Молиявий ресурсларни жалб қилиш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
7-15
7
2
Поделиться
Юлдашев, Р. (2019). Молиявий ресурсларни жалб қилиш йўллари. Экономика и инновационные технологии, (6), 7–15. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11163
Равшан Юлдашев, Академия банковского дела и финансов

учитель, к.э.д.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада республикамизда фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятлари ва уларга молиявий ресурслар жалб қилишнинг ҳолати таҳлил қилинган ва соҳани ривожлантириш юзасидан хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

7

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Юлдашев Равшан Закирович

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ўқитувчиси, и.ф.д.

Ўзбекистон, 100000, Тошкент, Моварауннахр кўчаси, 16

E-mail:

aybek2004@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада

республикамизда

фаолият кўрсатаётган

акциядорлик жамиятлари ва уларга молиявий ресурслар жалб қилишнинг ҳолати
таҳлил қилинган

ва

соҳани ривожлантириш

юзасидан

хулоса

ва

таклифлар

ишлаб

чиқилган

.

Калит

сўзлар

:

Акциядорлик жамиятлари

,

молиявий ресурслар

,

ўз капитали

,

қўшилган капитал

,

листинг

,

инфратузилма облигациялари

.

WAYS TO ATTRACTION FINANCIAL RESOURCES

Yuldashev Ravshan Zakirovich

Teacher of the Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan,

doctor of economics

Uzbekistan, 100000, Tashkent, Movarounnakhr street, 16

E-mail:

aybek2004@mail.ru

Abstract:

The article analyzes the activities and the state of attracting financial

resources of joint-stock companies operating in the country, and also draws conclusions
and recommendations on the development of the industry.

Keyw

о

rds:

Joint-stock companies, financial resources, share capital, additional paid-

in capital, listing, infrastructure bonds.

Кириш

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётидаги кескин рақобат муҳити, инновацион

тараққиёт, молиявий технологиялар қўлланиш доирасининг кенгайиб бориши
шароитида корпоратив тузилмалар томонидан янги лойиҳаларни амалга ошириш
учун қўшимча молиявий ресурслар жалб қилиш амалиётини самарали ташкил этиш,
ихтиёрида бўлган молиявий ресурсларни юқори натижадорлик асосида бошқариш
борасида халқаро миқёсда мунтазам равишда илмий тадқиқотлар олиб боришни
тақозо этмоқда. Натижада илмий доира билан бир вақтда халқаро молиявий
ташкилотлар, рейтинг агентликлари ҳам акциядорлик жамиятлари молиявий
ресурсларини самарали бошқариш масалаларига доир изланишлар натижаларини
эълон қилиб келмоқда.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятлари қўшимча пул

маблағларини жалб қилишда молиявий инструментларнинг аҳамияти ва
қўлланилишининг заифлиги уларнинг молиявий

ресурсларини бошқаришдаги асосий

муаммолардан ҳисобланади. Бунинг натижасида мамлакатимизда, кейинги ўн йил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

8

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ичида, АЖлар сони 1826 тадан 600 тага ёки қарийб 3 мартага камайиб кетди, фаолият
юритаётганларида ҳам молиявий ресурсларни шакллантириш, бундан ташқари пул
маблағларини жалб қилишда ва ўз маблағларини эркин жойлаштириш бўйича қатор
долзарб муаммолар сақланиб қолмоқда

[1].

Муаммонинг яна бир жиҳати барча

акциядорлик жамиятлари умумий устав капиталининг 86 фоизи давлат улуши
ҳисобидан шакллантирилган маблағлар ҳисобланиб, устав капиталининг қолган 14
фоизи тижорат корхоналари ва хусусий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади

[2],

бу

жараён ҳам уларнинг молиявий ресурсларини бошқаришда маъмурий бошқарув ва
давлат аралашуви сезиларли даражада юқори эканлигидан далолат беради. Бунга

2018

йил 28 декабрда

Ўзбекистон Республикаси Президенти алоҳида эътибор

қаратиб “...иқтисодиётни бошқаришда давлат аралашувини кескин камайтириш
лозим. Бугунги кунда мамлакатимизда 603 та акциядорлик жамияти фаолият
юритаётган бўлса, уларнинг 486 тасида давлат улуши 52 триллион сўмни ташкил
этмоқда. Ёқилғи

-

энергетика, нефть

-

газ, кимё, транспорт ва банк соҳаларида давлат

иштироки юқори даражада сақланиб қолаётгани уларни бозор механизмлари
асосида ривожлантириш, инвестициялар жалб этишга тўсқинлик қилмоқда”

[3],

деб

таъкидлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Фонд бозорини ривожлантириш ва бозор иқтисодиёти шароитида корпоратив

тузилмаларда молиявий менежментни такомиллаштириш, жумладан акциядорлик
жамиятлари молиявий ресурсларини бошқаришнинг айрим жиҳатлари хорижий
олимлардан Дж.К.Ван Хорн

, [4]

А.Д.Шеремет, Р.С.Сайфулин

, [5]

Ковалева А.М.,

Лапуста М.Г.

, [6]

ларнинг

илмий

ишларида тадқиқ

қилинган

.

Мамлакатимиз

иқтисодчи

олимларидан

Шоҳаъзамий Ш.Ш.

, [7]

Б

.

Тошмуродова,[

8]

С

.

Элмирзаевлар

[9]

нинг

дарсликлари

,

ўқув

қўлланмалари

,

монография

ва илмий

ишларида молия

бозорининг

корпоратив

тузилмалар

фаолиятидаги

аҳамияти

ва бугунги

кунда

ушбу

соҳада

юзага

келаётган

муаммолар

ҳақида атрофлича сўз

юритган

.

Тадқиқот методологияси

Мақолани тайёрлашда адабиётларни тизимли таҳлили асосда молиявий

ресурсларни жалб қилиш

йўллари

тадқиқ этилади. Ўзбекистон Республикасидаги

акциядорлик жамиятларининг соҳалар ва тармоқлар бўйича таҳлили амалга
оширилади.

Таҳлил ва натижалар

Молиявий

глобаллашув

шароитида

акциядорлик

жамиятлари

пул

маблағларини барқарор манбалар ҳисобидан жалб қилиш, жойлаштириш ва
иқтисодий самара берадиган инвестицион

-

молиявий механизмларни жорий этиш

ҳамда молиявий ресурсларни бошқариш муҳим ҳисобланади. Айниқса молия ҳамда
истеъмол

бозорларининг глобаллашуви шароитида вужудга келаётган ноаниқликлар,

хом

-

ашё ва иссиқлик

энергияси баҳоларининг сезиларли даражада тебраниши бу

вазифаларни янада долзарб масалага айлантирмоқда, хусусан риск даражаси
ортмоқда, мажбуриятлар ошмоқда ва даромад олиш имкониятлари пасаймоқда.

Маълумки, акциядорлик жамиятлари молиявий ресурсларни самарали

бошқарилиши, шунингдек барқарор, нисбатан арзон ва узоқ муддатли манбалар
ҳисобидан шакллантирилиши уларни эркин рақобатга киришишга имкон беради ва
тўловга қобиллигини оширишга хизмат қилади. Буларнинг барчаси эса, ўз навбатида,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

9

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

акциядорлик

жамиятлари

фойдасини

оширишга

ва

молиявий

жиҳатдан

барқарорлигини таъминлашга олиб келади.

Ушбу

мақолада

республикамизда

фаолият

юритаётган

акциядорлик

жамиятлари молиявий ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган асосий
тенденциялари таҳлил этилади, бунда уларнинг устав капитали ва жалб қилинган
ресурсларининг ҳолати, акциядорлик жамиятлар фаолиятига киритилаётган хорижий
инвестицияларнинг ҳажми, ушбу маблағларнинг ҳудудлараро ва тармоқлараро
жойлаштирилишига алоҳида ўрин берилади.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасидаги акциядорлик жамиятларининг соҳалар ва тармоқлар

бўйича 2019 йил 1 апрель ҳолатига сони

[10]

Акциядорлик жамиятлари

Сони

Эмиссия

ҳажми

(млрд.сўм)

Акциялар сони

(млн.дона)

600

60 488,32

6 300 730,42

Шу жумладан:

Молиявий сектор:

57

17 335,96

3 384 617,13

1

Банклар

28

16 877,82

1 262 237,15

2

Биржалар

4

64,76

2 993,63

3

Инвестиция фондлари

9

2,32

11,81

4

Лизинг компаниялари

7

148,24

102,22

5

Суғурта компаниялари

9

242,81

2 119 272,31

Тармоқлар кесимида:

543

43 152,36

2 916 113,30

6

ЎЗПАХТАСАНОАТ АЖ

98

972,81

719 735,85

7

Ўзбекнефтгаз МХК

50

16 463,68

16 741,98

8

Савдо мажмуалари ва бозорлар

43

246,02

8 361,06

9

Ўздонмаҳсулот АК

40

703,72

772,46

10

Ўзбекэнерго АЖ

36

8 726,67

22 451,37

11

Ўзпахтаёғ АЖ

17

214,61

1 016,72

12

Ўзвинпром

-

холдинг ХК

16

171,37

215,27

13

Ўзбекистон темир йўллари АЖ

14

5 904,02

72 864,52

14

Ўзагрокимёҳимоя АЖ

15

76,22

629,83

15

ЎзқурилишматериаллариАК

12

1 897,81

1 609,47

16

Ўзэлтехсаноат АК

11

360,07

557,39

17

ТСВ

10

174,22

36 135,65

18

Ўзагротехсаноатхолдинг АЖ

10

1 903,18

13 046,21

19

Ўзавтосаноат АК

9

2 133,37

2 014 800,68

20

Ўзкимёсаноат АЖ

9

650,52

758,94

21

Дори

-

дармон АЖ

9

106,59

30,11

22

Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси

6

45,43

73,07

23

Озиковкатхолдинг АК

7

40,75

139,95

24

Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги

6

4,12

2,56

25

Ўзбекозиқовқатзахира

уюшмаси

5

3,69

2,15

26

Ўзбекгидроэнерго АЖ

5

526,93

4 965,52

27

Ўзмахсусмонтажқурилиш АК

5

65,99

68,07

28

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

3

4,45

5,75

29

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларни

ривожлантириш

вазирлиги

3

79,89

61,40

30

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1

61,59

18,23

31

Бошка АЖлар

103

1 614,64

1 049,11

1-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019 йил 1 апрель ҳолатига

мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари томонидан эмиссия қилинган акциялари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

10

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

60,4 трлн

.

сўмни ташкил этган. Мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари устав

капитали хусусий жиҳатлари сифатида мамлакат ЯИМга нисбатини кўрадиган бўлсак

,

ушбу кўрсаткич 14,8 фоизни ташкил этади

[11],

Барча акциядорлик жамиятларнинг

(600 та АЖ) 28 таси ёки 4,6 фоизи акциядорлик тижорат банклари ҳиссасига тўғри
келгани ҳолда жами акциядорлик жамиятлари устав капиталининг 27,8 фоизини
банкларга тўғри келади.

Тармоқлар кесимида кўрадиган бўлсак, “Ўзбекнефтегаз” МХК таркибида 50 та

акциядорлик жамиятлари бирлашган бўлиб, уларнинг устав капиталининг улуши
жами тармоқлар таркибидаги акциядорлик жамиятларининг 38 фоизини ташкил
этади.

Юқорида қайд этилганлардан кўриниб турибдики, мамлакатимиз тижорат

банклари ва “Ўзбекнефтегаз” МХК таркибидаги акциядорлик жамиятларининг устав
капитали мамлакатимиз жами акциядорлик жамиятлари устав капиталининг 65,8
фоизни ўзида жамлаган. Буларнинг барчаси, мамлакатимиз истеъмол бозорларига
маҳсулотларни таклиф этувчи енгил ва оғир саноат соҳасидаги тармоқларнинг
молиявий ресурслари, айниқса

,

ўз маблағларини шакллантириш масаласи муҳим

масалалардан ҳисобланади.

Акциядорлик жамиятларининг

устав капиталида давлатнинг улушини

кўрадиган бўлсак

,

тижорат банкларида 83,0 фоиздан ортиғи, тармоқлар соҳасидаги

компаниялари устав капиталининг 88,0 фоиздан ортиғи давлат улуши ҳиссасига тўғри
келади. Бу ҳам масаланинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланиб, бозор
иқтисодиёти шароитида акциядорлик жамиятлари устав капитали таркибида
давлатнинг улушини минимал даражага туширилиши улар ўртасида бозорнинг
рақобат, талаб ва таклиф, хусусий мулк, баҳо ва фоиз каби механизмларини кенг
татбиқ этиш имкониятини беради.

Юқоридаги фикрларимизнинг тасдиғи

сифатида, 2018 йил 1 августдан бошлаб

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция
муҳитини тубдан яхшилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5495-

сонли Фармонига

асосан мамлакатимизда хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида
қуйидаги имтиёзлар жорий этилди

[12]:

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий

инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 30 фоиздан 15 фоизгача камайтириш;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида

хорижий хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талабни бекор
қилиш. Таъкидлаш жоизки, мазкур талабнинг 2015 йилда

жорий этилиши фаолият

юритаётган

акциядорлик

жамиятларини

тугатилишига

янгидан

ташкил

этилаётганларида муаммоли ҳолатларни келтириб чиқаришига сабаб бўлди,
натижада кейинги йилларда уларнинг сони кескин даражада қисқариб кетди;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам

миқдорини 600 млн сўмдан 400 млн сўмгача камайтириш;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш

давлат божи миқдорини уч бараварга камайтириш каби қатор имтиёзлар жорий
этилди.

Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган хорижий инвестициялар ҳажмининг

ортиши натижасида корхоналарга замонавий технологиялар киритилади, корхоналар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

11

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хорижий мамлакатларга тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти ортади,
аҳолининг ишсизлик даражаси пасаяди, корхоналарнинг дебиторлик ва давлат
бюджети олдидаги қарзлари камаяди.

Бизнинг фикримизча, мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари молиявий

ресурсларини бошқаришда асосий муаммолардан бири уларнинг молиявий
ресурслари таркибида хорижий капитал улушининг пастлиги ёки деярли мавжуд
эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. Бунинг учун мамлакатимиз акциядорлик
жамиятлари ҳозирги кунда нафақат маҳаллий фонд

биржалари котировка листингига

кириш, балки хориждаги нуфузли халқаро фонд биржалари листингига кириш орқали
миллий иқтисодиётга хорижий маблағларни жалб қилиш масаласини жиддий ўйлаб
кўришлари ва ҳал қилишлари лозим.

Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, мамлакатимиз акциядорлик

жамиятларига молиявий ресурсларни жалб қилиш даражаси жуда паст бўлиб, ушбу
масалани ечиш бўйича қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан:

-

мамлакатда бирламчи ва иккиламчи қимматли қоғозлар бозорининг

ривожланмаганлиги;

-

пул бозори ва пул таклифини амалга оширувчи инфратузилманинг заифлиги;

-

юридик шахслар ва аҳолининг пассив даромад топиш амалиётининг

ривожланмаганлиги ва унга нисбатан ишончнинг мустаҳкам эмаслиги;

-

мамлакат мегорегулятори томонидан пул таклифининг заифлиги, ҳозирги кунда

иқтисодиётнинг пул билан таъминлангалик

даражаси 29,5 фоизни ташкил этмоқда. Бу

кўрсаткич, 2017 йил сентбргача 24

-

25 фоиз атрофида эди, валюта сиёсатининг

либераллаштирилиши натижасида миллий валютанинг девальвацияси ҳисобига ушбу
даражадан 29,5 фоизга кўтарилди, кўриниб турибдики бу даражанинг 5,5 фоизи
миллий валютанинг хорижий валюталарга девальвацияси ҳисобига рўй берди;

-

корпоратив қимматли қоғозларни сотиш бўйича тармоқлар ва ҳудудлар

кесимида ўзаро мувозанат таъминланмаганлиги, мамлакатимиз вилоят ва
шаҳарларидаги

акциядорлик

жамиятлари

молиявий

ресурсларини

текис

жойлаштириш ва бу ўз навбатида, мамлакатимиз тармоқлари ва ҳудудларини бир
текисда ва ўзаро боғлиқликда ривожлантириш имкониятини бермайди.

Юқоридаги муаммоларни ўрганиш жараёнида биз "Ўзпахтасаноат" АЖ тизими

корхоналарининг молиявий ҳисоботларини ўрганиб чиқдик.

2-

жадвалда “Ғиждувон пахта тозалаш” АЖнинг молиявий ресурсларини 2015

-

20

19 йиллар 1 январь ҳолатига таркиби ва динамикаси ҳақидаги маълумотлар

келтирилган, унга кўра 2015 йил 1 январь ҳолатига АЖнинг

пассивлари таркибида

ўзлик капитали 80,1 фоизни ташкил этган ҳолда ушбу кўрсаткич 2019 йил 1 январь
ҳолатига 40,5 фоиздан иборат

бўлган ёки шу давр мобайнида 39,6 пунктга камайган.

Акциядорлик

жамиятининг молиявий ресурсларини бошқариш нуқтаи

назаридан ушбу кўрсаткич, ўзлик капиталининг кейинги беш йил ичида бу даражада
пасайиши ресурслари таркибида ўз маблағлари мавқеи камайганлиги, шунингдек
жамиятнинг жалб қилинган маблағларга берилувчанлик даражасининг ортиб
кетаётганлигидан далолат беради. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки

,

АЖнинг молиявий

ресурслари таркибида ўзлик капиталининг абсолют суммадаги салмоғи пасаймаган.



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

12

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жавдал

“Ғиждувон пахта тозалаш” АЖ молиявий

ресурсларининг таркиби ва

динамикаси*

[13]

(фоиз ҳисобида, 1 январь ҳолатига)

Молиявий ресурсларнинг манбаси

2015

2016

2017

2018

2019

I.

Ўзлик капитали

80,1

77,9

76,8

69,3

40,5

Шундан:

-

устав капитали

1,1

1,0

4,2

29,3

26,1

-

қўшилган капитал

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

-

заҳира капитали

7,9

7,6

7,1

7,0

8,9

-

тақсимланмаган (қопланмаган зарар) фойда

22,3

28,2

33,1

17,3

23,4

-

мақсадли тушумлар ва фондлар

65,8

59,9

52,7

46,4

41,6

-

келгуси давр учун заҳиралар

2,9

3,4

3,1

0,0

0,1

II.

Мажбуриятлар

19,9

22,1

23,2

30,7

59,5

1

Узоқ муддатли мажбуриятлар

2

Жорий мажбуриятлар

100

100

100

100

100

Жумладан:

-

жорий кредиторлик қарзлари

93,6

84,1

63,1

85,8

98,3

-

қисқа

муддатли банк кредитлари

6,4

15,9

36,9

14,2

1,7

Жами (

I+II)

100

100

100

100

100

“Ғиждувон пахта

тозалаш” АЖнинг 2015

-

2019 йиллар 1 январь ҳолатига

молиявий ресурслари ҳолатини таҳлили натижасида хулоса қилиш мумкинки,
жамиятнинг молиявий ресурсларини бошқаришда қатор муаммолар мавжуд бўлиб,
биринчиси кейинги йилларда унинг ташқи шўъба ва хўжалик субъектларига молиявий
қарамлик даражаси ошиб бормоқда, эътиборлиси ушбу ҳолат кейинги икки йилда
пайдо бўлган. Иккинчидан, АЖнинг ресурслари таркибида ўзлик маблағлари
улушининг сезиларли даражада пасайиб кетганлиги ўз маблағларини мустақил ва
самарали мақсадларга жойлаштириш борасидаги имкониятларини пасайтиради.

Юқоридаги

2-

жадвал асосида қайд этишимиз лозимки, “Ғиждувон пахта

тозалаш” АЖ мажбуриятлар таркибидаги шўъба ва қарам жамиятларига қарзларни
диверсификация қилиши орқали мажбуриятлар

бўйича вужудга

келиши мумкин

бўлган риск даражасини пасайтириши лозим, шунингдек ресурслар таркибидаги
ўзлик капитали улушининг ҳажмини 75

-

80 фоиздан пасайтирмаслик чораларини

кўриши лозим

.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда биз

3-

жадвалда 2015 йилда ҳукуматимиз

томонидан давлат акциядорлик жамиятларининг

молиявий

-

иқтисодий фаолияти

самарадорлигини аниқлаш учун ўрнатган мезонлари асосида “Ғиждувон пахта
тозалаш” АЖнинг молиявий натижаларига берилган баҳонинг натижаларини таҳлил
қилдик.

3-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, “Ғиждувон пахта тозалаш” АЖ

фаолиятида олинган

даромадларнинг асосий қисми харажатлар сифатида

сарфланади. Масалан, ушбу кўрсаткич жадвалнинг биринчи қаторида келтирилган
бўлиб, таҳлил этилган 2015

-

2019 йиллар давомида 0,90 коэффициентдан кам

бўлмаган, айниқса 2015 йил 1 январь ҳолатига 0,98 коэффициентни ташкил этган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

13

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Албатта, АЖнинг харажатларини даромадларга нисбати бўйича келтирилган
коэффициент жуда юқори бўлиб,

унинг барча даромадлари харажатларни қоплашга

йўналтирилган.

Бизнинг фикримизча, шунингдек маҳаллий ва халқаро амалиётга

кўра, ушбу кўрсаткич 0,80

-

0,85 коэффициентда бўлиши хўжалик юритувчи субъектлар

учун мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

3-

жавдал

“Ғиждувон

пахта тозалаш” АЖ фаолиятининг иқтисодий

самарадорлиги кўрсаткичлари

[14]

(коэффициент ҳисобида)

Кўрсаткичлар

2015-2019

йиллар

бўйича

ҳисобланган

натижалар

2015

2016

2017

2018

2019

1.

CIR

харажатлар ва даромадлар

нисбати

(

CIR

Cost Income Ratio)

0,98

0,94

0,90

0,90

0,92

2.

ROC

Е

-

Жалб

қилинган

капитал

рентабеллиги

(

ROCE

Return on

Capital Employed)*

0,009

0,081

0,121

0,138

0,084

3.

R

ОЕ

—Акционерлик капитали

рентабеллиги (

ROE

Return On

Equity)

0,326

0,326

0,326

0,237

0,161

4.

Активлар рентабеллиги

0,008

0,068

0,099

0,078

0,013

5.

Мутлақ ликвидлилик

коэффициенти

0,012

0,015

0,011

0,0003

0,0009

6.

Молиявий

мустақиллик

коэффициенти

0,80

0,77

0,76

0,69

0,40

7.

Кредиторлик қарздорлиги

айланувчанлиги,

кун ҳисобида

51,0

63,4

58,7

389,8

389,8

8.

Дебиторлик қарздорлиги

айланувчанлиги, кун ҳисобида

92,7

99,1

70,7

8,59

8,59

9.

Тўловга

лаёқатлилик

4,20

3,85

2,63

1,51

1,51

3-

жадвалнинг

иккинчи

қаторида

АЖнинг

жалб

қилинган

капитали

рентабеллиги (жами ўз капитали) рентабеллиги таҳлил натижалари келтирилган
бўлиб, унга кўра ушбу кўрсаткич

2015 йил 1 январь ҳолатига 0,0094 коэффициентни

ёки 0,94 фоизни, 2018 йил 1 январь ҳолатига 0,13 коэффициент ёки 13 фоизни ва 2019
йил 1 январь ҳолатига 0,084 коэффициент ёки 8 фоизни ташкил этган. Бу борада ҳам
АЖда муаммолар мавжуд бўлиб, бу муаммо шундан иборатки

,

унинг жами ўз

капиталининг қайтими даражасида муаммо мавжуд эмас, бироқ даврлар давомида
бу барқарор кўрсаткичга эга эмас, чунки таҳлиллардан кўриниб турибдики унинг
тебраниш даражаси жуда юқоридир.

АЖнинг акциядорлик капитали ва активлар рентабеллиги бўйича амалга

оширилган таҳлиллар ва ўрганишлар натижасига таяниб таъкидлаш мумкинки,
“Ғиждувон пахта тозалаш” АЖда бу борадаги таҳлил натижалари, акциядорлик
капитали ва жойлаштирган активлари самарадорлиги кўрсаткичлари ижобий
ҳисобланади. Масалан, АЖнинг акциядорлик капитали рентабеллиги 01.01.2015

-2017

йилларга мос равишда 0,32 коэффициентдан ёки 32 фоиздан паст даражада
бўлмаган, активлар ҳиссасига тўғри келадиган қайтиш даражаси ҳам шу даврларда

0,008-

0,09 коэффициентда ёки 0,8 ва 9,0 фоиз даражасида бўлган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

14

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Xулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари молиявий

ресурсларини бошқаришда қатор долзарб масалалар, хусусан муаммолар мавжуд
бўлиб, энг муҳими уларнинг фаолиятини бошқариш ва ресурсларни жойлаштиришда
жамият директорлар кенгашининг ваколатларини чекланганлигидир, шунинг
яратилаётган мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш асосида молиявий
ресурсларнинг самарадорлиги ва ҳажмини ошириш ҳисобланади.

Акциядорлик

жамиятлари

молиявий

ресурсларини

бошқариш

самарадорлигини ошириш билан боғлиқ қуйидаги таклифларни амалиётга жорий
қилиш мақсадга мувофиқ:

1.

Акциядорлик жамиятлари молиявий ресурсларини бошқаришда стратегик ва

тактик режалаштиришдан самарали фойдаланиш лозим, стратегик режалаштириш
камида 2 йил узоғи билан 10 йилга, тактик режалаштириш эса стратегик
режалаштиришни босқичма

-

босқич амалиётга тадбиқ этиш учун 6 ойга мўлжалланиб

ишлаб чиқилади.

2.

Акциядорлик жамиятлари молиявий ресурсларини таркиби барқарор,

нисбатан арзон ва узоқ муддатли манбалар ҳисобидан

шакллантирилиши уларни

эркин рақобатга киришиш имкониятини бериш билан бирга, уларни тўловга
қобиллигини оширишга хизмат қилади.

3.

АЖларда қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш учун айрим мавжуд

молиявий инструментлардан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас, бизнинг
фикримизча, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган айрим йирик давлат АЖлари
инфратузилма облигацияларини Марказий Банк қайта молиялаштириш ставкасидан
кам бўлмаган

ставкада эмиссия қилиши уларнинг қўшимча молиявий ресурсларни

жалб қилишига хизмат қилади.

Инфратузилма облигациялари жойлаштиришдан

олинган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида назарда тутилган йирик
лойиҳаларни молиялаштириш учун фойдаланиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва

рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотлари

2.

Корпоратив ахборот ягона портали (www.

openinfo.uz

) ва Марказий

депозитарий (www.

deponet.uz

) маълумотлари асосида муаллифнинг ишланмаси

.

3.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил учун

мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга
Мурожаатномаси.

http://uza.uz/

4.

Ван Хорн Дж.К., Вахович Дж.М. Основы финансового менеджмента. 11

-

е

издание. Москва

-

Санкт

-

Петербург

-

Киев.

Издательский дом «Вильямс». 2004

-

988 стр.

5.

Шеремет А. Д., Сайфулин Р

.

С. Финансы предприятий.

-

М.: ИНФРА

-

М, 1997.

-

343с.

6.

Ковалева А.М., Лапуста М.Г., Скамай Л.Г. Финансы фирмы: Учебник.

-

М.:

ИНФРА

-

М, 2001.

-

254с.

7.

Шоҳаъзамий Ш.Ш. Корпоратив

сиёсат. Дарслик.

-

Т.: Iqtisod

-moliya, 2007.:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

15

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8.

Б

.

Тошмуродова ва

бошқалар. “Корпоратив

молияни

бошқаришнинг

долзарб

масалалари”. Монография

. -

Т.: “Иқтисод

-

молия”, 2017. 225

бет

.

9.

Элмирзаев

С

.

Корпоратив

молия

.

Дарслик

.

Т.: “Иқтисод

-

молия”, 2019. 363

бет

.

10.

www.deponet.uz

(

Ўзбекистон

қимматли

қоғозларнинг

марказий

депозийтарийси

расмий

w

еб

сайти

)

маълумотлари

асосида муаллифлар

томонидан

таййорланди

.

11.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси ва Молия

вазирлигининг “Бюджет

-

2019” бюллетини маълумотларига асосан муаллифнинг

ҳисоб китоби

12

. "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида"ги ПФ

-5495-

сонли Фармони

2018 йил 1 август Lex.uz

13.

“Ғиждувон пахта тозалаш” АЖ молиявий

ҳисоботлари асосида муаллиф

томонидан ҳисобланди.

14.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015

-

йил 28 июлдаги

“Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа

хўжалик юритувчи

субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш
тўғрисида” ги 207

-

сонли Қарори бўйича “Ғиждувон пахта тозалаш” АЖнинг йиллик

молиявий ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган

.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рацобатни ривожлантириш давлат цумитаси маълумотлари

Корпоратив ахборот ягона портали (www.openinfo.uz) ва Марказий депозитарий (www.deponet.uz) маълумотлари асосида муаллифнинг ишланмаси.

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил учун мулжалланган энг му^им устувор вазифалар х,ак,идаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. http://uza.uz/

Ван Хорн Дж.К., Вахович Дж.М. Основы финансового менеджмента. 11-е издание. Москва-Санкт-Петербург-Киев. Издательский дом «Вильямс». 2004 - 988 стр.

Шеремет А. Д., Сайфулин Р. С. Финансы предприятий.- М.: ИНФРА-М, 1997.-343с.

Ковалева А.М., Лапуста М.Г., Скамай Л.Г. Финансы фирмы: Учебник. - М.: ИНФРА-М, 2001.-254с.

Шо^аъзамий Ш.Ш. Корпоратив сиёсат. Дарслик.-Т.: Iqtisod-moliya, 2007.:

Б.Тошмуродова ва бошцалар. "Корпоратив молияни бошцаришнинг долзарб масалалари". Монография. - Т.: "Ик,тисод-молия", 2017. 225 бет.

Элмирзаев С. Корпоратив молия. Дарслик . -Т.: "Ик,тисод-молия", 2019. 363 бет.

www.deponet.uz (Узбекистон к,имматли кртозларнинг марказий депозийтарийси - расмий we6 сайти) маълумотлари асосида муаллифлар томонидан таййорланди.

Узбекистон Республикаси давлат статистика цумитаси ва Молия вазирлигининг "Бюджет-2019" бюллетини маълумотларига асосан муаллифнинг >^исоб китоби

"Узбекистон Республикасида инвестиция му^итини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПФ-5495-сонли Фармони 2018 йил 1 август Lex.uz

"Биждувон пахта тозалаш" АЖ молиявий ^исоботлари асосида муаллиф томонидан ^исобланди.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2015-йил 28 июлдаги "Давлат улуши булган акциядорлик жамиятлари ва бошца хужалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини ба^олаш мезонларини жорий этиш тугрисида" ги 207-сонли К,арори буйича "Биждувон пахта тозалаш" АЖнинг йиллик молиявий ^исоботлари асосида муаллиф томонидан ^исобланган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов