Грамматические нормативы в контексте развития информационных технологий

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
1-24
1
0
Поделиться
Файзиева, Н. (1970). Грамматические нормативы в контексте развития информационных технологий. Каталог авторефератов, 1(1), 1–24. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/31100
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объект исследования: эволюция грамматических нормативов в контексте развития информационных технологий.
Цель работы: анализ изменений в строении грамматических нормативов в контексте развития информационных технологий, определение составляющих компонентов электронных грамматических нормативов в сравнении с традиционными нормативами.
Методы исследования: метод анализа, метод сравнения, экспертноаналитический метод, метод наблюдения.
Полученные результаты и их новизна: изучение грамматических нормативов в контексте развития информационных технологий позволяет по новому осмыслить достижения в области общего и прикладного языкознания, истории лингвистических учений, лингвистики текста, методики преподавания языков, позволяет сформировать теоретические предпосылки для создания электронных грамматических нормативов и определения природы грамматических нормативов нового типа.
Практическая значимость: Результаты исследования могут быть использованы при создании интерактивных электронных учебников, при чтении курсов лекций по прикладной лингвистике, лингвистики текста, общего языкознания и истории лингвистичеких учений, теории грамматических описаний.
Степень внедрения и экономическая эффективность. Основные результаты и идеи исследования получили своё отражение в научных статьях, опубликованных диссертантом, а также её выступлениях на научных конференциях, внедрены в учебный процесс при обучении английскому языку в Академии государственного и общественного строительства при Президенте Республики Узбекистан и в Высшей школе бизнеса.
Область применения: для проведения исследований по грамматическим нормативам нового типа, создания интерактивных электронных учебников, при чтении курсов лекций по общему языкознанию, истории лингвистичеких учений, теория языка и курсы по обучению английскому языку.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ

УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма

ҳ

уқуқида

УДК 802.0

5



ФАЙЗИЕВА НОДИРА АБДУЛЛАЕВНА

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАРАҚҚИЁТИ ЖАРАЁНИДА

ГРАММАТИК НОРМАТИВЛАР

10.02.19 – Тил назарияси

Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим

этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ







Тошкент – 2011


background image

2

Иш Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Тил назарияси

кафедрасида бажарилган.


Илмий раҳбар

: филология фанлари номзоди, доцент

Содиқов Абдуазим Содиқович


Расмий оппонентлар:

филология фанлари доктори, профессор

Абдуазизов Абдузуҳур Абдумаджидович

филология фанлари номзоди, доцент

Ибрагимхўжаев Исмоилхўжа
Ибрагимхўжаевич


Етакчи ташкилот:

Жаҳон иқтисодиѐти ва дипломатия

университети




Ҳимоя Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги

К.067.44.02 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2011 йил «___»
____________ соат ______да

ў

тадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100138,

Тошкент, Учтепа тумани, Кичик ҳалқа й

ў

ли кўчаси, Г-9а мавзеси, 21-а уй.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.


Диссертация билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

илмий кутубхонасида танишиш мумкин(Тошкент, Учтепа тумани, Кичик
ҳалқа йўли к

ў

часи, Г-9а мавзеси, 21-а уй).




Автореферат 2011 йил «___» ____________да тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш илмий котиби
филология фанлари номзоди, доцент Д.М. Тешабоева


background image

3

1.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги

. Ахборот технологиялари ривожланиши

жараѐнида грамматик нормативлар илми эволюцияси бугунги кунгача
етарли даражада илмий ишлаб чиқилмаган. Грамматик нормативлар ѐзув ва
нутқ нормалари билан боғлиқ ҳодиса бўлиб, нутқ маданиятининг ажралмас
бир тармоғидир. Улар биргаликда ѐзув пайдо бўлган даврдан бошлаб, тилни
жамиятда қўллаш амалиѐти талабларидан келиб чиққан ҳолда, тилнинг тўғри
қўлланилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш, ташқи тиллар
таъсиридан асраш, ѐзувнинг жамият учун фаол хизмат қилишини ўз олдига
мақсад қилиб қўйган лингвистик назариянинг таркибий қисми ҳисобланади

1

.

Норма эса, грамматик нормативларнинг тил қўллаш амалиѐтида
ишлатилишининг маҳсули, натижасидир.

Ушбу мавзунинг долзарблиги ҳозирги даврда ахборот(компьютер)

технологияларининг интенсив ривожланиши, замонавий тил қўллаш
амалиѐтидаги аҳамиятининг ошиб бориши, янги авлод грамматик
нормативларининг ишлаб чиқилишида компьютер технологиялари яратган
имкониятларнинг филологик жиҳатларини ўрганиш зарурлиги билан
характерланади.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримов

таъкидлаганларидек: ―Ҳозирги вақтда дунѐвий илм-фан ва технологияларни
чуқур ўзлаштирмасак, фақат тарихимиз, олис аждодларимизнинг
кашфиѐтлари билан мақтаниб, уларга махлиѐ бўлиб яшайдиган бўлсак, ана
шу ноѐб меросни асраб-авайлаб, янада бойитиб, унга ўз ҳиссамизни
қўшмасак, замон билан ҳамқадам бўлиб юрмасак, бизнинг жаҳон майдонида
муносиб ўрин эгаллашимиз қийин бўлади‖

2

.

Бугунги кунда ҳаѐтнинг бирор–бир соҳасини ахборот технологияларисиз

тасаввур этиб бўлмайди. Шу жумладан, ахборот технологиялари таълим-
тарбия жараѐнининг ҳам ажралмас бир қисмига айланиб бормокда

3

.

Шу билан бирга, мазкур масалага тарихий ѐндашиш ушбу соҳага оид

бўлажак изланишларни режалаштириш учун ҳам зарурдир. Аѐнки, тил, нутқ
нормаларининг жамият ҳаѐтидаги ўрни беқиѐс. Европа тилшунослиги
мисолида оладиган бўлсак, уларга эришиш бир неча асрларни талаб этди.
Нормани яратиш, шаклланишини таъминлаш, уни асраш, турли ташқи
таъсирлардан ҳимоя қилиш ҳар бир жамият, давлатнинг устувор
вазифаларидан ҳисобланади

4

. Инсоният тарихида шу мақсадда турли ѐзувлар,

бошқа турдаги илмий ва маърифий асарлар яратилган. Қадимда бу турдаги

1

Қаранг: Амирова Т.А., Ольховиков Б.А., Рождественский Ю.В. Очерки по истории лингвистики. –

Москва: ―Наука‖, 1975. – С. 119–120, 559 с.

2

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Тошкент: ―Маънавият‖, 2008. – Б. 95.

3

Назаров Қ. Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. – Тошкент: ―Ғафур Ғулом‖, 2009. – 760 б.

– Б. 46.

4

Қаранг: Бегматов Э., Маматов А.Э. Адабий норма назарияси (Адабий норманинг шаклланиши ва

яшаш қонуниятлари) – Тошкент: 2000. – 136 б.


background image

4

асарларни грамматика ва луғат деб атаганлар. Кенг маънода эса, бу
йўналишдаги фаолият ―грамматика санъати‖ деб юритиларди.

Диссертацияда грамматика санъатини ташкил этувчи воситалар мажмуи

грамматик нормативлар деб юритилади. Бунга турли кўринишдаги луғатлар,
грамматикалар (академик, тасвирий грамматикалар, тилга ўргатувчи турли
воситалар – дарслик, қўлланмалар ва ҳ.к.) киради

1

.

Ахборот технологияларининг оламшумул кашфиѐти ѐзув мулоқотнинг

масофа ва вақтда чекланганлик муаммоларини ҳал қилиш билан бирга,
маълумотларни сақлаш ва етказиб беришнинг универсал воситаси
вазифасини ҳам аъло даражада бажарди

2

. Мазкур вазифаларни тўлиқ

бажариш грамматика санъатисиз амалга ошмаган бўлар эди. Буюк олим Ю.В.
Рождественский турли ахборотларнинг шакли ва мазмуни, уларнинг луғат
таркибини ўрганиш соҳасини ―Лингвистик информатика‖

3

деб атаган эди.

Компьютер технологияларини ахборот технологиялари соҳасидаги ѐзув
кашфиѐти қаторида кўрадиган бўлсак, мавзу долзарблиги янада ортади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Диссертацияда таҳлил

қилинаѐтган мавзу ҳали етарлича ўрганилмаган. Ушбу муаммо Ю.В.
Рождественский (1990, 1979, 1975), Б.А. Ольховиков (2007, 1985, 1975), Н.Ю.
Бокадорова (1987) ва бошқа олимларнинг тилшунослик тарихи
йўналишидаги ишларида (Michael I. ―English Grammatical Categories and the
Tradition to 1800‖; Vorlat E. ―Progress in English Grammar, 1586–1735. A Study
of the Development of English Grammar and of the Interdependence among Early
English Grammarianes‖; Vorlat E. ―The Development of English Grammatical
Theory 1586–1737. With Special Referance to the Theory of Parts of Speech‖)
қисман қайд этилади. Кейинги йилларда В.В. Угольков (2003, 2002), О.И.
Руденко-Моргун (2006, 2004, 2002, 1999), А.Қ. Пўлатов (2011) ва бошқа
олимларнинг илмий–тадқиқот ишларида ушбу мавзу тилга олинганлигини
кузатиш мумкин.

Инглиз тилшунослиги тарихига оид илмий изланишларда грамматик

нормативлар тарихий нуқтаи назардан таҳлил этилган. Бу турдаги ишларни
икки турга бўлиш мумкин. Биринчи тур изланишларда грамматик
нормативлар ҳозирги замон грамматика фани талабларига қай даражада
жавоб бериши нуқтаи назаридан ўрганилган. Бошқача айтганда, бу турдаги
илмий изланишларда инглиз тили грамматикаси (субстанционал жараѐн)
тўлиқ грамматик нормативларда ўз аксини қандай топиши грамматикага оид
фаннинг босқичма-босқич ривожланиши нуқтаи назаридан таҳлил этилган.
Иккинчи турдаги тарихий изланишларда эса грамматик нормативларнинг тил
қўллаш амалиѐти талабларига жавоб бериш даражаси (грамматик
нормативларнинг функционал жараѐни) таҳлил қилинган. Ушбу илмий

1

Қаранг: Ольховиков Б.А. Общая теория языка. Античность – XX век. Москва: ―Академия‖ , 2007. –

304 с. - С. 30–36

2

Қаранг: История возникновения письменности

http://www.senav.net/2008/07/03/istorija_vozniknovenija_pismennosti.html

3

Қаранг: Рождественский Ю.В. Лекции по общему языкознанию: учеб. пособие для филол. спец. ун-

тов. — Москва: ―Высшая школа‖, 1990. — 381 с.


background image

5

изланишларда асосан XIX асргача яратилган грамматикалар таҳлил
қилинган. Ундан кейин нашр этилган грамматик нормативлар ва, хусусан,
ҳозирги замон грамматик нормативлари бу турдаги изланишларда етарли
даражада ўз ифодасини топмаган. Айниқса, инглиз тилини хорижий тил
сифатида ўргатиш мақсадида яратилган грамматик нормативлар олимлар
назаридан четда қолган десак ҳам бўлади. Замонавий технологияларнинг
грамматик нормативларга яратган имкониятлари нуқтаи назаридан бу
муаммо умуман таҳлил этилмаган.

Ахборот технологиялари деганда, ахборот етказишнинг турли

воситалари – ѐзув, қоғознинг ихтиро этилиши, босма ѐзув, радио, овоз ѐзиш
техник

қурилмалари,

компьютерлар

назарда

тутилади

1

.

Ахборот

технологиялари соҳасидаги замонавий кашфиѐтлар ҳозирги куннинг турли
соҳаларига

ўз

таъсирини

кўрсатмоқда.

Жумладан,

грамматик

нормативларнинг ифода принциплари учун ахборот технологияларининг
аҳамияти ва таъсири ортиб бормоқда (электрон луғатларнинг пайдо бўлиши,
турли

тилларни

ўзлаштиришга

оид

мультимедиали

электрон

қўлланмаларнинг яратилиши, электрон таржимонлар ва ҳ.к.). Қадимда ҳам бу
масаланинг алоҳида аҳамиятга эга бўлганлигини биз ўша даврдаги ахборот
технологиялари соҳасидаги кашфиѐтлар ва уларнинг нутқ нормативларига
кўрсатган таъсирида кўришимиз мумкин(ѐзув, қоғоз, босма ѐзувга ўхшаш
ахборот технологиялари соҳасидаги кашфиѐтлар. Шунинг учун ҳам ушбу
тадқиқотда ахборот технологияларининг ривожланиши жараѐнида нутқ
нормативларининг, хусусан, инглиз тили грамматик нормативининг
ифодаланиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилади.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари

университети Тил назарияси кафедраси илмий–тадқиқот режасига
киритилган. Ушбу мавзу 2010 йилнинг 27 январида Ўзбекистон давлат жаҳон
тиллари университети Мувофиқлаштирувчи кенгашида тасдиқланган ва у
мазкур кенгашнинг илмий –тадқиқот ишлари тематик режасига мосдир.

Тадқиқотнинг объекти:

ахборот технологияларининг ривожланиш

жараѐнида инглиз тилидаги грамматик нормативларнинг пайдо бўлиш ва
шаклланиш принциплари.

Тадқиқотнинг предмети:

Инглиз тили грамматик нормативларининг

полиграфик ва электрон воситаларида ифодаланиш принциплари.

Тадқиқотнинг мақсади:

ахборот технологиялари ривожланиши

жараѐнида

грамматик

нормативлардаги

ўзгаришлар

ва

юқори

технологияларнинг грамматик нормативларга таъсирини аниқлаш, анъанавий
нормативларга қиѐслаш орқали имкониятларини кўрсатиб бериш.

1

Қаранг: Маслова В.А. Современные направления в лингвистике. –Москва: ―Академия‖, 2008.

– 272 с.;

http://chudesa.by.ru/pism.html

Изобретение письменности;

http://www.senav.net/2008/07/03/istorija_vozniknovenija_pismennosti.html

История возникновения

письменности;

http://ru.wikipedia.org/wiki/Папирус

Папирус;

http://www.bagetmaster.ru/info/237.html

История папируса;

http://ru.wikipedia.org/wiki/Бумага

Изобретение бумаги.


background image

6

Тадқиқотнинг вазифалари:

-

ахборот технологиялари соҳасидаги кашфиѐтларнинг тилнинг ифода

воситаларига (қўлѐзма, босма ѐзуви, бошқа воситаларга) таъсири, уларнинг
эволюцион шаклланиши ва жамиятнинг турли ривожланиш босқичларида
грамматик нормативлар учун аҳамиятини таҳлил этиш;

-

ахборот технологияларининг ривожланиши, тил қўллаш амалиѐти

талабининг ортиб бориши нуқтаи назаридан грамматик нормативларнинг
андазасини ташкил этувчи қисмлар табиатини қиѐсий таҳлил қилиш;

-

ахборот технологияларининг ривожланиши ва бунинг натижасида

грамматик нормативларга бўлган тил қўллаш амалиѐти талабининг ортиб
бориши нуқтаи назаридан грамматик нормативлар андазасини ташкил этувчи
қисмлардаги ўзгариб бориш қонуниятларини аниқлаш;

-

ҳозирги замон ахборот технологияларининг грамматик системасини

грамматикага оид норматив қўлланмаларда тўлиқроқ ифода этиш ва
самарали таҳсил бериш учун яратадиган имкониятларини таҳлил қилиш;

-

компьютер мониторида акс этган грамматик нормативларнинг

таркибий қисмлари, табиати ва имкониятларини аниқлаш.

Тадқиқот методлари.

Илмий изланишлар жараѐнида қуйидаги

методлардан фойдаланилди:

-

баѐн қилиш методи (ўрганилаѐтган мавзуга доир илмий адабиѐтларни

диссертация мақсадини кўзлаган ҳолда ѐритиш);

-

қиѐслаш

методи (бир-бирига мутаносиб бўлган объектларни

чоғиштириш орқали назарий аҳамиятга молик хулосалар чиқариш);

-

эксперт-аналитик

метод (ахборот технологиялари тараққиѐти

жараѐнида яратилган норматив қўлланмалар);

-

ўқув жараѐнини кузатув методи (электрон дарсликлар мисолида).

Тадқиқотнинг методологик асоси.

Тадқиқотнинг методологик асосини

қонуний ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари,
Вазирлар Маҳкамасининг илм ва таълимни ривожлантириш ҳақидаги
буйруқлари, умумий ва татбиқий тилшунослик ҳамда тилшунослик тарихи
фанлари бўйича олиб борилган фундаментал ишлар (В. фон Ҳумбольдт, Ф. де
Соссюр, Э. Сэпир, Бодуэн де Куртене, П. Шчерба, Г.В. Колшанский, Ю.В.
Рождественский, Б.А. Ольховиков, Д.У. Ашурова, Ў.Қ. Юсупов, А.А.
Абдуазизов, А.Э. Маматов, А.Қ. Пўлатов, Ҳ.Б. Бектоев, Ҳ. Орзиқулов, Р.Г.
Пиотровский, Р. Расулов, Н.Ю. Бокадорова, О.А. Сичѐв, В.С. Страхова).

Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар.

Юқори технологиялар

пайдо бўлиши билан ахборотни ифода этишнинг янги воситаси аввал
кашф қилинган ахборот ифода этиш воситаларидан имкониятлари нуқтаи
назаридан тубдан фарқ қилади. Масалан, аввал графика(ѐзув), расм ва
бошқа кўринишдаги ахборот – қоғозда; аудио ахборот - оғзаки нутқ,
аудиотасма, радио, телевизорда; видеофильм кўринишдаги ахборот –
видеотасма, телевизорда намойиш этиларди. Компьютер технологиялари
кашф қилиниши муносабати билан юқорида айтилган ахборот етказиш
воситалари бир ахборот намойиш этиш предмети доирасида(компьютер
мониторида) ифодаланиш имкониятига эгадир. Бу эса, ўз навбатида,


background image

7

электрон ўқув материаллари мисолида, талаба ва ўқувчиларнинг
интенсивлаштирилган, юқори даражадаги интерактивлик кўрсаткичларига
эга ахборот етказиш воситалари комбинацияларидан ташкил топган
вазифалар билан бойитилган мустақил иш фаолиятини қайта ташкил
этишда катта имкониятлар яратади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳимояга
олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар(юқори технологиялар ѐрдамида
адресатга етказиш мақсадида яратилган интерактив электрон асардаги
ахборотнинг хусусиятлари) қуйидагилардан иборат:

1. Компьютер мониторида намойиш этилаѐтган ахборот ѐзувдаги матн

билан расм, графика, аудиоматн, видеофильм комбинацияларида намойиш
қилиниши мумкин. Компьютер мониторида яратилаѐтган ахборот ѐзувни ўз
ичига олса-да, уни ифода этиш принциплари ѐзувда ифодаланаѐтган ахборот
принципларидан фарқ қилади. Аммо компьютер дастури белгилари ѐзув
белгиларидек (ҳарфлардек) шартли характерга эга ─ уларнинг ўзгариши
дастур муаллифига боғлиқ.

2. Компьютер мониторида намойиш этиладиган ахборотнинг таркиби

бир-бирини тақозо қиладиган икки қисмдан иборат: адресатга мўлжалланган
матн ва компьютер дастурининг ишлашини таъминлайдиган алгоритмлар
мажмуаси матни.

3. Компьютер мониторида намойиш этиладиган матн парадигматик

табиатга эга, ҳажми чекланмаган, саҳифалар (босма табоқлар) сони билан
ўлчанмайди, бу матнда қанчалик изоҳ кўп бўлса, у шу даражада тушунарли
бўлиб кўп адресатларни қамраб олиш имкониятига эга, ахборот излаш
имкониятлари полиграфик воситада ифода этилган ахборотга нисбатан
чекланмаган.

4. Интерактив электрон дарсликдаги қоидалар матни полиграфик

дарсликдагидан фарқли ўлароқ якка ҳолда олинган вазифага бириктирилган
бўлиб, ҳар бир вазият талабига жавоб берадиган имкониятларга эга.

5. Компьютер мониторида ифодаланган ахборот универсал, ҳар хил

билим даражасига эга бўлган адресатларга мўлжалланган бўлиш
имкониятига эга.

6. Юқори технологиялар ѐрдамида намойиш этиладиган ахборотнинг

интерактивлик даражаси оғзаки нутқда ифодаланган ахборотнинг
интерактивлик имкониятларига максимал даражада яқинлашади.

Ишнинг илмий янгилиги.

Тилни жамиятда қўллаш амалиѐти (татбиқий

тилшунослик, applied linguistics) эхтиѐжларининг

тўлиқроқ қондирилишида

ахборот

технологияларининг

(хусусан,

компьютер

технологиялари

ривожланишининг) таъсири ҳақидаги масала ҳали етарли даражада
ўрганилмаган. Масаланинг бу тарзда қўйилиши ахборот технологиялари
соҳасидаги энг янги кашфиѐтлар билан бевосита боғлиқдир.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

1.

Бу кашфиѐтлар замонавий тилшунослик, хусусан, матншунослик, тил

методикаси соҳасидаги янгиликларни лингвистик нуқтаи назардан таҳлил
этиш имконини беради.


background image

8

2.

Тилшунослик тарихини ўрганиш, ушбу диссертация мақсадида

кўрсатилганидек, янги нуқтаи назар, яъни ахборот технологияларининг
тобора ривожланиб боришини инобатга олган ҳолда амалга оширилди.

3.

Диссертацияда, тадқиқотнинг асосий мақсадидан келиб чиққан ҳолда,

бадиий, илмий, эпистоляр жанрдаги матнларлардан фарқли ўлароқ,
―дидактик матн‖ тушунчаси тилга олинган. Дидактик матн бошқа турдаги
матнлардан ўзининг мақсади, таркибий қисмлари, табиати билан фарқ
қилади.

4.

Диссертация мавзусини ахборот технологиялари соҳасидаги энг янги

кашфиѐтлар нуқтаи назаридан ўрганиш тил ўқитиш методикаси, умумий ва
татбиқий тилшунослик(applied linquistics, прикладное языкознание),
тилшунослик тарихи, матн тилшунослиги соҳалари эришган ютуқларни
янгича таҳлил этишшга олиб келади.

5.

Электрон грамматик нормативларнинг ташкилий қисмлари табиатини

очиб бериш, уларни анъанавий грамматик нормативлар билан таққослаш
орқали имкониятларни аниқлаш тадқиқотнинг илмий янгилигидир.

Тадқиқот натижаларининг илмий а

ҳ

амияти.

Тадқиқотнинг илмий

аҳамияти грамматикага оид замонавий асарларда грамматик санъат
муаммоларининг ҳали ҳам тўлиқ ечимини топмаганлиги ва уларни таҳлил
этиш зарурияти мавжудлиги билан белгиланади. Айниқса, юқори
технологияларнинг бевосита таъсири остида ҳозир яратилаѐтган ва таҳсил
жараѐнида қўлланилаѐтган интерактив электрон дидактик матнларнинг
тузилиши, уларнинг тилни жамиятда ишлатиш амалиѐти таҳсил жараѐнидаги
ўрни ва ролини аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади. Тадқиқотнинг илмий
аҳамияти кенг маънода − филология фани, татбиқий тилшунослик ва
методика нуқтаи назаридан тилнинг ўз муҳим функцияларини бажаришда
замонавий ахборот технологияларининг роли ва ѐзма нутққа нисбатан ўрни
имкониятларини аниқлаш билан ўлчанади.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти.

Тадқиқотнинг амалий

аҳамияти − хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий методикаси ва тилни
жамиятда қўллаш амалиѐтига (ѐки татбиқий тилшуносликка, applied
linquistics) интерактив электрон нормативларнинг кириб келиши билан
белгиланади. Тадқиқот натижалари интерактив электрон дарсликларни
яратишда, татбиқий тилшунослик, тилшунослик тарихи, матн тилшунослиги
ва умумий тилшунослик фанларидан маъруза ўқишда ишлатилиши мумкин.

Ишнинг апробацияси.

Диссертация натижалари юзасидан олиб

борилган ишлар Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Ўзбекистон
давлат жаҳон тиллари университетининг бир неча илмий-амалий
анжуманларида маъруза ҳолида муҳокама қилинган. Улар Тошкент давлат
шарқшунослик институтида бўлиб ўтган ―Ҳорижий тилларни ўқитиш
жараѐнида янги педагогик технологияларни қўллаш‖ (Тошкент, 2005), ―Янги
авлод ўқув адабиѐтларини яратиш ва бу жараѐндаги муаммолар‖ (Тошкент,
2007), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бўлиб ўтган ―Ёш
олим-2008‖ (Тошкент, 2008) ва ―Лингвистика ва ахборот технологиялари‖
(Тошкент, 2010)анжуманларидир.


background image

9

Мазкур тадқиқот Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

ҳузуридаги К 067. 44. 02 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2011 йил 19
октябрдаги йиғилишида муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия этилди.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий

мазмуни 11 нашрда ифода топган, улар − илмий журналларда(2), халқаро
миқѐсда(1), илмий тўпламларда(5), ўқув қўлланма(2), сўзлашгич(1).

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот иши кириш қисми, уч

боб, хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловадан иборат. Умумий
ҳажми 143 бет ва илова 41 бет.

2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,

мақсади, вазифалари, илмий ва амалий аҳамияти, илмий янгилиги тўғрисида
сўз юритилади ҳамда диссертация ҳақида умумий маълумотлар берилади.

I

боб

“Анъанавий

грамматик

нормативлар

ахборот

технологиялари соҳасидаги кашфиѐтлар нигоҳида” деб номланиб, у уч
қисмдан иборат.

I.1.

Тилнинг эволюцияси жараѐнида ахборот технологиялари

соҳасидаги

кашфиѐтлар

нуқтаи

назаридан

инсоният

ва

цивилизациянинг ривожланиш босқичлари

.

Инсоният тил эволюцияси жараѐнида қуйидаги босқичларни ўз бошидан

кечирган:

1. Ёзув пайдо бўлишидан аввалги босқич.
2. Ёзув пайдо бўлгандан кейинги босқич:

1

а) қўлѐзма давридаги босқич;

б) босма ѐзув давридаги босқич.
3. Техник воситалар ривожланган даврдаги босқич:
а) радио, телевидение, товуш ва тасвир ѐзиш техникаси босқичи;
б) компьютер монитори (юқори технологиялар) босқичи

2

.

Инсон бошқа тирик мавжудотлардан тафаккурга эгалиги, ўзаро фикр
алмаша олиши билан фарқ қилади. Ҳамма замонларда оғзаки нутқ
коммуникациянинг асосий воситаси бўлиб келган ва жамиятнинг муайян
ривожланиш босқичидаги тилга бўлган эҳтиѐжни қондирган

3

. Аммо, шунга

қарамай, у ўзига хос камчиликларга эга.

Бу

камчиликларнинг

биринчиси

оғзаки

нутқнинг

вақтда

чекланганлигидир. Оғзаки нутқда баѐн этилган фикрни қайтадан тиклаб
бўлмайди, орқага қайтариб бўлмайди, чунки у тингловчига етиб боради,
унинг онгида маълум бир таассурот ҳосил қилади ва шу орқали ўз мақсадига

1

Қаранг: Каландия И. Д. Концепция информационного общества и человек: новые перспективы и

опасности.

Человек постсоветсткого пространства

: Сборник материалов конференции. Выпуск 3 / Под ред.

В.В. Парцвания. — СПб.: Санкт-Петербургское философское общество, 2005. С. 256– 266

2

Қаранг: Маслова В.А. Современные направления в лингвистике. –Москва: ―Академия‖, 2008. – C.

188–122, 272 с.

3

Қаранг: Содиқов А., Абдуазизов А., Ирисқулов М. Тилшуносликка кириш. – Т. 1981.


background image

10

эришади. Оғзаки нутқнинг иккинчи камчилиги масофада чекланганлигидир

1

.

Биз ўз фикримизни товуш тўлқинлари орқали фақат маълум бир масофагача
йўналтиришимиз мумкин.

Инсоният ривожланиши билан тилнинг бу икки ―заиф‖ томонини

бартараф этувчи, инсоният тарихидаги энг катта ва муҳим кашфиѐт −
ахборотнинг тез ва тўғри тарқалишининг гарови сифатида ѐзув кашф этилди.

Ёзувни ўргатиш, меъѐрга солиш, маълум бир ижтимоий жамоада

тушунарли бўлишини таъминлаш мақсадида тилни жамиятда ишлатиш
амалиѐти эҳтиѐжига кўра грамматика санъати юзага келди. Грамматика
санъати ѐзма нутқни ташкил қилувчи ѐзув белгилари ҳақидаги илмдир.
Лекин ѐзув ҳақидаги ҳамма илм ҳам, яъни матн ҳақидаги илм, тил ва
ѐзувнинг пайдо бўлиши, унинг табиати, нутқ психологияси ѐки нутқни идрок
этиш функцияларига оид мавзулар грамматикага кирмайди. Нутқ ҳақидаги
илмлар фалсафа фанини ташкил этиб, риторика, поэтика, мантиқ, стилистика
деб юритилар эди

2

.

Грамматика санъатининг фалсафадан фарқи шундаки, у ѐзувдаги

белгиларнинг яратилиши ва интерпретацияси билан шуғулланарди. Унинг
асосий вазифаси – ѐзувдаги ҳар бир белгининг интерпретацияси, яъни
талқини билан шуғулланишдир. Интерпретация эса ѐзув системасига кўра
турли хил бўлиши мумкин

3

. Агар ѐзув иероглифлар кўринишида бўлса, ѐзув

белгиларининг интерпретацияси семантик кўринишда намоѐн бўлади, чунки
иероглиф аввал мазмунни ифода этади, сўнгра мазмун орқали талаффуз
билан боғланади. Агар ѐзув фонетик кўринишда бўлса, ѐзув белгиларининг
интерпретацияси фонетик кўринишда намоѐн бўлади ва бу ҳолда ѐзув ўз
мақсадига фонетик интерпретациядан сўнг эришади. Бу эса, ўз навбатида,
грамматика санъатининг кўринишига ўз таъсирини кўрсатади. Шунга кўра,
қадимда уч йўналишдаги антик грамматика анъаналари юзага келган эди.
Улар хитой, ҳинд ва юнон-лотин грамматик анъаналаридир

4

. Уларни яна

«билим ўчоқлари» деб ҳам юритишади. Бу билим ўчоқлари ўртасидаги
фарқлардан бири − уларнинг турли хил ѐзувлардан фойдаланганлигидадир.

Грамматика санъатига тегишли бўлган асарларнинг асосий мақсади

муайян тилда тўғри ѐзишга ўргатиш бўлганлиги сабабли, мазкур
даврлаштириш ахборот технологиялари соҳасидаги кашфиѐтлар нуқтаи
назаридан дидактиканинг ривожланиш босқичлари билан тенг.

Шунга кўра, грамматик санъатнинг босқичларини биз қуйидагиларга

ажратамиз:

1. Умумий босқич (оғзаки нутқ);

1

Қаранг: Угольков В. В. Компьютерные технологии как средство обучения иностранным языкам в

вузе. Автореферат дисс. на соискание ученой степени кандидата педагогических наук. – Москва: 2004. – 17
с.

2

Қаранг: Ольховиков Б.А. Общая теория языка. Античность – XX век. Москва: ―Академия‖ , 2007. –

С. 15–22.

3

Қаранг: Амирова Т.А., Ольховиков Б.А., Рождественский Ю.В. Очерки по истории лингвистики. –

Москва: ―Наука‖, 1975. – С. 61–104; Рождественский Ю.В. Введение в общую филологию. – Москва:
―Высшая школа‖, 1979. – 224 c.;

4

Қаранг: Амирова Т.А., Ольховиков Б.А., Рождественский Ю.В. Очерки по истории лингвистики. –

Москва: ―Наука‖, 1975. – С. 61–104.


background image

11

2. Қўлѐзма босқичи;
3. Босма босқич;
4. Замонавий технологияларга таянувчи босқич:

I.2.

Таълим бериш жараѐни ахборот технологиялари соҳасидаги

кашфиѐтлар нигоҳида

. Таълим бериш жараѐнида тил асосий восита

бўлганлиги учун грамматика санъати ѐки бошқа таълим бериш воситасига
оид матннинг мукаммаллиги муайян даражада унинг тилда қай даражада
ифода этилганига боғлиқ.

Дидактик матн оғзаки нутқ ва ѐзма нутқ шаклида ўз ифодасини топади.

Биринчи кўриниш парадигматик табиатга эга бўлса, иккинчиси синтагматик
табиатга эгадир. Дидактик матн ифодасининг мукаммал бўлишининг асосий
шарти − унинг парадигматик, интерактив табиатга эга эканлигидир. Ёзувда
ифода этилган дидактик матн ўз эволюцияси жараѐнида турли ўзгаришларни
бошидан кечирди, аммо табиатан чекланганлиги туфайли, оғзаки нутқ
даражасига кўтарила олмади.
Дидактик матннинг кейинги ривожланиши шу камчиликни бартараф
этиш йўлида амалга оширилажак тадбирлар билан боғлиқдир.

I.3.

Юнон-лотин ѐзувига асосланган матнларда ахборотни ифода

этиш принциплари

. Ахборотни ифода этиш воситаларининг хилма хиллиги

уни ифодалаш принципларининг турли-туманлигидан келиб чиқади. Оғзаки
нутқ ўзига хос қонуниятларга асосланган ҳолда амалга ошади. Бу
қонуниятлар асосини, биринчидан, сўзловчининг индивидуал имкониятлари
ташкил этади, яъни нутқ сўзловчининг тажрибаси савияси қўлга киритган
нутқий кўникмаларига боғлиқ бўлади. Иккинчи омил сифатида нотиқлик
маҳоратига бағишланган ва риторикага оид норматив қўлланмаларда ўз
ифодасини топган умумий қоидаларни келтириш мумкин. Ёзма нутқ кўпроқ
ижтимоий характерга эга эканлиги туфайли (нутқнинг эгаси йўқ бўлган
тақдирда ҳам тингловчи томонидан қабул қилиниши), оғзаки нутқдаги
қоидаларга нисбатан яна бир қанча қоидаларга бўйсунишга мажбурдир

1

. Акс

ҳолда, нотиқ ўз мақсадига эришолмайди, адресат эса ахборотни тушунмайди.
Бу қоидаларга, авваламбор, графика ва орфография, грамматик шакллар ва
лексик бирликларнинг ишлатилиши билан боғлиқ қоидалар киради. Графика
ва орфография қоидалари ѐзувга хос бўлган махсус белгиларда ўз ифодасини
топади. Булар: тиниш белгилари, махсус амаллар – янги сатрнинг бошланиш
қоидаси, абзац, параграф, сарлавҳаларни киритиш усулларидир. Бу белгилар
ахборотни қабул қилувчига қаратилган бўлиб, кўриш сезги органи ѐрдамида
адресатга етиб боради, ўқилади, демак, эксплицит равишда намоѐн бўлади.
Аммо бу белгилар, ѐзувда ифодаланган ахборотга нисбатан, ѐрдамчи
функцияни, ўзига хос алгоритм вазифасини ўтайди. Бу алгоритмга амал
қилиш ѐзувда ифодаланган ахборотни тўлиқ, нуқсонсиз қабул қилинишига
имконият яратади. Яъни, ѐзма нутқни оғзаки нутққа имкон даражасида
яқинлаштиради.

1

Қаранг: Рождественский Ю.В. Лекции по общему языкознанию: учеб. пособие для филол. спец. ун-

тов. — Москва: ―Высшая школа‖, 1990. — С. 211–229.


background image

12

II боб “Грамматик нормативнинг таркибий қисмлари ”

деб

номланиб, у тўрт қисмдан иборатдир.

II.1

.

Грамматик нормативларнинг тилни жамиятда ишлатиш

амалиѐти ва вазиятига кўра турлари

. Грамматик нормативларни

классификация қилишда қуйидаги факторларни ҳисобга олиш лозим деб
топилди: (1) нормативнинг предметлилиги; (2) замонавий технологияларнинг
грамматик нормативдаги иштироки.

Предметлилик принципи нуқтаи назаридан Тиллар йўналишидаги

нормативлар уч турга бўлинади:

1. Хорижий тил нормативлари.
2. Она тили нормативлари.
3. Тил билан бевосита боғлиқ, унинг муайян бир жараѐнини таҳсилнинг

махсус предмети сифатида баҳолайдиган нормативлар.

Замонавий технологиялар иштироки принципи нуқтаи назаридан Тиллар

йўналишидаги дарсликларни биз тўрт турга бўламиз:

(1)

анъанавий, фақат китоб кўринишидаги дарсликлар;

(2)

аудио/видео технологиялари иштирокидаги китоб кўринишидаги

дарсликлар;

(3)

аудио/видео кассета ва компьютер дискетаси бўлган китоб

кўринишидаги дарсликлар;

(4)

замонавий ахборот технологияларга таянган интерактив дарсликлар

1

.

II.2. Грамматик нормативнинг тузилиш принциплари

. Юнон-лотин

филологияси анъанаси асосидан яратилган грамматик норматив, қадимги
қўлланмалардагидек, қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топади:

1) қўлланманинг андазаси;
2) қоидалар;
3) мисоллар

2

.

«

Қўлланманинг андазаси» тушунчаси ўз ичига манбанинг мазмун

жиҳатдан бўлиниши, бўлинмаларнинг ифодаланиш тартиби, услублари,
уларнинг номланиши ва ѐритилишини таъминлайдиган истилоҳлар, асос
тушунчаларни олади. Мавзунинг ѐритилишида дизайн ҳам алоҳида аҳамиятга
эга.

Грамматик норматив қисмига икки тоифадаги қоидалар киради:
1) категориал қоидалар;
2) функционал қоидалар.

Категориал қоидалар истилоҳлар ва асос тушунчаларнинг талқини билан

шуғулланса, функционал қоидалар тил нормасига асос солишни мақсад деб
билади. Модаллик нуқтаи назаридан категориал қоидалар дарак гапда ўз
ифодасини топса, функционал қоидалар қонун тусида ўз ифодасини топади,
яъни категориал қоидаларни биз ўқиймиз, тушунишга харакат қиламиз, ѐд

1

Қаранг: Маслова В.А. Современные направления в лингвистике. –Москва: ―Академия‖, 2008. – С.

188-202; Соколова Е.И. К вопросу о практическом применении сети Интернет в учебном процессе.//Новые
технологии в преподовании иностранных языков. – Санкт-Петербург: РГПУ, 1998. – С. 76;

2

Қаранг: Исмаилов А.А. Универсальные грамматики в истории английского языкознания.

Автореферат дисс. на соис. учѐной степени кандидата фил. наук. – Москва, 1981. – C. 14.


background image

13

оламиз. Функционал қоидаларга эса, биз итоат қиламиз, акс ҳолда,
ахборотимиз адресатга етиб бормаслиги мумкин.
Мисоллар, грамматикаларнинг мақсадларига кўра, икки турга бўлинади: (а)
категориал қоидаларнинг тасдиқланиши ва функционал қоидаларнинг тўғри
ишлатилишини таъминлайдиган мисоллар; (б) тилни тўғри ишлатиш
кўникмасининг ҳосил қилинишига қаратилган машқлар. Мисолларнинг яна
бир хусусияти − тилни тўғри қўлланилишини назорат этиб туришни
таъминлаш.

II.3

.

Грамматик норматив системасини ташкил этувчи қисмлардаги

ўзгаришлар

. Инглиз адабий тили яратилганидан бошлаб, инглиз тилининг

тўғри ишлатилиши, грамматик материални ўзлаштириш жараѐнини
интенсивлаштиришни таъминлаш учун турли ишлар олиб борилди. Шу
мақсадда қадимда турли воситалар ихтиро этилган бўлса(бош, кичик
ҳарфлар, мундарижа, …), ҳозирги замон грамматик санъати, қоғознинг
имкониятлари чекланганлиги туфайли, бошқа имкониятларни излаш орқали
тил қўллаш амалиѐти олдида турган вазифаларни бажаришга киришилди. Бу
ўзгаришлар дизайн учун ҳам тегишлидир. Ҳозирги пайтда ривожланган
мамлакатларда нашр этилаѐтган қўлланмалардаги матн тушунарли ва қабул
қилиш учун қулай бўлиши мақсадида турли воситалардан фойдаланилмоқда.
Хусусан, қўлланмаларга турли рангларни киритиш, матндан аввал калит
сўзларни келтириш, охирида қисқа аннотация бериш шулар жумласидандир.
Компьютер технологияларининг ривожланиши эса, дарслик яратилиши
жараѐнида муаллифга кенг имкониятлар яратиб берди. Компьютер
технологияларидан

бохабар

муаллиф

янги

дарсликни

нашриѐтга

топширишдан олдин дизайн, ранг, матннинг композицияси бўйича ўзи
маъқул кўрган янгиликларни киритиш имкониятига эга бўлади

1

.

II.4. Ҳозирги замон инглиз тили грамматик нормативларининг
тузилиш принциплари

. Қўлланмаларнинг сарлавҳалари (номлари) ва

кириш қисмида келтирилган мақолаларнинг таҳлили шуни кўрсатдики,
ҳозирги замон инглиз тилини қўллаш амалиѐтида қуйидаги асосий грамматик
норматив турлари яратилди:

1.

Грамматикага оид маълумотлар, муайян бир тартибда келтирилган

маълумотнома характеридаги қўлланмалар:

а) системали характерга эга бўлган грамматик нормативлар;
б) терминологик луғатлар.
2.

Назарий қўлланмалар:

а) анъанавий моделга таянган ҳолда ѐзилган назарий грамматикалар;
б) машҳур лингвистик оқим жараѐнида яратилган грамматик модел

асосида ѐзилган қўлланмалар;

в) анъанавий тартибда ѐзилган, аммо замонавий қарашлар таъсирини

ўзида ифода этган аралаш грамматик қўлланмалар.

3.

Амалий қўлланмалар:

а) академик характерга эга бўлган инглиз тили грамматикаси;

1

Қаранг: Пўлатов А.Қ. Компьютер Лингвистикаси. Тошкент: Akademnashr, 2011. – Б. 10–20


background image

14

б) инглиз тили грамматикасига оид маълумотлар тўплами. Системали

характерга эга, аммо тўлиқ бўлишга даъват этмайди, замонавий «мода»
тусини олган илғор лингвистик оқимлар руҳида ѐзилган бўлиши мумкин;

в) таниқли лингвистик оқимлар асосида яратилган моделга таянган

инглиз тили грамматикалари(келтирилган назарий билимни мустаҳкамлашга
қаратилган машқларни ўз ичига олиши мумкин);

г) грамматик терминларга қаратилган турли кўринишдаги луғатлар;
д) маҳаллий инглиз аҳолиси учун яратилган инглиз тили грамматикалари;
е) инглиз тилини хорижий тил сифатида ўргатувчи грамматикалар;
ж) инглиз тили грамматикасига оид назарий, норматив билимларнинг

мустаҳкамланишига қаратилган машқлар тўпламлари.

4. Аудио, видео ва бошқа воситаларни ўз ичига олган грамматик

нормативлар.

III боб “Инглиз тили грамматик нормативлари – замонавий ахборот

технологиялари яратган имкониятлар нигоҳида

‖ деб номланиб, у тўрт

қисмдан иборат. Замонавий технологиялар дейилганда XX асрда фан ва
техника соҳасида эришилган ютуқлар тушунилади. Булардан грамматик
нормативлар учун аҳамиятли бўлган ютуқларга радио, товуш, тасвир ѐзиш ва
видеофильм яратиш техникаси, телевизор ва ҳоказолар киради. Кейинги
йилларда эса, инглиз тили дарсликларини яратишда компьютердан кенг
фойдаланиш одат тусига кирди

1

.

III.1.

Аудиокассета иштирокидаги грамматик нормативларнинг

имкониятлари ва камчиликлари

.

Хорижий тил ўқитишнинг асосий мақсадларидан бири − талаффуз
қилиш, эшитиш кўникмаларини ўстиришдир

2

.

Умуман

олганда,

аудио/видео

технологияларнинг

грамматик

нормативларга татбиқ этилиши грамматик нормативлар таркибида бир қанча
ўзгаришларга олиб келди:

1.

Китоб кўринишидаги дарслик таркибига аудио/видео тасмага

ѐзилган материалнинг киритилиши.

2.

Аудио/видео тасмага ѐзилган матндаги ахборотни киши томонидан

қабул қилиниши эшитиш орқали содир бўлиши.

3.

Аудио/видео тасмадаги ахборотни ифода этилиш воситаси қоғоз

эмас, видео/аудио тасмадир.

4.

Аудио/видео технологиялар ѐрдамида яратилган грамматик

нормативлардаги матн ҳажмининг ошиши.

5.

Аудио/видео тасмага ѐзилган матннинг ифода этилишида изчиллик

принципига бўйсунилади.

1

Қаранг: Каландия И.Д. Концепция информационного общества и человек: новые перспективы и

опасности.

Человек постсоветсткого пространства

: Сборник материалов конференции. Выпуск 3 / Под ред.

В.В. Парцвания

. — СПб.:

Санкт-Петербургское философское общество

, 2005. С. 256–266

2

Қаранг: John and Liz Soars. Headway (Pre - Intermediate). Student's book. - Oxford: Oxford University

Press, - 143 p.; Norman Susan. We Mean Business. An Elementary Course in Business English. (Teacher's book;
Workbook; Student's book). Longman, 1982. –144 p.


background image

15

6.

Аудио/видео тасмага ѐзилган матн уч қисмдан иборат бўлади: (а)

бевосита таҳсил олувчининг диққатига қаратилган ва ахборотнинг
тўғрилигини исботлаб бериш мақсадида илова ѐки машқлар ―калитлари‖
қисмида келтириладиган сценарий матни; (б) аудио/видео тасмага ѐзиш учун
мўлжалланган сценарий матни.

7. Аудио/видео технологиялар грамматик нормативларнинг машқлар

системаси учун кенг имкониятлар яратиб берди: (а) ўқитиш ва назорат қилиш
жараѐнларини таъминлайдиган машқ турлари кўпайди; (б) дарсликнинг
интерактивлик имкониятлари сезиларли даражада ошди ва контакт таълим
системаси имкониятларига яқинлашди.

III.2.

Юқори технологияларнинг имкониятларини инобатга олган

ҳолда босма матн билан компьютер мониторида ифода этилган дидактик
ахборот(“матн”) кўринишларининг таққосий таҳлили.

Босма

ҳарфларнинг кашф этилиши билан аҳвол тубдан ўзгарди. Ҳар бир ўқувчини
нисбатан қулай бўлган қўлланма билан таъминлаш имконияти пайдо бўлди.
Эндиликда қўлланмалар ўқитувчи учун эмас, ўқувчи учун яратила бошланди.
Лингводидактика нуқтаи назаридан, қўлланма таркибида тил системасини
талқин қилувчи қоидалардан ташқари, билимни мустаҳкамлаш ва нутқий
кўникмалар ҳосил қилишга мўлжалланган машқлар пайдо бўла бошлади.

Аммо бу янги тил вазиятида ҳам дарслик камчиликлардан холи эмас эди.

Қўлланманинг ҳажми маълум бир сабабларга кўра чекланганлиги учун
қоидалар машқлардан алоҳида, машққа бўйсунмаган ҳолда, умумлашган,
мавҳумлашган ҳолда келтирилади. Бу эса, билимни ўзлаштиришга ўз
таъсирини кўрсатади. Машқларга турли изоҳлар бериш, ўқитувчи томонидан
назорат қилиб туриш зарурати сақланади.

Компьютер

технологияларида

дарслик

яратишда

ѐзувдан

фойдаланилади, аммо китобга нисбатан анча қулайликларга эга (китоб
ҳажмининг аҳамиятсизлиги, ахборот излаш учун янги имкониятларнинг
яратилганлиги, ―алгоритмлар‖ жараѐни кенгайганлиги, товуш, видеотасвир,
дизайн учун кенг имкониятлар яратилганлиги ва ҳ.к.)

1

.

III.3.

Компьютер технологиялари ѐрдамида яратиладиган матннинг

ифода этилиш принциплари

. Ахборот алмашуви − коммуникациянинг

асосий мақсади нуқтаи назаридан алгоритмларни кўриб чиқадиган бўлсак,
биринчи турдаги алгоритмнинг мақсади − ахборотни махсус шарт асосида
адресатга етказиб бериш ҳисобланади. Ифода этилаѐтган мазкур алгоритм
матнининг ифодаланажак ахборот мавзусига дахли йўқ. Ёзув воситаси
ѐрдамида ифодаланажак матнда эса (китоб кўринишдаги асарда) мазкур
вазифани турли ѐзувда таҳсил беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган,
―кодификацион системани‖

2

ташкил этувчи таркибий қисмлар бажаради

(кодификаторлар - алифбо, ўқиш китоби, турли грамматик нормативлар ва
ҳ.к.). Кодификаторларнинг хам ифодаланажак асосий матнга дахли йўқ, аммо
уларсиз бу матн яратилмайди ва ўз мақсадига эриша олмайди. Демак,

1

Қаранг: Хашимова Д.У. Создание и использование электронного мультимедийного учебного

пособия при обучении русскому языку. – Ташкент: Изд-ство ТГЮИ, 2009. – 131 с.

2

Қаранг: Фердинанд де Соссюр. Труды по языкознанию. – Москва: ―Прогресс‖, 1977. – C. 64.


background image

16

муаллиф интерактив электрон дарсликда матн яратар экан, юқорида қайд
этилган барча алгоритмларнинг мақсади, ишлатилиш ўрни, бир-бири билан
қандай муносабатларга киришиши мумкин эканлиги ҳақидаги маълумотга
эга бўлиши шарт. Интерактив электрон дарсликлардаги бу турдаги
алгоритмлар билан кодификаторлардаги алгоритмлар орасидаги ўхшашлик
шу билан кифояланади.
Иккинчи турдаги матн (муайян бир буюртмага биноан намойиш этилажак
матн) фақат махсус вазиятларда, матн билан ишлаѐтган талабанинг вазифани
бажариш жараѐнида пайдо бўлган эҳтиѐжига биноан намойиш қилинади.
Эҳтиѐж бўлмаган ҳолда (масалан, машқ тўғри бажарилган ҳолларда) бу матн
намойиш этилмаслиги мумкин. Анъанавий, қоғозда ифода этиладиган
асарларда бу вазифани турли ѐрдамчи матнлар бажаради (иловалар, индекс,
иқтибослар, машқларга калитлар, аудиоматн сценарийлари, аудиториядаги
ўқитувчининг шарҳи ва ҳ.к.). Интерактив электрон асардаги матнлар ҳажми,
мақсади, ифода воситалари (товуш, видеофилм, расм ва бошқалар) анъанавий
асарлардаги бу турдаги матнлардан дидактик мақсадларнинг тўлиқроқ
бажарилиши билан кескин фарқ қилади.
Интерактив электрон асардаги учинчи турдаги матн(доим намойиш этиб
туриладиган матн) анъанавий асарлардаги бу турдаги матнлардан ифода
воситалари (аудио/видеоматн, ранглар, анимация ва бошқалар) билан кескин
фарқ қилади. Яна бир муҳим фарқ − интерактив электрон асарда матннинг
маъно комплекслари анъанавий асарлардаги маъно комплексларини ўз ичига
олади (масалан, боб, параграф, абзац), лекин анча кичикроқ бўлган маъно
комплекслари доирасида ўз амалларини дарслик мақсадларига зиѐн
етказмаган ҳолда бажариб боради. Масалан, экранда машқнинг фақат бир
вазифаси намойиш этилади. Бу вазифа бажарилгандагина бошқа вазифа
намойиш этилиши мумкин (Анъанавий дарсликларга бу амалнинг
киритилиши дарслик учун салбий ҳисобланмиш кўрсаткич − дарслик
ҳажмининг ошиши, демак қийматини ҳам кўтарилишига олиб келади.)

III.4.

Интерактив электрон грамматик нормативнинг ташкил

этувчи қисмларидаги ўзгаришлар

. Компьютер монитори учун тузилган

дидактик матн компьютер дастурининг ишлашини таъминлайдиган махсус
алгоритм белгиларисиз намойиш этилмайди. Бу матн таркибини икки турга
бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Биринчи турга, одатда, анъанавий дарсликда мундарижада қайд
этиладиган, синтагматик табиатга эга бўлган матнлар киради. Бу матнларга
―#Start=…‖, ―#Title=…‖, ―#End=…‖, ―## …‖, ―#...‖ ва ҳ.к. каби алгоритм
белгиларидан сўнг келадиган матнлар киради.

Иккинчи турдаги матнга таҳсил олувчининг диққатига машқ бажариш

жараѐнида пайдо бўлган заруриятга кўра намойиш этиладиган ―матн‖лар
киради, масалан:

“## [SoundBefore=DRe5q2s1 The personal communications network (PCN)
services appeared in Great Britain first.]; [SoundGood=DRe5q2s2 Yes, it’s true.
Britain was the first country to offer personal communications network (PCN)
services.]”.


background image

17

Бу турдаги матнларнинг функцияси контакт таълимда учрайдиган

ўқувчининг ўқитувчига мурожаатидан сўнг намойиш этиладиган матнга
(ўқитувчининг жавобига) ўхшашдир. Одатда, ѐзма кўринишдаги матнлар
имкон қадар бу имкониятни амалга оширишга ҳаракат қилган, аммо ѐзув
предметининг табиати бунга йўл қўймайди. Компьютер дастурига
кўчирилган ахборотни излаш қийин бўлмаганлиги туфайли ва ахборот ҳажми
компьютер монитори бўлмиш ѐзув предмети учун муаммо эмаслигини
инобатга олган ҳолда, электрон асар қоғозда ифода этилган асардан тубдан
фарқ қилади

.

3. ХУЛОСА

Замонавий технологиялар яратган имкониятларни яққол кўриш учун

мазкур мавзуни биз Анъанавий грамматик нормативдаги матннинг
хусусиятлари билан Замонавий ахборот технологиялари ѐрдамида тузилган
интерактив электрон асардаги матннинг хусусиятларини таққослаган ҳолда
ѐритишни мақсадга мувофиқ деб билдик.

Анъанавий грамматик нормативдаги матннинг хусусиятлари

қуйидагилардан иборат:

I.

Матн қоғозда ўз ифодасини топади;

II.

Ёзув белгилари шартли характерга эга (бунинг исботи – турли

алфавитларнинг ишлатилишидир);

III.

Ёзувда ифодаланган дидактик матнни қабул қилиш ва ифода этиш

жараѐнини таъминлаш мақсадида ҳар бир жамият турли ѐрдамчи восита
вазифасини ўтайдиган дарсликлар яратади. Улар қоидалар мажмуасидан
иборат бўлиб, ѐзма нутқни оғзаки нутқга кўчириш(графика), оғзаки нутқни
ѐзма нутққа кўчириш вазифасини бажаради. Бундан ташқари, ѐзувда (матнда)
ифода этилган сўзларни бир хил тушуниш шарти турли луғатлар орқали
амалга ошади;

IV.

Қоғозда ифода этилаѐтган ахборот матн шаклида бўлиб, оғзаки

нутқдан фарқли ўлароқ кўз орқали қабул қилинишга мўлжалланган, адресат
ахборот юборувчига нисбатан (ҳам макон, ҳам замонда) дистант
муносабатида бўлади, демак контакт мулоқотга киришга имконияти йўқ, бир
билим даражасидаги адресатларга мўлжалланган бўлади. Табиати жиҳатидан
у синтагматик характерга эга. Шунинг учун ахборотни излаш тезлигини
ошириш, унинг максимал даражада тушунарли бўлишини таъминлаш учун
матннинг ҳажмини (интерактивлик даражасини пасайтириш эвазига бўлса-
да) доим чеклаш зарурати сезилиб туради;

V.

Қоғозда намойиш этилаѐтган матн неча бетга жойлаштирилганлиги

матннинг ҳажмини белгилайди;

VI.

Ёзув кўринишдаги матн, аудио/видео тасма комбинациясидан

ташкил топган асардаги ахборот синтагматик табиатга эга, унда ахборотни
излаш имкониятлари чекланган;


background image

18

VII.

Анъанавий тарзда ѐзилган чет тили дарслигидаги қоидалар

ниҳоятда умумлашган, грамматик нормативда келтирилган бир ҳолат
доирасидаги барча вазифалар талабига жавоб бериш даражасида яратилади;

VIII.

Оғзаки нутқ (контакт таълим) орқали етказилаѐтган дидактик

матннинг ҳажми маъруза учун кетган вақт билан, ѐзма дидактик матннинг
ҳажми эса унга сарф қилинган қоғоз (неча бет бўлиши) билан ўлчанади;

IX.

Матннинг интерактивлик даражасини ўстиришга ѐзув предметининг

табиати (қоғоз) тўсқинлик қилади.

Замонавий ахборот технологиялари ѐрдамида тузилган интерактив

электрон асардаги матннинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

I. Матн компьютер мониторида ўз ифодасини топади;
II. Компьютер мониторида яратилган ахборот ѐзувга асосланган бўлса-

да, ѐзув эмас. Аммо компьютер дастури белгилари ҳам шартли характерга эга
− уларнинг ўзгариши компьютер дастурини тузган муаллифга боғлиқ;

III. Компьютер мониторида ифода этилажак ахборот талаба диққати

учун намойиш этиладиган матн билан алгоритм белгиларидан иборат матн
йиғиндисидан ташкил топади. Компьютер монитори учун тузилган дидактик
матнларнинг таркибий қисмлари бир-бирларини тўлдириб боради, доимо
бирга ишлатилади;

III.1. Бевосита компьютер мониторида талаба диққати учун намойиш

этиладиган матн икки хил бўлади: (а) компьютер мониторида доим намойиш
этиб туриладиган матн; (б) алгоритм белгиларининг шартига биноан
намойиш этиладиган матн;

III.1.1. Доим намойиш этиб туриладиган матнга, одатда анъанавий

дарсликлардаги матннинг асосий қисми киради. Машқ шартларининг
бажариш вазифасини ўтайдиган аудио/видео тасмага мўлжалланган
сценарий матни унинг товуш ѐки тасвирдаги кўринишлари бу турдаги матнга
кирмайди;

III.1.2.

Алгоритм белгиларининг шартларига биноан намойиш

этиладиган дидактик матнга асосий матнда намойиш этилган ва вазифа
шартларини тўғри бажарилишини назорат этувчи матнлар киради. Бу
матнлар визуал, аудио ѐки тасвир кўринишларида бўлиши мумкин;

III.2. Алгоритм белгиларига оид матнга компьютер дастурига асарнинг

киритилиши

ва

матнларнинг

барча

шартларини

бажарилишини

таъминлайдиган матн киради. Бу турдаги матн ҳеч қачон талаба учун
намойиш этилмайди, асосий матн мавзусига унинг дахли йўқ;

IV. Компьютер мониторида намойиш этилаѐтган ахборот матн, аудио-

ахборот, видеофильм кўринишларида бўлиши мумкин, ахборот кўриш ва
эшитиш орқали қабул этилишга мўлжалланган. Адресат ахборот юборувчига
нисбатан дистант муносабатида бўлсада, интерактивлик даражаси юқори
бўлганлиги эвазига контакт таълим ахборот алмашиш даражасига
яқинлашади. Компьютер мониторида намойиш этилаѐтган ахборот (матн
кўринишида бўлган тақдирда хам) парадигматик табиатга эга, унинг ҳажми


background image

19

чекланмаган − бу матнда қанчалик изоҳ кўп бўлса, у шунчалик тушунарли
бўлади, шу даражада кўп адресатларни қамраб олади (кенг доирадаги турли
билим даражаларга эга адресатларни қамраб олиш имконияти чекланмаган).
Интерактивлик даражасини оғзаки нутқ интерактивлик даражасига
яқинлаштириш имкониятлари чексиз;

V. Намойиш этиладиган матн бет, босма ҳажми билан эмас, балки бир

бутунликни ташкил этган ахборот бирлиги билан ўлчанади (мавзу, машқ,
вазифа);

VI. Ёзув кўринишдаги матн, аудиоахборот, видеофильм комбинациясидан

ташкил топган компьютер мониторида ифода этилаѐтган ахборот бирлиги
парадигматик табиатга эга. Бу турдаги ахборот етказиш воситасида
ахборотни излаш анъанавий матнга нисбатан анча осон кечади (ахборот
излаш имкониятлари чекланмаган);

VII. Чет тили дарслигидаги қоидалар матни машқдаги ҳар бир вазифанинг

эҳтиѐжини қамраш мақсадида ниҳоятда индивидуаллашган ҳолда яратилади
ва бу билан турли билим даражасига эга бўлган адресатнинг талабига жавоб
бериш имкониятига эга;

VIII.

Компьютер мониторида ифодаланган ахборотнинг ҳажми

чекланмаган, уни белгилаш ўлчови ҳалигача ҳал қилингани йўқ: бетлар,
босма табоқлар миқдори билан ўлчаш мумкин; байтлар билан ўлчаш ҳам
мумкин; матнни қабул қилиш вақти билан ўлчаш мумкин. Демак, компьютер
мониторидаги ахборот универсал, турли билим даражасидаги талабаларга
мўлжалланган бўлиши ҳам мумкин. Чунки унда ахборот ҳажми турли
изоҳлар ѐрдамида мавзуни тўлиқроқ ифода этиш имкониятига эга. Шу
сабабга кўра,

грамматик

нормативларнинг жанрларга бўлинишга

мойиллигини юқори технологиялар ѐрдамида яратилаѐтган грамматик
нормативларда бартараф этиш мумкин;

IX. Компьютердаги ахборотнинг (матннинг) интерактивлик жиҳатини

оғзаки нутқдаги имкониятларга максимал яқинлаштириш имкониятлари кенг.

Шундай қилиб, ҳозирги пайтда интерактив электрон дарслик яратиш

йўналишида изланишлар олиб бориш, юқори технологиялардан максимал
даражада фойдаланиш нафақат информатика фанининг, балки филология
фанининг ҳам мақсади бўлмоғи даркор. Қадимда (ва шу

кунларда ҳам) ѐзув

яратиб

берган имкониятлари юзасидан қандай изланишлар олиб борилган

бўлса (назарий ва татбиқий лингвистиканинг, умуман, филологиянинг тарихи
бунга яққол мисол бўла олади), юқори технологиялар яратиб бераѐтган
имкониятлар юзасидан ҳам изланишлар олиб бориш шу қадар муҳимдир. Бу
соҳанинг тез ривожланиб бориши илмий изланишларнинг муҳимлигидан
далолат беради. Энди биз шу соҳанинг нафақат назарий томонига аҳамият
беришимиз, балки шу соҳага оид амалий, норматив қўлланмалар устида иш
олиб боришимиз даркор. Авваллари ўқув юртларида турли кўринишдаги
грамматик нормативларга (алифбо, ўқиш китоби, луғат ва бошқалар.) қай
даражада аҳамият берилган бўлса, шу кунларда янги ахборот


background image

20

технологияларига диққатимизни қаратишимиз долзарб масала бўлиб
қолмоқда.










































ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ


background image

21


1.

Fayzieva N.,

Ismailov A., Tursunova G., Kayumova K., Siyayeva

G.

Daily routine English, Work book. – Тошкент: ЎзДЖҚА, 2003. – 60 б.

2.

Fayzieva N.,

Ismailov A., Tursunova G., Kayumova K., Siyayeva

G.Daily

routine English, Resource book. – Тошкент: ЎзДЖҚА, 2003. – 40 б.

3.

Файзиева Н.А

. Инглиз тили дарслигидаги матнларнинг ифода

воситаларига замонавий технологиялар яратган имкониятлар // Хорижий
тилларни ўқитиш жараѐнида янги педагогик технологияларни қўллаш.
Тошкент: Тошкент давлат шаркшунослик институти, 2005. – Б. 236–238.

4.

Файзиева Н.А.

Значение высоких технологий в интенсификации

процесса обучения // Янги авлод ўқув адабиѐтларини яратиш ва бу
жараѐндаги муаммолар. Тошкент: Тошкент давлат шаркшунослик
институти, 2007. – Б. 48–52.

5.

Файзиева Н.А.

Анъанавий грамматик нормативлар – ахборот

технологиялари соҳасидаги кашфиѐтлар нигоҳида. // Инновация ўқув
жараѐнида. Тошкент: Тошкент Давлат шарқшунослик институти, 2008. – Б.
193-194.

6.

Файзиева

Н

.

А.

Аудиокассета

иштирокидаги

грамматик

нормативларнинг имкониятлари ва камчиликлари // Ёш олим-2008. Тошкент:
ЎзДЖТУ, 2008. – Б. 88–91.

7.

Файзиева Н.А.

Эшанова М., Зиналова С. Вазиятли сўзлашгич

Тошкент: Янги аср авлоди, 2008. – 302 б.

8.

Файзиева Н

.

А.

Интерактив электрон грамматик нормативида ўқитиш

материалларига оид ахборотни намойиш этиш принциплари // Филология
масалалари. Тошкент: ЎзДЖТУ, 2009. 1/21 – Б. 78–81.

9.

Файзиева Н.А

. Интерактив электрон нормативда ―мисолларни‖

ифодалаш тамойиллари // Тил ва адабиѐт таълими. – Тошкент; 2009. 1-сон. –
Б. 8-11.

10.

Файзиева Н.А

. The Significance of High Technologies in Intensification

of a Teaching Process // Лингвистика ва ахборот технологиялари вазирлик
миқѐсида илмий-амалий конференцияси, ЎзДЖТУ. Тошкент: BAYOZ, 2010.
– Б. 19–20.

11.

Файзиева Н

.

А

. Принципы создания дидактических текстов с точки

зрения развития информационных технологий. // Вестник МГЛУ. Москва:
ИПК МГЛУ «Рема» , 2011. 24/630. – С. 160–167.






background image

22

Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Файзиева

Нодира Абдуллаевнанинг 10.02.19 – Тил назарияси ихтисослиги буйича

“Ахборот технологиялари тараққиѐти жараѐнида грамматик

нормативлар” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

ахборот технологиялари, грамматик нормативлар,

интерактив электрон нормативлар, грамматик санъат, лингвистик
информатика, татбиқий тилшунослик.

Тадқиқот объектлари:

ахборот технологиялари ривожланиши

жараѐнида инглиз тилидаги грамматик нормативларнинг пайдо бўлиш ва
шаклланиш принциплари.

Ишнинг мақсади:

ахборот технологиялар ривожланиши жараѐнида

грамматик

нормативлардаги

ўзгаришларни

таҳлил

этиш,

юқори

технологиялардаги кашфиѐтларнинг грамматик нормативларга таъсирини
аниқлаш, анъанавий нормативларга қиѐслаш орқали имкониятларини
кўрсатиб бериш.

Тадқиқот методлари:

баѐн қилиш методи, қиѐслаш методи, эксперт-

аналитик метод, кузатув методи.

Олинган натижалар ва уларинг янгилиги:

грамматик нормативларни

ахборот технологиялари соҳасидаги кашфиѐтлар нуқтаи назаридан ўрганиш
умумий ва татбиқий тилшунослик, тилшунослик тарихи, матн тилшунослиги,
тил ўқитиш методикаси соҳаларидаги эришган ютуқларни янгича таҳлил
қилишга олиб келди, электрон грамматик норматив табиати очиб берилди,
янги турдаги грамматик нормативларни яратишга назарий асос солинди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари интерактив электрон

дарсликларни яратишда, татбиқий тилшунослик, тилшунослик тарихи, матн
тилшунослиги ва умумий тилшунослик фанларидан маъруза ўқишда
ишлатилиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқотнинг

асосий натижалари ва ғоялари диссертант томонидан чоп этилган илмий
мақолаларда, илмий анжуманлардаги чиқишларда ўз аксини топган. Бундан
ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият
қурилиши академияси ва Олий бизнес мактабида инглиз тили фанини
ўқитишда фойдаланилмоқда.

Қўлланиш соҳаси:

янги турдаги грамматик нормативларни яратишда

олиб борилаѐтган изланишлар интерактив электрон дарслик яратишда,
тадқиқот натижалари умумий тилшунослик, тилшунослик тарихи, тил
назарияси, инглиз тили амалиѐти курсларида асосий манбаа сифатида
қўлланилиши мумкин.



background image

23

РЕЗЮМЕ

диссертации Файзиевой Надиры Абдуллаевны на тему:

“Грамматические нормативы в контексте развития информационных

технологий” на соискание ученой степени кандидата филологических

наук по специальности 10.02.19 – Теория языка

Ключевые слова:

информационные технологии, грамматические

нормативы, интерактивные электронные нормативы, грамматическое
исскуство, прикладная лингвистика, лингвистическая информатика,
общественная языковая практика.

Объект исследования:

эволюция грамматических нормативов в

контексте развития информационных технологий.

Цель работы:

анализ изменений в строении грамматических

нормативов в контексте развития информационных технологий, определение
составляющих компонентов электронных грамматических нормативов в
сравнении с традиционными нормативами.

Методы исследования:

метод анализа, метод сравнения, экспертно-

аналитический метод, метод наблюдения.

Полученные результаты и их новизна:

изучение грамматических

нормативов в контексте развития информационных технологий позволяет по
новому осмыслить достижения в области общего и прикладного
языкознания, истории лингвистических учений, лингвистики текста,
методики преподавания языков, позволяет сформировать теоретические
предпосылки для создания электронных грамматических нормативов и
определения природы грамматических нормативов нового типа.

Практическая значимость:

Результаты исследования могут быть

использованы при создании интерактивных электронных учебников, при
чтении курсов лекций по прикладной лингвистике, лингвистики текста,
общего языкознания и истории лингвистичеких учений, теории
грамматических описаний.

Степень внедрения и экономическая эффективность.

Основные

результаты и идеи исследования получили своѐ отражение в научных
статьях, опубликованных диссертантом, а также еѐ выступлениях на научных
конференциях, внедрены в учебный процесс при обучении английскому
языку в Академии государственного и общественного строительства при
Президенте Республики Узбекистан и в Высшей школе бизнеса.

Область

применения:

для

проведения

исследований

по

грамматическим нормативам нового типа, создания интерактивных
электронных учебников, при чтении курсов лекций по общему языкознанию,
истории лингвистичеких учений, теория языка и курсы по обучению
английскому языку.



background image

24

RESUME

Thesis of Fayzieva Nodira Abdullaevna on the scientific degree competition of

the candidate of philological science on specialty 10.02.19 – the Theory of

Language, subject: “The Evolution of the Art of Grammar in the Framework

of Information Technologies Development”


Key words:

information technologies, English grammars, interactive

electronic textbooks, the art of grammar, applied linguistics, linguistic informatics.

Subject of research:

the evolution of English Grammars in the framework of

information technologies development.

Purpose of work:

the influence of information technologies to the

constituents characteristics of English grammars in the process of evolution, the
analyses of constituents of electronic English Grammars in comparison to
traditional ones.

Methods of research:

descriptive method, comparative method, expert-

analythic method, observation method.

The results obtained and their novelty

: the study of English Grammars in

the framework of Information Technologies Development allows to clarify the
achievements in the sphere of General and Applied Linguistics, the History of
Linguistics, Text Linguistics, the Methods of Teaching Languages, allows to form
the theoretical prerequisites in creation of electronic English Grammars, and
defining the nature of new types of English Grammars.

Practical value:

results of the dissertation can be used in creation of

interactive electronic resources, in giving courses on Applied Linguistics, Text
Linguistics, General Linguistics, the History of Linguistics and the Theory of
Grammatical Description.

Degree of embed and economic effectivity.

The main results of research and

ideas are reflected in scientific articles published by the candidate as well as her
speeches at scientific conferences and are implemented into teaching process of
English language at the Academy of State and Social Construction under the
President of the Republic of Uzbekistan and the Higher School of Business.

Field of application:

creation of the new types of English Grammars, creation

of interactive electronic resources, delivering courses of lectures on General
Linguistics, the History of Linguistics, the Theory of Language and the courses on
the methods of teaching.






Библиографические ссылки

Fayzieva N., Ismailov A., Tursunova G., Kayumova K., Siyayeva G. Daily routine English, Work book. — Тошкент: ЎзДЖҚА, 2003. — 60 б.

Fayzieva N., Ismailov A., Tursunova G., Kayumova K., Siyayeva G.Daily routine English, Resource book. - Тошкент: ЎзДЖҚА, 2003. - 40 б.

Файзиева Н.А. Инглиз тили дарслигидаги матнларнинг ифода воситаларига замонавий технологиялар яратган имкониятлар // Хорижий тилларни ўқитиш жараёнида янги педагогик технологияларни қўллаш. Тошкент: Тошкент давлат шаркшунослик института, 2005. - Б. 236-238.

Файзиева Н.А. Значение высоких технологий в интенсификации процесса обучения // Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва бу жараёндаги муаммолар. Тошкент: Тошкент давлат шаркшунослик институти, 2007. - Б. 48-52.

Файзиева Н.А. Анъанавий грамматик нормативлар - ахборот технологиялари соҳасидаги кашфиётлар нигоҳида. // Инновация ўкув жараёнида. Тошкент: Тошкент Давлат шаркшунослик институти, 2008. - Б. 193-194.

Файзиева Н.А. Аудиокассета иштирокидаги грамматик нормативларнинг имкониятлари ва камчиликлари // Ёш олим-2008. Тошкент: ЎзДЖТУ, 2008.-Б. 88-91.

Файзиева Н.А. Эшанова М., Зиналова С. Вазиятли сўзлашгич Тошкент: Янги аср авлоди, 2008. - 302 б.

Файзиева Н.А. Интерактив электрон грамматик нормативида ўқитиш материалларига оид ахборотни намойиш этиш принциплари // Филология масалалари. Тошкент: ЎзДЖТУ, 2009. 1/21 - Б. 78-81.

Файзиева Н.А. Интерактив электрон нормативда “мисолларни” ифодалаш тамойиллари // Тил ва адабиёт таълими. - Тошкент; 2009. 1-сон. -Б. 8-11.

Файзиева Н.А. The Significance of High Technologies in Intensification of a Teaching Process // Лингвистика ва ахборот технологиялари вазирлик микёсида илмий-амалий конференцияси, ЎзДЖТУ. Тошкент: BAYOZ, 2010. -Б. 19-20.

Файзиева Н.А. Принципы создания дидактических текстов с точки зрения развития информационных технологий. // Вестник МГЛУ. Москва: ИПК МГЛУ «Рема» ,2011. 24/630. - С. 160-167.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов