Глобал пандемия шароитида бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби ва назоратини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари (таълим муассасалари мисолида)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
73-77
30
6
Поделиться
Тураева, М. (2020). Глобал пандемия шароитида бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби ва назоратини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари (таълим муассасалари мисолида). Экономика и инновационные технологии, (5), 73–77. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11777
Мохинур Тураева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақола глобал пандемия шароитида бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби ва назоратини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, асосий тамойиллари, усуллари ва хусусиятлари ҳақида ёзилган. Шу билан биргаликда мақолада бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш билан боғлиқ ҳозирги кундаги муаммолар ва уларни бартараф этиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

60

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ГЛОБАЛ ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА БЮДЖЕТ

ТАШКИЛОТЛАРИДА БЮДЖЕТ ҲИСОБИ ВА НАЗОРАТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

(таълим муассасалари мисолида)

Тўраева Моҳинур Аслиддиновна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил тадқиқодчиси

E-mail:

murtazayevam1968@gmail.com

Аннотация

:

Ушбу

мақола

глобал пандемия шароитида бюджет ташкилотларида

бюджет ҳисоби

ва назоратини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

,

асосий

тамойиллари

,

усуллари

ва

хусусиятлари

ҳақида

ёзилган

.

Шу

билан

биргаликда

мақолада

бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби

ва назоратини такомиллаштириш билан

боғлиқ ҳозирги

кундаги

муаммолар

ва

уларни

бартараф

этиш

учун

тавсиялар

ишлаб

чиқилган

.

Калит сўзлар:

пандемия,

бюджет ташкилоти

,

халқ таълими муассасалари,

бухгалтерия ҳисоби,

бюджет назорати

,

бюджет ҳисобининг тамойиллари,

даромадлар,

молиялаштириш манбалари, сметалар, харажатлар

.

Abstract:

This article is written on topical issues, basic principles, methods and features of

improving budget accounting and control in budget organizations in the context of the global
pandemic. At the same time, the article develops current problems related to improving budget
accounting and control in budget organizations and recommendations for overcoming them.

Keywords:

pandemic, budget organization, public education institutions, accounting, budget

control, principles of budget accounting, revenues, sources of funding, estimates, expenditures.

Кириш

Ҳозирги

глобал

пандемия

шароитида бюджет тизими барқарорлигига эришиш,

бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш

муҳим масалалардан бири саналади.

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек, “харажатларнинг
ижтимоий йўналтирилганлигини сақланган ҳолда Давлат бюджетининг барча
миқёсларида мувозанатни сақлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини
мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш”
долзарб ҳисобланади.[1]

Ушбу ажратилаётган бюджет маблағларининг самарали, оқилона ва қонуний

сарфланиши албатта давлатнинг ўз олдига қўйган мақсадларига қисқа муддатларда
сифатли эришишига замин яратади.

Бюджет тизимида босқичма

-

босқич амалга оширилган ислоҳотлар натижасида

Давлат бюджети ижросини амалга оширишнинг мукаммал меъёрий ҳуқуқий ҳамда
ташкилий асоси яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси,
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг

“Бюджет

муассасаларини

маблағ

билан

таъминлашни

такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори, “Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан
маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш
ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Бюджет ташкилотларида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

61

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқнома, “Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий
ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар” ва бошқа шу
каби меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Давлат бюджети ижросининг ушбу меъёрий
ҳужжатлар доирасида амалга оширилиши бюджет даромадлари ва харажатлари ўзаро
мувофиқлигини таъминлаб келмоқда.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси

Глобал пандемия шароитида бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби

ва

назоратини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

,

асосий тамойиллари

,

усуллари

ва хусусиятлари

тўғрисида

соҳа олимлари ўртасида турли хил

қарашлар

мавжуд.

Россиялик тадқиқотчи Т.Г.Арбатская илмий тадқиқотларида Олий таълим

соҳасидаги бюджет ташкилотларида даромад келтирувчи фаолиятдан олинган
даромадларни

бухгалтерия ҳисобида акс эттириш масалалари тадқиқ этилган бўлиб,

олиманинг фикрига кўра:

бюджет ташкилотларида

даромад келтирувчи фаолиятдан

олинадиган даромадларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мезонлари

,

мазкур

даромадларни таснифланиши, бухгалтерия ҳисобида тан олиш учун асос бўладиган
ҳужжатлар, даромад суммаси, санаси етарли даражада ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солинмаган

[5].

Россиялик олимлар

А. В. Семункин, Ю. Г. Ермаклар илмий тадқиқотларида

бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш жараёнларини
такомиллаштиришда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ўта муҳим масалалардан бири
ҳисобланади

[6].

Профессор С.У.Меҳмонов

ўзининг илмий тадқиқотларида

бюджет

ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш масалаларини кенг
қамровли тадқиқ этган. Иқтисодчи олимнинг таъкидлашича

:

бюджет тизимида амалга

оширилаётган ислоҳотларга мос ҳолда бюджет ташкилотлари бухгалтерия объектлари
ҳисобини такомиллаштириб бориш мақсадга мувофиқдир

[7].

Иқтисодчи

олим

К.Ш.Ибрагимов

илмий

тадқиқотларида

бюджет

ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни ташкилий

-

услубий

асосларининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган бўлиб, бунда асосан олий таълим
муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг хусусиятлари алоҳида
ўрганилган. Олимнинг

фикрига кўра

:

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини

ташкил этишнинг бошқа тармоқ ва соҳа ҳисоб тизимига нисбатан ўзига хос бўлган
алоҳида хусусиятлари мавжуд, аввало барча жараён бюджет ижроси жараёнини
узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинади. Бунда, даромадлар ва
харажатлар сметалари ижроси бўйича хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш ва
назорат қилиш, бухгалтерия ҳисоби счётларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати,
мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг ҳолати тўғрисидаги тўла ва аниқ
маълумотларни шакллантириш, самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби
маълумотларини умумлаштириш ҳамда молиявий, солиқ ва бошқа ҳисоботларни
тузиш ҳисобланади

[8].

Илмий

тадқиқотчи

А.А.Туляганов

илмий

изланишларида

бюджет

ташкилотларида товар

-

моддий захиралар инвентаризацияси ва уни ҳисобда акс

эттириш масалаларини тадқиқ этган бўлиб, унинг фикрига кўра:

Давлат бюджетининг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

62

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

барча миқёсларида мувозанатни сақлашда бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаб
туриладиган бюджет ташкилотларида маблағлардан мақсадли ва оқилона
фойдаланишни таъминлаш талаб этилади. Айниқса, бюджет ташкилотлари
фаолиятини амалга оширишда сарфланадиган товар

-

моддий захиралардан

фойдаланишни назорат қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Бюджет ташкилотларида
товар

-

моддий захираларнинг кирим қилиниши, тўғри сақланиши, ҳаракати ва

мақсадли сарфланишини назорат қилиш учун улар бўйича инвентаризация ўтказилади

[9].

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

маълумотлари

асосида ва молия вазирлигининг расмий веб сайтидаги статистик маълумотларни
таҳлил қилиш орқали ёзилган. Тадқиқотнинг объекти бўлиб Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги

таълим муассасалари

фаолияти ҳисобланади.

Тадқиқотнинг предмети Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби

ва назоратини

ташкил қилиш ҳамда

амалга оширишда юзага келадиган муносабатлар ҳисобланади.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрелдаги

232-

сон қарорига асосан 2020 йил 16 апрелдан бошлаб 1 октябрга қадар умумтаълим

муассасаларида фақат директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб
келган барча тўловлар ҳисобланиши вақтинча тўхтатилиб, бунда директор жамғармаси
ҳисобидан амалга оширилмайдиган, жумладан, тоифалар бўйича базавий тариф
ставкалар, чет тили ўқитувчилари учун устама, дафтар текшириш ва информатика
кабинети мудирлиги (меҳнат таътилидан ташқари бўлган ёзги ўқув таътили даври
бундан мустасно), синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар, ихтисослашган
мактаблардаги ходимларга белгиланадиган устамалар, олис ҳудудларга бориб
ишлаётганлиги учун устама ва бошқа тўловлар сақланиб қолинди.

2020

йилнинг 31 мартидаги Халқ таълими вазирининг 91

-

сонли буйруғида

мактаб ўқитувчиларининг иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттириш
белгиланди

.

Шунингдек, Халқ таълими вазирининг жорий йил 13 апрелда карантин даврида

давлат бюджети маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланишни
таъминлаш мақсадида қабул қилинган 105

-

сонли буйруғидан келиб чиқиб,

ўқитувчиларга ички ва ташқи ўриндошлик асосида (жорий йил 1 апрелга қадар)
бириктирилган дарс машғулотлари учун (таътилда бўлмаган даврда) соатбай асосда
иш ҳақи тўлаб берилиши белгиланди.

1-

жадвалдан келтирилган маълумотлар кўриниб турибдики, Ўзбекистон

Республикаси республика бюджетининг 2020 йил II чораги учун режалаштирилган
харажатлардан 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиладиган харажатлар

таркибида таълим харажатлари 451,9 млрд

сўмни ташкил этган

.

Мазкур харажатлар

жами харажатларнинг

14,21 % ини ташкил этган бўлиб, пандемия шароитида

мамлакатимизда таълим соҳасини

молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлашга алоҳида

эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради

[4].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

63

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2020 йил II чораги учун

режалаштирилган харажатлардан 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига

ўтказиладиган харажатлар

млрд.сўм

Т/р

Йўналишлар

Жами

шу жумладан,

апрель

май

июнь

Жами

3 179,2

1 017,1

949,8

1

212,3

1.

Таълим харажатлари

451,9

148,4

153,5 150,0

2.

Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари

97,4

38,3

35,0

24,1

3.

Қишлоқ

ва сув хўжалиги соҳалари харажатлари

134,6

70,8

29,3

34,5

4.

Ҳудудларни

ободонлаштириш ва уй

-

жой коммунал

хизмат кўрсатиш харажатлари

194,1

109,7

31,9

52,5

5.

Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш
(реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал
қўйилмалар

1 481,3

400,0

400,0 681,3

6.

Бошқа харажатлар

820,0

250,0

300,0 270,0

Юқоридаги кўрсаткич Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

таълим

муассасалари

фаолиятида бир мунча муаммолар мавжуд эканлигидагидан далолат

беради. Олиб борган тадқиқотларимиз натижасида халқ таълими соҳасининг
ривожланишига таъсир қилувчи муаммолар аниқланди. Улар қуйдагилар:

• Бюджет маблағларидан фойдаланишда молиявий хатоликлар, камомадлар,

ўзлаштиришлар ҳамда ноқонуний харажатлар ўсиб бораётганлиги таъкидланди.
Жумладан, Халқ таълим вазирлигида 235 та ҳолатда 21,5 млрд. сўм миқдорида
қонунбузилиш

ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан

қонунбузилиш ҳолатлари 2,5 мартага

ошган

;

• Тизим ташкилотлари томонидан амалга оширилган харидлар таҳлили

натижасида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этмаган
шартномалар тузилиши

;

• Бундан ташқари умумтаълим мактабларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун

ажратилган бюджет маблағлари самарасиз сарфланиши

ва Халқ таълимидаги

ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларининг нотўғри сарфланиши

.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги тадқиқот натижаларида олинган кўрсаткичлар Ўзбекистон таълим

соҳасидаги бюджет ташкилотларида глобал пандемия шароитида бухгалтерия ҳисоби
объектларида мавжуд вазиятдан келиб

таркибий ўзгаришлар бўлишига олиб келади.

Бу эса ўз навбатида бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва

юритишни тартибга солувчи меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгаришлар

киритилишини тақозо этади.

Бу эса давлатнинг ижтимоий соҳанинг таълим секторига

бўлган ҳаражатларининг оптималлаштиришга олиб келади.

Юқоридаги кўрсаткичларига асосан қуйдаги таклифларни бериб ўтмоқчимиз.

Булар қуйдагилар:

-

Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан

биргаликда йўл харитаси ишлаб чиқиш

;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

64

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимни бошқариш бўйича

ягона электрон

дастурий мажмуани яратиш

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони (2017

йил 7

февралдаги ПФ

-4947-

сон)

.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Коронавирус пандемияси

даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва
биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

Қарори(20

20

йил

15

апрелдаги ПҚ

-4679-

сон)

.

3

. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, 17

-

модда (2016 йил 13 апрель, ЎРҚ

-404-

сон)

.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“2020 йил учун

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва
харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

Қарори

. (2020

йил

16

апрелдаги ВМҚ

-232-

сон)

.

5.

Арбатская Т.Г

.

Особенности учета доходов от приносящей доход деятельности

бюджетных учреждений высшего образования. Журнал “Бухгалтерский учет в
бюджетных и некоммерческих организациях”.

№ 8 (440), 2018 г.

6.

А. В. Семункин, Ю. Г. Ермак. Предпосылки для трансформации подходов

к

формированию и

утверждению учетной политики. Журнал “Бюджетный учет”

6

июнь 2020 г.

7.

С.У.Меҳмонов.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини

такомиллаштириш масалалари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали.
№2, апрель, 2017 йил

. www.interfinance.uz

8.

К.Ш. Ибрагимов

.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий

ҳисоботнинг ташкилий

-

услубий асосларини такомиллаштириш (Олий таълим

муассасалари мисолида)

.

“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 1,

февраль, 2018 йил

.

www.interfinance.uz

9.

А.А.Туляганов. Бюджет ташкилотларида товар

-

моддий захиралар

инвентаризацияси ва уни ҳисобда акс эттириш масалалари. “Халқаро молия ва ҳисоб”
илмий электрон журнали. №3, июнь, 2017 йил

. www.interfinance.uz


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегияси тугрисида"ги Фармони (2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон).

9збекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида Узбекистон Республикаси Давлат бюджети баркарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни уз вацтида молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги К,арори(2020 йил 15 апрелдаги ПК.-4679-сон).

'Узбекистон Республикасининг "Бухгалтерия х,исоби тугрисида"ги Крнуни, 17-модда (2016 йил 13 апрель, УРК.-404-сон).

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг "2020 йил учун Узбекистон Республикаси Давлат бюджетининг баркарорлигини таъминлаш ва харажатларини макДуллаштириш буйича цушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги Кдрори. (2020 йил 16 апрелдаги ВМК.-232-сон).

Арбатская Т.Г. Особенности учета доходов от приносящей доход деятельности бюджетных учреждений высшего образования. Журнал "Бухгалтерский учет в бюджетных и некоммерческих организациях". № 8 (440), 2018 г.

А. В. Семункин, Ю. Г. Ермак. Предпосылки для трансформации подходов к формированию и утверждению учетной политики. Журнал "Бюджетный учет" 6 июнь 2020 г.

С.У.Мех,монов. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ^исобини такомиллаштириш масалалари. "Халцаро молия ва исоб" илмий электрон журнали. №2, апрель, 2017 йил. www.interfinance.uz

К.Ш. Ибрагимов. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ^исоби ва молиявий ^исоботнинг ташкилий-услубий асосларини такомиллаштириш (Олий таълим муассасалари мисолида). "Халцаро молия ва ^исоб" илмий электрон журнали. № 1, февраль, 2018 йил. www.interfinance.uz

А.А.Туляганов. Бюджет ташкилотларида товар-моддий захиралар инвентаризацияси ва уни ^исобда акс эттириш масалалари. "Халцаро молия ва >^исоб" илмий электрон журнали. №3, июнь, 2017 йил. www.interfinance.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов