Международное регулирование трудовой миграции в странах-экспортерах рабочей силы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
87-95
127
9
Поделиться
Кодырова, З. (2015). Международное регулирование трудовой миграции в странах-экспортерах рабочей силы. Экономика и инновационные технологии, (3), 87–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8340
З Кодырова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящяется роли и значении конвенции МОТ в регулировании международной трудовой миграции в странах-экспортёрах рабочей силы. В статье анализируются международные конвенции в области миграции, их сущность и необходимость, а также меры по их выполнению в странах экспортирующих рабочую силу. Изучение и анализ опыта стран, которые выполняют международные требования и нормы при доставки рабочей силы, имеют важное значения для Узбекистана в развитии международного сотрудничества в области миграции.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

З.А. Қодирова,

каттаилмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ИШЧИ КУЧИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ МАМЛАКАТЛАРДА МЕҲНАТ

МИГРАЦИЯСИНИНГ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

Данная статья посвящяется роли и значении конвенции МОТ в

регулировании международной трудовой миграции в странах-экспортёрах
рабочей силы. В статье анализируются международные конвенции в области
миграции, их сущность и необходимость, а также меры по их выполнению в
странах экспортирующих рабочую силу. Изучение и анализ опыта стран,
которые выполняют международные требования и нормы при доставки
рабочей силы, имеют важное значения для Узбекистана в развитии
международного сотрудничества в области миграции.

This article is devoted to the role and importance of conventions of ILO in

regulating international labor migration in labor exporting countries. This article
analyzes conventions in the field of migration, their essence and necessity, as well as
measures for implementing them in labor exporting countries. Learning and
analyzing the experience of countries which fulfil international norms and standards
in sending labor force is very important for Uzbekistan in developing international
coopertaion in the field of migration.

Калитли сўзлар:

Меҳнат миграцияси, Халқаро меҳнат ташкилоти,

конвенция, субминтақа бюроси, одам савдоси, ноқонуний миграция.

Глобаллашув шароитида иқтисодий тараққиётнинг муҳим омилларидан

бирига айланган меҳнат миграцияси бугунги кунда инсон ҳуқуқлари, гендер ва
дискриминация муаммолари, ижтимоий ҳимоя ва муносиб меҳнат каби жиддий
масалаларнинг ҳал қилинишини жаҳон ҳамжамиятининг олдига кўндаланг
қилиб қўймоқда. Меҳнат миграцияси жараёнларининг борган сари авж
олаётганига қарамай, аксарият мамлакатларда меҳнат мигрантларининг
қонунийлик

макони

чегараланганлигича

қолиб

кетмоқда.

Меҳнат

миграциясининг самарали тартибга солинмаслиги аксарият ҳолатларда меҳнат
мигрантларининг ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминламаслиги ҳамда
ноқонуний миграция ва одам савдоси каби нохуш ҳолатларнинг юзага
келишига сабаб бўлмоқда.

Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларда иммиграция сиёсатининг

кескинлаштирилиши у ерда фаолият юритаётган меҳнат мигрантларининг
фундаментал ҳуқуқларининг бузилишига бўлмоқда. Ишчи кучини экспорт
қилувчи мамлакатларда эса ўз меҳнат эммигрантларининг хавфсиз ва муносиб
меҳнат шароитларида яшашлари ва ишлашлари учун тўлиқ кафолат
таъминланмаяпти.

Шундай

экан,

ишчи

кучини

экспорт

қилувчи

мамлакатларнинг бугунги кундаги устувор вазифаларидан бири ҳам бу- меҳнат
мигрантлари учун муносиб ишлаш шароити ва иш хақи билан таъминлай
оладиган иш топишларига ёрдам бериш ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қилинишига эришидир. Бундай мақсадга эришишда меҳнат миграциясини
тартибга солувчи чор-тадбирлар ва меҳнат миграцияси соҳасидаги зарур
хизматлар муҳим аҳамият касб этади.Меҳнат миграциясини миллий миқёсда
тартибга солиш хукумат томонидан эмиграция ва иммиграция ҳақидаги махсус
қонун ва қарорларни қабул қилиш билан амалга оширилади. Аммо меҳнат
миграциясини бошқаришда халқаро меҳнат миграцияси муҳитини ҳам
эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

Бу борада халқаро меҳнат ташкилоти, халқаро миграция ташкилоти, БМТ

ва унинг бўлинмалари ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар
самарали фаолият юритади. Хусусан, меҳнат миграциясини халқаро миқёсда
тартибга солишда фаол иштирок этиб келаётган Халқаро меҳнат ташкилоти
томонидан ишлаб чиқилган меҳнат миграцияси тўғрисидаги конвенцияларнинг
ҳамда бу борадаги БМТнинг халқаро конвенциясинининг бажарилиши бўйича
хорижий мамлакатларнинг кўникма ва тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил
қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Чунончи,Халқаро меҳнат Бюроси бош директори Хуан Сомавия:

“ХМТнинг бугунги кундаги асосий вазифаси бу- эркинлик,адолат ва
барқарорлик шароитида эркак ва аёлларнинг муносиб ва самарали бандликка
эришиши учун имкониятларни кенгайтириштириш ва инсон қадр-қимматининг
ҳурмат қилинишинини таъминлашдан иборатдир” дея таъкидлайди[1].

ХМТ ўз фаолияти давомида меҳнат миграцияси жараёнлари ва меҳнат

мигрантлари хуқуқларининг ҳимояси масалаларига алоҳида эътибор
қаратади.Бу борада ташкилот томонидан 1919 йилда “Меҳнат мигрантларининг
хуқуқлари тўғрисида”ги 97-сонли Конвенция ва 1975 йилда “Миграция
соҳасидаги суистеъмоликлар ва меҳнат мигрантларига имконият ва
мурожаатларда тенгликни таъминлаш тўрисида”ги 143-сонли Конвенция ҳамда
1949 ва 1975 йилларда қабул қилинган “Меҳнат мигрантлари тўғрисида”ги 86-
сонли ва 151-сонли тавсиялар қабул қилинган.

“Меҳнат

мигрантларининг

хуқуқлари

тўғрисида”ги

97-сонли

Конвенцияда,уни ратификация қилган ҳар бир мамлакат ҳудудида меҳнат
мигрантларига тўлиқ ва ишончли маълумотни тақдим этувчи бепул хизмат
кўрсатиш муассалари бўлиши лозимлиги,эмиграция ва иммиграция соҳасида
чалкашликлар ва ноаниқ маълумотларга етакловчи тарғибот ва ташвиқот
ишларига қарши чора-тадбирлар қўлланилиши, меҳнат мигрантларининг
мамлакатга кириб келиши,яшаши ва уни тарк этиши жараёнларини
енгиллаштириши,меҳант мигрантларига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши
ва яхши гигиеник шароитлар яратилиши, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила
аъзолари мамлакатга кириб келган ёки уни тарк этган вақтда уларнинг соғлиғи
қониқарли аҳволда эканлигини тасдиқланиши, мамлакатга қонуний равишда
кириб келган меҳнат миграниларига уларнинг дини,ирқи,ижтимоий келиб
чиқиши,жинсидан қатъий назар мамлакат фуқаролари билан тенг даражада
ишлаш шароитлари ва иш ҳақи ҳамда ижтимоий ҳимоя билан таъминланиши
лозимлиги каби масалалар ёритилган.

“Миграция соҳасидаги суистеъмоликлар ва меҳнат мигрантларига

имконият ва мурожаатларда тенгликни таъминлаш тўрисида”ги 143-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Конвенцияда эса уни ратификация қилган мамлакатларда энг авввало меҳнат
мигарнтларининг ҳақ -ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, ўз ҳудудида ноқонуний
равишда яшаётган ва ишлаётган ёки мазкур ҳудудни кесиб ўтаётган ноқонуний
мигрантларни доимий равишда аниқлашга интилиши,хуфёна равишда
ноқонуний меҳнат миграциясини амалга оширувчи ҳамда ноқонуний меҳнат
миграциясини ташкиллаштирувчи иш берувчиларга қарши нафақат ўз
мамлакати доирасидаги қонунчилик асосида балки ташкилотнинг бошқа
аъзолари билан ҳам ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиши лозимлиги,
ноқонуний меҳнат миграцияси ташкилотчилари ва иштирокчиларни маъмурий,
фуқаровий, жиноий жавобгарликка тортиш ва қамоқ жазосини бериш каби
масалалар миллий қонунчилик доирасида кўзда тутилиши лозимлигига ҳам
алоҳида эътибор берилган. Шуниингдек, қонуний равишда ишлаб юрган меҳнат
мигрантининг оддий бир сабаб билан ишини йўқотиши туфайли унга
ноқонуний мигрант ёки қонунга хилоф равишда мамлакатда яшаётган мигрант
сифатида қаралмаслиги лозимлиги ҳам таъкидланган.

ХМТнинг ҳалқаро меҳнат миграцияси ва меҳнат мигрантларининг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласидаги конвенция ва тавсияларини таҳлил
қилар эканмиз, мазкур конвенциялар асосида 1990 йил 18 декабрда БМТ Бош
Ассамблеясининг 45/158 резолюцияси билан қабул қилинган “Меҳнат
мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги халқаро конвенцияга тўхталмай ўтишнинг иложи йўқ. Халқаро
конвенциянинг асосий мақсади - меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила
аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқларини халқаро миқёсда ҳимоя қилишдан иборат бўлиб,
унда мигрантларга фақатгина ишчи сифатида эмас, балки шахс сифатида қараш
лозимлиги таъкидланади. Конвенция мигрантлар учун янги хақ-хуқуқларни
яратиб бермаса-да, бироқ ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатлар мигрантлар
ва фуқароларга тенг муносабатда бўлиши ва тенг меҳнат шароитларин
яратишини таъминлашга қаратилган. Конвенцияда қонуний мигрантлар
ноқонунийларига нисбатан қатор қўшимча хақ-хуқуқларга эга бўлиши
лозимлиги, шу билан бирга ноқонуний мигрантларга муносабатда ҳам асосий
инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила
аъзоларининг ноқонуний ва хуфиёна тарзда яшаши ва меҳнат қилишига қарши
чоралар кўрилиши зарурлиги белгилаб қўйилган.

2014 йил декабрь холатига кўра, 47 та давлат мазкур халқаро

Конвенцияни ратификациялаган ва яна 19 та давлат уни имзолаган бироқ ҳали
ратификацияламаган.

Конвенцияни

ратификациялаган

давлатларнинг

кўпчилиги ишчи кучини экспорти қилувчи мамлакатлардир. Сабаби бу
конвенция мазкур мамлакат эмигрантларининг хақ-хуқуқларини халқаро
миқёсда ҳимоялашда муҳим аҳамиятга эга. Эътиборлиси шундаки, ишчи
кучини катта миқдорда қабул қилувчи ҳеч бир мамлакат шу кунга қадар мазкур
конвенцияни ратификацияламаган ҳам, имзоламаган ҳам. Бироқ қатор
мамлакатлар халқаро конвенция низомларини ўз миграция масаласидаги
миллий қонунчилигига асос ва нусха қилиб олган. Масалан, Бельгия, Португлия,
Испания каби европа мамлакатларининг миграция соҳасидаги миллий
қонунчилиги халқаро конвенция низомлари билан тўлиқ мос келади[2]. Европа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Иттифоқининг 11 та аъзоси ХМТнинг иккала конвенциясини ҳам ратификация
қилган.

МД

Ҳ мамлакатлари орасида Тожикистон биринчи бўлиб учала

конвенцияни ҳам ратификация қилган[3].

Мазкур конвенциялар ратификациясининг сўнгги ўн йилликда суст

боришини меҳнат мигрантлари, айниқса ноқонуний мигрантларнинг
умуминсоний ҳуқуқлари ва стандартларининг тан олинишида сиёсий
қаршиликларнинг мавжудлигини изоҳлайди.

Аммо шу ўринда мазкур конвенцияларни ратификация қилган

мамлакатларнинг меҳнат миграциясини самарали тартибга солиш ва бошқариш,
меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг хуқуқ ва эркинларини
таъминлаш ҳамда ноқонуний миграциянинг олдини олиш борасида ижобий ютуқ
ва натижаларга эришиб келаётганига алоҳида урғу бериш зарур.

Бу борада эътиборни ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатларга

қаратсак. Ишчи кучини катта миқдорда экспорт қилувчи Филиппинда эса
вақтинчалик миграцияга йўналтирилган эмиграция сиёсати олиб борилади ва
унда асосий эътибор меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда
хорижий пул ўтказмаларининг мамлакат тараққиётидаги аҳамиятини
оширишга қаратилган. Ҳукумат иккитомонлама халқаро келишувлар асосида
ишчи кучини ёлловчи хорижий ш берувчилар, бандлик хизмати агентликлари
ва бошқа ҳукуматларнинг назорати асосида мунтазам равишда режали тарзда
ишчи кучини таклиф қилади ва экспорт қилади. ХМТ конвенцияларида меҳнат
миграциясини самарали тартибга солиш мақсадида меҳнат вазирликларининг
ишчи кучи миграцияси бошқарувидаги ролига урғу бериш, бундай вазирликлар
қошида айнан меҳнат миграцияси масалалари билан шуғулланувчи бўлим ва
тузилмалар ташкил этиш талабининг бажарилишини мазкур мамлакат
мисолида кўриш мумкин. Филиппиннинг Бандлик ва меҳнат вазирлиги қошида
ташкил этилган POEA маъмурияти- ишчи кучи эмиграциясини бошқариш
билан шуғулланади. Шунингдек, POEA хорижда ишлаш ниятидаги
филиппинликлар билан юридик кучга эга меҳнат шартномаларини имзолашга
мажбур хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш билан ҳам
шуғулланади. Мазкур меҳнат шартномалари POEA томонидан тасдиқланади
ҳамда унда ишчи кучини ёллашдаги суистеъмолликларга йўл қўйилмаслик
ҳамда бу борада қонун бузувчиларнинг жиноий жавобгарликка тортилишини
назорат қилади. Шунингдек, бу ташкилот хорижда ишлаш истагидаги
мигрантларни ҳомиладорлик ҳамда ОИТС текширувларидан ўтишларини талаб
этади. Ишчи кучи экспортини амалга оширувчи мамлакатларда бу каби
чораларни амалга ошириш зарурати ХМТ конвенцияларининг меҳнат
мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларида батафсил қайд
этилган.

Шунингдек

ХМТ

томонидан

миграция

соҳасидаги

суистеъмолликларнинг олдини олиш ва улардан ҳимоя қилиш масаласида
амалга оширилиши зарур бўлган одам савдосига қарши кураш, меҳнат
мигрантларидан фойдаланишнинг олдини олиш, айниқса аёллар ва ёш
болаларнинг ҳуқуқлари поймол қилиниши ҳамда мигрантларнинг шахсини
тасдиқловчи хужжатларни олиб қўйилишига йўл қўймаслик каби чора-
тадбирлар ҳам Филллипинда ўз аксини топмоқда. Эмиграция сиёсатини ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

чиқиш билан шуғулланувчи POEA одам савдосига қарши кампанияларни
ташкил қилади, меҳнат мигрантлари учун зарур маълумотни улар мамлакатдан
чиқиб кетгунига қадар тақдим этади, хорижда меҳнат мигрантларининг
ҳуқуқлари бузилиши масалаларини кўриб чиқади ҳамда ишчи кучини импорт
қилувчи мамлакатлардаги филиппинликларга ёрдам беради. Филиппин
ҳукумати ишчи кучи импортида бир неча маротаба суистеъмолликларга йўл
қўйган мамлакатларга ишчи кучини экспорт қилишни тўхтатади. ХМТ
талабларига мувофиқ, мамлакатдан чиқиб кетаётган,чиқиб кетган ҳамда қайтиб
келаётган меҳнат мигрантларига зарур маълумотларни тақдим этиш, улар учун
маъмурий жараёнларни енгиллаштириш ва арзонлаштириш ҳамда уларнинг
орттирган билим ва тажрибларини тан олиш ва сертификатлаш зарурдир.
Хусусан, POEA расмий каналлар орқали мамлакатдан чиқиб кетаётган меҳнат
мигрантларига хориждаги ижтимоий ва меҳнат шароитлари, ҳаётни
суғурталаш ва пенсия таъминоти, тиббий суғурта, меҳнат мигрантлари ва
уларнинг оила аъзоларини таълим олиши ҳамда қарз олиш тартиблари
масалаларига бағишланган тайёрлов курсларини ташкил этади. Меҳнат
мигрантларига банк консорциумларидаги халқаро жамғарма ҳисобларидан
фойдаланиш ҳамда пул ўтказмаларини арзон тарифлар бўйича амалга ошириш
ҳуқуқини берувчи ID карталарини тақдим этади. Мамлакатга қайтиб келаётган
меҳнат мигрантларига эса мамлакатда хусусий бизнес юритишлари учун
имтиёзли фоиз ставкалари асосида кредит олиш ҳамда субсидиялаштирилган
стипендияларга эга бўлиш каби рағбатлантирувчи имкониятларни тақдим
этади. Мазкур имкониятлар ХМТнинг миграция ва тараққиёт рукнларида қайд
этилган миграциянинг ижобий аҳамиятини ошириш, мигрантлар томонидан
корхоналар ташкил этиш ва яратишни рағбатлантириш, уларнинг ўз
ватанларига самарали равишда сармоя киритишларини рағбатлатириш, солиқ
имтиёзларини тақдим этиш ва арзон тарифлар асосидаги пул ўтказмаларини
амалга ошириш каби молиявий хизматларни тақдим этиш чора-тадбирларида
ҳам ўз аксини топган. Шунингдек Филиппинда ХМТнинг миграция жараёнлари
давомида бу соҳада суистеъмолликларга йўл қўяётган жисмоний ва юридик
шахсларни жазолаш ва уларга нисбатан санкциялар эълон қилиш ҳамда одам
савдоси каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бу ҳақида етарлича
маълумотлар тарқатиш ва ундан аҳолининг хабардор бўлишини таъминлаш
вазифаларининг ҳам бажарилишини кўриш мумкин. Хусусан, бу борада POEA
ўз веб-сайтида лицензияга эга хусусий бандлик хизмати агентликлари,
хориждаги бўш иш ўринлари ва у ердаги Филиппин ҳукумати
консулликларининг манзиллари ҳақида мунтазам равишда маълумотлар
тақдим этиб боради ҳамда шубҳали агентликлар ва ишчи кучини ёллашда
иштирок этиши мумкин бўлмаган тузилмалар ҳақида тавсиялар беради.
Хориждаги Филиппин консулликларида меҳнат Атташелари ҳамда аёл меҳнат
мигрантларига одам савдоси масалаларида батафсил маълумот берувчи аёл
ходималар фаолият юритади.

Худди Филиппин сингари Мексикада ҳам меҳнат мигрантларининг ҳақ-

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни рағбатантириш ҳамда меҳнат
миграциясининг ижобий аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

оширилади. Хусусан, АҚШда жойлашган Мексиканинг барча консуллликлар
инсон хуқуқлари бузилиши қурбонлари учун юридик хизмат ва ёрдамларни
тақдим этади ҳамда балоғатга етмаган мигрантлар учун махсус дастурларни
амалга оширади. Консуллик томонидан мигрантга у ҳақиқатан ҳам хорижда
яшовчи мексикалик эканини тасдиқловчи махсус карта тақдим этилади. Мазкур
карта банклар, полиция маҳкамалари ва бошқа ташкилотларда мигрантнинг
шахсини тасдиқловчи муҳим ҳужжат вазифасини бажаради ҳамда у айниқса
қонуний мавқега эга бўлмаган мексикалик мигрантларга катта ёрдам беради. Бу
хужжат АҚШнинг аксарият банкларида меҳнат мигрантларининг ҳисоб
рақамлари очишлари учун альтернатив ҳужжат ўрнини босиши билан бир
қаторда пул ўтказмаларини амалга оширишда арзон тарифлардан фойдаланиш
имконини яратади. Бу тажрибалар ХМТнинг ишчи кучини қабул қилувчи
мамлакатларда ҳам эркак, ҳам аёл меҳнат мигрантлари кириши мумкин бўлган
ҳамда уларга зарур маълумотни тақдим эта оладиган, самарали консулликлар
фаолиятини йўлга қўйиш зарурати талабларида ўз аксини топган.

ХМТнинг конвенцияларининг яна бир муҳим йўналиши бу миграция

соҳасидаги суистеъмолликлар, мигрантларни ноқонуний тарзда хорижга
юбориш ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш чораларини қабул қилиш
мақсадида ҳукуматнинг ижтимоий ҳамкорлар билан биргаликда чора-
тадбирлар режасини ишлаб чиқиши лозимдир. Бу масала ХМТнинг
29,105,138,182-конвенцияларида, шунингдек 97-конвенциянинг 8 ва 13-
моддаларида, 143-конвенциянинг 1 қисмида ,хамда Халқаро конвенциянинг
21-моддасида қайд этилган[4].

Ишчи кучинининг муҳим экспортчиларидан бири бўлмиш Шри-Ланкада

ХМТ конвенциялари ва тавсияларининг бажарилиш ҳолатларини кузатиш
мумкин. Масалан, хориждаги Шри-Ланка консулликларида ишчиларнинг
ижтимоий таъминоти масалалари билан шуғулланувчи ходимлар меҳнат
мигрантларига, айниқса аёлларга бу борада яқиндан ёрдам берадилар. Улар иш
берувчиларнинг ўз вазифасини суистеъмол қилиши натижасида азият чеккан
аёлларга ёрдам бериш, иш берувчилар томонидан уларнинг паспортлари олиб
қўйилган тақдирда уни қайтариш, тўланмаган иш ҳақларини ундириб бериш,
уларнинг ўз ватанларига қайтиб кетишлари учун зарур ижтимоий ва моддий
ёрдамни кўрсатадилар. Шри-Ланканинг Хорижда иш билан таъминлаш бюроси
томонидан ташкил этилган меҳнат мигрантларининг Хайрия фондларига шри-
ланкалик мигрантлар ёрдам сўраш мақсадида нафақат ўз мамлакатларида,
балки улар ёлланиб ишлаётган мамлакатларда ҳам мурожаат этишлари мумкин.
Фонд томонидан ёрдамга мухтож мигрантлар даволаниш учун тиббий суғурта
ёки ҳаёт суғуртасига ва турли хил ижтимоий ёрдам турларига эга бўлишлари
мумкин. Шри-Ланканинг Хорижда иш билан таминлаш бюроси бугунги кунда
сони 600тадан ортган ишчи кучини ёлловчи агентликлар фаолиятини тартибга
солиб туради. ХМТнинг ишга ёлловчи агентликларнинг суғурта ёки кафолат
мажбуриятларига эга бўлишлари лозимлиги талабини бажариш мақсадида
мазкур агентликлар бюрога таъминот тўловларини амалга оширишлари ва банк
кафолатини тақдим этишлари лозим, чунки бу кафолатлар агентликлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

томонидан шартномаларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилганда Бюро
томонидан тортиб олинади.

ХМТнинг “Бандлик бўйича хусусий агентликлар тўғрисида”ги 181-

конвенцияси ҳамда унга оид 188-тавсияномасига мувофиқ ишчи кучини қабул
қилувчи ва етказиб берувчи мамлакатлар меҳнат мигрантларини ишга ёллаш
билан шуғулланувчи агентликлар фаолиятини лицензиялашга муҳим эътибор
қаратиши лозим[5]. Шунингдек бюро қонун ва тартибларнинг бузилиш
ҳолатларида агентликларнинг ишлаш лицензиясини ҳам бекор қилади. Ишчи
кучини қабул қилувчи мамлакатлардаги Шри-Ланка консулликлари рўйхатдан
ўтказган агентликларгина ишчи кучини ёллашда иштирок этиши мумкин.
Агентликлар бюронинг махсус ёзма рухсатномасисиз реклама ва эълонлар
жойлаштириши ҳамда иш берувчилар билан музокараларга киришиши мумкин
эмас.Меҳнат мигрантлари ўз паспортларида чиқиб кетиш визалари ҳамда
кафолат штампларига эга бўлмай, мамлакатни тарк этишлари мумкин эмас.
Меҳнат мигрантлари тўлашлари лозим бўлган бож тўловлари ҳам агентлик
томонидан амалга оширилади. Меҳнат муносабатлари ва хорижда ишга
жойлаштириш вазири ва бюронинг мансабдор шахслари шри-ланкалик меҳнат
мигрантларининг зарур ҳимоя билан таъминланганини текшириш учун ишчи
кучини импорт қилувчи мамлакатларга мунтазам равишда ташриф буюрадилар.
Ҳозирги кунда Шри-Ланка ҳукуматининг ишга ёллаш агентликлари ва Форс
кўрфази мамлакатлари, Сингапур ва Гонконг хукуматлари билан уй
хизматчилари тўғрисидаги ҳамкорлик шартномалари имзоланган[6].

ХМТ

конвенцияларида

белгилаб

қўйилган

қонуний

меҳнат

мигрантларининг мамлакат фуқаролари билан тенг равишда миллий
қонунчилик ҳамда ижтимоий таъминот тизимидан фойдаланишлари, уларнинг
иш йўқотиш ҳолатларида қайтадан иш топишлари учун мамлакат фуқаролари
каби муддатга эга бўлишлари, ижтимоий таъминот тизими бандлик, оналикни
ҳимоя қилиш, иш ҳаққи ва иш жойини йўқотиш, меҳнат ҳимояси ва гигиенаси
соҳаларида тўлиқ ва тенг амалга оширилиши, мигрантларнинг нафақат ўзлари,
балки уларнинг оила аъзолари ҳам тиббий хизматдан, камида тез ёрдам
хизматларидан фойдаланиши талаблари ҳам ишчи кучи экспортчилари ва
импортчилари томонидан кенг амалга оширилмоқда. Масалан, Филиппиндаги
ишга жойлаштириш агентликлари ҳар чоракда меҳнат мигрантларининг
ижтимоий таъминот тизимига пул тўловларини амалга оширади[7].
Марокашнинг Франция, Испания ва Нидерландия билан ижтимоий таъминот
соҳасида имзолаган келишувларида ҳам меҳнат мигрантларининг бепул
тиббий хизматдан фойланишлари белгилаб қўйилган[8].

Юқорида қайд этилган хорижий мамлакатлар тажрибаси ХМТ

конвенциялари ва БМТ халқаро конвенциясини ратификация қилган
мамлакатларда меҳнат миграциясини тартибга солишнинг самарали шакллари
фаолият юритаётгани ҳамда меҳнат мигрантларининг хуқуқларини таъминлаш
имкониятлари кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда.

Бироқ мазкур мамлакатлар орасида МДҲ мамлакатларининг иштироки

нисбатан суст эканлигини кўришимиз мумкин. ХМТнинг меҳнат миграцияси
масаласидаги конвенциялари ва бу борадаги БМТнинг халқаро конвенцияси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

МДҲ мамлакатлари орасида Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва
Молдова давлатларида қабул қилинган.

Бугунги кунда ХМТнинг Марказий Осиёда меҳнат миграциясини

тартибга солиш бўйича лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Бу
лойиҳада Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ҳам иштирок этади. Бунда
Марказий Осиё мамлакатларининг уч томонлама ҳамкорларининг минтақавий
йиғилиш бўлиб ўтади. Марказий Осиё мамлакатларининг турли хил
вазирликлари иштирокидаги бу йиғилишда қонунчилик ва статистик ҳисоб
тизимини

ривожлантириш

асосида

меҳнат

миграцияси

сиёсатини

такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади[9].

Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистон томонидан ХМТнинг 13 та

конвенцияси ратификация қилинган бўлиб, уларнинг еттитаси мазкур
ташкилотнинг асосий конвенцияси ва биттаси “Бандлик соҳасидаги сиёсат
тўғрисида”ги усутувор аҳамиятга эга конвенциялардир. Шунингдек,
Ўзбекистонда ХМТнинг мажбурий меҳнат масалалари бўйича 29 ва 105-
конвенциялари, дискриминация тўғрисидаги 100 ва 111- конвенциялари,
болалар меҳнати тўғрисидаги 138 ва 182-конвенциялари, бандлик сиёсати
тўғрисидаги 122- конвенцияси қабул қилган[10]. Чунончи, мамлакатмизда
минимал ёш ва болалар меҳнати бўйича конвенцияларнинг қўлланилиши
бўйича Миллий фаолият ражаси ишлаб чиқилган[11].

Бироқ таъкидлаш жоизки, мазкур конвенцияларнинг Ўзбекистонда

имзоланиши меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини кенгайтиради, нолегал
миграция ва одам савдосига қарши курашиш имкониятини яратади, миллий
миграция сиёсатининг ишлаб чиқилиши ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида
халқаро хамкорлик алоқаларини ривожланишидаги юридик асосни ташкил
этади.

ХМТнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги конвенцияларнинг бажарилиши

бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасига кўра, мазкур конвенциялар, энг
аввало, ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатларнинг манфаатларига ҳизмат
қилди. Аммо унинг ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатлар учун ҳам бир
қатор қулай имкониятларни яратиб беришини Европа мамлакатлари
тажрибасида кўра олдик. Шундай экан, ишчи кучини экспорт қилувчи
мамлакатлар томонидан мазкур конвенцияларнинг қабул қилиниши ҳамда
уларни қабул қилган мамлакатлар билан миграция соҳасидаги алоқаларнинг
ривожлантирилиши меҳнат миграциясининг салбий оқибатларини камайтириб,
унинг ижобий аҳамияти оршишига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Что такое МОТ и чем она занимается. МОТ. Стр.12.

2.

Foblets

et al.

2003.Бу ҳақида қаранг: П.Таран. Глобализация и трудовая

миграция: необходимость политики основанной на правах человека. Век
глобализации 1/2010. – с.66-86.

3.

Таран П.Глобализация и трудовая миграция: необходимость политики

основанной на правах человека. Век глобализации 1/2010. – с.66-86.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

4.

Многосторонние основы МОТ. Международное бюро труда. Женева.

2007. стр 21.

5.

Многосторонние основы МОТ. Международное бюро труда. Женева.

2007. стр 24.

6.

ILO:Application of international labor stamdarts 2005 (1),Report of the

Comittee of experts of appplication of Conventions and Recommenndations,Report
(III).International Labor Conference 93 rd Session,2005.p.365.

7.

www.sss.gov.ph

.

8.

Доклад Комитета экспертов о применении Конвенций и

Рекомендаций МОТ. 2002 год.

9.

Программа сотрудничества между трехсторонними партнёрами

Республики Таджикистан и МОТ подостойному труду на 2011-2013.стр.17.

10.

Promoting decent work in Eastern Europe and Central Asia.ILO.P.26.

2012.

11.

Программа по достойному труду Республики Узбекистан на 2014-

2016 годы.стр3.

Библиографические ссылки

Что такое МОТ и чем она занимается. МОТ. Стр. 12.

Foblets et al. 2003.Бу хакида каранг: П.Таран. Глобализация и трудовая миграция: необходимость политики основанной на правах человека. Век глобализации 1/2010. - с.66-86.

Таран П.Глобализация и трудовая миграция: необходимость политики основанной на правах человека. Век глобализации 1/2010. - с.66-86.

Многосторонние основы МОТ. Международное бюро труда. Женева. 2007. стр 21.

Многосторонние основы МОТ. Международное бюро труда. Женева. 2007. стр 24.

ILO:Application of international labor stamdarts 2005 (1),Report of the Comittee of experts of appplication of Conventions and Recommenndations.Report (lll).Intemational Labor Conference 93 rd Session,2005.p.365.

www.sss.gov.ph.

Доклад Комитета экспертов о применении Конвенций и Рекомендаций МОТ. 2002 год.

Программа сотрудничества между трехсторонними партнерами Республики Таджикистан и МОТ подостойному труду на 2011-2013.стр. 17.

Promoting decent work in Eastern Europe and Central Asia.ILO.P.26. 2012.

Программа по достойному труду Республики Узбекистан на 2014-2016 годы.стрЗ.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов