«Странные истории Ляо Цзая» Пусунлинга и их изучение в мировой литературе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
75-84
8
3
Поделиться
Зиямухамедов, Ж. (2021). «Странные истории Ляо Цзая» Пусунлинга и их изучение в мировой литературе. Восточный факел, 1(1), 75–84. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15064
Жасур Зиямухамедов, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат филологических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена переводам и исследованиям на мировые языки произведений Ляо  Джая  о  чудесах,  написанных  великим  китайским  рассказчиком  Пу  Сунлином,  писавшим  под псевдонимом Ляо Джай, заложившим основу для развития волшебной новеллы и создателем уникальная школа фольклорной письменности. В ней рассматривается некоторые вопросы, в частности переводы новелл и их публикации. Три века назад он создал «Истории чудес» Ляо Джая. По некоторым данным, Пу Сунлин написал около 500 новелл. Однако некоторые его рассказы до нас не дошли. На протяжении всей жизни писатель собирал рассказы о неординарных событиях и волшебных вещах, а также народные анекдоты. Не один  китайский писатель не знал бы так много разных форм рассказов кроме, как Пу Сунлин. В китайской литературе под термином рассказ понимается переработка народных сказок и легенд, иногда притч или анекдотов, а в некоторых случаях - древних рассказов или новелл. В результате исследований и наблюдений во время написания данной статьи стало известно, что с XVIII века до наших дней “Странные истории чудес Ляо Джая” были переведены более чем на двадцать языков.  Переводы были  на  английский,  французский,  немецкий,  итальянский,  испанский,  датский,  чешский,  греческий, польский, венгерский, русский, ирландский,  латышский, узбекский, таджикский, кыргызский, русский, украинский, японский, корейский, вьетнамский, монгольский и др. языки. В ходе этого исследования было обнаружено, что среди китайской классической литературы очень мало произведений, переведенных на такое количество языков. Никакая историческая работа не может детализировать пейзаж прошлого так подробно, как художественная литература. В этом смысле работа Пу Сунлинга - это отражение жизни китайского народа, неотъемлемая часть культурного наследия, источник информации, позволяющий размышлять о жизни и уникальности разных слоев китайского общества.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

75

кузатилади, яъни унинг ҳикояларида анънавий мазлума шарқ аёли эмас, балки зиёли, ўз овози
ва эркига эга аёл образи тасвирланди. Розия Тужжор ҳикояларида шоирона услубни
қўллайди. Унинг ҳикояларига хос хусусиятлардан бири махзунлик кайфиятининг устунли-
гидир. Хусусан кайфиятни тасвирлашда адиба рангларга кўп мурожаат қилади. Тужжорнинг
ҳикоялари воқеаларга бой эмас, балки ушбу ҳикоялар инсоннинг, айниқса аёлларнинг ички
дунёсига қилинган сафарнинг баёнидан иборатдир.

ПУСУНГЛИНГНИНГ “ЛЯО ЖАЙНИНГ ҒАРОЙИБОТЛАР

ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯЛАРИ” АСАРИ ВА УНИНГ ДУНЁ

АДАБИЁТШУНОСЛИГИДА ЎРГАНИЛИШИ

ЗИЯМУХАМЕДОВ ЖАСУР

филология фанлари номзоди, доцент, ТДШУ

Аннотация. Мазкур мақолада Ляо Жай тахаллуси билан ижод қилган, сеҳрли новелла шакли

ривожланишига асос солган, фольклор асосида асар ёзиш соҳасида ўзига хос мактаб яратган,
Хитойнинг буюк ҳикоянависи Пу Сунглинг қаламига мансуб бўлган “Ляо Жайнинг ғаройиботлар
ҳақидаги ҳикоялари” асарининг дунё тилларига таржималари ва уларнинг тадқиқига доир айрим
масалалар, хусусан таржималар ва уларнинг нашрлари борасида ҳам мулоҳазалар юритилади.
Бундан уч аср муқаддам у «Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари» китобини яратди. Баъзи
маълумотларга кўра Пу Сунглинг ҳаёти мобайнида 500 га яқин новелла ёзган. Бироқ унинг айрим
новеллалари бизгача етиб келмаган. Адиб умр бўйи ғайриоддий ҳодисалар ва сеҳрли нарсалар ҳақидаги
ҳикояларни, шунингдек, халқ латифаларини йиққан. Бирор Хитой ёзувчиси Пу Сунглинг каби қисқа
ҳикоянинг шунчалар турли-туман шаклларини билмаса керак. Хитой адабиётида қисқа ҳикоя
деганда, халқ эртак ва афсоналар, баъзида масал ёки латифа, айрим ҳолларда эса қадимги ҳикоя ёки
новелланинг қайта ишлангани тушунилади. Мақолани ёзиш жараёнида олиб борилган тадқиқотлар
ва кузатувлар натижасида маълум бўлдики, XVIII асрдан то шу кунга қадар, “Ляо Жайнинг
ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асари йигирмадан ортиқ тилларга таржима қилинган.
Жумладан асар инглиз, француз, немис, италян, испан, дания, чех, рум, поляк, венгрия, рус, ирланд,
латвия, ўзбек, тожик, қирғиз, рус, украин, япон, корейс, вьетнам, мўғул ва бошқа тилларга ўгирилган.
Мазкур тадқиқотимиз давомида Хитой классик адабиёти орасида бунчалик кўп тилларга таржима
қилинган асарлар жуда камлиги аниқланди. Ҳеч бир тарихий асар ўтмиш манзарасини бадиий
адабиёт сингари икир-чикирларигача батафсил акс эттира олмайди. Шу маънода Пу Сунглингнинг
мазкур асари хитой халқлари ҳаётининг инъикоси, маданий меросининг ажралмас қисми, хитой
жамиятидаги турли табақалар ҳаёти ва ўзига хосликлари ҳақида фикр юритишга имкон берувчи
маълумотлар манбаидир.

Таянч сўз ва иборалар: Пу Сунглинг, новелла, венян, ғаройиботлар, мумтоз адабиёт, Ляо Жай,

арвоҳлар, таржима, динлар, мафкура, феодал ғоялар.

Аннотация. Данная статья посвящена переводам и исследованиям на мировые языки произведений

Ляо Джая о чудесах, написанных великим китайским рассказчиком Пу Сунлином, писавшим под
псевдонимом Ляо Джай, заложившим основу для развития волшебной новеллы и создателем уникальная
школа фольклорной письменности. В ней рассматривается некоторые вопросы, в частности переводы


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

76

новелл и их публикации. Три века назад он создал «Истории чудес» Ляо Джая. По некоторым данным, Пу
Сунлин написал около 500 новелл. Однако некоторые его рассказы до нас не дошли. На протяжении всей
жизни писатель собирал рассказы о неординарных событиях и волшебных вещах, а также народные
анекдоты. Не один китайский писатель не знал бы так много разных форм рассказов кроме, как Пу
Сунлин. В китайской литературе под термином рассказ понимается переработка народных сказок и
легенд, иногда притч или анекдотов, а в некоторых случаях - древних рассказов или новелл. В результате
исследований и наблюдений во время написания данной статьи стало известно, что с XVIII века до наших
дней “Странные истории чудес Ляо Джая” были переведены более чем на двадцать языков. Переводы
были на английский, французский, немецкий, итальянский, испанский, датский, чешский, греческий,
польский, венгерский, русский, ирландский, латышский, узбекский, таджикский, кыргызский, русский,
украинский, японский, корейский, вьетнамский, монгольский и др. языки. В ходе этого исследования было
обнаружено, что среди китайской классической литературы очень мало произведений, переведенных на
такое количество языков. Никакая историческая работа не может детализировать пейзаж прошлого
так подробно, как художественная литература. В этом смысле работа Пу Сунлинга - это отражение
жизни китайского народа, неотъемлемая часть культурного наследия, источник информации, позво-
ляющий размышлять о жизни и уникальности разных слоев китайского общества.

Опорные слова и выражения: Пу Сунлин, новелла, веньянь, чудеса, классическая литература,

Ляо Джай, призраки, перевод, религии, идеология, феодальные идеи.

Abstract. This article is devoted to translations and research into world languages of Liao Jai's works of

miracles. They were written by the great Chinese storyteller Pu Songling, who wrote under the pseudonym
Liao Jai, who laid the foundation for the development of the magic novella and the creator of a unique school
of folklore writing. It examines some issues, in particular the translations of short stories and their
publications. Three centuries ago, he created Liao Jai's "Stories of Miracles". According to some reports, Pu
Songling wrote about 500 short stories. However, some of his stories have not reached us. Throughout his
life, the writer collected stories about extraordinary events and magical things, as well as folk anecdotes. No
Chinese writer would know so many different forms of stories other than Pu Songling. In Chinese literature,
the term story refers to the processing of folk tales and legends, sometimes parables or anecdotes, and in
some cases - ancient stories or short stories. As a result of research and observation during this writing, it became
known that from the 18th century to the present, Liao Jai's Strange Miracle Stories has been translated into more
than twenty languages. The translations were into English, French, German, Italian, Spanish, Danish, Czech,
Greek, Polish, Hungarian, Russian, Irish, Latvian, Uzbek, Tajik, Kyrgyz, Russian, Ukrainian, Japanese, Korean,
Vietnamese, Mongolian and other languages. In the course of this study, it was found that among the Chinese
classical literature, there are very few works translated into such a number of languages. No historical work can
detail the landscape of the past in as much detail as fiction. In this sense, Pu Songling's work is a reflection
of the life of the Chinese people, an integral part of cultural heritage, a source of information that allows one
to reflect on the life and uniqueness of different strata of Chinese society.

Keywords and expressions: Pu Songling, short story, wenyan, miracles, classical literature, Liao Jai,

ghosts, translation, religions, ideology, feudal ideas.

Пу Сунглингнинг “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” (

聊斋志异

“Liáozhāi

zhì yì”) асари қадимги венян

1

тилида ёзилган бўлиб, унда турли хил мавзуларга хос бўлган ва

кичик эпик жанрлардан бири бўлмиш новелла жанрида ёзилган 491 та катта ва кичик
ҳажмдаги новеллалар жамланган. Бу асар гарчи қийин ҳисобланган венян тилида ёзилган
бўлсада, лекин бу омил асарнинг бутун дунёга кенг тарқалишига тўсқинлик қила олмади.
Асарда жам бўлган ҳикоялардаги аъло даража тасвирланган образлар, қизиқарли сюжетлари

1

Венян (хитойча

文言

, wényán) - Хитойда асосан XX аср бошларига қадар адабий асарларда, илмий нашрларда,

расмий ҳужжатларда ва ишбилармонлик ёзишмаларида қўлланиладиган классик ёзма тил бўлган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

77

ва ўзига хос композицион қуруми сабабли мазкур асар нафақат Хитойда, балки дунё бўйлаб
машҳур бўлди. Хитойнинг Чинг

1

сулоласи даврида ёзилган ушбу асар, бутун дунё халқ-

ларининг севикли асарларидан бирига айланиб улгурди. Асарга кирган новелллалар орқали
Пу Сунглинг ўша даврдаги феодал бошқарувдаги разилликларни фош қилади, императорлик
бошқарув тизимини бузилишини танқид қилади, айрим феодал ахлоқ ва таълим нормаларига
қарши туради. Асарни чуқур мафкуравий характерга эга асар, дея баҳоласак бўлади.
Муаллиф севги мавзусини ҳам четлаб ўтмаган албатта. Севги-муҳаббатга доир новеллалар
китобда энг кўп учрайди ва улар антифеодал ахлоқ руҳини намойиш этади. Ушбу
новеллаларнинг баъзилари муаллиф тушунчасидаги идеал севгини гуллар, иблис ва
ажиналар, ҳамда инсон ўртасидаги муҳаббат орқали ифода этади.

“Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” Шарқ мамлакатларига XVIII асрнинг

иккинчи ярмидан ёйила бошлаган бўлса, ғарбга XIX асрнинг ўрталаридагина етиб борди.
“Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” биринчи бўлиб Япония ҳудудларига
бориб тарқалди. Ляо Жай ҳикоялари 1784-йилларда Япония ҳудудларига кириб боради ва
ўша пайтнинг ўзидаёқ Япония адабиётига таъсир қилишни бошлайди. Мингжи даврларига
келганда эса, “Ляо Жай” асарлари таржима қилинади ва халққа ёйилди.

XVIII асрдан то шу кунга қадар, “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” 20дан

ортиқ тилларга таржима қилинган. Aсар инглиз, француз, немис, италян, испан, дания, чех,
рум, поляк, венгрия, рус, ирланд, латвия, ўзбек, тожик, қирғиз, рус, украин, япон, корейс,
вьетнам, мўғул ва ҳоказо тилларга ўгирилган. Хитой классик адабиёти орасида бунчалик кўп
тилларга таржима қилинган асарлар жуда кам бўлса керак.

“Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асарини ғарб дунёсига машҳур

хитойшунослар таржима қилишди. Aввалига улар таржима қилган ҳикояларини турли хил
газеталарда нашрдан чиқаришди. Aмерика дипломати, таниқли хитойшунос Самуэль Вэльс
Вильямс

2

биринчилардан бўлиб “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”ни инглиз

тилига таржима қилди. У “Нок экмоқ” (

种 梨

) ҳамда “Ўрдакни сўкмоқ” (

骂 鸭

) новел-

лаларининг инглиз тилидаги таржимасини 1848 йилда “Хитой ҳақида умумий фикрлар”

3

асарида босиб чиқарди. Инглиз дипломати, хитойшунос Вильям Маярс

4

ҳам “Ляо Жайнинг

ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”га бефарқ бўлмади. У 1867 йилда “Aроққа шерик” (

酒友

)

новелласини “

中日问题解答

” “Хитой-Япон муаммоларини ҳал қилиш” журналида босиб

чиқарди. Инглиз консули, хитойшунос Aллен (1844-1920) ҳам мазкур асардан 18 та новел-
лани, XIX асрнинг 70-йилларида Гонгконгда “

国评论

” (“Хитойга баҳо”) журналида чоп

этди. Aнглиялик яна бир машҳур хитойшунос Ҳерберт Aллен Гилес

5

“Ляо Жайнинг ғаро-

йиботлар ҳақидаги ҳикоялари”ни инглиз тилига таржима қилди. Ушбу асарда умумий

1

Чинг сулоласи (1636 -1912) Хитой тарихидаги сўнгги феодал сулола бўлиб, унинг тарихида мазкур империяни

жами ўн икки император бошқарган.

2

Samuel Wells Williams (1812-1884) – XIX асрнинг бошларида AҚШдан келган тилшунос, расмий миссионер ва

синолог.

3

Samuel Wells Williams. The Middle Kingdom: A Survey of the Geography, Government, Education, Social Life,

Arts, Religion, Etc. of the Chinese Empire and Its Inhabitants, Wiley and Putnam, 1848 Том 1.

4

William S. Frederick Mayers (1831-1878)- британиялик синолог олим.

5

Herbert Allen Giles

(1845- 1935) - инглиз дипломати ва синологи. Томас Вейд томонидан ишлаб чиқилган ва

“Wаде-Гилес” транскрипсия тизими сифатида танилган хитой романизацияси (Путунгхуа) тизимини
такомиллаштирди. Унинг асосий асарлари орасида Конфуций, Лао Цу, Чуанг Цзининг таржималари,
шунингдек, биринчи тўлиқ инглиз луғати нашр этилган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

78

ҳисобда у 164 та ҳикояни жамлаб, ғарб дунёсида Ляо Жайнинг таржима қилинган энг катта
асари ҳисобланди. Ушбу таржима асар 1880 йилда Лондонда дунё юзини кўрди. ХХ асрнинг
бошларига келиб, ушбу китобга эҳтиёж яна сезилди ва қайтадан босмадан чиқди. Гилес ушбу
китобнинг муқаддимасида унинг таржима асари Майер Вильямнинг таржимасига асосланиб
ёзилганлигини эътироф этади. Кейинги чиққан китобнинг муқаддимасида эса “Ляо Жайнинг
ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”да Пу Сунглинг ҳаётидаги керакли ҳужжатлар мавжуд-
лигини, инглиз жамиятида ушбу асар оммалашиши кераклигини айтиб ўтади.

1

Гилеснинг

хитой тилидан билим даражаси жуда юқори бўлган. Унинг таржима қилган асарларида
аслиятдаги услубни сақлаб қолиш билан бирга, асар бадииятини ҳам тўлалигича ўқувчига
етказиб бера олган. Шу билан бирга таржималарда ўзининг ҳам услубини қўллаб ғарб дунё-
сига “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”ни асарини яқиндан танитди. Айнан
шу сабабдан ҳам унинг таржима асарлари то шу кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Томас Карлейль

2

инглиз ёзувчиси, адабий танқидчи, тарихшунос ҳисобланиб, ўзининг

ғоялари, одамлар тенглиги ҳақидаги фикрлари билан ном қозонган. У Пу Сунглингнинг
мазкур асари инсонларга таъсир этиш кучи юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади.
Голландиялик Жан Жакоб Мариа де Гротт

3

ҳам “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги

ҳикоялари” ни биринчилардан бўлиб тадқиқ қилган хитойшунослардан саналади. У Хитой
динларини ўрганиб “

中国的宗教制度

” (“Хитой диний тизимлари”) асарини ёзаётганда,

унинг таркибига “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”дан 10 та новеллани
(айнан динга боғлиқларини) таржима қилиб қўшади. Жумладан, “

长 清 僧

” (“Роҳиб

Чангчинг”), “

妖术

” (“Жиаошу”), “

白莲教

” (“Байлиан дини”) ва бошқалар. Ушбу китоб 1892-

1901 йиллар оралиғида Голландияда нашр қилинган. Бошқа олимлар таъсирида Жан Жакоб
ўзининг таржима услубини яратади ва бу билан у аслиятдаги матнга ўзгача руҳ бера олади.

“Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” ни француз тилига ҳам анча илгари

таржима қилиш бошланган. Франциялик хитойшунос Камил Имбаулт Ҳуарт

4

“Нок экмоқ” (

种梨

) новелласининг таржимасини 1880 йилда Парижда чоп этиладиган “Осиё” журналининг

17-сонида эълон қилади. 1895 йилда бошқа француз хитойшуноси Леон Вигер

5

“Ляо

Жай”нинг ўнта новелласини “

汉语入门

” (“Хитой тилига кириш”) китобига киритади. Ушбу

китоб чет элликлар учун хитой тилини ўрганишга мўлжалланган махсус қўлланмалардан бир
эди. 1884 йилда Хитойнинг Париждаги элчихонаси бош маслаҳатчиси Чен Жи (

陈 季

)

бошчилигида “Ляо Жай”нинг 26 та новелласи француз тилига таржима қилиниб, беш йилдан
сўнг, яъни 1889 йилда ушбу таржима китоб босиб чиқарилди. Ўша пайтда бу китоб Хитой
билан ҳар икки мамлакат вакиллари ўртасидаги маданий алмашинувлардан бири эди.

ХIХ асрнинг 80 йилларидаёқ “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”ни рус

тилига ҳам таржима қилиш ишлари амалга оширилади. Ушбу ҳикояларни биринчилардан

1

Strange stories from a Chinese studio by Pu, Songling, 1640-1715; Giles, Herbert Allen, University of Virginia/ 2016/ tr.

2

Thomas Carlyle (1795-1881) - Шотландиялик тарихчи, ёзувчи, эссеист, таржимон, файласуф, математик ва

ўқитувчи.

3

Jan Jakob Maria de Groot (1854–1921) - Голландиялик синолог ва дин тарихчиси бўлган. У Лейден

университетида, сўнгра Берлин университетида дарс берган ва "Хитойнинг диний тизими: унинг қадимий
шакллари, эволюцияси, тарихи ва замонавий жиҳатлари, одоб-ахлоқ қоидалари, улар билан боғлиқ божхона ва
ижтимоий институтлар" монументал асари билан машҳур.

4

Camille Imbault-Huart (1857- 1897) - дипломат, француз тилшуноси ва шарқшунос.

5

Leon Viger (1856-1933) - француз иезуит миссионери, шифокор ва синолог. У Хитой маданияти, даосизм,

буддизм ва хитой тилига оид кўплаб китобларни нашр этган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

79

бўлиб рус тилига таржима қилган хитойшунос Монастырев Николай Николаевич (1851-1881)
бўлиб, 1878 йилда Россиянинг “Миллий янгиликлар” журналининг 195 сон 5 саҳифасида
унинг таржимасида Ляо Жайнинг «Бепарво сув ўти» (

水莽草

) ҳикояси босиб чиқарилди. 1880

йилда россиялик хитойшунослардан бири Василий Павлович Васильев (1818-1900) “Хитой
адабиёти тарихи” қўлланмасини нашр эттирди. У хитой адабиёти бўйича дунёдаги

машҳур

қўлланма бўлиб, унда “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асари ҳақида ҳам
тўхталиб ўтилади. 1883 йилда В.П.Васильев рус тилига “А Бао” (

阿宝

), “Генг хоним” (

庚娘

),

“Мўйнали тулки” (

毛狐

) каби Ляо Жайнинг бир неча новеллаларини таржима қилди. Борис

Клементьевич Пашков (1891-1970) Пу Сунглинг асарлари ҳақида монография ёзган илк
олимлардан бири эди. У 1921 йилда “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”
мундарижасини таҳлили” номли мақоласини эълон қилди. Ушбу мақолада асарнинг турли
тиллар (манжур, немис, инглиз, француз)даги мундарижаси ўрганилиб чиқилган. Борис
Пашков, шунингдек, Ляо Жай асарларининг содда таснифини ҳам яратган. Унга кўра,
ёзувчининг асарларини ғоявий мансублиги жиҳатидан конфуцийлик, даосизм ва буддизм
каби гурухларга ажратган. Аммо, юқоридаги таржималар ва тадқиқотлар орасида Василий
Михайлович Алексеев (1881-1951) меҳнатларини алоҳида тилга олиш лозим. В.М.Алексеев
томонидан “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асарининг таржималари бир
неча тўпламлар тарзида нашр қилинган. 1922 йилда “Тулки афсунлари”

1

асари нашрдан

чиқди ва унинг таркибига 29 та новелла таржимаси киритилди. 1923 йилда нашр этилган
“Сеҳргар роҳиблар” асарида

2

умумий ҳисобда 40дан ортиқ новеллалар таржимаси

жамланган. “Ғаройиботлар ҳақида ҳикоялар” асари эса 1928 йилда Ленинград нашриётида
босиб чиқарилган эди.

3

Бу асар 21 та новеллани қамраб олган. 1937 йилда эса 62 та ҳикоя

таржимасини ўзида жамлаган “Ғаройиб одамлар ҳақида ҳикоялар”

4

китоби нашр этилади.

Бундан ташқари ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Латвияда ҳам “Ляо Жайнинг ғаройиботлар

ҳақидаги ҳикоялари” таржима қилиниб, нашрдан чиқа бошлади. Хитойшунос олим Пётр
Шмидт

5

“А Бао” (

阿宝

) ва «Бепарво сув ўти» (

水莽草

) новеллаларини таржима қилади ва

уларни “Majas viesa meneчaksts" журналида 1894 йилнинг 15-сонида, ҳамда 1897 йилларда
нашр этади. Демак, ХIХ асрдаёқ “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” инглиз,
француз, рус ва латвия тилларига таржима қилинган.

ХХ асрга келиб эса, “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” умумий ҳисобда

ўнта тилга таржима қилинади. ХХ асрда бу асар ғарб дунёсида кенг ёйила бошлади.

Куанг Жуси (

邝 如 丝

)нинг инглиз тилидаги “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги

ҳикоялари” 1946 йилда Нью Йоркда шаҳрида эълон қилинади. Бу таржима асарда 40 дан
ортиқ новеллалар берилади. Хитойлик машҳур таржимон Янг Сианйи (

杨宪益

) ҳам “

聊斋故

事选

” (“Ляо Жайнинг танланган ҳикоялари”) асарини инглиз тилига таржима қилади. Унинг

бу таржима асари 1981 йилда “Хитой адабиёти” журналида чоп этилди. Aсар 17 та ҳикояни
қамраб олган эди.

1

Ляо-Чжай. Лисьи чары / Пер. с кит. В. М. Алексеева. — Петроград: Изд-во «Всемирная литература», 1922. — 160 с.

2

Ляо-Чжай. Монахи-волшебники / Пер. с кит. В. М. Алексеева. — Петроград: ОГИЗ, 1923. — 280 с.: ил. —

(Всемирная литература).

3

Ляо-Чжай. Странные истории / Пер. с кит. В. М. Алексеева. — Л.: ОГИЗ, 1928.

4

Ляо-Чжай. Рассказы о людях необычайных / Пер. с кит. В. М. Алексеева. — М.: Изд-во АН СССР, 1937. — 494 с.

5

Шмидт Пётр Петрович (1869-1938) – Латвиялик шарқшунос, этнограф, кўплаб илмий назарий ва услубий

асарларнинг муаллифи бўлиб, рус синологиясининг янги илмий ва амалий мактабини яратиш учун асос солган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

80

Луи Лалуа

1

1925 йилда, Парижда нашр қилинган “Пу Сунглиндан танланган асарлар”

китобида 20 та новеллани таржима қилган. Пьер Дауденнинг “Хитой ҳикоялари: Ляо Жай
танланма асарлари” таржима китобида 50 та новеллани таржима қилади. Бу китоб 1940 йилда
Хошимин шаҳрида (Вьетнам) нашр қилинади. Роберт Руҳлманн

2

ҳам 1969 йилда 26 ҳикоядан

ташкил топган “Ляо Жайнинг ғаройиб ҳикоялари” китобини Париж шаҳрида нашр этади.

Германиялик хитойшунос В. Грубе

3

1902 йилда Ляо Жайнинг “

红玉

” (“Қизил Ёқут”)

новелласини немис тилига таржима қилиб нашр этди. Германиялик бошқа хитойшунос Ри-
чард Вилгелм

4

“Хитойнинг ғаройиб ҳикоялари” таржима асарини ёзади. Унга Ляо Жайнинг

16 та новелласи киритади. Бу асар 1914 йилда дунё юзини кўради. Бошқа немис хитойшуноси
Мартин Бубер ҳам Ляо Жай асарларига тўхталади. У немис тилидаги “Хитой ғаройиб
ҳикоялар жамланмаси”ни аввал 1911 йилда, кейин эса қайта нашрини 1927 йилда чоп этди.
Ушбу жамланма 16та новелладан ташкил топган эди. Ерич Счмитт 1924 йилда Берлинда “Ляо
Жай” асарини немис тилига ўгиради. Унда 25 та новелла жамланган эди, бундан ташқари ХХ
асрнинг 60 йилларида Германияда Йинборде Линжикай ҳам немис тилидаги “Ляо Жай”
асарини таржима қилиб оммага тақдим қилади.

Италияда ҳам Ляо Жай асарларига бефарқ бўлишмади. Ди Гуира “Хитой ҳикоялари”

китобини Милан шаҳрида чоп этди. Ушбу асарда ЛяоЖайнинг 99 та новелласи италян тилига
таржима қилинган. Ушбу китобнинг муқаддимасида, олим Ляо Жай асарларини мақтовга
сазовор эканлигини айтади ва бадиияти ҳақида ҳам тўхталади.

Испан хитойшуноси Лавейта ҳамда испаниялик машҳур таржимон Ламилейси билан

ҳамкорликда “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”ни испан тилига таржима
қилишади. Ушбу таржима китоб 1985 йилда Испан ҳамкорлик нашриётида босиб чиқарилди.
Aсарда умумий ҳисобда 105 та ҳикоя таржима қилинди.

“Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” Скандинавия оролларига ҳам етиб борди.

Данияда Курт Вульф 1937 йилда Копенгаген шаҳрида “Ляо Жайнинг 20 та ғаройиб ҳикояси”
номли дания тилидаги таржима асарини эълон қилади. Биринчи нашрда жами 750 дона китоб
нашрдан чиқарилган. Ушбу китобда 1888 йилда Шанҳайдаги “Ляо Жай”нинг ўндан ортиқ
суратлари берилади. Шу боис ҳам ўз навбатида мазкур китоб жуда ҳам қимматли саналади.

Чехиялик хитойшунос ва адабиётшунос Ярослав Прюшек

5

“Ляо Жайнинг ғаройиботлар

ҳақидаги ҳикоялари”ни чех тилига таржима қилади. У Ляо Жайнинг 51 та новелласини
танлаб олади ва таржима қилади. Таржима асарига “Ҳаётдаги олти йўл” деб ном беради.
Ушбу китоб 1951 йилда Прагада чиқади. Ярослав Прюшек Европадаги машҳур “Ляо Жай-
шунос” ҳисобланиб, у Пу Сунглингнинг ҳикояларини ўрганиб, оддий содда тилда тадқиқ
қила олган. 1970 йилда “Хитой тарихи ва адабиёти таҳлили” китоби нашр қилинади. Унинг
“Ляо Жай ҳаётидаги икки хил маълумотлар” мақоласини эълон қилади. Ярослов Прю-
шекнинг фикрича, “Ляо Жайнинг ғаройиб ҳикоялари” реализмнинг кучли танқидий руҳига
эга ва унинг ёрқин бадиий ютуқлари дунёга тегишли деб ҳисоблайди.

1

Louis Laloy (1874-1944) - француз мусиқашуноси ва танқидчиси, ёзувчи ва синологи. Публицист ва дипломат

Жан Лалуанинг отаси.

2

Robert Ruhlmann (1920–1984)- франциялик синолог, профессор.

3

Вильгельм Гансович Грубе (1855—1908) - филолог ва этнограф, синология ва фанда тунгус-манчжур

тадқиқотларига қўшган ҳиссалари билан танилган.

4

Richard Wilhelm (1873—1930) - немис синологи, шарқшунос ва миссионер.

5

Ярослав Прюшек (1906-1980) - чех синологи. У Прага синология мактабининг асосчиси ва ўз даврининг

дунёдаги энг буюк синологларидан бири ҳисобланган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

81

Руминиялик олима, хитойшунос Тони Радиан томонидан эса “Ляо Жайнинг ғаройиботлар

ҳақидаги ҳикоялари” румин тилига таржима қилади. У китобига “Сариқ қаҳрамон” деб ном
беради. Aсар ичида Ляо Жайнинг 15 новелласи таржима қилинган. 1966 йилда ушбу китоб
Бухарестда “Дунё адабиёти” нашриётида чоп этилган. Ушбу китобнинг муқаддимасида, Ляо
Жайга жуда катта баҳо берилади.

“Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” поляк тилига ҳам таржима қилинган.

Хитойшунос олима Тапуши Сибикефу таржима гуруҳи билан ҳамкорликда “Ляо Жай”
новеллаларини таржима қилишади. Aсарда 18 та ҳикоя таржима қилинган. Варшаванинг
“Марс” нашриётида ушбу асар нашр қилинган.

Болгария тилида ҳам Ляо Жай асарлари таржима қилинди. Болгариялик хитойшунос олима,

София университети профессори Билебанова “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”
асаридан новеллаларни болгар тилига таржима қилган. У ўзи таржима қилган асарга “Aждарҳо”
деб ном беради. Ушбу китобга 36 та новелланинг таржималари киритилган.

Украинада ҳам “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” таржимон Чилеке

томонидан амалга оширилди. У Россиялик хитойшунос Борис Львович Рифтин

1

билан бирга

40 та новеллани таржима қилиб, 1980 йилда нашрдан чиқаради.

ХХ асрнинг 50-йилларида рус хитойшуноси Николай Трофимович Федоренконинг

муҳаррирлиги ва сўзбошиси билан Ляо Жайнинг юзга яқин ҳикоялари нашр қилинди. Бу асар
1957 йилда Москвадаги “Бадиий адабиёт” нашриётида босилиб чиқади. ХХ асрнинг 70
йилларида хитойшунос Лев Залманович Эйдлин (1909-1985) 90 та ҳикоядан иборат “Ляо
Жайнинг ғаройиб ҳикоялари” номли таржима китобини нашрдан чиқаради. ХХ асрнинг 80
йилларига келиб Л.З.Эйдлин 101 та ҳикояни таржима қилади.

1955 йилда Ляо Жай новеллалари тожик тилига таржима қилинди. 60 та ҳикояни қамраб

олган “Чет эллик” номли асар Ш.Собиров томонидан амалга оширилди. 1958 йилда эса
Қирғизистонда Ляо Жай таржималари нашрдан чиқади. Бу таржима китоби ўзида Ляо
Жайнинг 20 та новелласини қамраб олади. Ҳикоялар Ежибаев томонидан таржима қилинади.

1977 йилда Эстонияда Aндрей Есин томонидан Ляо Жай асарлари таржима қилиниб

нашрдан чиқарилади.

1973 йилда Гонгконгнинг Хитой тили университетидаги “Хитой тили тадқиқот журнали”нинг

6-сонида Чанг Чуншу ҳамда Чанг Лун

томонидан инглиз тилида “Пу Сунглинг дунёси ҳамда

Минг-Чинг сулолалари давридаги адабиёт” мақоласи эълон қилинади. Ушбу мақолада “Ляо
Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асарида арвоҳлар ва тулкиларнинг муносабат-
ларининг тасвирланиши, муҳаббат беғуборлигининг тараннум этилиши, ҳокимиятдан норозилик
ифодасининг берилиши, император имтиҳонини танқид қилиниши, норозиликка қарши бўлиб,
ҳафсаласи пир бўлган инсоннинг ички ҳис-туйғулар акс этиши таҳлил қилинади.

Пу Сунглинг асарлари ҳақида сўз юритганда П. М. Устин, айниқса, аёл образи масаласида

алоҳида тўхталади. Шу билан бирга ёзувчининг ҳикояларда акс этган ўз халқининг дардига
бўлган эътиборини очиб беради. П. М. Устин қисман Пу Сунглингнинг адабий услуби ҳақида
ҳам фикр билдиради, унинг маҳорати ва тил хусусиятлари борасида ҳам айрим мулоҳазаларини
билдиради. Россияда Пу Сунглинг ижодий меросига аёл хитойшунослар ҳам эътибор қарат-
ганлар. Ольга Лазаревна Фишман (1919—1986) шулар жумласидандир. Унинг “Ляо Жайнинг

1

Россиянинг ижтимоий фанлар академияси академики Борис Львович Рифтин (1932-2012) ҳам Ляо Жайни

Россияда ўрганишга катта ҳисса қўшган олимлардан бири эди. Б.Л. Рифтин 1978 йилдан бошлаб Ляо Жай
асарларини таржима қила бошлаган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

82

ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асарини тадқиқ этиш усули бошқаларникидан тубдан фарқ
қилади ва ажралиб туради. У ўз тадқиқотини, авваламбор, Пу Сунглиннинг ворислари Жиюн (

纪昀

,1724-1805) ҳамда Юанмей (

袁枚

,1716-1797)ларни ижодини ўрганишдан бошлайди. 1974

йилга келиб у Жиюннинг “Кичик чайла (ҳикоялари) ҳақида бицзилар” (

阅微草堂笔记

)ини, 1977

йилда эса Юанмейнинг “Янги Чи уйғунлиги” (

新齐谐

) асарини нашр эттиради. Тўпланган бу

материалларига асосланиб О.Л.Фишман ўзгача тадқиқот тизимини яратади. У “Ляо Жайнинг
ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”ни тўлиқ концепцияга эга бўлган асар, деб баҳолайди. 1980
йилда О.Л.Фишман “XVII ва XVIII лардаги уч хитойлик ёзувчи: Пу Сунглинг, Жи Юн ва Юан
Мей” деб номланган асарини нашр эттиришга муаффақ бўлди. Бу китоб орқали у Пу Сунглинг
ҳаёти ҳамда дунёқараши билан ўқувчиларни таништирди. “Пу Сунглинг дунёқараши асосида
Конфуцийлик ётади, лекин бу қарашлар эски қолипда эмас, балки одамларни тарбиялашга, ўзаро
меҳрибон бўлишга қаратилган эди”

1

. У Пу Сунглингнинг асарларини ижтимоий қарама-

қаршиликларга (кучлилар ва кучсизлар, бойлар ва камбағаллар, аҳмоқ зодагонлар ва истеъдодли
олимлар) асосланган ғоявий тизимни тадқиқ қилди. Дарҳақиқат, Пу Сунглинг воқеалар
талқинида, китобхонни кишининг ижтимоий келиб чиқиши унинг тақдирига таъсир этади, ким
бўлишини белгилайди, деган фикрга олиб келади. Ижтимоий адолатсизлик янги сулола
ҳукмронлигида асосий ҳаракатлантирувчи куч эканини кўрсатади. Бу жамиятда айримларга
ҳокимият ва бойлик, бошқаларга эса ҳуқуқсизлик ва қашшоқлик берилган. Аввалгилар ўз
мавқеини сақлаб қолиш, мустаҳкамлашга интилса, бошқалари эса аҳволларини яхшилашга
ҳаракат қилади. Бутун китобдаги асосий муаммони таҳлил қилгандан кейин, О.Л.Фишман
қуйидаги хулосага келади: “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” бўлимлардан
ташкил топган ёки яхлит бир мавзуга эга десак бўлади. Ёхуд деталлар йиғиндиси дея таъриф
берсак ҳам бўлади.”.

2

Пу Сунглинг, Жи Юн ва Юан Мей асарларини тадқиқ этиш орқали

О.Л.Фишман уларнинг тегишли асарлар тўпламлари ҳар бирининг қарама-қарши характерга
асосланган ўзига хос "бирлаштирилган" мавзуларига эга, деб ҳисоблайди. Масалан, Жи Юннинг
мақтов ва танқидга қаратилган асарлари "яхшилик" (

) ва "ёвузлик" (

) қарама-қаршилигига

асосланган. Бундан ташқари, Юан Мей асарларида одоб ахлоқ билан бир қаторда, афсоналар бош
мавзу бўлиб, инсон ва арвоҳлар қарама-қаршилиги акс этган. О.Л.Фишман хулоса сифатида
шундай деб ёзади: “Пу Сунглинг яшаган даврда жамиятда адолатсизлик ҳукм сурарди, таълим
тизими, давлат имтиҳон тизимини ўзгартиришни кўтариб чиққан шахслардан эди.”.

3

1978 йилда Нью Йоркда Вуд ҳамда Жосепҳ томонидан инглиз тилида “Хитой миллий

ҳикояларида диверсификация муаммолари” китоби нашрдан чиқади. Ушбу асарда Пу
Сунглингнинг “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асарини “готик

адабиёти”

4

билан солиштириб, таҳлил этилган. Бу икки ёзувчининг хотимасида “Пу Сунглингнинг “Ляо
Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”да гарчи Готикдаги факторлар бўлсада, лекин
дахшатли саҳналар камлиги, “Пу Сунглингнинг “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги
ҳикоялари”да аёллар кўпгина ҳолатларида арвоҳлар кўринишида келсада, улар кўпинча
инсонларга яхшилик улашувчи бўлиб чиқишлари келтирилган.

1

Фишман О. Три китайских новеллиста XVII—XVIII вв.: ПуСун-лин, Цзи Юн, Юан Мей. М., 1980.Б.46

2

Фишман О. Три китайских новеллиста XVII—XVIII вв.: Пу Сун-лин, Цзи Юн, Юан Мей.М., 1980. Б.105

3

Фишман О. Три китайских новеллиста XVII—XVIII вв.: ПуСун-лин, Цзи Юн, Юан Мей. М., 1980. Б.363

4

Готик адабиёти - бу XVIII асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган ва айниқса дастлабки романтизмга хос бўлган

адабиёт жанри. Готик роман-бу ўқувчининг даҳшатга солувчи туйғуларига асосланган, ғайритабиий
"даҳшатлар" элементлари, сирли саргузаштлар, фантазия ва арвоҳлар билан бир қаторда насрда ишқий "қора
роман"ни жамловчи жанр. Aсосан инглиз тилидаги адабиётда ривожланган.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

83

Япониядаги Едо даврида (1603-1868) “Ляо Жайнинг ғаройиб ҳикоялари” Японияга кира

бошлайди. Япониянинг 122-императори Мэйдзи (1852-1912) даврида Ляо Жай ҳикоялари
Япония адабиётига таъсирини ўтказа олди ҳамда мамлакатда унинг асарлари таржима қилина
бошлайди. Масалан Мэйдзи ҳукмронлигининг ўн олтинчи йилида Кикучи Санкеининг “Ючу-
нинг янги ёзувлари” китоби нашр қилинади. Aйнан шу асрда ЛяоЖай асарларига тўхталиниб,
таҳлил қилинади. ХХ асрдан то ҳозирги кунга қадар Япониядаги кўпгина хитойшунослар
Ляо Жай асарларига тўхталиб ўтишади ҳамда таржима ишларини амалга оширишади.
Буларга мисол қилиб Томоюки Мураками, Шибу Масуда, Кацуми Танака ва бошқаларни
кўрсатса бўлади. Булар орасида Шибу Масуданинг таржима асарлари энг юқори савиядаги
асарлардан бири саналади.

Пу Сунглингнинг “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” тахминан ХVIII

асрларнинг охири ёки ХIХ асрда Кореяга ҳам етиб боради. Ўша даврдаги Корея зиёлилари-
нинг анчагина қисми аслиятдаги матнни кўриб тушуна олар эдилар. Кореялик хитойшунос
Чои Ин Вук Пу Сунглингнинг “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари”ни таржима
қилади. Умумий ҳисобда 400 га яқин новелла корейс тилига таржима қилинган. Уч китобдан
иборат мазкур таржималар 1966 йилда Сеулда босиб чиқарилади. Ушбу китоб юқори савияда
таржима қилинган дунёдаги машҳур таржима асарларидан бири ҳисобланади. У содда тилда
таржима қилинган бўлиб, ўша даврдаги хитой жамиятига тўғри баҳо берилган. Шу сабабдан
бўлса ҳам керак, китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган.

Пу Сунглингнинг “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” Вьетнам ҳудудига

ҳам тахминан ХVIII асрнинг сўнггида ёки ХIХ асрнинг бошларида кириб келган. Руан
Зҳенгсе 1916-1917 йилларда таржималарини чоп эттирган. Ушбу китоб Вьетнам тилига
таржима қилинган илк китоб саналади. Донгзҳоу Нгуйен ҳам 14 та новеллани таржима
қилади. 1918 йилда “Нанфенг” журналида уларнинг таржималари чоп этилади. 1920 йилда
эса “Жиан хоним” новелласи таржимасини яна шу журналда эълон қилади. Вьетнамлик
бошқа хитойшунос Санда 1937 йилда Ляо Жайнинг ушбу асаридан 18 та новеллани таржима
қилади ва китобнинг кириш сўзида Ляо Жайнинг асарларига юқори баҳо беради. Санда Ляо
Жай билан биргаликда машҳур Вьетнам ёзувчиси Руан Сеннинг “Олтин қанот афсонаси”
ҳикояларини солиштириб чиқади. Унинг фикрича, бу икки ёзувчининг билими ниҳоятда бой,
унинг муҳлислари эса жуда кўплигини эътироф этади.

Сингапур давлат университети доктори Гу Мейгао “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги

ҳикоялари”дан новеллаларадан бир нечтасини ўз она тилига таржима қилади.

Бай Ярен ”

白亚仁

” (Aллан Ҳ. Барр), Буюк Британия ва AҚШ фуқароси, 1954 йилда

Канадада туғилган. 1977 йилда Кембриж университетининг шарқшунослик факультетини
тугатган. 1977-1978 йилларда Фудан (

复旦大学

) университетида таҳсил олган. 1980 йилда

Кембриж университетида хитой адабиёти магистри ва 1983 йилда Оксфорд университетида
хитой адабиёти доктори унвонига сазовор бўлган. Ҳозирда AҚШнинг Калифорния штати-
даги Помона коллежининг Осиё тиллари ва адабиёти кафедраси профессори. У, айниқса, "

斋志异

" ва Минг ҳикояси таржималари билан АҚШда машҳур. “Ляо Жайнинг ғаройиботлар

ҳақидаги ҳикоялари”ва Минг сулоласининг сўнгги даври ҳамда дастлабки Чинг сулолалари
даври адабиётига бағишланган инглиз тилидаги бошқа мақолалари “Harvard Asian Journal”
ва яна шу каби академик журналларда нашр этилган. Шу билан бирга у Хитойнинг замонавий
адабий асарларини ҳам таржима қилган, жумладан Ю Хуа (

余华

)нинг "Шомдаги ўғил бола"

(

黄昏里的男孩

), "Ёмғирдаги чинқириқ"(

在细雨中呼喊

),"Еттинчи кун"(

第七天

), "Хитойни ўн

сўз билан айтганда" (

十个词汇里的中国

), "3 апрель воқеаси" (

四月三日事件

) кабилар.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

84

Ўзбекистонда ҳам бу машҳур асар мана бир неча ўн йиллардан буён тадқиқот объектига

айланган. 2003 йилда хитойшунос олим М.Х. Махмудхўжаев билан Ж. Зиямуҳамедов
ҳамкорликда “Ляо Жай ривоятлари (Хитой адабиётидан хрестоматия)” таржима китоби
тайёрладилар. 2005 йилда эса Жасур Зиямуҳамедов айнан “Пу Сунглингнинг сеҳрли новелла-
лари (сюжетнинг келиб чиқиши ва ривожланиши)” мавзусида номзодлик диссертациясини
ҳимоя қилди. Сўнгра доцент Ж.Зиямуҳамедов ва З. Шамшиева ҳаммуаллифликда “Ляо Жай
(Пу Сунг Линг) новеллалари (Хитой адабиёти бўйича хрестоматия)” таржима китобини нашр
қилдилар. 2016 йилда доцент Ж.Зиямуҳамедовнинг “Пу Сунглинг ва ўрта аср хитой
новеллалари” монографияси эълон қилинди. Монография орқали хитой мумтоз адабиётида
новелланинг тутган ўрни ва унинг ўрганилиши, жаҳоннинг турли тилларига таржималари,
Пу Сунглинг ҳаёти ва ижоди билан ўзбек ўқувчилари таништирилади. Шу билан бирга
монографияда Ляо Жай тахаллуси билан ижод қилган, 1640 йилда Шарқий Хитойнинг
Шандунг вилоятида таваллуд топиб, 1715 йилда вафот этган, новелла жанрининг сеҳрли
новелла шакли ривожланишига асос солган, фольклор асосида асар ёзиш соҳасида ўзига хос
мактаб яратган хитойнинг буюк ҳикоянависи Пу Сунглинг ҳақида изланишлар олиб
борилган. Китобда адиб новеллаларининг мавзулар кўлами, ғоявий хусусиятлари ва сюжет
тизими тадқиқ этилади. Шу билан бир қаторда “Ляо Жайнинг ғаройиб ҳикоялари” тўпла-
мининг таркибий тузилиши борасида сўз бориб, бу новеллаларнинг манбаалари тўғрисида
фикр юритилади. Монографияда, шунингдек, Пу Сунглинг сеҳрли новеллаларида ифодалан-
ган мотивларнинг хилма-хиллиги, бу жанрда яратилган новеллаларда, жаҳоннинг бошқа
адабиётларидаги сингари, ўрта асрларга хос бўлган давр ифодаланиши, асарлардаги ўзига
хослик каби масалалар ёритилади. Монография сўнггида эса Пу Сунглинг ижодидан бир
нечта новелланинг ўзбек тилидаги таржималари илова қилинади.

1

Мазкур китоб хитой тили

йўналишида таҳсил олаётган бакалавр ва магистрларга асосий ўқув қўлланмалардан бири
сифатида тавсия этилган. Шунингдек, монография олий ўқув юртларининг хитой адабиёти
йўналишида тадқиқотлар олиб бораётган профессор-ўқитувчилар ва таҳсил олаётган барча
ва бакалавр-магистрлар, ҳамда кенг доирадаги адабиёт мухлисларига мўлжалланган.

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, хитой адабиёти ва бадиий тафаккури

жозибаси вақт ва макондан устун туради. Хитойнинг Чинг даври ёзувчиси Пу Сунглингнинг
“Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” мана бир неча юз йилдан буён дунёга ўз
таъсирини ўтказиб келмоқда. “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақидаги ҳикоялари” асари хитой-
лик ёзувчилар асарлари орасида дунё бўйлаб кезиб чиққан машҳур асарлардан бири десак
муболаға бўлмайди. Асарнинг дунёдаги йигирмадан ортиқ тилга таржима қилинганлиги ҳам
бежизга эмас. Мазкур асар хитой давлатининг ўзига хос мафкураси ва халқининг миллий
анъаналарини ўзида мужассам этган. Пу Сунглингнинг “Ляо Жайнинг ғаройиботлар ҳақи-
даги ҳикоялари” хитой адабиётида кичик эпик жанрдаги асарлар ёзиш анъанасини ривожлан-
тиришга сабаб бўлган асардир. Мана асрлар ўтса ҳамки, мазкур асар ўз жозибасини
йўқотгани йўқ. Қанча вақт ўтмасин, бу новеллалар китобхон-ўқувчиларга ҳақиқий
мўъжизалар оламига саёҳат учун манба бўлиб хизмат қилиб қолаверади.

1

Зиямухамедов Ж. Пу Сунглинг ва ўрта аср хитой новеллалари. –Т.: Чўлпон, 2016.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов