Миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор техника ва технологияларни жалб этиш – иқтисодиёт ривожи

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
151-158
15
2
Поделиться
Рахимов, Р., & Базарова, Г. (2019). Миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор техника ва технологияларни жалб этиш – иқтисодиёт ривожи. Экономика и инновационные технологии, (3), 151–158. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10811
Рустамжон Рахимов, Андижанский институт машиностроения

доцент, к.э.н.

Гулнора Базарова, Андижанский институт машиностроения

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор техника ва технологияларни жалб этиш – иқтисодиёт ривожи эканлиги тўғрисидаги жадидларнинг иқтисодий ғоялари ёритиб берилган. XIX аср охири ва ХХ аср бошларидаги Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати таҳлили, жадидлар иқтисодий қарашларининг тарихий, ижтимоий-иқтисодий асослари, жадидчилик маърифатида миллий иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш масалалари ҳам атрофлича ёритилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

151

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 330.3:338.012

ATTRACTING FOREIGN INVESTMENT, ADVANCED

TECHNIQUES AND TECHNOLOGIES

– THE KEY FOR

NATIONAL ECONOMIC DEVELOPMENT

Rakhimov Rustamjon Karimovich

1

Bazarova Gulnora Gulomovna

2

1

Docent of Andijan Institute of Mechanical Engineering,

Candidate of Economic Sciences

2

Docent of Andijan Institute of Mechanical Engineering,

Candidate of Economic Sciences

Uzbekistan, 170119, Andijan, Bobur Shoh street, 56

E-mail:

rrahimov@mail.ru

Аннотация:

This article describes the economic ideas of Jadids that the involvement of foreign

investments, advanced techniques and technologies into the national economy is the development of economy.
The analysis of socio-economic development of Turkestan in the late 19th and early 20th centuries, the
historical, socioeconomic foundations of the Jadids' economic views, and the issues of revival and development
of national economy were also covered in detail.

Key words:

economy, national economy, capital, technique, technology, market relations, Jadid,

investment, industry, handicraft.

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТГА ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ, ИЛҒОР ТЕХНИКА ВА

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ – ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИ

Раҳимов Рустамжон Каримович

1

Базарова Гулнора Гуломовна

2

1

Андижон машинасозлик институти доценти, и.ф.н.

2

Андижон машинасозлик институти доценти, и.ф.н.

Ўзбекистон, 170119, Андижон шаҳар, Бобур Шоҳ кўчаси, 56

E-mail:

rrahimov@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада

миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор техника ва

технологияларни жалб этиш – иқтисодиёт ривожи эканлиги тўғрисидаги жадидларнинг иқтисодий
ғоялари ёритиб берилган. XIX аср охири ва ХХ аср бошларидаги Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш ҳолати таҳлили, жадидлар иқтисодий қарашларининг тарихий, ижтимоий-иқтисодий
асослари, жадидчилик маърифатида миллий иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш масалалари
ҳам атрофлича ёритилган.

Калит сўзлар:

иқтисодиёт, миллий иқтисодиёт, сармоя, техника, технология, бозор

муносабатлари, жадид, инвестиция, саноат, ҳунармандчилик.

Кириш

Мамлакатимиз кенг қамровли, ўзгаришларга бой, тарихий ва яратувчанлик

даврни бошидан кечирмоқда. Бу давр иқтисодий муносабатлар тизимига, кўп укладли
иқтисодиётга асосланган, мустақил миллий иқтисодиётни барпо этиш даври деб
ҳаққоний баҳоланмоқда. Бозор муносабатларини такомиллаштириш зарурати тамомила


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

152

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

янгича иқтисодий фикрлашни шакллантиришни ғоят долзарб вазифага айлантириб
қўйди.

Янгича иқтисодий тафаккурни шакллантиришда ўзбек халқига ўрганиш учун

арзигулик илмий асослар мавжуд. Яъни, жадидларнинг илмий меросидан миллий
истиқлолни мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизни равнақ топтириш, халқимизнинг янги
жамият қуриш йўлидаги вазифаларни амалга оширишда йўриқнома сифатида
фойдаланиш мумкин.

Жадидчилик ҳаракати миллий мафкура, миллий ғоя, миллий иқтисодиётнинг

шаклланиш тарихини ўрганишда муҳим илмий манбалардан биридир. Жадидларнинг
илмий мероси ва унинг тарихий, маданий-маърифий, ижтимоий - сиёсий аҳамияти
тарихчилар,

адабиётшунослар,

ҳуқуқшунослар

томонидан

тадқиқ

этилиб

келинаётганини қайд этган ҳолда таъкидлаш керакки, уларнинг иқтисодий қарашлари,
жамият ҳаётини янгилашга доир илмий-назарий ғояларининг бугунги миллий
тараққиётимиз учун аҳамияти чуқур ва кенг қамровли тарзда тадқиқ этилмаган. Шу
нуқтаи назардан мустақиллигимиз фидойилари бўлган жадидларнинг иқтисодий
меросини ўрганиш бугунги кунда илмий аҳамиятга эга, долзарб тадқиқот бўлиб
ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Жадидчилик ҳаракатига бағишланган адабиётшунос ва тарихчи олимларнинг

қатор илмий ишлари мавжуд.

Жумладан, жадидчилик ҳаракатининг моҳиятини очиб беришда адабиётшунос

олимларимиздан О.Шарафиддинов жадидчиликни адабиётшунослик томонларига
эътибор қаратган [1].

Жадидчилик

ҳаракатининг

моҳиятини

очиб

беришда

адабиётшунос

олимларимиздан Д.Қуронов жадид намояндаларидан бири А.Чўлпоннинг ҳаёти ва
ижодий мероси ҳамда адабиётшуносликдаги фаолиятига эътибор қаратган [2].

Жадидчилик ҳаракатининг моҳиятини очиб беришда тарихчи олимларимиздан

С.Аъзамхўжаев олиб борган илмий-тадқиқотларида XIX аср охири XX аср бошларидаги
Туркистон миллий – озодлик ҳаракатини, хусусан, жадидчилик ҳаракати тарихини
ёритиб берган [3].

Жадидчилик ҳаракатининг моҳиятини очиб беришда тарихчи олимларимиздан

Д.Алимова жадид намояндаларидан бири Файзулла Хўжаевнинг фаолияти ҳамда
жадидчилик тарихига эътибор қаратган [4].

Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, шу вақтга қадар жадидчилик ҳақидаги илмий-

тадқиқотлар аксарият ҳолларда адабиётшунослар, тарихчилар, ҳуқуқшунослар қаламига
мансуб бўлиб, уларда жадидлар фаолиятининг фақат маданий, маърифий, ижтимоий,
сиёсий томонлари таҳлил қилинган. Уларнинг иқтисодий қарашлари илмий асосда
ўрганилган бирон-бир жиддий тадқиқот мавжуд эмас.

Жадидлар иқтисодий қарашларининг янгиланаётган иқтисодий тафаккур ва

дунёқарашга таъсири, уларнинг миллий иқтисодиётнинг ривожланишидаги концептуал
назарий масалалар ечимидаги ўрни каби долзарб муаммоларнинг кам ўрганилганлиги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

153

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ушбу мавзуни иқтисодий тадқиқотлар ва изланишлар соҳасида янги йўналиш сифатида
тадқиқ этиш заруратини келтириб чиқарди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг методологияси миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор

техника ва технологияларни жалб этиш – иқтисодиёт ривожи эканлиги тўғрисидаги
жадидларнинг иқтисодий ғояларини ёритиб беришга таянади.

Жадидларнинг миллий

иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор техника ва технологияларни жалб этиш –
иқтисодиёт ривожи эканлиги тўғрисидаги иқтисодий ғояларини ёритиб беришда XIX аср
охири ва ХХ аср бошларидаги Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати
таҳлили, жадидлар иқтисодий қарашларининг тарихий, ижтимоий-иқтисодий асослари,
жадидчилик маърифатида миллий иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш
масалаларини ўрганиш тадқиқот методологиясининг таркибига киради. Шунингдек,
миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор техника ва технологияларни жалб
этиш – иқтисодиёт ривожи эканлиги тўғрисидаги жадидларнинг иқтисодий ғояларини
хозирги давр билан боғлаб ўрганиш ҳам тадқиқот методологияси ҳисобланади.
Тадқиқот жараёнида тарихийлик, мантиқийлик, илмий абстракция, қиёсий таҳлил каби
усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ҳар қандай ишлаб чиқариш - бу инсон меҳнатининг ишлаб чиқариш воситалари

билан бирикиши натижасидир. Иқтисодиётнинг бозор муносабатлари асосида
ривожланиши ўз-ўзидан юқори сифатли ишлаб чиқариш воситаларисиз, илмий-техник
тараққиётсиз кутилган натижани бермайди.

Фақатгина илмий-техник ютуқларини ва юқори технологияларни тезкор жорий

этилишини таъминлаган давлатларгина кучли рақобат курашига бардош бера олади ва
ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигига эриша олади.

Илмий-техник тараққиётнинг мақсади ҳам уни сингдиришдан кўпроқ даромад

топишга ҳаракат қилишдир. Ижтимоий соҳада эса меҳнатни енгиллаштириш, атроф-
муҳитни ҳимоялашдан иборатдир.

Аммо ҳар бир илмий-техник янгилик тезда даромад топишни тақозо этавермайди.

Табиийки, илмий-техник ютуқларни сингдириш катта инвестицияларни, ишлаб чиқариш
жараёнини қайта ташкил этиш, кадрларни қайта ўқитиш кабиларни талаб қилади.

Иқтисодиёт таркибининг қайта қурилиши фаол инвестиция сиёсатини ўтказиш

билан чамбарчас боғлиқдир. Инвестиция базасини ривожлантириш ва чуқурлаштириш-
ислоҳотлар стратегиясининг жуда муҳим шартидир. Иқтисодиёт тузилиши қайта
қурилишнинг белгиланган йўналишлари, экспорт имкониятининг кенгайтирилишига
бақувват инвестиция сиёсатини ўтказиш йўли билангина эришиш мумкин. Бунинг учун ўз
сармояларимизни ҳам, ташқи кредитларни ҳам, бевосита инвестициялар ва уларни
барча манбаларини ҳам ишга солиш зарур.

Ташқи инвестицияларни, шу жумладан чет эл сармоясини кенг кўламда жалб

қилиш ҳозирги кунда халқ хўжалиги таркибини қайта қуриш мақсадларига эришишнинг
зарур шарти бўлиб қолди. Чет эл сармоясини жалб қилишни бевосита инвестициялар
тарзида амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Мамлакатимиз махсус инвестиция


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

154

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

лойиҳаларини амалга ошириш учун чет эл сармоясини жалб қилишга алоҳида эътибор
бермоқда.

XIX аср охири ХХ аср бошларида маърифатпарварликдан қудратли сиёсий

мураккаб ривожланиш йўлини Туркистондаги мустамлака, унинг турли таназзулга юз
тутганлиги,

халқнинг

оғир

иқтисодий

аҳволи

жаҳоннинг

тараққий

этган

мамлакатларидан иқтисодий жиҳатдан ортда қолиши, маданий қолоқлик, ижтимоий
онгдаги турғунлик - жадидларни жаҳон тараққиёти тажрибасидан фойдаланиб, тезликда
бу ҳолатдан чиқиш йўлларини излаб топишга чорлади. Жадидлар хорижга чиқиб, турли
мамлакатлардаги маданият ва таълим тараққиёти даражасини кўра олдилар, уларни
солиштирдилар ва бу зеҳнли ёшларда жаҳон тараққиёти ютуқларини Туркистонга
келтириш истаги пайдо бўлди.

Жадидлар хориж техника-технологияси, сармоя ва тажрибасини жалб этиш

миллий тараққиётнинг кучли омили эканлигини яхши тушунар эдилар.

Абдурауф Фитрат ўз ватанини ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлига ва халқни

фаровон ҳаёт тарзига олиб чиқишнинг асосий йўли Туркистонга Европа фани, маданияти,
техника, технологияси, сармоя ва илғор тажрибасини кенг миқёсда ва тез суръатлар
билан киритишда деб билди. Бу йўлда иккиланиш, ғайридин илми ва техникасини
киритишдан чўчимаслик, саросимага тушмаслик, орият қилмаслик керак, деб таълим
берди. Чунки, -дейди олим, - Европа халқлари ҳам бир вақтлар ғоят қолоқ ва қашшоқ
бўлишган бир даврда Шарқ фани, маданияти, тажриба ва амалиётини қўллаш орқали
юксак тараққиётга чиқиб олганлар. Зеро, бундан 1000 йиллар илгари Европа халқлари
иқтисодий ва маънавий қолоқ бўлган даврларда Шарқ халқлари инсоният
цивилизациясининг анча юқори даражасида бўлганлар. Бу фикрнинг исботи сифатида
ёзувчи Фарангистонлик муаллим Шарл Сонивюснинг қуйидаги фикрларини келтиради:
“Ўн биринчи асрда Оврупа шаҳарлари кичик ва оддий, қишлоқлари вайрона
кулбалардан иборат бўлған. Йўлда ўлдирилишларидан қўрқуб, ҳеч ким ўз уйидан ўн
фарсаҳдан йироққа боролмас эди. Ислом олами эса Боғдод, Шом, Миср, Андалус
сингари бутунлай обод ва кўркам шаҳарлар, мармар билан безатилган саройлар,
мукаммал корхоналар, мадраса ва мактаблар, зийнатли ва озода бозорларға эга бўлған.
Далаларининг ҳар қадимидаги гўшалару хирмон-хирмон ҳосилни кўрганнинг кўзи
қувонар эди. Испания билан Туркистон ўртасида савдо карвонлари бемалол бориб
келарди. Оврупалилар мусулмонлар тараққийсини холис ният билан қабул қилиб, касб
ва илм ўрганиш ниятида ислом шаҳарларида таҳсил кўрганлар. Оврупа мусулмонлар
билан алоқа ва муносабат ўрганиш орқали тараққий қилғон.

Оврупалиларнинг ислом оламидан қабул қилғон ишлари тубандагилар:
Зироат: кўк буғдой, тут дарахти, гуруч, ҳурмо, лему, пўртаҳол, пахта, қаҳва ва

найшакар.

Саноат: шойи газламалар, зар тўқиш, шиша, ойна ва қоғоз.
Илм-фан: ал-жабр ва ал-муқобала, ҳандаса, чизмачилик, кимё, ҳисоб ва ҳакозо.

Ислом аҳли Юнон, Эрон, Ҳинд, Чиннинг илму фандаги ихтироларини тўплаб ва
ўзларидан кўпгина нарсалар қўшиб, охир-оқибат буларнинг барини оврупалиларга
топшурдилар”[5].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

155

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, бугунги Европанинг тараққиёт тамал

тоши бизнинг Шарқ, Туркистон халқи томонидан қўйилган экан. А.Фитрат халқни Европа
фани, техникаси, сармояси ва тажрибасини миллий иқтисодиёт равнақи учун уялмасдан,
тортинмасдан жалб этиш керак деб даъват қилганида ҳудди ана шу тамал тошни
назарда тутади. Шундай қилиб, ёзувчи халқни илғор Европа фани, саноати, техникасини
эгаллашга, ўз юртларини тараққий эттиришга чақиради. Бунда ҳеч қандай
ғайритабиийлик йўқлигини исботлайди. “Саноат ва ҳунармандчилик пойтахт саноатидан
яхшироқ. Халқи обдаста ясаш ва гилам тўқишда жуда моҳир, айниқса, алача тўқишда
тенги йўқ. Аммо таассуфки, ушбу нарсаларнинг ҳаммасини эскича усулда
тайёрлайдилар, яъни корхоналарнинг ҳаммасида қўл меҳнати устун. Машина билан
ишловчи корхоналарга эга эмаслар ва уни яратиш хаёлларига ҳам келмайди”. Асар
қаҳрамони ҳинд сайёҳи Қарши шаҳрида бир ҳунарманд билан суҳбатда у ўзи тўқиётган
алачалар ғоят нафис, нозик ва чиройли эканлигини таърифлайди. Бироқ, бу матолар қўл
меҳнатига асосланганлиги учун жуда қимматга тушаётганлигини, бундай шароитда
фойда олиш, иқтисодий ривожланиш амримаҳол эканлигини қайд этади. Шундай бўлса-
да, мато тўқувчи усталар нима учундир маҳсулотни арзонлаштирадиган ва машаққатли
меҳнатни

енгиллаштирадиган

машиналарни

қўллашни

ҳаёлларига

ҳам

келтирмаётганига афсуслик билдиради. “... агар туркистонли ҳунармандлар оврупалилар
сингари қўл меҳнатига асосланган корхоналарини доимий фабрикаларга айлантирмас
эканлар, бир неча йилдан кейин уларнинг шарафли санъатидан ном-нишон қолмайди.
Шунинг учун умид қилардимки, менинг сўзларимни инобатга олсангиз, чунки иш
таназзулга юз тутганидан сўнг, пушаймон бўлишнинг фойдаси йўқ” [6].

Муаллиф уқтирадики, бозор иқтисодиётида рақобат жуда кучли унсурдир. Бироқ,

машиналашган, саноат ишлаб чиқариши билан қўл меҳнатига асосланган майда ишлаб
чиқариш ўзаро рақобат қила олмайди. Хулоса шуки, агар Туркистонлик ҳунармандлар
оврупалилар сингари қўл меҳнатига асосланган корхоналарини доимий фабрикаларга
айлантирмас эканлар бир неча йилдан кейин уларнинг шарафли санъатидан ном-нишон
қолмайди. Шунинг учун иш таназзулга бориб етмасдан ишлаб чиқаришни замонавий
саноат асосига кўчириш лозим.

“Енгил саноатда Китобнинг алачаси ва ироқидўзлиги жуда машҳурдир. Кейингиси

алоҳида эътиборга лойиқ. Фақат шуни таассуф билан айтиш мумкинки, бу
ҳунармандчилик ҳали ҳам эскича усулда давом этмоқда ва шунинг учун ҳам бугунги
кунда таназзул ёқасида”[7].

Юқоридаги мулоҳазалар бозор иқтисодиётига ўтаётган бир даврда миллий

ҳунармандчилигимизнинг тақдири замонавий техника-технология ва илм-фан асосига
кўчиришга нақадар боғлиқ эканлигини яна бир марта эслатмоқда.

А.Чўлпон ҳам ҳар соҳада замон талабига мос иш тутиш тарафдори эди. Жумладан,

иқтисодиётда Европанинг техника ютуқларидан фойдаланиш зарурлигини у қуйидагича
ифодалайди: “Оврўпонинг мактаб, мадраса, илм –фан, саноат, ҳунарга ўхшаш
маданиятлари сизларни обод, маъмур, олим қилуб, жоҳилликдан, асорат қуллигидан
қутулдуродур. Биродарлар, кўзларингизни очуб, яхши ўйланглар!!!...” [8]. Чўлпон
деҳқонлар учун махсус банклар очиш лозимлигини ва бу каби тадбирларнинг афзаллик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

156

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

томонларини баён қилиб беради: “... Амриқоликлар экин асбоблари ишлатуб, биз 10
киши 10 кунда қилғон ишимизни, онлар 2 киши билан 10 соатда қилмоқдадурлар!... Шул
осон асбоблар Руссияни бутун деҳқонларида бордур. Бизлар ҳам шул экин
асбобларидан олиб ишлатсак, оғир меҳнатларимиз енгилланур эди...” [9]. Мустаҳкам
иқтисодий асосга таянган ҳолдагина тараққиётга эришиш мумкинлигини Чўлпон ҳам ўз
қарашларида ифода этган.

Ф.Хўжаев Бухорода ерни ишлаш қуроллари бундан бир неча аср аввал қандай

бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай. Деҳқончиликни интенсивлаштириш ва деҳқон
меҳнатининг рационал равишда сарфланиши учун ерни ишлашнинг янги усулларини ва
деҳқончиликнинг янги иш қуролларини аста-секин жорий қилиш зарурлигини уқтиради.
Ва бу мақсадга қуйидагилар хизмат қилиши лозим дейди:

а) деҳқончилик шароити Бухороникига ўхшаш мамлакатларда (Мисрда, қисман

Америкада

ва

Ҳиндистонда)

қўлланилаётган

системаларнинг

деҳқончилик

машиналарини сотиб олиш;

б) вилоятда ерни ишлашнинг янги методлари ва деҳқончилик машиналари билан

таништирмоқ учун вилоятларда кўргазмали тажриба далалари ва машина прокат
пунктлари ташкил этиш;

в) вилоятларда ҳам, республика миқёсида ҳам кўрсатмали агропунктларда

қишлоқ хўжалиги кўргазмалари ташкил этиш;

г) қишлоқ хўжалиги мактаблари ташкил этиб, унинг ўқувчиларини ўқитилаётган

дарслар бўйича амалий ишларга жалб этиш;

д) деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги масалаларига доир зарур адабиётларни

тарқатиш ҳамда ерни ишлашнинг такомиллаштирилган усуллари ва иш қуроллари
қўлланилаётган ва деҳқончилик шароити Бухороникига ўхшаш бўлган мамлакатларнинг
қишлоқ хўжалиги курсларига экскурсия ва хизмат сафарлари ташкил этиш [10].

Ф.Хўжаев Бухорода ерга ишлов беришни замонавий техника асосларига кўчириш,

бу эса деҳқончиликни интенсивлаштириш, қишлоқ хўжалигига янги технологияларни
жорий этиш имконини беради, деб кўрсатди. Жумладан, бу Бухоро заминида ҳам Миср,
Америка каби мамлакатлардаги қишлоқ хўжалиги тизимлари, машиналар мажмуасини
қўллашга олиб келади. У илғор технологияни қўллашнинг тажриба далаларини ва
машина прокат пунктларини ташкил этиш, илғор тажрибани оммалаштириш, мактаблар
ташкил этиб, уларга дарслар уюштириш, қишлоқ хўжалигига оид адабиётларни чоп этиб
тарқатиш, қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатларга экскурсия ва хизмат
сафарларига юбориш яхши натижалар келтиради, деб уқтиради.

М.Беҳбудий ХХ аср бошларида Туркистон халқлари маърифати, маданияти,

тарихи, иқтисоди, савдо-тижорати, келажаги ҳақида жуда катта ғамҳўрлик қилган, бутун
ҳаёти-ю, фаолиятини шу халқ бахт-саодати учун курашга бағишланган буюк
аждодларимиздан биридир.

Беҳбудий ўзининг “Эҳтиёжи миллат” номли мақоласида Туркистоннинг ташқи

экспорт операцияларини асосан чет эллик савдогарлар бажаришганлиги, маҳаллий
аҳолидан маҳсулотни арзон гаровга олган ҳолда ташқи бозорда қиммат нархга
сотишганлиги, шу сабабдан ҳам етиштирилган маҳсулотдан олинадиган фойданинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

157

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

асосий қисми уларнинг чўнтагига тушганлиги ҳақида куюниб ёзган. Натижада қанча кўп
меҳнат қилмасин, ўлка халқининг аҳволи яхшиланмаган. Бундан ташқари Беҳбудийнинг
гувоҳлик беришича, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг сифати ҳам жуда
паст бўлиб, бунинг асосий сабаби технологияларнинг эскирганлигидир. Муаллиф бу
ҳақда ёзар экан, улардан қутилишнинг муҳим йўлини ишлаб чиқариш, тижорат ва бошқа
соҳалар бўйича замонавий билимларни эгаллаган маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш
ва ишлаб чиқаришга янги технологияларни қўллаш эканлигини қайд этади. Бунинг учун
эса барча маҳаллий бойлар бирлашиб, зарур мутахассислар тайёрлаш учун кетадиган
сарф - харажатларга маблағ ажратиши керак бўлган [11].

Беҳбудий жадидчилик йўналишидаги барча илғор ғояларга етакчилик қилади.

Улар миллат манфаатини ҳимоя қилиш, савдо-тижорат, деҳқончилик, илм, техникани
ривожлантиришда Оврўпадан ўрнак олиш, ёшларни ўша мамлакатларга юбориб ўқитиш
каби талай масалаларни жуда тўғри қўйганлар.

М.Беҳбудий ҳам ўз фаолиятида мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ва

унга хорижий сармояларни, илғор техника ва технологияларни жалб этиш ва эски асбоб-
ускуналарни ислоҳ этиш кераклиги тўғрисида фикр мулоҳазалар билдиради: “Бизда
шоҳи, адрас, беқасам, алача... бофликлар бор. Агарда бир нафар техник ва
муҳандисимиз бўлса бу дастгоҳларни ислоҳ этар, аҳоли обод бўлур. Валлоҳ, яқин вақтда
“дока” бофилларимиздек зоеъ бўлиб кетар. Чунки Оврупа янги асбоб ила мундин яхши
қилиб чиқарур” [11].

Мамлакатимизда қадимдан миллий ҳунармандчилигимиз мавжуд бўлиб, шоҳи,

адрас, беқасам, алача, бофликлар тўқилар эди. Бироқ булар эскича услубда, эски
техникалар билан тўқилганлиги сабабли бироз талаб даражасида бўлмаганлар.
М.Беҳбудий бир нафар техник муҳандисимиз бўлса бу дастгоҳларни ислоҳ этса, янги
техника технологиялар ўрнатса ватанимиз тараққий этиб аҳоли обод бўлишини ва
аксинча яқин вақтларда “дока” бофилларимиздек зоеъ бўлиб кетишини илгари сурган
эди. Чунки, Европа халқлари янги асбобларни, техника технологияларни қўллаб,
булардан яхшироқ материаллар ишлаб чиқаради, натижада бизнинг молларимиз
бозорларда ўтмай қолади деб таъкидлайди.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг хориждан

жалб этилаётган инвестицияларнинг ўсиб бориши Ўзбекистон Республикаси
иқтисодиётининг стратегик муҳим соҳаларига хориж техника-технологиясини татбиқ
этиши билан боғлиқ, албатта мамлакатимизда хорижий сармоя ва кредитларнинг саноат
тармоқлари бўйича тақсимланиши йилдан-йилга ўзгариб бормоқда.

Республикамизга жалб этилаётган хорижий инвестицияларнинг барчаси

келажакда халқимиз турмуш даражасини яхшилашга қаратилган, зеро халқ фаровонлиги
ва Ватан равнақини юксалтириш барчамизнинг олий мақсадимиздир.

Жадидларнинг миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни, илғор техника ва

технологияларни жалб этиш тўғрисида илгари сурган ғоялари ҳам бугунги Ўзбекистон
учун, унинг истиқболи учун фойдалидир.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

158

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу хулосаларга асосланиб, тадқиқот ишида қуйидаги таклифлар ишлаб

чиқилди:

-

жадидлар иқтисодий ғоялари бўйича кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориш;

-

жадидлар иқтисодий ғояларига хос алоҳида адабиётлар чоп этиш;

-

XIX аср охири ва XX аср бошларидаги Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий

ҳолатини

илмий-назарий

таҳлил

этиш,

тарихий

далиллар

асосида

жадид

маърифатпарварлари фаолиятини юзага келтирган моддий-иқтисодий омилларни янада
чуқур ўрганиш, уларнинг миллий иқтисодиётни ривожидаги ўрни ва аҳамиятини
ўрганишга доир келгусида фундаментал тадқиқотлар олиб боришни давом эттириш;

-

жадидларнинг миллий иқтисодиётга хориж сармояларини, илғор техника ва

технологияларни жалб этиш ҳақидаги қарашларини ўрганувчи илмий марказлар,
жамғармалар ташкил этиш;

-

мамлакатимизга хорижий инвестицияларни жалб этишда жадидларнинг миллий

иқтисодиётга хориж сармояларини, илғор техника ва технологияларни жалб этиш
ҳақидаги қарашларидан ҳам фойдаланиш;

-

“Иқтисодиёт назарияси”, “Иқтисодий таълимотлар тарихи”, “Иқтисодий тарбия

назарияси” фанларидан тайёрланган намунавий дастур ва маърузалар курсларига
жадидлар иқтисодий ғояларини киритиш ва талабаларга ўргатиш;

-

иқтисодиётимизда бозор муносабатларининг шаклланиб бориши муносабати

билан ўрганилаётган бир қанча иқтисодий категориялар, атамаларнинг чуқур мазмунини
очиб беришда жадидлар асарларидан ҳам илмий манбалар сифатида фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир.


References

1. SHarafiddinov O. Istiqlol fidoyilari. –T.:SHarq, 1993. 144 b.
2. Quronov D.CHo‘lpon hayoti va ijodiy merosi. –T.:O‘qituvchi, 1997. 80 b.
3. A’zamxo‘jaev S. Turkiston muxtoriyati: Milliy-demokratik davlatchilik qurilishi

tajribasi –T.: Ma’naviyat, 2000. 168 b.

4. Alimova D. Fayzulla Xo‘jaev va jadidchilik // O‘zbekiston adabiyoti va san’ati. –T.:

1996.-7 iyun.

5. Fitrat A. Tanlangan asarlar. 1-Jild. T.: Ma’naviyat, 2000. –B. 120.
6. Fitrat A. Tanlangan asarlar. 1-Jild. -T.: Ma’naviyat, 2000. –B. 140-143.
7. Fitrat A. Tanlangan asarlar. 1-Jild. -T.: Ma’naviyat, 2000. –B. 151.
8.CHo‘lpon A. Vatanimiz Turkistonda temir yo‘llar// Sadoi Farg‘ona. – 1914 yil 6 iyun.
9. CHo‘lpon A. Vatanimiz Turkistonda ziroat va dehqonchilik// Sadoi Farg‘ona. – 1914 yil

30 aprel.

10. Xo‘jaev F. Tanlangan asarlar. I tom. -T.: Fan, 1976. -B. 375.
11. Behbudiy M. Ehtiyoji millat // Samarqand. 1913 yil 12 iyul.

Библиографические ссылки

SHarafiddinov О. Istiqlol fidoyilari. -T.:SHarq, 1993.144 b.

Quronov D.CHo'lpon hayoti va ijodiy merosi. -T.:O'qituvchi, 1997. 80 b.

A'zamxo'jaev S. Turkiston muxtoriyati: Milliy-demokratik davlatchilik qurilishi tajribasi -T.: Ma'naviyat, 2000.168 b.

Alimova D. Fayzulla Xo'jaev va jadidchilik // O'zbekiston adabiyoti va san'ati. -T.: 1996.-7 iyun.

Fitrat A. Tanlangan asarlar. 1-Jild. T.: Ma'naviyat, 2000. -B. 120.

Fitrat A. Tanlangan asarlar. 1-Jild. -T.: Ma'naviyat, 2000. -B. 140-143.

Fitrat A. Tanlangan asarlar. 1-Jild. -T.: Ma'naviyat, 2000. -B. 151.

CHo'lpon A. Vatanimiz Turkistonda temir yo'llar// Sadoi Farg'ona. - 1914 yil 6 iyun.

CHo'lpon A. Vatanimiz Turkistonda ziroat va dehqonchilik// Sadoi Farg'ona. - 1914 yil 30 aprel.

Xo'jaev F. Tanlangan asarlar. I tom. -T.: Fan, 1976. -B. 375.

Behbudiy M. Ehtiyoji millat // Samarqand. 1913 yil 12 iyul.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов