлари ветеринария мутахассислари билан хамкорликда қорамолчилик, паррандачилик қатори зотдор қўйчиликни

ривожлантиришга ҳам жиддий эътибор қаратган.Бу борада “Аг-

ротерра” МЧЖ ва “Камолиддин Нодир” фермер хўжаликлари

раҳбарлари бошқаларга ўрнак бўлишмоқда.

– Умарали Мирзабоев, Бахт Байбўсинов, Муроджон Мирза-

боев каби тажрибали ветврачларимиз Мейирбек Естаев, Бавур-

жан Абдураҳманов, Умрбек Туменбаев каби ёш мутахассислар-

га устозлик қилиб ветеринария тадбирларини сифатли ташкил

этишмоқда. –дейди Хожиакбар Отабоев. – Келгусида амалиёт

ўташга келган университет талабаларини ҳам сафимизга қўшиб

олиш,уларга касб сир-асрорларини янада мукаммал амалий

жиҳатдан ўргатишни режалаштирганмиз. Бу борада чорвадор

фермерлар бизга энг яқин кўмакчи бўлишади албатта.

Набижон Эргашев

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Антибиотики, сульфаниламиды и нитрофураны в вете-

ринарии. Ковалев В.Ф., Волков И.Б. и др./Москва ВО «АГРО-

ПРОМИЗДАТ» 1988.– 222 с.

2. Гарифуллин З.Р. // Материалы юбилейной сессии, посвя-

щенной 80-летию ЦНИИТ РАМН, 75-летию со дня рождения

акад. РАМН А.Г. Хоменко. - М., 2001.- С. 113 - 114.

3. Донченко H.A. Усовершенствование средств и методов

диагностики и профилактики туберкулеза крупного рогатого

скота// Автореф. дис. докт. вет. наук. -Новосибирск 2008. с 36

4. Лечение туберкулеза: рекомендации для национальных

программ.- ВОЗ - Женева, 1998. - Пер. с англ. 77.

5. Лысенко А.П. Разработка и внедрение новых методов

диагностики и профилактики туберкулеза в Республике Бела-

русь /А.П.Лысенко, А.Э.Высоцкий, Т.Н.Агеева//Ветеринарная

патология-2004-№ 1-2.-С.41-43.

6. Рекомендация по лабораторной диагностике туберкулё-

за.Омск,1988.-64 с.

7. Рекомендации по лечению резистентных форм туберку-

леза. - ВОЗ. - Женева, 1998. - Пер. с англ. 47.

8. Туберкулез: определение лекарственной устойчи-

вости к основным противотуберкулезным препаратам

//

«

Пробл. туберкулеза

», 2008, № 4, с. 38

9. Туберкулёза сельскохозяйственных животных /Под.ред.

В.П. Шишкова и В.П. Урбана. –М .: ВО Агропромиздат , 1991.

-246 с.

Ташаббускорлар

ВЕТВРАЧЛАР ФЕРМЕРЛАРУ АҲОЛИ ХИЗМАТИДА

Библиографические ссылки

Антибиотики, сульфаниламиды и нитрофураны в ветеринарии. Ковалев В.Ф., Волков И.Б. и др./Москва ВО «АГРО-ПРОМИЗДАТ» 1988.– 222 с.

Гарифуллин З.Р. // Материалы юбилейной сессии, посвященной 80-летию ЦНИИТ РАМН, 75-летию со дня рождения акад. РАМН А.Г. Хоменко. - М., 2001.- С. 113 - 114.

Донченко H.A. Усовершенствование средств и методов диагностики и профилактики туберкулеза крупного рогатого скота// Автореф. дис. докт. вет. наук. -Новосибирск 2008. с 36

Лечение туберкулеза: рекомендации для национальных программ.- ВОЗ - Женева, 1998. - Пер. с англ. 77.

Лысенко А.П. Разработка и внедрение новых методов диагностики и профилактики туберкулеза в Республике Беларусь /А.П.Лысенко, А.Э.Высоцкий, Т.Н.Агеева//Ветеринарная патология-2004-№ 1-2.-С.41-43.

Рекомендация по лабораторной диагностике туберкулёза.Омск,1988.-64 с.

Рекомендации по лечению резистентных форм туберкулеза. - ВОЗ. - Женева, 1998. - Пер. с англ. 47.

Туберкулез: определение лекарственной устойчивости к основным противотуберкулезным препаратам// «Пробл. туберкулеза», 2008, № 4, с. 38

Туберкулёза сельскохозяйственных животных /Под.ред. В.П. Шишкова и В.П. Урбана. –М .: ВО Агропромиздат , 1991. -246 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов