Конимех Қорақалпоқлари шеваси
Тадқиқот объект: Навоий вилояти Конимех туманида истикомат қилувчи қорақалпоқлар оғзаки сўзлашув тили ва у бўйича тўпланган диалектологии материаллар тадқиқотнинг асосий объектидир.
Ишнинг мақсади: Тадкикотнинг асосий мақсади Конимех қоракалпоқлари сўзлашув тилидаги диалектизмларнинг фонетик, лексик, грамматик хусусиятларининг ўзига хос белгиларини очиб бериш, уларни қоракалпоқ адабий тилига ва унинг шимолий ва жанубий диалектлари материалларига киёслаш.
Тадқиқот методлари: Ишда қиёсий-тавсифий, тарихий-киёсий, синхрон-диахрон тахдил, статистик методлар кўлланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг илмий янгилиги: Қорақалпоғистон Республикасидан ташкарида - Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи қоракалпоқ миллати вакиллари сўзлашув тили ўрганилди. Ҳудуддан тўпланган тил материаллари корақалпоқ адабий тили, тилимизнинг шимолий ва жанубий диалектлари, шевалари билан қиёсланди. Конимех қорақалпоклари шеваси алохида шевалардан бири эканлиги, унинг фонетик, лексик, грамматик хусусиятлари илмий асосда тахлил килинди.
Амалий аҳамияти: Ишда илк бор Конимех тумани қорақалпоклари оғзаки сўзлашув тили диалектизмлари лисоний тахлил килинди. Олинган илмий хулосалар Конимех шеваси материалларини Қорақалпоқ адабий тилига, унинг шимолий ва жанубий диалектларига фонетик, лексик, грамматик жихатдан киёслаш натижаларига асосланди. Унинг амалий ахамияти шундаки, олинган натижалар шева вакилларининг она тили сифатида юзага келган диалектизмларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жараёнларини намоён қилишга, қорақалпоқ тили тарихи, диалектологияси фанлари бўйича маъруза, амалий машгулот, семинар дарсларини ташкил қилишга, мазкур фанлар бўйича дарсликлар яратиш, диалектологик лугатлар тузиш, битирув ишлари, магистрлик диссертациялар ёзишда ёрдам беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Диссертация материаллари умум-таълим мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқувчи ва талабаларига она тилини ўргатишда, нутқ маданияти муаммоларини ҳал қилишда фойда бериши мумкин. Бу маориф ва маданият сохасида иқтисодий ва маънавий самара беради.
Қўлланиш соҳаси: Тюркология, коракалпоқ филологияси, қорақалпоқ тили тарихи, диалектология сохаларида кўлланилади. Олий ва ўрта-махсус ўкув юртларида, умумтаълим мактабларида қоракалпоқ тилини ўқитишда фойдаланиш мумкин.