Интерпретация «мани» и описание «ахли маони» в творчестве Алишера Навои

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
5-16
5
0
Поделиться
Жабборов, Н. (2021). Интерпретация «мани» и описание «ахли маони» в творчестве Алишера Навои. in Library, 21(4), 5–16. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17745
Нурбой Жабборов, Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы имени Алишера Навои

доктор филологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются вопросы употребления и художественной интерпретации терминов «ма’ни» («смысл») и «ахли маони» («носители мысли») в произведениях Алишера Наваи. Научно доказано, что эти понятия составляют основу концепции творчества великого поэта.

Похожие статьи


background image

мазмун ва моҳияти юқорида айтилганлардан иборатдир. Агар барча
достонлардаги ҳамдларни олдинма-кетин кўчириб, битта жилдда
муқоваланса, шоирнинг худо шаънига беш вазнда айтган, унинг
сўфийлик ва фалсафий қарашларини илмий ёритишга хизмат қилувчи
мадҳномалари туркумини юзага келтириш мумкин. Албатта, гап бу
ерда Навоий яратган ҳамдларни туркум ҳолида назарга келтиришда
эмас. Умуман, достонлардаги кириш қисмлар буюк Алишер Навоий
санъаткорлик

маҳоратини

ўрганиш

нуқтаи-назаридан

ҳам

кераклидир. Бироқ бу алоҳида тадқиқотга доир бир мавзуки, у ҳам ўз
тадқиқотчиларини кутмоқда.

Адабиётлар:

1.

Alisher Navoiy. Sab`ai sayyor, G‘.G‘ulom nomidagi nashriyot matbaa uyi.

Toshkent – 2006

2.

Alisher Navoiy. Qomusiy lug‘at. 1-jild. – T.: Sharq, 2016.

3.

Alisher Navoiy. Qomusiy lug‘at. 2-jild. – T.: Sharq, 2016.

4.

Alisher Navoiy, MAT, 20 tomlik, 10-tom, 106-bet

5.

B.Valixo‘jayev, Mumtoz siymolar, T.: Xalq merosi, 2002. 1-jild, 198-199-

bet

6.

Muhiddinov M.Q. Komil inson – adabiyot ideali. – T.: Ma`naviyat, 2005.

7.

М.Муҳиддинов. Нурли қалблар гулшани. Тошкент: ФАН, 2007.

8.

Erkinov Aftondil Sodirxonovich. Alisher Navoiy “Xamsa”si talqinining XV

– XX asr manbalari. – T.: 1998- y.

9.

Хамса. Танқидий матн. 459-460-бетлар. (Mақолада келтирилган

иқтибосларга шу асар саҳифаси қўйилган).

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА “МАЪНИ” ТАЛҚИНИ ВА

“АҲЛИ МАОНИЙ” ВАСФИ

Нурбой ЖАББОРОВ,

филология фанлари доктори, профессор,

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

(Ўзбекистон)

E-mail:

jabborov-nurboy@rambler.ru

Abstract:

The article analyzes the issues of the use and artistic interpretation of the terms

«ma’ni» («meaning») and «ahli maoniy» («carriers of thoughts») in the works of Alisher Navai.
It has been scientifically proven that these concepts form the basis of the concept of the great
poet's work.

Key words:

meaning, carriers of thoughts, surat (superficial glance), ahli surat

(representatives of superficial glances), creative concept, interpretation.


“Маъни” ва “аҳли маоний” тушунчалари ҳазрат Алишер Навоий

дунёқараши ва ижодкор сифатидаги концепциясини белгилашда алоҳида
ўрин тутади. Ўз навбатида, буюк шоир асарларида бу тушунчаларнинг зидди
ўлароқ “сурат”, “аҳли сурат” атамалари қўллангани кузатилади.


background image

Аввало, бу тушунчалар моҳиятига ойдинлик киритмоқ зарур. Ҳазрат

Алишер Навоий асарларида бу тушунча қуйидагича талқин этилгани
кузатилади: 1) “маъни”, “маоний” истилоҳларининг моҳиятини очувчи
фикрлар ифодаси; 2) маоний аҳлининг даражаси баландлиги ва уларнинг
қарашлари жамият ҳаёти ҳамда миллат бадиий-эстетик тафаккури учун мезон
бўла олиши; 3) маоний аҳлига мансуб салафлар ва замондошлар васфи; 4)
аҳли маъни ва аҳли сурат муносабати масаласи. Булар, ўз навбатида, Ҳазрат
Алишер Навоийнинг ушбу тушунчаларга доир ижодий-фалсафий
концепциясини мужассам этади.

“Маъни”, “маоний” истилоҳларининг моҳиятини очувчи фикрлар

ифодаси.

“Бадойиъ ул-бидоя” девони дебочасида ҳам буюк шоир мана

бундай ёзади: “

Яна бир буким, гўйиё баъзи эл ашъор таҳсилидин ва девон

такмилидин ғараз мажозий ҳусну жамол тавсифи ва мақсуд зоҳирий хатту
хол таърифидин ўзга нима англамайдурурлар. Девон топилғайким, анда
маърифатомиз бир ғазал топилмағай ва ғазал бўлғайким, анда
мавъизатангиз бир байт бўлмағай. Мундоқ девон битилса, худ асру беҳуда
заҳмат ва зойиъ машаққат тортилғон бўлгай”

[1.21]

.

Бу ўринда буюк адиб

мажозий ҳусну жамол тавсифи

ва

зоҳирий хатту хол таърифидин ўзга нима

англамайдиган эл

деганда, айнан аҳли суратни назарда тутади. “

Маъни

тушунчасига ойдинлик киритар экан, Навоий унинг

“маърифатомиз,

мавъизатангиз”

бўлмоғи зарурлигига эътибор қаратади.

Аслида, “маъни”, “маоний” истилоҳлари адабиёт илмининг ўзагини

ташкил этади. “Ғиёс ул-луғот”да адаб илмининг сарф, наҳв, маоний, баён,
бадеъ каби тармоқларини жамлашига урғу берилган. “Мунтахаб ул-луғат”да
эса унинг адабиёт илмига доир адаб, луғат, сарф, иштиқоқ, наҳв, маоний,
баён, аруз, қофия, расми хат, шеърдаги қариз илми (шеърнинг фасоҳат ва
балоғат жиҳатидан мукаммаллиги ёки нуқсонли эканини ажратадиган илм)
кабиларни мужассам этиши баён этилган. Ҳар иккала луғатда ҳам “маоний”
адабиёт илмининг асосий рукнларидан экани айтилган. “Аҳли маоний”
тушунчаси эса янада кенгроқ ва теранроқ маъноларни англатади.
Деҳхудонинг “Луғатнома”сидаги: “Аҳли маъни – сурат ва зоҳир аҳлининг
зидди. Маъни ва ботинга эътибор қаратувчи ҳақиқат аҳли” [12.5148], деган
изоҳ ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Яна бошқа манбада аҳли маъни – “фаҳму
фаросат, маърифат соҳиблари” [16] экани таъкидланади. “Ал-мўъжаму-л-
васийт” луғатида аҳли маоний мақтовли сифатларга эга инсонлар экани
таъкидланиб, балоғат илмларидан бири бўлган сўзнинг асл моҳиятини
англашга хизмат қилувчи маоний илми ҳақида ҳам маълумот берилган.

Ҳазрат Алишер Навоий асарларида “аҳли маоний” атамаси кўп

қўлланган. “Фавойид ул-кибар” девонидаги ғазалидан олинган мана бу
мақтаъ байтда улуғ шоирнинг бу тоифага муносабати, айниқса, яққол
ифодаланган:

Эй Навоий, иста маъни оламиким, келди дун,
Ҳар кишиким майли ушбу дунёи дун соридур

[5.189].

“Навоий асарлари луғати”да “дун” сўзига қуйидагича изоҳ берилган: 1.

Паст. 2. Разил, нокас [13.201]. Байтнинг дастлабки сатридаги “дун” сўзи


background image

айни маънода келган. Шунга кўра, байтда маъни оламини исташга даъват
этилар экан, дунёи дун – тубан дунёга майл қўйган ҳар киши пастликка
қулагани таъкидланади. Яъни, буюк мутафаккир наздида, дунё – инсоннинг
камолотга эришмоғи йўлидаги тўсиқ, уни тубанликка қулатгувчи иллатдир.
Бундан халос бўлмоқнинг ягона йўли – маъни истамоқ.

Мана бу байтда ҳам маъни нечоғлиқ муҳим эканига урғу берилгани

кузатилади:

Кишики зоҳири ошуфтадур замириға боқ,
Басоки маъни эрур поку лафз номарбут

[3.285].

Яъни улуғ шоир ташқаридан қараганда паришон кўринган кишининг

замирига, сийратига боқишни тавсия этади. Чунки сўз бир-бирига
боғланмагандек туюлгани билан маъно ўзининг поклигини сақлаб қолади.
Бу орқали Навоий одамнинг асл моҳияти зоҳирда эмас, ботинда – маънида
эканига диққат қаратади.

Маъно ва сўз бири иккинчисисиз ҳеч қандай қийматга эга эмаслиги

борасида ҳазрат Навоий буюк салафлари, хусусан, Шайх Низомий Ганжавий
билан ҳамфикр эканини таъкидлаш керак. “Панж ганж” муаллифи “Хусрав ва
Ширин” достонида, жумладан, мана бундай ёзган эди:

Суханким манбайи маъно эмас ул,
Ёзиб, такрор этишга арзимас ул.

Қийинмас сўз тизиб, назм айламак, лек
Керакдир сўзга ихлос, жонфидолик

2

.

Низомий талабига кўра, теран маънони ифода этмаган сўз ёзиб такрор

этишга арзимайди. Сўзнинг назм ипига тизилиши ҳали шеър дегани эмас,
чинакам шеър бўлиши учун поэтик матн замирида чуқур маънодан ташқари
ихлос ва жонфидолик тажассум топмоғи зарур. Яна бир шарти, оз сўзда кўп
маъно ифодаланмоғи

(Юз этма бир сўзингни, юзни бир эт),

меъёрга амал

қилинмоғи

(Керакдир сўзга ҳам сув сингари ҳад)

лозим.

Ҳазрат Навоий “Ҳайрат ул-аброр”

достонида:

Назмда ҳам асл анга маъни дурур,
Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур.
Назмки маъни анга марғуб эмас,
Аҳли маоний қошида хўб эмас –

[7.51]

деб ёзар экан, улуғ мутафаккир бу орқали замонлар келиб назмнинг

суратида янгиланишлар бўлишини башорат қилган. Буюк шоир назмнинг
ранго-ранг либослар билан зийнатланиши табиий эканини таъкидлаш
баробарида, ҳар қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, “асл анга маъни”
эканини алоҳида таъкидлайди. Маъни жиҳатдан марғуб бўлмаган назм
маоний аҳлининг эътиборини қозона олмаслигига эътибор қаратади.

2

Низомий Ганжавий сатрлари аслиятдан Ўзбекистон Халқ шоири Жамол Камол амалга оширган таржима

матн асосида келтирилмоқда. Қаранг: Nizomiy Ganjaviy. Xusrav va Shirin (Tarjimon: Jamol Kamol). 2019. –
B.49


background image

Таъкидлаш зарурки, шайх Низомий ҳам, ҳазрат Навоий ҳам “

маъни

”га

урғу берар экан, зинҳор бадииятни инкор этмайди. Аксинча, назмда ёки
насрда битилган бўлишидан қатъи назар, сўз санъати намунасида теран
мазмун ва гўзал бадиият уйғунлиги талаб этилишини таъкидлайди. Ҳар икки
мутафаккир ўз асарлари орқали бунинг беқиёс намунасини кўрсатади.

Маоний аҳлининг даражаси баландлиги ва уларнинг қарашлари

жамият ҳаёти ҳамда миллат бадиий-эстетик тафаккури учун мезон бўла
олиши.

Маъни аҳлининг ҳақиқат аҳлини англатиши эсланди. Мана бу

байтда ифодаланган маънонинг асллиги ҳадиси шариф зеваридан экани
ҳақидаги буюк шоир фикри ҳам буни тасдиқлайди:

Навоий, қилмағил бас назм бирла дурфишонлиғким,
Маоний бикриға зевар ҳадисинг гавҳариндиндур

. [3.194]

Ҳазрат Навоий шеъриятида илоҳий ишқ талқини етакчилик қилиши

исбот талаб қилмайди. “Бадойиъ ул-васат” девонидан олинган мана бу байт
аҳли маънининг айнан илоҳий ишқ эгалари мазмунида келгани жиҳатидан
алоҳида аҳамиятга эга:

Ишқим аҳволиға мутлақ воқиф эрмастур хирад,
Қайда топқай аҳли маъни ҳолидин нодон вуқуф

. [4.310]

Буюк шоир наздида хирад – ақл ишқ аҳволидан ҳеч қачон воқиф бўла

олмайди. Бу эса, нодоннинг аҳли маъни ҳолидан воқиф бўла олмаслиги
кабидир. Ана шу фикр ҳам ҳазрат Навоий наздида аҳли маънининг даражаси
нечоғлиқ баланд бўлгани исботидир.

“Насойим ул-муҳаббат”даги Увайс Қараний зикри маоний илмининг

бошқа илмлар ўртасида тутган ўрни нечоғлиқ баланд эканига далил бўла
олади. Ҳазрат Навоийнинг ёзишича, Увайс Қараний: “Ҳазрат Рисолат с. а.
в.ни кўрмабдур эрди ва ул Ҳазрат ҳам они зоҳир кўзи била кўрмабдур
эрдилар. Маъною руҳоният юзидин тарбият қилиб эрдилар” [11.99].
Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳаётда бирор марта дийдорлашмоқ насиб этмаган хос
бир умматига

маъно

ва руҳоният тарбиясини берганининг ўзиёқ маоний

илмининг даражасини кўрсатади.

“Муҳокамат ул-луғатайн”да маоний илми авлиёуллоҳга хос экани

мана бундай ифодаланган: “Ва авлиёйи кибор ва машойихи олий
миқдор қаддаса оллоҳу асрораҳум кўпрак ҳақойиқ ва маорифки
сурубтурлар ва маоний зеболарин тақрир либосига киюрубдурлар. Ул
фархунда иборот ва ул хужаста алфоз ва ишорот била воқеъ бўлубдур”
[11.514].

“Маоний зеболари” дейилганда, Ҳақ ва ҳақиқатга далолат

қиладиган маъноларнинг фасоҳат ва балоғат билан ифодаланиши назарда
тутилган. Яъни улуғ валийлар ва олий мақомли машойихлар ҳақиқат ва
маърифатни маоний гўзалликлари орқали етказганлар. Бу маоний
гўзалликлари “фархунда иборот”– қутлуғ иборалар, “хужаста алфоз ва
ишорот” – муборак сўзлар ва ишоралар орқали ифодаланган. Бу эса, ўз
навбатида, уларнинг халққа ҳақиқат ва маърифатни етказишларида юксак
натижалар берган.

“Наводир уш-шабоб” девонидаги 8-қитъа “Маъни аҳлидин гадолиғ

башорати ва суврат аҳлидин шоҳлиғ ишорати” деб номланган. Қитъа матни


background image

буюк шоирнинг маоний аҳлига муносабатини теранроқ англаш имконини
бериши жиҳатидан ҳам қимматлидир:

Аҳли маъни гуруҳида зинҳор,
Ҳеч ор айлама гадолиғдин –

Ким, буларға гадолиғ ортуғдур,
Аҳли сувратқа подшолиғдин

[3.686].

Яъни қитъада таъкидланишича, аҳли маъни гуруҳида гадоликдан ор

этмаслик зарур. Негаки,

аҳли маъни ва аҳли суврат

,

подшолиғ ва гадолиғ

тушунчалари ўртасидаги тазод орқали буюк шоир теран фалсафий
мазмунни, таъбир жоиз бўлса, ўз эътиқодий-фалсафий қарашларининг
асосини ифодалаган. Яъни шоир фикрича, аҳли сувратга подшо бўлишдан
кўра маъни аҳлига гадо бўлмоқ авлороқдир.

“Лисон ут-тайр”да эр кишини ҳиммат улуғлашини таъкидлар экан, улуғ

шоир мана бундай ёзади:

Эрга ҳимматдин берур юз эътибор,
Жоҳу мулку ганжнинг не дахли бор.

Мол ўлуб гар йўқ кишининг ҳиммати,
Маъни аҳли оллида йўқ иззати

[10.177]

Демак, буюк мутафаккир дунёқарашига кўра, маъни аҳли наздида

жоҳу мулку ганжнинг заррача ҳам эътибори йўқ ва бу тоифа иззатига мол-
дунё билан эмас, фақат ҳиммат орқалигина эришмоқ мумкин. Ҳазрат
Алишер Навоий “...ҳеч қачон ўткинчи мол-дунёга бўлган муҳаббат чангини
ва бу дунёнинг нарсаларига қизиқиш ғуборини ҳиммат этагига
қўндирмаган”и [6.116-117] учун ҳам маоний аҳлининг соҳибқирони
мақомига кўтарилган.

Маоний аҳлига мансуб салафлар ва замондошлар васфи.

Давлатшоҳ Самарқандийнинг

“Тазкират уш-шуаро”сида Мирзо Улуғбек: “...

юлдузлар илмида осмон қадар юксалиб борди, маоний илмида қирқни қирқ
ёрди” [14.148], дея таърифланади. Ҳазрат Навоий ҳам салафлари ва
замондошларининг маоний илмидаги даражасини юксак баҳолаган. Уларга
ҳар бир достонда берган таърифи фасоҳат ва балоғатда бири-биридан
қолишмаслиги жиҳатидан алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, “Ҳайрат ул-
аброр”да Низомий Ганжавийни мана бундай таърифлайди:

Хони латойифқа сўзи мунқасим,
Дурри маонийға тили мунтазим...

“Қуддиса сирруҳ” ‒ не маонийдур ул,
Руҳи қудс файзи нишонидур ул

. [7.40]

Буюк салафининг сўзлари латиф сўзлар дастурхонининг безаги,

тилидан ҳар доим маоний дурлари сочилган, “қуддиса сирруҳ” (“сирлари
муқаддас қилинсин”) – маънолари қанчалик мукаммал эканини таърифлайди.

“Лайли ва Мажнун”да буюк салафининг: “Маъни ҳарамин мусаххар,

Сўз бикрини ғарқи зевар этган”[8.28]ини таъкидласа, “Садди Искандарий”да:


background image

“Бу янглиғки ганжи маоний тўкуб, Жаҳон аҳлиға жовидоний тўкуб... Келиб
табъи гардуни олий асос, Маоний дури анда анжумқиёс” [9.40-41], дея
маоний илмидаги даражасини юксак баҳолайди.

Шоир “Мажолис ун-нафоис”да Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг

“маоний дуррининг уммони, донишу фазл гавҳарининг кони” [10.338]
эканини рубоийда бетакрор бадиият ила ифодалайди. “Ҳайрат ул-аброр”да бу
улуғ устозини:

Кўкси – ҳақойиқ дури ганжинаси,
Кўнгли – маоний юзи ойинаси – [7.42]

дея васф этар экан, унинг кўнглини маънолар юз кўрсатадиган ойнага

қиёслайди. “Лайли ва Мажнун” достонида бу улуғ зотнинг хомасидин дурри
маъни оқиши, нутқи они сўз силкига тоқиши ҳақида ёзар экан, оҳорли
ташбеҳ воситасида сўз Жомий қаламининг ичида сайр этиб, маъни дурига
йўл олишини айтади. Бу йўл аро маъни карвони, ҳатто маъни жаҳони
келишини юксак фасоҳат ва балоғат билан тасвирлайди. “Садди
Искандарий”да эса қалами билан маоний тунини чароғон этганини мана
бундай таърифлайди:

Чу суръат аро ўт сочиб хомаси,
Яна гарм ўлуб нукта ҳангомаси.

Ҳамул ўтқаким, назм шамъин тутуб,
Маоний шабистонини ёрутуб

.... [9.44]

“Муҳокамат ул-луғатайн”да эса: “...форсий сўзда жамиъ алар сўзидин

юқорироқ сўз йўқтур, кўпрак кутуб ва расоил ва ғазалиёт ва қасойиддаки,
маоний гавҳарларин назм силкига кийдурур эрдилар” [11.532], дея
устозининг қайси жанрда ижод қилмасин, маоний илмига алоҳида диққат
қаратганига урғу беради.

Ҳазрат Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр”да буюк мутасаввиф

Баҳоуддин Нақшбандни васф этар экан, кимки унинг хизматидан огоҳ эса,
гарчи гадо бўлса ҳам маъни ила шоҳ мақомига эришгани ҳақида ёзади.
“Лисон ут-тайр”да Шайх Абу Бакр Нишобурийни “мулки маъни сори топиб
эрди йўл”, деб таърифласа, Шайх Боязид Бистомийни “амини ганжи роз,
аҳли маъни тахти узра сарфароз”, дея бу тоифанинг энг улуғи сифатида васф
этади. “Маҳбуб ул-қулуб”да Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозийни
“маоний аҳлининг нуктапардози” деб таъриф этилган. “Фавойид ул-
кибар”даги соқийномасида Саййид Ҳасан Ардашерни “маъни аҳлига имоми
барҳақ”, “Манга зоҳирда атову устод, Лек маъни аро пири иршод”, “Ҳолоти
Саййид Ҳасан Ардашер” асарида эса “орифи маоний”, дея улуғлайди.

Ҳазрат Алишер Навоий маоний аҳли ҳақида сўз юритар экан, ҳукмдор

дўсти Султон Ҳусайн Бойқаро номини алоҳида эҳтиром билан тилга олади.
“Наводир уш-шабоб” девонининг якуний 650-ғазалида мана бундай байт
келган:

Анга бу баски жаҳон мулкин олди сўз бирла,
Чекиб сипоҳи маоний дами фусунсози

[3.656].


background image

Бу таърифда муболаға борлиги шубҳасиз. Шунинг баробарида, ушбу

байтда теран мазмун ва гўзал бадиият юксак даражада уйғунлашгани ҳам
айни ҳақиқатдир. Яъни байтда Султон Ҳусайн Бойқаронинг сеҳрли нафасга
йўғрилган маоний лашкарлари орқали сўз билан жаҳон мулкини эгаллагани
васф этилган.

Ҳазрат Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн”да Ҳусайн Бойқарони

“…салим (табъи) гавҳари кони маоний эрди” [11.535], дея таърифласа,
“Мезон ул-авзон”да: “ул ҳазратнинг шариф мажлислари маоний
жавоҳирининг кони” бўлганини айтади. Номида “маоний” истилоҳи
қўлланган “Хазойин ул-маоний”да ушбу куллиёт дунё юзини кўришида
Султон Ҳусайн Бойқаронинг хизматлари катта эканини мана бу тарзда
таъкидлайди: “Бу девонларда дағи ҳамул дастур била маоний жавоҳири
шоҳворидин ва алфоз нақшу нигоридин ва таркиб салосату латофатидин ва
чошний ҳолату ҳароратидин ҳеч жузве жузъиётдин йўқтурким, ул ҳазратнинг
муборак табъининг анда куллий дахли бўлмамиш бўлғай. Балки асли хаёл ул
ҳазратнинг бўлуб, бу банда ҳам ул ҳазратнинг буйруғи таълими била анда
жузвий дахле қилмиш бўлғаймен. Бу жиҳатдин бўла олғайки, бу девонлар ул
ҳазратнинг адилсиз табъидек беназиру ҳар шоҳбайти ўз ҳумоюн зотидек
оламгир бўлғай. Чун бу маъно гавҳарлари барча ул ҳазратнинг табъи
баҳридину зеҳни конидин ҳосил бўлди ва алфозу иборат хазойини ҳамул
маънолар гавҳаридин тўлди, бу маънодин анинг отин “Xазойин ул-маоний”
қўйулди” [2.17]. Бу сўзлар орқали куллиётга кирган девонлардаги

маоний

жавоҳири

нинг шоҳларга монандлиги, сўзларнинг нақшу нигори (бадиий

гўзаллиги), таркибининг мукаммаллиги ва ўқиганларга баҳра беришида
султоннинг хизматлари катта бўлгани эътироф этилган. Куллиётнинг
“Xазойин ул-маоний” деб номланиши сабаби ҳам шунда экани таъкидланган.

Маълум бўладики, Ҳазрат Алишер Навоий буюк салафлари ва атоқли

замондошларининг маоний илмида эришган даражаси, маъни аҳли орасида
тутган ўрни хусусида қимматли маълумотларни ёзиб қолдирган. Бу
маълумотлар маоний илмининг инсоният ахлоқий-маърифий такомилида
тутган ўрни нечоғлиқ муҳим эканини тасдиқлайди.

Аҳли маъни ва аҳли сурат муносабати.

Бу икки ҳодиса ўртасидаги

боғлиқлик моҳиятини ўрганиш

ҳазрат Алишер Навоий дунёқарашини

теранроқ англашга хизмат қилиши жиҳатидан

муҳимдир. Бу борада энг

асосли фикрлар буюк шоирнинг ўз асарларида берилган. Буюк
мутафаккирнинг ушбу мазмундаги қарашларини қуйидагича гуруҳлаштириш
мумкин: 1) асл моҳият суратда эмас, маънида экани; 2) маъни дурларини
сўздан эмас, кўнгилдан излаш зарурлиги; 3) маъни ва суратнинг бир-бирини
тақозо этиши.

Асл моҳият суратда эмас, маънида экани.

Ҳазрат Навоийнинг аксар

шеърларида моҳиятни суратдан эмас, маънидан излаш зарурлиги
таъкидланади. Улуғ шоир фикрича, зоҳирбинлик кишини моҳиятдан
узоқлаштиради.

Ҳусни зоҳирдин не ҳосил, эй хуш улким, ҳар нафас
Шоҳиди маъни юзидин ўзни фаррухфол этар

. [4.155]


background image

Ушбу байтда маъни шоҳиди – маъни маҳбубаси васлидан ўзини ҳар

нафасда бахтиёр ҳис этаётган киши наздида зоҳирий ҳусннинг – суратнинг
қиммати йўқлиги айтиляпти. Бошқача айтганда, асл моҳият суратда эмас,
маънида экани таъкидланмоқда.

Не маъни кўрдиларким, суратингға бўлдилар вола,
Чу маъни оламида истамас аҳли яқин сурат

. [5.88]

Сурат ва маъни бир-бирига зид. Шу боис шоир суратга мафтун

бўлишни мақбул деб билмайди. Чунки унинг наздида маъни оламига мансуб
аҳли яқин – валийуллоҳлар сурат истамайди. Зеро, “Маҳбуб ул-қулуб”нинг
“Дарвешлар зикрида” сарлавҳали бобида улуғ мутафаккирнинг ўзи: “Маъни
аҳли ҳақиқати махфий ва сурат аҳлининг ҳақиқий даъви ва даъвийи
ҳақиқатда бемаъни” экани ҳақида сўз юритса, ушбу асарнинг “Зикр шарҳида”
деб номланган бобида: “...суврат аҳли сувратга назар солурлар ва маъни аҳли
маънидин баҳра олурлар”, дея маъни аҳлининг афзаллигига алоҳида урғу
беради.

Иста йиртуқ жанда кийганларда маъни махзанин –
Ким, бу янглиғ ганж ўлур ул навъ вайронлар аро

. [4.25]

Суратга зеб бериш одамзоднинг маъни оламидан йироқ эканига далил.

Шу боис буюк шоир маъни хазинасини йиртуқ жанда кийганлардан исташни
тавсия этаётир. Чунки бу янглиғ ганж – маъни хазинаси айни ҳолдаги
вайронлар орасида бўлади. “Лисон ут-тайр”да ифодаланган: “Одам ўлғон
зеби зоҳирдин демас, Кимки ондин фахр этар – одам эмас” деган ҳикмат
замирида ҳам айни ҳақиқат мужассам.

Маъни дурларини сўздан эмас, кўнгилдан излаш зарурлиги.

Ҳазрат

Навоийнинг концептуал аҳамиятга молик фикрига кўра, аслида сўз ва маъни
бир-бирини тақозо этса ҳам, маънонинг асл макони кўнгил. Яъни маънини
сўзсиз ҳам ифода этиш мумкин. Мана бу байтда шу ҳақда фикр юритилган:

Эй Навоий, сўзда маъни йўқтурур, маънида сўз,
Дурри маъни истар ўлсанг, айлагил гуфтор бас

. [4.241]

Сўз маънидан бебаҳра бўлиши ва ўз навбатида, маънида сўз

бўлмаслиги мумкин. Шу боис маъни дурларини истаган одам гуфторни –
сўзламоқни бас қилмоғи зарур. Эътибор берилса, кўп гапирадиган одамнинг
сўзларида маъно чуқур бўлмайди. Бундай кишининг нутқида чуқур, ҳикматга
йўғрилган маъно ўрнида аксар кераксиз, ортиқча сўзлар қўлланади. “Сукут –
олтин, сўз – кумуш” ҳикмати замирида ана шу ҳақиқат мужассам. Бу
жиҳатдан ҳам юқоридаги байт теран ҳаёт фалсафасини ифодалаган, дейиш
мумкин.

Ҳазрат Навоий “Лисон ут-тайр”да мана бундай ёзади:

Онглаким сўз ўзга, маъни ўзгадур,
Маъни онгмос шоғил улким сўзгадур

. [10.258]

Буюк мутафаккир фикрича, сўз ўзга – маъни ўзга. Шу боис кимки сўзга

машғул бўлса, маънидан бебаҳра қолади, маънини англай билмайди.
Маънидан баҳра ололмаслик эса одамзодни ҳақиқат йўлидан адаштиради.
“Фавойид ул-кибар” девонидан ўрин олган 287-ғазалнинг мана бу байтлари
ҳам ушбу мазмунни тасдиқлайди:


background image

Кўнгул оллида ғамин қилма талаффуз, тилким,
Еткурур аҳли маонийга малолат, лаффоз.

Сўзда маъни била кўп лафзға майл айламаким,
Зоҳир оройишини айлади одат лаффоз.

Лафз зебида Навоийга берур маъни юз,
Қайда маънида топар мунча маҳорат лаффоз

. [5.292]

Ушбу байтларда калит сўз вазифасини ўтаган “лаффоз”, одатда, уч хил

маънода келади: 1) гапиришга уста, сўзамол; 2) кўп гапирувчи, эзма; 3)
лофчи.

Қайси мазмунда келишидан қатъи назар, бу сўз “аҳли маоний”га

қарама-қарши, зид маънони ифодалаган. Дастлабки байтда лаффозга
мурожаат этилиб, кўнгил олдида унинг ғамидан сўз очмаслик зарурлиги,
чунки тил маоний аҳлига малолат етказиши таъкидланяпти. Бу ўринда
“кўнгил” ва “тил” ҳам ўзаро тазод ҳосил қиляпти. Чунки аҳли маоний – ишқ
аҳли, дард аҳли, кўнгил одами. Маоний аҳлининг кўнгил кўзи очиқ бўлади.
Шу боис маънини англашда тилга, сўзга эҳтиёж сезавермайди. Кейинги
байтда лаффознинг сўз оройишини одат қилганига урғу берилмоқда. Ҳазрат
Навоий фикрича, сўзга зийнат бермоқ зарур, лекин бу энг асосийси эмас. Кўп
лафзга майл айламасликни тавсия этаётгани сабаби шунда. Сурат аҳлининг
рамзи бўлган лаффоз эса ўзининг сўзамоллигини кўрсатмоқ истайди.
Маоний ва лафз аҳли ўртасида ана шу жиҳатдан катта фарқ бор.

Ғазал мақтасида улуғ шоирнинг ижод концепциясига дахлдор муҳим

бадиий умумлашма ифодаланган. Қачонки лафзга зеб берар экан, Навоийга
маъни юз кўрсатади. Яъни буюк мутафаккир шеъриятида сўзга берилган
бадиий зийнат ва теран маъно юксак даражада уйғунлашади. Лаффоз эса
маънида бундай маҳоратни топмоғи душвор. Буюк шоир хулосасига кўра,
маъни дурлари лаффознинг сўзида эмас, маоний аҳлининг кўнгил кўзидадир.

Маъни ва суратнинг бир-бирини тақозо этиши.

Ҳар бир нарса ўзаро

жуфт яратилган ва бунда теран ҳикматлар бор. Кеча ва кундуз, яхшилик ва
ёмонлик, гуноҳ ва савоб ва ҳ.к. Маъни ва сурат ҳам худди шундай
жуфтликни ҳосил қилади ва моҳиятан бир-бирига зид бўлса ҳам, бири
иккинчисисиз мавжуд бўла олмайди. Зоҳиран суратни инкор этишдек
туюлган фикрлар асосий эътиборни маънига қаратиш зарурлигига урғу
бермоқ учундир. Маънига устувор аҳамият бермоқ суратга мутлақо эҳтиёж
йўқлигини англатмайди. Ҳазрат Навоий асарларида масаланинг ана шу
жиҳати теран бадиий талқин этилган. Бу эса, ўз навбатида, буюк
мутафаккирнинг фалсафий тафаккури миқёси нечоғлиқ юксак бўлгани
исботидир. Мана бу байт ҳам ушбу фикрни тасдиқлайди:

Не навъ сувратидин кўз олайки, маънидин
Бўлурға бир хабар ўлмиш манга сабаб суврат

. [4.99]

Ошиқ маъшуқа суратидан кўз ололмаслигининг боисини маънидан

хабар бўлишига сурат сабаб экани билан изоҳлаяпти. Бу ўринда маъни билан


background image

суратнинг бир-бирини тақозо этиши, бири иккинчисисиз мавжуд бўла
олмаслиги ҳаётий ва бадиий мантиқ асосида далилланяпти.

Бас, ажаб сувратдурур, қайсиға жон айлай фидо,
Сувратинг нақшиға ё ул нақшнинг наққошиға. [

4.569]

Ёр сурати ҳайратга лойиқ. Лекин ошиқ кимга жон фидо қилмоғи зарур:

бу суратнинг нақшига – гўзаллигигами ёки нақшнинг наққошига – ана шу
гўзалликни яратган Ҳақ таологами? Риторик сўроққа асосланган ушбу байт
ҳам Ҳазрат Навоийнинг концептуал қарашини ифодалагани билан
аҳамиятлидир. Ушбу савол замирида буюк мутафаккир дунёқарашининг,
фалсафий тафаккурининг негизи ифодаланган. Аслида, нақш воситасида
Наққошга бўлган муҳаббатни талқин этиш буюк Навоий мансуб нақшбандия
тариқатининг асосини ташкил этгани маълум. Байт ана шу моҳият
ифодалангани жиҳатидан алоҳида аҳамиятга эга.

“Фавойид ул-кибар”даги “Мажоздин мақсуди ҳақиқат эканни изҳор

қилмоқ ва суратдин ғараз маъни эканин падидор қилмоқ” сарлавҳали қитъада
ҳам айни моҳият ўзига хос поэтик талқин этилган:

Мажоздин манга мақсуд эрур ҳақиқий ишқ,
Нединки, аҳли ҳақиқатқа бу тариқат эрур.

Мажоздин чу ҳақиқатқа йўл топар ошиқ,
Қилур мажозни нафйи улки, беҳақиқат эрур

. [5.723]

Гарчи қитъа матнида “маъни” ва “сурат” сўзлари учрамаса-да,

сарлавҳадаги қайддан, аслида, бу маъно ҳам эътиборда тутилгани аён бўлади.
“Мажоз” ва “ҳақиқат” тушунчалари моҳиятан “сурат” ва “маъни”га мувофиқ
келади. Яъни улуғ мутафаккир фикрича, ҳақиқий ишққа мажоз воситасида
эришилади ва ҳақиқат аҳлининг тариқати – шу. Ошиқ ҳақиқатга йўлни
мажоздан топади. Шу боис мажозни инкор этган киши беҳақиқатдир –
ҳақиқатдан ҳеч қачон баҳра ололмайди.

Ҳазрат Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонида аҳли маъни

ким ва уни қандай таниш мумкин, деган саволларга аниқ-тиниқ жавоб
берган. Муҳими, улуғ шоир маъни ва сурат тушунчаларининг ўзаро нисбати
масаласига ҳам муносабат билдириб ўтган:

Биров аҳли маъни деёлур ўзин –
Ки, Ҳақ очмиш ўлғай басират кўзин.

Не сурат ангаким бўлур ошкор,
Ани англаса сунъи суратнигор

. [9.391]

Аҳли маъни ким? Ҳазрат Навоий фикрича, Ҳақ басират кўзини очган

кишигина бу тоифага мансуб бўлмоғи мумкин. У қандай фазилатларга эга
бўлмоғи керак? Агар бирор суратни кўрса, уни суратнигорнинг –
Мусаввирнинг санъати деб англайди. Нақшни кўриб баҳра олса, Наққош
ҳақида, гўзал жуссани кўрса, уни Яратгувчи хусусида тафаккур қилади.
Бошқача айтганда, маоний аҳлини суратнинг ўзига маҳлиё бўлиб қолмай,
унда яширинган маъни тўғрисида фикр юритади. Маоний аҳлига мансуб
басират кўзи – ботин дийдаси очиқ киши ана шундай сифатларга эга бўлади.


background image

Ҳазрат Алишер Навоий ижодида “маъни” талқини ва “аҳли маоний”

васфи хусусидаги фикрларни хулосалаб айтиш мумкинки, “маъни” истилоҳи
“сурат”нинг зидди бўлиб, зоҳирий мазмунни эмас, ботиний моҳиятни ифода
этади. “Маоний” тушунчаси эса истилоҳда фикрни бадиий ифодалашнинг
асоси ҳисобланган балоғат илмининг таркибий қисмлари бўлган маоний,
баён ва бадеъ илмларидан бирини англатади. “Аҳли маоний” бирикмаси
янада кенгроқ моҳиятни ифодалайди. Буюк шоир асарларида бу истилоҳ
асосан сурат ва зоҳир аҳлининг зидди ҳисобланган маъни ва ботинга эътибор
қаратувчи ҳақиқат аҳли, авлиёуллоҳ мазмунида талқин этилган. Кўнгил
кўзи, басират дийдаси очиқ валий зотларни, мажоз воситасида Ҳақни
англагувчи ҳақиқат ва маърифат аҳлини Ҳазрат Алишер Навоий маоний аҳли
сифатида васф қилган. Бу тоифанинг фикру қарашларини, муносабатини
барча масалаларда мезон деб билган. Буюк мутафаккир талқинига кўра,
маъни аҳли учун бойлик ва ҳашамнинг, молу мулк ва мансаб-мартабанинг
заррача ҳам эътибори йўқ. Улар маърифат ва ҳикматнинг, ҳақиқат ва
ҳимматнинг тимсоли даражасига кўтарилган юксак камолот соҳибларидир.
Ҳазрат Алишер Навоий сийрати ва ахлоқига кўра ҳам, ҳақиқат ва
маърифатда эришган мартабаси нуқтаи назаридан ҳам, ижодий камолоти ва
тафаккур миқёси мезонидан ҳам маоний аҳлининг соҳибқирони, дейишга
муносиб зотдир.

Адабиётлар:

1.

Алишер Навоий. Бадойиъ ул-бидоя. / Мукаммал асарлар тўплами.
Йигирма томлик. Т.I. - Тошкент: Фан, 1987.

2.

Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик.
Биринчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

3.

Алишер Навоий. Наводир уш-шабоб. /Тўла асарлар тўплами. Ўн
жилдлик. Иккинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

4.

Алишер Навоий. Бадойиъ ул-васат. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик.
Учинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

5.

Алишер Навоий. Фавойид ул-кибар. /Тўла асарлар тўплами. Ўн
жилдлик. Тўртинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

6.

Алишер Навоий. Хамсат ул-мутаҳййирин. /Тўла асарлар тўплами. Ўн
жилдлик. Бешинчи жилд. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

7.

Алишер Навоий. Ҳайрат ул-аброр. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик.
Олтинчи жилд. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

8.

Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик.
Еттинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

9.

Алишер Навоий. Садди Искандарий. /Тўла асарлар тўплами. Ўн
жилдлик. Саккизинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

10.

Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. Мажолис ун-нафоис. Маҳбуб ул-қулуб.
/Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Тўққизинчи жилд. – Тошкент:
Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

11.

Алишер Навоий. Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер. Насойим ул-муҳаббат.
Муҳокамат ул-луғатайн. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Ўнинчи
жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.


background image

12.

Деҳхудо, Алиакбар. Луғатнома. - Теҳрон: Тажриш нашриёти, 1377, 1-
жуз.

13.

Навоий асарлари луғати. – Т: Адабиёт ва санъат, 1972.

14.

Самарқандий, Давлатшоҳ. Шоирлар бўстони (Тазкират уш-шуаро”дан
Бўрибой Аҳмедов таржимаси). – Т: Адабиёт ва санъат, 1981.

15.

Хондамир, Ғиёсиддин. Макорим ул-ахлоқ. - Т: Академнашр, 2018.

16.

https://vazhaju.tj/word

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ “СОЛИҲА АЁЛ” ҒОЯВИЙ-ИЛМИЙ

КОНЦЕПТИ ҲАҚИДА

Дилором САЛОҲИЙ,

филология фанлари доктори, профессор

Самарқанд давлат Чет тиллар институти

(Ўзбекистон)

E-mail: diloromopa1959@umail.uz.


Аннотация:

Мақолада буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий асарларидаги

“солиҳа аёл” тимсолининг инсон камолоти ва жамият тинчлиги-осойишталиги,
маънавий поклиги ва барқарор ривожида тутадиган ўрни ҳақида фикр юритилади. Улуғ
шоирнинг бу соҳадаги ғоявий, маърифий ва адабий-эстетик қарашлари уйғунлиги
мисоллар орқали кўрсатилади.

Таянч иборалар:

иқтибос,

ориф инсон, аёл масъулияти, капалак, кўршапалак.


Жаҳон фани ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган донишманд

алломалар сафидаги ёрқин тарихий шахсиятлардан бири Низомиддин Мир
Алишер Навоий бўлиб, Ҳазрат инсон хилқатининг яратилишиданоқ
мукаррам қилинганлиги ҳақида “Ҳайрат ул-аброр” достонида шундай
ёзадилар:

“Каррамно” келди маноқиб анга,
“Аҳсани тақвим” маносиб анга

. [2.,43]

Улуғ шоир Қуръони карим оятларидан иқтибос олиб, инсоннинг

қандай неъматлар эвазига мукаррам қилинганлиги ва барча махлуқотдан кўра
гўзалроқ сурат – шамойилда яратилганлиги ҳақида фикр юритади. У инсонга
“неъмати олийсифот”, яъни маърифат берилганлиги унинг “мукаррам”
лигининг асоси, деб билади:

Маърифатинг ким қила олмай сифот,
Қилдинг ани орифи ул маърифат.
Илмиға ҳар зотни хайл айладинг,
Зотиға оламни туфайл айладинг

. [2.,51]

Ҳақ таоло ўз маърифатини сифатлари орқали зуҳур этмоғини истади ва

уни ўзида жилвалантирувчи мазҳар этиб Ориф инсонни танлади. Кимники
Ориф инсон илмига толиб этган бўлса, ҳар бир илм толиби учун оламларни
халқ қилганлиги, яратганлигини билдирди.

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. Бадойиъ ул-бидоя. / Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Т.I. - Тошкент: Фан, 1987.

Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Биринчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Наводир уш-шабоб. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Иккинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Бадойиъ ул-васат. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Учинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Фавойид ул-кибар. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Тўртинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Хамсат ул-мутаҳййирин. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Бешинчи жилд. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Ҳайрат ул-аброр. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Олтинчи жилд. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Еттинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Садди Искандарий. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Саккизинчи жилд. – Т: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. Мажолис ун-нафоис. Маҳбуб ул-қулуб.

/Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Тўққизинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Алишер Навоий. Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер. Насойим ул-муҳаббат. Муҳокамат ул-луғатайн. /Тўла асарлар тўплами. Ўн жилдлик. Ўнинчи жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2011.

Деҳхудо, Алиакбар. Луғатнома. - Теҳрон: Тажриш нашриёти, 1377, 1жуз.

Навоий асарлари луғати. – Т: Адабиёт ва санъат, 1972.

Самарқандий, Давлатшоҳ. Шоирлар бўстони (Тазкират уш-шуаро”дан Бўрибой Аҳмедов таржимаси). – Т: Адабиёт ва санъат, 1981.

Хондамир, Ғиёсиддин. Макорим ул-ахлоқ. - Т: Академнашр, 2018.

https://vazhaju.tj/word

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов