О выявлении, лечении и профилактике инфекционных болезней молодняка животных

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Элмуродов, Б., Наврўзов, Н., Шопулатова, З., & Рузикулова, Б. (2021). О выявлении, лечении и профилактике инфекционных болезней молодняка животных. in Library, 2(2). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/32544
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлена ​​информация по диагностике, лечению и профилактике инфекционных заболеваний молодняка животных.


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ:

12

# 5 (78) 2014

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

Б.А.Элмуродов, в.ф.н., Н.Наврўзов, ЎзВИТИ.

З.Ж.Шопулатова, в.ф.н., Б.У.Рўзиқулова, СамҚХИ.

ЁШ ҲАЙВОНЛАР ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ АНИҚЛАШ,

ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАҚИДА

Аннотация

В статье приведены данные о том, что в естественных

условиях среди ягнят встречаются болезни, как пастерелла,
сальмонелла, эшерихия и диплококкоза, они протекают с
тяжелыми

клиническими

проявлениями

и

сложными

патологоанатомическими изменениями. Установлены особен-
ности диагностики, лечения и профилактики бактериальных
инфекций, встречающихся в хозяйствах республики.

Ключевые слова:

пастереллёз, сальмонеллёз, колибакте-

риоз, диплококкоз, вакцина, даволаш, олдини олиш, патомор-
фалогия.

Summary

In article are brought given about that that in natural condition

disease meet amongst sheep, as pasterellosis, salmonellosis,
colibacteriosis and diplococcosis run with heavy clinical
manifestations and complex pathalogy-anatomic change. The
installed particularities of the diagnostics, treatments and preventive
maintenances bacterial infection, meeting in facilities of the republic.

Key words: pasterellosis, salmonellosis, colibacteriosis, dip-

lococcosis, vaccine, therapy, prevention, pathomorphology.

Мамлакатимиз ахолисининг гўшт ва сут маҳсулотларига

бўлган эхтиёжини тўла қондиришда чорва молларининг турли
касалликлардан химоялаш муҳим аҳамиятга эга. Бунда
ветеринария тадбирларини ўтказиш катта рол ўйнайди.

Ёш ҳайвонлар орасида содир бўладиган юқумли

касалликлардан пастереллёз, колибактериоз, сальмонеллёз ва
диплококкоз жуда катта иқтисодий зарар келтириши
чорвачиликда муҳим муаммо бўлиб келмоқда. Ҳозирги кунда
Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Жиззах вилояти

хўжаликларида мазкур касалликлар учраб турибди. Мазкур
соҳани тараққиёти учун кишлоқ хўжалик хайвонлари орасида
учраб турадиган юқумли касалликлар билан самарали курашиш

бўйича чора-тадбирларнинг янгиларини яратиш ва тадбиқ этиш
лозимдир. Ёш моллар юкумли касалликлари чорвачилик учун
энг катта хавф бўлиб хисобланади.

Ёш бузоқлар колибактериози жуда ўткир ва ярим ўткир

оқимларда ўтади ва ёшга қараб турлича бўлади. Бузоқларнинг
бир ойгача бўлган ёшида ярим ўткир окимда бўлиб,
иштаҳасининг пасайиши, баъзан хароратининг 40- 41°С га
кўтарилиши, пульснинг минутига 120 та га, нафас олишнинг 35-

40 тага етиши билан ифодаланади, 30 % бузоқларда диарея
ҳолати кузатилади. Касалликнинг би- ринчи белгиларидан
кейин 3-6 кунда хайвон халок бўлади. 3-8 ойлик бузоқларда

касаллик ўткир оқимда ўтади, уларда иштаҳа йўколади, ҳарорат
41-42°, пульс 160 га етади, нафас олиш тезлашиб, томоқ
хириллаши бошланади. Бурундан се- роз-фибриноз суюқлик
оқади, умумий сусайиши ва депрессия оқибатида ҳайвон халок
бўлади.

Патоморфологик ўзгаришлар.

Улган ва мажбурий

сўйилган бузокларнинг гавдасини ёрганда патологоанато- мик
ўзгаришларнинг

яхши

намоёнлиги

бузокнинг

ёшига,

касалликнинг чўзилганлигига, организмнинг иммунологик
ҳолатига ва бошқаларга боғликдир. 3-8 ойлик бузокларда
касаллик жуда ўткир ўтганда ўзгаришлар унча характер- ли

бўлмайди, органларда қон турғунлиги, якка ярим кон
куйилишлар кўринади, кўпинча гавда шишган, оғиздан,
бурнидан кўпикли суюқлик оқади, кўз сокқаси бўртиб чиқади,
конъюнтиваси кескин гиперемиялашган бўлади.

Диагноз.

Колибактериозга карши фойдали чораларни

кечиктирмасдан ишлаб чиқиш ва қўллаш учун ўз вактида, тўғри
диагноз қўйиш катта аҳамиятга эгадир. Диагноз комплекс
равишда клинико-анатомик, эпизоотологии маъ- лумотларга,

серологик ва бактериологии текширишлар на- тижаларига
асосланиб қўйилади.

Пастереллёз

(Pasteurellosis, геморрагик септицемия)

хайвонлар ва паррандаларнинг ўта ўткир, ўткир, ярим ўткир,
сурункали шаклларда кечувчи юқумли касаллик- лардир
қўзғатувчи Pasteurella турига кирувчи бактериялар (P.multocida,
P.haemolytica).

Пастереллёз касаллиги баҳор ва ёз ойларида кенг ри-

вожланади. Бунга иклимнинг кескин ўзгаришлари ҳамда турли
стресслар каби омиллар қўшимча сабаб бўлади.

Пастереллёзнинг жахон бўйича тарқалганлигини ва катта

зарар етказишини Бурлуцкий И.Д., Япаров Э.Э, Турақулов (
1991), С.И.Джупина, А.А. Колосов (2001) каби олимлар
таъкидлаганлар. Пастереллёзга қарши биопрепа- ратлар яратиш
ва иммунитет масалалари тўғрисида Ж.М. Парманов (1996),
Ибадуллаев Ф.И ва бошкалар (1989, 2000) маълумот беришган.

Бузоклар пастереллезининг (геморрагик септицемия) жуда

ўткир (шиш шакли) ва ўткир (кўкрак шакли) оқимлари учрайди.
Шишлар терида, жағ ости, бўйиннинг пастки қисми, кўкрак тери
ости бириктирувчи тўқималарида учрайди. Шиш хосил бўлган
бириктирувчи тўқимани кесганда куюқ клейсимон экссудат
билан инфильтрацияланганлиги, таркибий қисмларида қон
қуйилишлар борлиги кўринади. Пастереллезнинг яна бир
характерли шакли геморрагик ди- атездир, нуқтали, доғли
чизиқли қон қуйилишлар кекирдак, бронхлар, ширдон, ингичка,
йўғон ичаклар, сийдик пуфаги шиллиқ пардаларида, плевра
остида, ошқозон ичаклар- нинг сероз пардаларида, буйраклар,
жигар, талоқ юзасида, эпикардда, миокардда, эндокард остида,
жағ ости, халқум олди, бронхиал, ўпка оралиғидаги, юзаки ва
бошқа лимфа тугунларида учрайди. Кўкрак ва қорин
бўшлиқларида, пе- рикардда сариқ лимон рангли суюқлик
тўпланади, унинг микдори жойига караб 0,5, 2,0, литрга етади.
Шунингдек, ширдон ва ичакларда катарал геморрагик
яллиғланишлар кўринади.

Диплококкоз қишлоқ хўжалик ва ёввойи ҳайвонларнинг

юкумли бактериал касаллигидир (қўзғатувчиси Diplococcus
lanceolatum). Касаллик йилнинг ҳамма фаслларида, айникса қиш
ва баҳор ойларида кўпрок учрайди, ўпка ва ича- кларни
яллиғлантиради,

сепсис,

артрит,

лимфа

тизимини

жароҳатлайди, 70-75 % ўлим билан тугайди. Ёш ҳайвонларда
ўта ўткир, ўткир ва ярим ўткир шаклларда кечиб, уларнинг
ўлимига сабаб бўлади. Катта ёшли хайвонларда асосан су-
рункали, баъзан ўткир шаклда кечиб, эндометрит, аборт, артрит,
мастит касалликларининг ривожланишига олиб ке- лади.
Касалланган хайвонларда тана ҳароратининг 41-42

УДК 619.616.989.2.75


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ:

#5 (78) 2014

13

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР

°C гача ошиши, нафас олиш қийинлашуви, ҳолсизланиш,
бурундан кўпикли ва қонли суюклик оқиши кузатилди. Ярим
ўткир ва сурункали шаклларда ушбу белгиларда артрит, йўтал
ва ич кетиш қўшилади. Ўз вақтида ветеринария ёрдами
кўрсатилмаса, касалланган ҳайвонлар нобуд бўлади.

Патологоанатомик ўзгаришлар.

Мисли кўрилмаган

инфекциянинг ўткир оқимидан ўлган ҳайвонни ёриб кўрганда
ингичка ичакнинг, баъзан ширдоннинг шилимшик пардасида,
тутқичларда, қорин пардасида эпикард ва эндокард остида
нуқтали ҳамда майда доғли қон қуйилишлар кўринади.
Шунингдек бурун, томок, кекирдакнинг шиллик пардаларида
ўткир гиперемия, ўпкада купли гиперемия ва шиш кўринади.

Инфекция кўпинча ошқозон ичакларни шикастлантир- ган

пайтларда қорин бўшлиғида кўп микдорда геморрагик экссудат
тўпланади: талоқ кескин катталашади (2-3 баробар)
резинасимон бўлади, четлари қалинлашган ва капсуласи остида
нуқтали чизикди кон қуйилишлар кўринади, жигар буккан,
қонга тўлган, буйракларнинг капсуласи остида ан- чагина
нуқтали майда кон қуйилишлар мавжуд. Ширдон ва ингичка
шиллиқ пардалари кучли гиперемиялашган, сероз шиш
ҳолатида, кўп нуктали ва майда доғли қон қуйилишлар
кўринади.

Салмонеллёз.

Касаллик ўткир ва сурункали оқимларда

ўтади, ўткир оқимда талоқ катталашган, қонга тўлган, сероз
қатламларида кон қуйилишлар кўринади. Ингичка ичак- да
сероз-катарал яллиғланиш содир бўлиб кейинчалик геморрагик
шаклга ўтади. Жигар буккан, юзасида ва кесиб Караганда
кўпгина майда кулранг

-

сариқ рангли тугунчалар учрайди.

Сурункали кечганда кўпинча ўпка шикастланади. Унда сероз-
катарал бронхопневмония топилади, кўпинча юкори ва баъзан
ўрта бўлаклари шикастланади, кейинчалик сероз- катарал
бронхопневмония асосида некротик ўчоқли крупоз пневмония
ривожланади.

Диагноз характерли патологоанатомик ва гистологик

ўзгаришларга асосланади. Айниқса жигарда ва бошқа ор-
ганларда тугунчаларининг топилишига ахамият берила- ди,
салмонеллезни диплококк септицемиясидан фарқ ки- лиш
керак.

Бактериологик

текшириш

якунловчи

диагноз

ҳисобланади.

Даволаш.

Пастереллёз, колибактериоз, салмонеллёз ёки

диплококкоз билан касалланган бузок ва қўзиларга мазкур
касалликларга қарши гипериммун қон зардоби да- волаш
дозасида

(1,5-2

мл

кг).юборилади

ҳамда

қўйидаги

антибиотиклардан бири қўлланилади: энрофлокцин, биомицин,
стрептомицин,

прологирланган

антибиотиклар

(лево-

тетросульфин, дибиомицин, дистрепомидазол, бициллин-3,
нитокс ва х.к.). Бунда сульфаниламидлар ва глюкоза, кофеин
каби сиптоматик воситалардан хам фойдаланилади. Ги-
периммун қон зардоби кўллангандан 4-5 кун ўтгач, эмлаш ёшига
етган барча ҳайвонлар юқорида номлари келтирил- ган
вакциналар билан эмланади.

Пастереллёз, сальмонеллёз, колибактериозларга қарши

эмлаш учун қуйидаги биопрепаратлар йўриқномага асосан
қўлланилади. Бузоқ, қўзи ва чўчқа болаларининг пастереллёз,
колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларига карши
поливалент радиовакцина, тери остига биринчи марта 2 мл,
иккинчи марта 14 кундан сўнг 3 мл микдорида асептик ва
антисептика қоидаларига риоя қилган ҳолда кўллаш талаб
этилади.

Бузок ва қўзиларда диплококкоз касаллигини олдини олиш

учун Узбекистан ветеринария илмий-тадқиқот инсти- тутида
яратилган қўй қўзиларнинг диплококкоз касалликларига қарши
ГОА формол вакцинадан фойдаланишни тавсия этамиз.

Олдини олиш чора-тадбирлари:

Касалланган бузок, қўзиларга пастереллёз, салмонеллёз,

колибактериозга қарши гипериммун қон зардоби да- воловчи 1,5
- 2 мл кг дозада юборилади ва антибиотиклар билан даволаш

курси

ўтказилади. Гипериммун кон

зардоби қўллангандан 4-5 кун ўтгач эмлаш ёшига етган барча
ҳайвонлар юқорида номлари келтирилган касалликларга қарши
эмланади.

Пастереллёз аникланган хўжаликни (сурув) пастереллез

бўйича носоғлом деб эълон қилиниб, чеклаш кўйилади ва
ушбулар таъқиқланади:

Носоғлом хўжаликдан ҳайвонларни наслчиликда

фойдаланиш учун олиб чикиш.

Хўжаликка пастереллёзга мойил ҳайвонларни олиб

кириш.

Ҳайвонларни

гуруҳларга

йиғиш,

алмаштириш,

тамғалаш ва хирургик операциялар ҳамда бошқа касалликларга
қарши эмлаш.

Мажбурий сўйилган ҳайвонлар гўштидан хўжаликда

фойдаланиш.

Носоғлом гурух ҳайвонларини яйловларда бокиш ва

уларни очиқ сув ҳавзаларидан суғориш.

Касал хайвонлар сутини зарарсизлантирмасдан

фойдаланиш таъқикданади. Сутни 90 °C ҳароратда 5 минут
давомида пастеризация қилинади ва ҳайвонларни озиклантириш
учун ишлатилади.

Носоғлом хўжалик (сурув) биноларидан асбоб

анжомларни ва бошка предметларни ҳамда дағал, ширали ва
концентрат озиқаларни олиб чиқиш.

Касаллик аникланган хайвонлар гуруҳи гўнгини

далага олиб чиқиш (гўнгни алохида тўплаб, биотермик за-
рарсизлантирилади, гўнг шарбатига 0,5 л, 1 м

3

хисобида

таркибида 25 мг.л фаол хлор сакдовчи хлорли охак эритмаси
аралаштирилиб, 12 18 соат сақланади).

Эпизоотик учокни соғломлаштириш ва касалликни

йўкотиш мақсадида ветеринария врачлари носоғлом сурув- нинг
барча ҳайвонларини клиник кўрикдан ва термометрия- дан
ўтказадилар. Касал ва касалликка гумон қўйлар алохида бинога
жойлаштирилиб, парваришловчи киши ва зарур бўлган
инвентар билан таъминланади. Молбоқар кийим, пойафзал, қўл
ювгич, сочик, совун, дезэритмалар, медицина ёрдами аптечкаси
билан таъминланади.

Хулоса

килиб шуни таъкидлаш лозимки, пастереллёз,

колибактериоз, сальмонеллёз ва диплококкоз касалликлари- ни
олдини олишда мазкур касалликларга қарши вакциналар билан
бузок ва қўзиларни ўз вактида эмлаш энг самаралй воситадир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Бурлуцкий И.Д. , Япаров Э.Э, Туракулов “Основы

профилактики и лечения болезней молодняка”. Меры борьбы и

профилактики болезней животных в Узбекистане, Ташкент

1991с. 17-20

2.

Джупина С.И. и др. Факторные инфекционные болезни

животных. Журнал «Ветеринария» М., 2001. :3 с. 6-9.
3.

Ибадуллаев

Ф.И.

Қишлоқхўжалик

хайвонларининг

патологик анатомияси. Дарслик, “Узбекистан” , Тошкент 2000

йил.
4.

Ибадуллаев

Ф.И.,

Абдусаттаров

А.,

Кулиев

Б.

“Патоморфологический изменения каракульских ягнят при

экспериментальной пневмонии”. Профилактика и меры борьбы

с болезнями сельскохозяйственных животных в условиях

Узбекистана. Тошкент - 1989

-

с. 16-20.

5.

Парманов

Ж.М.

“Перспективы

совершенствования

диагностики пастереллеза животных”. Научное обеспечения

ветеринарного благополучия животноводства Узбекистана.

Самарканд -1996. - с.117.

Библиографические ссылки

Бурлуцкий И.Д. , Япаров Э.Э, Туракулов “Основы профилактики и лечения болезней молодняка”. Меры борьбы и профилактики болезней животных в Узбекистане, Ташкент 1991с. 17-20

Джупина С.И. и др. Факторные инфекционные болезни животных. Журнал «Ветеринария» М., 2001. :3 с. 6-9.

Ибадуллаев Ф.И. Қишлоқхўжалик хайвонларининг патологик анатомияси. Дарслик, “Узбекистан” , Тошкент 2000 йил.

Ибадуллаев Ф.И., Абдусаттаров А., Кулиев Б. “Патоморфологический изменения каракульских ягнят при экспериментальной пневмонии”. Профилактика и меры борьбы с болезнями сельскохозяйственных животных в условиях Узбекистана. Тошкент - 1989 - с. 16-20.

Парманов Ж.М. “Перспективы совершенствования диагностики пастереллеза животных”. Научное обеспечения ветеринарного благополучия животноводства Узбекистана. Самарканд -1996. - с.117.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов