Теоретические аспекты составления финансовой отчетности на основе международных стандартов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
85-95
19
7
Поделиться
Джуманов, С. (2018). Теоретические аспекты составления финансовой отчетности на основе международных стандартов. Экономика и инновационные технологии, (2), 85–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9691
Саитмурод Джуманов, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются некоторые теоретические вопросы компиляции финансовой отчетности на основе международных стандартов бухгалтерского учета и аудита. А также, она содержит научные выводы и практические рекомендации по компиляции финансовой информации экономических субъектов, действующих в Республики Узбекистан.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ АХБОРОТЛАРИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

АСОСИДА КОМПИЛЯЦИЯ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Джуманов Саитмурод Алимбекович,

ТМИ мустақил изланувчиси

E-mail:

said-odil-345@mail.ru

Аннотация

:

Мақолада молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби ва

аудитнинг халқаро стандартлари асосида компиляция қилишнинг айрим назарий
масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, республикамизда фаолият юритаётган
хўжалик субъектларида молиявий ахборотларни компиляция қилишга доир илмий
хулосалар ва амалий таклифлар берилган.

Аннотация:

В статье рассматриваются некоторые теоретические

вопросы компиляции финансовой отчетности на основе международных
стандартов бухгалтерского учета и аудита. А также, она содержит научные
выводы и практические рекомендации по компиляции финансовой информации
экономических субъектов, действующих в Республики Узбекистан.

Abstract:

The article considers some theoretical issues of compiling financial

statements based on international accounting and auditing standards. And also, it contains
scientific conclusions and practical recommendations on the compilation of financial
information of economic entities operating in the Republic of Uzbekistan.

Калитли сўзлар:

молиявий ҳисобот, миллий стандарт, халқаро стандарт,

компиляция, трансформация, консолидация, аутсорсинг.

Кириш

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2017−2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича
Ҳаракатлар

стратегиясида

“Лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини

уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш”
масаласининг қўйилиши [1], шунингдек, мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида “Халқаро стандартлаш

-

тириш ташкилотининг 21 минг стандартидан атиги 13 фоизи мамлакатимизда жорий
этилган”лиги халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ташкил
этиш ва унинг илмий

-

назарий ҳамда услубий асосларини ишлаб чиқиш масаласини

ўта долзарб эканлигини белгилаб беради

[2].

Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунида

2013 йидан бошлаб, Республикамизда аудит аудиторлик фаолиятининг миллий
стандартлари ҳамда Халқаро Бухгалтерлар Федерацияси ҳузуридаги Халқаро
Аудиторлик Амалиёти Қўмитасининг расмий рухсати билан республикамизнинг
амалдаги қонунчилигига зид келмаган ҳолда давлат тилида чоп этилган аудитнинг
халқаро стандартлари асосида амалга ошириш мумкинлиги белгиланган [3.]. Бу ва
бошқа муҳим ҳолатлар молиявий ҳисобот ахборотларини компиляция қилишнинг
назарий ва амалий жиҳатларини такомиллаштиришни талаб этади ҳамда мазкур
тадқиқот мавзусининг долзарблигидан далолат беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Халқаро Бухгалтерлар Федерациясининг уюшган аъзоси бўлган Ўзбекистон

бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Халқаро аудит стандартларини
давлат тилига таржима қилиш ва чоп эттириш ҳуқуқини қўлга киритди. Халқаро
Бухгалтерлар Федерациясининг расмий рухсати билан Ўзбекистон Молия Вазирлиги
ҳамкорлиги ва кўмагида ўзбек тилидаги 2013 йил ҳолатида чоп этилган 3 томдан
иборат “Сифат назорати, Аудит, Кўриб чиқиш, Бошқа ишонч билдириш ва Турдош
хизматларнинг халқаро стандартлари“ тўпламининг нашр этилиши бу борадаги
муҳим қадам бўлди [3].

Республикамиз

аудиторлик

фаолиятида

компиляция

бўйича

миллий

стандартнинг мавжуд бўлмаганлиги сабабли, турдош хизматларнинг халқаро
стандарти 4410 (янги таҳрирда) “Компиляция бўйича келишувлар” 2013 йилнинг 1
июлида ёки ундан кейин саналанган компиляция келишувлари бўйича ҳисоботларга
нисбатан кучга киритилган.

Тожикистонлик олим ва амалиётчи Ф.Булбулов компиляциянинг заруратига

тўхталиб, шундай фикр билдиради: “Молиявий ахборотларни компиляция қилиш
бўйича топшириқ одатда, молиявий (бухгалтерлик) ҳисоботларини тўлиқ ҳолда ёки
қисман қамраб олган ҳисоботларни тузишни, шунингдек, бошқа зарур молиявий
ахборотларни тўплаш, туркумлаш ва умумлаштиришни ўз ичига

олади” [7].

Россиялик амалиётчи Татаринцева Е.Н. молиявий ахборотларни компиляция

қилишни учта ҳолатда зарур деб ҳисоблайди: биринчиси, молиявий ҳисобот узрли
сабаблар билан тузилмай қолганида, уни якунлаш бўйича қўшимча аудиторлик
хизмати кўрсатиш(турдош

хизматлар); иккинчиси, консолидациялаштирилган

(умумлаштирилган) молиявий ҳисобот тузиб бериш; учинчиси, бухгалтерия
(молиявий) ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ
тузиш ёки миллий ҳисоботни халқарога трансформациялаш(мослаштириб бериш) [8].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишида умумметодологик усуллардан

-

кузатиш, умумлаштириш, гуруҳ

-

лаш ва таққослаш каби усуллар қўлланилган.

Таҳлил ва натижалар

Молиявий ахборотлар компиляцияси Ўзбекистон иқтисодиётида янгилик бўлиб,

у ўз ичига

-

молиявий ахборотларни тўплаш, таснифлаш ва умумлаштириш учун

аудиторнинг бухгалтерия молиявий ҳисоби ва ҳисоботи бўйича билимларидан
(аудиторнинг махсус касбий тайёргарлиги, билими ва қобилиятига кўра) экспертиза
жараёнида фойдаланишни қамраб олади. Молиявий ахборотларни тўплаш
натижасида олинган батафсил маълумот қулай ва тушунарли шаклга эга бўлиб, бу
маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширишнинг зарурати йўқ. Амалга оширилган
аудиторлик муолажалари аудиторга ўз фикрини ифодалашни талаб қилмайди яъни
хулоса бериш учун мўлжалланмаган (мажбурий текшириш натижасида аудиторлик
хулосаси бериши шарт эмас) ва бундай ҳолатда молиявий ахборотнинг ишончлилиги
тўғрисида фикр билдиришга йўл қўйилмайди. Бу хизматлар молиявий ҳисоботни
мажбурий аудитига ўхшамайди, аксинча аудиторнинг қўшимча, турдош хизматлари
тури ва таркибига киритилади.Унинг шартномавий мақоми ҳам алоҳида шартнома
тузилиши, бажарилган ишнинг ҳажми ва муддатлари даврийлиги, халқаро
стандартларда ҳисобот бериш шаклининг белгилаб қўйилганлиги билан ажралиб
туради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Молиявий ахборотни тўплаш вазифаси одатда молиявий ҳисоботларни

тайёрлашни ўз ичига олади (бунда субъектда молиявий ҳисобот тўлиқ
шакллантирилган бўлиши ёки бўлмаслиги ҳам мумкин), шунингдек, бошқа молиявий
ахборотни тўплаш, таснифлаш ва тўплашни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Молиявий ҳисоботни компиляция қилиш вақтида аудитор ёки эксперт бухгалтер

молиявий ҳисоботнинг қонуний ва ҳаққоний тузилганлиги тўғрисида ўз фикрини
билдирмайди, чунки хизматнинг бу тури молиявий ҳисоботни мажбурий аудит қилиш
жараёнларини назарда тутмайди, аудитор бу ҳақда компиляция қилинган молиявий
ахборотда хабар қилишга мажбур.

Турдош хизматларнинг халқаро стандарти (ТХХС) 4410 “Молиявий ҳисоботлар

компиляцияси бўйича келишувлар” ТХХСларни қўллаш доираси ва ваколатларини
белгиловчи “Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, ишонч билдириш ва турдош
хизматларнинг халқаро стандартларига муқаддима” контекстида қаралиши талаб
этилади.

1-

жадвал

Молиявий ахборотларни компиляция қилишга олиб келувчи

сабаблар ва эҳтиёжлар таҳлили

*

Компиляция қилишга

эҳтиёжнинг пайдо

бўлиши (вазият)

Компиляция қилишнинг сабаблари

(зарурати)

Компиля

-

ция

қилина

-

диган

объект ва

муддати

Йиллик

ҳисобот

тузишни

охирига

етказиш, тугаллаш,
молиявий ҳисоботни
топшириш

Корхонада бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ҳажмда юритилган,
молиявий ҳисобот шакллари ва регистрлари танланган ва
йиллик ҳисоботни топшириш лозим бўлган бир пайтда бош
бухгалтер ишдан бўшаб кетган ёки касал бўлиб, ишга
чиқмаслиги аниқланган ҳолат пайдо бўлган.

Хўжалик

юритувчи

субъектлар,

10-

15 кун

Консолидациялаштир
илган
(умумлаштирилган)
бухгалтерия
молиявий

ҳисоботи

тузиш

Компания (фирма)нинг гуруҳга кирувчи ўзаро боғлиқ бўлган

шўъба ва қарам корхоналари бухгалтерия ҳисоботи
маълумотларини консолидация қилишнинг тамойиллари
асосида амалда тартибга солинаётган меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларга

биноан

умумлаштириш

орқали

консолидациялаштирилган

молиявий

ҳисоботни

шакллантирсалар,

бунда

юқори

малакали

касбий

тайёргарчиликка эга бўлган мутахассислар талаб этилади.

Хўжалик

юритувчи

субъектлар,

15-

20 кун

Миллий
стандартлар бўйича
тузилган
бухгалтерия
молиявий
ҳисоботларини
халқаро
стандартларга
трансформация
қилиш

1.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида тузилган

ва топширилган тайёр молиявий ҳисоботларни халқаро
стандартлар(МҲХС)га ўтказиш

(IAS

IFRS).

Бундай компиляция хизматининг таркибий қисмлари

қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

ҳисоб

сиёсатини таҳлил қилиш. Ҳужжатлаштириш;

трансформация учун ахборот тўплаш. Ҳужжатлаштириш;

тузатишлар учун зарурат мавжудлигини аниқлаш.

Ҳужжатлаштириш;

ўзининг иқтисодий мазмуни жиҳатидан Ўзбекистон

Республикасининг бухгалтерия ҳисоби

соҳасидагиамалдаги

қонунчилиги ва халқаро амалиёт бўйича молиявий ҳисобот
тузиш талаблари ўртасидаги тафовут(фарқ)ни батафсил
кўрсатган ҳолда хўжалик муомалалари юзасидан батафсил
ҳисобот тузиш;

ҳисоботни

бевосита трансформация қилиш –

унинг сифат

Хўжалик

юритувчи

субъектлар,

1 ой ичида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ва миқдор кўрсаткичларини МҲХС талаблари даражасига
етказиш;

трансформация қилинган ҳисоботни компиляция қилиш.

2.

АҚШда қабул қилинган ва амал қилаётган бухгалтерия

ҳисобининг стандартларига ўтказиш (GAAP US);

3.

Бошқа тан олинган халқаро стандартларга ўтказиш.

Бухгалтерия
бошқарув

ҳисоби

бўйича

корхона

раҳбариятига
ҳисоботлар
тайёрлаш

компаниянинг

бошқарув

мақсадларига

мос

келадиганмолиявий

ҳисоботахборотларга

асосланган

бошқарув ҳисоботларини қулай ва тушунарли тарзда
шакллантириш.

Хўжалик

юритувчи

субъектлар,

5-

10 кун

Инвестицион
лойиҳалар

бўйича

молиявий
ахборотларни
экспертиза қилиш

Авваламбор, инвестицион лойиҳалар бўйича молиявий

ахборотларни экспертиза қилиш масаласи аудитнинг
қўшимча хизмат тури сифатида халқаро ва миллий меъёрий

-

ҳуқуқий асосларда аниқ баён этилмаган.

Бундан ташқари, инвестицион лойиҳаларнинг ўзини

уларнинг турлари ва типлари бўйича ягона гуруҳларга
ажратилмаганлиги аудиторликхизмати учун шартномавий
баҳо

белгилаш,

методика

танлаш,

натижаларини

расмийлаштиришда қийинчилик туғдиради.

Шунингдек, аудит инвестицион лойиҳаларни амалга

ошириш жараёнида зарурий элемент сифатида қайд
этилмайди, инвестицион фаолиятнинг таркибий қисмида ва
уни амалга оширишнинг босқичларида акс эттирилмайди.

Инвестицион лойиҳалар аудити бўйича аудиторнинг ишчи

ва ҳисобот ҳужжатларини шакллантиришга доир аниқ тавсия
ва низомлар мавжуд эмас.

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Компиляция бўйича келишувнинг умумий принциплари “Сифат назорати, аудит,

кўриб чиқиш, ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халқаро халқаро стандарти”
аудиторлик стандартнинг 5

-

6 бандларда баён батафсил баён қилинган:[5.]

5. Бухгалтер Бухгалтерлар учун халқаро ахлоқ стандартлари Кенгаши томонидан

чоп этилган Профессионал бухгалтерлар учун ахлоқ кодексига риоя қилиши лозим. Бу
турдаги келишувлар учун қуйидагилар бухгалтернинг профессионал масъулиятини
белгилайдиган ахлоқий принциплар ҳисобланади:

ҳалоллик

;

холислик;

профессионал билимдонлик ва зарур даражадаги пухталик;

махфийлик;

профессионал хулқ; ва

техник стандартларга риоя этиш.

Мустақиллик принципи компиляция тўғрисида келишувни бажариш учун

мажбурий ҳисобланмайди. Бироқ, агар бухгалтер мустақил бўлмаса, бухгалтернинг
ҳисоботига тегишли баёнот киритилиши лозим.

6. Бухгалтернинг исми мазкур бухгалтер томонидан компиляция қилинган

молиявий ахборот билан боғлиқ бўлган ҳар қандай вазиятларда у ҳисобот (хулоса)
чоп этиши лозим” (281

-

бет).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

2-

жадвал

Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, бошқа ишонч билдириш ва турдош

хизматларнинг халқаро стандартлари тўпламининг II қисмида компиляциянинг акс

эттирилиши

Турдош хизматлар

4000

4699

Турдош хизматларнинг халқаро стандартлари (ТХХС)

4400

Молиявий маълумотларга нисбатан келишилган тартиб

-

таомилларни бажариш

бўйича келишувлар (Собиқ АХС 920)

4410

Молиявий ҳисоботлар компиляцияси бўйича келишувлар

(Собиқ АХС 930)

Ҳозирча

кучга кирмаган янги ва қайта кўриб чиқилган стандартлар

3420

Проспектга киритилган тахминий молиявий маълумотларнинг компиляцияси бўйича
ҳисобот тақдим этиш учун ишонч билдириш бўйича келишувлар

4000

4699

Турдош хизматларнинг халқаро стандартлари (ТХХС)

4410

Компиляция бўйича келишувлар (янги таҳрирда)

Манба. Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, бошқа ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг

халқаро стандартлари тўплами, 2012, II қисм.

-

Т.: «Sano

-

Standart», 2014. 554 б.

Иқтисодий адабиётлар таҳлили ва амалиётчи мутахассислар ўртасида

ўтказилган сўровлар натижасида ҳозирги пайтда компиляция ва аутсорсингни талқин
этишда чалкашликларга йўл қўйилаётганлигини гувоҳи бўлдик. Масалага ойдинлик
киритиш мақсадида даставвал аутсорсингни фаолият турлари ва соҳалари кесимида
таққослаб оламиз

(3-

жадвал

).

3-

жадвал

Аутсорсинг фаолиятининг турлари ва соҳалари

[4.]

IT

(ахборот

технологиялари)

аутсорсинги*

Бошқарув

функция

лари

аутсорсинги

*

Хизмат кўрсатиш

соҳалари

аутсорсинги*

Ишлаб чиқариш

аутсорсинги*

Билимларни

бошқариш

аутсорсинги

(Билимлар

иқтисоди)**

Компьютерни бошқариш учун
дастурий таъминотларни

яратиш

Бухгалтерия

ҳисоби ва

молия

Тадбиркорлик
хизматлари:

лизинг;

қурилиш

;

архитектура;

қўриқлаш

.

Асосий ишлаб

чиқариш

аутсорсинги

Инсон капитали

(интеллектуал

капитал, инсоннинг

ақлий салоҳияти)

Дастурий таъми

-

нотни

фойдала

-

нишга

топширилганидан сўнг, унга
хизмат кўрсатиш, уни кузатиб
бориш, хатоларини тузатиш
ва оптималлаштириш

Ходимларни
бошқариш

(Кадрлар
менежменти)

Давлат сектори

хизматлари

(ягона дарча

хизмати, статистик

хизматлар)

Ёрдамчи ишлаб

чиқа

-

риш

аутсорсинги

(таъмирлаш

устахонаси,

автотран

-

спорт

хизмати)

ва номоддий

активлар (гудвилл,

ноу

-

хау,

франчайзинг)

хизматларини

бошқариш

Сайтлар яратиш,

уларни янгилаб бориш ва

уларга хизмат кўрсатиш

Реклама

Савдо,

меҳмонхона,

умумий

овқатланиш

хизматлари

Бошқа ишлаб

чиқариш ва

хўжаликлар

аутсорсинги

Инновацион

иқтисодиётда

билимлар

менежменти

(электроника,

нанотехнология

-

лар,

робот техникаси,

генлар инжиниринги

ва ҳ.к.)

Электрон бизнес:

Маркетинг

Транспорт

Таъминот

Венчур бизнеси

-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Интернет

-

дўконлар

;

Электрон

тижорат;

Электрон

иқтисодиёт;

Электрон пуллар.

хизматлари,

алоқа хизматлари

(почта, ахборот

-

коммуникация)

жараёни
аутсорсинги

рискка асослан

-

ган

илмий

-

техник ва

технологик соҳа

-

ларни, назария ва
амалиётни
интеграция

-

лашга

хизмат қиладиган
бизнес тури.

Ахборот тизимларини
қўллаб

-

қувватлаш

Логистика

Аҳолига хизмат

кўрсатиш

Сотиш жараёни
аутсорсинги

-

Манба: https://ru.wikipedia.org/wikiлар

асосида муаллиф ишланмаси

Шунингдек,

мазкур

илмий

-

тадқиқот

ишида

молиявий

ахборотларни

компиляцияси ва аутсорсинг хизматларини бир нечта мезонлар асосида қиёсий
таҳлил қилишни лозим топдик (илова).

Жадвал таҳлилининг кўрсатишича, компиляция ва аутсорсингни иқтисодий

моҳияти ва таърифи, уларнинг олдига қўйилган мақсади, ташкил этиш ва юритишнинг
меъёрий

-

ҳуқуқий асослари (Ўзбекистон ва МДҲ тажрибаси мисолида) таҳлил

қилинганида, ушбу иккита мустақил категорияларнинг умумий ва хусусий жиҳатлари,
чегаралари аниқланади. Шу маънода компиляция турдош хизматларнинг комплекси
сифатида намоён бўлади. Аутсорсинг хизматлари эса ташқи омил сифатида уни
тўлдириб, компиляцияга ўз функцияларини сифатли ва ўз вақтида бажаришида
ёрдам беради.

Бироқ, компиляция қилинган молиявий ахборотдан фойдаланувчилар

аудиторни жалб қилишдан кўпроқ қулйлик ва афзалликларга эга бўладилар, чунки бу
хизматлар юқори касбий маҳорат ва сидқидилдан амалга оширилади.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий хулоса ва амалий

тавсияларни беришни лозим топдик:

-

молиявий ахборотни компиляция қилиш

-

молиявий ахборотларни йиғиш,

туркумлаш ва умумлаштириш усули бўлиб, у аудитор учун мажбурий аудит қилиш
вазифаси эмас, балки унинг турдош хизматлари турига киради, бунда унинг аудит
соҳасидаги билимлардан эмас, балки бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги эксперт
билимларидан фойдаланиш тушунилади.

Молиявий ахборотларни компиляция қилишнинг таркибий қисмлари бўлиб

қуйидагилар ҳисобланади:

-

хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик ҳисобот тузиш ишларини охирига

етказиш, уни угаллаш, молиявий ҳисоботни топшириш;

-

консолидациялаштирилган

(умумлаштирилган)

бухгалтерия

молиявий

ҳисоботи тузиш;

-

миллий стандартлар бўйича тузилган бухгалтерия молиявий ҳисоботларини

халқаро стандартларга трансформация қилиш;

-

бухгалтерия бошқарув ҳисоби бўйича корхона раҳбариятига ҳисоботлар

тайёрлаш;

-

инвестицион лойиҳалар бўйича молиявий ахборотларни экспертиза қилиш;

-

молиявий

ахборотлани

компиляция

қилиш

жараёнида

аутсорсинг

хизматларидан оқилона фойдаланиш яъни автоматлаштириш соҳасида дастурчилар
ва компьютерни ишлатувчи мутахассислар, баҳолаш жараёнида технологлар,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

муҳандислар, электрон бизнес юритишда электрон пуллар, интернет

-

дўконлар,

электрон тижорат, умуман электрон иқтисодиёт бўйича мутахассисларни жалб этиш
ва сифатли компиляция ҳисоботи тайёрлаш.

-

тадқиқотлар натижасида “аутсорсинг хизмати молиявий ахборотларини

компиляция қилишнинг бир элементи, унинг таркибий қисми”

-

деган хулосага

келдик;

-

турдош хизматларнинг халқаро стандарти (ТХХС) 4410 “Молиявий ҳисоботлар

компиляцияси бўйича келишувлар” ТХХСларни қўллаш

доираси ва ваколатларини

белгиловчи “Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, ишонч билдириш ва турдош
хизматларнинг халқаро стандартларига муқаддима” базасида бухгалтерия
ҳисобининг миллий стандартини яратиш ёки шу халқаро стандартни Ўзбекистон
ҳудудида амал

қилишига рухсат беришни таъминловчи ҳуқуқий таомилларни

бажариш мақсадга мувофиқ.

Шуни таъкидлаш лозимки, республикамизда бу борада илмий

-

тадқиқотлар

олиб боришни жадаллаштириш лозим, чунки, мамлакатимиз жаҳон бозорига шиддат
билан, дадил кириб бормоқда, бу эса иқтисодиётимизни глобал бозор талабларига
мос бўлишини тақозо қилади.

Шу муносабат билан молия вазирлиги, давлат солиқ қўмитаси методология

бошқармалари бухгалтерлар ва аудиторларнинг жамоат ташкилотлари, олий таълим
ва илмий

-

тадқиқот марказлари илмий салоҳиятини мувофиқлаштириб, молиявий

ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларига мос келувчи молиявий ахборотларни
компиляция қилиш, аутсорсинг хизматлари каби миллий стандартимизни яратиш ва
қабул қилиш ҳозирги вақтнинг долзарб вазифа ҳисобланади

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “2017 —

2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги Фармойиши. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2017 й., 7

-

сон, 88

-

модда)

2.

“Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

-

интизом ва шахсий жавобгарлик —

ҳар бир

раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Шавкат

Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси.

«Халқ сўзи», 2017 йил 16

январь (№ 11 (6705)) сони

3.

Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, бошқа ишонч билдириш ва турдош

хизматларнинг халқаро стандартлари тўплами, 2012, II қисм.

-

Т.:«Sano

-

Standart», 2014

., 554 б.

4.

Правило

(стандарт) №

31 Российской Федерации. “Компиляция финансовой

информации”. http://be5.biz/ekonomika/as/31.htm[дата

обращения 22 января 2018г.]

5.

Быстрова Е.С. Аутсорсинг бухгалтерских услуг и его роль в стратегическом

управлении.–Казань.,Международная научно

-

практическая конференция «Учетно

-

аналитические аспекты в управлении экономическим субъектом»., Ж. «Молодой


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

учёный». № 4.2 (63.2). Апрель

, 2014

г

., https://www.pravda.ru/ navigator/-autsorsing-

personala.html)

6.

Джуманов С.А. Кичик саноат зоналарида молиявий ҳисобот ахборотларини

халқаро стандартлар асосида компиляция қилиш. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий

-

электрон журнали. № 1, февраль, 2018 йил

7.

Булбулов Ф. Компиляция финансовой информации.

http: //www. bdo. tj/ ru/

Аудит

.

Таджикистан.(Интернет ресурс).[дата обращения: 2 май 2018 г.

]

8.

Татаринцева Е.Н. Вам может потребоваться компиляция финансовой

информации?.

http://www.line-

audit.ru/index.php?p=services/audit/5/.(Интернет

ресурс). Россия.[дата обращения:

3

мая 2018 г.]


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Илова

Молиявий ахборотларни компиляция қилиш ва аутсорсинг хизматларининг

умумий ва хусусий жиҳатларининг қиёсий таҳлили

Таққослаш

мезонлари

Компиляция

Аутсорсинг

Иқтисодий
моҳияти ва
таърифи

Компиляция

(лат. compilatio, сўзма

-

сўз

.-

ўғирлаш, тунаш

)

бегоналарнинг тадқиқоти ёки асари асосида манбани мустақил
қайта ишламасдан ижод қилиш(адабиётда)

;

шундай усулда

тузилган иш

.

(Манба:

Большой юридический словарь / авт.

-

сост. А. Б.

Борисов.

-2-

изд., перераб. и доп.

-

М. :Книжный мир,2012

. -848

с

).

Компиляция (мультфильмда:

-

аниме

)

анимацион

-

фильм,

анимацион сериалдан кўчирилган фильм

.

Компиляция (адабиётда

)

бегоналарнинг тадқиқоти ёки

асари асосида манбани мустақил қайта ишламасдан ижод
қилиш(адабиётда)

;

шундай усулда тузилган иш

.

Компиляция (мусиқада)

маълум бир мавзуга оид мусиқа

ёзувларини ўзида мужассамлаштирган альбом ёки тўплам(хит

-

парадлар, маълум бир стиль ёки даврга мансуб мусиқали
композициялар, бир ижрочининг кўп йиллик ижролари ёки ҳар
хил альбомлари композицияси); шунингдек, анча олдиндан
мавжуд мавзуга мусиқа асарини тузиш воситаси, кўп ҳолларда
попурри ижроси бунга мисол бўла олади.

Компиляция(дастурлашда)

юқори даражадаги дастурни

ундан паст даражадаги машина коди (мутлоқ коди, объект
бўйича модули, айрим ҳолларда ассемблер тили) яқин бўлган
эквивалент дастурга компилятор томонидан оригинал тилда
трансляция қилиш.

(Манба: Википедия свободная энциклопедия. Словарь.

https://ru.wikipedia.org/-wiki//-

Компиляция

)

Компиляция(дастурлашда)

дастурни юқори даражада

тузилган дастурий тилдан машина тилига ўтказиш. Компиляция
натижасида компоновкачи учун зарур бўлган ташқи иловаларига

Аутсорсинг (инглизча

outsourcing: (outer-source-using)

ташқи манба

ёки ресурсдан фойдаланиш маъносини англатади) –

ташкилот учун зарур

бўлган соҳада фаолият юритаётган бошқа компанияга шартнома асосида
ишлаб чиқариш тадбиркорлик фаолиятининг маълум бир тури ёки
функциясини юклаш.

Манба

:

Аутсорсинг

-

Википедияhttps://ru.wikipedia.org/wiki/Аутсорсинг

Аутсорсинг (инглизча

outsourcing, сўзма

-

сўз четдан ресурсларни жалб

этишни англатади).

Ташкилотни бошқариш бўйича функцияларини маълум қисмини

бажаришни, дастурлар ва хизматларни (ахборот тизимларини ишлаб
чиқиш ва жорий этиш, товарни сотиш, бухгалтерия ҳисобини юритиш,
хўжалик хизматлари кўрсатиш), шунингдек, умуман ташқи ташкилот, унинг
етук мутахассислари томонидан маълум бир хизматлар кўрсатилишини
юклаш.

Натижада сарфланган маблағларнинг қайтими ошади, рисклар

қисқаради ва харажатлар камаяди, етук мутахассислар тажрибасидан
фойдаланиш имконияти яратилади.

Манба: Политическая наука.Словарь

-

справочник. сост. проф.пол.

наук Санжаревский И.И.2010.(https:// dic.academic.ru /dic.nsf/politology).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

10

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

эга объектли файл олинади.

(Манба

:

Финансовый словарь.

https://dic.academic.ru/-

dic.nsf/fin_enc/

24026/Компиляция)

Компиляция(статистикада)

тўплаш

(

мисол., статистик

маълумотларни

)-

миллий

иқтисодий

счетларни

тузиш;

компилятор

компиляцияловчи дастур

,

дастур

-

компилятор.

(

Манба:

https://books.google.co.uz/books/false/

Большой

англо

-

русский

экономический

словарь.

-

М.:ЗАО

Центрполиграф

.2005.-

620 с.(с.126)

)

Меъёрий

-

ҳуқуқий

асоси

(Ўзбекистон

ва МДҲ

тажрибаси)

Прогноз

молиявий

ахборотларни

текшириш

Халқаро

бухгалтерлар федерацияси (IFAC) томонидан 2000 йилда қабул
қилинган

810 -

“Прогноз молиявий ахборотларни ўрганиш”

стандарти ISA 810

"The Examination of Prospective Financial

Information") билан тартибга солинади.

Халқаро аудит стандарти 810 “Умумлаштирилган молиявий

ҳисобот юзасидан хулоса бериш бўйича топшириқлар”ни 200

-

сонли “Мустақил аудиторнинг асосий мақсадлари ва аудитни
халқаро аудит стандартларига мувофиқ ўтказиш” стандарти
билан биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Россия

Федерацияси

ҳудудида

31

-

сонли

Қоидалар(Стандарт)

“Молиявий

ахборот

компиляцияси”

қўлланилади. (Россия Ҳукумати томонидан 2002 йил 23
сентябрда 696

-

сонли қарор билан тасдиқланган).

Россия Федерацияси молия вазирлигининг 2016 йил 24

октябрдаги 192н буйруғининг № 30 иловаси билан тасдиқланган
ва жорий этилган “Компиляция бўйича топшириқлар” номли
аудитнинг қўшимча хизматлари халқаро стандарти амал
қилмоқда.

Молдова Республикасида 810

-

сонли “Прогноз молиявий

ахборотларни ўрганиш” номли миллий стандарти қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меъёрий

-

ҳуқуқий

хужжатларида молиявий ахборотларни компиляциясига оид
манбалар мавжуд эмас.


11-

модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини

ташкил этиш

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бухгалтерия

ҳисобини

юритишни

ихтисослаштирилган

ташкилотга

(аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва
уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда
тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш

.

(Манба:

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида (янги таҳрири) Ўзбекистон

Республикасининг

Қонуни.

http://xs.uz/index.php/hujjatlar/item/7279

-

bukh-galteriya-hisobi-

to’grisida

-yangi-tahriri).-13.02.2016

2016 йилгача Россия Федерацияси қонунчилигида аутсорсинг,

аутстаффинг таъқиқланмаган, йирик ва кичик ташкилотлар томонидан кенг
қўлланилган эди.Бундан ташқари, бу тушунчалар қонуний ҳужжатларда
фойдаланилмаган, аниқ шарҳ берилмаган ва талқин этилмаган эди. Бироқ,
2016 йилнинг 1 январидан Россия қонунчилигига айрим ўзгартиришлар
киритилди, хусусан, РФ Меҳнат кодексига № 53.1 янги боб
киритилди.(Россия Федерациясининг 2014 йил 5 майдаги № 116

-

ФЗ

Қонуни).

Янги қоидаларга кўра, бундан буён қарзга жалб этилган

меҳнат(аутстаффинг) таъқиқланади, энди унинг ўрнига муомалага янги
термин

-

ходимларни

тақдим қилиш фаолияти киритилди яъни

аутсорсингни легаллаштирувчи ҳолат пайдо бўлди.

Мазкур қоидаларда белгилаб қўйилганидек, аутсорсингда иккита

шартнома: биринчиси

-

ижрочи ташкилот билан буюртмачи ташкилот

ўртасида, иккинчиси эса ижрочи ташкилот билан ходим ўртасида тузилади.

(Манбанинг

оригинал

матни

:

https://www.pravda.ru/navigator/-

autsorsing-personala.html

)

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

11

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Мақсади

Компиляция бўйича келишувнинг мақсади

3.Молиявий ахборот компиляцияси бўйича келишувнинг

мақсади бухгалтер, аудит бўйича билимларга зид ўлароқ,
бухгалтерия ҳисоби бўйича билимлардан молиявий ахборотни
тўплаш, таснифлаш ва умумлаштириш учун фойдаланишини
таъминлашдан иборат.

Манба: Сифат назорати, аудит, кўриб чиқиш, бошқа

ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халқаро
стандартлари тўплами, 2012, II қисм.

-

Т.: «Sano

-

Standart»,

2014 .554 б.

(б. 280)

Аудитор учун молиявий ахборотни компиляция қилишдан

мақсад

-

молиявий ахборотларни йиғиш, туркумлаш ва

умумлаштириш учун аудит соҳасидаги билимлардан эмас, балки
бухгалтерия

ҳисоби

соҳасидаги

эксперт

билимларидан

фойдаланишдир.

Одатда, бу бухгалтерия (молиявий) ҳисоботини тузиш

тартибини текширмасдан туриб, унинг асосини ташкил этувчи
батафсил

маълумотларни

корхона

бошқарувчи

-

лари

тушунишлари учун қулай ва мос шаклга келтириш назарда
тутилади. Бажарилаётган муолажа фикр билдириш учун
мўлжалланмаган

ва

аудиторга

молиявий

ахборотни

ҳаққонийлиги тўғрисида фикр билдиришга имкон бермайди.

Ходимлар аутсорсинги –

Ғарб компанияларида анчадан бери одат

тусига кирган ва ҳаётий эҳтиёжга айланган хизмат тури ҳисобланиб, у МДҲ
давлатларида ҳам аста

-

секин жорий этилмоқда. Афсуски, ҳозирги кунгача

ўзбек тадбиркорлари номутахассис фаолият турларини аутсорсингга
ўтказишнинг иқтисодий жиҳатдан

мақсадга мувофиқ эканлигини тушуниб

етмаяптилар. Масаланинг муҳим жиҳати шундаки, у бевосита
харажатларни тежаш билан чекланмайди. Аутсорсингни қўллашнинг
оқибати

тадбиркорлик

фаолиятида

ҳужжатлаштириш,

рекрутмент(ходимларни интернет орқали танлаш), касбга ўқитиш,
бухгалтерия ва кадрлар ҳисоби, менежмент каби соҳаларда бюрократик
босимни пасайтиришга олиб келади.

(

Манбанинг

оригинал

манбаси

:

https://www.pravda.ru/navigator/-

autsorsing-personala.html)

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "2017 — 2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Х,аракатлар стратегиясини а мал га оширишга дойр ташкилий чора-тадбирлар тутрисида"ги Фармойиши. (Узбекистон Республикаси цонун хужжатлари туплами, 2017 й., 7-сон, 88-модда)

"Танцидий та^лил, цатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — >^ар бир ра^бар фаолиятининг кундалик цоидаси булиши керак". Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-ицтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган ицтисодий дастурнинг энг мух,им устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Ма^камасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. «Халк, сузи», 2017 йил 16 январь (№ 11 (6705)) сони

Сифат назорати, аудит, куриб чик,иш, бошца ишонч билдириш ва турдош хизматларнинг халк,аро стандартлари туплами, 2012, II к,исм.- T.:«Sano-Standart», 2014

б.

Правило (стандарт) № 31 Российской Федерации. "Компиляция финансовой информации", http://be5.biz/ekonomika/as/31.111т[дата обращения 22 января 2018г.]

Быстрова Е.С. Аутсорсинг бухгалтерских услуг и его роль в стратегическом управлении.-Казань.,Международная научно-практическая конференция «Учетноаналитические аспекты в управлении экономическим субъектом»., Ж. «Молодой учёный». № 4.2 (63.2). Апрель, 2014 г., https://www.pravda.ru/ navigator/-autsorsing-personala.html)

Джуманов С.А. Кичик саноат зоналарида молиявий ^исобот ахборотларини халкаро стандартлар асосида компиляция цилиш. "Халк,аро молия ва ><исоб" илмий -электрон журнали. № 1, февраль, 2018 йил

Булбулов Ф. Компиляция финансовой информации, http: //www. bdo. tj/ ru/ Аудит . Таджикистан.(Интернет ресурс).[дата обращения: 2 май 2018 г.]

Татаринцева Е.Н. Вам может потребоваться компиляция финансовой информации?. http://www.line-audit.ru/index.php?p=services/audit/5/.(MHTepHeT ресурс). Россия.[дата обращения: 3 мая 2018 г.]

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов