Сегодняшняя ситуация экспорта Узбекистана на афганском рынке

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
72-78
33
2
Поделиться
Эргашев, К. (2019). Сегодняшняя ситуация экспорта Узбекистана на афганском рынке. Экономика и инновационные технологии, (2), 72–78. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10762
Кобилжон Эргашев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрывается важность экономического сотрудничества между Узбекистаном и Афганистаном в развитии возможностей внешней торговли нашей страны в соседней республике, потенциал отечественных экспортеров, а также положительное и отрицательное влияние внешние факторы на эти процессы.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

АФҒОНИСТОН БОЗОРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ЭКСПОРТИНИНГ

БУГУНГИ ҲОЛАТИ

Эргашев Қобилжон Эрназарович,

мустақил тадқиқотчи

Email:

Qobiljon881023@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг ташқи савдо имкониятини

Афғонистонда ривожлантиришда икки давлат томонидан олиб борилаётган иқтисодий
ҳамкорликнинг аҳамияти, маҳаллий экспортёрларнинг салоҳияти

ҳамда

ушбу

жараёнларга ижобий ва салбий таъсир

қилувчи ташқи омиллар баён этилган.

Калит сўзлар:

экспорт, экспорт диверсификацияси, экспорт товарлари, ташқи

савдо, ташқи савдо айланмаси, савдога ижобий ва салбий таъсир қилувчи омиллар.

Аннотация:

В данной статье раскрывается важность экономического

сотрудничества между Узбекистаном и Афганистаном

в развитии возможностей

внешней торговли нашей страны в соседней республике, потенциал отечественных
экспортеров

,

а также положительное и отрицательное влияние внешние факторы на

эти процессы.

Ключевые слова:

экспорт, диверсификация экспорта,

экспорт товаров, внешнаяя

торговля, внешнеторговый оборот, положителбное и отрицательное влияние на
торговлю.

Abstract:

In this article is declared the developing the foreign trade between Uzbekistan

and Afghanistan, the importance of cooperation between these two countries. Moreover, it
provides the ability of the local exporters and the positive and the negative influence of external
factors in this process.

Key words:

export, export diversification, export goods, foreign trade, foreign trade

turnover, positive and negative impact on trade.

Кириш

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини ҳамда

хорижий давлатлар билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда савдо
ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболли йўналишлардан саналади. Ўзбекистоннинг
Афғонистон

Ислом Республикаси (АИР)

билан ўзаро савдо

-

иқтисодий алоқалари

тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки,
Ўзбекистон ва Афғонистоннинг иқтисодий манфаатлари бир

-

бири билан узвий боғлиқ

бўлиб, бу энергетика, транспорт алоқалари, табиий бойликлар, сув масалалари ва
бошқа соҳаларда ўз аксини топади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Афғонистон билан
очиқ иқтисодий алоқани йўлга қўйишда бир қатор ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Икки томонлама савдо

-

иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш

мақсадида

Афғонистон

Ислом

Республикаси

Президенти

А.Ғанининг

2017 йил 4

-

6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикасига амалга оширган давлат

ташрифи мобайнида 20 та битим ва 40 шартнома имзоланди.

Шу

ўринда

Ўзбекистоннинг

Афғонистондаги

савдо

фаолиятини

ривожлантиришнинг долзарблиги қуйидаги жиҳатларда намоён бўлишини
таъкидлаш лозим:

Биринчидан, Афғонистон Ўзбекистон ташқи сиёсий

-

иқтисодий фаолиятининг

асосий устувор йўналиши этиб белгиланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Иккинчидан, экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш,

давлатлараро савдо

-

иқтисодий ҳамкорлик 2017 –

2021 йилларга мўлжалланган

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
3.2 бандида белгилаб берилган.

Учинчидан, ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо

ҳамкорлик янги босқичда ривожланишига Давлат дастурларида ҳам катта эътибор
берилмоқда. Жумладан, 2017 –

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2019
йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид
давлат Дастурининг 123

-

133 бандларида жаҳон бозорларига интеграция қилиш ва

экспортни қўллаб

-

қувватлаш кўзда тутилган.

Тўртинчидан, Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ўзаро савдо

-

иқтисодий

ҳамкорлигини ривожлантиришда ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги.
Ҳозирги кунда янги йўналиш бўлиб ҳисобланаётган Ўзбекистоннинг Афғонистон
билан савдо ҳамкорлиги, географик ва транспорт инфратузилмасидан самарали
фойдаланиш орқали Афғонистон иқтисодиётида ижобий ўзгаришларни амалга
ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг экспорт диверсификациясини кенгайтириши мумкин.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Афғонистоннинг савдо

-

иқтисодий имкониятлари, экспорт

-

импорт фаолиятига

салбий ва ижобий таъсир қилувчи омиллар, Марказий Осиё давлатлари, хусусан,
Ўзбекистон билан савдо алоқаларининг

ривожланиш тенденцияларини хорижий ва

республикамизнинг

бир қатор иқтисодчи олимлари томонидан тадқиқ қилинган.

Хусусан, В.Норовнинг қатор илмий мақолаларида Афғонистондаги нотинч

вазиятни барқарорлаштириш жараёнига Ўзбекистоннинг темир йўл қурилиши

ва

электр

-

энергия дастурлари билан иштирок этаётганлигига эътибор берганлигини

кўрсак

[1]

, Э.Ариповнинг тадқиқодларида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг янги

босқичдаги муносабатларни савдо

-

иқтисодий, транспорт

-

коммуникация, энергетика,

таълим бўйича ҳамкорлик соҳаларига бўлиб таҳлил қилганлигини кузатамиз

[2].

Шу билан бирга, Кристиан Блеуер ва Саид Реза Каземи ўзларининг олиб борган

илмий изланишларида Афғонистон билан Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги
савдо муносабатларига таъсир қилувчи салбий ва ижобий омилларга тўхталиб ўтган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Афғонистон савдо

-

иқтисодий алоқаларининг

ривожланиши АИР ҳудудида барқарорликни таъминловчи

омил сифатида баҳолаган

[3].

Мазкур тадқиқотчилар орасида, Марлен Ляруэль илмий ишларида Марказий

Осиё ва Афғонистон ўртасидаги савдо

-

иқтисодий муносабатларига транзит

коридорининг

аҳамиятини

таъкидлаб

ўтган

[4]

.

Мамука

Тсеретелининг

тадқиқотларида эса Ўзбекистон Республикасининг олиб бораётган ташқи савдо ва
экспорт сиёсати ҳамда Афғонистон билан янги босқичдаги савдо

-

иқтисодий

муносабатларнинг ривожланиш тенденцияларига эътибор берилган. Шунингдек,

1991-

2016 йилларда Ўзбекистоннинг ташқи савдо фаолияти ҳамда 2017 йилдаги

иқтисодий ислоҳотлар ўзаро солиштирилган

[5].

Юқоридаги

илмий

адабиётлар

Ўзбекистоннинг

Афғонистондаги

савдо

-

иқтисодий фаолиятини ривожлантириш, иқтисодий манфаатлари юзасидан

аҳамиятли фикрларга эга бўлганлиги сабабли ўрганиб чиқилди ва таҳлил қилинди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу

тадқиқотларнинг

таҳлили

натижасида

аниқландики,

Ўзбекистоннинг

Афғонистондаги савдо имконияларини кенгайтириш бўйича йўналишлар, воситалар,
услублар, истиқболли соҳалар ва лойиҳалар, ижобий ва салбий омиллар таъсири,
муаммолар, уларнинг ечими билан боғлиқ илмий ишлар охирига етказилмаган ҳамда
алоҳида тадқиқот мавзуси доирасида ўрганилмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида Ўзбекистоннинг Афғонистондаги савдо имкониятларини

кенгайтириш мақсадида илмий

-

тадқиқот

фаолиятини олиб боришнинг статистик

анализ ва синтез усули асосида

давлатлар ташқи савдо айланмасини акс эттирувчи

кўрсаткичлар орқали савдо муносабатларидаги тенденциялар аниқланди

ва баҳо

берилди. Шунингдек, тизимли таҳлил

қилиш орқали Афғонистон ва Ўзбекистон

муносатларини бир бутун тизим эканлигини ҳисобга олиб, савдо ҳамкорликни
элемент сифатида ўргандик ва ўз навбатида савдо ҳамкорлик ҳам тизим ичидаги
кичик тизим бўлганлиги сабабли унинг таркибий субъектлари, уларнинг ўзаро
алоқаси таҳлил қилинди. Бундан ташқари, қиёсий

усул

орқали Ўзбекистон ва АИР

импорт

-

экспорт фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичлар ўзаро таққосланди.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, омилли таҳлил

ёрдамида Ўзбекистоннинг

Афғонистон савдо алоқаларига таъсир қилувчи хорижий давлатларнинг иқтисодий
фаолияти ташқи ижобий ва салбий омиллар

сифатида таҳлил қилинди.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги иқтисодий муносабатлар икки мамлакат

раҳбарларининг сиёсий иродаси натижасида савдо ҳамкорлиги янги босқичда
ривожланмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Шавкат Мирзиёев

Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон билан амалий, ўзаро манфаатли ва яхши
қўшничилик

муносабатларини

шакллантириш,

минтақада

хавфсизликни

таъминлашни ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида белгилади [6].

Шунигдек, 2017 йил 4

-

6 декабрь кунлари Афғонистон Ислом Республикаси

Президенти А.Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи икки мамлакат ўртасида
савдо

-

иқтисодий ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлади.

Музокаралар якунида хавфсизлик, энергетика ва транспорт масалалари бўйича 20 та
қўшма ҳужжат, шунингдек, Афғонистонга қурилиш материаллари, озиқ

-

овқат

маҳсулотлари, буғдой, маиший техника, транспорт воситалари ва бошқаларни
етказиб бериш учун 500 млн.

АҚШ долларлик 40 та шартнома имзоланди [7].

Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ўртасида тузилган шартномалар

вазирлик ва идоралар раҳбарлари даражасидаги алоқаларни кучайтирди. 2017

-2018

йилларда Ўзбекистонга Афғонистондан

20 дан ортиқ делегациялар ташрифи

давомида савдо

-

иқтисодий муносабатларни янада ривожлантиришга оид 50 дан

ортиқ келишувларга эришилди.

Ўзбекистон ва Афғонистоннинг савдо алоқаларида товар айирбошлаш

кўрсаткичи

охирги

йилларда барқарор ўсиш

тенденциясига эга эмас, лекин ўзаро

ташқи савдо айланмасини ошириш ва таркибини кенгайтириш учун иқтисодий
ҳамкорлик ривожлантирилмоқда.

Хусусан, икки давлат ўртасидаги 2014 йилда ташқи савдо айланмаси 601,7 млн.

долл. ни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда 445,1 млн.

АҚШ

долл. ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

2016 йилда 519,7 млн.

АҚШ

долл. га тушиб кетди. 2017 йилда 617,1 млн.

АҚШ

долл. га

кўтарилди, лекин 2018 йилга келиб 600,6 млн.

АҚШ

долл. ни ташкил этди

.

Шу жумладан,

Афғонистон умумий импортида Ўзбекистоннинг улуши 2014

-

2018 йилларда 5% дан 10% гача улушни

ташкил қилмоқда. 201

8

йилда Ўзбекистондан

импорт

598,5

млн.

АҚШ

долл.

ни ёки Афғонистоннинг умумий импортида

7,5

% ни

ташкил этди. Афғонистоннинг Ўзбекистонга экспорти 2016

-

2018 йилларда ўртача

2

млн.

АҚШ

долл. дан ортиқроқ улушини ташкил этиб, Афғонистон умумий экспортида

1% ни ҳам ташкил этмайди

(1-

жадвал).

1-

жадвал

2014-

2018 йилларда Ўзбекистон

-

Афғонистон ўртасидаги

ташқи савдо айланмаси (миллион

АҚШ

доллар)

Изоҳ

Бирлик

2014

2015

2016

2017

2018

ЎЗБ: умумий импорт

млн. долл.

13 984,3

12 416,6

12 137,6

13 055,4

19 557,4

ЎЗБ: умумий экспорт

млн. долл.

13 545,7

12 507,6

12 094,6

13 927,8

14 257,9

ЎЗБ: АФҒдан импорт

млн. долл.

0,8

0,6

2,4

2,2

2,0

АФҒ: умумий импорт

млн. долл.

7 729,2

7 722,9

6 534,1

7 792,0

7 885,0

АФҒ: умумий экспорт

млн. долл.

570,5

571,4

596,4

831,9

954,7

АФҒ: ЎЗБдан импорт

млн. долл.

601,0

444,4

517,3

614,9

598,5

ЎЗБдан импортнинг АФҒнинг умумий
импортидаги улуши

%

7,7

5,7

7,9

7,8

7,5

АФҒдан импортнинг ЎЗБнинг умумий
импортидаги улуши

%

0,005

0,004

0,019

0,016

0,10

ЎЗБнинг умумий экспортида АФҒга
экспортнинг улуши

%

4,436

3,553

4,277

4,419

4,197

АФҒнинг умумий экспортида ЎЗБга
экспортнинг улуши

%

0,140

0,105

0,402

0,264

0,20

Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан

ишлаб чиқилди.

Шунингдек, 2017 йилда экспорт асосан электр

-

энергия –

23,6%, қора металл –

17,6%, истеъмол товарлари ва мева

-

сабзавотлар –

17,5%, транспорт хизматлари –

17,4%, буғдой –

8,4%, минераль ўғитлар –

5,6%, нефть маҳсулотлари –

4,5% каби

маҳсулотлардан ҳамда импорт асосан вагон таъмирлаш –

33,6%, транспорт

хизматлари–43,3%, тери ва жун хомашёси –

7,9% сингарилардан иборат бўлди.

Бундан ташқари,

2

018 йиллар мобайнида АИР 7

885,0

млн.

АҚШ

долл. лик 331

турдаги товарларни импорт қилган, шундан Ўзбекистон

598,5

млн.

АҚШ

долл. лик 51

турдаги маҳсулот экспорт қилди. Ушбу кўрсаткич АИР умумий импортининг 7,

5

% ини

ташкил қилади. Бундан аниқ бўладики, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо
имкониятларидан тўлиқ фодаланилмаяпди. Шу сабабли, бу мамлакат билан савдо
алоқаларини ривожлантириш фойдали ҳисобланади.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда вазирлик ва ташкилотлар томонидан 2018 йилда

товар айланмасини 1 млрд.

АҚШ

долл. гача етказиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб

чиқилиши

бўйича

ташаббусларни

инобатга

олган

ҳолда

“Йўл

харита”

шакллантирилди. Шунингдек, ушбу мақсадни амалга ошириш учун 2018 йил 20
июнда Ўзбекистон ва Афғонистон хусусий сектор ўртасидаги диалогнинг 1

-

раунди

бўлиб ўтди. Лекин 2018 йилда икки давлат товар айланмаси 600,6 млн.

АҚШ

долл.

(-

2,8%) ни ташкил этдиб, Ўзбекистон экспорти

-

598,5 млн.

АҚШ

долл. (

-2,8%),

импорти –

2 млн.

АҚШ

долл. (

-

4,7%.) дан иборат бўлди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Шуни айтиш жоизки, Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари томонидан

маҳсулотларни экспорт қилишда Афғонистон бозорининг таркибий элементлари
ўрганилмаяпти. Натижада, икки давлат савдо ҳамкорлигини ривожлантиришга
қаратилган “Йўл харитаси”га киритилган мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ
бажарилмаяпти.

Ўзбекистон ва хориж давлатларининг Афғонистонга нисбатан олиб бораётган

божхона сиёсати ҳамда амалга ошираётган лойиҳалари Ўзбекистон ва АИРнинг
савдо

-

иқтисодий муносабатларига ташқи ижобий омил бўлиб таъсир қилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Ҳайратон” кўприги орқали олиб ўтиладиган ҳар бир вагон

юк

(ёки

40

тонналик

контейнер)

учун

180

АҚШ

доллар,

20 тонналик контейнерлар учун эса 90 АҚШ доллар транзит тўлови белгилаган. Бу эса
Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга товарлар экспорт

-

импорт ҳажмини

оширади.

(

Қиёслаш

учун:

Шу турдаги юклар учун Тожикистон 240 ва 120 АҚШ

доллари миқдорида нарх белгилаган).

Шунингдек, 2017 йилгача Афғонистон аҳолисининг 700 минг тонна буғдойга

бўлган талабининг 80% ини Қозоғистон тадбиркорлари қондириб келаётган эди [8].
Лекин, 2017 йилга келиб Ўзбекистонда Қозоғистон буғдойининг импорти ва ун ишлаб
чиқарувчилар учун божхона ва солиқ имтиёзлари қўлланила бошланди. Шу сабабли,
Қозоғистон корхоналари Афғонистон бозорига ун экспорт қилишда Ўзбекистон
компанияларига нисбатан тоннасига 22 АҚШ доллар кам фойда олмоқда ҳамда АИР
ун бозорининг 50 фоизини йўқотди. Бу Ўзбекистон ун ишлаб чиқарувчилари
Афғонистон бозорида Қозоғистон тадбиркорлари билан рақобатга киришганидан
далолат беради.

Шу билан биргаликда, 2018 йил 1 мартдан бошлаб Покистон Афғонистон

товарларидан Европа Иттифоқи стандартларини талаб қилмоқда ҳамда 120 турдаги
афғон

товарларига нисбатан бож ставкаларини кўтарди [9]. Оқибатда Покистон афғон

бозорида ўзининг 50% улушини йўқотди. Хусусан, Пешаворда 200 та ун ишлаб
чиқарадиган корхонанинг 100 таси банкрот бўлди. Натижада афғон сотувчилари ўз
эҳтиёжлари ва маҳсулотлари

учун Ўзбекистон бозорларини ўрганишни бошлаб

юборган.

Бундан ташқари, 2008 йилда узунлиги 191 км га тенг бўлган Хаф (Эрон) ва Ҳирот

(Афғонистон) темир йўли қурилиши бошланган эди. Бугунги кунга келиб Эрон
ҳудудида бу лойиҳа бўйича барча қурилишлар битказилди ва жами бўлиб Эрон
томонидан 200 миллион АҚШ доллари сарфланди. Ушбу лойиҳа “Термиз

-

Қобул”

темир йўлининг давоми сифатида

Ўзбекистонни Афғонистон орқали Эрон портларига

боғланиш имкониятларини оширади.

Ўзбекистоннинг

Афғонистон

ҳудудида

амалга

ошираётган

транспорт

-

логистика, бож ва нарх сиёсатига бошқа давлатларнинг муқобил

қўллаётган лойиҳалари ҳамда Амударё ҳавзасида режалаштирилаётган дастурлари
ташқи салбий омил сифатида икки давлатнинг савдо

-

иқтисодий муносабатларига

таъсир қилмоқда.

Хусусан, 2017

йил 24 ноябрда Ашхобод шаҳрида Афғонистон ва Туркманистон

темир йўллари вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум
имзоланди. Меморандум доирасида Туркманистоннинг Серхатобод станциясини
Афғонистоннинг

Тургунди

станцияси

билан

бирлаштириш

ҳамда

Акина


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

(Туркманистон) –

Маймана (Афғонистон) темир йўли орқали икки давлат ўртасидаги

товар айланмасини 2 баробарга ошириш режалаштирилган [10].

Шунингдек, 2018 йил 1 майдан Туркманистон Афғонистон товарлари учун

импорт божхона божи бўйича 50% имтиёз берди. Бу имтиёзлар Покистоннинг
Афғонистон бозорларига нисбатан қўллаган санкцияси ҳамда АИР товарларининг
транзити учун божларни Ўзбекистон томон пасайтиргандан (ҳар бир контейнер учун
олинадиган 2500 АҚШ долларини 1250 АҚШ долларига туширилган) сўнг жорий
этилди. Бу шундан далолат берадики, Афғонистон товарларининг импорт

-

экспорти ва

транзити учун Туркманистон Ўзбекистонга асосий рақобатчи сифатида афғон
бозорига кириб келмоқда.

Бундан ташқари, Хитойнинг CNPC компанияси 2012 йилнинг февраль ойида

расмий Кобул билан келишув имзолаган бўлиб, унга кўра, Афғонистоннинг “Watan Oil
& Gas” компанияси билан биргаликда АИР шимолидаги Амударё ҳавзасида
жойлашган Сарипул ва Фарёб вилоятларидаги 3 та нефть конларида қазиш ишларини
бошлади.

Амударё ҳавзасида амалга оширилаётган ушбу дастурлар Ўзбекистон

иқтисодий манфаатларига бевосита таҳдид ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби
Ўзбекистон томонидан Амударё ҳавзасининг ўрганилмаганлиги ҳисобланади.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги савдо

фаолиятини ривожлантириш бўйича қуйидаги таклифларни билдирамиз:

Биринчидан,

Ўзбекистоннинг

ташкилот

ва

корхоналари

томонидан

Афғонистонга маҳсулот экспорт қилиш жараёнида бозорнинг талаб ва таклифини,
сифат ва нархини, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятларини, рақобатчи
давлатларнинг савдо сиёсатини чуқур таҳлил қилган ҳолда савдо муносабатларини
йўлга

қўйса мақсадга мувофиқ бўлади.

Иккинчидан, Афғонистонда маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга

ишбилармон доиралар билан ҳамкорликда

АИР шимолида қўшма

корхоналарни

ишга тушириш имконияти мавжуд. Масалан, Афғонистон шимолида енгил
автомобиллар йиғишни, қишлоқ хўжалиги техникалари ва бошқа саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича имкониятга эга бўлган “Qadari Ansari Ltd.”
Компанияси

билан

ҳамкорлик қилиш истиқболли ҳисобланади.

Учинчидан, Шимолий Афғонистонда ҳамкорликда текстиль маҳсулотларини

ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистонда етарлича шарт

-

шароитлар

мавжуд. Масалан, 2018 йил 15

-

19 июль кунлари АИР давлат компанияси

ва

ассоциациялар Иттифоқи раиси

М.

Шамс

Ўзбекистонга ташрифи давомида Мозори

-

Шарифда текстиль саноатини йўлга қўйиш бўйича таклифларни билдирди.

Тўртинчидан, Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти Термиз туманида

чегараолди бозорни ташкил этиш мумкин. Ўзбекистон

Республикаси Президентининг

2018 йил 6 февралдаги ПҚ

-

3512 сонли

қарорига мувофиқ жисмоний шахсларнинг

мамлакатдан 3000

АҚШ

долл. гача миқдордаги товарларни божхона декларациясини

тақдим қилмасадан олиб чиқиб кетишига рухсат берилган эди. Шундан келиб чиққан
ҳолда ўзбек ва афғон фуқаролари томонидан Афғонистон бозорига олиб чиқилаётган
маҳсулотлар расмий шартнома асосида жўнатилаётган товарлардан арзон
ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон экспортёрлари томонидан Афғонистон

бозоридаги вазиятни ўрганмаган ҳамда ўз ишлаб чиқариш имкониятларини ҳисобга
олмаган ҳолда ўз лойиҳаларини икки давлатнинг савдо ҳамкорлиги бўйича “Йўл
харитаси” киритмоқдалар. Натижада, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги савдо
ҳамкорлиги бўйича режалаштирган мақсадлари бажарилмасдан қолмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистонда транспорт

-

логистика, бож, нарх

бўйича амалга ошираётган дастурларининг охиригача етказилмаганлиги, ушбу
лойиҳаларга бошқа давлатларнинг муқобил таклифларни тақдим этаётганлиги ҳамда
мавжуд имкониятлардан

самарали фойданилмаётганлиги салбий омиллар сифатида

икки мамлакат ўртасидаги товар айланмасининг ўсишига тўсқинлик қилмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Норов В. Инициативы Республики Узбекистан в афганском направлении:

потенциальные возможности и

риски

//

Халқаро муносабатлар. 2018, №1 –

Б. 33

2.

Арипов Э. Узбекско

-

афганские отношения: новый этап диномичного

развития // Халқаро муносабатлар. 2018, №1. –

Б. 17

3.

Christian B.

ва

Said R. K

. Between co‐operation and insulation: Afghanistan’s

Relations with the Central Asian Republics. Afghanistan analysts network // Thematic
Report.

GHKJ: 2014, №1. –

45-51

4.

Марлен Л. Участие Центральной Азии в будущем Афганистана

-

чем может

помочь Европа? 2011, №20. –

Б. 25

-30

5.

Mamuka T. The Economic modernization of Uzbekistan. Silk road paper // Central

Asia-Caucasus Institute & Silk Road Studies Program

, 2018, №5. –

Б 21

-32

6.

http://mfa/ru/press/news/2018/03/14237/?print=Y

7.

Узбекистан и Афганистан подписали ряд

документов. 5 декабря 2017г.

http://www.gazeta.uz/ru/2017/12/05/talks/

8.

Ғулом

Муҳаммад Элакий. Афганский рынок изменит геоэкономический

статус Среднего Востока

// www.

afghanistan.ru сайти

12.03.2018.

9.

Хан Жан Алаказай. Кабул готовится к переходу на экономное

энергопотребление

//

mfa.af сайти 29.03.2018.

10.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан сўнг, Туркманистон

иккинчи бўлиб, 2016 йилнинг 29 ноябрь куни Афғонистон билан 45 км. узунликдаги
темир йўл линияси орқали боғланди.

Библиографические ссылки

Норов В. Инициативы Республики Узбекистан в афганском направлении: потенциальные возможности и риски // Халцаро муносабатлар. 2018, №1 - Б. 33

Арипов Э. Узбекско-афганские отношения: новый этап диномичного развития // Халкдро муносабатлар. 2018, №1. - Б. 17

Christian В. ва Said R. К. Between co-operation and insulation: Afghanistan's Relations with the Central Asian Republics. Afghanistan analysts network // Thematic Report. - GHKJ: 2014, №1. - 45-51

Марлен Л. Участие Центральной Азии в будущем Афганистана - чем может помочь Европа? 2011, №20. - Б. 25-30

Mamuka Т. The Economic modernization of Uzbekistan. Silk road paper // Central Asia-Caucasus Institute & Silk Road Studies Program, 2018, №5. - Б 21-32

http://mfa/ru/press/news/2018/03/14237/?print=Y

Узбекистан и Афганистан подписали ряд документов. 5 декабря 2017г. http://www.gazeta.uz/ru/2017/12/05/talks/

Гулом Мухаммад Элакий. Афганский рынок изменит геоэкономический статус Среднего Востока // www.afghanistan.ru сайти 12.03.2018.

Хан Жан Алаказай. Кабул готовится к переходу на экономное энергопотребление // mfa.af сайти 29.03.2018.

Марказий Осиё давлатлари орасида Узбекистондан сунг, Туркманистон иккинчи булиб, 2016 йилнинг 29 ноябрь куни Афгонистон билан 45 км. узунликдаги темир йул линияси орцали богланди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов