"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция
14-15 октября
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
181
ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИ ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА
ЧОРА - ТАДБИРЛАРИ
Давлатов Р. Б , Хушназаров А. Х.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар
университети
Аннотация:
В научной статье представлены результаты научных исследований по
эпизоотологии эймериоза, распространенности и эффективности эймериостатических
препаратов в лечении болезни, которая является широко распространенным инвазионным
заболеванием, наносящим большой экономический ущерб кролиководческим хозяйствам.
Калит сўзлар:
Қуѐн, эймериоз, ооциста, инвазия, паразитологик усул, копрологик
усул экстенсивлик, интенсивлик, эймериостатик, intracox oral, фуразолидон.
Кириш ва мавзунинг долзарблиги
Республикаимизда кейинги йилларда чорвачиликни,
хусусан, чорвачиликнинг кичик тармоқларидан бири ҳисобланган қуѐнчиликни
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун махсус дастурлар ишлаб
чиқилиб, соҳа вакилларига қатор қулайликлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги тамонидан 2018 йил 12 декабрдаги 859-сон билан Ўзбекистон насилли
қуѐн етиштирувчилар ассоциацияси давлат руйхатидан ўтказилганлиги ҳам мазкур
йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Ушбу долзарб вазифаларни бажаришда қуѐнларда учрайдиган айрим паразитар
касалликларнинг хавф туғдириши кузатилиб, уларни олдини олиш ва самарали даволаш
усулларини жорий этиш, ушбу тармоқ учун ишлаб чиқаришдаги зарурат ҳисобланади.
Чунки Республикамизда қуѐнларнинг паразитар касалликлари илмий изланувчилар
томонидан деярли ўрганилмаган.
Тадқиқотнинг мақсади ва усуллари.
Қуѐнлар эймериозининг эпизоотологиясини
ўрганиш, таҳлил қилиш, даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ишнинг
асосий мақсади ҳисобланади. Тадқиқотларимиз Самарқанд вилоятининг Патдарғом ва
Ургут туманларида ўтказилди. Илмий тадқиқот давомида экспериментал, микроскопик,
паразитологик, копрологик ва статистик усуллардан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг натижалари.
Дастлаб
текширилган қуѐнларнинг тезак намуналарида
эймерия ооцисталари мавжудлиги аниқланди, сўнгра эса тадқиқотлар давом эттирилди.
Ўтказилган тадқиқотлар натижасида қуѐнлар эймериозининг эпизоотологиясини ўрганиш
ва таҳлил қилиш натижасида “Гўзалкент достони” ДУК да парваришланаѐтган 155 бош
қуѐнларнинг 70 бошида эймериялар билан зарарланганлиги аниқланиб, инвазиянинг
экстенсивлиги 45,1 % ни, Ургут туманидаги “Мақсудабону бизнес сервис” ХК да
кўпайтирилаѐтган 225 бош қуѐнларнинг 80 боши эймериоз билан касалланганлиги ташхис
қилиниб, инвазиянинг экстинсивлиги 35,5% ни ташкил этди (1 расм).
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция
14-15 октября
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
182
1-расм Қуён эймериозини копрологик текшириш натижалари
Демак, иккала хўжалик миқѐсида инвазиянинг экстенсивлиги ўртача 40,3% ни ташкил
қилганлиги аниқланди.
Куѐнлар эймериозини даволаш ва профилактика муолажаларини ўтказиш мақсадида
эймерияларга қарши таъсир этувчи антипаразитар дори воситалари синовдан ўтказилди.
«
Intracox
oral
» (Interchemie werken “De Adelaar” B.V.Metaalveg Gollandiya)
эймериостатиги ва ўзаро таққослаш учун
фуразолидон
препаратларининг эймериостатик
таъсирлари ўрганилди.
Тажриба учун эймериоз билан спонтан касалланиб, инвазия интенсивлиги юқори бўлган
қуѐнлар танлаб олиниб, ушбу қуѐнлар анологлар қоидаси бўйича 4 гуруҳга: 1- соғлом
назорат гуруҳи; 2- касалланган назорат гуруҳи; 3-4 - тажриба гуруҳларига ажратилди.
Текширувлар давомида ҳар тўртала гуруҳ қуѐнлари клиник, паразитологик, микроскопик
текширилгандан сўнг, эймериоз аниқланган тажриба ўтказилаѐтган 3-4-гуруҳ қуѐнларига
қуйидаги эймериостатик дорилар синовдан ўтказилди.
3-гуруҳ қуѐнларига «
Intracox oral
» препарати 1 мл миқдорда 1000 мл сувга эритилиб, 2
кун давомида узлуксиз берилди;
4-гуруҳ қуѐнларига эса
фуразолидон
дорисидан 0,5 гр 1 кг омухта емга миқдорида
аралаштириб, 9 кун давомида узлуксиз берилди.
1-2- назорат гуруҳларидаги қуѐнларга дори берилмади.
Қўлланилган дори воситаларининг самарадорлиги касалликнинг клиник белгилари ва
лаборатория текшириш натижаларига асосан аниқланди (1 жадвал).
0
200
400
“Гузалкент достони”
ДУК
“Мақсудабону
бизнес сервис” ХК
155
225
70
80
45.10%
35.50%
Қуёнлар бош сони
Инвазиянинг экстенсивлиги сони
Инвазиянинг экстенсивлиги фоизи
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция
14-15 октября
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
183
1-жадвал Қуён эймериозни даволашда қўлланилган дориларнинг самарадорлик
натижалари
№
г
ур
уҳлар
Гуруҳлар номи
Дор
и
лар
н
оми
Дор
и
н
и
н
г д
озас
и
Г
ур
уҳд
аг
и
қ
уё
н
с
он
и
Г
ур
уҳд
аг
и
қ
уё
н
ла
р
н
и
н
г
сақ
лан
увч
ан
ли
ги
, %
Дори
берилгач
инвазиянинг
интенсивлиги
Дор
и
н
и
н
г
самар
ад
ор
ли
ги
,
%
Текширув кунлари (ооцисталар сони,
нусха)
3
–
к
ун
4
-
к
ун
5
-к
ун
6
-к
ун
7
-
к
ун
8
-к
ун
1
Соғлом назорат
гуруҳи
-
-
65
100
-
-
-
-
-
-
-
2
Касал
назорат
гуруҳи
-
-
65
60
15,6
16,9
21,6
18,6
16,4
17,2
-
3
Тажриба гуруҳи
Intr
ac
ox or
al
1
мл
1 л с
увга
65
100
10,1
9,9
7,3
5,4
2
1
95
4
Тажриба гуруҳи
Фура
зо
-
ли
дон
0,5 гр 1 к
г е
м
га
65
95
12,2
11,9
10,8
6,8
3,2
2
75
Тадқиқот натижаларига кўра препарат узлуксиз равишда 2 кун давомида берилганда 3-
гуруҳ қуѐнларида ўлим ҳолати кузатилмади. 4-гуруҳда 3 бош қуѐн нобуд бўлди. 2-касал
назорат гуруҳида эса 5 бош қуѐн нобуд бўлди. Препаратлар берилгандан сўнг белгиланган
схема бўйича такрорий копрологик текширувлар ўтказилиб, эймерия ооцисталарининг
ажралиш интенсивлиги кўрсаткичи бўйича эймериостатик таьсир этиш фаоллиги
аниқланганида 3-гуруҳда синалган препарат «
Intracox oral
» нинг самарадорлик
кўрсатгичи 95 % ни, 4-гуруҳда эса
фуразолидон
нинг самарадорлиги 75 % ни ташкил
қилганлиги қайд этилди.
Хулоса.
Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, қуѐнларнинг эймерози кенг
тарқалган (инвазиянинг экстенсивлиги ўртача 40,3%) бўлиб, касалликни даволаш ва
олдини олишда янги эймериостатик препаратлардан
Introcox oral
нинг самарадорлиги
95% ни ташкил этди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
А.Ғ.Ғафуров., Р.Б.Давлатов., Ў.И.Расулов. // Ветеринария протозоологияси (Ўқув
қўлланма). Самарқанд-2013. 83-87 б.
"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция
14-15 октября
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI
184
2.
А. Хенниг. / Минеральныевешества, витамины, биостимуляторы в кормлении сельско
хозяйственных животных. Москва Колос-1976. 430-448 б.
3.
Б.А.Элмуродов., А.К.Турдиев., Н.Набиева. // Қуѐнчилик ўқув қўлланма. Самарқанд-
2018. 72-73 б.
4.
Б.С.Салимов, А.С.Даминов. / Зоология.Тошкент-2018. 35-38 б.
5.
В.Сидоркин. // Паразитарные болезни кроликов. Москва. Аквариум-2010. 7-13 б.
6.
У.Балласов, Ш.Маматмуминов, / Парҳезбоп қуѐн гушти, Ветеринария медитцинаси
журнали 2019 №2. 29-30 бет.
7.
У.Балласов, А.Турдиев, // Қуѐнчилик сердаромад соҳа. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги
журнали 2014 №12. 16 бет.
8.
П.С.Ҳақбердиев.,
Ф.Б.Ибрагимов.
//
Ветеринария
протозоологияси
ва
арахноэнтомологияси. Тошкент-2020. 94-99 б.
9.
Давлатов, Р. Б., Насимов, Ш. Н., Ниѐзов, Х. Б., Жабборов, Ш. А., Хўджамшукуров, Ш.
А., & Сафаров, Х. А. (2019). Парранда касалликларини профилактикаси ва даволаш
бўйича ТАВСИЯЛАР.
10.
ДАВЛАТОВ Р. Б., ИБРАГИМОВ Д. Сравнительная активность кокцидиостатиков при
эймериозе птиц //Вестник ветеринарии. – 2012. – №. 4. – С. 40-41.
11.
Жуков, А. И., Юнусов, Х. Б., Джаббаров, Ш. А., Федотов, Д. Н., Даминов, А. С., &
Кучинский, М. П. (2020). Морфологическое проявление патологических процессов в
органах животных.
12.
Захаров, С. Л., Х. Б. Юнусов, and С. А. Алексеенков. "Интенсификация процесса
предочистки." Естественные и технические науки 6 (2014): 123-124.