Совершенствование метода аллергической диагностики бруцеллеза животных в условиях Узбекистана

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
108-111
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рузимуродов, М. ., Улуғмурадов, А., & Саидов, А. (2024). Совершенствование метода аллергической диагностики бруцеллеза животных в условиях Узбекистана. in Library, 20(2), 108–111. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/33686
Мухиддин Рузимуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, заместитель директора по научной работе, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены материалы о получении аллергенов из местных штаммов для аллергодиагностики, а также о серологических методах, применяемых при диагностике крайне опасного для человека и животных бруцеллеза среди животных в Узбекистане.


background image

108

Foydalanilgan adabiyotlar:

1. ―It jarroxlik kasalliklarning nazariy va amaliy asoslari ‖ B.D.Narziyev Samarkand-

2010 yil.

2. ―Quloq, tomoq va burun kasalliklari ‖M.S.Yusupova, Nazarova, S.S.Shaimova

Sam.TMI Tosh-2017 yil.

3. Алиев А.А., Медова Э.В., Соч-нев В.В. Ролъ и место наиболеe

распространенных заразных болезней в формировании об-шей патологии собак на
городской территории // Матер. мед. симпоз.: «Стратегия развития сельского и лесного
хозяйства, сферы услуг в РФ и в мире». - Н.-Новгород, 2004. — С. 320-323.

4. Белов М.В., Стеколников А.А. Новый комплексный послеоперационный

метод лечения хронических гнойных отитов у собак. // Материалы 55-й научной
конференции молодых ученых и студентов. / СПбГАВМ. СПб, 2001. - с.7-9.

5.

Батт

Р.

и

др.

Пищевая

аллергия

и

перспективы

лечения

гиперчувствительности желудочно кишечного тракта иф Валтхам фоcус. - 2000. - спес.
выпуск (Внимание кожи и шерсти). - с.28-32.

УЎТ: 619.616:002.8.636

ЎЗБЕКИСТОН ШАРОТИДА ҲАЙВОНЛАР БРУЦЕЛЛЁЗИНИНГ АЛЛЕРГИК

ДИАГНОСТИКА УСУЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

А.Д.Улуғмурадов, А.А.Саидов, М.А Рўзимуродов

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Аннотация.

Мазкур мақолада инсон ва ҳайвонлар учун ўта хавфли бўлган

бруцеллѐз касаллигининг Ўзбекистон шароитида ҳайвонлар орасида ташхислаш
борасида қўлланилаѐтган серологик усуллар билан бир қаторда аллергик усулда
ташхислаш учун маҳаллий штаммлардан аллерген тайѐрлаш ва бу борада олиб
борилаѐтган тадқиқотлар тўғрисида материаллар берилган.

Калит

сўзлар:

бруцеллѐз,

штамм,

аллерген,

антитела,

ГПЖГГА,

сенсибилизация, агглютинация, референт штаммлар, инактивация, реактогенлик,
стабилизация.

Кириш.

Бруцеллѐз (Brucellosis) – Brucella бактериялари томонидан

чақириладиган инсон ва ҳайвонларнинг сурункали касаллиги бўлиб, юқумлилик
даражаси бўйича 2-гуруҳга кириб, ўта хавфли юқумли-аллергик касаллик ҳисобланади.
Ҳайвонлар бруцеллѐзининг ўзига хос клиник белгилари бу оммавий аборт қилиш,
бепуштлик,

қисир

қолиш,

ҳомила

яшовчанлигининг

ҳамда

ҳайвонлар

маҳсулдорлигининг пасайиши билан белгиланади. Бруцеллѐз инфекцион ва паразитар
этиологияли касб касалликлари орасида биринчи ўринни эгаллайди ва катта ижтимоий
ва иқтисодий аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда ҳозирда бруцеллѐз бўйича эпизоотик ва эпидемиологик ҳолат

тўлиқ ижобий эмас ва бу одамлар учун бруцеллѐзнинг асосий омиллари бўлган қишлоқ
хўжалиги ҳайвонлари орасида бруцеллѐз касаллигининг мавжудлиги билан
белгиланади.

Бугунги кунда ҳайвонларда бруцеллѐз касалликларини аниқлаш, уларни

ажратиш, сўйиш ва ташкилий-иқтисодий, ветеринария-санитария ва умумий
профилактик тадбирлар мажмуасини амалга ошириш услуби қимматга тушади, кўп
вақт сарфлайди ва самарасиз эканлиги кўринмоқда. Иқтисодий ривожланган АҚШ,
Германия, Голландия, Дания, Хитой, Россия, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа
мамлакатларда бугунги кунда ҳам, ҳайвонларнинг бруцеллѐз касаллиги турли
даражадаги интенсивлик билан қайд этилмоқда.

Шу боис, дунѐнинг барча мамлакатларида бу касалликка қарши курашда -

назорат қилиш ва касалликни олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.


background image

109

Республикамизда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг бруцеллѐзларига қарши

курашнинг асоси – бу инфекцияни хўжаликка киришидан, касалликка ўз вақтида
ташхис қўйиш ва идентификациялашдан, касаллик қўзғатувчисини ташқи муҳитда
йўқотиш, ҳайвонларни озиқлантириш ва сақлаш учун оптимал санитария-гигиена
шароитларини яратишдан иборат бўлган - ташкилий-иқтисодий ва ветеринария-
санитария тадбирлари тизимини ташкил этади.

Шу мақсадда ҳозирда Ўзбекистон ва бутун дунѐда бруцеллѐз касаллигини

аниқлаш қуйидаги серологик усулларда: РБН (Роз-бенгал намуна), АР (агглютинация
реакцияси), КБР (комплимент боғлаш реакцияси), КУБР (комплиментни узоқ боғлаш
реакцияси), ХР (сутда ҳалқа реакцияси), ИФТ (иммунофермент таҳлил), ПЗР
(полимераза занжирли реакция) билан бир қаторда аллергик усулда ташхислаш тавсия
этилган. Ушбу усуллар бруцеллѐз диагностикасида ФАО/БҲССТ (Бутунжаҳон
ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти) томонидан тавсия этилган. (Ер усти
ҳайвонлар саломатлиги кодекси, 2013 й).

Аллергенлар яратиш ва уни қўллаш борасида дунѐ бўйича кўплаб тадқиқотлар

олиб борилган ва кўплаб аллергенлар яратилган. Шулардан диққатга сазоворларидан
бири бу, 1968 йилда Е.С.Орлов ва А.Н.Касьяновлар томонидан агглютиноген бўлмаган
штаммдан тайѐрланган – ВИЭВ бруцеллини яратилган ва мазкур аллерген ҳозирга
қадар қўй, эчки, чўчқа ва буғулар бруцеллѐзи диагностикасида қўлланилиб келинмоқда.

Маълумки,

касал

ҳайвоннинг

аллергик

ҳолати

организмда

махсус

антителаларнинг ҳосил бўлишидан кейин пайдо бўлади ва узоқ муддатда яъни 16 ойга
қадар сақланади (П.П. Самойлов, 1958). Адабиѐтларда бруцеллѐз диагностикаси учун
аллерген тайѐрлаш бўйича ишлар ва уни зарур ҳолларда ишлатиш бўйича услубий
қўлланмалар мавжуд бўлсада, бу масала ҳали ҳам долзарб ва истиқболли бўлиб
қолмоқда. Ўзбекистонда аллергик диагностика қўй ва эчкилар ҳамда чўчқалар
бруцеллѐзини комплекс соғломлаштириш тадбирларига киритилган.

Аммо республикада мазкур аллергенларнинг ишлаб чиқарилмаслиги, тижорат

аллергенларининг эса йўқлиги сабабли аллергик текширишлар ўтказилмайди. Шундан
келиб чиқиб, ҳайвонлар бруцеллѐзига қарши аллерген ишлаб чиқиш ва
такомиллаштириш илмий-тадқиқот ва амалиѐт ветеринария фаолияти учун ўта долзарб
вазифа ҳисобланади.

Тадқиқот мақсади –

ВИТИ бруцеллѐз лабораторияси музейида сақланаѐтган

Ўзбекистонда селекция қилинган ва маҳаллий Бр.абортус 104М UZ, 2017/1 UZ ва Бр.
мелитензис Рев-1 UZ, 9 UZ, штаммларининг культурал, морфологик, биохимик ва
вирулентлик хусусиятларини ўрганиш ва референт штаммлари билан солиштириш
ҳамда мақбулини бруцеллѐзга қарши аллерген ишлаб чиқиш учун ажратиш. Танлаб
олинган Br.Abortus 104M, 2017/1 ва Бр. мелитензис Рев-1, 9 штаммларидан турли
усуллар орқали бруцеллѐзга қарши аллергеннинг тажриба серияларини тайѐрлаш ва
лаборатория ҳайвонлари (денгиз чўчқаси, сичқон ва қўйлар)да синаш орқали уларнинг
фаоллиги, сезувчанлиги, сенсибилизацияловчи хусусиятларини, зарарсизлиги,
реактогенлиги ва аглютиногенлик хусусиятларини ўрганиш.

Материал ва усуллар.

Бр.абортус 104М UZ, 2017/1 UZ ва Бр. мелитензис Рев-

1 UZ, 9 UZ штаммларининг ҳар биридан 7 та намунада ГПЖГГА пробиркаларига
экилиб, термостатда 72 соат давомида ўстирилди. Шундан сўнг, тоза культуралар
ажратиб олингач, барча штамм намуналаридан жами 5 тадан ГПЖГГА-ли матрац
колбаларига экиб чиқилди ва инкубаторга 72 соатга 37

0

Сга ўстиришга қўйилди.

Белгиланган вақт ўтгач, колбалар визуал кузатилиб, улар стерил 0.85 %-ли

физиологик эритма билан ювиб олинди ва шу жойнинг ўзида сув ҳаммомида 80

0

С

ҳароратда инактивация қилинди. Иш режага биноан барча штаммлар бакмассалари 5
%-ли фенолли физиологик эритма (ФФЭ) билан яна фаолсизлантирилди. Идишларига
ФФЭ пипетка ѐрдамида секинлик билан томизилиб, аралаштирилиб турилди ва
стабилизация бўлиши учун музлатгичга қўйилди.


background image

110

Тадқиқот

натижалари.

Тадқиқот

олиб

борилаѐтган

штаммларнинг

зарарсизлиги ҳамда аллергик хусусиятларини текшириш мақсадида барча штаммлар
культураларидан суспензиялар тайѐрланиб, Козловский усулида микроскопик
текширилди. Микроб ҳужайраларининг зичлиги ва рН Тарасевичнинг лойқаланиш
оптик стандарти асосида текширилди. Суспензияда рНнинг камайиши кузатилганда,
ўювчи натрийнинг 4%ли стерил эритмаси билан рН 7.5га етгунга қадар ишқорланди.
Лаборатория ҳайвонларида аллергенларнинг зарарсизлигини синаш мақсадида ҳар бир
штаммлар учун 3 бошдан оқ сичқонлар ва денгиз чўчқалари танлаб олинди.

Оқ сичқонларнинг елка қисми тери остига 0.25 мл суспензия юборилиб, 10 кун,

денгиз чўчқаларининг ўнг курак қисми тери остига 1 мл суспензия юборилиб, 25 кун
давомида назоратда сақланди. Бу вақт мобайнида соғлом оқ сичқонлар ва денгиз
чўчқаларида бирон-бир физиологик ўзгаришлар кузатилмади ва мазкур маҳаллий
штаммларнинг ареактогенлиги аниқланиб, бруцеллез диагностикумлари учун талаб
этиладиган кўрсатгичларга жавоб бериши тасдиқланди.

Ҳар

бир

штаммлар

бакмассалари

центрифугада

дастлаб

3

минг

айланиш/тезликда 60 дақиқа, 6 минг айланиш/тезликда 30 дақиқа, 10 минг
айланиш/тезликда 40 дақиқа давомида центрифугаланиб, мазкур концентратлар стерил
идишларда фильтрланди ва тажриба аллерген сериялари тайѐрланди.

Мазкур тажриба аллерген серияларининг реактогенлик ва антигенлик

хусусиятларини ўрганиш учун юқорида номлари келтирилган штаммлардан олинган
ҳар бир аллерген тажриба сериялари лаборатория виварийсидаги бундан 10 ой илгари
бруцеллѐзга қарши ҳар хил вакциналар билан эмланган қоракўл қўйларининг 3 бошида
(жами 12 бош) синовдан ўтказилди, дастлаб инъекция жойи 70% ли спирт билан жойи
(чап қавоқ, кўздан 2-3 см пастда) ишлов берилиб, инсулинга ишлатиладиган
шприцларда ҳар бир аллерген 0.5 мл миқдорида алоҳида юборилди. Икки бош қўйларга
аллерген юборилмади, улар назорат сифатида ишлатилди.

Қўйларда ҳар куни инъекция жойи назорат қилинганда: реактогенликни баҳолаш

– 5 кун давомида, АР ва ПАРда антигенлик хусусиятларини текшириш учун қон
намуналари 15 кундан сўнг текширилди.

Аллергенларни реактогенлик хусусиятлари 5 кунлик назорат давомида

текширилганда куйидаги натижалар намоѐн булди: ушбу қўйларнинг озиқланиши ва
сув ичиши эркин, бир жойда сақланди ва улар кузатувда бўлди, кунлик тана ҳарорати
Аллерген-104МUZ қўлланилганда ўртача ∑Х-39.0

0

С ташкил қилди. Жумладан,

Аллерген Рев-1UZ, Аллерген-1/2017UZ, Аллерген-9UZ қўлланилганда, қўйларнинг
физиологик ҳолатида ўзгаришлар кузатилмади ва тана ҳарорати ўртача ∑Х-39.8

0

С,

∑Х-39.4

0

С ва ∑Х-39.6

0

С ташкил этди.

Аллергенларни антигенлик (агглютиногенлик) хусусиятлари 15-20-25 суткадан

кейин серологик реакцияларда текшириш тадқиқотлари олиб борилмоқда ва ҳозирда бу
борадаги илмий-тадқиқотлар давом эттирилмоқда.

Хулоса.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида, 10 ой илгари бруцеллѐзга қарши

ҳар хил вакциналар билан эмланган қоракўл қўйларида ўрганилган маҳаллий
Бр.абортус 104М UZ, 1/2017 UZ ва Бр.мелитензис Рев-1 UZ ва 9 UZ штаммларидан
тайѐрланган

тажриба

аллерген

серияларининг

ареактогенлиги,

антигенлик

(агглютиногенлик) хусусиятларининг мавжудлиги ҳамда бруцеллѐз аллергенлари учун
талаб этиладиган кўрсатгичларга жавоб беришлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати

1.

Ҳайвонлар бруцеллѐз касаллигининг диагностикаси бўйича илмий асосланган

ТИЗИМ. //Утверждена Госудраственном ветеринарном комитетом Р.Уз. 2018 г.

2.

Ветеринарные препараты: Справочник/Сост.: Ю.Ф.Борисович, Л.В.Кириллов;

Под ред. Д.Ф.Осидзе – М.: Колос. 1981. – 188-192 с.


background image

111

3.

Косилов И.А., Димов С.К., Дегтяренко Л.В. Профилактика и ликвидация

бруцеллѐза курпного рогатого скота (методические рекомендации) //СО, ВАСХНИЛ,
ИЭВСиДВ-Новосибирск, 1986.-55 с.

4.

Здрадовский П.Ф. «Бруцеллѐз» //Современное учение применительно к

патологии человека. М.изд. 1953. С. 264

5.

Климанов А.И., Шумилов К.В., Рузимуродов М.А. и др. Совершенствование

средств серологической диагностики бруцеллѐза сельскохозяйственных животных.
//Актуальные вопросы профилактики бруцеллѐза и организация медицинской помощи
больным. Тез. докладов Всесоюзной Конференции, Новосибирск., М.1989. с. 133.

УДК 619.616.61724.8.559.59

ҚОРАМОЛЛАР ТУБЕРКУЛЁЗИ ВА КАСАЛЛИКДАН

СОҒЛОМЛАШТИРИШ УСЛУБЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ САМАРАДОРЛИГИ

Г.Х.Мамадуллаев, О.К.Жўрақулов

Ветеринария илмий тадқиқот институти

З.Ж.Шопўлатова

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

.

Аннотация.

Мақолада қорамоллар туберкулѐзининг алоҳида табиатига эга

бўлган баъзи хусусиятлари, келтириладиган ижтимоий ва иқтисодий зарар,
касалликдан соғломлаштиришнинг 3 хил услуби: – Ветеринария–санитария, Тубазид
кимѐпрофилактикаси ва ЭТИС комплекс препарати ѐрдамида кимѐпрофилактика
қилиш услубларининг ўзаро қиѐсий иқтисодий самарадорлигининг таҳлили берилган.

Калит сўзлар:

Ветеринария-санитария, Тубазидопрофилактика, ЭТИС,

синергизм, пролонгация, комбинация,

микобактерия, М.tuberculosis, M.bovis, аллергия.

Кириш.

Республикамизда туберкулѐзнинг бир қанча муаммолари, хусусан

қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида касаллик тарқалишининг ўзига хос хусусиятлари,
эмланган ва касалланган ҳайвонларда бир хил аллергик реакция намоѐн бўлиши, ППД
туберкулин диагностикумини чет давлатлардан валютага сотиб олиниши каби
муаммолар ўз ечимини тўлиқ топгани йўқ. Айниқса, касаллик қўзғатувчисининг
маълум бир турдаги ҳайвон организмига эволюция давомида мослашишига қарамасдан,
улар қишлоқ хўжалик, уй ва ѐввойи ҳайвонлар ҳамда паррандаларга ва ҳатто инсон
организмига миграция қилиши касаллик бўйича эпидемик ва эпизоотик ҳолатни
мураккаблашувига олиб келмоқда.

Туберкулѐзнинг барча юқумли касалликларга хос бўлган хусусиятлари билан

бир қаторда алоҳида табиатига эга бўлган бир қанча хусусиятлари ҳам мавжуд.
Касалликнинг тарқалиши, инфекция келтириб чиқарадиган омиллар, сурункали
кечиши, организмнинг касалликка нисбатан миқдорий ва сифатий тафовутда бўлиши
жумласидандир.

Туберкулѐзга қарши курашиш йўриқномасига (Тошкент 2016 й.) мувофиқ

касалликка қарши кураш фақат санитария усулида олиб борилиб, молларнинг
насллилиги, ѐши, буғозлиги ѐки маҳсулдорлигидан қатъий назар туберкулинга реакция
берган молларни бартараф қилиб боришга қаратилган. Бунинг натижасида баъзан
асоссиз равишда кўплаб мол бош сони сўйилиши натижасида йуқ қилинади.
Туберкулѐз аниқланган хўжаликларда режа асосида аллергик текширишларда ҳар бир
туберкулинизацияда (2-3 ой оралиқ билан) ижобий реакция берган қорамоллар
бартараф қилиб борилади. Бундай жараѐн узоқ давом этиши мумкин ва бу даврда
кўплаб маҳсулдор молларнинг камайишига олиб келади. Подада қолган шартли соғлом
моллар организми эса муҳофаза қилинмайди. Бундан ташқари туберкулѐз аллергиясида
нотипик микобактериоз омили (парааллергия, псевдоаллергия) соғломлаштириш

Библиографические ссылки

Ҳайвонлар бруцеллёз касаллигининг диагностикаси бўйича илмий асосланган ТИЗИМ. //Утверждена Госудраствснном ветеринарном комитетом Р.Уз. 2018 г.

Ветеринарные препараты: Справочник/Сост.: Ю.Ф.Борисович, Л.В.Кириллов; Под рсд. Д.Ф.Осидзе - М.: Колос. 1981. - 188-192 с.

Косилов И.А., Димов С.К., Дегтяренко Л.В. Профилактика и ликвидация бруцеллёза куриного рогатого скота (методические рекомендации) //СО, ВАСХНИЛ, ИЭВСиДВ-Новосибирск, 1986.-55 с.

Здрадовский П.Ф. «Бруцеллёз» //Современное учение применительно к патологии человека. М.изд. 1953. С. 264

Климанов А.И., Шумилов К.В., Рузимуродов М.А. и др. Совершенствование средств серологической диагностики бруцеллёза сельскохозяйственных животных. //Актуальные вопросы профилактики бруцеллёза и организация медицинской помощи больным. Тез. докладов Всесоюзной Конференции, Новосибирск., М.1989, с. 133.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов