Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlar asosida konsolidatsiyalash jarayonlarini tashkil etish

Поделиться
Исмаилов, Ш., & Эшанкулов, А. (2023). Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlar asosida konsolidatsiyalash jarayonlarini tashkil etish. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(1), 126–131. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp126-131
Шукурилло Исмаилов, Stars xalqaro university

студент

Азамат Эшанкулов, Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti

Ассистент кафедры бухгалтерского учета

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Maqola Buxgalteriya xisobi xalqaro qo‘mitasi tomonidan ishlab chiqilgan moliyaviy xisobotning xalqaro standartlarining moxiyati, ularning tarkibi va tasnifi kiritilgan.Shuningdek, moliyaviy xisobotning xalqaro standartlariga jaddalashtirish orqali xorijiy investorlar, zarur axborot muxiti bilan ta’minlash va xalqaro moliya bozorlariga kirish imkoniyatlari kengayadi.
Moliyaviy xisobotning xalqaro standart bo‘yicha konsolidatsiyalashgan xisobot moliyaviy xisobotning – tarkibiy qismi xisoblanadi. Kalit so‘zi. Xalqaro moliyaviy xisobot, buxgalteriya xisobi, Xisobotning xalqaro standartlari, konsolidatsiyalashgan moliyaviy xisobot.

Похожие статьи


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

126

MOLIYAVIY
HISOBOTNING
XALQARO
STANDARTLAR
ASOSIDA
KONSOLIDATSIYALASH
JARAYONLARINI
TASHKIL ETISH

ISMOILOV
SHUKURILLO
ULUGBEK UGLI,

“Stars xalqaro
university”
talabasi

ILMIY RAHBAR
ESHONQULOV AZAMAT
ABDIRAXIMOVICH,

TDIU Buxgalteriyasi hisobi
kafedrasi assistenti

Annotatsiya:

Maqola Buxgalteriya xisobi xalqaro qo‘mitasi tomonidan ishlab chiqilgan

moliyaviy xisobotning xalqaro standartlarining moxiyati, ularning tarkibi va tasnifi kiritilgan.
Shuningdek, moliyaviy xisobotning xalqaro standartlariga jaddalashtirish orqali xorijiy
investorlar, zarur axborot muxiti bilan ta’minlash va xalqaro moliya bozorlariga kirish
imkoniyatlari kengayadi.

Moliyaviy xisobotning xalqaro standart bo‘yicha konsolidatsiyalashgan xisobot moliyaviy

xisobotning – tarkibiy qismi xisoblanadi. Kalit so‘zi. Xalqaro moliyaviy xisobot, buxgalteriya
xisobi, Xisobotning xalqaro standartlari, konsolidatsiyalashgan moliyaviy xisobot.

Ишлаб чиқариш субъектлари, ташкилотлар фаолияти самарадорлиги, уму-

ман, иқтисодиёт ривожида молявий ҳисоботларнинг ўзига хос ўрни бор. Шу
маънода, Президентимиз томонидан 2020 йил 24 февралда “Молиявий ҳисо-
ботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғри-
сида”ги қарорга имзо чекилиши ва унга биноан, 18 та банддан иборат “Йўл
харитаси” тасдиқлангани юртимизда ушбу йўналишда ҳам жиддий ишлага
қўл урилаётганидан далолат. Бу тўғри йўл. Бинобарин, биз халқаро доирага,
жаҳон бозорига интилаётган эканмиз, фаолиятимиз ҳам халқаро стандарт-
ларга мос бўлиши лозим.

Яъни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни жадаллашти-

риш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъмин-
лаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятлари кенгаяди. Ҳисоб
ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш
тизими такомиллаштирилади.

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp126-131


background image

STARS International University

127

Умуман, бугунги кунда жамиятида жадал кечаётган ўзгариш ва такомилла-

шувлар бухгалтерия соҳасида ҳам ислоҳотларнинг янги босқичи бошланган-
лигини англатади. Яъни давр моҳиятан миллий қобиқда қолган, бугунги кун
талаби нуқтаи-назаридан бирмунча биқиқ ҳисобчиликнинг анъанавий тизи-
мидан босқичма-босқич воз кечишни талаб этмоқда.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда, иқтисодиётнинг турли соҳаларида

ярим миллионга яқин корхона ва ташкилотларда ушбу хизмат тури йўлга
қўйилиб, ҳисобдорлик юритиб келинмоқда. Бироқ бир хилдаги иқтисоди-
ётнинг қонун-қоидалари асосида ишлаётган икки дунё (миллий ва халқаро)
ҳисоб тизимини таққослашдаги оралиқ масофа борган сари кенгайиб кет-
моқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган бухгалтерия ҳисоби ва

ҳисоботларни халқаро стандартларга мослаштиришда манфаатдор фойда-
ланувчилар учун фойдали ахборотларни шакллантиришга хизмат қилади.
Халқаро стандартлардан фойдаланиб, тузилган ҳисоботлар хўжалик юри-
тувчи субъект ҳақида ишончли ва катта ҳажмдаги молиявий ахборотлар-
нинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган. Ҳозирги кунда амалиёт шуни
кўрсатадики, хўжалик юритувчи субъект томонидан тузиладиган ҳисобот-
лар халқаро стандартлар асосида, биринчидан, халқаро капитал бозоридаги
ўз ўрни, иккинчидан, ўзи учун керакли инвестицияларни жалб қилиши би-
лан изоҳланади. МҲХС бўйича тузилган ҳисобот хўжалик юритувчи субъект
ҳақида маълумотларни инвесторнинг молиялаштириш улар билан боғлиқ
рискларни олдиндан баҳолаши шартдир.

Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлиги, умуман, қитисодиёт

ривожида молявий ҳисоботларни ўрни катта. Шу сабабли, Президентимиз
томонидан 2020 йил 24 февралда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарт-
ларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг имзо-
ланиши билан бирга “Йўл харитаси” тасдиқланиши бежиз эмас. Ушбу “Йўл
харитаси”да асосий учта бўлим келтириб ўтилган. Булар:

– МҲХСни жорий этиш жараёнини тизимлаштириш ва унинг натижадорли-

гини ошириш;

– Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш

тизимини такомиллаштириш ва олий таълим сифатини ошириш бўйича чо-
ра-тадбирлар;

– МҲХСнинг аҳамияти ва мазмунини тушунтириш бўйича чора-тадбирлар”

мамлакатимиз иқтисодиётининг халқаро даражада интеграциялашуви хўжа-
лик юритувчи субъекларининг фаолиятини ҳам халқаро стандарт талаблари-
га мос бўлишини тақозо этади.

Яъни, МҲХСларга ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторлар-

ни зарур ахборот манбаи билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларга
кириш имкониятлари кенгайтириш долзарб ҳисобланади. Умуман олганда,
бугунги кунда иқтисодиётнинг ривожланиши жамиятдаги ўзгаришлар ва ис-
лоҳотлар бухгалтерия ҳисоби соҳасида ҳам изчил ўзгаришларни янги босқи-
чи бошланаётганлигини кўрсатмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг юқорида номи келтирилган қарори Ўзбекистон-

да молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш ҳамда бух-
галтерия соҳасидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

128

Шундан келиб чиқиб, бизнес субьектлари томонидан қўлланилаётган ва

юритилаётган бухгалтерия ҳисоби тоамилларида халқаро нормаларга но-
мувофиқлик даражасининг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтсак. Хусусан, шу
пайтгача бизнес субъектларида ташқи инвестициялар оқими бўйича капитал
оқимига доимий тайёрлаб бориш стратегияси йўқ.

Яъни уларнинг биронтасида ўзининг муваффақиятли инвестицион тари-

хи шакллантирилмаган. Бизнеснинг реал, потенциал қийматини аниқлашга
мулкдорда ҳам давлатда ҳам қизиқиш бўлмаган. Муваффақиятли битимларга
келишишда бизнес ҳисобдорлигининг аудиторлик хулосаси ҳеч қандай таъ-
сирга эга эмас. Ички назоратни йўлга қўйишнинг амалдаги тартиби бошқа-
рув сифатига боғланмаган. Тартибли жамоани шакллантиришда кадрлар му-
аммоси долзарблигича қолмоқда. Бу каби ҳолатлар бухгалтерия ҳисобининг
халқаро гормонизацияни, унинг интеграцион жараёнларга тўла мослашу-
вини, глобаллашув жараёнида ахборотларнинг ягона маконини шаклланти-
ришга тўсқинлик қилади.

Халқаро стандартлар расмий эълон қилинадиган

Ҳисоботларда бизнес бошқарув ва фаолият натижадорлигини объектив

ҳамда реал акс эттиришга, бизнеснинг давомийлиги, ривожланиш ва та-
раққиётниинг муҳим тенденцияларини аниқ кўра билишга имкон беради.
Бу эса жалб қилинадиган ташқи инвестициялар ҳажми оширишга, халқаро
алоқалар мустаҳкамланишига, салоҳиятли харидорлар гуруҳи шаклланни-
шига, умуман, халқаро доирада нуфуз ошишига замин яратади”.

Шу ўринда айтиш жоизки, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2014 йил 6 май, ЎРҚ–370-сонли Ўз-
бекистон Республикаси Қонунининг 102-моддасида “Жамият қонун ҳужжат-
ларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий
ҳисобот тақдим этиши шарт. Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил
этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот
ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайти-
да ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим
этиладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим
этилиши учун жавобгарлик жамият ижроия органининг зиммасида бўлади.
Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг умумий
йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балан-
сидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги
мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлма-
ган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак”.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятлари ва йирик

компаниялари МҲХСларига ўтиш вақти ҳам келганлигини айтиш мумкин.
Миллий стандартларимиздан халқаро стандартларга ўтишимиз бизга чет эл
инвесторни қизиқтирадиган асосий нарса ташкилотнинг реал соф дарома-
ди ва активларнинг ҳаққоний қийматларини акс эттиришдир. Инвесторлар-
ни кўпроқ солиқ ундириш эмас, балки ташкилот қанчалик даражада сама-
рали фаолият юритаётгани қизиқтиради. Шудай экан, инвесторлар кўпроқ
молиявий ҳисоботига эмас кўроқ, консолидациялашган молиявий ҳисоботда


background image

STARS International University

129

активларни ҳаққоний қийматда, мажбуриятлар ва харажатларни тўлалиги-
ча,шунингдек, даромадлар оширилмай кўрсатилишини кўрсатиб беришлари
шартлиги кўрсатиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015- йил 24-апрелдаги “Акци-

ядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жо-
рий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2015–2018 йил-
ларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр
этиши ва аудит ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига му-
вофиқ ташқи аудитни ўтказиши белгиланган эди. Шу ўринда таъкидлаш жо-
изки, ўша даврда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳисобчи, солиқ
ва молия мутахассисларининг кўпчилик қисми МҲХС бўйича етарли билимга
эга эмас эди. Бунинг устига МҲХС хужжатлари ўзбек тилида қўллаш учун
доимий янгиланган версияси тақдим этилмади. Натижада, кўпчилик компа-
ниялар МҲХС асосида молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун аудиторлар ва
бошқа ташқи экспертларни ёллашга мажбур бўлди. Бунинг оқибатида ўтган
2015–2018 йилларда мамлакатимизда МҲХСларни амалий қўллаш тажрибаси
пайдо бўлмади.

МҲХСга ўтиш натижасида эришиладиган амалий афзалликлар

МҲХСга ўтиш натижасида эришиладиган амалий афзалликлар қуйидаги-

лардан иборат:

– Активларни баҳолашнинг бозор механизмлари – амалда активлар ва

мажбуриятларнинг дастлабки қиймати ва унинг жорий бозор қийматидан
фойдаланиш инвестор учун ҳам ташкилотнинг ўзи учун ҳам самарали қарор-
лар қабул қилишга ёрдам беради;

– молиявий инструментларни қўллаш қулайлиги – МҲХС ҳужжатлари замо-

навий бизнес йўналишлари ва операцияларни акс эттириш усулларини етар-
ли даражада тез-тез қайта кўриб чиқилиши мамлакатда молиявий инстру-
ментлардан фойдаланиш имкониятларини оширади;

– Активлар қадрсизланишини ўз вақтида акс эттириш – амалдаги ҳисоб

стандартлари активлар қадрсизланиши риски бўйича чоралар кўришни та-
лаб этмайди. Натижада йирик компанияларда активлар суммасининг ошириб
кўрсатилиш рискини юзага келтиради. МҲХС стандартлари бундай рисклар-
нинг олди олиниши учун зарурий талабларни қўяди;

– Шартли актив ва баҳоланган мажбуриятлар бўйича аниқ кўрсатмалар –

фойдаланувчилар тўғри қарор қабул қилишлари учун нафақат ҳужжатларга
асосланган операциялар тўғрисидаги ахборот, балки келажакда содир бўли-
ши мумкин бўлган ҳодисалар оқибатини жорий ҳисоботларда акс эттириш
ҳам муҳим аҳамият касб этади;

– Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар тузиш – кўпчилик йирик

компаниялар ўзининг таркибига кирувчи корхоналарни ҳисобга олган ҳолда
жамлама ҳисоботларни тузмоқда, лекин уларни тузишда замонавий консо-
лидациялаш механизмларини ҳисобга олмаслиги, ушбу компаниялар гуруҳи-
нинг ҳақиқий аҳволи кўринмай қолишига сабаб бўлмоқда. МҲХС бўйича кон-
солидациялашган ҳисобот молиявий ҳисоботнинг алоҳида махсус таркибий
қисми ҳисобланади ва унга нисбатан махсус талаблар мавжуд.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

130

МҲХС хужжатлари қўлланишга тайёр бўлганда, сиз уларни қайси тилда

фойдаланишни афзал кўрасиз

Ушбу сўровнома натижасидан кўринадики, МҲХСни ўзбек тилида қўл-

лаш ва ўрганиш учун жуда катта талаб бор. Шунга асосан миллий бозор-
да жаҳон стандартига жавоб берадиган МҲХС бўйича юқори сифатли ўқув
адабиётлари ва амалий қўлланмаларнинг яратилиши мақсадга мувофиқ.
Ўқув адабиётлари масаласида хорижий тажрибага асосланган ҳолда, МҲХС
бўйича малакали педагог кадрларга эга нуфузли олий таълим муассасалари
шундай адабиётлар яратиш тизимини йўлга қўйиши лозим. Бундай лойиҳа-
лар тегишли вазирликлар, манфаатдор йирик ташкилотлар ҳамда хорижий
донорлар томонидан ажратиладиган грантлар асосида амалга оширилиши
мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги – Ўз-

бекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ–3946-сонли Қарори. Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 07/18/3946/1955-сон

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 7 февралдаги ПФ–

4947-сонли – Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармони. Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-
сон, 448-модда.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августда-

ги ПФ–5147-сонли – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолия-
тини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармо-
ни. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон,
796-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й.,
06/17/5283/0407-сон.


background image

STARS International University

131

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ–

3231-сонли – Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механиз-
мини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш
тўғрисидаги Қарори. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2017 й., 35-сон, 920-модда.

5.

Меҳмонов С.У. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички

аудит методологиясини такомиллаштириш. и.ф.д. илмий даражасини олиш
учун ёзилган дис. автореф. – Т.: 2018. – 74 б.

6.

ҳттпс://глобал.тҳеииа.орг-Ички аудиторлар институти расмий веб сай-

ти.

7.

ҳттп://www.иасаб.орг -Буюк Британиянинг Ички аудит стандартлари

бўйича маслаҳат кенгаши расмий веб сайти.

8.

ҳттп://www.фса.го.жп/ен -Япониянинг Молиявий хизматлар агентлиги

расмий веб сайти.

9.

ҳттпс://ен.wикипедиа.орг/wики/Институте_оф_Интернал_Аудитор

10.

https://lex.uz/docs/4746047

https://tfi.uz/ru/news-uz/moliyaviy-xisobotning-xalqaro-standartlari

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги – Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисидаги ПҚ–3946-сонли Қарори. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 07/18/3946/1955-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли – Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23- сон, 448-модда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ–5147-сонли – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 796-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 06/17/5283/0407-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ–3231-сонли – Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механиз-мини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Қарори. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 920-модда.

Меҳмонов С.У. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш. и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореф. – Т.: 2018. – 74 б.

ҳттпс://глобал.тҳеииа.орг-Ички аудиторлар институти расмий веб сайти.

ҳттп://www.иасаб.орг -Буюк Британиянинг Ички аудит стандартлари бўйича маслаҳат кенгаши расмий веб сайти.

ҳттп://www.фса.го.жп/ен -Япониянинг Молиявий хизматлар агентлиги расмий веб сайти.

ҳттпс://ен.wикипедиа.орг/wики/Институте_оф_Интернал_Аудитор

https://lex.uz/docs/4746047https://tfi.uz/ru/news-uz/moliyaviy-xisobotning-xalqaro-standartlari

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов