171
4. Худжамшукуров А.Н., Товуқ эймериозида янги эймериостатик
препаратларни қўллаш, “Агро ИЛМ” журнали, №2 (40)-сон, Тошкент -
2016. 31-32 б.
5. Ғофуров А.Ғ., Давлатов Р.Б., Расулов Ў.И. “Қишлоқ хўжалик
ҳайвонларининг протозой касалликлари” Самарқанд, 2010.
УДК: 619:616.981.45.571.1
ҚЎЙ ВА ҚЎЗИЛАРДА ПАСТЕРЕЛЛЁЗ ВА ДИПЛОКОККОЗ
КАСАЛЛИКЛАРИНИ БИРГАЛИКДА КЕЧИШИ.
Кичик илмий ходим Шералиева И.Д.
Ветеринария илмий тадқиқот институти
Аннотация:
Мақолада
Республикамизнинг
баъзи
вилоят
хужаликларида
айниқса
қоракўлчилик
хўжаликларида
қўй
ва
қўзиларорасида кўп учрайдиган юқумли аралаш касалликларини аниқлаш,
даволаш ва олдини олиш борасида маълумотлар келтирилган. Маҳаллий
штаммлар
асосида
тайёрланган
пастереллёз
ва
диплококкоз
касалликларига қарши экспериментал вакцинани синаш тадқиқотлари,
биопрепаратнинг ижобий иммуногенлик хусусиятларига эга эканлиги
ёритилган.
Аннотация:
В данной статье приводятся данные по профилактике
диагностике и лечению наиболее распростряненных смешанных инфекций
среди овец каракулеводческих хозяйств. Приведены результаты испытаний
экспериментальных вакцин против пастереллеза и диплококкоза которые
свидететельствуют о высокой их иммуногенности.
Resume:
This article provides data on the prevention of diagnosis and
treatment of the most common mixed infections among sheep of karakuls
breeding farms. The test results of experimental vaccines against pasteurellosis
and diplococcosis are given which testify to their high immunogenicity.
Мавзунинг долзарблиги
. Пастереллёз ва диплококкоз касаллиги
қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг юқумли касаллиги бўлиб, барча турдаги
ҳайвонлар касаллланади. Касаллик ўта ўткир, ўткир, ярим ўткир ва
сурункали шаклларда кечади. Ушбу касалликлар йилнинг хамма
фаслларида учраб туради, айниқса баҳор ойларида кўпроқ учрайди.
Пастереллёз касаллигини қўзғатувчиси Pasteurella турига кирувчи
бактериялар (P.multocida, P.haemolytiica) ҳисобланади. Пастереллёз
касаллиги жаҳон бўйича тарқалганлигини ва катта зарар етказишини
С.И.Джупина, А.А.Колосов (1992) каби олимлар такидлаганлар. Ўлим 70-
75 фоизгача етиб, касал ҳайвонлар озиб кетади. Соғин сигирлар сути
кескин камаяди. Даволаш ва олдини олиш учун катта миқдорда маблағ
сарфлаш талаб этилади. Қўйчилик чорвачиликнинг асосий тармоқларидан
172
бири саналади. Бу соҳада ҳам сармоқли фойда олиш мумкин. Бунинг учун
қўйларда учрайдиган юқумли касалликларни имкон қадар бартараф этиш
талаб этилади. Асосан қўйларда пастереллёз (қора упка), диплококкоз
(буғунларнинг
шиши)
каби
касалликлар
учраса
қўйчиликни
ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади.
Диплококкоз қишлоқ ҳўжалтк ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонларнинг
юқумли бактериал касаллиги бўлиб, Diplococcus lanceloatus қўзғатади.
Касаллик хамма ойларда айниқса, қиш ва баҳор ойларида учрайди. Ёш
ҳайвонлар туғилган кунидан бошлаб, 2-6 ойлик бўлганга қадар бироқ 15
кунликдан 75 кунликкача даврда касалликка энг кўп чалинади. Ёш
ҳайвонларда касаллик ўта ўткир, ўткир ва ярим ўткир шаклларда кечиб
уларнинг ўлимига сабаб бўлади. Катта ёшли ҳайвонларда суринкали,
баъзан уткир шаклда кечиб, эндометрит аборт касалликларининг
ривожланишига олиб келади. Диплококкозни биринчи марта Плаут (1877)
ўлган қўзи организмидан ланцетсимон диплококк ажратгандан сўнг ёзган.
Агар бу касалликларни олдини олишда ўз вақтида зарурий тадбирлар
амалга оширилмаса хўжалик катта иқтисодий зарардан қочиб қутила
олмайди. Ветеринария хизмати тизимида биологик ва биокимёвий
препаратларнинг етишмаслиги муаммони янада чуқурлаштириб, юқумли
касалликларни кенгроқ тарқалишига сабаб бўлади.
Касалликлар биргаликда (аралаш) кечган ҳолда бир организмда
учраганда қуйидаги клиник белгилар ва патоморфологик ўзгаришлар
кузатилади. Агарда касаллик уткир оқимда ўтса мураккаблашиб жуда оғир
ўтади. Организмдаги касаллик турига ва миқдорига боғлиқ ҳолда ўзгаради.
Масалан пастереллёз ва диплококкоз касаллик қўзғатувчилари бир
организмда учраганда уларнинг клиник белгилари узгаради. Яъни
касалланган ҳайвонларнинг тана ҳароратининг 41,0-42,0
0
С гача ошиши,
нафас олиш қийинлашуви, бурундан кўпикли ва қонли суюқлик оқиши,
ҳолсизланиш, қалтираш, озиқадан бош тортиш, иккинчи куни хирриллаш,
қўп ётиш ҳолатлари, шиллиқ пардаларнинг қизариши ва қонли ич кетиш
кузатилади. Ярим уткир ва суринкали шаклларда ушбу белгиларга артрит,
йўтал ва ич кетиш қўшилади. Ўз вақтида ветеринария ёрдами
кўрсатилмаса, касалланган ҳайвонлар нобуд бўлади. Қўй ва қўзилар
орасида пастереллёз ва диплококкоз касаллигини даволаш ва касалликка
қарши курашиш тадбирлари учун катта маблағ сарфланади. Ушбу
касалликни кечиши клиникаси даволаш ва олдини олиш масалаларини
ўрганиш бўйича Чепуров К.П., Черкасова А.В., ГригорянМ.И (1966),
Махматқулов М.А, Абдусатторов А.А. (1999) Махматқулов М.А.
Пармонов Ж.М. (2000), Элмуродов Б.А. Абдалимов С.Х. (2004, 2007),
Ибадуллаев Ф.И., Элмуродов Б.А. (2007) каби олимлар иш олиб борган.
Юқорида такидланган муаммолардан келиб чиқиб, Ветеринария
илмий-тадқиқот институтида қўзилар пастереллёз ва диплококкоз
касаллигининг олдини олиш мақсадида махаллий диплококк ва пастерелла
173
культураларидан фойдаланиб, пастереллёз ва диплококкозга қарши
экспериментал ГОА формал вакцина ишлаб чиқилди. Тайёрланган
вакцинанинг сифат кўрсаткичлари лаборатория шароитида текширилди.
Шу мақсадда вакцинадан суртма тайёрланди, Грам бўйича бўялди ва
микроскопия қилинди. Стериллигини аниқлаш учун вакцина намунаси
ГПБ, ГПА, 5% қон зардобили ГПБ, 5% қон зардобили ГПА, Китт-Тароцци
озуқа муҳитларига экилди. Экилган озуқа муҳитларни +37.0
0
С ва +38.0
0
С
да термостатда 10 кун давомида сақланди. Зарарсизлигини аниқлаш учун
вакцина 10 бош оқ сичқонга тери остига 0,5 мл дан инъекция қилинди. 4
бош қўзига 3 мл дан тери остига инъекция қилинди. Вакцина инъекция
қилинган ҳайвонлар 10 кун давомида кўзатилди. Кўзатиш мўддати
давомида вакцина намуналари экилган озуқа муҳитлари стерил эканлиги,
вакцина инъекция қилинган ҳайвонлар тирик ва касаллик аломатлари йўқ
эканлиги аниқланди.
Шундан сунг вакцинанинг ўрганиш мақсадида ушбу вакцина қўйларга
икки маротаба биринчи маротаба 2 мл иккинчи маротаба 3 мл, 14 кун
оралиқ билан тери остига эмланди. Қўзиларнинг вакцинациядан кейинги
иммунологик реакцияни текшириш мақсадида вакцинани бир марта
қўллаганда бир ойлик иммунетит самарадорлиги пастереллёзда ўртача
1:900, икки марта эмлаганда 1:1400 даражани ташкил этди. Диплококкозда
эса бир марта ўртача 1:900, иккинчи марта 1:1200даражани ташкил этди.
Бундан кўриниб турибдики қўзиларни биринчи ва иккинчи марта хам 3 мл
дан вакцинация қилиш мақсадга мувофиқ.
Грам усулида суртма тайёрлаш.
174
Пастереллёз ва диплококкоз касаллиги билан ўлган қўзи гавдаси.
Ўтказилган
тадқиқотлар
давомида
касаллик
қузғатувчилари
юқтирилгандан сўнг 10 кун кузатиш даврида тажрибадаги қўйларнинг
умумий аҳволи, уларда касалланиш белгилари кузатилмади.
Касалликларнинг аралаш ҳолда кечишини даволаш ва олдини олиш
учун касалланган ҳайвонларга пастереллёз ва диплококкозга қарши
гипериммун
қон
зардоби
даволаш
дозасида
юборилади
ва
антибиотиклардан: энрофлоксацилин, стриптомитсин, биомитсинлар
қўлланилади. Бунда сулфаниламидлар, глюкоза, кофеин каби сиптоматик
воситалардан хам фойдаланилади.
Гипериммун қон зардоби қўлланилгандан 4-5 кун ўтгач, эмлаш
ёшидаги ҳайвонлар пастереллёз ва диплококкозга қарши эмланади.
Хулоса
қилиб шуни таъкидлаш жоиз, пастереллёз ва диплококкоз
касалликларини олдини олиш учун Ветеринария илмий тадқиқот
институтида янги яратилган “Пастереллёз ва диплококкоз касалликларига
қарши ассоциацияланган вакцина” билан қўй ва қўзиларни вақтида
эмланса касалликни олди олинади. Шунинг учун хам касалликни
даволагандан кўра олдини олган мақул.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.
Чепуров К.П. «Диплококковые заболевания сельскохозяйственных
животных» Благовещенск. 1954.
2.
Чепуров К.П., Черкасова А.В. “Диплококковые и стрептококковые
заболевания животных”. Киев - 1963.- 160 с.
3.
Элмуродов Б.А., Ибодуллаев Ф.И., Махматкулов М. “Қўйлар
экспериментал диплококкозида кузатилган патоморфологик ўзгаришлар.
//
ЎзР Мустакиллигининг 10 йиллиги ва ЎзВИТИ нинг 75 йиллигига
бағишланган халкаро илмий конф. маьрузалар матнининг тўплами.
Самарқанд 2001 . 97-98бет.
4.
Элмуродов Б.А., Парманов Ж.М., Махматкулов М. “Қоракўл
қўйларида пастереллёзнинг кечиши ва эпизоотологиясининг ўзига хос
хусусиятлари”. “Ветеринария” журнали Тошкент - 1999. № 3. 33 бет.
175
5.
Абдалимов С.Х., Элмуродов Б.А. “Қўй ва қўзилар диплококкози” //
Хайвонлар ва паррандаларнинг ута хавфли касалликларини таркалиши ва
олдини олишнинг маниторинги. Конф. маьрузаларматнининг тўплами.
Самарқанд 2006 25-26 бет.
6.
Абдалимов С.Х., Элмуродов Б.А. “Диплококкоз” “Зооветеринария”
журнали нишона сони 2007. 18 бет.
УДК:619.615.576.895.1
ЧОРВА МОЛЛАРИ АСОСИЙ ГЕЛЬМИНТОЗЛАРИГА ҚАРШИ
КУРАШИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
АНИҚЛАШ
*
Джаббаров Ш.А.,
*
Исаев Ж.М.,
**
Сафаров А.,
**
Қурбонов М.
*Ветеринария илмий-тадқиқот институти
** Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмол
бозорларида чорвачилик маҳсулотларининг тўкинлиги ва уларни нарх-
наволарининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ҳукуматимиз
томонидан
кейинги
йилларда
қорамолчилик,
қоракўлчилик,
паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш бўйича
олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, паррандачилик ва балиқчиликда
интенсив технологияларни жорий этилаётганлиги ўзининг ижобий
натижаларини бермоқда.
Хусусан, қабул қилинган Ҳукумат қарорларида белгиланган чора-
тадбирларнинг амалга ошириши натижасида 2019 йилда йирик шохли
моллар сони 13 млн. бошга етди, яъни 2010 йилга нисбатан 1,44
маротабага, майда шоҳли моллар сони 21,9 млн. бошга яъни 1,42
маротабага, шунингдек наслли қорамоллар бош сони 11% дан 40% га,
паррандалар бош сони эса 87,9 млн. бошга ёки 2,3 маротабага ошди, гўшт
етиштириш 170 фоизга, сут ишлаб чиқариш 170,4 фоизга, тухум ишлаб
чиқариш 2,6 фоизга кўпайди. Шунингдек, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб
чиқаришни 170 фоизга ўсиши таъминланди.
Ўзбекистоннинг
табиий
иқлим
шароити
чорвачиликни
ривожлантириш учун қулай. Мазкур соҳа чўл ва чўл-яйлов ҳамда тоғ,
тоғолди минтақаларида кам харажат сарф қилинган ҳолда сифатли
маҳсулот етиштириб, аҳолини гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган
эҳтиёжини, саноатнинг эса жун, чарм ва терига бўлган талабини
қондиришда муҳим рол ўйнайди.
Бироқ чорвачиликни ривожлантириш, унинг самарадорлигини
оширишда турли инвазион касалликлар тўсиқ бўлмоқда. Булар ичида
гельминтозлар асосий ўринлардан бирини эгалайди.