Улучшение отражения обязательств предприятий в бухгалтерском балансе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
123-132
20
3
Поделиться
Ташназаров, С. (2016). Улучшение отражения обязательств предприятий в бухгалтерском балансе. Экономика и инновационные технологии, (5), 123–132. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8933
С Ташназаров, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье на основе изучения международного опыта исследована состав бухгалтерских обязательств. Разработана классификация обязательств на основе операционной, инвестиционной и финансовой деятельности компаний. Предложена отражения обязательств в бухгалтерском балансе в новом составе.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.Н. Ташназаров,

и.ф.н., доц. СамИСИ

КОРХОНАЛАР МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИДА

АКС ЭТТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

В статье на основе изучения международного опыта исследована

состав

бухгалтерских

обязательств.

Разработана

классификация

обязательств на основе операционной, инвестиционной и финансовой
деятельности

компаний.

Предложена

отражения

обязательств

в

бухгалтерском балансе в новом составе.

In the article it is described structure of accounting liabilities by studying

international practice. Classifications of liabilities on the bases of operating,
investing and financial activities of company have been developed. Methodological
aspects recording of liabilities in the new form of balance sheets are offered.

Калит сўзлар

:

мажбуриятлар, баҳоланадиган мажбуриятлар, тасодифий

(шартли) мажбуриятлар, иш ҳақи бўйича мажбуриятлар, кафолат бўйича
мажбуриятлар.

Мамалакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ишларини дунё

даражасига олиб чиқиш ривожланган мамлакатлардаги соҳага оид илғор
тажрибаларини ҳамда Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари
(МҲХС)ни ўрганиш ва жорий қилишни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. Каримов эътироф

этганларидек, “Тадбиркорлик суъектлари томонидан давлат органларига
тақдим этиладиган статистика, солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг шакли ва
даврийлиги 1,5-2 марта камайтирилди” [1]. Бу молиявий ҳисобот шакли ва
тақдим қилинишини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ўта муҳим
вазифа қилиб қўйилганлигини англатади.

Шу муносабат билан 2016 йил 14 апрелдаги “Бухгалтерия ҳисоби

тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири талабларини амалиётга жорий этиш,
акциядорлик

жамиятларида,

хорижий

инвестициялар

иштирокидаги

корхоналарда МҲХСлари талаблари асосида тузиш долзарб масалалардан
ҳисобланади.

Қонуннинг 10-моддаси 3-хатбошида “Бухгалтерия ҳисоби субъектлари

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда қўллаши мумкин”лигини эътироф этилган [2].

Қонунда “активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар,

даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ
хўжалик операциялри бухгалтерия ҳисобининг объектларидир” деб
таъкидланган [2]. Бундан кўриниб турибдики, мажбуриятлар бухгалтерия
ҳисобининг муҳим объектлари сирасига киритилган.

Мажбуриятлар умумий жиҳатдан бухгалтерия балансида активлар

манбаи сифатида намоён бўлсада, ҳар бири турли хил иқтисодий маънога,
таркибий қисмларга ва бошқа фундаментал фарқловчи хусусиятларга эгадир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Бу эса, уларнинг ҳар бирини алоҳида ҳисоб объекти сифатида қарашга асос
бўлади.

Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарт (БҲМС)лари концептуал

асосларида мажбуриятларнинг асосий тавсифи сифатида хўжалик юритувчи
субъектларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдида жорий
жавобгарликка эга бўлишлик эканлиги кўрсатилган. Масалан, олинган товар-
моддий захиралар ва хизматлар учун тўланадиган суммалар [4, 46].

Ушбу ҳужжатда мажбуриятлар ўтган ҳодиса ва жараёнларнинг натижаси

ўлароқ, актив олингандан ёки хўжалик субъекти активни харид қилиш бўйича
битимга киришганда вужудга келиши таъкидланган [4, 47].

МҲХСларида “Мажбурият – бу ўтган даврдаги ҳодисалардан келиб

чиқадиган компаниянинг жорий қарздорлигидир, қайсики унинг узилиши
иқтисодий нафни ўзида мужассамлантирган компания ресурсларининг чиқиб
кетишига олиб келади” деб таъриф берилган [5, 49].

Халқаро стандартларда шартнома бўйича мажбуриятлар, қайсики тенг

пропорционал даражада бажарилмаган (масалан, буюртма берилган, лекин ҳали
олинмаган захиралар бўйича) мажбуриятлар қоидага кўра молиявий ҳисоботда
мажбурият сифатида тан олинмаслиги қайд қилинган [5, 87-б]. Шу боис,
миллий стандартда кўрсатилган ҳолатда, яъни бухгалтерия мажбуриятлари
хўжалик субъекти битимга киришганда ҳам вужудга келиши ҳамма ҳолларда
ҳам уйғун эмас, деб ўйлаймиз.

Хорижий

олимлар

ва

БҲМСда

мажбуриятларнинг

таркибий

қисмларининг эътироф этилишини 1-жадвалда умумлаштирамиз.

1- жадвал

Чет эллик олимлар томонидан ва Ўзбекистон Республикаси БҲМСларида қисқа

муддатли мажбурият турларининг эътироф этилиши


Мажбуриятларнинг турлари

Р.Ҳер

мансо

н*

Б.Нид
лз**

21-сон
БҲМС

1

2

3

4

А

1

2

4

I. Соф аниқланадиган мажбуриятлар

:

1.1. Тўланадиган счётлар-1,2,

+

+

1.2. Тўланадиган нотлар (векселлар)-1,2

+

+

1.3. Тўланадиган фоизлар-1

+

1.4. Дивидендлар бўйича қарзлар-2

+

1.5. Ишлаб топилмаган етказиб бериш тўловлари-1

+

1.6. Иш ҳақи бўйича тўловлар-1,2

+

+

1.7. Тўланадиган реализация солиғи, федерал акциз солиғи –1,2

+

+

1.8. Узоқ муддатли дебитлар жорий қисми-1,2

+

+

1.9. Жамғариладиган мажбуриятлар (тўланадиган фоизлар)-2

+

1.10. Келгуси давр даромадлари-2

+

II. Баҳоланадиган мажбуриятлар

:

2.1. Маҳсулот кафолатлари-1,2

+

+

2.2. Тўланадиган даромад солиғи -2

+


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

2.3. Тўланадиган мол-мулк солиғи-2

+

2.4. Таътиллар бўйича тўловлар-2

+

III. Тасодифий (шартли) мажбуриятлар

3.1. Суд жараёни -1,2

+

+

3.2. Олинадиган нотлар бўйича дисконт-1

+

3.3. Даромад солиғи бўйича тортишув-1

+

3.4. Кутилмаган жарималар-2

+

Ўзбекистон 21-сон БҲМСида

+

1. Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар-4

+

2. Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар-4

+

3. Муддати узайтирилган (кечиктирилган) мажбуриятлар-4

+

4. Олинган бўнаклар-4

+

5. Бюджет, суғурта ва мақсадли давлат фондларига тўловлар-4

+

6. Таъсисчиларга бўлган қарзлар-4

+

7. Персонал билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар-4

+

8. Қисқа муддатли банк кредитлари ва заёмлар-4

+

9. Турли хил кредиторларга қарзлар:

9.1 Тўланадиган қисқа муддатли ижара-4

+

9.2 Ҳисобланган фоизлар-4

+

9.3 Роялти бўйича қарзлар-4

+

9.4. Кафолат бўйича қарз -4

+

9.4 Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми-4

+

9.5 Даъволар бўйича тўланадиган счётлар-4

+

9.6 Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар-4

+

9.7 Бошқа мажбуриятлар-4

+

Манба:

Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси

* Hermanson, Roger H. Accounting: a business perspective /Roger H. Hermanson, James Don Edwards, Michael W.
Maher. 6th ed., Irwin, Printed in the USA, 1995. 339-344 p.
** Нидлз Б. и др. Принципы бухгалтерского учета /Б. Нидлз, Х. Андерсон, Д. Колдуэлл: Пер. с англ./Под ред.
Я.В. Соколова.–М.: Финансы и статистика, 2003.–с.

Жадвал маълумотларига кўра, қисқа муддатли мажбуриятлар таркибини

белгилашда асосан бир хил стандарт талабидаги ёндашиш мавжуд. Барча
муаллифлар томонидан тўланадиган счётлар, тўланадиган нотлар, иш ҳақи
бўйича қарзлар, узоқ муддатли дебитларнинг жорий қисми мажбуриятлар
сифатида эътироф этилган. Лекин, моддаларни жойлаштиришда айрим фарқлар
мавжуд. Р. Ҳермансон ва Б. Нидлзлар реализациядан тўланадиган солиқ ва
акциз солиғини бошқа солиқлардан ажратиб кўрсатишган. Р.Ҳермансон (1-
устун) тўланадиган фоизларни алоҳида ажратиб кўрсатса, Б. Нидлз (2-устун)
тўланадиган фоизларни жамғариладиган мажбуриятлар таркибига киритган.
Муаллифлар, 1-устундан фарқли ўлароқ келгуси давр даромадларини алоҳида
модда сифатида қайд қилишади. Р. Ҳермансон баҳоланадиган мажбуриятларга
фақат маҳсулот кафолатлари билан боғлиқ мажбуриятларни киритса, Б.Нидлз
эса бу гуруҳга тўланадиган даромад солиғи ва мол-мулк солиғи ва иш
таътиллари бўйича мажбуриятларни ҳам киритади. Тасодифий (шартли)
мажбуриятлар

таркибини

белгилашда

суд

жараёни билан

боғлиқ

мажбуриятларни барча муаллифлар эътироф этишган. Р.Ҳермансон ва
бошқалар тасодифий (шартли) мажбуриятларга олинадиган нотлар бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

дисконт, даромад солиғи бўйича тортишувдаги суммалар ва кутилмаган
жарималарни ҳам киритадилар.

Миллий стандартимизда мажбуриятларнинг қуйидаги турларини эътироф

этилиши халқаро стандартларга уйғун. Буларга таъминотчи ва пудратчиларга
тўланадиган счётлар, муддати узайтирилган мажбуриятлар, лизинг, фоизлар,
қисқа муддатли банк кредитларини киритиш мумкин.

Мажбуриятларни ҳисобга олишнинг амалдаги тартиби ва уни стандарт

талабларига уйғунлаштиришнинг айрим масалаларига тўхталсак.

Амалдаги мажбуриятларнинг таркиби молиявий натижалар тўғрисидаги

ҳисоботни пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботга трансформация қилиш
имконини бермайди. 21-сон БҲМСдаги 6990 “Бошқа мажбуриятлар” ҳисоби
бўйича берилган 20–30 проводкалар асосида юзага келадиган мажбуриятларни
харажатлар ва молиявий натижаларнинг таркибига уйғун шаклда қайта
таснифлаш лозим, деб ўйлаймиз. Масалан, 24-проводкада турли хил
ташкилотлардан ва шахслардан товарлар келиб тушганда 2910-2990-счётлар
дебетланиб, 6990-счёт кредитланиши кўрсатилган. Бизга маълумки, пул
оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда таъминотчиларга товар-моддий бойликлар
учун тўланган пул маблағларини топиш учун тўланадиган счётлар баланс
қолдиғининг ўзгариши кўрсаткичи талаб қилинади. Юқоридаги проводкаларга
эътибор берадиган бўлсак, товарлар хариди учун тўланадиган счётлар бир
қанча, жумладан 6010, 6990, 6970-счётларда акс эттирилади. Натижада,
бухгалтерия балансида товарлар хариди учун тўланадиган счётларни соф ҳолда
ажратиш мумкин бўлмай қолади. Чунки, 6990 ва 6970-счётларда товарлар
харидидан ташқари ҳам бошқа мажбуриятлар акс эттирилган. Бу эса пул
маблағлари ҳақидаги ҳисоботни тузишда бевосита усулни қўллашни
қийинлаштиради.

Ҳисоботларнинг уйғунлигини таъминлашда ишчи ва хизматчиларга иш

ҳақи ва улар билан боғлиқ солиқлар ҳисоби ҳам маълум бир методологик
жиҳатдан такомиллаштиришни талаб этади. Бизнинг амалиётимизда иш ҳақи
ҳисоби бўйича 21-сон БҲМСда жорий қилинган тартибга мувофиқ
“ҳисобланишлар асосида ҳисобланишлар”га асосланган, деб ўйлаймиз. Биз
ушбу ҳолатларни таҳлил қилиш асосида 21-сон БҲМСда кўрсатилган тартибни
2-жадвалда келтирилган йўналишда такомиллаштириш лозим, деб ўйлаймиз.

2- жадвал

Иш хақи ва у билан боғлиқ жараёнлар ҳисобининг амалдаги стандарт ва

таклиф қилинаётган тартиби


Операцияларнинг мазмуни

Счётлар режасига кўра Биз томондан таклиф

этилаётган

Счётлар
корр.

Сумма

Счётлар
корр.


Сумма

Д-т

К-т

Д-т

К-т

1. Корхонада завод ишчиларига иш ҳақи ва у
билан боғлиқ ушланмалар ҳисобланди:
Қўлига оладиган сумма - 217772 сўм
Даромад солиғи - 38166 сўм
Пенсия фондига ушланма - 6562 сўм
Жами ҳисобланган сумма – 262500 сўм



2010
6710
6710



6710
6410
6520



262500
38166
6562



2010
2010
2010



6710
6410
6520



217772
38166
6562


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

2. Корхонада бошқарув персоналига иш ҳақи ва у
билан боғлиқ ушланмалар ҳисобланди:
Қўлига оладиган сумма - 125307 сўм
Даромад солиғи - 23868 сўм
Пенсия фондига ушланма - 3825 сўм
Жами ҳисобланган сумма – 153000 сўм



9410
6710
6710



6710
6410
6520



153000
23868
3825



9420
9420
9420



6720
6410
6520



125307
23868
3825

ЖАМИ

487921

415500

Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси. Счётларнинг номланиши 21-сон БҲМСда

келтирилган.


Жадвалда таклиф этилаётган вариантда счётлар режасида қайд қилинган

вариантдан фарқли ўлароқ, айрим жиҳатларга тўхталиб ўтиш ўринлидир.
Аҳамиятли

жиҳати

шундан иборатки, иш ҳақининг ҳисоби ва у билан боғлиқ

ажратмалар ҳисобида таклиф қилинган вариантда “ҳисоблашишлар асосида
ҳисоблашишлар”га барҳам бермоқда. Бу шуни англатадики, амалдаги тартибда
ходимга иш ҳақи ҳисобланади ва бу сумма 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар
билан ҳисоблашишлар” счетнинг кредитида акс эттирилади. Даромад солиғи ва
пенсия фондига ушланмалар амалга оширилганда ушбу счёт дебетланиб бошқа
даромад солиғи ва пенсия фондига ушланмаларни ҳисобга олувчи счётлар
(6410, 6520) кредитланади. Счётнинг кредитида ҳисобланган сумма асосида
яна бошқа счетлар кредитланади. Юқоридаги жадвал маълумотларини таҳлил
қиладиган бўлсак, умумий ҳисобланган сумма счётлар режасидаги тартибга
мувофиқ 487921 сўм бўлган ҳолда, таклиф этилаётган вариантда эса 415500
сўмни ташкил этмоқда. Натижада, счётлар режасида 724421 сўм (487921 –
415500) “ҳисоблашишлар асосида ҳисоблашиш”га йўл қўйилмоқда. Бундай
ҳолларда ходим олдиндан қанча иш ҳақи қўлига олишини билмайди. Халқаро
тажрибаларда ходимлар билан меҳнат шартномасида қанча сумма кўрсатилган
бўлса ўша сумма қўлига берилади. Биз ҳам иш ҳақини ҳисоблашнинг халқаро
тартибига ўтишимиз мақсадга мувофиқдир. Биз томондан халқаро тажрибалар
асосида таклиф қилинган вариантнинг характерли хусусияти шундан иборатки,
иш ҳақи ҳисоблангандан сўнг, уни даромад солиғи, пенсия ушланмаси
суммаларга ажратиш проводкаси берилмасдан, балки тўғридан-тўғри қўлга
бериладиган иш ҳақи, даромад солиғи ва пенсия фонди ушланмаларга
ажратувчи проводкаларни беришга таянади. Ушбу таклиф қилинаётган
вариантдаги 1 ва 2 - проводкалар чет эл адабиётларида [7, 341-б.; 6, 194-б.] ҳам
эътироф этилган.

21-сон БҲМСда қисқа муддатли ижара мажбуриятларини ҳисобга олиш

учун алоҳида 6910-счёт ажратилган. Пул оқими ҳақидаги ҳисоботда ижара
мажбуриятлари бўйича тушум ва тўлов алоҳида сатрда кўрсатилган.
Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомда ижара тўловлари маҳсулот таннархи
ёки давр харажатларига киритилиши қайд этилган. Шу боис, ижара бўйича
мажбуриятларни бошқа ишлаб чиқариш ва давр харажатларига олиб
бориладиган харажатлар бўйича мажбуриятлар таркибида ҳисобга олиш
уйғундир. Ушбу фикр асосида, счётлар режасида ижара мажбуриятлари бўйича
ажратилган 6910-счётдан фойдаланишга зарурат қолмайди.

21-сон БҲМСда ҳисобланган роялти бўйича мажбуриятларга алоҳида

6930-счёт ажратилган. Роялти ҳисобланганда 9690 “молиявий фаолият бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

харажатлар” счётига олиб борилиши кўрсатилган. Лекин, харажатлар таркиби
тўғрисидаги низомда молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибида роялти
бўйича модда кўзда тутилмаган. Агар ҳақиқатдан ҳам роялти бўйича харажат
юзага келиши муқаррар бўлса, у ҳолда харажатлар таркибида ушбу моддани
кўзда тутиш керак бўлади. Бошқача ҳолда эса, яъни роялти бўйича
харажатларнинг юзага келиш ҳолати мавжуд бўлмаса, у ҳолда мажбуриятлар
счётида ҳам роялти бўйича алоҳида счётнинг ажратилиши ҳам мақсадга
мувофиқ эмас, деб ўйлаймиз.

21-сон БҲМСда таъсисчиларга қарзлар бўйича 6600-счёт кўзда тутилган.

Таъсисчиларга қарзларнинг таркибига тўланадиган дивидендлар ва чиқаётган
таъсисчиларга ҳиссаси бўйича қарзлар киритилган. Фикримизча, амалдаги
стандарт бўйича чиқаётган таъсисчиларга ҳисобланган мажбуриятларнинг
юзага келишини бухгалтерия принципларига мувофиқлаштириш керак.
Бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ, ҳар бир таъсисчининг ҳисоби
“хусусий капитал” счётига қўшган ҳиссаси ва тақсимланган фойдадан олган
улуши каби таркибий қисмларда ҳисобга олиб борилади. Қонунчиликка кўра,
таъсисчи қўшган ҳиссасини ва фойдадаги улушини исталган пайтда қайтариб
олишга ҳақлидир. Бунда ҳисоблашиш асосида ҳисоблашишга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, таъсисчининг оборотдаги мулки у томонидан олиб кетилган
кунга қадар, оборотда иштирок этилган деб ҳисобланади. Шу боис, таъсисчига
корхонанинг мажбурияти деб, унинг маълум муддат ичида фойдадан оладиган
ҳиссасидан маҳрум қилиш ҳам қонуний ва бухгалтерия ҳисоби принциплари
нуқтаи назаридан тўғри эмас, деб ўйлаймиз. Таъсисчиларнинг устав
капиталидан олган ҳар қандай чиқарилишлари “Капиталнинг чегириб
олиниши” счётларида акс эттирилиши уйғундир. Ушбу фикрларга асосланиб,
6610-счётни “Тўланадиган дивидендлар” деб аташ мақсадга мувофиқдир.

Бундан ташқари ҳисобланган дивидендларни ҳисобларда акс эттириш

тартибида ҳам “ҳисоблашлар асосида ҳисоблашлар”га йўл қўйилган, деб
ўйлаймиз.

Иккимарта

ҳисоблашишларга

барҳам

бериш

мақсадида

дивидендларни ва улардан даромад солиғи ҳисобланишини счётларда акс
эттириш тартибини таклиф этамиз (3-жадвал):

3-жадвал

Дивидендлар ҳисобига оид бухгалтерия ёзувлари

Хўжалик операцияларнинг мазмуни

21-сон БҲМСга кўра

Таклиф қилинди

Счётлар корр.

Сумма

Счётлар корр. Сумма

Д-т

К-т

Д-т

К-т

1.Акциядорларга дивиденд
ҳисобланди.
2.Тўлаш манбасида дивиденд бўйича
даромад солиғи ҳисобланди.

8710

6610

8700.0

8710

6610

7395.0

6610

6410

1305.0

8710

6460*

1305.0

Жами ҳисобланган сумма

10005.0

8700.0

Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси. 6460 счет “Бюджет билан

дивиденд солиғи бўйича ҳисоб-китоблар”.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу счётлар корреспонденциясидан кўриниб турибдики, умумий

ҳисобланган сумма 21-сон БҲМСда келтирилган тартибда 10005.0 минг сўмни,
таклиф қилинаётган вариантда эса 8700.0 минг сўмни ташкил этмоқда.
Натижада, таклиф қилинаётган вариантда 1305.0 минг сўм қўшимча
ҳисобланишга барҳам берилмоқда. Бу эса бухгалтерия ҳисобининг
принципларига мувофиқ келади.

Стандартларда ва иқтисодий адабиётларда солиқлар бўйича муддати

узайтирилган мажбуриятларни эътироф этиш бўйича ҳам тортишувга сабаб
бўлувчи мавзулар мавжуд. 21-сон БҲМСда муддати узайтирилган
мажбуриятларга ҳукумат қарорлари билан амалдаги қонунчилик асосида
корхонанинг солиқлар ва мажбурий тўловлари бўйича тўлов муддатлари
узайтирилган мажбуриятлари киритилган.

Ушбу тушунчалардан фарқли ўларок, К. Ларсон ва бошқалар [9, 381-б.]

солиқ қонунчилиги ва GAAPда қўлланиладиган, жумладан асосий воситалар
депрессияси усуллари ўртасидаги фарқ туфайли даромад солиғи бўйича
қонунчилик асосида ҳисобланган сумма GAAP бўйича ҳисобланган суммадан
кам бўлган тақдирда, фарқ суммаларининг тўлаш муддатини кейинги даврларга
ўтказишга рухсат этилганлигини кўрсатишган. Ушбу ҳолларда солиқлар бўйича
мажбуриятлар муддати узайтирилган деб тан олиниши кўрсатилган. Бошқа
адабиётларда бу модда тўғрисида тавсифланиш келтирилмаган.

Узоқ муддатли мажбуриятларга чет эл адабиётларида [8, 377-б.; 9, 462-б.;

7, 543-б] жорий мажбуриятлар таснифига кирмаган мажбуриятлар эканлигини
қайд қилишган. Уларнинг таркибига узоқ муддатли тўланадиган нотлар
(вексель), кафолат мажбуриятлари, ижара мажбуриятлари ва тўланадиган
бондлар киритилган.

Бизнинг амалиётимизда молия бозорида узоқ муддатли бондлар тараққий

этмаганлиги сабабли, бу мажбуриятларнинг ҳисоби масалаларига ҳам етарли
аҳамият берилмаган. 21-сон БҲМСга мувофиқ, ушбу мажбуриятларга мол
етказиб берувчиларга узоқ муддатли тўланадиган счётлар, мустақил бўлимлар,
шуьба ва тобе корхоналарга бўлган узоқ муддатли мажбуриятлар, муддати
узайтирилган узоқ муддатли мажбуриятлар, харидорлар ва буюртмачилардан
олинган аванслар, узоқ муддатли заёмлар ва банк кредитлари киритилган.
Фикримизча, 1-сон БҲМСнинг талабларидан келиб чиқадиган бўлсак,
операцион фаолият бўйича мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар ва
бошқа кредиторлик қарзларни, солиқлар бўйича мажбуриятларни тўлов
муддати 12 ойдан ошган тақдирда ҳам жорий мажбуриятларга киритиш
ўринлидир. Бундан ташқари, мустақил бўлинмалар ва шуьба ва тобе
корхоналар бўйича узоқ муддатли мажбуриятларни ҳам эътироф этиш мақсадга
мувофиқ эмас, деб ҳисоблаймиз. Бу моддаларни юқорида жорий мажбуриятлар
тавсифи ва таркибини белгилашда таъкидлаганимиздек, уларни тўланадиган
счётлар таркибига киритиш ўринлидир. Харидор ва буюртмачилардан
олинадиган аванслар моддасини жорий активларда контрактив счёт сифатида
қайд қилиниши мақсадга мувофиқдир. Стандартда ушбу узоқ муддатли
мажбуриятларнинг ҳисоби айнан қисқа муддатли мажбуриятлардаги методик
тартиби берилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Юқорида баён қилинган фикрлар ва таклифлар асосида бухгалтерия

балансининг мажбуриятлар қисмини қуйидаги таҳрирда ёритилишини таклиф
қиламиз (4-жадвал):

4-жадвал

Бухгалтерия балансининг мажбуриятларини акс эттиришнинг таклиф

қилинган варианти

Кўрсаткичларнинг номи

Сатр

коди

Ҳисобот

даври

бошида

Ҳисобот

даври

охирида

1

2

3

4

Узоқ муддатли мажбуриятлар жами
[ 500+510+520+530+540+550+560]

490

Узоқ муддатли муддати узайтирилган даромадлар (7210,
7220,72300

500

Узоқ муддатли кафолат мажбуриятлари (7290)

510

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли муддати
узайтирилган мажбуриятлар (7240)

520

Бошқа узоқ муддатли муддати узайтирилган мажбуриятлар
(7250,7290)

530

Узоқ муддатли банк кредитлари (7810)

540

Узоқ муддатли займлар (7820)

550

Тўланадиган облигациялар ва векселлар (7830,7840)

560

Жорий

мажбуриятлар

жами

[610+620+630+640+650+660+670+680+690+700+
710+720+730+740+750+760+770+780+790+800+810]

600

Кредиторлик

қарзлари

[610+620+630+640+670+680+690+700+710+720+730+740+770+780+
790+800], шу жумладан

601

Муддати ўтган кредиторлик қарзлари

602

Мол етказиб берувчиларга товар (хомашё ва материаллар, иш ва
хизматлар) бўйича тўланадиган счётлар (6010, 6020)

610

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга капитал қуйилмалар учун
тўланадиган счётлар (6030)

620

Кредиторларга бошқа ишлаб чиқариш харажатлари бўйича
тўланадиган счётлар (6960)

630

Кредиторларга бошқа давр харажатлари бўйича тўланадиган счётлар
(6970)

640
650

Муддати узайтирилган даромадлар (6210,6220,6230)

660

Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган
мажбуриятлар (6240)

670

ҚҚС ва акциз солиғи бўйича қарзлар (6410,6420)

680

Ишлаб чиқаришга оид солиқлар, давлат мақсадли фондларига
ажратмалар ва суғурта бўйича қарзлар (6430-6439,6510-6519,6520-
6529)

690

Давр харажатларига оид солиқлар, давлат мақсадли фонларига
ажратмалар ва суғурта бўйича қарзлар (6440-6459, 6530-6539, 6540-
6549)

700

Фойда (даромад) солиғи ва бошқа солиқлар бўйича қарзлар (6460-
6469)

710

Ишлаб чиқариш персонали билан иш ҳақи бўйича қарзлар (6710)

720

Давр харажатларига оид иш ҳаки бўйича қарзлар (6720)

730

Дивиденд бўйича мажбуриятлар (6610)

740

Қисқа муддатли банк кредитлари (6810)

750

Қисқа муддатли заёмлар (6820,6830,6840)

760


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Фоизлар бўйича мажбуриятлар (6920)

770

Роялти бўйича мажбуриятлар (6930)

780

Тасодифий мажбуриятлар (6990)

790

Маҳсулот кафолатлари бўйича мажбуриятлар (6940)

800

Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисми (6950)

810

БЎЛИМ БЎЙИЧА ЖАМИ [ 490+600]

820

Манба: Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.


Бухгалтерия баланси мажбуриятлар бўлимининг ушбу моддалардан

таркиб топиши бухгалтерия ҳисоби концептуал асослари талабларига жавоб
беради, деб ўйлаймиз. Ушбу таклиф қилинган шаклнинг амалдаги шаклдан бир
қанча хусусиятлари билан фарқ қилади.

Биринчи

хусусияти

шундан

иборатки,

у

мажбуриятларнинг

классификациясидаги чалкашликларга барҳам беради. Узоқ муддатли
мажбуриятлар таркибидан таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган
счётлар қисқа муддатли мажбуриятларга ўтказилди. Мустақил бўлимлар, шуъба
ва тобе корхоналарга қарзлар тўланадиган счётларга бирлаштирилди, харидор
ва буюртмачилардан олинган аванслар контрактив счёт сифатида эътироф
этилди.

Иккинчидан,

амалдаги бошқа кредиторлик қарзлар гуруҳига кирувчи

мажбуриятларнинг таркибидан бир қанча мажбуриятлар, жумладан кафолат-
лар, фоизлар, роялти бўйича мажбуриятлар, узоқ муддатли мажбуриятлар
жорий қисми ҳар бири алоҳида баланс модда сифатида ажратилди. Ушбу
гуруҳга кирувчи айрим мажбуриятлар, жумладан даъволар, ҳисобдор шахс-лар
билан ҳисоб-китоблар, турли хил ташкилотлар билан ҳисоб-китоблар бўйича
мажбуриятлар тўланадиган счётларга бирлаштирилди. Таъсисчилар бўйича
мажбуриятларда чиқаётган таъсисчиларга устав капиталини қайтариб бериш
бўйича мажбуриятлар олиб ташланди, бунда фақат тўланадиган дивидендлар
бўйича мажбуриятлар қолдирилди. Жорий мажбуриятларда тасодифий
мажбуриятлар алоҳида ажратилди.

Учинчи хусусияти

шундан иборатки, ушбу таклиф қилинган шакл

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни пул оқимлари тўғрисидаги
ҳисоботга трансформация қилиш имконини беради. Шу боис, бухгалтерия
балансидаги мажбуриятлар ҳисобланиш манбаларига кўра жорий фаолиятдан
(реализациядан, маҳсулот таннархи, давр харажатлари, фойда) ва инвестицион
фаолиятдан юзага келганлигига қараб ажратилди.

Юқорида таклиф қилинган мажбуриятларнинг таснифланиш ва

бухгалтерия балансининг мажбуриятга оид моддаларини жойлаштириш
тартиби халқаро стандартлар ва халқаро тажрибалар ютуқларига таянади.
Ушбу шаклнинг амалиётга жорий этилиши эса, молиявий ҳисобот
шаклларининг уйғунлигини таъминлашга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

1.

Каримов И.А. Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация

қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош
мақсадимиздир. //Халқ сўзи. 2014 йил 6 декабрь, №237 (6167). 2-бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни.

Халқ сўзи 2016 йил 14 апрель.

3.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Акциядорлик

жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисидаги” фармони. 2015 йил 24 апрель.

4.

Ўзбекистон Республики бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари

тўплами .–Ташкент: “NORMA”, 2011. –360-бет.

5.

Международные стандарты финансовой отчетности: Издание на

русском языке М.: АСКЕРИ - АССА, 2005.

6.

Нидлз Б. и др. Принципы бухгалтерского учета /Б. Нидлз, Х.

Андерсон, Д. Колдуэлл: Пер. с англ./Под ред. Я.В. Соколова. –М.: Финансы и
статистика, 2003. –496с.

7.

Hermanson, Roger H. Accounting: a business perspective /Roger H.

Hermanson, James Don Edwards, Michael W. Maher. 6th ed., Irwin, Printed in the
USA, 1995. 926 p.

8.

Libby, Robert. Financial accounting /Robert Libby, Patricia A. Libby,

Daniel G. Short. Irwin, Printed in USA, 1996. 752 p.

9.

Larson, Kermit D. Financial Accounting /Kermit D. Larson, Paul B. W.

Miller. 6th ed. Irwin, 1995. 686 p.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Мамлакатимизни демократии янгилаш ва модернизация килишга каратилган тараккиёт йулимизни катьият билан давом эттириш - бош максадимиздир. //Халк сузи. 2014 йил 6 декабрь, №237 (6167). 2-бет.

Узбекистан Республикаси “Бухгалтерия хисоби тугрисида’Ти Конуни. Халк сузи 2016 йил 14 апрель.

Узбекистан Республикаси Биринчи Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисидаги” фармони. 2015 йил 24 апрель.

Узбекистан Республики бухгалтерия хисоби миллий стандартлари туплами -Ташкент: “NORMA”, 2011. -360-бет.

Международные стандарты финансовой отчетности: Издание на русском языке М.: АСКЕРИ - АССА, 2005.

Нидлз Б. и др. Принципы бухгалтерского учета /Б. Нидлз, X. Андерсон, Д. Колдуэлл: Пер. с англ./Под ред. Я.В. Соколова. -М.: Финансы и статистика, 2003. -496с.

Hermanson, Roger Н. Accounting: a business perspective /Roger H. Hermanson, James Don Edwards, Michael W. Maher. 6th ed., Irwin, Printed in the USA, 1995.926 p.

Libby, Robert. Financial accounting /Robert Libby, Patricia A. Libby, Daniel G. Short. Irwin, Printed in USA, 1996. 752 p.

Larson, Kermit D. Financial Accounting /Kermit D. Larson, Paul B. W. Miller. 6th ed. Irwin, 1995. 686 p.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов