Акарицидная эффективность препарата Альфа-Шакти

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
133-137
1

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рахимов, М., & Пулотов, Ф. (2024). Акарицидная эффективность препарата Альфа-Шакти. in Library, 22(4), 133–137. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/33809
Мухамад Рахимов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, старший научный сотрудник лаборатории акарологии и арахноэнтомологии, доктор философии ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены результаты исследования по акарицидной эффективности препарата аlpha-shakti 10% EC (Мумбай, Индия) против клещей крупного рогатого скота в условиях лаборатории.


background image

133


Kielce: Laboratorium Wiedzy Artur Borcuch

Copyright © 2022 All rights reserved International Journal for Gospodarka i

Innowacje This work licensed under a Creative Commons Attribution 4.0

GOSPODARKA I INNOWACJE

Volume: 28 | 2022

ALPHA-SHAKTI ПРЕПАРАТИНИНГАКАРИЦИДЛИК САМАРАДОРЛИГИ


Ф. С. Пулотов, М. Ю. Рахимов

В.ф.ф.д., Ветеринария илмий-тад

қ

и

қ

от институти

Ғ

. П. Исламов

СамДВМЧБУ муста

қ

ил изланувчи

A R T I C L E I N F O.

Аннотация

Калит сўзлар:

Акарицид, алфа-шакти,
инсектокарицид, интенсив,
пироплазмидоз, тейлериоз,
трансмиссив, эктопаразит,
эмульсия.

В данной статье приведены результаты исследования по
акарицидной эффективности препарата аlpha-shakti 10% EC
(Мумбай, Индия) против клещей крупного рогатого скота в
условиях лаборатории.

http://www.gospodarkainnowacje.pl/

©

2022 LWAB.

Мавзунинг долзарблиги:

Республика табиати паразитар (текинхўр) бўғиноѐқлилар туркумига

(Arthropoda) мансуб каналар (Arachnidae, Acari) ҳамда ҳашаротларга (Insecta) бой бўлиб, улар
аҳоли ва чорвачилик ҳайвонларининг трансмиссив – инфекцион, вирусли трансмиссив–
паразитар (ўлат, туляремия, геморрагик иситма, эфемер иситма, кана энцефалити,
трипаносомозлар, лейшманиоз, малярия, тейлериоз каби касалликларни тарқатувчилари
сифатида ўта ҳавфли бўлиб, эволюцион табиий учоқлари мавжуд бўлган эпизоотологик ва
эпидемиологик қалтис географик ҳудудда жойлашганлигини ҳамда антропоген омиллар ва
экологик сукцессияларни ҳисобга олсак, ушбу муаммога жиддий эътибор қаратишимиз лозим
бўлади. Чунки, ҳозирги кунда ҳам илгари тугатилган ўлат, туляремия, Қрим-Конго геморрагик
иситмаси, кана энцефалити, арахноэнтомоз ва бошқа касалликларни қайта пайдо бўлиши, ҳатто
янги - зика, эбола, парранда гриппи, грипсимон вирус касаллиги, нодуляр дерматит ва бошқалар
пайдо бўлиш ҳавфи кузатилмоқда.
Айни вақтда чорвачилик хўжаликларидаги чорва молларининг эктопаразитларига қарши
курашда каратин, дельтаметрин, сумицидин, амбуш, децис ҳамда маҳаллий циперметрин, суми-
альфа (Навоий Электрокимѐ заводи ―ҚК-ЕАЖ‖) каби пиретроид препаратлар кенг қўлланилиб
келинмоқда. Бироқ, илмий адабиѐтлар таҳлилига кўра, чорва молларининг эктопаразитларига
қарши аlpha-shakti10% EC препаратини даволаш ва инсектоакарицидлик таъсири Республикамиз
миқѐсида ҳали ўрганилмаганлиги аниқланди. Шунинг учун, ушбу препаратни қорамолларнинг
каналарига қарши кураш ва олдини олишда акарицидлик хусусиятларини ўрганишни лозим деб
топдик.
Аlpha-shakti10% EC препарати инсон ва атроф муҳит учун фосфор- хлор- карбамат ва бошқа
органик инсектоакарицидларга нисбатан кам зарарли бўлиб, биотик ва абиотик экологик
факторлар таъсирида тез деградацияга учрайди (парчаланади, зарарсизланади).Ушбу препаратни
чорвачилик амалиѐтида режали ва сифатли қўлланилиши мамлакат аҳолисини чорвачилик

Economy and Innovation

ISSN: 2545-0573

https://gospodarkainnowacje.pl


background image

134

International Journal of Economy and Innovation | Volume 28 | Gospodarka i Innowacje


Kielce: Laboratorium Wiedzy Artur Borcuch

Copyright © 2022 All rights reserved International Journal for Gospodarka i

Innowacje This work licensed under a Creative Commons Attribution 4.0

маҳсулотлари билан таъминлаш, биоэкологик, санитария–эпидемиологик, эпизоотологик
вазиятни янада яхшилаш имконини беради.

Тадқиқот материаллари, услублари ва натижалари:

Аlpha-shakti10% EC пиретроидининг

акарицидлик хусусиятини ўрганиш Павлов С.Д., Павлова Р.П. Препараты для защиты рогатого
скота от гнуса и зоофильных мух на пастбищах. Москва (1999), книга «Борьба с комарами —
переносчиками возбудителей болезней человека и животных», изд. «Мехнат», Ташкент (1986) ва
бошқа илмий манбалара сосида олиб борилди.
Аlpha-shakti10% EC(Мумбай, Ҳиндистон) – синтетик пиретроид препарат бўлиб, унинг фаол
таъсир қилувчи моддаси(ФТМ, АДВ) концентрат эмульсия таркибида - 25 + 1,5%, ҳар бир литр
таркибида Alpha-Cypermethrine 10,6% (95% ли фаол таркибий моддадан олинган) эмулгатор
10,0% ва тўлдирувчи 79,4фоизни ташкил этади. Препарат ўткир ҳидли, оч-сариқ ѐғсимон
суюқлик бўлиб сувда яхши эрийди (реакцияга киришади), сув билан реакцияга киришганда сут
рангида бўлади.
Шундай экан, ушбу токсикологик жиҳатдан яхши ўрганилган Аlpha-shakti10% EC препаратини
қорамолларнинг кана (Hyalomma anatolicum, Boophilus calcaratus) ларига нисбатан акарицидлик
хусусиятлари лаборатория шароитида ўрганилди.
Лаборатория шароитида биринча маротаба ўрганилаѐтган ушбу пиретроид препаратнинг ҳар хил
концентрациялари, яъни 0,007, 0,008, 0,009, 0,01, 0,02, 0,025, 0,03, 0,035, 0,04, 0,05, 0,06, 0,07,
0,08, 0,09, 0,1, 0,2, 0,3, 0,4 фоизли сувли эмульсияси тайѐрланиб, Петри идишчасига
жойлаштирилган фильтр қоғозига тажрибадаги препаратнинг сувли эмульсиясидан пуркагич
дозатор ѐрдамида сепилди ва ушбу дориланган фильтр қоғози юзасига янги териб олинган
каналар 30 нусхадан қўйиб юборилди ва ўтказилган синов тажрибалари натижасида ушбу
препаратларнинг энг минимал самарали (100 фоизли) концентрацияси аниқланди.
Препаратдан ишчи эмульсия тайѐрлаш учун сарфланадиган препарат миқдори қўйидаги
формула ѐрдамида аниқланди:
А х В
Х = ----------, бунда
С
Х - ишчи эмульсияни тайѐрлаш учун лозим бўлган техник препарат миқдори (кг,л);
А -тайѐрланиши лозим бўлган ишчи эмульсия (сувли эмульсия,

с.э.) миқдори (т, л);

В - тайѐрланиши лозим бўлган ишчи эмульсия (с.э.) концентрацияси (фоиз);
С - концентрат эмульсиянингФТМ си (фоиз).
Масалан: Аlpha-shakti10% EC препаратининг 0,03 фоизли концентрат эмульсиясидан 1000 литр
ишчи эмульсия тайѐрлаш учун қанча препарат керак?

1000 л. х 0,03 фоиз

Х = -------------------------- = 3,0 литр

10

Демак, 0,03 фоизли 1000 литр ишчи эмульсия тайѐрлаш учун 10 фоизли Аlpha-shakti
препаратидан 3,0 литр ва 997,0 литр сув олиш керак бўлди.
Шунинг учун, Аlpha-shakti10% EC препарати билан чорва молларини эктопаразитларига қарши
лаборатория шароитида 100 фоиз акарицид самара берадиган концентрациясини аниқлаш


background image

135

International Journal of Economy and Innovation | Volume 28 | Gospodarka i Innowacje


Kielce: Laboratorium Wiedzy Artur Borcuch

Copyright © 2022 All rights reserved International Journal for Gospodarka i

Innowacje This work licensed under a Creative Commons Attribution 4.0

мақсадида қўйидагича синов-тажриба ишлари ўтказилди:

1-тажриба: 3 та Петри идишчаси ички юзасига фильтр қоғози жойлаштирилиб ҳар бир фильтр
қоғози юзасига 3,8 мл дан Аlpha-shakti10% EC препаратининг 0,01 фоизли сувли эмульсияси
билан дориланди. Шу дориланган фильтр қоғози юзасига янги териб олинган 30 нусхадан
каналар қўйиб юборилди ва 10 дақиқадан сўнг каналар тоза Петри идишчаларга олиниб,
оптимал шароитга, яъни +35

0

С ҳароратдаги термостатга сақлаб ҳар 1, 3, 6, 24 соат давомида

кузатиш ишлари олиб борилди;

2-тажриба: Худди юқорида қайд қилинганидек тажриба ишлари олиб борилди, фақат Аlpha-
shakti10% EC препаратининг 0,015 фоизли сувли эмульсияси синаб кўрилди;

3-тажриба: Худди юқорида қайд қилинганидек тажриба ишлари олиб борилди, фақат Аlpha-
shakti10% EC препаратининг 0,02 фоизли сувли эмульсияси синаб кўрилди;

4-тажриба: Юқорида қайд қилинганидек тажриба ишлари олиб борилди, фақат Аlpha-shakti10%
EC препаратининг 0,025 фоизли сувли эмульсияси синаб кўрилди;

5-тажриба: Юқорида қайд қилинганидек тажриба ишлари олиб борилди, фақат Аlpha-shakti10%
EC препаратининг 0,03 фоизли сувли эмульсияси синаб кўрилди;

6-тажриба: Юқорида қайд қилинганидек тажриба ишлари олиб борилди, фақат Аlpha-shakti10%
EC препаратининг 0,035 фоизли сувли эмульсияси синаб кўрилди;

7-назорат гуруҳи: Худди юқорида қайд қилинганидек тажриба ишлари олиб борилди, фақат тоза
сув билан ишлов берилди.
Тажриба натижалари 24 соатдан сўнг ўлган ва тирик қолган каналар сони аниқланиб, самара
кўрсаткичи (фоиз) ҳисобланди.
Натижада, препаратни ЎК

0

(ўлдирмайдиган концентрация), ЎК

50

(50 фоиз ўлдирадиган

концентрация) ва ЎК

100

(100 фоиз ўлдирадиган концентрация) кўрсаткичлари аниқланди.

Ҳар бир концентрация 3 мартадан қайта ўрганилди. Каналарнинг ўлиш тезлигига ва миқдорига
қараб препаратнинг таьсир кучи ҳам белгиланди. Бунда,

1-тажриба гуруҳидаги каналарнинг

- 30 фоизи;

2-тажриба гуруҳидаги каналарнинг

- 40 фоизи;

3-тажриба гуруҳидаги каналарнинг

- 50 фоизи;

4-тажриба гуруҳидаги каналарнинг

- 70 фоизи;

5-тажриба гуруҳидаги каналарнинг

- 100 фоизи;

6-тажриба гуруҳидаги каналарнинг

- 100 фоизи ўлганлиги;

7- назорат гуруҳидаги каналарнинг

-100 фоизи тирик эканлиги аниқланди (1-расм

ва 1-жадвал).


background image

136

International Journal of Economy and Innovation | Volume 28 | Gospodarka i Innowacje


Kielce: Laboratorium Wiedzy Artur Borcuch

Copyright © 2022 All rights reserved International Journal for Gospodarka i

Innowacje This work licensed under a Creative Commons Attribution 4.0

Расм-1. Лаборатория шароитида тажриба жараёни

Жадвал-1. Лаборатория шароитида Аlpha-shakti10% EC препаратини

каналар

га нисбатан

акарицид таъсирини ўрганиш тажрибаси

Т.р.

Препарат

концентрацияси

(с.э., фоиз)

Дориланган

кана

лар сони

(нусха)

24 соатдан сўнг

ўлган

кана

лар сони

(нусха)

Самара

(фоиз)

1

0,01

30

9

30

2

0,015

30

12

40

3

0,02

30

15

50

4

0,025

30

21

70

5

0,03

30

30

100

6

0,035

30

30

100

7

Назорат

(тоза сув билан

ишлов берилди)

Демак, Аlpha-shakti10% EC препаратининг энг минимал ва 100 фоиз самара берадиган 0,03
фоизли сувли эмульсияси қорамолларнинг каналарига қарши лаборатория шароитида 100 фоиз
акарицид самара бериши аниқланди.

Хулоса.

Шундай қилиб, Аlpha-shakti10% EC препаратининг 0,03 фоизли сувли эмульсиясини
лаборатория шароитида қорамол каналарига нисбатан юқори акарицид самара беришлиги,
қорамолларни пироплазмидозлар билан касалланишини олдини олишда ва уларга қарши
курашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ганиев И.М., Аливердиев А.А.«Атлас иксодоидных клещей», М. «Колос», 1968, 110-111 стр.

2.

Куртеков В.А. Биологическое обоснование средств и методов борьбы с псороптозом,
гематопинозом и бовиколезом крупного рогатого скота // В.А. Куртеков: автореф. дис.канд.
вет. наук. - Тюмень: Ризограф, - 2005.- С.11-13.


background image

137

International Journal of Economy and Innovation | Volume 28 | Gospodarka i Innowacje


Kielce: Laboratorium Wiedzy Artur Borcuch

Copyright © 2022 All rights reserved International Journal for Gospodarka i

Innowacje This work licensed under a Creative Commons Attribution 4.0

3.

Рузимурадов А. Паразитизм биологический. Оптимизация животноводста., ―Зарафшон‖ ДК
нашриѐти, Самарқанд, 2011.

4.

Ятусевич А.И. и др. Руководство по ветеринарной паразитологии. Минск ИВЦ Минфина
2015 - 416 с.

5.

Yodgarova, U., Raimova, M., & Boboyev, K. (2019). Etiopathogenetic factors and clinical picture
of restless legs syndrome in persons of Uzbek nationality.

Journal of the Neurological

Sciences

,

405

, 236.

6.

Раимова, М. М., Ёдгарова, У. Г., Бобоев, К. К., Маматова, Ш. А., & Ядгарова, Л. Б. (2021).
СОВРЕМЕННЫЕ ПАТОГЕНЕТИЧЕСКИЕ МЕХАНИЗМЫ РАЗВИТИЯ СИНДРОМА
БЕСПОКОЙНЫХ

НОГ.

ЖУРНАЛ

НЕВРОЛОГИИ

И

НЕЙРОХИРУРГИЧЕСКИХ

ИССЛЕДОВАНИЙ

, (SPECIAL 1).

7.

Раимова, М. М., Бобоев, К. К., Абдуллаева, М. Б., Ёдгарова, У. Г., & Маматова, Ш. А. (2021).
СРАВНИТЕЛЬНАЯ ХАРАКТЕРИСТИКА НЕМОТОРНЫХ ПРОЯВЛЕНИЙ БОЛЕЗНИ
ПАРКИНСОНА И СОСУДИСТОГО ПАРКИНСОНИЗМА.

ЖУРНАЛ НЕВРОЛОГИИ И

НЕЙРОХИРУРГИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙ

, (SPECIAL 1).

8.

Abdullaeva, M. B., Majidova, Y. N., Raimova, M. M., Babadjanova, N. R., Yodgorova, U. G., &
Kalanov, A. B. (2020). Features of Neuroimaging Diagnostics of Transient Ischemic
Attacks.

Indian Journal of Forensic Medicine & Toxicology

,

14

(4).

Библиографические ссылки

Ганиев И.М., Аливердиев А.А.«Атлас иксодоидных клещей», М. «Колос», 1968, 110-111 стр.

Куртеков В.А. Биологическое обоснование средств и методов борьбы с псороптозом, гематопинозом и бовиколезом крупного рогатого скота // В.А. Куртеков: автореф. дис.канд. вет. наук. - Тюмень: Ризограф, - 2005.- С.11-13.

Рузимурадов А. Паразитизм биологический. Оптимизация животноводста., ―Зарафшон‖ ДК нашриѐти, Самарқанд, 2011.

Ятусевич А.И. и др. Руководство по ветеринарной паразитологии. Минск ИВЦ Минфина 2015 - 416 с.

Yodgarova, U., Raimova, M., & Boboyev, K. (2019). Etiopathogenetic factors and clinical picture of restless legs syndrome in persons of Uzbek nationality. Journal of the Neurological Sciences, 405, 236.

Раимова, М. М., Ёдгарова, У. Г., Бобоев, К. К., Маматова, Ш. А., & Ядгарова, Л. Б. (2021). СОВРЕМЕННЫЕ ПАТОГЕНЕТИЧЕСКИЕ МЕХАНИЗМЫ РАЗВИТИЯ СИНДРОМА БЕСПОКОЙНЫХ НОГ. ЖУРНАЛ НЕВРОЛОГИИ И НЕЙРОХИРУРГИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙ, (SPECIAL 1).

Раимова, М. М., Бобоев, К. К., Абдуллаева, М. Б., Ёдгарова, У. Г., & Маматова, Ш. А. (2021). СРАВНИТЕЛЬНАЯ ХАРАКТЕРИСТИКА НЕМОТОРНЫХ ПРОЯВЛЕНИЙ БОЛЕЗНИ ПАРКИНСОНА И СОСУДИСТОГО ПАРКИНСОНИЗМА. ЖУРНАЛ НЕВРОЛОГИИ И НЕЙРОХИРУРГИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙ, (SPECIAL 1).

Abdullaeva, M. B., Majidova, Y. N., Raimova, M. M., Babadjanova, N. R., Yodgorova, U. G., & Kalanov, A. B. (2020). Features of Neuroimaging Diagnostics of Transient Ischemic Attacks. Indian Journal of Forensic Medicine & Toxicology, 14(4).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов