Способы финансирования из бюджета и их характеристика

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-11
30
3
Поделиться
Эрназаров, К. (2020). Способы финансирования из бюджета и их характеристика. Экономика и инновационные технологии, (4), 1–11. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11652
Комилжон Эрназаров, Законодательная палата Олий Мажлиса

заместитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются методы бюджетного
финансирования и их особенности.  Структурированы их взаимные сходства и различия. Сформирован независимый авторский подход к ним, а также теоретически и юридически оценены преимущества бюджетирования, ориентированного на результат.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

1

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ ВА

УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

E-mail:

k-ernazarov@mail.ru

Аннотация

:

Мазкур мақолада бюджетдан молиялаштиришнинг методлари

ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Уларнинг ўзаро ўхшаш ва
фарқли хусусиятлари тизимлаштирилган. Уларга нисбатан мустақил муаллифлик
ёндашуви

шакллантирилган,

шунингдек,

натижага

йўналтирилган

бюджетлаштиришнинг афзалликлари назарий

-

ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланган.

Калит сўзлар

:

бюджет сиёсати, бюджетлаштириш ууллари, натижага

йўналтирилган

бюджетлаштириш,

бюджет

харажатлари,

бюджет

самарадорлиги.

Аннотация

:

В

статье

рассматриваются

методы

бюджетного

финансирования и их особенности. Структурированы их взаимные сходства и
различия. Сформирован независимый авторский подход к ним, а также
теоретически

и

юридически

оценены

преимущества

бюджетирования,

ориентированного на результат.

Ключевые слова

:

бюджетная политика, бюджетирование, бюджетирование,

ориентированное на результат, расходы бюджета, эффективность бюджета.

Abstract

:

This article examines the methods of budget financing and their specifics.

Their mutual similarities and differences are structured. An independent author's approach
to them has been formed, as well as the advantages of result-oriented budgeting have
been theoretically and legally assessed.

Keywords

:

budget policy, budgeting sons, results-oriented budgeting, budget

expenditures, budget efficiency.

Кириш

Давлат бюджетидан молиялаштиришда мамлакатлар турли усуллардан

фойдаланиб маблағларни тақсимлашни амалга оширадилар. Бюджет харажатларини
йўналтириш ва улардан мақсадли фойдаланиш асосий омиллардан бири
ҳисобланади.

Тадқиқотлардан маълумки, давлат бюджети давлатнинг зиммасидаги

вазифаларни бажарилиши учун молиявий таъминлаш воситаси сифатида акс этиб
келган. Бу эса, давлат бюджетидан молиялаштириш усулининг қандай

бўлишидан

қатъий назар давлатнинг вазифалари бюджетдан молиялаштирилиши доимий
мавжуд бўлишини англатади.

Доц. И.Алимов “

...

ҳар

бир мамлакатда давлат бюджети тузилмаси ва бюджет

тизими мавжуд бўлиб, бюджет тузилмаси мазкур давлатнинг сиёсий

-

маъмурий

тузилмасига асосан шакллантирилади. Давлат бюджети тузилмаси ўз моҳиятига кўра,
давлат бюджетини тузиш тамойиллари, уни тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва
ижро этиш тартиби, бюджет даромадларини шакллантириш, унинг харажатларини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

2

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

амалга ошириш тамойилларини ташкил этишни ифодалайди” деб таъкидлаб ўтади

[1].

Бизнингча, бюджетдан молиялаштириш усулларининг қандай бўлиши давлат

зиммасидаги масалаларни ўзгартиришни тақозо қилиши керак эмас. Бюджетдан
молиялаштириш усулларидан фойдаланишдан кўзланган мақсадга

эришиш учун

самарали эканлигини ифода этиши лозим. Шу боисдан, давлат стратегик
мақсадларига бюджет харажатларини уйғунлаштириши лозим бўлади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Бозор муносабатларининг ривожланиши натижасида бюджетнинг айрим

харажатларини хусусий

тармоққа ўтишининг кучайиб бориши кузатилади. Бу эса,

бюджет харажатларини амалга оширишда бозор иқтисодиёти тамойилларидан кенг
фойдаланишни ўзида ифода этади. Бюджет харажатларига бозор муносабатларини
татбиқ этишда қуйидаги элементларни юзага келиши билан изоҳлаш мумкин:

бюджет сиёсатининг номарказлашуви;

давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказилиши;

давлат бюджетини режалаштиришнинг

либераллашуви.

Ўз навбатида, бюджет сиёсатидаги фундаментал ўзгаришларнинг юзага келиши

бюджет харажатларини режалаштириш услубларини ҳам такомиллаштиришга бўлган
заруратни келтириб чиқаради.

Бюджет сиёсатининг номарказлашуви –

бу маҳаллий ҳокимият органлари

ваколатларига кўплаб молиявий қарорлар қабул қилишни тақдим этишни англатади.
Жумладан, М.Хайдаров бюджет молиявий мустақиллигига эътибор қаратади.
Номарказлаштириш натижасида жамият хизматларини шундай ташкил ва тақдим
этилиши назарда тутиладики, улар маҳаллий аҳоли эҳтиёжларини тўлақонли
қониқтиришни таъминлашлари керак

[2]

, деб таъкидлайди.

Доц. А.Ли бюджетни режалаштириш тўғрисида ўзининг кўплаб илмий

хулосаларини келтириб ўтади. Давлат бюджетининг роли даромадлар ва
харажатларнинг бошқа барча баланслари, сметалар, молиявий режалар, шунингдек
кредит ва касса режалари билан узвий боғланганлигини таъкидлаб ўтади.
Шуннингдек, А.Линкольннинг “давлатнинг қонуний мақсади –

инсонлар жамияти

учун зарур бўлган барча ишларни, уларни бир шахс сифатида ёки биргаликда умуман
уддасидан чиқа олмайдиган ёки маромида бажара олмайдиган фаолиятни
бажаришдан иборат” деган фикрини келтириб ўтади

[3].

А.Лининг фикридан давлатнинг

қандай функцияларини унинг зиммасидан олиш

мумкинлигини англаш мумкин. Демак, фуқаролар/бизнес вакиллари мустақил
равишда молиялаштиришни инкор этмайдиган йўналишларни давлат зиммасидан
олиш мумкин. Буларга, таълимнинг айрим босқичлари, баъзи тиббий хизматлар ёки
иқтисодиётни қўллаб

-

қувватлаш харажатлари кабиларни киритиш мумкин. Лекин

мудофаа, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви каби давлат функцияларини
хусусийлаштиришнинг имкони мавжуд эмас ёки бу каби тажрибалар жаҳон
амалиётида кузатилмайди.

Бизнингча, давлатнинг зиммасидаги ажралмас соҳаларда харажатларини

бюджетдан молиялаштиришнинг либераллашуви юзага келиши лозим. Сабаби,
жаҳон тажрибасида ҳам бозор қонунларини бюджет сиёсатига татбиқ этилиши айнан
молиялаштиришнинг эркинлаштирилиши билан акс этади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

3

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Доц. А.Юлдашев ва бошқ. давлат харажатлари, биринчи навбатда,

иқтисодиётдаги зарур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг
ўсишини, ижтимоий харажатларнинг манзилли бўлишини таъминлаш муҳим
аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирда молиявий сиёсатнинг муҳим элементларидан бири
эканлигини таъкидлаб ўтади

[4].

Шу нуқтаи назардан, бюджетдан молиялаштиришнинг кенг фойдаланиладиган

усулларини кўриб чиқишга ва уларни ўзаро таққослашга назарий жиҳатдан
ёндашувларни амалга оширамиз.

Умуман олганда, бюджет харажатларини режалаштиришнинг кўплаб назарий

асослари мавжуд бўлиб, уларга нисбатан турлича ёндашувларни кўриш мумкин.

Академик

С.Гулямов,

профессорлар

Н.Жумаев,

Д.Рахмонов

ва

доц.

М.Ташходжаевларнинг жамоавий

монографиясида бюджетдан молиялаштиришнинг

учта усулига тўхталиб ўтади

[5].

Жумладан:

1.

Бюджет

-

суғурта модели. Ушбу модель доирасида бюджет

маблағлари, иш

берувчилар, ишчиларнинг мақсадли тўловларини амалга ошириш орқали
молиялаштирилади. Мазкур модель кенг

тарқалган бўлиб, у Германия, Франция,

Италия ва Швеция мамлакатларида амал қилади.

2. Бюджет модели. Асосан бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Ушбу модель Буюк Британия ва шу каби мамлакатларда фойдаланилади

.

3. Корхона модели. Бунда соғлиқни сақлаш муассасалари аҳолига тиббий

хизматлар ихтиёрий суғурта фонди маблағлари ёки тўғридан

-

тўғри тўловлар

ҳисобидан

ўтказиб беради. Мазкур модель асосан АҚШда кенг тарқалган.

М.Хусаинов бюджетни режалаштиришда йўналишлари ўзаро таққослаш орқали

маблағларни тақсимлаш методини таклиф этади

[6]

. Унга кўра, бюджет

сўровномаларини иерархик тарзда шакллантириш асосида устувор мақсадлар
аниқланиши кўзда тутилади. Сўнгра мутахассис

-

экспертлар фикри асосида бюджетни

молиялаштириш соҳалари ўзаро таққосланиб устунликка эга йўналишлар
аниқланади.

Фикримизча,

юқорида

келтирилган

ёндашувларда

бюджетдан

молиялаштиришнинг таққослама ва хорижий моделларига эътибор қаратилган.
Мазкур моделлар усулларга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, бир моделнинг ўзида
бир неча методлардан фойдаланилиши мумкин.

Тадқиқот методологияси

Мақолада илмий абстракциялаш, мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил,

динамикада

ўрганиш,

маълумотларни

гуруҳлаш,

таққослаш

усулларидан

фойдаланилган.

Таҳлил: бюджетлаштириш усуллари

Ўзбекистон амалиётига тўхталиб ўтадиган бўлсак, бюджетни режалаштириш

усулининг бош омили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3
сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини
такомиллаштириш тўғрисида”ги 414

-

сонли қарори билан бевосита боғлиқ

ҳисобланади.

Мазкур ҳужжатга

кўра, бюджет ташкилотлари молиялаштирилиши смета

харажатлари асосида тўрт гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, иш
ҳақига қўшимчалар, капитал қўйилмалар

ва бошқа харажатлар

)

га ажратилган ҳолда


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

4

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

амалга оширилиши белгиланган. Ушбу методнинг 2000 йил 1 январдан бошлаб
амалга киритилиши ҳар

қандай бюджет харажат

йўналишлари

қатъий

белгиланишини ўзида акс эттиради.

Бугунги кунда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси харажатлар

гуруҳларининг ҳар бир моддалари бўйича режалаштирилиб, мазкур сметалар
асосида тўловлар амалга оширилмоқда (Ягона ғазна ҳисоб рақамига ўтилгандан сўнг
молиялаштириш йўқ бўлиб (оғзаки терминологияда мавжуд), ягона ғазна ҳисоб
рақамидан касса харажати (тўловлар) амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда
харажатлар режалаштирилиши харажат гуруҳларининг ҳар бир моддалари кесимида
амалга оширилади)

.

Тадқиқотларимиз давомида бюджет харажатларини режалаштириш усулларини

айрим жиҳатларини кўриб чиқишга харакат қиламиз

Бу борада, тадқиқотчи А.Абдуллаев томонидан бюджетдан молиялаштиришнинг

усулларини тизимлаштириб бериши алоҳида аҳамиятга эга. Унга кўра, мактабгача
таълим муассасаларини молиялаштириш бюджет ва бюджетдан ташқари манбалар
ҳисобидан молиялаштириш хусусиятлари аниқланган

(1-

жадвалга қаранг)

[7]

.

1-

жадвал

Мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш услублари ўзига хос

хусусиятлари

Молиялаш

-

тириш услуби

Молиялаштириш

объекти ва

предмети

Молиялаштириш

манбаси

Бюджет

маблағларин

тақдим этиш

шакли

Бюджет

маблағларин

тақдим этиш

шарти

Сметали

Муассаса, муассаса

харажатлари

Бюджет ва уй

хўжаликлари

маблағлари

Муассасага

ажратмалар

Смета моддалари

бўйича харажатли

қатъий мақсадли

амалга ошириш

Нормативли

Хизмат, хизмат

харажатлари

Бюджет ва уй

хўжаликлари

маблағлари

Муассасага

ажратмалар,

субсидия

Кўрсатилган

хизматларга

мақсадли харажат

қилиш

Дастурий

Мақсад, мақсадли

дастур тадбирлари

Бюджет ва

тижорат ва

нотижорат

ташкилотлар

маблағлари

Бюджетдан

инвестициялар,

субсидиялар,

давлат

харидларига

ажратмалар

Мақсадли

дастурлар асосида

режалаштирилган

натижаларга

эришиш

Шартномали

Хизмат, таълим

хизматларини

ривожлантириш

хизматлари

харажатлари

Бюджет ва уй

хўжаликлари

маблағлари

Давлат билан
шартномалар

бўйича

хизматларга

бюджет

ажратмалари

Давлат билан
шартномалар

бўйича аниқланган

хизматларни

етказиб бериш

Е.Новак молиявий менежментнинг харажатлар функцияси сифатида нархнинг

шаклланиши смета асосида юзага келишини қайд этади. Ундан кўзланган мақсад
нархларнинг шаклланиши очиқлигини таъминлашга қаратилган. Лекин сметали
усулда етарли сифат мезоиининг йўқлиги ва ортиқча бошқарувнинг вужудга
келишини тақозо қилиши асослаб берилади

[8].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

5

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Е.Елистратова

Бюджет маблағларидан фойдаланиш ва тақдим этиш жараёнлари

бюджетдан режалаштиришда

сметали, нормативли

-

киши бошига ва дастурий

молиялаштириш

усуллари

мавжудлигини

таъкидлаб

ўтилади.

Бюджетдан

молиялаштириш ҳажми демографик ҳолатга

боғлиқлиги

ва унинг натижага

эришилиши билан баҳоланишига эътибор қаратади

[9].

Юқоридаги фикрлардан ҳам маълум бўлмоқдаки, сметали молиялаштириш

объекти сифатида муассаса кўрсатилмоқда. Шунингдек, харажатларни амалга
ошириш шарти бўлиб эса харажатлар моддаси хизмат

қилмоқда. Бошқача айтганда,

харажатлар сметаси орқали бюджетдан молиялаштириш натижаларини сифат
жиҳатдан баҳолаш механизмининг такомиллашмаганлигини қайд этиш мумкин.

Мазкур

омилларнинг

мавжуд

эканлиги

бюджетдан

молиялаштириш

методларини тубдан такомиллаштириш зарурати юзага келишини англатади.
Бизнингча,

мамлакатда

бюджетдан

молиялаштиришнинг

ягона

услубидан

фойдаланишнинг ўзи ҳам мавжуд бўлмайди. Давлат бюджет сиёсатини амалга
оширишда бир неча бюджетлаштириш усулларидан фойдаланишни назарда тутади.
Хусусан, Ўзбекистон амалиётида ҳам бундай тажрибани кузатиш мумкин.

Бюджетдан киши бошига молиялаштириш, яъни нормативли метод умумий ўрта

таълим, олий таълим ва соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинини молиялаштиришда
фойдаланилади. Бунда бюджет ташкилоти хизматларини тақдим этишда уларга
бириктирилган ўқувчи/аҳоли сони асосий омил бўлиб хизмат қилади

(бу метод синов

қилинди, лекин тўлиқ жорий этилмади. Ҳозирда таълимда штатлар ва дарс соатлари
ўқувчилар сони, синфлар сони, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида аҳоли
сонига ҳамда муассасанинг бино иншоатларига қараб, бошқа харажатлар асосан
ўтган йилга ҳақиқий харажатларга қараб режалаштирилади)

.

Масалан, тадқиқотчи Д.Шарафутдинова мактба таълимини молиялаштиришда

сметали ва базавий меъёрга асосланган бюджетдан молиялаштириш усулининг ўзаро
қиёсий таҳлил этиб ўтади. Ва молиявий мустақиллик сметали молиялаштириш
амалиётида камроқ эканлигини таъкидлаб ўтади

(2-

жадвалга қаранг

) [10].

2-

жадвал

Таълим харажатларини бюджетдан режалаштириш ва молиялаштириш методлари

Кўрсаткич

Бюджетдан режалаштириш ва молиялаштириш усуллари

Сметага асосланган

Базавий меъёрга асосланган

Бюджет

мажбурияти

таркиби характеристикаси

Таълим

муассасалари

фаолиятини

бюджетдан

молиялаштириш

Таълим

муассасалари

томонидан

таълим

хизматлари

кўрсатилишини

бюджетдан тўлаб бериш

Бюджет

маблағлари

ҳисобидан қабул ва таълим
иштирокчилари

миқдори

параметларини аниқлаш

Бюджетнинг

бош

тақсимловчиси

томонидан

йўналишлар

ва

дастурлар

кесимида

маблағлаорни

тақсимлаш

мезони

ўрнатилади

Бюджетнинг

бош

тақсимловчиси

томонидан

таълим хизматларини тақдим
этиш

юзасидан

давлат

топшириқларини бажариш

Бюджетдан

умумтаълим

муассасаларига

тақдим

этиладиган

маблағлар

ҳажмини аниқлаш

Умумтаълим

муассасаси

фаолият

кўрсаткичларидан

келиб

чиқиб

ассигновани

ҳажми аниқланади: уларга
контингент,

ўқитувчилар

таркиби сони, бинолар ва б.

Бюджет

маблағлари

муассасада

таълим

олаётганлар сонига базавий
харажатлар

меъёри

кўпайтириш

орқали

аниқланади


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

6

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бюджет

маблағларини

тақсимлаш

Бюджет

маблағлари

доирасида бош тақсимловчи
томонидан

белгиланган

мезонлар

асосида

умумтаълим

муассасаси

томонидан амалга оширалади

Таълим

муассасаси

томонидан мустақил амалга
оширилади

Шунингдек, Д.Шарафутдинова “Сметали молиялаштиришда бошқарувнинг

нафақат молиявий жиҳатдан, балки ўқув

-

услуби жиҳатдан ҳам марказлашувига олиб

келмоқда. Натижада, мактабларда янги педагогик тхнологияларни мустақил жорий
этиш имкониятлари пасаймоқда. Бу эса, мактабларда молиявий менжментни
ривожлантиришга бўлган заруратни келтириб чиқармоқда” деб қайд этиб ўтади.

Б.Тўйинов бюджетни режалаштиришда сметали усулдан фойдаланиш

самарадорлигини ошириш учун смета харажатлари ижросини сифатли ва оқилона
ташкил қилиш

мақсадида таълим муассасаларининг таркибий тузилмасида молиявий

ва моддий жавобгарлик марказларини ташкил этишни тақозо этишини таъкидлаб
ўтади

[11].

Бизнингча, харажатлар сметаси асосида молиялаштириш Ўзбекистон бюджет

харажатларида катта улушни ташкил қилади. Ҳозирги кунда харажатлар сметаси
асосида режалаштириш якуний натижаларни акс эттирмасдан, маблағларни
йўналтиришни ўзида акс эттирмоқда. Бу эса. мазкур услубнинг жаҳон тажрибаисдан
келиб чиқиб янада такомиллаштиришни ёхуд ўзгартиришни талаб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги “Бюджет

ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат
жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 74

-

сонли (рўйхат рақами 2634)

буйруғи асосида бюджетни

сметали режалаштиришнинг тартиб таомиллари белгилаб берилган.

Ушбу ҳужжатда бюджетни сметали режалаштиришда қуйидаги элементларга

асосланилиши кўрсатиб ўтилган:

харажатлар сметаларига доир ҳисоб

-

китоблар;

бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида тузилади;

сметаларни тузиш тартиби ва муддатлари тўғрисида кўрсатмалар ҳар йили

янгиланади;

иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурлари кўрсаткичларига ва

тежамкорликнинг қатъий режимини ҳисобга олинади.

Юқорида

келтирилган

элементлардан

кўриниб

турибдики,

бюджет

маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш ва унинг мавжуд
ҳажмидан ортиқ харажатларни

амалга оширмасликни назарда тутади. Бу эса, асосий

урғу харажатларни режалаштиришда бюджет ташкилотининг фаолият

натижаларига

эмас, балки харажатлар моддаси бўйича мақсадли фойдаланишга берилаётганлигини
ифода этади.

Хулоса қилиб

айтганда, сметали молиялаштириш фаолият натижаларига эмас,

маблағлар сарф этилишига эътиборни қаратиши маълум бўлмоқда. Демак, сметали
молиялаштириш сифат кўрсаткичларидан кўра, миқдор кўрсаткичларини кўпроқ акс
эттирар экан.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

7

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бюджет харажатларини шартномали усулда амалга ошириш тартиби

мамлакатимизнинг айрим йўналишларда амалга оширилмоқда. Давлат

-

хусусий

шериклиги амалиётини жорий этилиши натижасида бюджет маблағлари хусусий
шерик билан шартнома тузиш орқали тақдим этилиши вужудга келди. Бунда
давлатнинг маълум вазифалари хусусий секторга ўтказиб берилади ва ушбу
фаолиятнинг айрим харажатлари бюджет томонидан молиялаштирилиши амалга
оширилади.

Шу билан бирга, мамлакатимиз бюджет амалиётига аутсорсинг категориясининг

кириб келиши бюджет харажатларини шартномали асосда амалга оширишга
имконият яратмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7
декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш бўйича комплекс чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5590-

сонли

фармонида тиббиёт тизимини ривожлантиришнинг устуворликлари белгиланди. Унга
кўра, “давлат тиббиёт ташкилотларининг айрим функциялари ёки хизматларини
тадбиркорлик субъектларига аутсорсинг асосида ўтказиш” белгилаб берилди. Ушбу
методнинг афзаллиги бюджет маблағлари смета харажатлари моддаси доирасида
эмас, балки шартнома асосида белгиланган хизматларнинг кўрсатилишига нисбатан
молиялаштирилиши кўзда тутилади.

Бу борада, Г.Касимова илмий хулосаларни шакллантирган. Хусусан, мактабгача

таълим муассасаларида аутсорсинг амалиётини ўзига хос жиҳатлари ва ундан
фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсияларни асослаб беради

.

Шунингдек,

бюджет

ташкилотларида

аутсорсинг

усулини

татбиқ

этишда

қуйидагиларга эътибор беради

[12]:

аутсорсер томонидан муассасаларда соғлом овқатлантиришни ташкил

этиш бўйича узоқ муддатга режалаштирилган истиқболли лойиҳалар тақдим
қилинганда, танлов комиссиясининг қарорига асосан туман (шаҳар) мактабгача
таълим бўлимлари билан аутсорсер ўртасида беш йилгача муддатга шартномалар
тузилиши лозим;

ижтимоий соҳада аутсорсинг асосида бюджет харажатларининг

натижадорлигини баҳолаш услубиётини ишлаб чиқишда якуний натижалар
индексидан фойдаланиш керак;

соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат бюджетининг овқатланиш

харажатлари ижросида ҳам аутсорсинг механизмидан фойдаланиш яхши
натижалар беради.

Бюджетдан молиялаштиришнинг дастурий методи ҳам амал қилиб, унда бир

марталик лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилади. Унга мисол тариқасида
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” каби дастурларни келтириш мумкин. Бу каби давлат
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бюджет маблағларидан
фойдаланиш назарда тутилади. Бу билан эса, бюджет маблағларидан дастурий
молиялаштириш методи орқали сарф этилишига имконият яратилади.

Юқоридаги тадқиқотлар хулосаларида бюджет харажатларини режалаштириш

ва уларни амалга ошириш методларига тўхталиб ўтилган. Тадкикотимизнинг мазкур
параграфида юқорида қайд этиб ўтилган методлар билан бирга натижага
йўналтирилган бюджетлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга харакат
қиламиз.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

8

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлил

назарий масалалар: Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш

Ўзбекистонда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш (НЙБ) бўйича ҳуқуқий

-

меъёрий ҳужжатлар тўлиқ ҳолда шакллантирилмаган бўлсада, айрим қоидалар
келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг қабул қилиниши билан
бюджет тизими тамойилларининг такомиллаштирилиши ва 2020 йил 1 январдан
бошлаб НЙБ амалиётига ўтишни бошлаб берган Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПҚ

-4555-

сонли қарорининг қабул қилиниши билан изоҳланади.

Ушбу ҳужжат билан соғлиқни сақлаш, халқ таълими, автомобиль йўллари ва сув
хўжалиги соҳаларида

натижага йўналтирилган бюджетлаштириш амалиётини

босқичма

-

босқич татбиқ этиш назарда тутилди.

Демак, мамлакатимизда ҳам НЙБни жорий этиш юзасидан дастлабки қадамлар

қўйилиши бошланди. Шу нуқтаи назардан, НЙБнинг илмий

-

назарий асосларини

ўрганиш ва унинг бошқа методлар билан таққослашни амалга ошириш долзарблик
касб этади.

Натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни

жорий этишдаги бош тамойил

сифатида –

бу “бюджет харажатларини бошқариш”дан “натижаларни бошқариш”га

ўтишни ўзида ифода этади. НЙБ –

бюджетни тузиш, ижро этиш ва уни назорат қилиш

услуби бўлиб, давлат сиёсатининг устувор йўналишларига мос тарзда стратегик
мақсадларга эришиш учун натижаларга эришишни талаб этувчи бюджетлаштириш
жараёнини ўзида акс эттиради.

Бизнингча, натижага йўналтирилган бюджетлаштириш услубини жорий этишда

соҳалар кесимида мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик натижаларини акс
эттирувчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишдан иборат. Бу эса, мазкур
кўрсаткичлар тизимига нисбатан баҳоланадиган ва таққосланадиган мезонлар
асосида жорий этилишини талаб этади. Кўрсаткичларни баҳолашга имконият
яратилиши бюджет харажатларини йўналтиришга имокн берса, таққослаш
натижаларнинг қанчалик ижобий/салбий эканлигини аниқлашга шарт

-

шароит

яратади.

Шу билан бирга, натижавий бюджетлаштиришда якуник кўрсаткичларга

қўйилган мезон –

бу муддатлилик ҳисобланади

.

Сабаби, мамлакатни ривожлантириш

стратегик мақсадлари узоқ муддатли хусусият касб этиши боис бюджет
харажатларини режалаштиришда мазкур таомилни инобатга олиш зарур. Ўз
навбатида, мазкур жиҳат ўрта ва узоқ муддатли бюджетлаштириш шаклининг
вужудга келишига хизмат қилади. таъкидлаш лозим, 2019 йил молия йилидан
бошлаб Ўзбекистонда бюджетнома 3 йилга мўлжаллаб режалаштирилиш амалиёти
жорий этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2

6

декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020

-

2021 йилларга

бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ

-4086-

сонли қарори билан илк марта ўрта

муддатли бюджет қабул қилинди.

Шу боисдан, НЙБни жорий этишнинг дастлабки босқичида натижаларни акс

эттирувчи кўрсаткичлар тизимини яратиш муҳим ҳисобланади. Булар қуйидаги
гуруҳларга ажратилиши лозим бўлади:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

9

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молиявий кўрсаткичлар –

натижаларга эришиш учун талаб этиладиган

иқтисодий ҳисоб

-

китобларни акс эттириб, бюджет

харажатлари ҳажмини аниқлашга

хизмат қилади;

натижавийлик –

умумдавлат миқёсидаги стратегик мақсадларга эришишда

бюджет ташкилотининг фаолият якунларининг баҳолаш тизими бўлиб, унда
муддатлилик ва якунийлик аниқ акс эттирилиши лозим;

мақсадлилик –

бюджет харажатларини бошқаришдан натижаларни

бошқаришга ўтиш ва харажатларни вақтга эмас, натижага узвий боғлаш зарур бўлади
(масалан, бюджет ташкилотларида иш ҳақи тўлаш вақтбай эмас, ишбай тарзида
жорий этишни таҳлил этиш).

ижтимоийлик –

бюджет харажатлари сарфланиши натижасида бир шахс ёки

гуруҳга тегишли самарадорликни ифода этиб, баҳолашга имкон яратилади;

иқтисодий самарадорлик –

натижавий бюджетлаштириш ялпи қўшимча

қийматни жорий ва узоқ муддатли даврда таъминлаб бериши лозим;

ижтимоий

-

иқтисодий самарадорлик –

харажат ва натижанинг ўзаро уйғун

нисбати. Бунда бир бирлик харажатнинг маълум бирлик қийматнинг яратилишига
таъсир этиши инобатга олиниши мақсадга мувофиқ.

В.Чигирев ўзининг монографик тадқиқотларида НЙБ тўғрисида илмий

хулосаларни асослаб беради. Жумладан, НЙБнинг амал қилиш мезонлари сифатида
қуйидагиларни келтиради

[13]:

устуворлик –

Президентнинг парламентга мурожаатидан келиб чиқиб

ижтимоий

-

иқтисодий сиёсат йўналишлари устуворлигини белгилаш;

уйғунлик (адекватлик)

бюджетни режалаштириш субъектлари мақсад ва

вазифалари уларнинг функция ва ваколатларига мувофиқлиги;

мослик

(корректлик) –

мақсад, вазифа, имконият ва кўрсаткичлар уларнинг

натижаларига тўғри келиши;

ўлчовлилик –

мақсад ва вазифаларга эришиш унга мос кўрсаткичлар билан

характерланиши;

ҳаққонийлик

ижтимоий

-

иқтисодий сиёсат мақсадлари ўрта муддатли

истиқболда эришиш мумкинлиги кабиларни ўз ичига олади.

Л.Мулеендева бюджетлаштиришни натижага уйғунлигини тадқиқ этишда

дастурий

-

мақсадли

молиялаштириш

услубига

эътиборни

қаратади

[14].

Тадқиқотларига асосланиб бюджет лойиҳаларини натижавийлигини баҳолашда
молиявий (бюджет билан) таъминланганлик кўрсаткичини ишлаб чиқади ва ундан
фойдаланишни тавсия этади

(1-

формула ва

3-

жадвалга қаранг)

:

К

𝑖

=

БТ

𝑖

− БТ

𝑚𝑖𝑛

БТ

𝑚𝑎𝑥

− БТ

𝑚𝑖𝑛

(1)

Бу ерда, К

i

i-

чи ҳудуд лойиҳасининг бюджет билан таъминланганлиги

(БТ)

коэффициенти; БТ

i

i-

чи ҳудуд лойиҳаси ҳақиқатда БТ, рубл/киши; БТ мин. ва мак.

миқдори ЯҲМ бўйича мос ҳудудлар учун қуйи ва юқори ҳажмини акс эттиради.

Мазкур ҳисоблашларни амалга оширгандан сўнг, БТ коэффициентини баҳолаш

мумкин бўлади (3

-

жадвалга қаранг).




background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

10

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

жадвал

Ҳудудларда

лойиҳаларни бюджет маблағлари билан таъминланганлик даражаси

Ҳудуд тури

Чегаравий

қиймати

Ҳудудий

лойиҳанинг натижавийлиги

Юқори таъминланган

0,8-1

Юқори

Таъминланган

0,4-0,7

Ўртача

Кам таъминланмаган

0-0,3

Етарли эмас

Тадқиқотлар асосида таъкидлаш лозимки, НЙБ услубини жорий этишда унинг

мамлакатнинг стратегик устувор мақсадлари доирасидаги тадбирларни ишлаб
чиқишга қаратилган бюджет сиёсатини амалга оширишни тақозо қилар экан.
Юқоридаги тадқиқотларда ҳам НЙБни баҳолашга қаратилган мезонлар ва
коэффициентларни татбиқ этиш мамлакатимиз бюджет сиёсатида алоҳида ўрин
тутади, деб ўйлаймиз.

Бу борда, А.Абдуллаевнинг илмий хулосалари ҳам алоҳида аҳамиятга эга

ҳисоблашимиз лозим. У тарбияланувчиларнинг ёшига нисбатан билиши лозим бўлган
билимлар мажмуи сифатида қуйидаги жиҳатларга эътиборни қаратиш мақсадга
мувофиқлигини кўрсатиб,

3-

4 ёшдаги болалар қуйидагиларни билиш лозим

эканлигини таъкидлаб ўтади

[15]:

1500 та сўз бойлиги, шерлар билиш, эртак қаҳрамонларини билиши, ва 3

-

4 та

гап орқали расмларни ифодалаб бериши;

1дан 5гача (тескарига ҳам) санаши ва рақамга мос тарзда бармоқларини

кўрсата олиши;

саноқ ва тартиб сонларини қўллай олиши;

берилган рақамдан олдинги ва кейингисини топа олиши;

предметларни солиштиришда “катта”, “кичик” ва “жуда кўп” каби сўзлардан

фойдалани олиши;

вароқнинг қуйи, юқори, чекка ва марказ каби ҳудудларини топа олиши;

айлана, квадрат, учбурчак, тўртбурчак ва овал кабиларни таниши ва чиза

олиши;

диққатини 10

-

15 дақиқага жамлай олиши, ўхшаш расмлар ўртасидаги фарқни

англаши ва бошқалар

Таклиф

этилган

баҳолаш

кўрсаткичлари

бюджет

харажатларини

режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Бюджет маблағларини вақт мезони
эмас, балки натижа мезони билан ажратилиши кўзда тутиш лозим. Бу эса,
мамлатимизда НЙБни жорий этишда натижаларни баҳолашдаги кўрсаткичлар
тизимини яратишда хизмат қилади.

Хулоса

Фикримизча, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этишда

қуйидаги йўналишларда ишларни ташкил этиш муҳим ҳисобланади:

бюджет сиёсатини ташкил этишнинг кўрсаткичли натижа мезонларини ишлаб

чиқиш;

НЙБнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш;

НЙБни ташкилий тузилмасини яратиш ва унга бюджет сиёсатини

мувофиқлаштириш.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда НЙБни жорий этиш ббюджет

сиёсатидаги туб ўзгаришларни талаб этсада, уни татбиқ этишга қаратилган дастлабки


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

11

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қадамларни

қўйилганлиги, мазкур методни жорий этишга барча имкониятлар

мавжудлигини англатади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Алимов И. Бюджет тизими: ўзига хос хусусиятлар// Бизнес

-

Эксперт журнали.

Т., 2017.

-

№7. –

Б.

7-10.

2.

Хайдаров

М.Т.

Маҳаллий

бюджетлар

мустақиллигини

ошириш

масалалари//Иқтисод ва молия. –Т., 2017.

-

№6. –

Б.21

-30.

3.

Ли.А.Н, Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда давлат бюджетининг

роли//Молиячи маълумотномаси журнали. –

Т., 2016.

-

№ 12(60). –

Б.12

-14.

4.

Юлдашев А., Зайлиев А., Юлдашев А. Молиявий сиёсат ва унинг асосий

йўналишлари//Бизнес

-

Эксперт журнали. –

Т., 2017.

-

№7. –

Б. 11

-12.

5.

Гулямов С.С., Жумаев Н.Х., Рахмонов Д.А., Ташходжаев М.М. Ижтимоий

соҳада инвестицияларнинг самарадорлиги. Монография. –Т.: IQTISODIYOT, 2019. –

342 б.

6.

Хусаинов М. Маҳаллий бюджетларни кластерли таҳлил этиш//Иқтисодиёт ва

таълим журнали. –

Т.: ТДИУ, 2011 й.

-

№6. –

Б. 117

-120.

7.

Абдуллаев А.Ф. Методологические аспекты финансирования дошкольных

образовательных учреждений//Молия ва банк иши электрон илмий журнал. –

Т.:,

БФА, 2019.

-

№2. –

С. 27

-36.

8.

Новак Е. В. Интеграция сметного ценообразования и бюджетирования в

строительстве: автореферат ... к.э.н. –

М.: Российский университет кооперации, 2011.

25 с.

9.

Елистратова Е.Ю. Повышение эффективности расходов бюджетов на общее

образование: автореферат ... к.э.н. –

М.: Финансовый университет при Правительстве

Российской Федерации, 2016. –

25 с.

10.

Шарафутдинова Д.А. Оффлайн ва онлайн мактаб таълими:

молиялаштиришнинг илғор тажрибалари//Молия ва банк иши электрон илмий
журнали. –

Т.: БМА, 2020.

-

№2 (пандемия ва иқтисодиёт махсус сон). –

Б. 109

-115.

11.

Тўйинов Б. Харажатлар сметасини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

ҳисобидан шакллантириш//Молия журнали. –Т. ТМИ, 2017

. -

№1. –

Б. 10

-16.

12.

Касимова Г.А. Мактабгача таълим муассаларида аутсорсинг ва ундан

фойдаланишнинг афзалликлари// “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон
журнали. № 4, августь, 2019 йил

13.

Чигирев В.Ю. Бюджетирование, ориентированное на результат, и его

реализация в органах федерального казначейства: автореферат ... к.э.н. –

Саратов,

Саратовского государственного социально¬

-

экономического университета, 2007. –

20

с.

14.

Мулеендева Л.Н. Программно

-

целевое бюджетирование в субъектах

Российской Федерации: совершенствование в современных условиях: автореферат ...
к.э.н. –

Самара, Самарский государственный экономический университет, 2018. –

26 с.

15.

Абдуллаев А.Ф. Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларини

молиялаштириш меъёрий кўрсаткичли асослари//Молия ва банк

иши электрон

илмий журнал. –

Т.:, БМА, 2019.

-

№1. –

Б. 3

-10.

Библиографические ссылки

Алимов И. Бюджет тизими: узига хос хусусиятлар// Бизнес-Эксперт журнали. -Т., 2017. - №7.-Б. 7-10.

Хайдаров М.Т. Ма^аллий бюджетлар мустациллигини ошириш масалалари//Ицтисод ва молия. -Т., 2017. - №6. - Б.21-30.

Ли.А.Н, Мамлакат и^тисодиётини ривожлантиришда давлат бюджетининг роли//Молиячи маълумотномаси журнали. -Т., 2016. - № 12(60). - Б.12-14.

Юлдашев А., Зайлиев А., Юлдашев А. Молиявий сиёсат ва унинг асосий йуналишлари//Бизнес-Эксперт журнали. - Т., 2017. - №7. - Б. 11-12.

Гулямов С.С., Жумаев Н.Х., Рахмонов Д.А., Ташходжаев М.М. Ижтимоий со^ада инвестицияларнинг самарадорлиги. Монография. -Т.: IQTISODIYOT, 2019. -342 б.

Хусаинов М. Махдллий бюджетларни кластерли тах/1ил этиш//Ицтисодиёт ва таълим журнали. -Т.: ТДИУ, 2011 й. - №6. - Б. 117-120.

Абдуллаев А.Ф. Методологические аспекты финансирования дошкольных образовательных учреждений//Молия ва банк иши электрон илмий журнал. - Т.:, БФА, 2019.-№2.-С. 27-36.

Новак Е. В. Интеграция сметного ценообразования и бюджетирования в строительстве: автореферат ... к.э.н. - М.: Российский университет кооперации, 2011. -25 с.

Елистратова Е.Ю. Повышение эффективности расходов бюджетов на общее образование: автореферат ... к.э.н. - М.: Финансовый университет при Правительстве Российской Федерации, 2016. - 25 с.

Шарафутдинова Д.А. Оффлайн ва онлайн мактаб таълими: молиялаштиришнинг илтор тажрибалари//Молия ва банк иши электрон илмий журнали. - Т.: БМА, 2020. - №2 (пандемия ва ицтисодиёт махсус сон). - Б. 109-115.

Туйинов Б. Харажатлар сметасини бюджет ва бюджетдан ташк.ари маблатлар ^исобидан шакллантириш//Молия журнали. -Т. ТМИ, 2017. - №1. - Б. 10-16.

Касимова Г.А. Мактабгача таълим муассаларида аутсорсинг ва ундан фойдаланишнинг афзалликлари// "Халкдро молия ва ><исоб" илмий электрон журнали. № 4, августь, 2019 йил

Чигирев В.Ю. Бюджетирование, ориентированное на результат, и его реализация в органах федерального казначейства: автореферат ... к.э.н. - Саратов, Саратовского государственного социально-экономического университета, 2007. - 20 с.

Мулеендева Л.Н. Программно-целевое бюджетирование в субъектах Российской Федерации: совершенствование в современных условиях: автореферат ... к.э.н. - Самара, Самарский государственный экономический университет, 2018. - 26 с.

Абдуллаев А.Ф. Узбекистонда мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш меъёрий курсаткичли асослари//Молия ва банк иши электрон илмий журнал. -Т.:, БМА, 2019. - №1. - Б. 3-10.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов