Совершенствование бухгалтерского баланса по международным стандартам

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
144-153
18
3
Поделиться
Ташназаров, С. (2016). Совершенствование бухгалтерского баланса по международным стандартам. Экономика и инновационные технологии, (4), 144–153. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8851
С Ташназаров, Самаркандский институт экономики и сервиса

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье разработана определения бухгалтерского баланса как основного компонента финансовой отчетности. Изучая международный опыт приводится научные рекомендации по совершенствованию отражения и их состава долгосрочных активов, текущих активов в бухгалтерским балансе.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.Н. Ташназаров,

и.ф.н., доц. СамИСИ

БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА

МУВОФИҚ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

В статье разработана определения бухгалтерского баланса как

основного компонента финансовой отчетности. Изучая международный
опыт приводится научные рекомендации по совершенствованию отражения и
их состава долгосрочных активов, текущих активов в бухгалтерским балансе.

In the article definition of accounting balance has been developed as a main

component of financial report. Studying international practice scientifically the
following recommendations and summary were developed about long term assets,
reflecting current assets in accounting balance sheets, enhancing their structure.

Калит сўзлар

:

молиявий ҳисобот, бухгалтерия баланси, “мулк (ер), бино,

машина ва асбоб-ускуналар”, узоқ муддатли активлар, жорий активлар.


Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, халқаро биржаларга

чиқиш, хорижий инвестицияларни мамлакатимизга кириб келиши учун қулай
инвестицион

муҳит

яратиш

ҳамда

жаҳон

ҳамжамиятлари

билан

интеграциялашув

жараёнларини

янада

жадаллаштириш

заруратлари

республикамизнинг молиявий ҳисобот халқаро стандартлар асосида
такомиллаштиришни тақозо қилмоқда.

2015 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармонида халқаро тажрибаларни
чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда улар томонидан халқаро стандартлар асосида
молиявий ҳисобот ахборотларини нашр қилиш вазифалари қўйилган [2].

2016 йил 14 апрелдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” қонуннинг

янги таҳририда 22 дан 27 гача моддалари бевосита молиявий ҳисоботга
бағишланган. Қонунда бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг таркибий
қисми эканлиги эътироф этилган (22-модда) [1].

Ушбу қонун ва фармон талабларидан келиб чиқиб бугунги кунда

мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан тузилаётган
молиявий ҳисоботнинг асосий бўғини бўлган бухгалтерия балансининг шакли,
унда акс эттирилаётган ахборотлар таркиби ва мазмуни, бухгалтерия
балансини тузиш методологияси, уни тақдим қилиш масалаларини халқаро
амалиётга мувофиқлаштириш ўта долзарб ҳисобланади.

Соҳага доир адабиётларни ўрганиш шуни кўрсатадики, олимларимиз

бухгалтерия балансининг хусусиятларини очиб беришган бўлсада, лекин унинг
барча хусусиятларини мужассамлантирган таърифини ишлаб чиқишга зарурат
мавжуд. Масалан, проф. К.Б. Уразов қуйидагича фикрларни билдиради:
“...баланс ҳисоботининг асосий моҳияти корхоналарнинг маблағлари ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

уларнинг ташкил топиш манбаларнинг маълум санага тенглиги, ушбу санадаги
молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборот бериш ҳисобланади” [7, 35-бет].

Ўзбекистон Республикаси 15-сон БҲМС “Бухгалтерия баланси”

стандартида “бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг таркибий
қисмларидан бири ҳисобланади, хўжалик юритувчи субъектнинг мулкий ва
молиявий аҳволи ҳақида ахборотларни тўплайди ҳамда ошкор этади” деб
таъриф берилган [3, 210-бет].

Хорижлик олимлар Б.Нидлз ва бошқалар баланс хусусида қуйидаги

талқинни келтиришади: “Баланс (balance sheet) – фирманинг молиявий
ҳолатини маълум санада, масалан ҳисобот даврининг охирида акс эттиради.
Баланс фирманинг тутиб турувчи сифатида русурслари – активларининг
қайсики манбалари – пассив ва хусусий капиталга тенглигини кўрсатади” [5,
23-бет].

Р. Ҳ. Ҳермансон ва бошқалар қуйидагича таъриф келтиришади: “Баланс

(balance sheet), айрим ҳолларда молиявий ҳолат ҳисоботи ҳам деб аталади – бу
вақтнинг махсус моментида компаниянинг активлари (assets), мажбуриятлари
(liabilities) ва хусусий (акциядорлик) капиталини (stockholders equity) акс
эттирувчи жадвалдир. Вақтнинг махсус моменти бўлиб баланс санасида
бизнеснинг ёпилиши саналади.”[6, 20-бет].

Юқоридаги олимларнинг фикри асосида бухгалтерия баланси маълум

санада молиявий ҳолатни акс эттирувчи ҳамда активларнинг мажбуриятлар ва
хусусий капиталга тенглигини кўрсатувчи жадвал эканлиги тўғрисида хулоса
қилиш мумкин. Бухгалтерия балансини тавсифлашда қуйидаги мазмундаги
саволларга жавоб бўлиши керак, деб ўйлаймиз: а) Бухгалтерия баланси қайси
иқтисодий тушунчанинг таркибий қисми ҳисобланади; б) бухгалтерия баланси
қайси муддатга ва қайси вақт моментида тузилади; в) қандай таркибдаги ва
мазмундаги ахборотларни тавсифлайди; г) ахборотларнинг назорат қилиш ва
қарорлар қабул қилишдаги ўрни ва аҳамияти; д) балансдаги ахборотлар кимга
мўлжалланганлиги, ҳисоботнинг тақдим қилиниши ва муддати; е) ахборотлар
асосида қабул қилинадиган қарорлар.

Ушбу саволларга қуйида берилган жавоблар бухгалтерия балансининг

таърифини ишлаб чиқишда қўл келади:

а) бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг асосий компоненти

ҳисобланади ва унинг бош буғинидир. Шунинг учун уни биринчи шакл ҳам деб
аташади;

б) бухгалтерия баланси ҳисобот даврини қамраб олади ҳамда ҳисобот

даврининг охирида аниқ вақт моментида тузилади. “Маълум бир санада”
дейиладиган бўлса аниқ бўлмайди. Чунки, шу сана давомида ҳам баланс
ўзгариб туради. Баланс доимий хўжалик операциялари таъсирида доимий
ўзгарувчан ҳужжат ҳисобланади. Шунинг учун балансни тузиш учун аниқ вақт
моменти керак. Масалан, 31 декабрь ҳисобот даври якуни билан шартли
равишда соат 24.00 ҳолати бўйича деб олиш мумкин. Баланс бу компаниянинг
молиявий ҳолатини маълум ва аниқ вақтда суратга тушуриш дегани.

в) бухгалтерия баланси компаниянинг мулкий ва молиявий ҳолатига доир

бўлган ахборотларни қамраб олади. Ушбу ахборотлар активлар, мажбуриятлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ва хусусий капиталга таснифланади. Стандарт талабларига мувофиқ балансда
акс эттириладиган минимум ахборотлар таркиби белгиланади. Балансда
автивларнинг мажбурият ва хусусий капитал йиғиндисига тенглиги акс
эттирилади. Баланс тарозининг икки паласи бўлиб, бир палласига компания
активлари, иккинчи палласига унинг мажбуриятлари ва хусусий капитали
жойлаштирилади ва уларнинг тенглиги таъминлади;

г) баланс ахборотлари назорат қилишда ҳамда компаниянинг молиявий

ҳолатига баҳо беришда муҳим ўрин тутади;

