Значение и возможности электронной коммерции на современном этапе развития экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
184-192
22
1
Поделиться
Баймурадов, Ш. (2020). Значение и возможности электронной коммерции на современном этапе развития экономики. Экономика и инновационные технологии, (6), 184–192. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11844
Шохрух Баймурадов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приводятся особенности, значение и преимущества ускоренного внедрения информационно-коммуникационных технологий в экономические отношения, в том числе развития торговых отношений на основе электронных технологий на сегодняшнем современном этапе экономического развития в мире. Также изложены принципы государственной политики в области развития электронных торгов в стране.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

177

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧИДА

ЭЛЕКТРОН САВДОЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ

Баймурадов Шохрух Махмудович

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг таянч докторанти

E-mail:

sh.baymuradov@tsue.uz

Аннотация

.

Мазкур мақолада

дунёда иқтисодий тараққиётнинг бугунги замонавий

босқичида

иқтисодий муносабатларга ахборот

-

коммуникация технологияларнинг

шиддат билан жорий этилиши, шу жумладан, электрон технологияларга асосланган савдо
муносабатлари ривожининг ўзига хос хусусиятлари, аҳамияти ва афзалликлари баён
қилинган. Шунингдек, мамлакатимизда электрон савдоларни ривожлантириш борасидаги
давлат сиёсати ва унинг асосий принциплари ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

иқтисодий тараққиёт

,

электрон савдолар, электрон тижорат,

коронавирус пандемияси, рақамли маданият

.

Аннотация

.

В данной статье приводятся особенности

,

значение и преимущества

ускоренного внедрения информационно

-

коммуникационных технологий в экономические

отношения, в том числе развития торговых отношений на основе электронных
технологий на сегодняшнем современном этапе экономического развития в мире. Также
изложены принципы государственной политики в области развития электронных торгов
в стране.

Ключевые слова:

экономическое развитие

,

электронные торги

,

электронная

коммерция

,

пандемия коронавируса, цифровая культура

.

Abstract

.

This

article

presents

the

features,

significance

and

advantages

of the accelerated introduction of information and communication technologies
in economic relations, including the development of trade relations based on electronic technologies
at the current stage of economic development in the world. Also set out the principles of state policy
in the field of development of electronic trading in the country.

Key words:

economic development, electronic trading, e-commerce, pandemic coronavirus,

digital culture.

Кириш

Иқтисодий тараққиётнинг замонавий ривожланиш босқичи иқтисодий

фаолиятнинг электронлашуви ва инновацион ёндашувларга асосланган бизнес
шакллари тобора кенгайиб бориши билан ўзини намоён қилмоқда. Замонавий
иқтисодиёт шароитларида иқтисодий фаолият ва бизнес юритишнинг анъанавий
усуллари янги тенденциялар талабларига унчалик ҳам мос келмай, миллий
иқтисодиётлар ва бизнес субъектлар рақобатбардошлигини таъминлай олмаяпти.
Ахборот

-

коммуникация ва рақамли технологияларнинг инсоният ҳаётида кенг

қўлланиши иқтисодий фаолиятнинг янада такомиллашишига ва унинг жадаллашишига
олиб келмоқда. Бу борада электрон тижорат ва электрон савдо механизмларининг
шаклланиши ва ривожланиб бораётгани айниқса алоҳида аҳамият касб этади.

Электрон савдолар

иқтисодий фаолиятни жадаллаштириши билан бирга унинг

самарадорлигини сезиларли оширишга имконият яратади. Бизнес юритишнинг
электрон усуллари қўлланиши бир томондан товар ва хизматларнинг сотилишини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

178

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

рағбатлантирган ҳолда мижозлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш эвазига
бозорларни кенгайтирса, иккинчи томондан, жорий харажатларни қисқартиришга
олиб келади. Электрон савдолар механизми ҳам иқтисодий ривожланиш
тенденциялари ва илмий

-

техникавий тараққиёт йўлидаги алоҳида босқич, таъбир

жоиз бўлса, муҳим кашфиёт бўлиб ҳисобланади. Ушбу механизм бугунги кунда бутун
дунёни қамраб олган COVID

-

19 коронавирус пандемияси ва глобал карантин

шароитларида ўзининг беқиёс афзаллигини яна бир бор намоён қилмоқда ва электрон
савдолар

самарали иқтисодий фаолиятнинг ажралмас механизми эканлигини яққол

тасдиқлади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Электрон савдо фаолияти ва тушунчасининг илмий адабиётларда турлича

ёндашувлар асосида талқин қилишга уринишлар мавжуд бўлиб, ушбу тушунча
моҳиятини аниқроқ баён қилишда унинг белгиларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга

[6].

Қатор тадқиқотчилар, шу жумладан, А.Орлова [13] ва Н.Миненковой [12]

электрон савдонинг асосий белгилари сифатида савдо битимларини ижро этиш ва
товарлар

(хизматлар)

ҳаракатида

электрон

коммуникация

воситаларнинг

қўлланишини кўрсатиб ўтишади

.

Электрон савдо электрон тижоратнинг асосий бўғини бўлиб, кўпчилик

адабиётларда ушбу тушунчалар деярли синоним сифатида қайд

этилади. Хусусан,

электрон савдолар назарий асосларини яратишда фаол иштирок этган тадқиқотчи
олимлар И.Г.Баланов

[3]

ва Д.Козье

[11]

ўзларининг илмий ишларида “электрон

тижорат” ва “электрон савдо” тушунчаларини ўртасида принципал фарқлар мавжуд
эмаслигини қайд этади.

Электрон савдо анъанавий форматдаги савдо усулларига нисбатан бир нечта

афзалликларга эга: битим томонларининг географик жойлашув ноқулайлигини
истисно этади ва улар ўртасида музокаралар олиб бориш вақтини қисқартиради,
шунингдек, зарур маълумотларни қабул қилиш ва тақдим этиш жараёнини
жадаллаштиради.

Тадқиқот методологияси

Мазкур илмий мақолани тайёрлаш жараёнида тадқиқот методологиясининг

ушбу мавзу учун энг мақбул деб топилган усуллари қўлланилган. Электрон
савдоларнинг ҳозирги ҳолати

ва соҳа афзалликлари эксперт баҳоланган ва қиёсий

таҳлил усулидан фойдаланган ҳолда электрон тижорат ва электрон савдо тушунчалари
ўртасидаги фарқлар намоён этилган. Шу билан бирга электрон савдо
инфратузилмасининг ривожланиш истиқболлари иқтисодий таҳлили

амалга

оширилган.

Таҳлил ва натижалар

Янгиланаётган жамият тараққиётнинг шундай босқичида турибдики, бунда янги

ахборот коммуникация технологияларининг жадаллик билан тарқалиши ва шу асосда
ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётнинг муҳим бўғинларида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда.

Сўнгги йилларда замонавий алоқа воситаларининг шиддат билан ривожланиши

бутунжаҳон ахборот магистрали вужудга келиши ва шу асосда инсоният фаолиятининг
“рақамли маданият” деб номланувчи мутлақо янги кўриниши шаклланишига олиб
келмоқда. Мазкур жараёнларнинг таъсири остида ахборот билан ишлаш анъанавий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

179

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иш услублари бутунлай ўзгармоқда. Учинчи минг йилликнинг бошланиши глобал
компьютер тармоғининг инсоният учун улкан имкониятларини англаш, уларни
иқтисодиёт ва халқаро бизнеснинг турли жабҳаларида қўллаш даври бўлади. Бир сўз
билан айтганда, биз “интернет иқтисодиёти” ёки “рақамли дунё иқтисодиёти” деб
номланувчи янги иқтисодиёт ва “электрон бизнес” даврида турибмиз

[14].

Электрон технологиялар ижтимоий

-

иқтисодий муносабатларнинг турли

жабҳаларида фойдаланиш мумкин бўлган универсал хусусиятга эга воситалар бўлиб,
исталган тадбиркорлик субъекти фаолиятида (савдо, ишлаб чиқариш, маркетинг ва
ҳ.к.) нафақат қўллаш, балки улар орқали юқори самарага эришиш эвазига
рақобатбардошликни ошириш мумкин. Янги бозорларни топиш, мижозлар қамрови ва
талабини кенгайтириш, бозордаги ўзгаришларни тезкорлик билан “сезиш” ва ўз
вақтида маркетинг режаларини ишлаб чиқишда электрон технологияларнинг хизмати
беқиёсдир.

Йилдан

-

йилга товар ва хизматлар олди

-

сотдиси электрон технологиялар,

хусусан, интернет тармоқлари орқали амалга оширилиши кенгайиб бормоқда.
Амалиётда электрон савдолар қанчалик кенг авж олаётганига қарамасдан электрон
савдоларнинг умумқабул қилинган назариялари ва қонунчилик асослари тўлиқ
шаклланиб улгурмаган бўлиб, муттасил такомиллашиб ва тўлдирилиб борилмоқда.
Электрон савдо дастлаб тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида бир тури сифатида
шаклланган бўлса, бугунги кунга келиб у бутун тадбиркорлик фаолияти билан
уйғунлашиб кеттики, тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида тури эмас, балки исталган
тадбиркорлик фаолиятининг ажралмас унсурига айланиб улгурди. Иқтисодий
назарияда ишлаб чиқариш омиллари сифатида одатда ер, ишчи кучи, капитал ва
тадбиркорлик лаёқати ажратиб кўрсатиб келинган бўлса, бугунги кунга келиб интернет
тармоғини ҳам алоҳида ресурс (омил) сифатида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Чунки,

замонавий ижтимоий

-

иқтисодий муносабатларнинг бирламчи асоси айнан

интернет ва рақамли технологиялар билан боғлиқ бўлиб бормоқда. Хусусан, нафақат
товар ва хизматлар савдоси, шунингдек, хомашё бозорлари ҳам электрон савдоларга
таянмоқда. Замонавий технологиялар ривожланиши асносида интернет ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётнинг ажралмас бўғини бўлиши билан бирга инсоният учун қатор
афзалликлар, шу жумладан, электрон тармоқларда қулай ва тезкор харидларни амалга
ошириш имкониятларини яратиб берди. Бу эса, анъанавий савдодан электрон
савдоларга ўтиш тенденциясини бошлаб бермоқда.

Электрон савдо анъанавий савдо усулларидан фарқли ўлароқ сутканинг

исталган вақтида мижозларга автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш ва қўллаб

-

қувватлаш имкониятларига эга. Ўз навбатида, бу жараён хизмат персоналини ёллаш
билан боғлиқ қўшимча харажатлар сарфланишини талаб қилмаслиги бизнес учун ҳам
муҳим афзалликлардан биридир. Бунда “Amazon” компаниясининг электрон савдо
тизимини келтириб ўтиш бунга яққол мисолдир. “Amazon” анъанавий кўринишдаги
савдо расталари ва дўконларисиз барча маҳсулотларини интернет тизими орқали
сотади ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бутун жараёнини
мувофиқлаштириб боради. Ишлаб чиқарувчилар эса йирик миқдордаги товар
захираларини тўплаб ўтиришлари шарт эмас

[11].

Умуман олганда, электрон савдонинг қуйидаги белгилари (хусусиятлари)ни

ажратиб кўрсатиш мумкин

[6]:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

180

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

электрон

воситалар

қўллаш

орқали

анъанавий

битимларни

расмийлаштиришнинг такомиллашган шакли;

-

мижозлардан буюртмаларни қабул қилиш ва ишлаш жараёнларини

автоматлаштириш йўли билан бизнес юритишни технологик инновациялашуви;

-

сотувчи ва истеъмолчи ўртасида мутлақо янги –

масофавий усул йўлга

қўйилиши;

-

анъанавий савдодан фарқли равишда ижтимоий муносабатларда янги

субъектларнинг вужудга келишини назарда тутадиган электрон савдо ҳуқуқий
муносабатларининг мураккаб тузилмаси.

Халқаро рақобатнинг янада чуқурлашуви шарт

-

шароитлари мамлакатлар

иқтисодиётлари ва бизнес ҳамжамиятларини доимий равишда бозорда “жон
сақлаш”нинг янги ва самарали усуллари устида ишлашни тақозо этмоқда. Ушбу
усуллар ичида бизнес жараёнларини замонавий рақамли технологиялар асосида
бошқариш энг кенг қўлланилаётган ва юқори самара бераётгани усуллар сирасига
киради. Рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши, интернет тармоғи ролининг
ошиши ва иқтисодиёт соҳаларининг комплекс автоматлаштирилиши жараёнларида

электрон тижоратнинг фаол қўлланиши бизнес субъектларининг нафақат
ривожланиши, балки уларнинг рақобатлашган бозорда ўз ўрнини сақлаб туриши учун
ҳам жуда муҳимдир. Электрон савдо механизмлари бизнес юритиш жараёнларини
доимий такомиллаштириб бориши натижасида ҳозирги кунга келиб виртуал савдо
муносабатлар ҳажми кескин ошиб бормоқда. Дунёнинг исталган бурчагида жойлашган
компаниялар ўз бизнес стратегияларини белгилаб олишда рақамли технологиялар
имкониятларидан фойдаланишни биринчи ўринга олиб чиқишмоқда. Рақамли
технологиялар ҳатто кичик корхоналар учун ҳам хорижий ҳамкорлар билан алоқани
йўлга қўйиш, қўшимча бозорлар топиш ва энг асосийси истеъмолчиларга яқинроқ
бўлишни таъминлайди. Электрон мулоқот орқали компаниялар ўз мижозлари билан
автоматлаштирилган

ва тезкор маълумотлар алмашинувга эришиши натижасида талаб

ва таклифни бошқариш самарадорлигини оширади. Айниқса, кескин рақобат
майдонида электрон савдо орқали компания товарларни сақлаш, жойлаштириш ва
савдоларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш эвазига
рақобатчилари олдида ўз ўрнини мустаҳкамлайди. Бу эса охир оқибатда
компаниянинг даромадлари ошишига олиб келади.

Ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамиятида ва ривожланган мамлакатларда электрон

савдо миллий иқтисодиётларнинг энг самарали ва истиқболли секторларидан бири
сифатида тан олинмоқда. Кўпчилик мамлакатлар амалиётида ушбу соҳани “интернет
савдо” ёки “электрон тижорат” атамалари билан номлаш урфга айланган. Дунё бўйлаб
интернет тармоғига уланиш имкониятлари ортиши муносабати билан мутлақо янги
бозорлар кашф қилинмоқда. Ушбу янги бозорларнинг асосини эса электрон савдо
тизимлари ташкил этади. Электрон савдо истеъмолчилар учун қулай ва тезкор
харидларни амалга ошириш имконини берса, корхоналар учун сотиш билан боғлиқ
харажатларни тежаш имконини беради. Интернет тармоғида савдо алоқалари шиддат
билан ривожланиб бормоқдаки, ушбу соҳадаги илмий тадқиқотлар ва амалий
кўникмалар қисқа муддатларда ўз долзарблигини йўқотиб, технологияларнинг янги
авлодлари билан ишлаш кўникмаларини мунтазам шакллантириб бориш тақозо
этилмоқда. Шунинг учун, ахборот технологияларга асосланган электрон савдо


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

181

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тизимларини ҳолатини ва ривожлантириш йўналишларини таъминлаш бугунги
куннинг долзарб муаммоси ҳисобланиб, айниқса 4G –

тўртинчи авлод ахборот

технологиялари тараққиётининг сўнгги тенденцияларини инобатга олган ҳолда ушбу
масалага чуқурроқ ёндашиш давр талабидир.

1-

жадвал

Электрон савдонинг асосий афзалликлари

[10]

т/р

Электрон савдонинг афзалликлари

Кутиладиган самара

1.

Истеъмолчига товар ҳақида маълумотларни етказиб

бериш вақтини қисқартиради.

Вақт харажатларини

қисқартиради.

2.

Вақтни инобатга олмаган ҳолда бутун сутка мобайнида

савдони амалга ошириш имконияти яратилади.

Вақт ва молиявий

харажатларни қисқартиради.

3.

Воситачилар иштирокини камайтиради, ишлаб чиқарувчи

ва истеъмолчилар ўртасида тўғридан

-

тўғри алоқа

тикланади.

Молиявий харажатларни

қисқартиради.

4.

Реал вақт режимида минтақалараро ва халқаро миқёсда

савдолар амалга оширилади.

Мижозлар сони

ортади.

5.

Рақобатбардошликни оширади.

Сотиш ҳажмларини

кўпайтиради.

6.

Потенциал мижозлар сонининг чекланмаган тарзда

ошиши, хорижий истеъмолчилар ҳисобига янги бозорлар

очилади.

Бозорни кенгайтиради.

7.

Товар ҳақида маълумот турларини кенгайтиради.

Товарлар ҳақидаги

рекламалар сифати ва

ҳаққонийлигини оширади.

8.

Мижозлар эҳтиёжлари бўйича максимал ахборот

йиғилади, кўп талаб этиладиган товарлар сотилади.

Товарлар сотиш ҳажми ошади,

мижозлар сони кенгаяди.

9.

Персонал ва ижара тўловларига харажатлар қисқаради.

Молиявий харажатларни

қисқартиради.

10.

Турли тўлов шакллари кенгаяди (мижоз анъанавий шаклда

ва интернет орқали тўловларни амалга ошириши мумкин).

Етказиб берувчилар билан

ҳисоб

-

китоблар ва ўзаро

муносабатлар соддалашади.

11.

Электрон тўлов схемаларидан фойдаланиш орқали пул

айланмасини тезлаштиради.

Миллий иқтисодиёт

ривожланиш суръатларини

оширади.

12.

Спекулятив капитал ҳажмларини камайтиради (ишлаб

чиқарувчи бўлмаган воситачиларнинг капиталини

қисқартиради)

Ишлаб чиқариш соҳаларига

инвестицияларни

кўпайтиради.

1-

жадвалда келтирилган электрон савдонинг афзалликлари умумий ҳолатда бир

-

бири билан узвий боғлиқ ҳисобланади. Электрон савдо тизимлари орқали савдо
сервисини оптималлаштириш, иқтисод қилинган маблағларни ишлаб чиқаришни
модернизация қилишга йўналтириш, шунингдек, вақт, персонал ва молиявий
харажатларни тежаш натижасидан умумий харажатларни 15

-

25 фоизга қисқартириш

иқтисодий субъект рақобатбардошлиги ошишининг ёрқин намунасидир.

Таъкидлаш жоизки, “электрон савдо” тушунчасини тўлиқроқ тушуниш учун асли

келиб чиқиши инглиз тилига бориб тақаладиган “e

-

commerce” атамасини келтириб

ўтиш мақсадга мувофиқ. Вақтнинг ўтиши билан электрон савдо “e

-

commerce”дан

алоҳида йўналиш сифатида ажратиб кўрсатила бошланди. Электрон савдо “e

-

commerce”, яъни электрон тижоратдан фарқли ўлароқ асосан товар ва хизматлар олди

-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

182

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

сотди жараёнини қамраб олади. Электрон тижоратнинг қамров доираси электрон
савдога нисбатан кенгроқ бўлиб, унда ишлаб чиқариш муносабатлари ҳам иштирок
этади. Электрон савдо тизими орқали истеъмолчи сотувчи (ишлаб чиқарувчи) билан
тўғридан

-

тўғри мулоқот қилмасдан ва товарлар қидиришда ортиқча харажат ва вақт

сарфламасдан харидларни амалга оширса, ўз навбатида сотувчи электрон ахборотлар
олиш имкони юқорилиги сабабли бозордаги вазиятга тезкорлик билан мослашишга
ҳаракат қилади.

Электрон савдо тизимларининг афзалликлари билан бир қаторда уни

ривожлантиришда тўсиқ бўлиши мумкин бўлган айрим муаммолар мавжуд. Хусусан,
интернет тармоғининг қамрови, тезлиги ва ундаги узилишлар, интернетдан
фойдаланувчилар сонининг камлиги, рақамли лойиҳаларни молиялаштириш
ресурслари чекланганлиги, электрон инфратузилма ва тўлов тизимларининг етарли
ривожланмаганлиги, электрон молиявий хизматлар кўрсатувчи институтлар ўртасида
рақобатнинг сустлиги, янги электрон тўлов тизимларини қонуний тан олиш
жараёнининг чўзилиб кетиши, интернет тармоғида тўловлар хавфсизлиги бўйича
ҳимоя тизимлари мавжуд эмаслиги, малакали мутахассислар сонининг камлиги
сингари қатор камчиликлар миллий иқтисодиётда электрон савдо тизимларининг
тўлақонли ва самарали фаолият юритишига салбий таъсир ўтказади.

Интернет

тармоқлари

асосида

замонавий

ахборот

-

коммуникация

технологияларининг ривожланиши, шунингдек, янги ахборот тизимларининг вужудга
келиши ва савдо муносабатларига электрон технологияларнинг кириб келиши
замонавий савдонинг электронлашувига олиб келмоқда. Ўзбекистон Республикасида
ҳам глобал тараққиётга ҳамоҳанг равишда миллий иқтисодиётнинг ривожланиши
рақамли

технологияларга

таянган

ҳолда,

иқтисодий

муносабатларнинг

электронлашуви кузатилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда электрон
тижорат, жумладан электрон савдонинг жадал ривожланаётганини гувоҳи бўламиз.
Бунинг учун ҳуқуқий асос яратилгани, ахборот

-

коммуникация инфратузилмаси

такомиллаштирилгани, электрон тўлов тизимлари ва платформалари ишга тушаётгани
ва энг асосийси улар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланаётганлиги электрон
савдоларнинг янада кенгайиши ва ривожланиши учун замин яратмоқда. 2015 йилда
“Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

[18]

янги

таҳрирда қабул қилиниши мамлакатимизда электрон тижорат ва савдолар тизимини
ривожлантириш учун мустаҳкам қонуний асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу
қонуннинг мақсади электрон

тижорат

соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан

иборатдир. Қонун билан электрон тижоратнинг қуйидаги асосий принциплари
белгилаб берилган

[1]:

-

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш эркинлиги;

-

шартномалар тузишнинг ихтиёрийлиги;

-

электрон тижоратда иштирок этиш шарт

-

шароитларининг тенглиги;

-

иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши.

Қонун билан мустаҳкамланган юқоридаги принциплардан кўриниб турибдики,

электрон тижорат мамлакатимизда бошқа тижорат ва савдо механизмлари сингари
ҳеч қандай тўсиқларсиз, тўлақонли равишда амал қилиши учун замин яратилган. Бунда
тадбиркорлик фаолиятини юритиш эркинлиги, электрон тижоратда иштирок этиш
ихтиёрийлиги, иштирок этиш шарт

-

шароитлари барча иштирокчилар учун тенглиги,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

183

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

шунингдек, электрон савдода қатнашаётган томонларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари
қонун асосида ҳимоя қилиниши кафолатланган. Бу эса Ўзбекистон Республикасида
электрон савдо тизимларининг фаолият олиб бориши учун энг асосий омиллардан
биридир. Бугунги кунга келиб электрон савдони ривожлантириш мамлакатимизда
давлат сиёсати даражасига кўтарилган масалалар сирасига киради. Электрон тижорат
соҳасидаги давлат сиёсати электрон тижоратни ривожлантириш учун ҳуқуқий,
иқтисодий, ташкилий, техникавий ва бошқа шарт

-

шароитлар яратишга йўналтирилган

бўлиб, соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат

[1]:

-

электрон тижорат воситасида амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятини

қўллаб

-

қувватлаш ва рағбатлантириш;

-

электрон тижорат воситасида амалга ошириладиган тадбиркорлик соҳасига

инвестициялар, замонавий технологиялар ва жиҳозларни жалб этиш учун шарт

-

шароитлар яратиш;

-

тадбиркорлик фаолияти субъектларини уларнинг электрон тижорат соҳасидаги

фаолияти учун зарур бўлган ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш

-

технологик, илмий

-

техникавий

ва бошқа ахборот билан таъминлаш;

-

электрон

тижорат

соҳасидаги

илмий

-

техникавий

тадқиқотларни

рағбатлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш;

-

электрон тижорат соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. Хорижий давлатлар билан

ўзаро

манфаатли ва мувофиқлаштирилган ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди.

Тадбиркорлик субъектлари учун ҳамкорликнинг энг самарали ва устувор йўналишлари
белгилаб берилади.

Электрон тижорат соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларининг

асосий мақсади республикамизда биринчи навбатда соҳадаги тадбиркорлик
фаолиятини ҳар томонлама

-

ҳуқуқий, молиявий, ташкилий қўллаб

-

қувватлаш, зарурий

инфратузилмани барпо этиш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга
қўйиш ва илмий

-

техникавий тадқиқотларни рағбатлантириш, шунингдек, бошқа

давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик олиб бориш орқали электрон савдо доирасидаги
фаолиятни мувофиқлаштириш ва маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг электрон
савдо жараёнларидаги манфаатларини ташқи бозорларда ҳимоя қилишга қаратилган.

Хулоса

ва

таклифлар

Миллий

иқтисодиётнинг

истиқболдаги

ривожланиши

ва

унинг

рақобатбардошлиги

таъминланиши

мамлакатимиз

ҳаётида

рақамли

технологияларнинг қанчалик самарали қўлланиши, иқтисодий муносабатларни
электрон платформалар орқали янада такомиллаштириш, электрон савдо
тизимларини кенгайтириш натижадорлигига боғлиқдир. Рақамли Ўзбекистон
тараққиётининг асосий мезонлари ҳам мамлакатимизда электрон муносабатлар
муҳитининг қарор топиши, электрон технологиялар имкониятларидан кенг фойдалана
оладиган тадбиркорлик субъектлари сонининг ортишига таянади.

Халқаро амалиётдаги тажрибалар сингари миллий бизнес тенденциясининг ҳам

электрон технологияларга асосланиши даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Маҳаллий
тадбиркорлик субъектларининг нафақат ички бозорда,

балки ташқи бозорда ҳам

рақобатдошлигининг муҳим омили айнан электрон тижорат механизмлари,
жумладан, электрон савдо тизимлари бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда ахборот


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

184

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

технологиялардан фойдаланмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тобора
имконсиз

ва

айтиш

мумкинки,

мантиқсиз

ҳолатга

айланиб

бормоқда.

Мамлакатимизда электрон технологиялар нафақат савдо жараёнларида кенг
қўлланилмоқда, балки бизнес фаолиятининг бутун жараёнида –

ишлаб чиқариш,

хизмат кўрсатиш, бизнесни бошқариш, молиявий менежмент ва маркетинг
фаолиятларининг энг самарали ва ажралмас механизми ҳисобланади. Шу билан бирга,
электрон технологияларнинг охирги ютуқларини самарали қўллаш миллий
иқтисодиётнинг хомашё ресурсларига қарамлигини камайтириш ва юқори
технологияларга асосланган иқтисодиёт барпо этишга замин яратади.

Хулоса ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, ривожланган ва ривожланаётган

мамлакатларда электрон савдоларнинг муттасил ривожланиб бориши тенденцияси
электрон савдолар анъанавий савдоларнинг ўрнини тўлиқ босади деб хулоса
чиқаришга олиб келмаслиги керак. Балки, электрон савдолар анъанавий савдо
механизмлари билан рақобатлашадиган муҳит юзага келишига олиб келиб, охир
оқибатда умумий иқтисодий муносабатлар янада такомиллашиб бориши муқаррар.

Фойдаланилган

адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуни,

Манба:

https://lex.uz/docs/2650293

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

3. Балабанов И.Т. «Электронная коммерция». –

СПб.:Питер, 2002.

4. Джуманиязова М.Ю. «Перспективы развития электронной коммерции в

Узбекистане».

Journal

of

Economy

and

Business,

vol

6.

2018.

C. 65-67.

5. Delfmann, W., Albers, S. Gehring, M. 2002. The impact of electronic commerce on

logistics service providers. International Journal of Physical Distribution and Logistics, 32,3:
203-222.

6. Еманова Н.С. «Признаки электронной торговли». Вестник Омского

университета. Серия «Право». 2014. № 1 (38). С. 48

-50.

7. Efendi, Jap, Michael Kinney and L. Murphy Smith. 2008. Profitability Analysis of B2B

Buy-Side E-Commerce Systems. Working Paper, Texas A&M University.

8. Гулямов С.С. и др. “Блокчейн технологии в цифровой экономике”

.

Т.: “Иктисодиёт ва молия” 2019 –

386 с.

9. Hunter, Shirley and L. Murphy Smith. 2008. Impact of Internet Financial Reporting

on Emerging Markets. Journal of International Business Research, In press. Available at
http://papers.ssrn.com/sol3/papers.cfm?abstract_id=1017078.

10. Казьмина И.В., Щеголева Т.В. «Состояние и основные тенденции развития

отечественной электронной торговли на основе информационных технологий»,
М.:Экономинфо. 2017. №1

-2.

11. Козье Д. «Электронная коммерция». –

М.: Русская редакция, 1999. –

С. 6.

12. Миненкова Н.В. «Международно

-

правовое и национально

-

правовое

регулирование электронной торговли»: автореф. дис. канд. юрид. наук. –


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

185

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

М., 2008. –

С. 27.

13. Орлова

А. «Во Всемирной торговой организации нет согласия по

электронной торговле»//Ibusiness. –

2001.

№ 1. –

С. 23.

14.

Паршенцев А.А. «Проблема и перспективы развития электронных

магазинов»// Маркетинг в России и за рубежом.

-

2010. С. 85.

15. Раҳимова Х. “Электрон савдо майдонларини самарали ташкил қилиш

-

электрон тижоратни ривожлантириш гаровидир” 2017. Манба: www.norma.uz

16. Усмонова А.И. “Электрон тижорат виртуал иқтисодиётнинг асосий

компоненти сифатида: таҳлил ва тавсиялар”//“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий
электрон журнали, 1

-

сон, 2018.

18. “Халқ сўзи” газетасининг 2015 йил 23 майдаги 103 (6286)

-

сони.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг "Электрон тижорат ту₽рисида"ги К,онуни, Манба: https://lex.uz/docs/2650293

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида"ги Фармони.

Балабанов И.Т. «Электронная коммерция». - СПб.:Питер, 2002.

Джуманиязова М.Ю. «Перспективы развития электронной коммерции в

Узбекистане». Journal of Economy and Business, vol 6. 2018.

C. 65-67.

Delfmann, W., Albers, S. Gehring, M. 2002. The impact of electronic commerce on logistics service providers. International Journal of Physical Distribution and Logistics, 32,3: 203-222.

Еманова H.C. «Признаки электронной торговли». Вестник Омского университета. Серия «Право». 2014. № 1 (38). С. 48-50.

Efendi, Jap, Michael Kinney and L. Murphy Smith. 2008. Profitability Analysis of B2B Buy-Side E-Commerce Systems. Working Paper, Texas A&M University.

Гулямов C.C. и др. "Блокчейн технологии в цифровой экономике". Т.: "Иктисодиёт ва молия" 2019 - 386 с.

Hunter, Shirley and L. Murphy Smith. 2008. Impact of Internet Financial Reporting on Emerging Markets. Journal of International Business Research, In press. Available at http://papers.ssrn.com/sol3/papers.cfm?abstract_id=1017078.

Казьмина И.В., Щеголева Т.В. «Состояние и основные тенденции развития отечественной электронной торговли на основе информационных технологий», М.:Экономинфо. 2017. №1-2.

Козье Д. «Электронная коммерция». - М.: Русская редакция, 1999. - С. 6.

Миненкова Н.В. «Международно-правовое и национально-правовое регулирование электронной торговли»: автореф. дис. канд. юрид. наук. - М., 2008.-С. 27.

Орлова А. «Во Всемирной торговой организации нет согласия по электронной торговле»//1Ьи51пе$5. - 2001. - № 1. - С. 23.

Паршенцев А.А. «Проблема и перспективы развития электронных магазинов»// Маркетинг в России и за рубежом. - 2010. С. 85.

Рахимова X. "Электрон савдо майдонларини самарали ташкил цилиш -электрон тижоратни ривожлантириш гаровидир" 2017. Манба: www.norma.uz

Усмонова А.И. "Электрон тижорат виртуал ик,тисодиётнинг асосий компоненти сифатида: та^лил ва тавсиялар"//"Халкаро молия ва исоб" илмий электрон журнали, 1-сон, 2018.

"Халк сузи" газетасининг 2015 йил 23 майдаги 103 (6286)-сони.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов