“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
53
ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИДА БОШҚАРУВ
СЕГМЕНТАР ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ САМАРАДОРЛИГИНИ
АНИҚЛАШНИНГ УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Ҳасанова Рисолат Баҳодировна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти (PhD)
Ўзбекистан, 100003, Тошкент, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй
E-mail:
Аннотация:
Мақолада
бошқарувнинг кластер тизимига ўтган корхоналарнинг
сегментар ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш муаммолари атрофлича ўрганилган
.
Унда
тўқимачилик
ва
тикув
-
трикотаж
саноатини
ривожлантиришнинг
мақсадли
параметрлари
таҳлил қилинган. Шунингдек, корхонада ички хўжалик ҳисобининг турлари
ва улар ўртасидаги алоқадорлик
туркумланган. Хўжалик субъектининг сегментлари
бўйича ишлатилаётган тўқув дастгоҳларининг самарадорлигини техник
-
иқтисодий
кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида тегишли хулоса ва таклифлар
берилган.
Калит сўзлар
:
кластер,
сегмент,
иқтисодий сегмент,
географик сегмент,
сегментар ҳисоб, сегментар ҳисобот, дастгоҳдан фойдаланиш самарадорлиги.
Аннотация:
В статье подробно изучены
проблемы организации сегментарного
учета и отчетности предприятий перешедщих на кластерную систему управления
.
В ней
проанализированы целевые параметры развития текстильной и швейно
-
трикотажной
промышленности. А так
же
,
классифицированы виды внутрихозяйственного учета и
установлена их взаимосвязь на предприятиях.
Приведены соответствующие выводы и
рекомендации на основе анализа технико
-
экономических показателей эффективности
ткацких станков, используемых в сегментах хозяйствующего субъекта.
Ключевые слова
:
кластер, сегмент, экономический сегмент, географический
сегмент, сегментарный учет,сегментарная отчетность, эффективность использования
станка.
Abstract:
The article examines in detail the problems of organizing segmental accounting
and reporting of enterprises that have switched to a cluster management system. It analyzes the
target parameters of the development of the textile and clothing and knitwear industry. And also,
the types of on-farm accounting are classified and their relationship is established at enterprises.
The corresponding conclusions and recommendations are given based on the analysis of technical
and economic indicators of the effectiveness of weaving machines used in the segments of the
economic entity.
Кеу
words:
cluster, segment, economical segment, geographical segment, segmental
accounting, segmental reporting, machine efficiency.
Кириш
Мамлакатимизда
пахта
-
тўқимачилик
ва
тикув
-
трикотаж
саноати
ривожланишининг таҳлили
жаҳон бозоридаги
конъюнктуранинг ўзгариши,
рақобат
курашининг кучайиши шароитида соҳани давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш,
шунингдек, уни янада барқарор ва жадал ривожланиши механизмларини ишлаб
чиқиш ҳамда амалга оширишни тақозо этмоқда.
Бунда стратегик муҳим аҳамиятга
эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига юқори технологияли янги иш
ўринларини яратиш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, илғор
“кластер модели”ни жорий этишга қаратилган таркибий қайта ташкил этишни янада
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
54
чуқурлаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
1-
жадвал
Ўзбекистонда 2019
-
2025 йилларда тўқимачилик ва тикув
-
трикотаж саноатини
ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари
№
Маҳсулотларнинг
номи
Ўлчов
бирлиги
2018
йил
Прогноз кўрсаткичлари
2018
йилда
ўсиш
суръати
2019
йил
2021
йил
2023
йил
2025
йил
2025
йил
1.
Тўқимачилик ва
тикув
-
трикотаж
буюмлар ишлаб
чиқариш ҳажми
млн.
АҚШ
доллари
3 140,8
4 437,4
5 666,4
10 404,4 14 600,1
4,6
марта
2.
Пахта толаси
ишлаб чиқариш
минг
тонна
974,2
750,0
900,0
992,7
1 000,0
1,0
марта
3.
Пахта толасини
қайта ишлаш
минг
тонна
520,0
720,0
900,0
1 023,5
1 132,5
2,2
марта
4.
Ип
-
калава ишлаб
чиқариш
минг
тонна
442,9
608,2
738,0
843,8
940,0
2,1
марта
5.
Тайёр мато
млн. кв.м
462,8
517,4
626,0
1 028,5
1 425,9
3,1
марта
6.
Тикув
-
трикотаж
буюмлари
млн.дона
409,4
559,0
648,5
1 180,0
1 516,8
3,7
марта
7.
Экспорт
млн.
АҚШ
доллари
1 602,9
1 903,4
2 590,5
4 761,2
7 073,3
4,4
марта
Манба
. www.regulation.gov.uz/ru/document/1982
Тўқимачилик ва тикув
-
трикотаж тармоғини жадал ривожлантириш ва
диверсификациялаш, тўқимачиликда ярим тайёр маҳсулотларни чуқур қайта
ишлашга йўналтирилган инвестициялар ҳажмини ва тайёр маҳсулотлар экспортини
ошириш
мақсадида
2019
-
йил
1
-
апрелдан
2019
-2021-
йилларда
ишлаб
чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув
-
трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни
тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб
-
қувватлаш давлат
жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган [1].
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Кластерлар ташкил этиш ва уларда
бошқарув сегментар ҳисоботини тузиш
муаммолари
,
афзалликларини аниқлаш масалалари хориж олимлари, жумладан,
Ж.Саллет
[2]
, Г.Бекес
[3]
, П.Мартин, Т.Майер
[4]
, К.Друри
[5]
асарларида тадқиқ
этилган.
Ўзбекистонда кластерларни ташкил этишнинг назарий
-
услубий жиҳатлари
,
уларда бошқарув ҳисоби ва сегментар ҳисобот тузишнинг ташкилий масалалари
Ё.Карриева
[3.,б.3], З.Хакимов
[4.,б.4 ]
,
Б.Хасанов
[7.,б.165]
ва бошқа
олимларнинг
илмий ишларида ўрганилган, аммо уларнинг тадқиқотларида пахтани қайта ишлаш
босқичларида ишлаб чиқариш қувватларининг мутаносиблигини таъминлаш,
корхоналарнинг жойлашиш ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинмаган.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
55
Тадқиқотлар методологияси
Мазкур мақолада илмий билишнинг анализ ва синтез, индукция ва дедукция,
тизимли ёндашув, статистик ва молиявий таҳлил ҳамда
иқтисодий
-
математик
усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Мақолада Ўзбекистонда 2019
-
2025 йилларда тўқимачилик ва тикув
-
трикотаж
саноатини ривожлантиришнинг мақсадли параметрларидан,
шу соҳага оид
хорижий ва ватанимиз олимларининг илмий
-
тадқиқот ишларидан, шунингдек,
Ўзбекистонда кластер бошқарув тизимида фаолият юритаётган пахта
-
тўқимачилик
корхоналарининг бизнес
-
режалари ва молиявий ҳисобот ахборотларидан
фойдаланилган.
Мазкур мақолани ёзиш жараёнида муаллиф томонидан молиявий таҳлил
ва
иқтисодий
-
статистик усуллардан таққослаш, гуруҳлаш, ўртача миқдорларни
аниқлаш ҳамда
индекс методларидан фойдаланилган
.
Халқаро тажрибада ижобий самара бераётган бошқарувнинг кластер
тизимини қўллаш, хусусан, кластернинг таркибий қисмлари ҳисобланган ички
хўжалик бўлинмалари ўртасида жавобгарлик марказларини белгилаш, бунинг учун
эса корхонанинг таркибий қисмларини иқтисодий ва географик сегментларга
ажратиш, ҳар бир сегментнинг даромади ва харажатларини алоҳида ҳисоб
-
китоб
қилиш, сегментлар фаолияти юзасидан ички хўжалик ҳисоботини тузишни
корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиш талаб этилмоқда.
Ҳозирги
кунда эксперимент тариқасида республикамизнинг ўн иккита
вилоятида тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари базасида пахтани қайта
ишлаш корхоналарини ижарага олган ҳолда фермер хўжаликлари билан тўғридан–
тўғри шартнома тузиш йўли билан кластерлар ташкил қилинган бўлиб, бу янги
тузилманинг мақсади
-
якуний қўшилган қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотни
экспортга йўналтириш ва олинган даромадни ягона марказдан туриб иқтисодий
асосланган нормативларга биноан тақсимлашдан иборат [
2
.,б.1].
Иқтисодчи
олима
проф.
Ё.Карриеванинг
“Ўзбекистонда кластерлар
фаолиятини инновацион ривожлантиришда логистикани қўллаш”
масалаларига
бағишланган кенг қамровли тадқиқотларида асосий эътибор логистикани фаолият
турлари буйича
транспорт
-
логистик, божхона
-
логистик, индустриал
-
логистик,
инновацион
-
логистик каби кластерларга бўлиб ўрганилган.
Фикримизча, кластер занжиридаги мазкур бошқарув тизимига таъминот ва
ишлаб чиқариш логистикасини киритиш мақсадга мувофиқдир [
3
.,б.3].
Мазкур муаммони тадқиқ этган олим З.Ҳакимов тўқимачилик саноатида
кластерларни шакллантиришнинг ижтимоий
-
иқтисодий самарадорлигига эътибор
қаратган. Унинг таъкидлашича: “Тўқимачилик корхоналарида маҳсулот, технология ва
маркетинг инновацияларини шакллантириш учун уларга молиявий манбалар,
малакали ишчи кучи ҳамда юқори технологиялар билан жиҳозланган лабораториялар
керак ва уларни кичик корхоналарда барчасини жамлаш имкониятлари мавжуд эмас.
Ўз навбатида, якуний маҳсулот тайёрлаш учун корхоналарнинг кластерда бирлашиши
эса келтириб ўтилган имкониятларни таъминлайди” [
4
.,б.4 ].
Кластер тизимида фаолият юритаётган корхоналарда бошқарув ҳисобининг
моҳиятини чуқурроқ англаш у билан ишлаб чиқариш ҳисоби ўрасидаги боғланиш ва
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
56
фарқли жиҳатларни ажратишга бевосита боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш ҳисоби –
корхонанинг харажатлари ва даромадларини
бошқариш ҳамда ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш имкониятларини
аниқлашда намоён бўлади. У корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан
боғлиқ барча масалаларни батафсил акс эттириши
лозим.
Бошқарув ва ишлаб чиқариш ҳисоби ўртасидаги ўзаро боғлиқликни
қуйидагича ифодалаш мумкин(
2-
жадвал).
2-
жадвал
Корхонада ички хўжалик ҳисобининг турлари
ва улар ўртасидаги алоқадорлик
Т/р
Кўрсаткичлар
Бошқарув
ҳисоби
Ишлаб
чиқариш
ҳисоби
Харажатлар ҳисоби ва
маҳсулот таннархи
калькуляцияси
1.
Режалаштириш
(бюджетлаштириш)
+
+
-
2.
Тахминлаш (прогнозлаш
)
+
+
-
3.
Ички (сегментар)
ҳисоб
ва ҳисобот
+
-
-
4.
Харажатлар ҳисоби ва
маҳсулот таннархини
аниқлаш
+
+
+
5.
Трансферт баҳони
шакллантириш
+
-
-
6.
Истиқболни белгилаш
+
-
-
Манба
.
Хасанов Б.А. ва бошқалар.
Амалий бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма. –
Т.:
“
Iqtisodiyot
”
, 2019.
–
290 б. [
5
.,б.15]
Жадвалдан кўриниб турибдики, бошқарув ҳисоби ишлаб чиқариш
ҳисобидан
кенгроқ бўлиб, ўз ичига ички (сегментар) ҳисоб ва ҳисобот, трансферт баҳони
шакллантириш ҳамда истиқболни белгилаш каби ҳисобнинг янги йўналишларини
қамраб олади. Замонавий ишлаб чиқариш ҳисоби эса харажатлар ва даромадларни
жавобгарлик марказлари ва турлари бўйича туркумланишини ҳам ўзида акс
эттиради.
Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига босқичма
-
босқич
ўтиш бўйича Президент қарори қабул қилинган [
6
]. Мамлакат раҳбарининг юқоридаги
топшириғини бажаришга тайёргарлик тадбирлари
анча олдин бошланган. Ўзбекистон
бухгалтерлар ва аудиторлар ассоциацияси томонидан 2014 йилда “Молиявий
ҳисоботнинг халкаро стандартлари” давлат тилига таржима қилинган. Улардан бири
8-
сонли молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти “Операцион сегментлар”
деб
номланади. Мазкур стандартнинг 6
-
бандида операцион сегментларга тааллуқли
сегментлар саналган бўлиб, уларга даромад келтирмайдиган бошқарувга тааллуқли
бош офис ва айрим бўлинмалар киритилмаслиги таъкидланган.
Проф. Б.Хасановнинг эътироф этишича: “Бизнес сегменти
-
бу корхонанинг
маълум қисмини ёки нисбатан мустақил бўлинмасини муайян ваколатлар ва
масъулият бериш мақсадида ажратишдир.
Бошқарув ҳисоби корхонанинг ташкилий тузилмасини ҳисобга олган ҳолда,
жавобгарликнинг турли марказлари (бизнес сегментлари) мажмуидан таркиб
топади.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
57
Географик сегмент
⎯
бу муайян иқтисодий муҳитдаги товар ва хизматлар ишлаб
чиқаришда иштирок этувчи, таваккалчилик ва фойда таъсиридаги, таваккалчиликлар
ва фойдадан фарқ қилувчи, сегментларга хос бўлган, бошқа иқтисодий шарт
-
шароитларда амал қилувчи, ажратиб чиқариладиган компонентдир” [
7
.,б.165].
Ташқи фойдаланувчилар учун сегментлар бўйича молиявий ҳисобот тузиш
тартиби “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” номли Ўзбекистон Республикасининг 1
-
сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) билан тартибга солинади.
Ушбу стандартнинг 96
-
бандида қуйидагилар
таъкидланади:“Ҳисоб сиёсати
хусусиятларининг фойдаланувчилар учун устувор жиҳатлари қаралганда корхона
раҳбарларини таваккалчиликни баҳолаш имкониятлари ва хўжалик
субъектларининг
келгусидаги пул маблағлари оқимини назарда тутишлари лозим. Ҳисоб сиёсати
қуйидагиларни ўз ичига олиши, аммо қуйидаги ахборотлар билан чекланмаслиги
лозим:
−
96.17. фаолият турларини, жуғрофий сегментларни ҳамда харажатларни
сегментлар ўртасида тақсимлаш усулини белгилаш” [
8
.,б.50].
Сегмент харажатларига қуйидагилар киритилмайди:
−
қисқа
ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалар бўйича харажатлар (улар
сегментнинг асосий фаолияти бўлган ҳол бундан мустасно);
−
даромад (фойда) солиғи;
−
фавқулодда харажатлар (форс
-
мажор мажбуриятлари).
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ
-404-
сонли
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг
11-
моддасида:
“Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот
тизими,
ички назорат тартибини ишлаб чиқилишини таъминлаши белгилаб қўйилган
[9
.,б.3]
.
Сегмент харажатлари
-
бу бевосита сегмент таркибига киритилиши мумкин
бўлган харажатлар ёки уларни корхона умумий харажатларининг бир қисми
сифатида намоён бўлишидир
.
Сегментлар
самарадорлигини
таҳлил
қилишда
фойдаланилаётган
дастгоҳларнинг меҳнат унумдорлигини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун
таҳлил жараёнида қуйидаги ҳисоб
-
китоблардан фойдаланамиз
:
98
,
9
4156
*
148
9
,
6135
*
1
=
=
=
M
Q
T
H
L
P
M
P
(1)
69
,
15
4156
*
94
3
,
6128
*
2
=
=
=
M
Q
T
H
L
P
M
P
(2)
Бу ерда
:
P
M1
, P
M2
–
дастгоҳларнинг меҳнат унумдорлиги.
T
P
–
Маҳсулотнинг йиллик ялпи тушуми ҳажми
,
метр
.
Q
L
–
Ишчиларнинг йиллик ўртача сони
.
M
H
–
Дастгоҳларнинг бажарган йиллик иш соати
.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
58
3-
жадвал
Корхона сегментлари бўйича ишлатилаётган тўқув дастгоҳларининг
самарадорлигини техник
-
иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили
№
Номи
Ўлчов бирлиги
“СТБ
-180
”
дастгоҳи
учун
1-
вариант
“
COMET
”
дастгоҳи
учун
2-
вариант
1.
Ўрнатилган дастгоҳлар сони
дона
267
120
2.
Дастгоҳнинг норматив иш унуми
машина
-
соат
5,76
12,8
3.
Маҳсулотнинг йиллик ялпи тушуми
ҳажми
метр
6 135,9
6 128,3
4.
Ишчиларнинг йиллик ўртача сони
киши
148
94
5.
Дастгоҳларнинг
бажарган
йиллик иш
соати
машина
-
соат
4 156
4 156
6.
Дастгоҳларнинг меҳнат унумдорлиги,(3
-
қатор
/(4-
қатор
* 5-
қатор
))
метр/киши,
машина иш
соати
9,98
15,69
7.
Ходимларнинг ўртача иш ҳақи
минг сўм
1 500,0
2 000,0
8.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи
минг сўм
33 778 129,5
31 836 518,5
9.
Жумладан: 1 метр матонинг таннархи
(8-
қатор
/ 3-
қатор
)
сўм
5505,0
5195,0
10.
Сотилган маҳсулот ҳажми
минг сўм
38 840 247,0
38 730 240,0
11.
Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда
(10-
қатор
- 8-
қатор)
минг сўм
5 062 117,5
6 893 721,5
12.
Давр харажатлари
минг сўм
2 725 989,0
4 399 309,0
13.
Сегментнинг
соф фойдаси
минг сўм
2 336 128,5
2 494 412,5
14.
Сегментнинг сотиш бўйича рентабеллиги
(13-
қатор / 10
-
қатор * 100)
%
6,0
6,4
Манба
.
Тадқиқотлар натижасида муаллиф ишланмаси.
Ушбу жадвал маълумотларини ҳисоб
-
таҳлилий жараёнларда
қўллаш
натижасида
корхона сегментларида фойдаланилаётган икки хил тўқув
дастгоҳларини
қувватлари
ва
самарадорлиги
бўйича
харажатлари
ва
даромадларини қиёсий таҳлил қилиш имконияти яратилади
.
Хулоса ва таклифлар
Хулоса
қилганимизда,
иқтисодиётни
янада
ривожлантириш
ва
модернизациялаш шароитида кластер тизимининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Бунинг боиси, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар занжирини ягона логистик
тизимда умумлаштириш ва халқаро экспорт даражасига чиқиш учун имконият ва
шарт
-
шароитлар яратилади.
Халқаро амалиётда тан олинган сегментар ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш
тамойиллари ва стандартларига ўтиш тадбирларини жадаллаштириш
мақсадга
мувофиқдир
.
Шу куннинг талаби ва эҳтиёжи шундан иборатки, Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
,
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторларнинг жамоат
ташкилотлари ҳамкорлигида сегментар ҳисоб ва ҳисоботнинг услубий, меъёрий ва
ташкилий асосларини
шакллантиришга
амалий ёрдам кўрсатишлари зарур
.
Корхонанинг фаолият турлари ва соҳаларини сегментларга ажратиш субъект
раҳбариятининг бошқарув сиёсати асосида амалга оширилади.
Шу
сабабли,
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil
59
сегментлар бўйича очиб берилган
молиявий ахборотлар ошкоралик нуқтаи
назаридан
олганда шаффоф бўлмай, тижорат сири ҳисобланади
.
Шунингдек,
сегментар ҳисобот ахборотларидан
турли корхоналар
фаолиятини
бир
-
бири билан
таққослаш учун фойдаланиш
мумкин эмас. Юқоридаги ҳолатларни инобатга
олмаганда, операцион сегментлар тўғрисидаги ахборотлар инвесторлар
ва бошқа
фойдаланувчилар учун зарур ва долзарбдир.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикaси Президентининг “Тўқимaчилик вa тикув
-
трикотaж
сaноaтини ислоҳ қилишни янaдa чуқурлaштириш вa унинг экспорт сaлоҳиятини
кенгaйтириш чорa
-
тaдбирлaри тўғрисидa”ги 2019 йил 12 февралдаги ПҚ
-
4186 қaрори.
2.
Jonathan Sallet, Ed Paisley. Innovation Clusters Create Competitive Communities.
Huff Post Social News September 21, 2009.
3.
Gabor Bekes. Clusters, Science Parks and Regional Development (Strategies and
Policies in Hungary). Presentation at UNECT TOS-ICP Geneva 14 February, 2008.
4.
Martin P., Mayer T., Mayneris F. (2010) Public support to clusters: A firm level study
of Fre
nch «Local productive systems». Mimeo. University of Paris I. Электронный ресурс:
http://perso.uclouvain.be/florian.mayneris/rsue.pdf
5.
Colin Drury. Management and Cost Accounting: - 10th edition, Cengage Learning
EMEA, Cheriton House, North Way, Andover, Hampshire SP10 5BE, United Kingdom, 2018.
ISBN: 978-1-4737-4887-3
6.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта
-
тўқимачилик
ишлаб чиқаришларини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил
18 мартдаги 230
-
сон қарори
. www.lex.uz/docs/4245403
7.
Карриева
Ё.
Ўзбекистонда
кластерлар
фаолиятини
инновацион
ривожлантиришда логистикани қўллаш. Бизнес
-
эксперт журнали 2019 йил 6
-
сон. 2
-
б.
8.
Хакимов З. Тўқимачилик саноатида кластерларни шакллантиришнинг
ижтимоий
-
иқтисодий самарадорлиги.Бизнес
-
эксперт журнали 2019 йил 4
-
сон.
4-
б.
9.
Хасанов Б.А., Алиқулов А.И., Джуманова А.Б., Суюнов Ё.Б.
,
Хасанова Р.Б.
Амалий бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма. –
Т.: “
Iqtisodiyot
”
, 2019.
–
290 б.
10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24
февралдаги ПҚ
-4611-
сон қарори.
https://lex.uz/ru/docs/4746047
11.
Xasanov B.A, G’aniev Z.U.,
Muxammedova D.A., Boshqaruv hisobi.-T.: Iqtisod-
Moliya,2018.- 280 b.
12.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” номли
1-
сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти. Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигида 1998 йил 14 августда 474
-
сон билан рўйхатга
олинган. Ўзбекистон
Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари тўплами. –
Тошкент:
«NORMA» нашриёти, 2018. –
368 бет.
13.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. “ Халқ
сўзи”., 14 Апрель 2016 йил.