Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди шароитида қора-ола, голштин зотлари ва уларни авлодларининг маҳсулдорлиги
Тадқиқот объектлари: соф зотли қора-ола ва голштин хамда уларнинг биринчи бўғин ургочи тана ва букачалари.
Ишнинг мақсади: Узбскистоннинг, иқлим шароити тез ўзгарувчан бўлган жанубий худуди шароитида голштин, кора-ола зотлари ва уларнинг авлодларини ўсиш ва ривожланишини, гўшт ва сут махсулдорлигини хамда айрим биологик хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: зоотсхникавий, биологик ва иктисодий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: кора-ола, голштин зотлари ва уларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган биринчи бўғин авлодларининг гўшт ва сут маҳсулдорлиги бўйича генетик потенциалидан самарали фойдаланиш, иссик иклим шароитида биринчи марта махсус тадқиқотларда ўрганилди. Голштин зотга мансуб биринчи тугум сигирларининг лактациясининг дастлабки 90 кунида ўз тенгкурлари соф зотли кора-ола ва биринчи бўғин авлодларидан 175,5 ва 100,5 кг кўп сут, шунингдек, биринчи бўғин чатишма буқачаларнинг ўз тенгкурлари соф зотли кора-ола ва голштин зотига мансуб тенгдошларидан 18 ва 21 ойлигида тегишлича: 16,6 ва 5,1 хамда 21,1 ва 7,9 кг кўп гўшт берганлиги аникланди.
Амалий ахамияти: кора-ола ва голштин зотларини соф ҳолда урчитиш ва уларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган чатишма авлодларини маҳсулдорлик кўрсаткичларини хамда айрим биологик хусусиятларини Сурхон воҳасининг иссик иқлим шароитида ўрганиш, воҳада сут ва корамол гўшти ишлаб чиқаришни жадаллаштириш мухим амалий ахамият касб этади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотлар натижалари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги «Чорвадор» фермер хўжалигининг қорамолчилик фсрмасида жорий этилди. Олинган натижаларга кўра ҳар бир бош сигир, хамда 18 ва 21 ойликдаги буқачалар ҳисобига олинган соф фойда тсгишлича: 181,0 - 252,8; 366,4-447,4 ва 446,8- 549,5 минг сўмга тўғри келиб, рентабеллик даражаси мое равишда 46,7-64,1; 38,4-46,6 ва 36,6-44,7 фоизни ташкил этди.
Қўлланиш сохаси: кора-ола ва голштин зотли қорамолларни урчитишга ихтисослашган барча тоифадаги хўжаликлар.