Innovative Development in Educational Activities ISSN: 2181-3523 VOLUME 2 | ISSUE 1 | 2023
Scientific Journal Impact Factor (SJIF): 4.654 http://sjifactor.com/passport.php?id=22323
Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023
138
УДК: 619:615:636.92
ЭЙМЕРИОЦИД ПРЕПАРАТЛАРНИ ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИДА ҚЎЛЛАШ
А.Х.Хушназаров
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар
университети, Таянч докторант
М.И.Хушназарова
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар
университети, Талаба
З.Х.Исоқулова
Нарпай туман 1 - сон касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада қуёнчилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар
келтирадиган инвазион (пратазой) касаллик эймериоз ҳақида маълумотлар
келтирилган, бугунги кунда касалликка энг самарали тасир кўрсатадиган
антиэймерий препаратлардан махаллий Толтрокснинг самарадорлиги синовдан
ўтказилган, қўллаш бўйича тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
Қуён, Эймериоз, Эймериоцид, Оосицта Вазурил, Толтрокс,
Анологлар.
USE OF EYMERIOTIC DRUGS IN RABBIT EYMERIOSIS
ABSTRACT
In this article, information is provided about the invasive (protozoan) disease
Eimeria, which causes great economic damage to rabbit farms, the effectiveness of
local Toltrox, one of the most effective anti-Eimeria drugs, has been tested, and
recommendations for use are given.
Key words:
Rabbit, Eimeriosis, Eimeriocide, Oosyststa Vazuril, Toltrox,
Anologues.
Innovative Development in Educational Activities ISSN: 2181-3523 VOLUME 2 | ISSUE 1 | 2023
Scientific Journal Impact Factor (SJIF): 4.654 http://sjifactor.com/passport.php?id=22323
Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023
139
КИРИШ.
Қишлоқ хўжалигининг энг муҳим вазифаси чорвачилик
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада кўпайтиришдир. Қуёнчилик
чорвачилик соҳасида гўшт ресурсларини кўпайтириш борасида ва энгил
саноатни хомашё билан таъминлаш борасида катта салоҳиятга эга бўлган
соҳалардан биридир. Дунё иқтисодиёти ва истеъмол занжирида қуёнчилик
алоҳида ўрин тутади. Франция, Белгия, Испания, Аргентина ва Мексика бу
борада энг яхши тажрибага эга. Мўйнали ва пахмоқ зотли қуёнларни
етиштиришда энг катта улушни Хитой эгалласа Италия гўшт бўйича етакчилик
қилади ва ушбу мамлакат йилига 300 минг тонна қуён гўштни етиштиради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, инсон овқатланишида
парҳез озиқанинг 5 фоизидан кўпроғи парҳез гўшт бўлиши керак. ЖССТнинг
маълумотига кура аҳоли жон бошига қуён гўштини истеъмол қилиш йилига 5,5-
6 килограммни ташкил қилиши лозим. Германия, Франция ва Венгрияда бу
кўрсаткич 2,5-3 килограммни ташкил этади, ушбу мамлакатларда
маҳсулотларнинг 65 фоизи кластер усули билан ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 29 январдаги
"Чорвачилик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармонида бошқа чорвачилик тармоқларини
ривожлантириш билан бир қаторда қуёнларни парваришлаш бўйича
ихтисослашган комплексларни қуриш, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб
чиқариш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифалар
белгилаб берилди. Ўзбекистонда қуён боқишни ривожлантириш консепсиясига
мувофиқ, 2020-2024 йилларда республикада қуён боқиш кластерларини ишга
тушириш дастури ишлаб чиқилган ва амалиётда кенг қўлланилмоқда.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ.
Эймериозлар бир
ҳужайрали содда паразитлар – Эймериялар (кокцидиялар) чақирадиган инвазион
касаллик ҳисобланади. Қуёнларда эймериоз турли хил клиник ҳолатларда
кечади. Эймериоз билан кўп ҳолатларда 3 ойликкача бўлган қуён болалалари
оғир касалланади. Касаллик кучли хуруж қилган пайтда қуён болалари карахт
бўлиб, харакатчанлиги кескин пасайиб кетади, озиқланиши сустлашади,
ошқазон-ичак фаолияти бузилади (ич кетади), ич кетиши баъзан қон аралашган
ҳолда кечади, натижада қуёнчалар ўсишдан қолади. Касалликни вақтида
ташҳислаш, даволаш ва олдини олишда юқори самарали антипаразитар дори
воситаларини қўллаш касалликни самарали даволашга ва иқтисодий зарарни
камайишига имконият яратади.
Тадқиқот мақсади.
Куёнлар эймериозини даволашда замонавий
эймериоцид препаратларнинг самарадорлигини аниқлаш. Толтрокс (маҳаллий)
Innovative Development in Educational Activities ISSN: 2181-3523 VOLUME 2 | ISSUE 1 | 2023
Scientific Journal Impact Factor (SJIF): 4.654 http://sjifactor.com/passport.php?id=22323
Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023
140
ва ўзаро таққослаш учун Вазурил препаратининг эймериоцид таъсирларини
ўрганиш. Ушбу препаратларнинг 1 мл таркибида 25 мг/ мл толтразурил мавжуд.
Тадқиқотнинг вазифаси:
Препаратларнинг антиэмерий таъсирини
ўрганиш.
НАТИЖАЛАРИ.
Илмий тадқиқот ишларимиз Самарқанд вилояти
Булунғур тумани “Бўрибой Нустаев Замин Нур” Ф/Хда олиб борилди. Фермер
хўжалигида 950 бош “Хикол” зотли қуёнлар парваришланиб келинмоқда. Биз
қуёнларни
клиник
кўрикдан
ўтказиш
жараёнида
эймериоз
билан
касалланганлигини кузатдик. Илмий тадқиқот ишлари давомида амалий
тажриба, микроскопик ва статистик усуллардан фойдаланилди. Қуёнларнинг
тезак намунаси Дарлинг усулида текширилди. Текширилган қуёнларнинг тезак
намунасида Эймерия ооцистлари мавжудлиги аниқланди (1-расм).
1-расм.
Эймерия оосицталари микроскопда кўриниши.
Касалланиб ўлган қуёнларнинг жасади ёриб кўрилди ва патологоанатомик
текширилди. Жасади патологоанатомик усулда ёриб текшириб кўрилган қуёнлар
эймериоз билан касалланганлиги тасдиқланди (2-расм).
2 - расм.
Қуёнларни патологоанатомик текшириш жараёнларидан
лавҳалар
Innovative Development in Educational Activities ISSN: 2181-3523 VOLUME 2 | ISSUE 1 | 2023
Scientific Journal Impact Factor (SJIF): 4.654 http://sjifactor.com/passport.php?id=22323
Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023
141
Хўжаликда эймериоз билан касалланганлиги аниқланган қуёнлар ажратиб
олиниб, анологлар қоидаси бўйича 10 бошдан 3 гуруҳ (1 - тажриба гуруҳи; 2 -
тажриба гуруҳ; 3 - назорат гуруҳи) га тақсимланди.
Тадқиқот ишлари давомида ҳар иккала гуруҳ қуёнлари клиник,
паразитологик, микроскопик текширилгандан сунг, бу қуёнлар 3 та гуруҳга
ажратилди, шундан:
1- тажриба гуруҳи қуёнларига Толтрокс препаратини 1000 мл сувга 1 мл
миқдорда аралаштириб, икки кун давомида узлуксиз берилди.
2- тажриба гуруҳидаги қуёнларга эса Вазурил 1000 мл сувга 1 мл
миқдорда аралаштириб, икки кун давомида узлуксиз берилди.
3- назорат гуруҳидаги қуёнлар хўжалик технологияси бўйича асралди,
озиқлантирилди, аммо препарат берилмади. Қўлланилган препаратларнинг
самарадорлиги касалликнинг клиник белгиларини кузатилмаслиги ва
лаборатория текшириш натижалари асосида тахлил қилиб баҳоланди.
МУҲОКАМА.
Амалий тажриба натижаларига кўра препаратлар узлуксиз
равишда 2 кун давомида берилганда, 1-тажриба гуруҳидаги қуёнларда ўлим
холати қайд этилмасдан соғайиш кузатилди, 2-тажриба гуруҳидаги қуёнлардан 1
боши нобуд бўлиб, клиник соғайиш суст кечди. 3-назорат гуруҳида эса 5 бош
қуён нобуд бўлди. Препаратлар берилгандан сўнг қуёнларни тезак намуналари
Дарлинг усулида текширувдан ўтказилганда 1-гуруҳ қуёнларига қулланилган
Толтрокс препаратини даволовчи самарадорлиги 89 % ни, 2-гуруҳ қуёнларига
берилган Вазурил препаратининг самарадорлиги эса 60 % ни ташкил қилганлиги
қайд этилди (1 жадвал).
1 -жадвал
Қуён эймериозини даволашда синовдан ўтказилган дориларнинг
самарадорлик кўрсатгичлари
№
г
ур
уҳлар
Гуруҳлар
номи
Д
ор
и
л
ар
н
оми
Д
ор
и
н
и
д
озас
и
Г
ур
уҳд
аг
и
қ
уё
н
сон
и
Г
ур
уҳд
аг
и
қ
уё
н
лар
н
и
н
г
сақ
лан
и
ш
и
, %
Дори берилгач инвазиянинг
интенсивлиги
Самарад
ор
ли
ги
, %
Текширув кунлари (ооцисталар
сони, нусха)
3
–к
ун
4
-к
ун
5
-к
ун
6
-к
ун
7
-к
ун
8
-к
ун
1
Тажриба
гуруҳи
Толтрокс
1 мл 1 л
сувга
(2кун)
10
100
11
10
7
5
2
1
89
2
Тажриба
гуруҳи
Вазурил
1 мл 1 л
сувга
(2кун)
10
90
12
11
10
8
4
3
60
3
Назорат
гуруҳи
-
-
10
50
17
18
21
22
23
24
-
Innovative Development in Educational Activities ISSN: 2181-3523 VOLUME 2 | ISSUE 1 | 2023
Scientific Journal Impact Factor (SJIF): 4.654 http://sjifactor.com/passport.php?id=22323
Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023
142
ХУЛОСА
. Ўтказилган текширувлар натижасига кўра, қуёнларнинг
инвазион касалликлари орасида эймериоз кенг тарқалган бўлиб, унинг
тарқалиши, диагностикаси ва замонавий кимёпрофилактикасини ўрганиб
тавсиялар бериш ишлаб чиқариш учун муҳим ахамият касб этади.
Замонавий эймериосид препарат Толтроксни амалий тажрибада 1 мл/1 л
сувга 2 кун ўзлуксиз қулланилганда унинг даволовчи самарадорлиги 89 % ни
ташкил этганлиги аниқланди.
Касалликни даволаш учун витаминли комплекслардан фойдаланиш ҳам
унинг эртачи тузалишига ёрдам беради.
Касаллик кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида қуёнхоналарда тўлиқ
зоогигеник талабларга роия қилиш керак.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Худойбердиевич, Хушназаров Алишер, Моҳигул Илхомовна
Хушназарова,
and
Зебо
Худойбердиевна
Исоқулова.
"ҚУЁН
ЭЙМЕРИОЗИНИНГ ТАРҚАЛИШИ, ДИАГНОЗИ, ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ
ОЛИШ."
RESEARCH AND EDUCATION
1.9 (2022): 245-249.
2. Давлатов, Р. Б., & Хушназаров, А. Х. (2022). ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИ
ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ
ДАВОЛАШ
ВА
ПРОФИЛАКТИКА
ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ.
AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY
JURNALI
, 181-184.
3. Давлатов, Р., & Мишин, В. (2008). Одновременная профилактика
эймериоза и колибактериоза.
Животноводство России
, (5), 17-18.
4. Давлатов, Р. Б., Салимов, Х. С., & Хўджамшукуров, А. Н. Паррандалар
касалликлари.
Ўқув қўлланма, Самарқанд-2018
.
5. Давлатов, Р. Б., Насимов, Ш. Н., Ниёзов, Х. Б., Жабборов, Ш. А.,
Хўджамшукуров, Ш. А., & Сафаров, Х. А. (2019). Парранда касалликларини
профилактикаси ва даволаш бўйича ТАВСИЯЛАР.
6. ДАВЛАТОВ, Р. Б., & ИБРАГИМОВ, Д. (2012). Сравнительная
активность кокцидиостатиков при эймериозе птиц.
Вестник ветеринарии,(4)
,
40-41.
7. Давлатов, Р. Б., Салимов, Х. С., & Худжамшукуров, А. Н. (2018). "
Парранда касалликлари" ўқув қўлланма Самарқанд.
8. Давлатов, Р. (2008). Коликокцид-препарат против эимериоза и
колибактериоза птицы.
Птицеводство
, (1), 28-28.
Innovative Development in Educational Activities ISSN: 2181-3523 VOLUME 2 | ISSUE 1 | 2023
Scientific Journal Impact Factor (SJIF): 4.654 http://sjifactor.com/passport.php?id=22323
Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023
143
9. Даминов, А. С., Хашимов, Б. С., & Хушназаров, А. Х. (2018).
ЭПИЗООТОЛОГИЯ И ЛЕЧЕНИЕ ПАРАМФИСТОМАТОЗА КРУПНОГО
РОГАТОГО СКОТА. In
Современное состояние, традиции и инновационные
технологии в развитии АПК
(pp. 76-83).
10. Isoqulova, Z. X. (2021). Qishloq xo ‘jalik hayvonlarining trematodozlari
haqida ma’lumot.
Science and Education
,
2
(12), 97-101.
11.
Расулов, О., Илёсов, З., Суюнов, Р., Расулов, Ш., & Хушназарова, М.
(2022). Bozorlardagi go ‘shtning yangiligini aniqlash usullari.
Перспективы
развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой
безопасности
,
1
(2), 132-136.
12. Турсунқулов, А. Р., & Хушназаров, А. Х. (2020). ҲАЙВОНЛАРНИНГ
ЛАРВАЛЬ ЦЕСТОДОЗЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ.
ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-
ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
, 332.
13.
Худжамшукуров,
А.
Н.,
&
Давлетов,
Р.
Б.
(2019).
РАСПРОСТРАНЕНИЕ ЭЙМЕРИОЗА КУР В УСЛОВИЯХ УЗБЕКИСТАНА И
ИСПЫТАНИЕ ЭЙМЕРИОСТАТИКОВ ДЛЯ ЕГО ПРОФИЛАКТИКИ.
In
СОВРЕМЕННОЕ СОСТОЯНИЕ, ТРАДИЦИИ И ИННОВАЦИОННЫЕ
ТЕХНОЛОГИИ В РАЗВИТИИ АПК
(pp. 167-171).
14. Худойбердиевич, Х. А., Хушназарова, М. И., & Исоқулова, З. Х. (2022).
ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИНИНГ ТАРҚАЛИШИ, ДИАГНОЗИ, ДАВОЛАШ ВА
ОЛДИНИ ОЛИШ.
RESEARCH AND EDUCATION
,
1
(9), 245-249.
15. Хушназаров, А. Х. (2022). ОБЗОР ЛИТЕРАТУРНЫХ ДАННЫХ ПО
ХИМИОТЕРАПИИ
И
ХИМИОПРОФИЛАКТИКИ
ЭЙМЕРИОЗА
КРОЛИКОВ.
PEDAGOGS jurnali
,
23
(2), 83-86.
16. Хушназарова, М. И., Расулов, У. И., & Исакулова, З. Х. (2022).
СОВРЕМЕННЫМ И ПЕРСПЕКТИВНЫМ МЕТОДАМ ВЕТЕРИНАРНО-
САНИТАРНОЙ ЭКСПЕРТИЗЫ.
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF THEORETICAL
& APPLIED SCIENCES
,
3
(2), 81-84.