Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш назарияси ва амалиёти
Тадқиқот объекти: Касб-ҳунар коллежлари ўкувчиларини маънавий-ахлокий тарбиялаш жараёни.
Тадқиқот мақсади: Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини маънавий-ахлокий тарбиялашнинг мазмуни, шакл ва мстодларини назарий жиҳатдан янада такомиллаштириш ҳамда амалистга жорий этишга оид методик тавсиялар яратиш.
Тадқиқот методлари: сиёсий, фалсафий, тарихий, этнографик, педагогик, психологик ва маънавиятга оид илмий-методик адабиётларни киёсий-танқидий ўрганиш, таҳлил килиш; педагогик кузатув, суҳбат, анкета сўровлари; тестлар, тажриба-синов; математик-статистик таҳлил; тадкикот натижаларини умумлаштириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
1. Касб-хунар коллежлари ўқувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш долзарб педагогик муаммо сифатида назарий жиҳатдан асосланди ҳамда унинг мазмун-моҳияти ва функциялари ишлаб чикилди.
2. Касб-хунар коллежлари ўқувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш йўналишлари бслгиланди.
3. Касб-хунар коллежлари ўқувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш мазмунини такомиллаштириш қонуниятлари яратилди.
4. Касб-хунар коллежлари ўқувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш шакл ва методлари, воситалари белгиланди.
5. Касб-хунар коллежлари ўқувчиларини маънавий-ахлокий тарбиялашнинг яхлит тизими яратилди.
6. Касб-хунар коллежлари ўқувчиларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш тадбирларининг самарадорлик даражаси аниқланди ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти: Тадқиқот асосида ишлаб чиқилган умумпедагогик ва методик тавсиялардан ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимининг барча бўғинларида, ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнида ва уни такомиллаштиришда, маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда, олий ўқув юртлари, ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайсрлаш курсларида, таълим-тарбия, ахлок, маънавият муаммоси билан шуғулланувчи педагог, тарихчи, файласуф, руҳшунос олимлар хамда халк маорифи ходимлари, ўқитувчилар кенг кўламда фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Тадқикот натижаларининг илмий хулосалари ва асосий ғоялари Республика илмий-назарий ва илмий конферснцияларда ўқилган маърузалар, «Халк таълими», «Касб-ҳунар таълими», «Узлуксиз таълим», «Бошланғич таълим», «Педагогик маҳорат» журналларида эълон қилинган илмий мақолалар, ҳамда чоп этилган монография, услубий қўлланма ва методик тавсияларда ўз ифодасини топтан. Шунингдек, Республика оммавий ахборот воситаларида чикишлар билан амалистга жорий этилган.
Қўлланиш соҳаси: касб-хунар коллежлари, олий педагогик таълим муассасаларининг касб таълими ўқитувчилари малакасини ошириш марказлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагог ходимларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайерлаш институтлари.