д) бухгалтерия

баланси

асосан

ташқи

ва

ички

ахборот

фойдаланувчиларга мўлжалланган. Ташқи ахборот фойдаланувчилари
сифатида давлат солиқ органларига, таъсис ҳужжатларига мувофиқ
мулкдорларга, давлат статистика органларига ва бошқа фойдаланувчиларни
келтириш мумкин. Ички ахборот фойдаланувчиларга эса корхона молиявий ва
топ менежерлари киради. Бухгалтерия баланси молиявий ҳисобот даврини,
яъни йилнинг ҳар чорагини ёки календар йилни қамраб олади. Ушбу давр
мабойнида юз берган ўзгаришларни акс эттиради. Қонунчиликда молиявий
ҳисоботни, жумладан бухгалтерия балансини фойдаланувчиларга тақдим
қилиш муддати белгиланган. Корхона ушбу муддатдан кечикмасдан ҳисобот
тақдим этишлари шарт.

е) бухгалтерия баланси асосида компаниянинг мулкий ва молиявий

ҳолатига баҳо берилади. Фойдаланувчилар томонидан корхона активларидан
фойдаланиш самарадорлиги, жорий активларнинг айланиши, узоқ муддатли
активлар ҳолати ва фойдаланиш самарадорлиги, компаниянинг тўлов
қобилияти, пул маблағларининг ҳолати ва ундан фойдаланиш, компаниянинг
хусусий капитали ҳолати ва унинг ўзгариши, хусусий капиталга бадал
киритиши ёки чегириб олиниши, компаниянинг фойдаси ва унинг
ишлатилиши, акцияга тўғри келадиган фойда ва дивиденд суммаси,
компаниянинг қарзлари ва уларни тўлашнинг ҳолати, компаниянинг ликвидлик
даражаси, молиявий барқарорлиги, эгилувчанлиги ва рисклар даражасига баҳо
берилади. Айниқса, акциядорлик жамиятида акциядорлар компанияга баҳо
бериш асосида акция сотиб олиш ёки сотиш тўғрисидаги қарори, таъсисчилар
томонидан эса бошқарувчиларга ишониб топширган ресурлардан фойдаланиш
ҳолати, уларга ишониш масаласи, қўшимча капитал кириши ёки киритмаслик,
киритган маблағларининг самарадорлиги тўғрисидаги қарорларни қабул
қилишда қўл келади.

Бухгалтерия балансининг муҳим хусусиятларидан бири унда стандарт

ахборотлар қатори келтирилиши билан белгиланади. 1-сон МҲХС “Молиявий
ҳисоботни тақдим этиш” стандартида бухгалтерия баланси минимум акс
эттириш лозим бўлган ахборотлар қатори белгиланган [4, 68§]. 1-сон БҲМС
“Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” стандартида ҳам бухгалтерия балансида
акс эттирилиши лозим бўлган ахборотлар қатори келтирилган [3, 77§]. Бу шуни
англатадики, компаниялар ўзларининг бухгалтерия балансларида албатта ушбу
стандартларда келтирилган моддаларни жойлаштириши ва тамойилларга
мувофиқ тақдим этишлари шарт.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Юқоридаги фикрлар асосида бухгалтерия балансига таъриф берамиз:

“Бухгалтерия баланси – бу молиявий ҳисоботнинг асосий компоненти бўлиб,
ҳисобот даврининг охиридаги вақт моментида компаниянинг молиявий ҳолати,
яъни унинг активлари, мажбуриятлари ва хусусий капиталининг таснифланган
таркиблари бўйича ҳолатини ва ҳисобот даврида ўзгаришини тавсифловчи
ҳамда тизимли равишда асосан ташқи ва ички ахборот фойдаланувчиларга
компаниянинг молиявий ҳолатини баҳолаш ва унга доир қарорларни қабул
қилиш учун тақдим қилинадиган ахборотларнинг стандартлашган тизимидир”.

Бизнинг амалиётимиздаги барча ҳисобот шакллари мазмунида асосий

воситалар деб аталадиган “ер, бино ва асбоб-ускуналар” қиймати, уларнинг
депресиацияси, номоддий активлар қиймати ва уларнинг амортизацияси,
активларнинг харид қилиниши ва сотилиши билан боғлиқ барча жараёнлар
натижалари ўз аксини топади. Даставвал, бухгалтерия балансида акс
эттирилаётган ахборотлар бўйича халқаро тажрибадаги ва миллий
иқтисодиётимиздаги атамалар ўртасидаги фарқларни мувофиқлаштириш керак
бўлади. Бизнинг фикримизча, узоқ муддатли моддий активлар таркибини
халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида, асосий воситалар
атамасининг ўрнига халқаро стандартдаги

Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-

ускуналар

атамасини, худди шунингдек асосий воситалар амортизацияси

ўрнига “бино, машина ва асбоб-ускуналар”нинг

депресиация

(depreciation),

номоддий аквтивларга нисбатан эса

амортизация

(amortization) атамасидан

фойдаланиш ўринлидир.

АҚШ ва Буюк Британия тажрибасида бухгалтерия балансининг стандарт

шакли белгиланмаган. Лекин, бухгалтерия стандартларида бухгалтерия
балансида тақдим қилиниши талаб қилинадиган ахборотлар таркиби
белгиланган. Шу боис, компания бухгалтерлари стандарт талабларига жавоб
берадиган минимал ахборотларни акс эттиришга ҳаракат қилишади. Узоқ
муддатли активларни бухгалтерия балансида акс эттириш жараёнини ўрганиш
натижасида стандарт талабида иккита ёндашиш мавжудлигини фаҳмлашимиз
мумкин.

Биринчи ёндашишда

бухгалтерлар балансида “узоқ муддатли активлар”

гуруҳини умумий кўрсатадилар. Бунда баланснинг ушбу моддаларга оид қисми
қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Бухгалтерия баланси (узоқ муддатли активлар қисми)


Мулк, завод ва асбоб-ускуналар таннархи…….… $ ХХХХ
Айирилади: Жамғарилган депресиация ……… (ХХХХ)
Мулк, завод ва асбоб-ускуналар соф қиймати…... $ ХХХХ

Номоддий активларнинг соф қиймати ………… $ ХХХХ
Узоқ муддатли инвестициялар…………………... $ XXXX

Иккинчи йўналишда

бухгалтерлар балансда узоқ муддатли активлар

гуруҳларини уни ташкил этувчи элементлари бўйича акс эттиришни афзал


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

кўришади. Бу ёндашишда бухгалтерия балансида қуйидаги кўрсаткичлар
тўғрисида маълумот топишимиз мумкин:

Бухгалтерия баланси (узоқ муддатли активлар қисми)


Мулк, завод ва асбоб-ускуналар

:

Ер……………………………………………………….$ХХХХ
Бино ва иншоотлар……………………. …………….... ХХХХ
Машина ва асбоб-ускуналар………….. ……………… ХХХХ
Офис жиҳозлари ………………………………………..ХХХХ
Ижарага олинган ер ободончилиги…………………….ХХХХ
$ ХХХХ
Жамғарилган депресиация…………………..…….....(ХХХХ)
Мулк, завод ва асбоб-ускуналар соф қиймати ……………$

ХХХХ

Минерал ресурслар:

Минерал депозитлар…………………………………..$ХХХХ
Жамғарилган деплеция………………………………...(ХХХХ)
Минерал ресурслар соф қиймати………………………….

$ХХХХ

Номоддий активлар:

Патентлар…………………………………………….$ ХХХХ
Гудвилл………………………………………………....ХХХХ
Номоддий активлар соф қиймати…………………….…$ХХХХ

Узоқ муддатли инвестициялар

:

Сотишга лайоқатли қимматбаҳо қоғозлар……………$ХХХХ
Капитал қимматбаҳо қоғозларга инвестиция………….ХХХХ
Узоқ муддатли инвестиция қиймати…………………….$

XXXX

Жами узоқ муддатли активлар.........................................ХХХХ

Изоҳ: қавснинг ичига олинган рақамлар айрилади.

Биз чет эл тажрибаларини ўрганиш, халқаро ва миллий стандартлар

талаблари асосида баланснинг узоқ муддатли активлар қисмини қуйидаги
тартибда ва таҳририятда ёритишни таклиф қиламиз (1-жадвал):

1-жадвал

Узоқ муддатли активлар таркибий қисмларини бухгалтерия балансида

акс эттиришнинг таклиф этилган варианти

Кўрсаткичлар номи

Сатр
коди

Ҳисобот йили
бошига

Ҳисобот йили
охирига

1

2

3

4

АКТИВ

I.

Узоқ муддатли активлар

Узоқ муддатли моддий активлар, жами
(030+040+050)

:

010

Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар

бошланғич қиймати жами (011+012+013+014),
шу жумладан:

020

Ер ва ерни ободонлаштириш

011

Бино ва иншоотлар

012

Машина ва асбоб-ускуналар

013

Офис жиҳозлари ва ускуналари

014

Жамғарилган депресиация

015


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар
баланс қиймати (020-015)

030

Ўрнатилмаган асбоб-ускуналар

040

Тугалланмаган капитал қуйилмалар

050

Узоқ муддатли номоддий активлар баланс
қиймати, жами (061+062+063), шу жумладан

060

Патент ва лицензиялар

061

Гудвилл

062

Бошқа номоддий активлар

063

Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва
муддати узайтирилган харажатлар

070

Узок

муддатли

инвестициялар

жами

(081+082), шу жумладан

080

Сотишга лаёқатли қимматбаҳо қоғозлар

081

Жиддий таъсир кўрсатадиган инвестициялар

082

Муддати узайтирилган солиқ активлари

090

I-БЎЛИМ

ЖАМИ

зоқ муддатли активлар

жами (010+060+070+080+090))


100

Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

Ушбу таклиф қилинаётган “узоқ муддатли активлар” қисми амалдаги

бухгалтерия балансини қуйидаги икки йўналишда такомиллаштиришга ёрдам
беради, деб ўйлаймиз.

Биринчидан

, бухгалтерия баланси таркиби ва мазмунини

халқаро ва миллий стандартлар талабига яқинлаштиради ва унинг ўқилишини
енгиллаштиради. Фикримизча, бухгалтерия балансида узоқ муддатли
активларга оид моддаларни жойлаштиришда бухгалтерия ҳисоби стандартлари
талабларига мувофиқлаштириш зурур, деб ўйлаймиз. Ўрнатиладиган ускуналар
ва тугалланмаган капитал қуйилмаларни моҳияти жиҳатидан бино, машина ва
асбоб-ускуналар таркибига киритиш мақсадга мувофиқдир.

Иккинчидан

,

ушбу

таклиф

қилинаётган

бухгалтерия

баланси

лойиҳасининг амалиётга жорий қилиниши узоқ муддатли активларнинг
ҳаракати тўғрисида батафсил ахборотларни беради, қайсики ҳозирги кунда
бекор қилинган “асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисида”ги ҳисоботда
бериладиган айрим ахборотларни тўғридан-тўғри бухгалтерия балансида
бериш имконияти туғилади. Чунки, бухгалтерия баланси умумлаштирган
шаклда ушбу ҳисобот маълумотларини тўлиқ мужассамлаштиради.

Тақдим қилинаётган бухгалтерия баланси шакли халқаро тажрибага

уйғун бўлган узоқ муддатли активларнинг таснифига асосланади. Бундан
ташқари ҳисобот шакли умумэътироф этилган, жумладан “мулк (ер), бино,
машина ва асбоб-ускуналар”, “депресиация” ва “муддати узайтирилган солиқ
активлари”, “сотишга лаёқатли қимматбаҳо қоғозлар”, “жиддий таъсир
кўрсатадиган инвестициялар” каби янги атамаларни бухгалтерия балансида
фойдаланишни кўзда тутади. Бу эса унинг халқаро инвесторларга ҳам
тушунарли бўлишини таъминлайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Бухгалтерия балансининг актив қисми иккинчи бўлими жорий

активларни акс эттиришга бағишланган бўлиб, у “жорий активлар” деб
аталади. Бухгалтерия балансида жорий активлар еттита гуруҳга ажратилган:

II.

Жорий активлар

1.

Товар-моддий захиралари

2.

Келгуси давр харажатлари

3.

Кечиктирилган харажатлар

4.

Дебиторлар

5.

Пул маблағлари

6.

Қисқа муддатли инвестициялар

7.

Бошқа жорий активлар

Амалдаги бухгалтерия баланси шаклида моддаларни ликвидлик

даражаси бўйича жойлаштиришни такомиллаштириш зарур, деб ўйлаймиз.
Оборот активларни жойлаштиришда пул маблағларига айланиш даври узоқ
бўлган активлардан айланиш даври қисқа бўлган ва шу тартибда ҳисоб
рақамларидаги пул маблағларига ўтиш тартибига риоя қилинади. Масалан,
ишлаб чиқариш заҳираларининг пул маблағларига айланиш даври
харидорларга сотишга тайёрлаб қўйилган товарларга нисбатан каттадир. Шу
боис, ишлаб чиқариш захиралари бошқа оборот активларга нисбатан биринчи
тартибда жойлаштирилган.

Амалдаги бухгалтерия балансининг шаклида товар-моддий захиралар

қуйидаги таркибда акс эттирилади (2-жадвал) .

2-жадвал

Товар-моддий захираларнинг бухгалтерия балансида акс эттирилиши

(минг сўм)

Кўрсаткичлар

Сатр

коди

Ҳисобот

даври

бошига

Ҳисобот

даври

охирига

1

2

3

4

Товар-моддий захиралар (сатр. 120 + 130 + 140 +
150)

110

35627677

36759712

Ишлаб чиқариш захиралари (1000, 1100, 1500, 1600) 120

16324951

15336822

Тугалланмаган ишлаб чиқариш (2000, 2100, 2300,
2700)

130

4869829

4523824

Тайёр маҳсулот (2800)

140

12824438

14634794

Товарлар (2900 дан 2980 айирмаси)

150

1608459

2264272

Келгуси давр харажатлари

160

-

-

Кечиктирилган харажатлар

170

-

-

Манба: Самавтозаводининг 2012 йил баланс маълумотлари ҳамда тадқиқотлар

асосида муаллиф ишланмаси


Ушбу балансда товар-моддий заҳиралар таннархида акс эттирилган.

Лекин, амалдаги тартибда 180-сатрда акс эттирилган товарлар моддаси
таннархида акс эттирилиши учун унинг сотиш қийматидан (2910-2970-счётлар
ҳамда 2990-счётлар) товар заҳираларига тўғри келадиган савдо устамаси (2980-
счёт) қолдиғини айириш амалга оширилиши қайд қилинган. Ишлаб чиқариш
корхоналарини олиб қарайдиган бўлсак, маҳсулотнинг ишлаб чиқариш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

таннархи аниқлангандан сўнг унинг сотиш суммаси белгиланади. Лекин,
бухгалтерия ёзувларида сотилиши мўлжалланган суммаси билан таннарх
ўртасидаги сумма фарқларини тайёр маҳсулот қийматини дебетлаш ҳамда
белгиланган устама счётини кредитлаш орқали акс эттириб бўлмайди. Қачон
маҳсулот сотилгандан кейин унинг сотиш қиймати ва таннархи ўртасидаги
фарқ аниқланади. Худди шу қоидани савдо корхоналарига ҳам қўллаш
мақсадга мувофиқ бўлади. Бу қоидага мувофиқ белгиланган савдо устамасига
бухгалтерия ёзувлари беришга зарурат йўқ. Натижада, товар захиралари
ўзининг таннархида акс эттирилади. Товарлар устама қўйилиб сотилгандан
кейин эса товарнинг сотиш қиймати ва таннархи ўртасидаги фарқ аниқланади
ва бу даромад сифатида тан олинади. Ушбу қоиданинг савдо корхоналарида
қўлланилиши бухгалтерия балансининг 180-сатрида акс эттирилган товарлар
моддасини ҳақиқий таннархида кўрсатиш имкониятини туғдиради.

Юқоридаги товар-моддий заҳиралар харид таннархи, сотиш таннархи ва

молиявий натижаларни босқичма-босқич аниқлашнинг методологик тартиби
ҳамда амалдаги бухгалтерия балансида товар-моддий захиралар моддасини
таннарх тамойилига мувофиқ ҳақиқий таннархида акс эттириш бўйича
берилган илмий таклиф ва хулосалар молиявий ҳисоботни миллий ва халқаро
стандартлар талабларига мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Бу ишланмалар
бухгалтерия балансининг ахборот фойдаланувчилари бўлган хорижий
инвесторларга ҳам тушунарли бўлишини, унинг ихчамлигини ва объективлиги-
ни оширишга ёрдам беради.

Энди, юқоридаги ёзувларнинг натижаси ўлароқ, бухгалтерия балансида

олинадиган счётлар соф қийматда қуйидаги кўринишда акс эттирилиши
мақсадга мувофиқдир (3-жадвал).

3-жадвал

Бухгалтерия балансида дебиторларни акс эттириш

Кўрсаткичларнинг номи

Сатр

коди

Ҳисобот даври

бошига

Ҳисобот

даври охирига

1

2

3

4

Жами дебиторлар [190+200+210+220+
230+240+250+260+270+280]

180

Шу жумладан муддати ўтган дебиторлик
қарзлари

181

Гумонли қарзлар бўйича резерв [4910]

290

Жами дебиторларнинг соф қиймати [180-
290]

300

Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.


Ушбу таклиф қилинаётган тартиб ва бухгалтерия ҳисоботида акс

эттирилиши бухгалтерия ҳисоби принциплари талабларига тўлиқ жавоб
беради. Ушбу тартибнинг амалдаги тартибдан фундаментал фарқларидан бири,
амалдаги тартибда қопланмай қолган резерв келгуси йилда операцион даромад
сифатида қайд қилинса, бунда эса қопланмай қолган резерв ҳисобдан
чиқарилмайди, яъни бекор қилинмайди. Бухгалтерия балансида эса
дебиторлик қарзлари соф қийматда кўрсатилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

21-сон БҲМСда таъминотчи ва пудратчиларга тўланган аванслар актив

счёт сифатида эътироф этилган. Бизнинг фикримизча, ушбу счётни
тўланадиган счётларга нисбатан контрпассив счёт деб қайд қилинса,
бухгалтерия принципларига мувофиқ бўлади, деб ўйлаймиз.

Лекин, бешинчи гуруҳ “пул маблағлари”дан кейин пул маблағларига

айланиши бир неча кунни талаб қиладиган қисқа муддатли инвестициялар ва
бошқа жорий активлар жойлаштирилган. Бизнинг фикримизча, “пул
маблағлари” гуруҳидан олдин “қисқа муддатли инвестициялар” ва “бошқа
жорий активлар” гуруҳини жойлаштириш ўринлидир. Ушбу гуруҳлар ва
уларнинг моддаларини қуйидаги тартибда жойлаштириш мақсадга мувофиқ
деб ўйлаймиз (4-жадвал):

6-жадвал

Бухгалтерия балансида жорий активларнинг бир қисмини жойлаштириш

тартиби

Кўрсаткичларнинг номи

Сатр коди

Ҳисобот

даври бошига

Ҳисобот даври

охирига

1

2

3

4

Қисқа муддатли инвестициялар (5800)

310

Бошқа жорий активлар (5900)

320

Жами пул маблағлари ва эквивалентлари
(350+360+370+380+390), шу жумладан

330

Пул эквивалентлари (5610)

340

Вақтинчалик ва тезкор депозитлар (5500)

350

Касса ва йўлдаги пул маблағлари (5000,
5620)

360

Чет эл валютасидаги пул маблағлари (5200) 370

Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари
(5100)

380

Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.


Жорий (оборот) активлар молиявий ҳисоби ва ҳисоботини юқорида

таклиф қилинган фикрлар ва методик тавсиялар асосида уйғунлаштириш
амалга оширилса, молиявий ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштиришга хизмат
қилади, деб ўйлаймиз.

Хулоса қиладиган бўлсак, мақолада соҳага доир хорижий ва миллий

адабиётларни ўрганиш асосида бухгалтерия балансига таъриф ишлаб чиқилди.
Бухгалтерия балансини тавсифлайдиган жиҳатлар очиб берилди. Бухгалтерия
балансини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида узоқ муддатли
активлар моддий ва номоддий активларга ажратилди. Мулк (ер), бино, машина
ва асбоб-ускуналарнинг халқаро тажрибадаги янги таркиби шакллантирилди.
Балансда товар-моддий заҳираларни таннархида, дебиторлик қарзларини соф
қийматда акс эттириш, пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини
ликвидлик даражасига қараб жойлаштириш тартиби таклиф этилди. Ушбу
таклиф ва хулосалар ҳам назарий ва амалий аҳамият касб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни.

//Халқ сўзи 2016 йил 14 апрель.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Акциядорлик

жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармони. 2015 йил 24 апрель.

3.

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари

тўплами –Ташкент: “NORMA”, 2011.–360-бет.

4.

Международные стандарты финансовой отчетности: Издание на

русском языке М.: АСКЕРИ - АССА, 2005.

5.

Нидлз Б. и др. Принципы бухгалтерского учета /Б. Нидлз, Х.

Андерсон, Д. Колдуэлл: Пер. с англ./Под ред. Я.В. Соколова. –М.: Финансы и
статистика, 2003. –496с.

6.

Hermanson, Roger H. Accounting: a business perspective /Roger H.

Hermanson, James Don Edwards, Michael W. Maher. 6th ed., Irwin, Printed in the
USA, 1995. 926 p.

7.

Уразов К.Б. Бухгалтерия молиявий ҳисоби. Ўқув қўлланма. –

Самарқанд. СамИСИ, 2013.-228-бет.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси “Бухгалтерия хисоби тугрисида”ги конуни. //Халк сузи 2016 йил 14 апрель.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида’Ти фармони. 2015 йил 24 апрель.

Узбекистон Республикаси бухгалтерия хисоби миллий стандартлари туплами -Ташкент: “NORMA”, 2011.-360-бет.

Международные стандарты финансовой отчетности: Издание на русском языке М.: АСКЕРИ - АССА, 2005.

Нидлз Б. и др. Принципы бухгалтерского учета /Б. Нидлз, X. Андерсон, Д. Колдуэлл: Пер. с англ./Под ред. Я.В. Соколова. -М.: Финансы и статистика, 2003. -496с.

Hermanson, Roger Н. Accounting: a business perspective /Roger H. Hermanson, James Don Edwards, Michael W. Maher. 6th ed., Irwin, Printed in the USA, 1995.926 p.

Уразов К.Б. Бухгалтерия молиявий хисоби. Укув кулланма. -Самарканд. СамИСИ, 2013.-228-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов