Солиқлар орқали атроф муҳит ва инсон соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотлар сотувини тартибга солиш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
25-36
14
2
Поделиться
Гиёсов, А. (2019). Солиқлар орқали атроф муҳит ва инсон соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотлар сотувини тартибга солиш. Экономика и инновационные технологии, (4), 25–36. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10844
Азизбек Гиёсов, Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан

начальник отдела

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада атроф-муҳит ва инсон соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотларга акциз солиғини жорий қилиш орқали уларни фуқаролар томонидан истеъмолини камайтириш ва шу ўринда бюджет даромадларини оширишга ҳамда мавжуд солиқ қарздорлигини камайтиришга қаратилган таҳлил, бу борадаги муаммолар ва илғор хориж тажрибаси ҳамда мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда жорий этиладиган солиқнинг аҳамиятини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

196

СОЛИҚЛАР ОРҚАЛИ АТРОФ МУҲИТ ВА ИНСОН СОҒЛИҒИГА

ЗАРАР ЕТКАЗУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР СОТУВИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ

Ғиёсов Азизбек Аъзамович

1

1

ДСҚ МОМ бўлим бошлиғи

Ўзбекистон 100011, Ташкент ш., улица Абдулла Қодири, 13-а

E-mail:

aga0778@br.ru


Аннотация:

Мақолада атроф-муҳит ва инсон соғлиғига зарар етказувчи

маҳсулотларга акциз солиғини жорий қилиш орқали уларни фуқаролар томонидан
истеъмолини камайтириш ва шу ўринда бюджет даромадларини оширишга ҳамда
мавжуд солиқ қарздорлигини камайтиришга қаратилган таҳлил, бу борадаги муаммолар
ва илғор хориж тажрибаси ҳамда мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда
жорий этиладиган солиқнинг аҳамиятини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи, бюджет даромадлари, солиқ

қарздорлиги, атроф-муҳит, инсон соғлиғи, истеъмол, газли ичимлик, газланган, шакар.

Abstract:

The article analyzes the introduction of excise taxes on certain types of goods

produced that cause harm to the environment and the health of citizens who have a definite goal -
to reduce the consumption of such products among the population, along with the problems to
reduce the tax debt for this tax and studied the world experience in this proposals have been
developed to increase the importance of the value-added tax and tax debt reduction in ensuring
the sustainability of the country's economy.


Кириш

Мамлакатимизда

сўнгги

йилларда

ижтимоий-иқтисодий

ислоҳотлар

жадаллашиб бормоқдаки, бу бюджет-солиқ сиёсатида ҳам ўз ўрнига эгадир.
Мамлакатимиз Президенти томонидан бюджет-солиқ сиёсати бўйича қабул
қилинаётган қарор ва фармонлар шу мақсадларга қаратилгандир дейиш мумкин.

Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-

нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги солиқ солиш
тизимини изчиллик билан соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш
орқали солиқ юкини пасайтириш каби вазифалар ижроси юзасидан, шунингдек,
солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ этишнинг муҳим
йўналишлари белгилаб берилган [1].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон

Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги
тарихий фармони қабул қилиниши мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш
йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди [2].

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва

фуқаролик жамиятини ривожлантиришда солиқларнинг роли янада ортиб бормоқда.

Солиқ тизимида энг ички ўзгарувчан, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг

кўплаб омиллари билан тўқнашувчи солиқ акциз солиғидир. Шу боис, акциз


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

197

солиғининг моҳиятини ижтимоий-иқтисодий тараққиётга боғлиқ ҳолда ўрганиш энг
долзарб муаммолардан бўлиб келмоқда.

Cолиқ тўловларининг ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш,

маъмурий тартиб-таомилларни максимал даражада камайтириш ва соддалаштириш,
солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва иқтисодиётда хуфёна айланмаларни
қисқартириш ҳисобига бюджетнинг даромад қисмини барқарор шакллантириш
Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмурчилиги тизимини такомиллаштиришнинг энг
муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, атроф-муҳитга ва фуқароларнинг
соғлигига зарар етказувчи айрим турдаги ишлаб чиқариладиган ва олиб кириладиган
товарларга акциз солиғини жорий этиш белгиланган [3].

2019 йил 1 январдан бошлаб, полимер плёнкали пакетларни бепул бериш,

уларнинг нархини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар нархига
қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали
пакетларни ишлаб чиқариш таъқиқланди (экспорт учун ишлаб чиқариладиган,
тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган, хўжаликда фойдаланиш
учун рулонларда сотиладиган полимер плёнкали пакетлар, шунингдек, биологик
чирийдиган полимер материаллардан тайёрланган пакетлар бундан мустасно) [4].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Солиқларни қайта юклаш назариясининг илк асосчиларидан бири иқтисодчи

олим Жон Локк ҳисобланади, у ўзининг 1691 йилдаги “Рассуждения о понижении
процента и повышении ценности денег” илмий мақоласида эътироф этган [5].

Д.Рикaрдo фикрига кўра ҳар қандай солиқ, у ер солиғи, десятина ёки олинган

маҳсулотдан солиқ бўладими ишлаб чиқариш харажатларини ошишига сабаб бўлади
ва якунда хом ашё материаллар нархини оширади. Хомашё материалларига солиқ ер
эгаси, фермер томонидан тўланмасдан, балки истеъмолчи томонидан тўлаб
берилади [6].

Билвосита солиққа тортишнинг олтита қоидасини рус иқтисодчи олими И. Янжул

ишлаб чиққан [7].

Акциз солиқларини тўлаётганда истеъмолчи солиқ тўловчи давлатга қанча солиқ

суммаси тўлаётганлигини режалаштира олмайди, билвосита тўловчиларнинг
ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳисобга олинмайди ва уни тўлашда барча баробар
ҳисобланади. Чунки таркибида акциз солиғи мавжуд бўлган товарнинг ички ва ташқи
таркибида акциз солиғи суммаси қанча миқдорда мавжуд эканлигини истеъмолчи
ёки харидор аниқлаши мураккаб. Товар ва хизмат нархига устама кўринишида
ундирилса-да, у истеъмолчи томонидан юзага келтирилган пул маблағлари
ҳисобидан тўланади. Ана шу пул маблағларининг ҳам асл манбаи қўшилган қиймат
бўлиб ҳисобланади [8].

Назарий адабиётлардан маълумки, солиққа тортишдаги адолатнинг иккита ўқи

мавжуд, яъни горизонтал адолат ва вертикал адолат. Горизонтал адолат солиққа
тортишнинг умумийлигини талаб қилади, яъни солиқни жамиятнинг барча аъзолари
тўлаши керак. Вертикал адолат эса жамиятнинг кўп бойликка ёки юқори молиявий
имкониятга эга субъектларини кўпроқ солиққа тортиш ва аксинча, ночор ёки солиқ
тўлаш имконияти чекланган фуқароларга кам солиқ солишни назарда тутади. Лекин,
ҳеч ким мутлақо солиқ тўламасдан қолиши амалда мумкин эмас. Иқтисодиётда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

198

истеъмолга (билвосита, хусусан акциз солиғи) солиқлар бор экан, жамиятнинг ҳар
қандай аъзоси барибир ҳеч бўлмаганда ўз истеъмолида солиқ тўлайди [9].

Тадқиқот методологияси.

Мақолада илмий мушоҳада, эксперт баҳолаш усули, абстракт-мантиқий

фикрлаш, тасвирий статистика, қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва дедукция баҳолаш
усуллари қўлланилди.

Тадқиқотда асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат

статистика қўмитасининг иккиламчи маълумотларидан ҳамда тегишли интернет
тармоғи орқали расмий манбаларидан олинган маълумотлардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

.

Ҳозирги вақтда акциз солиғи хорижий мамлакатларнинг давлат бюджети

даромадларини шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Европа мамлакатларида
эгри солиқларнинг роли Америка Қўшма Штатлари, Япония, Канада ва Австралияга
қараганда юқоридир. Европа мамлакатларида жами солиқ тушумларининг ҳажмида
эгри солиқларнинг салмоғи 40 фоиздан юқори бўлиб, айрим мамлакатларда
50 фоизни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич 50 фоиздан юқори бўлган мамлакатлар
гуруҳига Мексика, Tуркия ва Корея киради. Америка Қўшма Штатлари, Япония,
Канада ва Австралияда эса ушбу кўрсаткич 25-30 фоизни ташкил қилади [10].

Акциз солиғининг моҳияти доимо эгри солиқлар доирасида ўрганиб чиқилган.

Акциз солиғи эгри солиқ бўлганлиги сабабли унинг иқтисодий моҳияти давлат билан
юридик шахслар ўртасида вужудга келувчи объектив мажбурий тўловларга
асосланган молиявий муносабатлар орқали характерланади.

“Акциз” сўзи француз тилидан келиб чиққан бўлиб, “чопиб ташлаш” маъносини

билдиради ва товарлар учун қўйиладиган билвосита солиқларнинг бир тури
ҳисобланиб, қўшилган қиймат солиғидан фарқли маълум бир чегараланган тур ва
гуруҳдаги маҳсулотларнинг нархига қўшилади.

Акцизларнинг солиқ тизимидаги мустаҳкам ўрни уч шарт билан изоҳланади:
1. Акциз солиғи истеъмолчилар учун ҳам умуман жамият учун ҳам зарарли

ҳисобланган товарлар ва хизматлардан ундирилади.

2. Акциз солиғи энг зарур товарлардан ундирилган ҳолда бу нарса бундай

турдаги товарларга талаб юқори ва ноэластик, доимий ҳисобланиши билан
изоҳланади.

3. Товарларнинг сотиш нархи унинг ҳақиқий нархидан, яъни таннархидан анча

ошиб кетиши ҳолида нархларнинг кенгайиши вужудга келади.

Акцизлар икки хил вазифани бажаради:

-

бюджет даромадларининг муҳим манбаларидан биридир;

- талаб ва таклифни тартибга солиш воситасидир.
Бугунга келиб барча давлатлар солиқ тизимида эгри солиқлардан бири-акциз

солиқлардан бюджет даромадларида самарали фойдаланилмоқда. Жумладан,
Швецияда акциз солиқлари анча кенг қўлланилади.

Акциз солиғи алкоголли маҳсулотлар, чиқиндилар, (ҳашораталарга қарши

курашишга мўлжалланган кимёвий восита), энергия манбалари, углерод ва
олтингугурт оксиди, атом энергияси, лотореялар, табиий шағал, реклама, ютуқлар,
қимор ўйинлари, тамаки маҳсулотларидан олинади, шунингдек, ҳаётни гуруҳ бўлиб
суғурталашдан ундирилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

199

Филлипинда эса солиқ тушумлари давлат даромадларининг 80 фоизини

ташкил этади. Ҳозирги вақтда тўртта асосий билвосита солиқ турлари мавжуд. Булар
акциз йиғими, ҚҚС, бизнеснинг айрим турларидан олинадиган фоизли солиқ ва
ҳужжат айланишига солинадиган солиқдир.

Бирлашган Араб Амирликларида 2017 йилдан бошлаб уч хил турдаги, яъни

газланган ичимликларга (50 фоиз), тамакига (100 фоиз) ва энергетик ичимликларга
(100 фоиз) акциз солиғи жорий этилган [11].

Россия Федерациясида ҳам бир неча йиллар давомида шакар, туз ва бошқа

ҳидли ёғ миқдори юқори бўлган – картошка чипслари, газланган ичимликларга йиғим
жорий қилиш бўйича қонун ҳужжати Давлат думасига киритиб келинмоқда. Бунда,
100 грамм чипс учун йиғим ставкаси 2016 йилда 12 рубль (1572 сўм), 2017 йилда
13 рубль (1703) ва газланган 1 литр ичимлик учун 2016 йилда 15 рубль (1965 сўм),
2017 йилда 16 рубль (2096 сўм) миқдорида босқичма-босқич ошириш йўли билан
жорий этиш кўзда тутилган [12].

Ҳозирги вақтда солиқ тизимида акцизлар давлат молиявий ресурсларининг

шаклланиб бориши учун муҳим роль ўйнайди. Алоҳида товарлардан акциз солиғини
ундириш зарурлиги, улардан бюджетни тўлдиришнинг қўшимча манбаи сифатида
фойдаланишдан ташқари, алоҳида иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни давлат
томонидан тартибга солиш зарурлиги билан ҳам боғлиқдир.

Улар жумласига:
- атроф-муҳит ҳолатига ва инсон соғлиғига зарар келтирадиган товарлар

истеъмолини чеклаш, яъни алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, автомобиль бензини;

- юқори даромад олинадиган аҳоли истеъмоли даромадларини қайта

тақсимлашга бўлган эҳтиёж;

- давлат монополиясида бўлган

(нефть, газ)

маҳсулот ишлаб чиқариш ва

реализациядан келган юқори даромадни қайта тақсимлашга бўлган эҳтиёж;

- давлатнинг миллий бозорни ҳимоя қилиш вазифаси акциз солиғи орқали

таъминланадики, бунда юқори солиқ ставкаларидан фойдаланилади;

- акциз солиғи монопол мавқедаги товар ишлаб чиқарувчи ёки аниқ маҳсулот

турини прогрессив солиққа тортиш вазифасини ўтайди;

- акциз солиғи аҳолининг бадавлат қатламлари даромадларини қайта солиққа

тортиш усули бўлиб ҳисобланади. Чунки акциз солиғи, асосан, нуфузли (қиймати
юқори) товарларга қўлланиладики, бундай товарларни асосий истеъмолчилари бой-
бадавлат шахслар ҳисобланади.

Ўзбекистонда акциз солиғи 1992 йилда қўшилган қиймат солиғи билан

биргаликда оборот солиғи ва сотувдан олинадиган солиқлар ўрнига жорий қилинган.

Унинг қўшилган қиймат солиғидан фарқли томони шундаки, у айрим товар ва

маҳсулотларни чегаралаб олган ва бажарилган иш, кўрсатилган хизматларга нисбатан
қўлланилмайди.

Акциз солиғи индивидуал характерга эга бўлиб, фақат акциз тўланадиган

товарларга нисбатан қўлланилади.

Акциз солиғини тўловчи субъектлар шартли ҳолатда уч гуруҳга бўлинади:
мулк шаклидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори асосида белгиланган акцизости товарларини ишлаб чиқараётган юридик
шахслар;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

200

мулк шаклидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори асосида белгиланган акцизости товарларини импорт қилаётган юридик
шахслар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида белгиланган

акцизости товарларини белгиланган меъёрдан ортиқ ҳажмда импорт қилаётган
жисмоний шахслар. Мамлакатимизда иқтисодиётни юксалтириш даврида эгри
солиқлардан бўлмиш акциз солиғи давлат хазинасининг асосий даромад манбаси
ҳисобланиб, республика бўйича 2017 йилда 400 дан ортиқ солиқ тўловчилар
томонидан тўланган акциз солиғи жами бюджет тушумларининг 11,5 фоизини ташкил
қилган [13].

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда

фуқароларнинг соғлиғига зарар етказувчи товарлар тоифасига шакар миқдори юқори
бўлган кучли газланган ва энергетик

(кофеин моддаси кўп)

ичимликлар ҳамда

сабзавотлардан тайёрланган чипслар киритилган.

Қайд этилган маҳсулотларга акциз солиғини жорий қилиниши ушбу

маҳсулотларнинг бозордаги нархи ошиб кетишига олиб келади деган табиий савол
туғилади. Лекин, ушбу маҳсулотларнинг хорижий мамкалатлардаги нархларининг
юқорилигини 1-жадвалдаги маълумотлар асосида кўришимиз мумкин.

1-жадвал

Айрим давлатлардаги алкоголсиз ичимликларнинг нархларини

таққослаш[14]

Давлат номи

Ичимлик тури

1 литр учун сўмдаги

ўртача нархи

1

АҚШ

Энергетик ичимлик

46 751,2

2

Мексика

Энергетик ичимлик

77 918,8

3

Исроил

Энергетик ичимлик

41 440,8

Сок ва газли ичимликлар

11 628,8

Минерал сув

11 628,8

4

Тожикистон

Сок ва газли ичимликлар

11 173,1

5

Туркманистон

Сок ва газли ичимликлар

22 288,6

Минерал сув

5 200,7

6

Қирғизистон

Сок ва газли ичимликлар

5 335,5

Минерал сув

1 593,7

Энергетик ичимлик

56 826,7

7

Қозоғистон

Энергетик ичимлик

27 486,4

Минерал сув

673,8

Сок ва газли ичимликлар

4 042,8

Эътиборлиси, энергетик ичимликларнинг 1 литри ўртача Мексикада 77,9 минг

сўмга, АҚШда 46,7 минг сўмга, Исроилда 41,4 минг сўмга тўғри келса, қўшни
Қирғизистон Республикасида 56,8 минг сўмни ва Қозоғистонда 27,5 минг сўмни
ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,

2017 йилда мамлакатимизда маҳсулотлар ишлаб чиқариш йиллик ҳажми газланган
ичимликлар 274,8 млн. литр, бошқа алкоголсиз ичимликлар 407,4 млн. литр, чипслар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

201

153 тонна ва полиэтилен маҳсулотлари

(полиэтилен улуши 0,94 дан кам бўлмаган)

136,6 минг тоннани ташкил этган [15].

Интернетдан олинган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маърузасида Мексика

мисолида шакар миқдори юқори бўлган салқин ичимликларга 20 фоиз миқдорида
солиқ жорий этилган бўлиб, уларни истеъмол қилиш 12 фоизга, кам даромадли
оилаларда 19 фоизга камайганлиги кузатилган ва бунинг натижасида 2,6 млрд.АҚШ
доллари миқдорида қўшимча бюджетга маблағ жалб қилинган [16].

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси бўйича айрим турдаги саноат маҳсулотларига

акциз солиғи жорий этиш бўйича ҳисоб-китоблар [17]

Маҳсулот номи

Ўлчов

бирлиги

2017 йилда

таннархи

(сўмда)

Акциз

солиғи

ставкаси

Кутилаётган

таннарх

(сўмда)

Картошка чипслари

кг

31 915,78

20%

38 298

Газланган ичимликлар,

шу жумладан

литр

2060,9

15%

2308,2

Шакарсиз газланган минерал

сувлар

литр

811,84

15%

909,26

Шакар қўшилган газланган

сувлар

литр

3 236,07

15%

3 624,40

Квас ичимлиги

литр

2 134,77

15%

2 390,94

Бошқа салқин иимликлар,

шу жумладан,

литр

1743,6

15%

1952,8

Бошқа шакарсиз ичимликлар

литр

382,30

15%

428,18

Бошқа алкоголсиз ичимликлар

литр

2 177,34

15%

2 438,62

Узум ва бошқа усимлик хомашёси

билан бойитилган чой

ичимликлари

литр

2 671,02

15%

2 991,54

Полиэтилен улуши 0,94, кам

бўлмаган бирламчи шакллари

кг

4 659,69

10%

5 125


Бугун полиэтилен пакетлар ҳаётимизга анча енгиллик олиб кирди. Лекин вақт

ўтиши билан полиэтилен пакетлар инсон соғлиғи ва табиий атроф-муҳитга қанчалик
зарарли эканини барчамиз билиб боряпмиз. Чунки уларни ишлаб чиқарилишида
қўрғошин моддасидан фойдаланилиши бунга асосий сабабдир.

Бу металл заҳарли хусусиятга эга бўлиб, унинг организмда тўпланиши кўпгина

касалликларга олиб келади. Қўрғошиндан заҳарланиш оқибатида, биринчи навбатда,
қон яралиши аъзолари, асаб тизими ва буйраклар шикастланади. Миокарднинг
диффузли дегенерацияси, сурункали нефропатия пайдо бўлиши мумкин.
Қўрғошиннинг организмга кўп миқдорда доимий тушиши онкологик касалликларни
ҳам келтириб чиқаради [18].

Шунингдек, хорижий давлатлар тажрибалар ўрганилганда, дунёнинг кўплаб

мамлакатларида (Германия, Швейцария, Бельгия, Испания, Голландия, Норвегия)
полиэтилен пакетларни харид қилиш ҳамда фуқаролар, айниқса ёш болаларнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

202

соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотлар истеъмолини камайтириш учун АҚШ, Ғарбий
Европа ва бошқа мамлакатларда қўшимча солиқлар жорий этилган.

Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда тушиши

давлат миқёсида амалга оширилаётган барча чора-тадбирларнинг, яъни бюджет ва
мақсадли жамғармаларнинг харажат қисмини ўз вақтида молиялаштиришга хизмат
қилади.

А.Смитнинг қуйидаги фикри ҳам солиқларнинг бюджетга ўз вақтида тушумини

таъминлашнинг моҳиятини очиб беришга хизмат қилади: “ҳар қандай солиқ шундай
ўйланиши ва ишлаб чиқилиши лозимки, унинг халқлар ҳамёнидан ундирилиши
давлат хазинасига бориб тушиши лозим бўлган даражасига нисбатан, албатта, камроқ
бўлиши керак”[19]. Бундай вазият вужудга келишининг бир неча сабаблари
мавжуддир. Уларни қисқача тарзда қуйидагича ифодалашимиз мумкин:

- солиқни ундириш жуда кўп ходимларнинг меҳнатини талаб қилиб, ундирилган

солиқ суммаларининг маълум бир қисми шу ходимларнинг иш ҳақи харажатларига
сарф қилиниши мумкин;

- жорий этилаётган ва ундирилаётган солиқ аҳоли томонидан меҳнатнинг

сарфланишини мураккаблаштириши, кўп кишиларни иш билан таъминлаш ва ҳаёт
кечириш имконини берадиган фаолият тури билан шуғулланишга тўсқинлик қилиши
мумкин. Солиқлар одамларни тўлашга мажбур этиб, бу солиқ уларга тегишли
тўловларни амалга ошириш имконини бераётган айрим фондларнинг ҳажмини
қисқартириши ёки уларни батамом йўқ қилиб юбориши ҳам мумкин;

- пухта ўйланмасдан жорий этилган солиқни ундириш билан боғлиқ бўлган

ишлар бу солиқни тўлашдан бўйин товлаган шахсларнинг мол-мулкини мусодара
қилишга ёки бошқа тегишли чораларнинг кўрилишига олиб келиши мумкин.

Бунинг натижасида уларнинг маълум бир қисми касодга учраши ёки хонавайрон

бўлишлари ва бунинг оқибатида эса жамият шу шахслар капиталининг
жойлаштирилишидан (фойдаланилишидан) олиниши лозим бўлган фойдадан маҳрум
бўлиб қолиши мумкин.

Расм 1. Солиқ қарздорликдаги акциз солиғининг улуши [20]

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни солиқ турлари

кесимида таҳлил қилинадиган бўлса, асосий қарздорлик тушуми юқори бўлган
билвосита ва бевосита солиқ турлари ҳиссасига тўғри келиши ҳамда мазкур солиқ
турлари бўйича солиқ тўловчилари бўлиб умумбелгиланган солиқ режимида бўлган
корхоналар ва мониторингдаги низом жамғармасида давлат улуши бор вазирлик
ҳамда улар таркибидаги корхоналарга тўғри келади.

Шу билан бирга, акциз солиғи бўйича қарздорликлар йилдан-йилга ўсиб

бораётганлигини кузатишимиз мумкин. Жумладан, 2015 йил 1 январь ҳолатига жами
солиқ қарздорликнинг 5,8 фоизини, 2016 йил 1 январга 7,4 фоизни, 2017 йил

5,8%

7,4%

7,5%

10,3%

10,1%

01.01.2015 й.

01.01.2016 й.

01.01.2017 й.

01.01.2018 й.

01.01.2019 й.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

203

1 январга 7,5 фоизни, 2018 йил 1 январга 10,3 фоизни ва 2019 йил 1 январга
10,1 фоизни ташкил этиб, қарздорлик беш ой олдинги кўрсаткичга нисбатан сал кам
икки баробарга ортганлиги маълум бўлди.

Бундан кўришимиз мумкинки, маъмурчиликнинг, айниқса акциз солиғи бўйича

қарздорликни ундириш борасида амалга оширилаётган ишларда муаммолар
мавжуд.

Солиқларни мажбурий ундириш жараёнига сарфлашдан кўра, уларни пайдо

бўлишига йўл қўймаслик тадбирларига сафарбар этиш афзалдир. Чунки солиқ
қарздорлиги ҳам давлат учун, ҳам солиқ тўловчи учун салбий оқибатларни келтириб
чиқаради.

Шу билан бирга, солиқларни бюджетга келиб тушиши минимал харажатлар эга

бўлиши кераклигини классик ва замонавий иқтисодчи олимлар томонидан илмий
асослаб берилган.

4-жадвал

Акциз солиғи бўйича қарздорлик ҳудудлар кесимида

маълумот, фоизда [20]

Т.р

Ҳудудлар номи

01.01.2019

й.

01.05.2019

й.

Фарқи (+,-)

1

Қорақалпоғистон

Республикаси

2,61

2,38

-0,23

2

Андижон вилояти

5,84

5,74

-0,11

3

Бухоро вилояти

3,57

4,49

0,92

4

Жиззах вилояти

1,45

1,70

0,24

5

Қашқадарё вилояти

3,81

3,42

-0,39

6

Навоий вилояти

1,99

2,21

0,22

7

Наманган вилояти

3,19

3,04

-0,16

8

Самарқанд вилояти

4,77

4,70

-0,07

9

Сурхондарё вилояти

1,20

4,25

3,06

10

Сирдарё вилояти

4,58

5,70

1,12

11

Тошкент вилояти

24,56

22,51

-2,05

12

Фарғона вилояти

5,59

5,14

-0,45

13

Хоразм вилояти

0,81

0,79

-0,02

14

Тошкент шаҳри

36,02

33,93

-2,10

Жами:

100

100,0

-7,8


Шу билан бирга, акциз солиғи бўйича солиқ қарздорликни ҳудудлар кесимидаги

ҳолатини 4-жадвал кўришимиз мумкин.

Молия вазирлиги ва молия идораларининг таркибига республиканинг акциз

солиғига тортиладиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи катта корхоналарида акциз
солиқлари бўйича инспекторлар лавозимини жорий этиш, уларнинг зиммасига акциз
солиқларини хомчўт қилиш ва тушумини таъминлаш вазифалари юклатилган [21]
бўлсада, акциз солиғи солиқ қарздорлиги жорий йил бошига нисбатан 1 май ҳолатига
камайгани баробарида, айрим Сурхондарё (3,06 фоиз), Сирдарё (1,12 фоиз) ва Бухоро
(0,92 фоиз) вилоятлари каби ҳудудларда қарздорлик ортганлиги кузатилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

204

Бу борада айтишимиз мумкинки, амалда фаолият юритаётган акциз ости товар

ишлаб чиқарувчилар томонидан бозорда ликвидлиги юқори бўлган маҳсулотлари
сотуви ҳисобидан солиқ мажбуриятларини тўлақонли бажармасликлари оқибатида
солиқ қарздорликлари сақланиб, ҳаттоки ортиб кетиш ҳолатлари учраб турибди.

Солиқ қарздорликларининг пайдо бўлишининг энг асосий сабабларидан бири,

бу солиқ тўловчиларнинг молиявий аҳволи танглашишидир. Корхоналарнинг
молиявий ҳолати ёмонлашувига эса юқори солиққа тортиш даражаси (солиқ юки)
бевосита ҳамда билвосита таъсир қилади.

Бугунги

кунда

Россия

Федерацияси

солиқ

қонунчилигида

солиқ

мажбуриятларини мажбурий ижро этиш амалиётини бюджетга солиқларни ўз
вақтида тушишининг қўшимча кафолатларини ўрнатиш йўли билан кафолат, гаров,
банк кафиллиги ва бошқалар механизмларни жорий этиш ҳисобига яхшилашга
эришилмоқда.

Молиявий санкциялар эса улар зиммасига қўшимча юк бўлиб, оборот

маблағларининг янада камайишига ва натижада боқиманда қарзларнинг пайдо
бўлиши ва кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилигида солиқ мажбуриятларини

таъминлаш усуллари аниқ белгилаб берилган [22].

Хулоса ва таклифлар

Мавзуга доир амалга оширилган тадқиқотлар ва илғор хориж тажрибасига

таянган ҳолда қуйидаги хулосалар шакллантирилди:

акциз солиғи унинг асосий тамойилларидан келиб чиқиб қўлланилиши, яъни

нархлар даражасининг ўзгариши истеъмол талабига таъсир этмайдиган товарларга,
инсон ва жамият соғлиги учун ҳамда атроф-муҳитга зарарли бўлган маҳсулотларга
қўлланилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Бу эса аҳолининг маълум даражада кам таъминланган қисмининг

фаровонлигига ва бошқа истеъмол товарларига нисбатан харид қобилиятининг
ортишига олиб келган бўлар эди. Харид қобилиятининг ортиши эса талаб ва таклиф
мувозанатининг барқарорлигига олиб келади;

Шу билан бирга, энергетик ичимликларга

(кофеин моддаси юқори бўлган

энергетик ичимликларга)

20 %

,

газланган ва таркибида шакар миқдори юқори

бўлган алкогольсиз салқин ичимликларга 15 фоиз, чипсга 15 фоиз ва атроф-муҳитга
зарар етказувчи полиэтилен маҳсулотларига 10 фоиз миқдорида қўшимча акциз
солиғи жорий этиш орқали уларнинг сотувини камайтириш баробарида бюджетга
қўшимча даромадларни ошириш имконияти яралади.

Бу билан аҳолини, айниқса даромад даражаси юқори бўлмаган қатламини

ушбу инсон соғлиғига зарарли бўлган озиқ-овқатлар истеьмол қилишини кескин
камайтирилишига ҳамда ўртача бир йилда 500 млрд.сўм атрофида бюджетга
қўшимча маблағ жалб қилишга имконият яратилади.

Шунингдек, бюджетга солиқларни ўз вақтида тушишининг қўшимча

кафолатларини ўрнатиш йўли билан солиқ тўловчиларга мажбуриятларни
бажарилишини назорат қилиш орқали мажбурий ундириш амалиётини яхшилаш
(кафиллик, гаров, банк кафолати, электрон пул ўтказмаларини тўхтатиб туриш) таклиф



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

205

5-жадвал

Акциз солиғи жорий этилаётган маҳсулотлар бўйича маълумот [23]

т.р

Товар номи

Ишлаб

чиқилган
маҳсулот

(тоннада)

Нархи

(бирлик

учун,

сўмда)

Қиймати

(млн.сўм)

Таклиф

этилаётган

ставка
(фоиз)

Кутилаёт-

ган акциз

солиғи

суммаси

(млн.сўм)

1

Энергетик
ичимликлар

5 000

20 000

100 000

20%

20 000

2

Газланган
ичимликлар

681 690

4 000

2 724 000

15%

408 600

3

Чипслар

153

50 000

7 650

20%

1 530

4

Полиэтилен
маҳсулотлари

(полиэтилен
улуши 0,94 дан
кам бўлмаган)

136628

5 000

683140

10%

68 314

Жами

498444

қилинади.

Бунда,

Ўзбекистон

Республикаси

Солиқ

кодексида

солиқ

мажбуриятларини ўзгартириш учун асос бўладиган шартларни аниқ белгилаш,
шунингдек, солиқ мажбуриятларини тўхтатиш бўйича масалаларни янада тўлиқроқ
тартибга солиш тартибини белгилаш мақсадга мувофиқ.

Иқтисодий судга берилганда суд қарори, нафақат, солиқ тўловчининг мол-

мулкидан ундириш, балки унинг кейинги молия-хўжалик фаолиятини тиклаш, ишлаб
чиқаришни сақлаб қолиш ва хўжалик юритувчи субъектни шу аҳволга олиб келган
айбдор шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаши мақсадга мувофиқ бўлар
эди.

Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 65-моддасига мувофиқ суд тартибида

ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратишда Иқтисодий судларга тақдим
этиладиган даъво аризаларни тўлиқ электрон шаклда давлат солиқ органларидаги
маълумотлар базасидан тўғридан-тўғри юборишни жорий қилиниши, солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар бўйича низоли қарздорликларни мажбурий ундирувга
қаратиш самарадорлигини оширади.

Солиқ қарзларини ундириш жараёнини соддалаштириш лозим. Корхонани

ортиқча харажатлардан сақлаш ва янги қарздорликлар пайдо бўлмаслиги учун
қарздорни судда иши кўрилганида давлат божидан озод этиш лозим.

Хулоса ўрнида айтиш мумкин-ки, акцизлар қадимда барча давлатлар бюджети

даромадларини шакллантиришда муносиб ҳисса қўшиб келган. Ўзбекистон
Республикаси солиқ тизимида акцизлар давлат молиявий ресурсларининг шаклланиб
боришида асосий ўрин тутади.

Алоҳида товарлардан акциз солиғини ундириш ва мавжуд қарздорликни

ундириш, улардан давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг қўшимча
манбаи сифатида фойдаланишдан ташқари, алоҳида иқтисодий ва ижтимоий
жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш учун зарурлигидир.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

206

Ўзбекистон Республикасининг фискал солиқ сиёсати соҳасида, чет эл

тажрибасидан фойдаланиш нақадар муҳимлиги, шу билан, фискал солиқ сиёсатини
амалга оширишда мамлакатимиз учун янги ва самарали воситаларини қўллаш
имкониятларини кўриб чиқишимиз мумкин.

Юқоридаги

шакллантирилган

илмий

таклиф

ва

амалий

тавсиялар

мамлакатимизда айрим инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказувчи
истеъмол товарларга акциз солиғиғини жорий этиш ҳамда мажуд солиқ
қарздорлигини каймайтириш орқали давлат даромадларини шакллантиришда, солиқ
маъмурчилиги тизмида солиқ қарзини мажбурий ундириш механизмларини янада
такомиллаштириш жараёнларни жадаллаштиришда, хўжалик субъектларининг қонун
билан белгиланган мажбуриятларини бажаришларининг назоратини тўлақонли
амалга оширишда сезиларли натижаларга эришиш имконини беради деган
умиддамиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда “2017-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича ҳаракатлар стратегияси”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги

“Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси
тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат

солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 3802-сонли қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший

чиқиндилар

билан

боғлиқ

ишларни

амалга

ошириш

тизимини

янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3730-сонли қарори.

5.

Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мысли. Москва: «ДЕЛО»,

«ВИТА-ПРЕСС» нашриётлари. 1996. – 544 б.;

6.

Рикардо Д. «Начала политической экономии и налогового обложения».

Лондон. 1802. 352 б.

7.

Янжул И.И. Основные начала финансовой науки: Учение о государственных

доходах.-М.: «Статус», 2002. -555 б.

8.

Перов А., Толкушкин А. Налоги и налогообложение. Учебное пособие.–М.:

“Юрайт”, 2012.–899с.

9.

Ниязметов И. Ўзбекистон солиқ тизими: муаммолар, ва такомиллаштириш

йўллари. Монография. Т.; 2017. -65 б.

10.

Gijsbert Bulk. Excise and other indirect taxesin. www//ey.inderect taxes.com

11.

https://lenta.ru/news/2017/10/01/sin_tax/

12.

www.business.ru/news - сайтидан олинган.

13.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида

муаллиф томонидан таҳлил қилинган.

14.

Интернет тармоғидан олинган маълумот (http://fitfan.ru/nutrition).

15.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий

маълумотлари.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

207

16.

Интернет тармоғидан олинган маълумот (http://eco.uz ва med.uz).

17.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан таҳлил қилинган.

18.

www.ria.ru - сайтидан олинган.

19.

Смит А (1935) Исследование о природе и причинах богатства народов. -

М.: Соцэкгиз, Т.2. - С.343.

20.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида

муаллиф томонидан таҳлил қилинган.

21.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги “Бюджет

билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1504-сонли Фармони.

22.

Россия Федерацияси Солиқ кодекси 11-боби.

23.

Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-
сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
асосида ҳисоб-китоб қилинган.

Библиографические ссылки

Узоекистон Респуоликаси президентининг zuiz иил / февралда 2U1/-2U21 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича аракатлар стратегияси"ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Узбекистон Республикасининг солиц сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси тугрисида"ги ПФ-5468-сонли Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солик, хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида"ги 3802-сонли кдрори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги "Маиший чициндилар билан ботлиц ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПК-3730-сонли царори.

Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мысли. Москва: «ДЕЛО», «ВИТА-ПРЕСС» нашриётлари. 1996. - 544 б.;

Рикардо Д. «Начала политической экономии и налогового обложения». Лондон. 1802. 352 б.

Янжул И.И. Основные начала финансовой науки: Учение о государственных доходах.-М.: «Статус», 2002. -555 б.

Перов А., Толкушкин А. Налоги и налогообложение. Учебное пособие.-М.: "Юрайт", 2012.-899С.

Ниязметов И. Узбекистон солиц тизими: муаммолар, ва такомиллаштириш йуллари. Монография. Т.; 2017. -65 б.

Gijsbert Bulk. Excise and other indirect taxesin. www//ey.inderect taxes.com

https://lenta.ru/news/2017/10/01/sin_tax/

www.business.ru/news - сайтидан олинган.

'Узбекистон Республикаси Давлат солик. кумитаси маълумотлари асосида

Интернет тармотидан олинган маълумот (http://fitfan.ru/nutrition).

Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитасининг расмий маълумотлари.

Интернет тармогидан олинган маълумот (http://eco.uz ва med.uz).

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тах/1ил цилинган.

www.ria.ru - сайтидан олинган.

Смит А (1935) Исследование о природе и причинах богатства народов. -М.: Соцэкгиз, Т.2. - С.343.

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан таклил к,илинган.

Узбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги "Бюджет билан кисоб-китоблар учун хужалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПФ-1504-сонли Фармони.

Россия Федерацияси Солик, кодекси 11-боби.

Муаллиф томонидан Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29декабрдаги "Узбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроицтисодий курсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тутрисида"ги ПК.-3454-сонли царори ва Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитаси маълумотлари асосида кисоб-китоб цилинган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов