Talabalarda refleksiyani shakllantirish omillari va shart-sharoitlari

CC BY f
151-155
5
2
Поделиться
Донаева, Ш. (2023). Talabalarda refleksiyani shakllantirish omillari va shart-sharoitlari. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(3), 151–155. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp151-155
Шахноза Донаева, Термезский государственный университет

Преподаватель кафедры начального образования

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ushbu maqolada zamonaviy pedagogik talablardan biri bo‘lgan refleksiya haqida gap boradi. Unda o‘qituvchining reflektiv qobiliyatini shakllantirishga, ulardagi kamchiliklarni aniqlashga, reflektiv qobiliyatga ega bo‘lish natijalari, refleksiyaning holati pedagogik-psixologik jihatidagi talqinidagi natijalari hamda jahon psixolog va pedagagik olimlarining fikr va mulohazalari keltirib o‘tilgan.

Похожие статьи


background image

STARS International University

151

Annotatsiya:

Ushbu maqolada zamonaviy pedagogik talablardan biri bo‘lgan refleksi-

ya haqida gap boradi. Unda o‘qituvchining reflektiv qobiliyatini shakllantirishga, ulardagi
kamchiliklarni aniqlashga, reflektiv qobiliyatga ega bo‘lish natijalari, refleksiyaning holati
pedagogik-psixologik jihatidagi talqinidagi natijalari hamda jahon psixolog va pedagagik
olimlarining fikr va mulohazalari keltirib o‘tilgan.

Kalit so‘zlar:

refleksiya, pedagog kasbi, tahliliy-tanqidiy psixologik hodisa, tafakkur, ta-

savvur.

Таълим тизимини тубдан такомиллаштиришда, асосан, бири иккинчисидан

аҳамияти кам бўлмаган икки йўналиш бўйича негизли тадқиқотлар олиб бо-
ришни тақозо этади. Биринчи йўналиш таълим тизимнинг барча бўғинларини
қамраб олади ҳамда мазкур бўғинларда фаолият кўрсатаётган барча педагог
кадрларни замонавий педагогик технологиялар ва инноватсияларни жорий эт-
ган ҳолда дарс жараёнларини ташкил қилишни назарда тутадиган махсус да-
стурлар асосида қайта тайёрлашдан иборатдир. Бу йўналишга миллий таълим
тизимимизнинг барча бўғинларидаги педагогик амалиётларни тадқиқ этувчи
мутахассислар жалб этилиши керак. Бинобарин, бу йўналиш жуда кўп вақт ва
инсон ресурсларини талаб қиладиган жараёндир. Иккинчи йўналиш эса педа-
гогик амалиётга янгича ёндашиш асосида таълим олган ёш педагогларни ама-
лиётга фаол жалб қилишдан иборатдир. Бу йўналиш таълимнинг қуйи ва ўрта
бўғинлари учун педагог кадрларни тайёрлашга масъул бўлган олий ва ўрта
махсус таълим муассасаларида таълим жараёнларини такомиллаштириш усул-
лари бўйича тадқиқотларни ўз ичига олади.

Бу ҳар икки йўналишни бирлаштириб турувчи омиллар қаторига асосий мақ-

садларнинг ягоналиги ва тадқиқот объектларининг умумийлигини киритиш
мумкин. Замонавий педагогикага қўйиладиган асосий талабларни ўзида мужас-
сам этган ушбу мақсад таълимнинг барча бўғинларидаги таълим жараёнлари
иштирокчиларида бирдек намоён бўлади. Унинг моҳияти бўлажак педагогда
ўқиш ва ўрганишни ўз фаолият турига айлантириш, соҳасига оид билимларини
тизимли равишда муттасил ошириб бориш, олий ўқув юртида олинган назарий

DONAYEVA SHAXNOZA

TerDU Boshlang‘ich ta’lim
kafedrasi o‘qituvchisi

TALABALARDA
REFLEKSIYANI
SHAKLLANTIRISH
OMILLARI VA
SHART-SHAROITLARI

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp151-155


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

152

билимларини амалиётдаги тажрибалар билан уйғунлаштириш каби ўқув-педа-
гогик ҳаракатларни ўз ичига олади. Ўқиш ва ўқитиш, англаш ва англатиш педа-
гогнинг ўз-ўзини такомиллаштириб бориш жараёнида, асосий эҳтиёж ўлароқ,
муҳим ўрин тутади. Педагог, биринчи галда, ўз-ўзига мурожаат эта билиши ло-
зим. У ўз ички дунёсини тугал англаши, содир этаётган ҳаракатларининг ҳара-
катлантириш омилларини, сабабва оқибатларини олдиндан кўра билмоғи ке-
рак бўлади. Шунингдек, таълимнинг замонавий талабларига жавоб берадиган
педагог ўзини педагогик жараёнларнинг субъекти сифатида англаши ва тўлиқ
таҳлил эта олиши лозимдир. Бу талабларга жавоб бериш учун ўқитувчи, авва-
ло, ўзида рефлексив маҳоратни шакллантириши лозим бўлади.

Рефлексиянинг ҳодиса сифатидаги табиати, ўзига хослиги, таълимни риво-

жлантиришдаги имкониятлари, ички таркиби замонавий таълим тизими тала-
блари асосида дарс жараёнларини ташкил қилиш амалиёти учун жуда муҳим
эканлиги кўплаб тадқиқотларда ўз исботини топган. Рефлексиянинг моҳияти
ва ўзига хос жиҳатларини ўрганиш турли даражаларда олиб борилади. Биз
бу даражаларининг аҳамиятини назарий, услубий ва амалий каби турлар-
га ажратган ҳолда ўрганамиз. Қолаверса, мазкур ёндашув асосида ўрганиш
рефлексиянинг турли таснифга мансуб мутахассисларда намоён бўлиш шакл-
ларини аниқлаш имконини беради. Ўқитувчи-педагогларнинг ва таълим-тар-
бия соҳасига алоқадор бошқа турдаги мутахассисларнинг фаолият сифатини
баҳолашда рефлексия мезон сифатида қаралади. Яъни рефлективлик даража-
си юқори бўлган мутахассисда танқидий тафаккур, ўз-ўзидан қониқмаслик ва
доимий изланишда бўлишга интилиш кўникмалари юқорироқ бўлади.

Моҳиятига кўра, педагоглик касби инсондан доимий ижтимоий фаолликни

талаб этади. Яъни ўқитувчи-педагог ҳар бир иш кунининг фаол қисмида ўқув-
чилар, касбдошлар, ота-оналар билан ўз хизмат вазифаси юзасидан доимий
мулоқотда бўлиб туради. Бу мулоқотларнинг ҳар бир кўриниши икки ёқлама-
лик характерига эга бўлиб, уларда ўқитувчи ҳар доим тингловчи ва сўзловчи
мақомида иштирок этади. Ушбу мулоқотларнинг ўқитувчи фаолияти учун ижо-
бий аҳамият касб этиши учун унда юқори даражадаги рефлексив маҳоратнинг
бўлиши зарур. Мазкур қобилият унда ота-оналар билан болаларнинг ахлоқи
ва дарс жараёнидаги хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш, касбдошлари билан
мулоқотларда ўз амалий тажрибасига танқидий-таҳлили кўз билан қараш, бо-
лаларнинг фикр ва баҳолари асосида ўзининг дарс ташкил қилиш усул ва услу-
бларидаги нуқсон ҳамда ютуқларини аниқлаб олиш, шу орқали келиб чиқиши
мумкин бўлган муаммоли вазиятларнинг олдини олиш имкониятини яратади.

Рефлексив маҳоратга эга бўлиш натижасида ўқитувчи:
-бажариши лозим бўлган барча ўқув, тарбиявий, ижтимоий вазифаларининг

кўлами ва даражасини билиб олади;

-ўзи учун ўқувчиларга, ота-оналарга ижобий маънода таъсир этувчи фаоли-

ят механизмини шакллантиради;

-дарс жараёнларини ташкил этишда ўқувчиларнинг талаблари асосида ша-

кллана борадиган иш тажрибасига эга бўлади.

Демак, айтишимиз мумкинки, рефлексия — бу ўқитувчининг ўз фаолияти ва

содир этадиган ўқув, тарбиявий ва ижтимоий хатти-ҳаракатларига баҳо бе-
ришигина эмас, балки ўзини бошқалар (ўқувчилар, ота-оналар, ҳамкасблар)
қандай қабул қилаётганларини аниқлаб олиш имконини берувчи хусусиятдир.


background image

STARS International University

153

Ўз-ўзини рефлексив таҳлил эта оладиган ўқитувчи-педагог онгли равишда та-
комиллашиб боргани баробарида ташкил этиладиган педагогик жараёнлари-
ни ҳам мукаммаллаштириб боради.

Рефлексиянинг худди шу шаклдаги талқини педагогик фаолиятда муҳим

аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, педагогика ва психология фанларида
онгли равишда содир этиладиган таҳлилий-танқидий психологик ҳодисанинг
таълим муассасаларида дарс жараёнларини ташкил этишдаги аҳамияти ўрга-
нилади. Кўпгина тадқиқотчилар фикрлашдаги рефлексияда инсон тасаввури-
нинг худди ўша инсонга бўлган муносабати акс этади деб ҳисоблайдилар. Ак-
сар ҳолларда, инсон ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил этар экан, ўзида янги ху-
сусиятлар кашф этиб боради, ҳозиргача орттирган, лекин юзага чиқиши учун
етарлича психологик шарт-шароитлар яратилмаган кўникма ва одатларини
кашф этади. Инсон ўз тафаккури ва тасаввурининг янги ташкил этувчиларини
англаб олади. Бундай ташкил этувчиларга ҳал этилиши кўзда тутилган, аммо
ҳал этилмаган вазифаларни саралаш, фикрлашда номуҳимдан муҳимга инти-
лиш, атрофдаги ашё ва ҳодисаларнинг янги қирраларини англаш, мулоҳаза-
ларни рамзлар воситасида олиб бориш каби психологик хусусиятлар киради.

Тафаккур ва тасаввурнинг қуйида тилга олинган “янги ташкил этилувчила-

ри” ўқув амалиётида дарс жараёнларини ташкил этувчи субъект учун айниқ-
са муҳимдир. Ўқув ва ўқитишдан иборат интеллектуал фаолиятни таҳлил этар
экан, В.В. Давидов рефлексияни “субъектнинг муҳимни номуҳимдан ажратиб
олиш, таҳлил этиш ва тафаккурни ўз фаолият турига айлантира олиш маҳора-
ти”, дея таърифлайди.

Гал`перина П.Я., Данилова В.Л., эл`конина Б.Д. ва бошқа тадқиқотчилар “ин-

сондаги рефлексия ҳодисасида иштирок этадиган барча фикрий ва психоло-
гик хатти-ҳаракатлар орасида ўзаро боғлиқлик мавжуд”лигини таъкидлашади.
Мазкур фаразнинг исботи сифатида ўтказилган сўровларда инсон ўз-ўзини
таҳлил этар экан, ўрганиш, таниш, билиш, англаш, идрок этиш, фикрлаш, му-
лоҳаза юритиш, хулоса ясаш ва баҳо бериш каби психологик ва интеллектуал
ҳосисаларнинг ҳаммаси доимий кетма-кетликда кечишини, шунингдек, улар-
дан биттаси тўкис бўлмаслиги бошқа психологик ва интеллектуал ҳодисанинг
етарли даражада бўлишига монелик қилиши айтилади.

Ўз касбий фаолиятида рефлексияни ривожлантириб борган ўқитувчи-педа-

гогда педагогик ва психологик хусусиятлардан ташқари оддий шахс ҳис-туйғу-
лари кўринишида намоён бўладиган фазилатлар ҳам шаклланиб, ривожланиб
боради.

Биринчидан, ўқитувчи-педагогнинг педагогик воқеликка нисбатан таъсир-

чанлиги ортади ва бунинг натижасида ўзи томонидан йўл қўйилган ҳар қандай
камчилик, дарс жараёнида содир этилган хатоларини тез илғайди ва уларни
бартараф этиш чорасини кўриш фазилати шаклланиб боради.

Иккинчидан, ўз фаолиятига баҳо беришда холислиги ортади. Рефлексия на-

тижасида ўқитувчи-педагог ўз фаолиятига таълим жараёни иштирокчилари
ҳамда касбдошлари назари билан қараши натижасида баҳолаш мезонлари сон
ва талаб жиҳатдан ортади. Яъни ўқитувчининг ўз фаолияти ҳақидаги шахс си-
фатида тасаввурлари бойийди.

Учинчидан, камчиликларга муросасизлик фазилати шаклланади. Ўқитув-

чи-педагог рефлексив муҳит шароитида ўз фаолиятини ташкил қилганда ўзи-


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

154

нинг мутахассис сифатидаги шахсини ҳосил қилган профессионал ва шахсий
фазилатлардан ҳар бирининг аҳамиятини тушуниб етади. Мавжуд фазилатла-
рини шакллантириш, нуқсонларини ўз вақтида бартараф қилиш эвазига дарс
жараёнларини ташкил қилиш энг юксак самара беришига ишонч ҳосил қилади.

Тўртинчидан, рефлексив муҳит воситасида ўқитувчи-педагог педагогик

маданиятга ҳам эриша боради. Педагогик маҳорат ўқитувчининг рефлексив
муҳитда шаклланган тажрибаси, шахсий фазилатлари ва профессионал маҳо-
ратининг инъикоси сифатида қаралади. Юксак даражада ривожланган рефлек-
сия натижасида ҳосил бўлган педагогик маданиятга эга бўлган ўқитувчи-педа-
гог норасмий тарзда “донишманд-педагог” мақомига эга бўлади.

Мутахассисларнинг (Гал`перин П.Я., Данилов В.Л., эл`конина Б.Д ва бошқа-

лар) қайд этишларича, “донишманд-педагог” норасмий мақомига эга бўлиш
учун рефлексив муҳитда ўз тажрибасини ошириб борган ўқитувчи-педагог ку-
зата билиш ва ўз вақтида англаб олиш, нарса-ҳодисаларнинг туб моҳиятини
тез идрок этиш ва тегишли қарор чиқариш, ҳар қандай маълумот ҳамда ахбо-
ротни тез қабул қилиб, таҳлил эта билиш, ҳар қандай нуқтаи назар ёки фаразни
маълумот ўрнида қабул қила олиш, хизмат ўрнида сариштали ва муомалада
намунали бўлиш ва шу каби шахсий ҳамда профессионал фазилатлар эгаси
бўлиши керак.

Рефлексия ўз фаолиятини яқин келажак ва узоқ муддатли истиқболни на-

зарда тутган режалар асосида қуришга интилган ҳар бир шахс учун зарур бўл-
ган хусусиятдир.

Рефлексив қобилиятнинг инсон заковати, тушунчаси, воқеа-ҳодисаларни

идрок этиш даражасига боғлиқ эканлигини ўтган аср психологлари ҳам ўз
тадқиқотларида исботлаб берган. Инсон ўзи билган, англаган ва идрок этган
инстантсия ва субъектлар доирасида фикр юритади, бинобарин, рефлексив
қобилият (бизнинг тадқиқотларда рефлексив маҳорат) ўша англанган, идрок
этилган субъектлар доирасининг қанчалик кенглиги инсон рефлексив маҳора-
тининг даражасини белгилаб беради. Ж.Лок: «Рефлексия менинг назаримда
инсон тафаккури тўлиқ сафарбар этилган ботиний таҳлил бўлиб, унда инсон-
нинг ҳис-туйғулари, билиш ва англаш, идрок этиш ва хулоса чиқариш, қарор
қабул қилиш ва истиқболни белгилаш сингари психологик хатти-ҳаракатлар
содир этилган ҳодисалардан сабоқ олишга қаратилган бўлади»3, -- деб ёзади.

Моҳиятан, педагогик фаолият жамиятнинг “Мен ва бошқалар” дея шартли ра-

вишда номланган тизимли мажмуасига чуқур кириб боришни англатади. Худди
шу факт педагогик рефлексияда шахс ва жамиятнинг (бизнинг тадқиқотларда
ўқитувчи-педагог ва талабаларнинг) ўзаро муносабатларнинг икки тарафлама
самарали бўлишида рефлексиянинг психологик ҳодисагина эмас, шахснинг фа-
зилати сифатида қаралишини тақозо этади. А.А. Бодалеванинг фикрига кўра,
“педагогикадаги касбий рефлексия бошқа соҳа хизматчиларига зарур бўлган
рефлексиясидан учта жиҳати билан фарқ қилади:

- “педагог – талаба” муносабатларининг ўзаро самарали тарзда давом эти-

шини таъминлайдиган педагогик рефлексия (психологик рефлексиядан фарқ-
ли равишда) олинган билим, орттирилган кўникма, ўрганилган тажрибанинг
даражасига узвий боғлиқдир;

- педагог рефлексив тарзда фикрлар экан, касбий маҳоратининг йўналти-

рилган объекти, яъни ўқувчининг билими, кўникмаси, англаш ва идрок этиш


background image

STARS International University

155

даражасига қараб ўз шахсий ва касбий фаолиятининг даражасини баҳолайди;

- “педагог – талаба” муносабатларидаги рефлексия ўрганилаётган дарс мав-

зулари, дарс тури ва фаннинг мазмун жиҳатдан мураккаблашиб боришига боғ-
лиқ равишда ўзгарувчандир”.

Хулоса қилиб айтганда, рефлексия ўқитувчининг касбий фаолиятини ша-

кллантиришда касбга, касбдошларига, ўқувчиларига умуман олганда касбий
фаолиятида учрайдиган барча одамлар билан яхши муомилада бўлишини,
уларнинг касбий қизиқишини оширишни такомиллаштиради ҳамда инсонда-
ги психологик ҳолатини такомиллаштирга ва уларни ўрганиш учун ўқитувчига
имкониятлар эшигини очиш учун хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Плескач Л.Е. Обучение учителей самоанализу педагогической деятельно-

сти как составная часть системы внутришкольного управления: Автореф. канд.
пед. наук. - М. 1983. 19-стр.

2. Холиков А. Педагогик маҳорат. - Т.: «Иктисод-Молия», 2011. 298-бет.
3. Шедровицкий Г.П. Коммуникация, деятельность, рефлексия // Исследова-

ние речи и мыслительной деятельности. - Алма-ата, 1974. 12-28 стр.

4. Кенжабоев Абдусалим Эркабоевич, Саидова Парвина Мирзо кизи, Ўқитув-

чининг касбий маҳорати ва педагогик рефлексия, “Замонавий таълим / Совре-
менное образование”, 2021, 8 (105)

5. Йўлдошев С. Бошланғич таълим талабаларини креатив ёндашув асосида

технологик таълимга тайёрлаш методикаси. Пед.фан.бўйича фал.докт. диссер-
тация. Қарши-2021. 92-б. 144 б.)

6. Йўлдошев С. Бошланғич таълим талабаларини креатив ёндашув асосида

технологик таълимга тайёрлаш методикаси. Пед.фан.бўйича фал.докт. диссер-
тация. Қарши-2021. 88-б. 144 б.)

7. Рефлексия – как высшая способность самооценки», А.В. Карпов, стр-6,

Вестник КГУ.

8. Холиков А. Педагогик маҳорат. - Т.: «Иктисод-Молия», 2011. 298-бет.
9. Шедровицкий Г.П. Коммуникация, деятельность, рефлексия // Исследова-

ние речи и мыслительной деятельности. - Алма-ата, 1974. 12-28 стр.

10. Аниcимов О.С. Cубъектная рефлекcия в игромоделировании и её поня-

тийное обеcпечение. - М.: Угрешcкая типогпафия, 2012. -С. 382.

11. Давыдов Б.Б. Теория развивающего обучения. - М.: «Интоп»,1996. -С. 544.
12. Пьянкова Г.С. Развитие профеccиональной рефлекcии: учебное поcобие.

Краcнояр. гоc. пед. ун-т им. Б.П.Аcтафьева. - Краcноярcк, 2014. -С. 276.

13. Гузалия Робертовна, “Приёмы рефлексии”. “Бюллетень МГУ”, стр-17

Библиографические ссылки

Плескач Л.Е. Обучение учителей самоанализу педагогической деятельности как составная часть системы внутришкольного управления: Автореф. канд. пед. наук. - М. 1983. 19-стр.

Холиков А. Педагогик маҳорат. - Т.: «Иктисод-Молия», 2011. 298-бет.

Шедровицкий Г.П. Коммуникация, деятельность, рефлексия // Исследование речи и мыслительной деятельности. - Алма-ата, 1974. 12-28 стр.

Кенжабоев Абдусалим Эркабоевич, Саидова Парвина Мирзо кизи, Ўқитувчининг касбий маҳорати ва педагогик рефлексия, “Замонавий таълим / Современное образование”, 2021, 8 (105)

Йўлдошев С. Бошланғич таълим талабаларини креатив ёндашув асосида технологик таълимга тайёрлаш методикаси. Пед.фан.бўйича фал.докт. диссертация. Қарши-2021. 92-б. 144 б.)

Йўлдошев С. Бошланғич таълим талабаларини креатив ёндашув асосида технологик таълимга тайёрлаш методикаси. Пед.фан.бўйича фал.докт. диссертация. Қарши-2021. 88-б. 144 б.)

Рефлексия – как высшая способность самооценки», А.В. Карпов, стр-6, Вестник КГУ.

Холиков А. Педагогик маҳорат. - Т.: «Иктисод-Молия», 2011. 298-бет.

Шедровицкий Г.П. Коммуникация, деятельность, рефлексия // Исследование речи и мыслительной деятельности. - Алма-ата, 1974. 12-28 стр.

Аниcимов О.С. Cубъектная рефлекcия в игромоделировании и её понятийное обеcпечение. - М.: Угрешcкая типогпафия, 2012. -С. 382.

Давыдов Б.Б. Теория развивающего обучения. - М.: «Интоп»,1996. -С. 544.

Пьянкова Г.С. Развитие профеccиональной рефлекcии: учебное поcобие. Краcнояр. гоc. пед. ун-т им. Б.П.Аcтафьева. - Краcноярcк, 2014. -С. 276.

Гузалия Робертовна, “Приёмы рефлексии”. “Бюллетень МГУ”, стр-17

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов