Клинические признаки, патологоанатомические изменения и меры профилактики диплококков телят.

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
143-146
32

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Шералиева I., & Наврузов, Н. (2024). Клинические признаки, патологоанатомические изменения и меры профилактики диплококков телят. in Library, 21(2), 143–146. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/36736
Интизор Шералиева, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Доктор философских ветеринарных наук, директор Научно-исследовательского ветеринарного института, лаборатории изучения болезней молодняка крупного рогатого скота

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Представлены сведения по диагностике, выявлению, клиническим признакам, патологоанатомии, лечению и профилактике заболевания диплококкозом, распространенного среди телят и ягнят в животноводческих хозяйствах. Это дает полезную возможность специалистам фермерских хозяйств диагностировать и лечить заболевание.


background image

143

Асосий ва доимий ўзгаришлар талоқда бўлиб, унинг ҳажми катталашган, юзасида

нуқтали ва доғсимон қон қуйилишлар қайд этилиб, асосий ўзгаришлар ошқозон-ичакларда
кузатилди. Яьни мускулли ва безли ошқозонда 2-3 дона 0,5 см катталикдаги яраларнинг
бўлиши аҳамиятлидир.

Ёриб кўрилганда барча товукларнинг ўпка ва ошқозон-ичакларида қон томирларнинг

тўлақонлиги, сероз пардаларида нуқтали ва доғли қон қуйилишлар кенг тарқалган. Ўпканинг
ҳажми катталашган, оч қизил рангда, юзасида нуқтали қон қуйилишлар, жигар анча
катталашиб, юзасида нуқтали ва доғли қон қуйилишлар, гиперимия ҳолатлари ва буйракларда
геморрагик жараёнлар кузатилди.

Мускулли ошқозон шиллиқ пардаларида шилимшиқ аралаш қорамтир модда йиғилган,

майда нуқтали қон қуйилишлар, эрозия ва яралар мавжудлиги билан ифодаланади. Талоқ
ҳажми бироз катталашган, юзасида майда қон қуйилишлар бўлиб, кесганда пульпаси тўқ қизил
рангда кўринади.

Ичакларнинг шиллиқ пардаларида катарал-геморрагик яллиғланиш, доғли қон

қуйилишлар, айниқса ичакларда 1-2 см катталикдаги бир нечта яралар борлиги аниқланади.

Шундай қилиб, паррандаларда учрайдиган клиник белгилари ва патологоанатомик

ўзгаришлар жуда мураккаб, бошқа касалликлардан тубдан фарқ қилади. Аммо яхши эътибор
билан таҳлил этилса, вақтида тўғри диагноз қўйилиб, касалликларга қарши ўз вақтида олдини
олиш чора-тадбирларини кўриш имконияти яратилади.

Хулосалар.

Республиканинг жанубий худуди Қашқадарё вилояти паррандачилик

хўжаликларида текширилган 14 та хўжаликдан 5 тасида паррандаларнинг юқумли лоренготрахеит
касаллиги билан касалланиши аниқланди. юқумли лоренготрахеит касаллигининг ўртача 12,9 %
ни, умумий касал ҳайвонлар сонидан ўлим даражаси эса ўртача 8,1 % ни ташкил этиши
аниқланди. Товуқларнинг ўпка тўқималарида, нафас олиш йўлларининг яллиғланиши, ошқозон-
ичакларидаги чуқур ва мураккаб патоморфологик ўзгаришлар катта ёшдаги товуқларда ҳам кичик
ёшдаги товуқларга нисбатан бироз фарқ қилмасада, аммо касалликнинг вирулентлигига ва
касалликнинг оқимига боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар.

1. Ниязов Ф.А., Ахмедов Б.Н. Ашуров С.А., Действие иммуностимулятора кавилона на

цыплят. // Ветеринария. - М. 2001.-№9. - С.22-23.

2. Ахмедов Б.Н. Жужа ўстиришнинг асосий омиллари.// Кашкадарё фермери газетаси. 27 -

феврал.- 2009.

3. С.Мавлонов., Б.Н.Ахмедов. Коракўлчиликда юкори самарадорликка эришмокчимиз. //

Кашкадарё газетаси. 8 - янв. -2010.

4. Б.Н. Ахмедов. Наслли ва соглом жўжалар олишга эришиш нималарга боғлик. //

Кашкадарё газетаси. 6 - апр. -2010.

5. Б.Н. Ахмедов. Ларинготрахеит кандай касллик.// Кашкадарё газетаси. 8- окт. -2010.


УДК: 619:616.981.45.571.1

ШЕРАЛИЕВА И.Д., НАВРУЗОВ Н.И.

Ветеринария илмий тадқиқот институти

БУЗОҚЛАР ДИПЛОКОККОЗИНИНГ КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ,

ПАТОЛОГОАНАТОМИК ЎЗГАРИШЛАРИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ

Аннотация:

Ч

орвачилик хўжаликларида бузоқлар ва қўзилар орасида кўп учрайдиган

диплококкоз касаллигига ташхис қўйиш, аниқлаш, клиник белгилари, патологоанатомияси,
даволаш ва олдини олиш борасида маълумотлар келтирилган. Бу эса хўжалик
мутахассисларига касалликни аниқлашда ва доволашда қўлай имконият яратади.

Калит сўзлар:

Эпизоотология, ветеринария, микробиология, патанатомия, клиник

белгилар, диплококкоз.

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 24 мартдаги 9

сонли “Чорвачиликни хусусийлаштиришни давом этириш ва хусусий тадбиркорликни қуллаб
қувватлаш чора-тадбирлари тўғриси”даги қарори хамда ушбу қарорни бажариш юзасидан
қишлоқ хўжалик вазирининг 1996 йил 6 апрелдаги 86 сонли бўйруғи Республикамиз
Прездентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида
чорва молларини кўпайтириш рағбатлантириш чора-тадбирларитуғрисида”ги фармони


background image

144

Республикамизда чорвачиликни хусусий мулкчилик асосида жадал ривожлантириш ва
рентабелли соҳалардан бирига айлантиришга қаратилган. Шунингдек 2008 йил 21 апрелда ПҚ-
842 қароридан келиб чиқиб хам биз ветеринария мутахасислари учун мухим ахамият касб
этади.

Мухтарам Прездентимизнинг қароридан келиб чиқиб хозирги кунда асосий муаммо

бўладиган касалликларни бартараф этиш, хайвонлар бош сонини кўпайтириш, асосий муаммога
эга бўлган касалликларни олдини олиш даволаш чора тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим
ахамиятга эгадир.

Қишлоқ хўжалигиниг мухим тармоғи бўлган чорвачиликни ривожлантиришга салмоқли

хисса қўшиш ва уни етарли даражада махаллий ресурслардан кенг доирада фойдаланиш
мумкин бўлган ветеринария дори-дармонлари билан таминлаш, бугунги кунда ветеринария
фаолиятининг мухим вазифаларидан биридир. Маълумки ҳайвонларнинг юқумли
касалликлари чорвачилик учун энг катта хавф бўлиб ҳисобланади ва соҳанинг ривожланиши
юқори рентабелликка эришишга тўсқинлик қилади. Чунки, ҳайвонлар орасида юқумли
бактериал касалликларда касалланиш ва ўлиш даражаси юқори, касалликлар жуда оз вақтда
кенг худудга тарқалади, олдини олиш ва даволаш каби тадбирларга кўплаб маблағ
сарфланади. Шунинг учун чорвачилик хўжаликларида бактериал юқумли касалликларнинг
эпизоотологиясини ўрганиш, олдини олиш ва даволаш воситаларини яратиш мухим аҳамиятга
эга.

Тадқиқот натижалари:

Диплококкоз - қишлоқ ҳўжалик ва ёввойи ҳайвонларнинг

юқумли бактериал касаллигидир (қўзғатувчиси Streptococcus pheumoniae (Diplococcus
lanceolоаtus)). Касаллик йилнинг айниқса қиш ва баҳор ойларида кўпроқ учрайди, ўпканинг
яллиғланиши сепсис, артрит, ичакнинг яллиғланиши, лимфа тизимининг жароҳатланиши билан
кечади. Ёш ҳайвонларда ўта ўткир, ўткир ва ярим ўткир шаклларда кечиб уларнинг ўлимига
сабабчи бўлади. Катта ёшли ҳайвонларда асосан сурункали, баъзан, ўткир шаклларда кечиб
эндометрит, аборт, артрит, мастит касалликларининг ривожланишига сабабчи бўлади. (Чепуров
К.П., 1963; Махматкулов М.А., Ибадуллаев Ф.И., Элмуродов Б.А.)

Диплококкоз касаллиги билан бир қанча олимлар томонидан ўрганилган:

И.И.Архангельский Қозоғистонда, Э.Г.Мамацев Москвада ва К.П.Чепуров Узоқ Шарқда ҳар
бири мустақил ҳолда касалликка қарши махсус биопрепаратлар яратишган.

Диплококкоз касаллиги қишлоқ хўжалиги ва ёввойи ҳайвонларнинг юқумли касаллиги

бўлиб, И.И. Архангельский икки серотип диплококкоз штаммидан суюқ формол вакцина
тайёрлаган. Вакцинанинг тажриба серияси оқ сичқонларда қуёнларда ва бузоқларда синаб
кўрган ва ижобий натижаларга эришган. Э.Г. Мамацев ўзининг тадқиқотларида диплококкозга
қарши формол вакцинанинг оқ сичқонлар ва қуёнларга эмлаб сўнгра патоген диплококкларни
юқтириб иммуногенлик хусусиятларини ўрганган ва ижобий натижа олган. Аммо катта ёшдаги
ҳайвонларда ушбу вакцинани синаб кўришмаган.

Клиник белгилари

. Касаллик 1-2 кун, баъзан 1 ҳафта давом этади. Янги туғилган бузоқ,

қўзи ва чўчқа болаларининг киндик атрофида кучли оғриқ сезилади, қизариб шишган бўлади,
пайпаслаганда у ердан суюқ қўланса ҳидли, йирингли экссудат ажралади. Ўз вақтида
даволанмаса қонга сўрилиб, организмга тарқалади ва септицемия ривожланади, ички аъзоларда
ҳамда бўғинларда йирингли ўчоқлар пайдо бўлади. Касал ҳайвон холсизланади, озиқадан бош
тортади, бурундан кўпикли ва қонли суюқлик оқиши, баъзиларининг орқа оёқлари
фалажланади, бўғинлар шишади, тана ҳарорати ўлчаб кўрилганда 41,0-42,0

0

Скўтарилиб, нафас

олиш қийинлашади ва юрак уриши тезлашади.

Катта совлиқларда эса касаллик сурункали кечиб бола ташлаш, артирит, мастит

ҳолатлари кўзатилади, уларнинг ҳам тана ҳарорати кўтарилади, нафас олиш ва юрак уриши
тезлашади.

Диплококкоз билан кўпинча 1-3 ҳафтали бузоқлар, қўзилар ва чўчқа болалари

касалланади ва ўткир сепсис белгилари билан кечади.

Патанатомик ўзгаришлари.

Ўлган ҳайвонни ёриб кўрганда ингичка ичак, баъзан

ширдоннинг шилимшиқ пардасида, қорин пардасида, эпикард ва эндокард остида нуқтали
майда доғли қон қуйилишлар кўринади. Шунингдек бурун, томоқ, кекирдакнинг шиллиқ
пардаларида ўткир гипермия, ўпкада гипермия ва шиш кўринади.Касалликнинг ўпка шаклида
крупоз яллиғланиш, тери ости тўқимасида геморрагик эксудатларнинг тўпланиши, лимфа
тугунларининг гиперплазияси, ички аъзоларга қон қуйилишлар, ўпка шиши, эпикард ва


background image

145

эндокард остига нуқтали қон қўйилиши, жигарнинг катталашуви ва қонга тулишганлиги,
талоқнинг катталашиши ва резинасимон консистенцияда бўлиши кузатилади. Инфекция
кўпинча ошқозон-ичакларни шикастлантириган пайтларда қорин бўшлиғида кўп миқдорда
геморрагик экссудат тўпланади, талоқ кескин катталашади (2-3 баробар), резинасимон
консистенцияда бўлади, четлари қалинлашади ва капсуласи остида нуқтали ҳамда чизиқли қон
қуйилишлар кўринади. Жигар бўккан, қонга тўлган, буйракларнинг капсуласи остида анчагина
нуқтали майда қон қуйилишлар мавжуд. Ширдон ва ингичка ичакнинг шиллиқ пардалари кучли
гиперемиялашган, кўп нуқтали ва майда доғли қон қуйилашлар кўринади, ичак ичидаги нарса
суюқ, баъзан қизил рангда (қон қўшилган). Намуналар лаборатория текширувлари натижасида
диплококк қўзғатувчиси ажратилади.

Материаллар ва методлар:

Юқорида такидланган муаммолардан келиб чиқиб,

Ветеринария илмий­тадқиқот институти Ёш моллар касалликларини ўрганиш лабораториясида
қўзилар пастереллёз ва диплококкоз касалликларининг олдини олиш мақсадида маҳаллий
диплококк ва пастерелла штаммлари культураларидан фойдаланиб, ”Пастереллёз ва
диплококкоз касалликларига қарши поливалент экспериментал ГОА формол вакцина“ ишлаб
чиқилди. Тайёрланган вакцинанинг сифат кўрсаткичлари лаборатория шароитида текширилди.

Стериллигини аниқлаш учун вакцина намунаси ГПБ, ГПА, 5% ли қон зардоби ГПБ,5 %

ли қон зардоби ГПА, Сусло агари, Китт-Тароцци озуқа муҳитларига экилади. Экилган озуқа
муҳитлари +37°С ва +38°С да термостатда 10 кун давомида сақланди. Вакцина намуналари
экилган озуқа муҳитлари стерил эканлиги қайд қилинди.

Даволаш ва олдини олиш чора-тадбирлари:

Бузоқ ва қўзиларнинг диплококкоз

касалликларини олиш мақсадида хўжалик мутахасиссларига касалликларни даволаш ва олдини
олиш бўйича тавсиялар;

-Диплококкоз билан касаллаган бўзоқларга диплококкозга қарши гипериммун қон

зардоби даволаш дозасида (1,5, 2 мл кг) юборилади ҳамда қўйидаги антибиотиклардан бири
қўлланилади: Драксин, энрофлокцин, биомицин, стрептомицин, прологирланган антибиотиклар
(левотетросульфин, дибиомицин, дистрепомидазол, бициллин -3, нитокс ва б). Бундан ташқари
сульфаниламидлар ва глюкоза, кофеин каби сиптоматик воситалардан хам фойдаланиш тавсия
қилинади.

−Гипериммун қон зардоби қўллангандан 4 - 5 кун ўтгач, эмлаш ёшига етган барча

ҳайвонлар диплококкозга қарши эмлаш мақсадга мувофиқдир.

-Қўй, қўзиларда диплококкоз касаллигини олдини олиш учун Ветеринария илмий

тадқиқот институтида яратилган янги ГОА формол вакцинани қоракулчилик ва чорва
хўжаликлари, фермерлар ва ахоли қўй, бузоқ, қўзиларда кенг кўламда фойдаланиш тавсия
этилади.

Хулоса:

Бузоқ, қўй, қўзиларнинг диплококкоз касалликларига қарши вакцина ва

гипериммун қон зардоблари ишлаб чиқарилмоқда аммо уларни келтириш катта иқтисодий
қийинчиликларни туғдирмоқда.

Хозирги кунда бизнинг тадқиқотларимиз натижасида ветеринария илмий тадкикот

институти ёш моллар касаликларини ўрганиш лабораториясида бузоқ, қўй, қўзилар пастереллёз
ва диплококкоз касалликларини олдини олиш мақсадида маҳаллий культуралардан
фойдаланиб,

лабораторияда

“Пастереллёз

ва

диплококкозкасалликларига

қарши

ассоциацияланган экспериментал ГОА формол вакцина” ишлаб чиқилди. Шу касаликни ўз
вақтида вакцина билан эмланса, касалликнинг олди олинади ва хўжалик эса яхши
самарадорликка эришади. Шунинг учун ҳам касалликни даволагандан кўра олдини олган
мақул.

Адабиётлар рўйхати:

1. Чепуров К.П. «Диплококковые и стрептококковые заболевания животных» Киев-

1963.-160 с

2. Конопаткин А.А. Эпизоотология и инфекционных болезни сельскохозяйственных

животных М 1984.

3. Сытдиков А.К., Бурлуцкий И.Д., Болезни молодняка спровочник Ташкент М 1990.с

139.

4. Махматкулов М.А., Ибодуллаев Ф.И., Элмуродов Б.А., «Қўйлар экспериментал

диплококкозида кузатилган патоморфологик ўзгаришлар. //Конф маьруз.матнининг тўплами.
Самарканд 2001 97-98 бет.


background image

146

5. Ибадуллаев Ф.И. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг патологик анатомияси. Дарслик,

”Ўзбекистон”, Тошкент 2000 йил

6. Элмуродов Б.А., Абдалимов С.Х., «Диплококкоз» журнал «Зооветеринария» Тошкент-

2008 №3 16-17 бет.

7. Абдалимов С.Х., Элмуродов Б.А. // Диплококкоз // журнал «Зооветеринария» нишона

сони 2007. 18 - бет.

8.

Чепуров П. «Диплококковые заболевания сельскохозяйственныхживотных»

Благовешенск, 1954.

9. Элмуродов Б.А., Абдалимов С.Х. «Қўй ва қўзилар диплококкози». //Конф

маьруз.матнининг тўплами. Самарканд 200625-26 бет.


УДК: 636.5: 637.

ҲАМРОҚУЛОВ Н.Ш., ЭЛМУРОДОВ Б.А., ЭШБУРИЕВ С.Б.

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

ТУХУМ ЙЎНАЛИШИДАГИ ТОВУҚЛАРДА КАЛЬЦИЙ-ФОСФОР

АЛМАШИНУВИ БУЗИЛИШЛАРИДА ПАТОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ

Аннотация: Паррандачилик фермер хўжаликларида калъций-фосфор алмашинуви

бузилишининг товуқлар организмини калъций-фосфорга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ
қондирмаслиги, рациондаги фосфор-кальций нисбатларининг номутаносиблиги товуқларда
турли минераллар етишмовчиликларига сабаб бўлиб, бу тухум маҳсулотининг камайишга ва
катта иқтисодий зарарга олиб келади.

Калит сўзлар:

парранда, товуқ, тухум, аномалия, калъций, фосфор, минерал, рацион,

тухум йўли.

Мавзунинг долзарблиги.

Республикада паррандачилик соҳасини ривожлантириш,

фермер, деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларида паррандалар бош сонини кўпайтириш ва
парранда маҳсулотлари кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида ҳукуматимиз
томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат, паррандалар сотиб олиш учун микрокредитлар
ажратилиши, ёрдамчи паррандачилик хўжаликларини ташкил қилиш, омихта ем билан
таъминлаш каби тадбирлар орқали амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда дунёда паррандачилик жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири

ҳисобланади. Паррандачилик чорвачиликнинг муҳим тармоғи бўлиб, зотдорпаррандалар
бройлер жужаларни олиш, парранда гўшти, ундан тайёрланадиган парҳез гўшт маҳсулотлари,
тухум, пат ва пар ишлаб чиқариш имкониятини беради. Шу сабабли паррандачилик
хўжаликлари сонини кўпайтириш, улардан рационал фойдаланиш, товуқларнинг тухум
маҳсулдорлигини ошириш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади.

Паррандалар юқумсиз касалликларининг этиологиясида асосий ўринни модда

алмашинуви бузилиши касалликлари ташкил қилиб, уларнинг нобуд бўлишида 25% дан ортиқ
гепатоз касаллиги, 17% авитаминозлар ва гиповитаминозлар, 23% ҳазм тизими касалликлари ва
10% рахит касаллиги ташкил этган. Дунёнинг кўпчилик давлатларида тухум йўналишидаги
товуқлар орасида моддалар алмашинуви бузилиши касалликлари, аксарият ҳолларда яширин
ҳолда сурункали кечади. Мазкур муаммонинг самарали ечимини ишлаб чиқиш аҳолининг
тухум ва парҳез парранда гўштига бўлган талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Паррандалар организмида бир вақтнинг ўзида бир неча минерал моддаларнинг

етишмовчиликлари аралаш патология ҳолида, ноаниқ белгилар билан кечади. Шунинг учун
модда алмашинуви бузулиши билан кечадиган касалликларга ташхис қўйишда клиник
текширишлар ва озуқа рационларини зоотехникавий таҳлил қилиш билан бир қаторда қон, суяк
ва тухум пўчоғи ва тухум сариғида биокимёвий, патологоанатомик, органолептик ҳамда
тухумни физикавий текширишлардан ўтказилиши талаб этилади [3,5].

Материаллар ва усуллар.

Тухум йўналишдаги товуқларда калъций-фосфор

алмашинуви бузилишларини ўрганиш мақсадида Ломан ЛСЛ классик кросси зотли товуқларда
клиник ва органолептик текширишлар олиб борилди. Текширишлар учун тухум берадиган
товуқлардан 15 бошдан учта гуруҳда жами 45 бош эталон гурух ажратиб; биринчи гуруҳдаги
товуқлар 28 ҳафталик тухум бериб бошлаган, иккинчи гуруҳда 72-74 ҳафталик тухум
беришнинг энг юқори даври, учинчи гуруҳга тухум 72-74 ҳафталик тулаш давридаги товуқлар

Библиографические ссылки

Чепуров К.П. «Диплококковые и етрептококковыс заболевания животных» Киев-1963.-160 с

Конопаткин А.А. Эпизоотология и инфекционных болезни сельскохозяйственных животных М 1984.

Сытдиков А.К., Бурлуцкий И.Д., Болезни молодняка спровочник Ташкент М 1990.с 139.

Махматкулов М.А., Ибодулласв Ф.И., Элмуродов Б.А., «Қўйлар эксперимснтал диплококкозида кузатилган патоморфологик ўзгаришлар. //Конф маьруз.матнининг тўплами. Самарканд 2001 97-98 бет.

Ибадуллаев Ф.И. Қишлок хўжалик ҳайвонларининг патологик анатомияси. Дарслик, ’’Узбекистан”, Тошкент 2000 йил

Элмуродов Б.А., Абдалимов С.Х., «Диплококкоз» журнал «Зооветсринария» Тошкснт-2008 №3 16-17 бет.

Абдалимов С.Х., Элмуродов Б.А. // Диплококкоз // журнал «Зооветеринария» нишона сони 2007. 18 - бет.

Чепуров П. «Диплококковые заболевания сельскохозяйственныхживотных» Благовещенск, 1954.

Элмуродов Б.А., Абдалимов С.Х. «Қўй ва кўзилар диплококкози». //Конф маьруз.матнининг тўплами. Самарканд 200625-26 бет.