Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банкларининг ролини ошириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-7
37
5
Поделиться
Норов, А. (2020). Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банкларининг ролини ошириш. Экономика и инновационные технологии, (2), 1–7. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11390
Акмал Норов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Ассистент кафедры банковского дела

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банкларининг роли ўрганиб чиқилди. Лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ва уларни
такомиллаштиришдаги муаммолари ҳамда келажакдаги истиқболлари аниқлаб олинди. Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда ривожланган хорижий мамлакатлар
тажрибаси ўрганилди. Тижорат банклари томонидан инновацион лойиҳаларни бошқариш усуллари кўриб чиқилди.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

1

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ

Норов Акмал Рузимаматович

ТДИУ «Банк иши» кафедраси ассистенти

E-mail:

akmal.norov@mail.ru

Аннотация:

Мақолада инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат

банкларининг роли ўрганиб чиқилди. Лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ва уларни
такомиллаштиришдаги муаммолари ҳамда келажакдаги истиқболлари аниқлаб олинди.
Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда ривожланган хорижий мамлакатлар
тажрибаси ўрганилди

.

Тижорат банклари томонидан инновацион лойиҳаларни бошқариш

усуллари кўриб чиқилди.

Калит

сўзлар:

инновация, инвестиция лойиҳаси, тижорат банклари кредитлаш

амалиёти, инновацион фаолиятни бошқариш, кредит портфели.

Abstract:

The article discusses the role of commercial banks in financing innovative projects.

Problems and prospects for improving the efficiency of projects and their improvement were
identified. The experience of developed foreign countries in financing innovative projects is studied.
The methods of managing commercial banks of innovative projects are considered.

Key words:

innovation, investment project, commercial bank lending practice, innovation

management, loan portfolio.

Кириш

Мамлакатдаги ижтимoий

-

иқтиcoдий ҳаётни инновацион лойиҳаларсиз

ривожлантириш қийин, уларни молиялаштиришда

тижoрaт бaнклaрининг

роли муҳим

аҳамият касб этади. Сaбaби тижoрaт бaнклaри инновацион лойиҳа ишлaб чиқaрувчи
ҳaмдa хизмaт кўрсaтувчи корхоналарни

кредит мaблaғлaри билaн тaъминлaб,

мaмлaкaтимиздa инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда acocий пoғoнa
вaзифacини бaжaрaди вa шу орқaли, жaмиятдa умумий мaкрoиқтиcoдий
бaрқaрoрликни тaъминлaшгa ўз ҳиссaсини қўшaди.

Мaмлaкaт иқтиcoдиётини мoдeрнизaциялaш шaроитидa тижoрaт бaнклaри

томонидан инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг aҳaмияти йилдaн

-

йилгa

oшиб бoрмoқдa. Тижорaт бaнклaрининг крeдитлaри ёрдaмидa иқтиcoдиётнинг муҳим
тaрмoқлaри молиялаштирилмоқда, янгидaн

-

янги инновацион лойиҳалар билан

фаолият кўрсатувчи корхоналар

бaрпo этилмoқдa, иннoвaциoн тeхнoлoгиягa

acocлaнгaн ишлaб чиқaришлaр вa хизмaт турлaри жoрий этилиб, янги мaҳcулoт
турлaрини ярaтиш ишлaри ривожлантирилмoқдa.

Тижoрaт бaнклaри фaoлиятини инновaцион ва инвестицион лойиҳаларни

молиялаштиришдаги рoли бoрacидa Ш.Мирзиёeв томонидан «Бaнк инвecтиция
фaoлиятигa ўз мaблaғлaри билaн биргa, тaшқaридaн мoлиялaштириш мaнбaлaрини
жaлб этиш бўйичa чoрa

-

тaдбирлaр ишлaб чиқиши кeрaк»

[1]

дeя таъкидлангани

,

ҳамда, Мамлакатда

2020 йилни «Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни

ривожлантириш»

деб эълон қилингани

,

унинг Дастурида инновацион лойиҳаларни

мамлакатда ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш, илм ва маърифатни ҳар томонлама
қўллаб

-

қувватлаш, иқтисодиётнинг ривожланишини барча босқичларида инновацион


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

2

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

лойиҳаларни молиявий таъминлаш масалалари инобатга олинганлиги тадқиқотнинг
бугунги кундаги долзарблигини белгилаб

беради

.

Мaмлaкaт иқтиcoдиётини ривожлaнтириш йўлидa oхирги йиллардa тижорат

банклари томонидан кредитлаш ҳажми бир неча ўн маротабо кўпaйди. Бироқ, бизгa
мaълумки ривoжлaниш вa тaрaққиёт жaрaёни шиддaтли рaқoбaт тус олиб, муaммoлaр
acocидa мукaммaллaшиб бoрaди. Банклар томонидан инновацион фаолият билан
шуғулланадиган

корхоналарнинг

лойиҳаларини

молиялаштиришда,

уларни

ликвидлилиги паст деган баҳо берилмоқда. Бу корхоналарга банк кредитларини
ажратишда муаммоларни юзага келтириб чиқармоқда. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш
йўлларини, янги инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ва бошқариш
усулларининг

илмий

-

назарий

ва услубий жиҳатдан чуқур тадқиқ этиш муҳим вазифа

ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

«Инновация» атамаси (лотинча «innovato» сўзидан олинган) янгилаш ва

яхшилаш деган маънони англатади. Инновация мазмунида янги деб қабул қилинган

маданиятнинг моддий (номоддий) қиймати сифатида англанган.

Иқтисодчи олимларнинг фикларига тўхталиб ўтадиган бўлсак қуйидаги

хорижлик олимлар ўзларининг турлича талқинларини келтириб ўтган, хусусан:

И.Л. Балабанов

«инновация» бу –

назорат, режалаштирилган усули, янги техника

ва технология, ишлаб чиқариш, меҳнат, хизмат кўрсатиш, бошқаришни ташкил
этишнинг янги шаклига капитал киритишдан олинган натижани намоён этади деб
тушунтирган

[2];

А.Б. Борисов

«инновация» бу технологияларнинг янги турларини ишлаб чиқиш,

яратиш ва тарқатиш, янги ташкил қилиш шаклларини жорий этишга қаратилган
ижобий фаолият натижасини англатади деб ҳисоблайди

[3];

Ўзбекистонлик

иқтисодчи

-

олимлардан

Р.Гимуш

ва

Ф.Матмуродовлар

«инновация» деганда янгилик ва янгилик киритиш деган маънони англатишини айтиб
ўтганлар

[4];

Б.Э.

Тошмуродова ва Н.

Жияновалар фикрига кўра «инновация» тушунчаси ўз

ичига нафақат техник изланишларни, балки корхона иши усулидаги янгиликларни ҳам
олишини айтиб ўтганлар

[5].

-

Жаҳон банки инновацияни технологияларни ёки жамиятда нимадир янги

нарсани амалиётда қўлланилиши деб тушунтиради (World bank report, 2010).

-

Г. Попов инновация фаолиятини тугалланган илмий

-

тадқиқотлар ва

ишланмалар натижаларини ёки такомиллашган технологик жараёнда амалга
оширилувчи, маҳсулот ишлаб чиқариш учун эришилган илмий

-

техник ютуқларни олиш

тушунтиради

[6].

Сўнгги йилларда бутун жаҳон миқёсида содир бўлаётган молиявий иқтисодий

инқироз шароитида инновацион лойиҳалар ва инновацион фаолиятнинг аҳамияти
янада ошди. Бу ўз навбатида мамлакатимизда банкларнинг инновацион фаолиятида
ва умуман давлатнинг инновацион сиёсатида ижобий ўзгаришлар вужудга келишига
олиб келди.

Мазкур соҳа вакилларини қўллаб–қувватлаш мақсадида мамлакатда тижорат

банклари томонидан инновацион лойиҳаларни кредитлаш, мамлакат иқтисодиётини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

3

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

модернизациялаш шароитида уларни ролини ошириш бугунги кунда долзарб бўлиб
турибди.

Шу ўринда

,

иқтисодчи олим

Р.Х.

Карлибаеванинг фикрига тўхталиб ўтадиган

бўлсак, иқтисодий ислоҳотлар шароитида мамлакат миллий иқтисодиётини
модернизациялаш, маҳсулот ишлаб чиқариш суръатини оширишга қаратилган
иқтисодий сиёсатни жонлантиришни талаб қилишни келтириб ўтган

[7].

Фикримизча, миллий иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда янги ишлаб

чиқаришни ташкил этишда банк кредит ресурсларини жалб қилиш долзарб
масаладир. Чунки, янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларни амалга оширишда
йирик молиявий имкониятлар талаб этилади. Мазкур

молиялаштириш масаласининг

ечими корхоналарга кредитлар бериш билан таърифланади.

Ўзбекистонда инновацион ғояларини кредитлашга муҳтож корхоналар сони

охирги йилларда тобора ортиб бормоқда. Бунда кредит ресурслари айланма
воситалар ҳарид қилишга эмас, балки стратегик ривожланиш дастурларини
молиялаштиришга йўналтирилиши назарда тутилади. Маълумки, бу ҳолда
жойлаштирилган ресурслар юқори рискли ва аксарият ҳолларда тижорат
лойиҳаларини амалга ошириш натижасида шаклланувчи даромадлар ҳисобидан
қайтиб келади.

Бугунги кунда тижорат банклари кредит сиёсати ва корхоналарни

кредитлаш

амалиётидаги камчиликлар

,

жумладан, республикада банкларнинг кредитлаш

тартиби ҳанузгача жаҳон стандартлари ва мижозларнинг талабларига жавоб бера
олмаслиги, ривожланган давлатлар тижорат банкларининг кредитлаш амалиётининг
мамлакат тижорат банкларига татбиқ этилмаётганлиги мазкур мақола

мавзусининг

танланишига сабаб бўлди. Шу сабабли, тижорат банкларининг бугунги кундаги
корхоналарни

кредитлаш амалиётидаги мавжуд муаммоларини аниқлаш, хорижий

банклар кредитлаш амалиётининг устувор томонларини амалий таҳлиллар асосида
ўрганиш, уларнинг бу соҳадаги илғор тажрибалари, Ўзбекистон тижорат банклари
кредитлаш амалиётида жорий қилиш юзасидан аниқ асосланаган илмий таклифларни
тақдим этиш кўзда тутилганлиги ушбу илмий мақоланинг

долзарблигини намоён

этади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида ииновацион лойиҳалар билан фаолият кўрсатувчи

корхоналарнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни, ривожланиши, ўзига хос
хусусиятлари ва унда аҳоли иш билан бандлигини аниқлаш бўйича ўрганишга
диалектик ва тизимли ёндашув, комплекс баҳолаш, қиёсий ва солиштирма таҳлил,
статистик ва динамик ёндашув ҳамда гуруҳлаш усулларидан фойдаланилди. Мамлакат
иқтисодиёти учун ижобий таъсир этувчи кредит ҳажмини аниқлаш ва шу билан
биргаликда инновацион лойиҳалар хусусан реал секторга ажратилган кредитларнинг
ЯИМга таъсири қай даражада эканлигини эконометрик таҳлиллар қилинди. Мазкур
ишнинг амалий аҳамияти шундаки, мамлакатда миллий ўсишни таъминлашда
мамлакат ялпи ички маҳсулотининг миқдорий ўсиши 2025 йил учун 350 трлн. сўм деб
фараз қиладиган бўлсак, ушбу натижага эришиш учун банклардан талаб этиладиган
жами кредитлар миқдори 25,543 трлн. сўмни ташкил этиши аниқланди.

Иқтисодиётнинг барқарор суръатларда ривожланиш омилларидан бири

инновацион лойиҳаларни молиялаштиришидир.

Ушбу жараёнда аҳоли иш билан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

4

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бандлигининг

ошиб бориши ва бу кўрсаткичларни солиштирма таҳлил қилиш, шу

асосда тегишли тавсиялар ишлаб чиқиши билан белгиланади.

Таҳлил ва натижалар

Жаҳон банки маълумотларига

кўра, 2018 йилда инновацион лойиҳалар асосида

фаолият кўрсатадиган корхоналарнинг банк кредитларига бўлган талаби
ривожланаётган давлатларда бирмунча юқори ҳисобланади. Ривожланган
давлатларда ўртача 40 фоиз корхоналарнинг кредит олишга эҳтиёжи мавжуд бўлса,
Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига ушбу кўрсатгич 45 %дан 60 %гача
бўлганлигини кузатиш мумкин. Шу билан бирга кредитлаш жараёнида гаров талаб
этилиши ривожланган мамлакатларда ўртача 60 %дан юқори бўлса, Шарқий Европа ва
Марказий Осиё мамлакатларида ўртача 80 %дан юқорилигини кўрсатиш лозим

(1-

расм).

Юқоридаги давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, корхоналарнинг

инновацион лойиҳаларини кредитлаш аҳолининг турмуш даражасини ошириш, аҳоли
бандлиги, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш каби аниқ ижтимоий –

иқтисодий

муаммоларни ҳал қилишга

йўналтирилиши лозим. Дунё амалиётида синалган

инвестицион кредитлашнинг тажрибасидан Ўзбекистон Республикасида ушбу
йўналишдаги бозорнинг шаклланаётганлиги шароитда унинг ижобий томонларидан
фойдаланиш назарий ва амалий жиҳатдан муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

1-

расм. Жаҳонда инновацион лойиҳалар асосида фаолият кўрсатадиган

корхоналар даражасининг банк кредитларига бўлган талаби,

фоизда

Манба: Жаҳон банки 2018 йилги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

МДҲ мамлакатларини мисол қилиб олганда Белоруссияда 2007 йилда

"Инновацион ривожланиш давлат дастури"нинг қабул қилиниши билан илмий
ишланмаларнинг тижоратлаштирилиши республикада инновацион фаолиятнинг

62

83

78

75

42

48

41

36

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

Ривожланган

давлатлар

Шарқий Европа

ва Марказий

Осиё

Хитой

Чехия

Гаров талаб
этиладиган
кредитлар улуши,
фоизда

Кредит олишга
эҳтиёжи мавжуд
инновацион
лойиҳалар асосида
фаолият ютитаётган
корхоналар улуши,
фоизда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

5

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ривожланишига олиб келди. Мамлакат инновацион инфратузилмаси ушбу сохадаги
маслаҳат хизматлари, ахборот ва ташкилий ёрдам кўрсатувчи 80 дан ортиқ
компанияларни ташкил қилади. Турли технопарклар, иккита инновация маркази, ўн
бирта

технологиялар трансферти фирмалари, учта технологияларни узатиш халқаро

марказлари ва бошқа инновацион инфратузилма ташкилотлари фаолият юритади.

Белоруссияда инновацияларни молиялаштириш асосан компаниялар ўз

маблағларн ва айниқса бюджет маблағлари

асосида амалга оширилади

.

Жами

харажатларнинг деярли

70

%и банк кредитлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар

маблағи ҳаммаси бўлиб бир

фоизни ҳам ташкил қилмайди. Бунга албатта

инновациялар соҳасидаги инвестиция лойиҳаларииинг юқори рискли бўлиши ва
қайтимнинг келиш эҳтимоли нисбатан пастроқ бўлиши сабабчидир. Шунинг учун
Белоруссияда венчурли молиялаштиришни кенг кўламда ривожлантириш устида иш

олиб борилмоқда (2

-

расм).

2-

расм. Белоруссия Республикасида инновацияларни молиялаштириш манбалари

тузилмаси

Манба: Белоруссия Республикасида статистик тўплами, 2018

Шу ўринда, Ўзбекистондаги иқтисодий ривожланиш ҳолатларини таҳлил

қиладиган бўлсак. 2019 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 511,8 трлн. сўмни
ташкил қилди ва 2018 йил билан қиёслаганда 25,8 % ўсишга эришган. 2014

-2019

йилларда, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ва тижорат банклари кредитларининг
ҳажми ўсиш тенденциясига эга бўлган. Иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган
кредит қўйилмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 2019 йилда 26,3 %га ошиб, 2020 йил
1 январь ҳолатига 211,5 трлн. сўмга етди, кредитларнинг ЯИМ нисбатан даражаси 41,3
%ни ташкил этди. Бундан қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин, мамлакатда ҳақиқатан
бунёдкорлик ишлари кенг қулоч ёйиб, пулга талаб ошмоқда ва бу кредит билан
таъминланиш

даражаси

ошиб

бораётганлигидан

далолат

беради.

Аммо

24%

44%

1%

17%

0%

14%

Ўз маблағлари

Бюджет маблағлари

Бюджетдан ташқари жамғармалар
маблағлари

Хорижий инвесторлар маблағлари

Кредитлар ва қарзлар

Бошқа ташкилотлар инвестициялари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

6

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

кредитларнинг ЯИМ нисбатан даражаси олдинги йилга нисбатан бор йўғи 0,1 фоизга
ошганлиги, деярли ошмаганлиги бу мамлакатда реал секторга ажратилаётган
кредитлар етарли даражада эмаслигини кўрсатиб турибди (1

-

жадвал).

Ўзбекистонда технология ва инновацион тизими технологик жараённи бугунги

кунда олдинги марраларда эмас, шунинг учун хориждан янги билимлар ва
технологияларнинг кириб келиши ва ўзлаштирилишига мухтожмиз. Хорижий
инвестицияларни жалб қилиш ва хориж технологияларини ўзлаштириш давлат
инновация сиёсатининг асосий устуворликларидан биттаси бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиёти учун янгилик ҳисобланадиган мавжуд инновацияларни
ўзлаштириш ва мослаштириш кўпроқ аҳамиятлидир.

Бугунги кунда корхоналарнинг ривожланиши, жумладан замонавий хизматлар

кўрсатиши ва

рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариши учун давлат томонидан

бир қанча ижобий ишлар олиб борилмоқда, ҳамда уларни қўллаб

-

қувватлатлаш ва

молиявий ёрдам кўрсатишга катта эътибор берилмоқда.

1-

жадвал

Ўзбекистонда ялпи ички махсулот ва тижорат банклари кредит

қўйилмаларининг

миқдори

ва улуши

Кўрсаткичлар

2014

й

2015

й

2016

й

2017

й

2018

й

2019

й

Ялпи ички маҳсулот

(трлн.сўм)

177,1,

210,1

242,4

302,5

406,6

511,8

Кредит қўйилмалари

(трлн.сўм)

34,5

42,7

53,4

110,6

167,4

211,5

Ўзгариши

(

фоиз

)

19,5

20,3

22,0

36,6

41,2

41,3

Манба:

https://stat.uz/uz/

ва

http://cbu.uz/oz/

сайтлари маълумотлари асосида муаллиф

томонидан

тайёрланди.

Мамлакатимизда инновацион корхоналарни молиявий таъминлаш тизими

бўйича яхлит тасаввур ҳали шаклланмаган. Маблағи бор йирик корхоналар кичик
инновация

корхоналарининг

лойиҳаларига

қизиқиш

билдирмаяптилар.

Инноваторларнинг ўзлари ҳам кредит муддати кичиклиги, фоиз ставкаларининг
юқорилиги ва гаров таъминотининг йўқлиги туфайли кредит маблағларини
олмасликка ҳаракат қилади. Молиялаштиришнинг етишмаслиги

-

бу муаммонинг

фақат бир томони, шунингдек, маблағларни қандай қилиб тақсимлашни ҳам билиш
керак.

Аммо, 2017 йил қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

устувор йўналишларида иқтисодиётни инновацион йўл орқали ривожлантириш
стратегияси белгилаб берилиши натижасида, тижорат банклари олдин рисклилик
даражаси юқори ва ликвидлилиги паст деб ҳисоблаб юрган инновацион фаолият
билан шуғулланадиган корхоналар билан ишлашдан манфаатдорлик даражаси
ўзгарди.

Банклар

томонидан

инновацион

лойиҳаларни

молиялаштириш

механизмларини

такомиллаштириш зарурияти юзага келди.

Хулоса ва таклифлар

Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банкларининг ролини

ошириш бўйича умумлаштирилган

қуйидаги

таклиф

ва тавсиялар ишлаб чиқилди:

-

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Рсспубликасини ривожлантиришнинг бешта

устувор

йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган вазифаларга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

7

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мувофиқ республика иқтисодиётида инновацион ривожланиш жараёнларида

тижорат

банклари иштирокини кенгайтириш учун белгиланган вазифаларни янгидан аниқлаш;

-

Республикадаги асосий тармоқларни модернизация қилишни, хусусан

инновацион

аҳамиятдаги

инвестиция

лойиҳаларини

банклар

томонидан

молиялаштиришда лойиҳавий молиялаштириш усулидан фойдаланиш кўламини
кенгайтириш учун банкларнинг ўзлик активлари ҳажмини ошириш

;

-

Тижорат банкларининг инвестицион лойихалар соҳасини аниқлаш, баҳолаш ва

бошқаришнинг янги услубиятини ишлаб чиқиш

;

-

Тижорат

банкларининг

инвестицион

лойиҳаларини

молиялаштириш

механизмини такомиллаштиришда асосий эътибор

банклар томонидан инновацион

лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва бунда
нафақат сонли иқтисодий кўрсаткичлар билан баҳолаш, балки сифат жиҳатидан ҳам
самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий қилиш

йўлга қўйилса мақсадга

мувофиқ бўларди.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиeёв Ш.М. «Мамлакатни 2016 йилда ижтимoий ривoжланишининг аcocий

якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтиcoдий даcтурнинг энг муҳим уcтувoр
йўналишлари»га бағишланган маъруза. Халқ cўзи, 2017 йил 16 январь. № 11 (6705);

2.

Балабанов И.Л. «Инновационный менежмент»

СПб.: Питер

, 2001.

120 с

;

3.

Борисов А.Б. «Большой экономический словарь»

М.: Книжный мир

, 2000.

86

с;

4.

Гимуш Р.И.

,

Матмуродов Ф. М. «Инновация менежмент»: Иктисодиёт олий ўқув

юртлари учун ўқув қўл.

-

Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти,

-

Б.

10.2008. -

144 б;

5.

Тошмуродова Б.Э., Жиянова Н. «Инновация фаолиятни молиявий

рағбатлантириш». Ўқув қўлланма. –

Т.: IQTISOD

-MOLIYA, 2006.-110

б

;

6.

Попов Г. «О проблемах кризиса»

2009

года http:

//www.uptp.ru /content

/Disp_Online.php?Num=l;

7.

Р.Х. Карлибаева Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Тошкент,

2011 йил, 14

-

б.

Библиографические ссылки

Мирзиеёв Ш.М. «Мамлакатни 2016 йилда ижтимоий ривожланишинингасосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган ицтисодий дастурнинг энг мух,им устувор йуналишлари»га багишланган маъруза. Халцсузи, 2017 йил 16 январь. № 11 (6705);

Балабанов И.Л. «Инновационный менежмент» СПб.: Питер, 2001- 120 с;

Борисов А.Б. «Большой экономический словарь» М.: Книжный мир, 2000. - 86 с;

Гимуш Р.И., МатмуродовФ. М. «Инновация менежмент»: Иктисодиётолий ук,ув юртлари учун уцув пул. - Т.: Узбекистан файласуфлари миллий жамияти нашриёти, - Б. 10.2008. -144 б;

Тошмуродова Б.Э., Жиянова Н. «Инновация фаолиятни молиявий рагбатлантириш». 'Ук.ув цулланма. -Т.: IQTISOD-MOLIYA, 2006.-110 б;

Попов Г. «О проблемах кризиса» 2009 года http: //www.uptp.ru /content /Disp_Online.php?Num=l;

Р.Х. Карлибаева Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Тошкент, 2011 йил, 14-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов