Современные взгляды и подходы к организации коммерческой деятельности на научной основе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
72-79
37
6
Поделиться
Рахимов, Р. (2015). Современные взгляды и подходы к организации коммерческой деятельности на научной основе. Экономика и инновационные технологии, (1), 72–79. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8247
Р Рахимов, Андижанский институт машиностроения

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье отражены взгляды и мнения о торговле и коммерции, сущность и правила торговли, особенности коммерческого дела по А.Фитрату, наблюдения М.Бехбуди о причинах банкротства и неконкурентоспособности в коммерческом деле, разработанные Ф.Ходжаевым мероприятия по стимулированию торговли и экспорта, а также идеи других джадидов об организации торгово-коммерческой деятельности на научной основе.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.К. Раҳимов, и.ф.н., доц.,

Андижон машинасозлик институти

САВДО-ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИНИ ИЛМИЙ АСОСДА ТАШКИЛ

ЭТИШ ҲАҚИДАГИ ЖАДИДЛАРНИНГ ҚАРАШЛАРИ ВА

ЁНДАШУВЛАРИ

В данной статье отражены взгляды и мнения о торговле и коммерции,

сущность и правила торговли, особенности коммерческого дела по
А.Фитрату,

наблюдения

М.Бехбуди

о

причинах

банкротства

и

неконкурентоспособности

в

коммерческом

деле,

разработанные

Ф.Ходжаевым мероприятия по стимулированию торговли и экспорта, а
также идеи других джадидов об организации торгово-коммерческой
деятельности на научной основе.

In this article was brought the opinion about ideas the scientific organization

commercial activity of other jadids, the ideas about trade, the special feature of trade
and commercial works of A.Fitrat, the breaking on the field of commerce of
M.Behbudy, the discussion about the reasons of uncompetition, the measures of
stimulation the export-trade made by F.Xojyev.

Калитли сўзлар:

Савдо, тижорат, бозор, иқтисодиёт, капитал, ишонч,

бозор иқтисодиёти, лицензия, экспорт, савдо кредити, исроф, саноат, савдо-
сотиқ.

Иқтисодиётда савдо-тижорат катта ўрин тутади. У ишлаб чиқариш билан

истеъмолни бир-бирига боғлайди. Савдо қанча мукаммал йўлга қўйилган бўлса,
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар исроф бўлмай, жамият томонидан сифатли
ҳолда истеъмол қилинади, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларнинг
айланиши ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиш суръатлари тезлашади,
самарадорлиги ошади. Бу халқнинг моддий фаровонлиги ошишининг муҳим
манбаидир. Бозор иқтисодиёти тизимининг ўзига хос хусусияти шундан
иборатки, унда савдо-сотиқ ва тижорат ишлари ниҳоятда ривож топиб, унинг
мукаммал шакллари пайдо бўлади.

Аслини олганда бу икки тушунча савдо ва тижорат яқин маъноларни

англатади. Савдо - товар муомаласининг бир тури, меҳнат маҳсулотлари ва
хизматларни айрибошлаш шакли[1]. “Тижорат” тор маънода савдо-сотиқ билан
шуғулланишни билдиради. У жуда қадим замонлардан мавжуд бўлиб, рўзғорни
тебратиш, тирикчилик ўтказиш ва одамларнинг турли товарларга бўлган
эҳтиёжини қондириш воситаси сифатида ислом таълимотида ҳам муҳим ўрин
олган. Жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) “Ризқнинг ўндан бир қисми
чорвада бўлса, унинг тўққизтаси савдодадир”[2] деб, у билан шуғулланишга
буюрганлар.

ХIX аср охири ХХ аср бошларида тарихий, ижтимоий-иқтисодий ва

маърифий вазият тақозоси билан майдонга келган жадидлар ҳам Туркистон
иқтисодиётини ривожлантиришни асосий омилларидан бири бўлган савдо-
тижорат фаолиятини яхши тушунар эдилар. Шунинг учун ҳам улар бу соҳани


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантиришга қаратилган фикр, мулоҳазаларини илгари суришган
(1-расмга қаранг).








































1-расм. Жадидларнинг савдо-тижорат фаолиятини илмий асосда ташкил

этиш ҳақидаги ғоялари

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.

А.Фитрат

Биринчидан, савдо ва

тижорат ишида миллат,

Ватан, юрт манфаатлари

ҳисобга олиниши, ана шу

манфаатлардан келиб чиқиб

ўзаро иттифоқ бўлиб

фаолият кўрсатиш лозим

тегишли комбинатлар

ташкил этиш йўли билан

хусусий капитални давлат

капитали билан ҳамкорлик

қилишга тортиш

майда ва ўрта савдо учун

текисловчи йиғимни

камайтириб, мамлакатда

қабул қилинган нормалар

даражасига келтириш

Таможня пошлиналарини ва лицензия
йиғимларини камайтириш йўли билан

қоракўлни Ғарбий Европа бозорларига
чиқарилишини енгиллаштириш, бу эса

қоракўлнинг контрабанда йўли билан чет

мамлакатларга олиб кетилиши учун хизмат

қиладиган негизни емиради

қишлоқ хўжалигининг экспортга мўлжалланган

маҳсулоти билан савдо операцияларининг алоқаси

мустаҳкамлиги сабабли натижадада қишлоқ хўжалиги

учун ҳам аҳамиятга эга бўлган савдо кредитини савдо-

сотиққа бериб туриш

Иккинчидан, савдо - тижорат аҳли

товар ва хизматлар ишлаб чиқиришни

замонавий саноат асосида қурилишига

ёрдам кўрсатишлари, соҳибкорларга

амалий мадад беришлари лозим. Зеро,

товарларнинг арзонлашуви товарлар

сотилишини тезлаштиради ва фойда

олинишини кафолатлайди

Ф.Хўжаев

Жадидларнинг савдо-тижорат фаолиятини илмий асосда

ташкил этиш ҳақидаги ғоялари

М.Беҳбудий

Савдо ва тижорат ишининг ўзига хос ярашиқлари, тамойилу

қоидалари мавжудлигига эътиборини қаратади:

Учинчидан, савдо ва тижорат аҳли

“савдо илмини зўр бериб ўқишлари

ва билишлари лозим”.

Европаликларнинг савдо ва

тижоратдан фойда олишлари

заминида маданий савдо қилиш

илмини ўрганишлари ётганлиги

уқтирилади

Тижорат соҳасида синиш, рақобатсизлик сабаблари ҳақида

мушоҳада қилиб, қуйидаги сабабларни кўрсатади:

ҳисобсизлик, ақл ва тарбиясизлик

бизни барбод этди

нафтъ ва зараримизни билмаганимиз, тижорат иши ва

аҳли замонадан бехабарлигимиздан, хулоса, жаҳолат ва

нодонлигимиздандур

қўлдаги бор нарсамизни тўй ва азага,

беҳуда одатларга сарф этармиз.

Кўрпамизга қараб оёқ узатмаймиз.

Қарз ила иморат, тўй қилармиз.

Исроф қилармиз

тарийқи тижоратни,

молни олиш ва сотиш

жойини

билмаганимиз

тижорат майдонинда

нодонлигимиздан

бошқалар тарафидан

алданармиз

Савдо ва экспортни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб

чиққан. Бу чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

хусусий (майда ва ярим улгуржи) савдо

аппаратининг ишлаш шароитини
енгиллаштириш ва шу билан бир
қаторда давлат ҳамда кооператив

ташкилотлари шохобчаларини

кенгайтириш ва мустаҳкамлашга

жиддий эътибор бериш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Жадид маърифатпарварлари янги бозор иқтисодиёти муносабат-ларининг

ижобий томонларини тушунтириш, уларни тарғиб қилиш, Туркистон
иқтисодиётини илғор иқтисодий муносабатларга ўтишини ёқлаб илмий,
бадиий, публицистик асарлар ёздилар, аҳоли ўртасида ўз илғор ғояларини
ёйдилар.

Албатта, бозор муносабатларининг энг оддий ва оммабоп тушунчалари

савдо ва тижорат билан боғлиқдир. Чунки, оддий одамлар учун азалдан,
тарихан давом этиб келаётган бозор ишларини кенгайтириш, савдо ва тижорат
орқали даромад топиш, юртни обод ва турмушни фаровон қилиш бироз
қулайроқ эди. Бу ҳақиқатни бизнинг республикамиз мисолида ҳам ХХ асрнинг
90-йиллари давомида кузатилди.

Абдурауф Фитрат Туркистонда миллий иқтисодиётни кўтаришни зарурий

асосларидан бири савдо ва тижоратни ривожлантириш эканлигига алоҳида урғу
беради. У савдо ва тижорат орқали фаолият юритиш, ундан даромад топиб
тирикчилик ўтказиш мусулмонлар учун ҳалол амаллардан эканлиги муқаддас
“Қуръони Карим”да, муборак “Ҳадис”ларда уқтирилганини таъкидлайди “...
ислом шариати тижорат ва давлатмандликни ман этган эмас, балки амр этган.
Бироқ шуни ҳам билишимиз лозимки, ислом бизни тижоратдан ман этмаган-у,
бироқ бахиллик, исрофгарчилик ва таъмагирликдан қаттиқ тортган. Шундай
экан, ҳар ким худонинг ва унинг расули мутеъи экан, пулдорлик ва тижорат
ишига интилиши лозим...” [3].

XIX аср охири ХХ аср бошларида халқимизнинг маънавий қашшоқлиги

ва ислом таълимотини яхши билмаган муллалар тижоратчиларни “дунё одами”
деб кўп дакки берардилар ва уларга бошқача муносабатда бўлганлари сабабли
ҳам юртимизда тижорат соҳаси суст ривожланар эди.

Биз савдогарни олиб сотардан олиб, чайқовчига солиб, уларни синф

сифатида тугатиб, бутун-бутун савдогарлар сулоласини йўқ қилиб юрган бир
пайтда бошқа мамлакатларда замонавий савдогар ролини бажарадиган бутун
бошли тармоқлар, савдо хизмати (инфраструктураси), мураккаб молия-кредит
тартиботи қарор топди. А.Фитрат фикрини давом эттирар экан
“.... агар давлатманд киши ростлик ва саховатдан узоқ бўлмаса, у ҳам ақлан,
ҳам шаръан мадҳу санога сазовордир”. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)
ҳадиси шарифларида ҳам савдогарнинг нариги дунёдаги ўрни даражаси ҳақида
қуйидаги фикрларни билдирган эди: “Ростгўй, ишончли савдогарлар
пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлурлар”. Бу ҳадиси
шарифдан шу фикрлар маълум бўладики, ростгўй, ишончли савдогарлар бу
дунёда ҳам охиратда ҳам мадҳу санога сазовор бўлар эканлар. Шунинг учун
ҳам ота-боболаримиз тижоратга, соҳибкорликка ёлғон-яшиқ, ўғирлик ва
ғирромликни аралаштирмаганлар. Ҳақиқий тижорат ва соҳибкорлик имтиёзсиз,
барча бир хил имкониятга эга бўлган шароитда амалга ошиши кераклигини
улар яхши билишган. Агар кимки бу фаолиятга қалбаки йўллар орқали эришса,
у ишончни йўқотади. Бу катта йўқотишдир. Машҳур рус кимёгари ва
файласуфи Д.Менделеев: “Капитал - бу олтин эмас, балки, ишончдир. Агар
ишончга эришилса, капиталнинг ўзи келади” деб ёзган эди. “Ишонч доллардан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

қимматроқ туради”, - деб айтган эди замонамизнинг улуғ иқтисодий
ислоҳотчиларидан бири-амриқолик Маршалл[4].

А. Фитрат тижоратнинг ўзига хос маданиятлари борлиги ва уларга амал

қилиш кераклиги тўғрисида уқтиради. “... тижорат масаласи башариятнинг
ҳаёт-мамот масаласидир. Дунё халқларидан биронтасининг иши тижоратсиз
амалга ошмайдир. Айниқса, бизнинг давримизда тижорат жуда эътибор
беришга арзийдир”[5]. Шу ўринда адиб туркистонлик тижоратчи ва
савдогарларни синиш ва зарар кўриш сабабларини ҳам мисоллар билан
тушунтиради: Жумладан, “Менимча, сизларнинг бугунги тижоратларингиз
бизнинг пайғамбаримиз амр қилған тарзда эмас, балки доимий равишда фойда
келтирмайдиган ўзгача тижоратдир. Пайғамбаримиз бизга амр этган тижорат
бугунги оврупалиларнинг тижоратидир, чунки улар бундан манфаат кўриш
учун фойдаланадирлар. Бироқ савдогарларингизнинг аксарияти бугунгача
фақатгина фойда кўриш учун эмас, балки ўзларининг нафсоний ҳаваслари
туфайлигина бу иш билан шуғулланганлар. Масалан, Бухорода фалон бой
олтмиш минг тери олади? Нега? Чунки бошқа бир бой ҳам шунчалик тери
олган. Бу йил фалон бой тижорат учун Америкага борадир. Нега? Чунки кўнгли
саёҳат тилабдир. Бу ишларни тижорат демайдилар. Уларнинг ана шу
ўйунларини тижорат деб қабул қиладиган ҳар бир қавм, албатта, маҳв ва нобуд
бўлиши муқаррардир”[6].

ХIX аср охири ХХ аср бошларида туркистонлик

махаллий савдогарлар асосан пахта савдоси билан шуғулланганлар. Бироқ, улар
савдо-сотиқ илмини яхши билмаганликлари сабабли ҳам пахта савдосидан
зарар кўрганлар. Айни вақтда хорижий савдогарлар савдо илмини, савдо –
сотиқ қонун-қоидаларини яхши билганликлари сабабли пахта савдосидан катта
фойда кўрганлар. А.Фитрат туркистонлик савдогарларни фалокатга
ботишларини яна бошқа иллатларини ҳам пахта савдоси мисолида баён этади:
“Сизларнинг фалокатга ботишларингизнинг сабаби фақат бугина эмас. Яна
бошқа йирик бир иллат ҳам бор. Ажнабийлар ўзаро иттифоқ ва бирликка эга.
Сизлар эса пулларингизни ҳамиша ўзаро ички зиддиятларингиз йўлида сарф
этасизлар. Молни сотиб олаётган пайтда, сизнинг фикр-ўйингиз бухоролик
фалон бой устидан ғалаба қилиш борасида бўладир. Ундан кўпроқ мол олиб,
уни синдирсангиз бас.

Шунинг учун жуда кўп ҳолларда бир-бирларингизга қасд қилиб, пахтани

Масков нархидан тўрт баравар ошиқ олиб, ҳисобсиз зарар кўргансизлар. Тери
сотиб олишда ҳам аҳвол шу. Бироқ, ажнабийлар бу йўлни тутмайдирлар. Улар
бозорга кириб савдо қилишдан аввал, тўпланишиб маслаҳат қилишадир.
Кўрадирларки, пахтанинг нархи Масковда ўн беш сўм, улар бу ерда ўн сўмдан
оширмасликка қарор қилишадир. Кейин бозорга кириб, ўз аҳдларида туриб
савдо қиладирлар. Пахта нархи ўн сўму бир тангага тенг келиши биланоқ
ҳаммалари ҳамёнларининг оғзини бекитадирлар. Чорасиз қолған деҳқон яна
бир танга тушиб, арзон сотадир...

Шунинг учун ҳам улар (хорижий савдогарлар – муаллиф) фойда

кўрадилар, сизлар – зарар”[7].

Айни вақтда ёзувчи савдо ва тижорат ишининг ўзига хос ярашиқлари,

тамойилу қоидалари мавжудлигига эътиборни қаратади. Аввало савдо ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

тижорат ишида миллат, Ватан, юрт манфаатлари ҳисобга олиниши, ана шу
манфаатлардан келиб чиқиб ўзаро иттифоқ бўлиб фаолият кўрсатиш лозим.
Иккинчидан, савдо ва тижорат аҳли товар ва хизматлар ишлаб чиқиришни
замонавий саноат асосида қурилишига ёрдам кўрсатишлари, соҳибкорларга
амалий мадад беришлари лозим. Зеро, товарлар арзонлашуви товарлар
сотилишини тезлаштиради ва фойда олинишини кафолатлайди. Учинчидан,
савдо ва тижорат аҳли “савдо илмини зўр бериб ўқишлари ва билишлари
лозим”. Оврупаликларнинг савдо ва тижоратдан фойда олишлари заминида
маданий савдо қилиш илмини ўрганишлари ётганлиги ўқтирилади.

А. Фитрат ёзади: “инсоф қилинсинки, дунё юзида тижоратга бунчалик

юқори даражада берган ислом дини каби дин йўқ. Аммо қандай
бахтсизликдирки, букун бизнинг орамизда эътиборсиз қолган ишларнинг бири-
да тижоратдир. Буни ҳам билув керакки, тижорат қилишдан мақсад фойда
қилишдир, ёлғиз олиб сотиш эмас. Букун тижоратнинг яшаши, фойда беруви
учун бир неча илм керак. Минг йиллик чирик одат ва қоида бўйинча тижорат
қилиб фойда олув мумкин эмас...”[8].

Фитрат бутун ижодий фаолиятида ҳаммани олға интилиши ва янгиликдан

доимо хабардор бўлишга, бир ерда депсиб, қотиб қолмасликка, ҳамиша
изланишга даъват этади, ўсиш-ўрганишдан маҳрум бўлиш бутун ҳаётдан,
тирикчиликдан маҳрум бўлиш, деб уқтиради. Биз келтирган кўчирмада Фитрат
ўзбек жадидлари оқимининг миллий буржуазия тараққиёти тўғрисидагина
ғамхўрлик қилишни мақсад қилиб олган давр қарашларини акс эттиради, аммо
янгиликка даъват этиш етакчи фикр экани билан ҳам эътиборни тортади. “Минг
йиллик чирик одат” билан энди яшаб бўлмаслигини уқтириб, “Мана шу
сабабдан бизнинг тижоратимиз кундан-кунга орқага қараб борадир, - деб давом
эттиради ўз фикрини, - мен қаттиқ ишонаманки, миллатнинг ҳаёти ва мамоти
бизнинг ўз савдогарларимиз қўлидадир. Тўғри бундан бир неча йил бурун
бизнинг идорамиз, уламолар қўлларида эди. Лекин улар бизга раҳбарлик
қилишга ожизлик қилдилар. Унинг учун истар-истамас бу муқаддас вазифа,
яъни миллатга раҳбарлик қилиш уларнинг қўлларидан замонанинг тақозоси
бўйинча бойларнинг қўлларига ўтди...” [9] Фитрат айни даврда динни ёқлаб
туриб, мамлакатнинг келажаги ҳам савдо-сотиқда деган ақидага алоҳида урғу
беради. Зотан, жадидлар дастлаб фақат савдо буржуазиясининг мафкурачилари
сифатида майдонга чиққан ва Фитрат худди шу йўналишнинг илк
тарғиботчиларидан бири эди.

Жадидлар тижорат ва савдо ишининг муваффақияти маърифатли

бўлишда эканлигига қайта-қайта эътиборни қаратганлар. “Сизлар ўз
фарзандларингизни тижорат мактабларига юбориб, савдо илмини ўқитингиз,
чунки бегоналар тижорат илмидан хабардор, сиз эса бехабарсиз. Аллоҳ таъоло
бу маънини Қуръони Каримда хабар берган”. Зеро, “Билмаганлар билганларга
баробар бўлмайдир”[10]. Бу кўрсатманинг аҳамияти бизнинг давримизда яна
ҳам кучлироқ билинаётир. Зеро, бугунги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида
қўлидан келган-келмаган кишилар оммавий тарзда савдо-тижоратга ўзини
урдилар. Бироқ тижорат илмининг йўқлиги ёки етарли эмаслиги туфайли бу
соҳада самарали натижаларга эришилмаётир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

А.Чўлпон ҳам аксарият юртдошларининг янгича иқтисодий муносабатлар

шароитига кўникиб кетолмаётганлари, бундан ўзгалар усталик билан
фойдаланаётганларини кўриб ўртанади. Бу ҳақда шундай ёзади: “Бир армани
Қофқознинг қоронғу гўшалариндан келуб, истансада дўкон очуб, бой бўлуб
икки ўғлини ҳукумат мактабларида тарбия қилмакда...” [11]. Янгича иқтисодий
муносабатлар шароитида ақл ва тадбир билан иш юритиш лозимлигини яхши
билган Чўлпон ватанимизнинг бойлигини, тижоратимизнинг фойдаларини
четлар чўнтагига солмасдан ва бермасдан, ўз чўнтагимизда олиб юрмакимиз
керакдир, дейди.

Жадидларнинг яна бир йирик вакили Абдулла Авлоний қуйидаги

ғояларни илгари сурган эди:

Бугунги дунёда давлатлар бошқалар бойлигини урушлар қилиб эгаллаб

олиш усулидан воз кечди. “Бу кунда маданий миллатлар урушларни тижорат ва
саноатга айлантирдилар ва бу сояда ғалаба ва рақобат қила бошладилар.
Сеҳргарлик ва жодугарлик ила эмас, тижорат саноатгирлик ила чолишқон
Европо, Африко ва Осиёни ўзига асир ва мусаххар қилмоқдадур” [12]. Бу ерда
муаллиф туркистонликларни тижорат илмини чуқурроқ эгаллаб бошқаларга
тобеъ бўлиб қолишдан сақланишга чақирди.

Дарҳақиқат, дунёнинг илғор давлатлари ўзида саноатни ривожлантириб,

бошқалар ресурслари эвазига савдони авж олдириб катта фойда олмоқдалар,
ўзларига иқтисодий жиҳатдан қарам қилмоқдалар.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳам бу масалага жиддий эътибор берган эди. У

“охирги вақтларда туркистонликлар тижорат ишларида синиб” бораётганини
ачиниб эътироф этади. “Охирги вақтларда биз - туркистонликлар тижорат,
ҳатто, зироат ва дўкондорлик ишларинда на учун синармиз,... Мунинг энг
биринчи сабаби илмсизлик, тўғриси ақлсизлигимиздур” [13]. “Мундан бошқа
яна синмоқимизға сабаб торийқи тижоратни, молни олиш ва сотиш жойини
билмаганимиз, пахта ва бошқа ғалла тўғрисинда Амриқо, Африқо ва Оврупа
бозор ва зироатларини ҳолидан, бўлган ва бўлмаганидан бехабарлигимиздур...
Энг охирги сабаб синмоқимизға шулки, тижорат майдонинда нодонлигимиздан
бошқалар тарафидан алданармиз”. ХХ аср бошларидаги фикрлар хамон ўз
аҳамиятини йўқотмаган десак, муболаға бўлмас. Дарҳақиқат, бизнинг бир қанча
корхоналаримиз ҳамон жаҳон бозоридан, саноатидаги ўзгаришлардан бехабар
ҳолда иш юритмоқдалар, Беҳбудий айтганларидек, ҳамон “таваккал” деб иш
қиладурлар. М. Беҳбудий тижорат соҳасида синиш, рақобатсизлик сабаблари
ҳақида мушоҳада қилиб, қуйидаги сабабларни кўрсатган эди:

биринчи - “нозоалла, ҳисобсизлик, ақл ва тарбиясизлик бизни барбод

этди”;

иккинчи - нафъ ва зараримизни билмаганимиз, тижорат иши ва аҳли

замондан бехабарлигимиздан, хулоса-жаҳолат ва нодонлигимиздандир;

учинчи - “қўлдаги бор нарсаларимизни тўй ва азага беҳуда одатларга

сарф этармиз. Кўрпамизга қараб оёқ узатмаймиз. Қарз ила иморат, тўй
қилармиз. Исроф қилармиз”.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

тўртинчи - “мундан бошқа яна синмоғимизга сабаб торийқи тижоратни”,

дунёдаги бозор аҳволини, қаердан мол олиб, қаерда сотиш мумкинлигини,
ахборот олишни билмаганимиз” [14].

Мамлакатимизда савдо-сотиқ соҳаларини янада ривожлантириш

ғояларини илгари сурган Ф.Хўжаев савдо-сотиқ ишига таъсир ўтказаётган
анчагина камчиликлар ҳам мавжуд эканлигини таъкидлайди:

1) савдо бўлимлари шохобчалари уч баравардан зиёдроқ кўпайтирилди,

лекин шундай бўлса ҳам улар билан боғланиш шу вақтгача етарли равишда
йўлга қўйилмаган;

2) савдо аппарати ишида баъзан сусткашлик, журъатсизлик ишларини

бажаришда уюшқоқликнинг етарли эмаслиги кўриниб турибди[15]. Биз
малакали, тажрибали ходимларни жалб этиш йўли билан, шунингдек,
корхоналаримиз ишига алоҳида диққат ва эътибор бериб, кузатиб туриш йўли
билан бу камчиликларни йўқотишимиз зарур, деб уқтиради Ф.Хўжаев. Унинг
фикрларидан республикада давлат савдоси ва кооперация жуда кам
ривожланганлигини, Бухоро давлат савдо бирлашмасининг савдо бўлимлари
республиканинг фақат 12 жойида борлигини, кооператив ташкилотлари ва
уларнинг бўлимлари тахминан 15 та эканлиги, шу рақамларни бир неча ўн минг
кишидан иборат бўлган хусусий савдогарлар билан таққослаб қарасак, хом ашё
чиқарувчилар билан фабрика-завод саноати ўртасида маҳсулот айирбошлаш
ишида хусусий савдогарларнинг аҳамияти нақадар катта эканини кўрамиз.

Ф.Хўжаев Бухоро Халқ Республикасининг иқтисодий аҳволини батафсил

ўрганиб чиқади, Бухоро мамлакатининг иқтисодий даромади ва бойлиги
Биринчи жаҳон уруши ва инқилобгача асосан тижоратдан келганлигини
таъкидлайди. Ўзи кучли иқтисодчи бўлган Ф.Хўжаевнинг айтишича, Бухоро
Ўрта Осиёдаги савдо-сотиқнинг маркази бўлган. Бухоро бир томондан
Афғонистон, Эрон, Туркия, Хитой билан, иккинчи томондан Туркистон ўлкаси
ва Хива хонлиги билан, учинчи томондан Россия ва у орқали Ғарбий Европа
давлатлари билан савдо-сотиқ қилган.

Ф.Хўжаев

Бухоронинг

савдосини

ва

бинобарин,

экспортини

рағбатлантириш чора-тадбирларини ҳам ишлаб чиққан эди. Бу чора-тадбирлар
қуйидагилардан иборат:

хусусий (майда ва ярим улгуржи) савдо аппаратининг ишлаш

шароитини енгиллаштириш ва шу билан бир қаторда давлат ҳамда кооператив
ташкилотлари шаҳобчаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга жиддий
эътибор бериш;

тегишли комбинатлар ташкил этиш йўли билан хусусий капитални

давлат капитали билан ҳамкорлик қилишга тортиш;

майда ва ўрта савдо учун текисловчи йиғимни камайтириб, мамлакатда

қабул қилинган нормалар даражасига келтириш;

таможня пошлиналарини ва лицензия йиғимларини камайтириш йўли

билан қоракўлни Ғарбий Европа бозорларига чиқарилишини енгиллаштириш,
бу эса қоракўлнинг контрабанда йўли билан чет мамлакатларга олиб кетилиши
учун хизмат қиладиган негизни емиради;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

қишлоқ хўжалигининг экспортга мўлжалланган маҳсулоти билан савдо

операцияларининг алоқаси мустаҳкамлиги сабабли оқибат натижада қишлоқ
хўжалиги учун ҳам аҳамиятга эга бўлган савдо кредитини савдо-сотиққа бериб
туриш.

Ф.Хўжаев томонидан ишлаб чиқилган бу чора-тадбирлар ҳозирги даврда

бозор иқтисодиёти шароитида ривожланаётган мамлакатимиз савдо-сотиқ
ишларини такомиллаштириш учун ҳам хизмат қилади. Жадидлар савдо
ходимларининг илмли, маданиятли бўлишига, уларнинг маънавий оламини
бойитиш зарурлигига катта эътибор бердилар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Тўхлиев Н., Ўлмасов А. Ишбилармонлар луғати. - Т.: Қомуслар Бош

таҳририяти, 1993. -Б.75.

2.

Муҳаммад пайғамбар қиссаси. Ҳадислар. - Т.: Камалак, 1991-Б.77.

3.

Фитрат А. Танланган асарлар. 1-Жилд.- Т.: Маънавият, 2000. – Б. 163-

164.

4.

Тўхлиев Н. Осиё ва бозор. - Т.: Фан, 1992.-Б.33

5.

Фитрат А. Танланган асарлар. 1-Жилд. Т.: Маънавият, 2000. -Б.164.

6.

Фитрат А. Танланган асарлар. 1-Жилд. -Т.: Маънавият, 2000.-Б.165.

7.

Фитрат А. Танланган асарлар. 1-Жилд. - Т.: Маънавият, 2000. -Б.166-

167

8.

Фитрат А. Раҳбари нажот. 1915 й. -Б.187.

9.

Фитрат А. Танланган асарлар. 1-жилд. - Т.: Маънавият, 2000.-Б.167.

10.

Чўлпон А. Асарлар. II жилд. -Т.: 1994.-Б.274.

11.

Авлоний А. Танланган асарлар. -Т.: 1998.-Б.56.

12.

Беҳбудий М. Танланган асарлар. -Т.: Маънавият, 1999. -Б.163.

13.

Беҳбудий М. Танланган асарлар. -Т.: Маънавият, 1999. -Б.166 – 168.

14.

Хўжаев Ф. Танланган асарлар. 1-Том. - Т.: Фан, 1976.-Б.274-275.

15.

Хўжаев Ф. Танланган асарлар. 1-Том. Т., 1976 й.-Б.381.

Библиографические ссылки

Тухлиев Н., Улмасов А. Ишбилармонлар лугати. - Т.: Комуслар Бош тахририяти, 1993. -Б.75.

Мухаммад пайгамбар киссаси. адислар. - Т.: Камалак, 1991-Б.77.

Фитрат А. Танланган асарлар. 1-Жилд.- Т.: Маънавият, 2000. - Б. 163-164.

Тухлисв Н. Осис ва бозор. - Т.: Фан, 1992.-Б.ЗЗ

Фитрат А. Танланган асарлар. 1-Жилд. Т.: Маънавият, 2000. -Б. 164.

Фитрат А. Танланган асарлар. 1-Жилд. -Т.: Маънавият, 2000.-Б.165.

Фитрат А. Танланган асарлар. 1-Жилд. - Т.: Маънавият, 2000. -Б. 166-167

Фитрат А. Рахбари нажот. 1915 й. -Б. 187.

Фитрат А. Танланган асарлар. I -жилд. - Т.: Маънавият, 2000.-Б. 167.

Чулпон А. Асарлар. II жилд. -Т.: 1994.-Б.274.

Авлоний А. Танланган асарлар. -Т.: 1998.-Б.56.

Бехбудий М. Танланган асарлар. -Т.: Маънавият, 1999. -Б.163.

Бехбудий М. Танланган асарлар. -Т.: Маънавият, 1999. -Б.166- 168.

Хужаев Ф. Танланган асарлар. 1-Том. - Т.: Фан, 1976.-Б.274-275.

Хужаев Ф. Танланган асарлар. 1-Том. Т., 1976 Й.-Б.381.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов