“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA
VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya
320
УДК: 619.576.895.75.614.449.57.
БИОПРЕПАРАТ - БИТОКСИБАЦИЛЛИН
(Адабиёт маълумотлари асосида)
Пулотов Ф.С., в.ф.ф.д., (PhD) катта илмий ходим.
Раҳимов М.Ю., в.ф.ф.д., (PhD) кичик илмий ходим.
Исмоилов А.Ш., кичик илмий ходим.
Ветеринария илмий-тадқиқот институти. Самарқанд. Тойлоқ.
Аннотация:
Бу мақолада биологик препарат яъни битоксибациллин
бўйича чет эл олимларининг олиб борган илмий-тадқиқот ишлари бўйича
маълумотлар келтирилган.
Аннотация:
В статье представлена информация о научно-
исследовательской работе зарубежных ученых по биологическому препарату
Битоксибациллин.
Summary:
The article provides information about the research work of
foreign scientists on the biological drug Bitoxibacillin.
Калит сўзлар: Битоксибациллин, препарат, инсектицид, ҳашарот,
кана, бактерия, спора, штамм, bacillus thuringiensis, биологик метод, озиқа
муҳит.
Кириш.
Республикмизда экологик ҳолатнинг ёмонлашуви ташқи
мухитга нисбатан захарли моддаларнинг кенг тарқалиши одам ва
хайвонларда турли инфекцион касалликларнинг келиб чиқишига сабаб
бўлмоқда. Ташқи мухитнинг ифлосланинши экологик тенгликнинг бузилиши
ва унинг олдини олиш эса бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири
бўлиб қолмоқда. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича экологик носоғлом мухит
тирик организмларга ўз таъсирини ўтказиб қолмай, балки турли
касалликларнинг ортиб кетиши ва кейинчалик бу касалликларга организмлар
жавоб бермасдан касалликларнинг доимий ривожланиш жараёнига ўтиши
кузатилмоқда.
Одамлар ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун безарар бўлган, келиб
чиқиши табиий ҳисобланган юқори самарали дори воситалари ишлаб
чиқориш бугунги куннинг асосий долрзарб муаммоларидан бири бўлиб
қолмоқда. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг эктопаразитларига қарши
курашишда кимёвий препаратлар ўрнига биологик усулдан фойдаланиш
муҳим аҳамият касб этмоқда. Биометоддан фойдаланиш кимёвий усулга
нисбатан бир қатор афзалликларга эга бўлиб, улар умумий самарадорлик ва
“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA
VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya
321
экологик хавфсизлик билан ифодаланади. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва
табиатдаги экологик мувозанатнинг тегишли бузилишлари муаммоси
бугунги кунда жуда долзарб хисобланади [1].
Тадқиқот мақсади.
Зарарли ҳашарот ва каналарга қарши биологик
курашда қўлланилиши кутилаётган битокцибациллин ҳақида адабиёт
малумотлари тахлили келтирилишидан иборат.
Адабиётлар тахлили.
Битоксибациллин кристалл ҳосил қилувчи
спорали Bacillus thuringiensis нинг тюрингиензис варианти асосида
тайёрланган биологик препаратдир. У собиқ Бутун Иттифоқ қишлоқ хўжалик
микробиологияси институтида кашф этилган. 1 гр қуруқ кукунда 45-60 млрд
яшовчан бактерия споралари ҳамда 0,6-0,8 фоиз экзотоксин ва эндотоксин
кристаллари мавжуд. Паразитоцид доираси кенг бўлиб ҳашаротларга
споралари,
термолабил
эндотоксин
кристаллари,
термостабил
экзотоксинлари орқали таьсир этади. Битоксибацилин ҳозирги кунда Россия
(Сиббиофарм МЧЖ, Бердск) да ишлаб чиқарилмоқда. Товар ишлаб
чиқаришнинг умумий ҳажми номенклатурага қараб йилига 8-15 минг тонна
маҳсулотни
ташкил
этади.
Маҳсулот
истемолчилари
Россия
Федерациясининг 600 дан ортиқ корхоналари ҳисобланади. Маҳсулотлар
дунёнинг 15 та давлатига етказиб берилади. Компаниянинг маҳсулот
ассортименти қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, экология, нефт саноати ва
бошқа фаолият соҳаларига йўналтирилган 30 дан ортиқ позицияларни ўз
ичига олади. Россиялик олимлар томонидан битоксибациллин препаратини
50 дан ортиқ ўсимлик зараркунандаларига қарши қўллаб 80-90 фоизгача
самарага эришишган [9].
Уй чивинларида аниқланадиган экзотоксиннинг биологик фаоллиги
2000 бирликдан кам эмас. Ҳашаротларга нисбатан летал доза – 10
3
-2 х 10
6
спора ва кристалл заррачаларидан иборат. Ипак қурти учун ЛД
50
– 1 мкг/г
вазнга.
ВИТИ
Арахноэнтомология
лабораториясида
уй
чивини
личинкаларидан маҳаллий М1 штамми ажратилган. Бактериялар МПА, МПБ
да ўсади, грамм мусбат таёқча, 3-6 х 0,8-1,3 мк катталикда, якка ёки занжир
шаклида, аэроб, хира кулранг, ясси, нотекис қиррали колония ҳосил қилади,
индол уреаза ҳосил қилмайди, глицерин, глюкоза, мальтоза, крахмални
ачитади, арабиноза, галактоза, лактоза, маннитни ачитмайди. Серологик
фарқланмайди, пассаж талаб қилмайди. Паст (-30
0
) ва юқори (+30
0
)
ҳароратларга чидамли. Қуруқ споралар 10 йил ва ундан ошиқ муддатда ҳам
деярли ўзгармайди. Лецитиназа, протеаза каби термолабил ферментлар,
пенициллинга ўхшаш антибиотик ҳосил қилади [6].
“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA
VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya
322
D.W.Watson, Э.T.Schmidtman, P.A.W.Martinларнинг тадқиқот ишлари
натижасида Bacillus megateriumнинг 4616 та штамми ажратилган ҳамда
J.B.Jespersen, J.Keiding лар томонидан Bacillus thuringiensis штамми ўзидан 2
хил токсин делта-эндо ва бета-экзотоксин ишлаб чиқаришини аниқлашган
(2000).
Ўзбекистонда 1966 йилдан буён
ВИТИ
арахноэнтомология
лабораториясида (А.Рўзимуродов, Д.Вахидова, С.Мавлонов ва бш.) қон
сўрувчи ҳашарот ва каналарга қарши биологик кураш усуллари ўрганилиб
келинмоқда. Натижада Bacillus thuringiensis var.ТhuringiensisЎзВИТИ М №1
бактерия штамми Musca domestica vicina Mcq. (уй чивини) нинг маҳаллий
популяцияси личинкасидан ажратилган ва Ветеринария илмий-тадқиқот
институти микроорганизмлар коллекциясига №1 регистрация рақами билан
киритилган (2000). Лекин ушбу ажратиб олинган штаммнинг паразит ва
трансмиссив касаллик тарқатувчиларига нисбатан инсектоакарицид
самарадорлиги етарли даражада ўрганилмаган.
Юқори самарали ва хавфсиз микробиологик препаратлардан
фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигини биологизация ва экологизация
қилиш Россия Федерацияси агросаноат комплексини ривожлантиришнинг
устувор йўналиши ҳисобланади. Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш
соҳасидаги тадқиқотлар ҳозирда энтомофаглар ва акарфагларни оммавий
кўпайтириш ва улардан фойдаланиш, табиий фойдали ҳашаротларни сақлаш
имкониятларини баҳолашни ўз ичига олган фанлараро кенг қамровли
соҳадир [4].
Бугунги кунда дунёда экинларни зараркунандалар ва касалликлардан
ҳимоя қилувчи 370 дан ортиқ биологик воситалар рўйхатга олинган. Бутун
дунё бўйлаб биопестицидларни сотиш йилига 300 миллион доллардан
кўпроқни ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг жаҳон бозорининг
тахминан 1 фоизини ташкил қилади. Россия ўсимликларни ҳимоя қилиш
учун биотехнологик маҳсулотларнинг жаҳон ҳажмининг 0,25 фоизини ишлаб
чиқаради [3].
Зараркунандаларга қарши курашнинг энг самарали ва кенг
қўлланиладиган воситаларидан бири (биопестицидлар бозорининг тахминан
90-95%) грамм-мусбат спора ҳосил қилувчи бактерия Bacillus thuringiensis
(Bt)
асосидаги препаратлардир. Bacillus thuringiensisга асосланган
препаратлар одамлар ва иссиқ қонли ҳайвонлар, организм учун ва атроф-
муҳит учун хавфсиздир. Шу сабабли, улар хорижда (Бионазорат агентлари
қўлланмаси, 2009, 2014) ва Россия Федерациясида (ГОСТР 56508-2015)
органик деҳқончиликда фойдаланиш учун тасдиқланган [5].
“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA
VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya
323
Биопеститсидларнинг ҳозирги глобал бозори 4 миллиард АҚШ
долларига баҳоланади ва 2021 йилга келиб 7,7 миллиард АҚШ долларини
ташкил этиши кутилмоқда [8].
Россия Федерациясида биологик маҳсулотлар ҳам кенг тарқалмоқда -
2016 йилда биологик ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари бозори ўтган
йилга нисбатан ҳажм жиҳатидан 35 фоизга ўсди ва 5,8 минг тоннага этди.
Bacillus thuringiensis Berliner – бу ҳашаротларнинг энг машҳур патогени
бўлиб, бир асрдан ортиқ ўрмон хўжалиги ва қишлоқ хўжалигида бионазорат
агенти ва инсонларга юқадиган трансмиссив касалликлар учун вектор
назорати агенти сифатида ишлатилган [7].
Препаратнинг бу таркиби нафақат инсектицид таьсирини кучайтиради,
балки унинг таьсир доирасини кенгайтиради. Препарат одамлар, иссиқ қонли
ҳайвонлар, балиқлар ва бошқа гидробионтлар, фойдали ҳашаротлар учун
хавфсиздир ва атроф-муҳитга зарар етказмайди [2].
Хулоса.
Биологик препарат битоксибациллин дунё бўйича қишлоқ
хўжалиги экинларининг зараркунандаларига қарши кенг қамровда
қўлланилиб келинмоқда. Эндиликда қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг
эктопаразитларига қарши қўлланиши бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб
борилмоқда. Агарда биологик препарат яратилса одамлар ва ҳайвонлар
орасида, аҳоли пунктлари ва чорвачилик хўжаликларида соғлом
эпизоотологик ва эпидемиологик ҳолат, тоза экологик муҳит ва мувозанат
яратиш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Коломиец, Э.И. Развитие биологического метода защиты
сельскохозяйственных культур от болезней и вредителей в Республике
Беларусь / Э.И. Коломиец // Информационный бюллетень ВПРС МОББ. –
2007. – № 38. – С.142-145.
2.
Кандыбин, Н.В. Микробиоконтроль численности насекомых и его
доминанта Bacillus thuringiensis / Н.В. Кандыбин, Т.И. Патыка, В.П.
Ермолова, В.Ф. Патыка. – СПб., Пушкин. – 2009. – 244 с.
3.
Коломиец, Э.И. Биопестициды: эффективны и экологичны / Э.И.
Коломиец // Наука и инновации. – 2011. – № 3(97). – С.11-13.
4.
Долженко Т.В. Битоксибациллин для эффективного контроля
численности фитофагов / Т.В. Долженко // Агро ХХИ. – 2013. – № 7-9. –
С.20-22.
5.
ГОСТ Р 56508-2015. Продукция органического производства.
Правила производства, хранения, транспортирования. Издание официальное.
“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA
VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”
Respublika ilmiy-amaliy konferensiya
324
– М.: Стандартинформ. – 2015. – С.46-47
6.
Рўзимуродов А.,Раҳимов М.Ю., Абдуллаева Д.О., Пулотов Ф.С.
Пиретроидлар. Табиий ўчоқли ва трансмиссив касалликлар муҳофазаси.
Монография. “Зарафшон” нашрёти ДК, Самарқанд, 2017, 64 бет.
7.
Subbanna A.R.N.S., Khan M.S. Interspecies diversity of Bacillus
thuringiensis isolates native from North Western Indian Himalayas / A.R.N.S.
Subbanna, M.S. Khan, R.M. Srivastava, P.K. Mishra, B. Kalyana Babu, V.
Venkateswarlu// J. of Environmental biology. - 39 (3). - 2017. – P. 306-313
8.
Global Markets for Biopesticides (CHM029F). BCC Research. Available
online:
https://www.bccresearch.com/pressroom/chm/market-forecasts:-modest-
growth-for-synthetic-pesticides-big-growth-for-biopesticides (accessed on 30
August 2018).
ООО ПО "Сиббиофарм" в этом году заносится на городскую Доску