Понятие затрат и затрат, их содержание и описание

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
31-41
5
3
Поделиться
Тошназарова, Д. (2021). Понятие затрат и затрат, их содержание и описание. Экономика и инновационные технологии, (3), 31–41. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11864
Дилфуза Тошназарова, Самаркандский институт экономики и сервиса

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Показатели о расходах и себестоимости имеют большое значения при планирования, контроля и принятия управленческих решений. В этой статье описывается содержание и определения понятий расходов, производственных затрат и себестоимости продукции. Изучена классификация расходов предприятия. Даны определения напонятий прямых и косвенных производственных затрат и системы учета себестоимости. Уточнены цели, задачи и объекты дисциплины учета затрат.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

31

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ХАРАЖАТЛАР ВА ТАННАРХ ТУШУНЧАСИ, УЛАРНИНГ МАЗМУНИ

ВА ТАВСИФИ

Тошназарова Дилфуза Самиддиновна

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти таянч докторанти

E-mail:

dilfuza11122000@mail.ru

Аннотация

:

Харажатлар ва таннарх тўғрисидаги кўрсаткичлар режалаштириш,

назорат ва бошқарув қарорларини қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур
мақолада

харажатлар,

ишлаб

чиқариш

харажатлари

ва

маҳсулот

таннархи

тушунчаларининг мазмуни ва тавсифи очиб берилган. Корхона харажатларининг таснифи
ўрганилган. Бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда таннарх ҳисоби
тизимига таърифлар берилган. Таннарх ҳисоби фанининг мақсади, вазифалари ва
объектларига аниқликлар киритилган.

Калит сўзлар

:

харажатлар, ишлаб чиқариш харажатлари, маҳсулот таннархи,

бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари, таннарх ҳисоби

.

Аннотация

:

Показатели о расходах и себестоимости имеют большое значения при

планирования, контроля и принятия управленческих решений. В этой статье описывается
содержание и определения понятий расходов, производственных затрат и себестоимости
продукции. Изучена классификация расходов предприятия. Даны определения напонятий
прямых и косвенных производственных затрат и системы учета себестоимости. Уточнены
цели, задачи и объекты дисциплины учета затрат.

Ключевые слова:

расходы, производственные затраты, себестоимость продукции,

прямые и косвенные производственные затраты,

учет себестоимости.

Annotation

: Indicators of expenses and costs are of great importance in planning, control and

management decisions. This article describes the content and definitions of the concepts of expenses,
manufacturing costs, and production costs. The classification of expenses has been studied. Definitions
are given for the concepts of direct and indirect production costs and the cost accounting system. The
goals, objectives and objects of cost accounting have been clarified as an economic science.

Key words:

expenses, manufacturing costs, production costs, direct and indirect production

costs, cost accounting.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси 2016 йил 13 апрелда янги таҳрирда қабул қилинган

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни 7

-

моддасида

“Активлар, мажбуриятлар,

хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг
ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир”

[1]

деб тавсиф келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш.М. Мирзиёев

“Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

-

интизом ва шахсий жавобгарлик –

ҳар бир раҳбар

фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” деб номланган

асарида “Биринчи –

ислоҳотларнинг қай даражада самара бераётганини кўрсатадиган мақсадли
дастурларни амалга ошириш натижадорлиги. Булар қаторида саноат ва бошқа


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

32

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тармоқларни ривожлантиришнинг қуйидаги иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини
келтириш мумкин: ишлаб чиқариш қувватларининг аҳволи, харажатларни ва таннархни
пасайтириш,

маҳаллийлаштириш

ва

рентабеллик

даражаси,

маҳсулот

рақобатдошлигини сўзсиз ошириш”

[2]

деб қайд этдилар. Бундан кўриниб турибдики,

бухгалтерия ҳисоботларида акс эттириладиган ишлаб чиқариш қувватларининг аҳволи,
харажатлар ва таннарх, маҳаллийлаштириш ва рентабеллик даражаси каби
кўрсаткичлар бугунги кунда ўта муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш лозим.
Бу масалалар бошқарув ҳисобининг асосий объектлари ҳисобланади.

Белгиланган

устувор вазифани ҳал қилиш мақсади

МҲХСларни тўлиқ тизимли

жорий қилинишини ҳамда бу борада кадрлар тайёрлашни тубдан яхшилашга
қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралда ПҚ

-4611

“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги

қарори

[3]

қабул қилинди. Ушбу қарорнинг мақсади мамлакатимизда

хорижий инвестицияларнинг кириб келиши учун инвестицион муҳитни яхшилаш,
компанияларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий инвесторларни
зарур ахборотлар билан таъминлаш, ҳисоботларнинг мазмуни ва таркибини ахборот
фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига уйғунлаштириш ва бошқа бир қатор вазифалар
бўлиб ҳисобланади.

Халқаро тажрибаларда бухгалтерия ҳисоби тизими

молиявий ҳисоб (financial

accounting)

ва

бошқарув ҳисоби (management accounting)

каби таркибий қисмлардан

ташкил топган. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда бухгалтерия ҳисоби фани ҳам
молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисобига бўлиб ўрганилмоқда. Молиявий ҳисоб бу асосан
ташқи ахборот фойдаланувчиларга молиявий ҳисобот кўринишида ахборотларни
тақдим қилиш бўлса, бошқарув ҳисоби эса ички ахборот фойдаланувчилар, яъни
менежерларга қарорлар қабул қилишлари учун фойдали ахборотларни етказиб бериш
қуйи

тизимига айтилади.

Бошқарув ҳисобининг таркибида таннарх ҳисоби деб

аталадиган алоҳида ўзининг предмети ва объектига эга бўлган қуйи тизим шаклланган.
Хўш, бу қуйи тизим харажатлар ва таннарх тушунчаларига қандай муносабат
билдиради? Харажатлар ва таннарх бир хил тушунчами ёки улар фарқ қиладими?
Таннарх ҳисобининг асосий объектлари нималардан иборат? Шу каби саволлар
хорижий тажрибалар асосида мамлакатимизда энди шаклланиб келаётган

таннарх

ҳисоби

учун ўта муҳим аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Соҳага доир иқтисодий адабиётларда харажатлар, ишлаб чиқариш харажатлари,

ишлаб чиқариш бўлмаган харажатлар ҳамда таннарх тушунчалари қўлланилган.

Умумий

иқтисодий

маънода

ишлаб

чиқариш

харажатлари

ва

маҳсулот

таннархи

тушунчаларига

Ш.Шодмонов

томонидан

қуйидагича

таъриф

келтирилган:

“Ишлаб

чиқариш

харажатлари

корхонанинг

маҳсулот

ишлаб чиқариш

мақсадларида,

иқтисодий

ресурслар

сотиб олиш учун қилган

пул

сарфлари.

Фирма

ўз фаолиятини

бозордан

моддий

ресурслар,

яъни

асбоб

-

ускуна,

дастгоҳлар,

транспорт

ва

алоқа

воситалари,

хом

-

ашё,

ёқилғи,

ҳар

хил

материалларни,

меҳнат

бозоридан ишчи

кучини сотиб олишдан бошлайди. Шунга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

33

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мувофиқ ҳолда ишлаб чиқариш харажатлари таркибига хом

-

ашё, асосий ва ёрдамчи

материаллар, ёнилғи ва

энергия

харажатлари,

асосий

капитал

амортизацияси, иш ҳақи

ва ижтимоий суғуртага ажратмалар, фоиз тўловлари ва б.

харажатлар

киради. Ишлаб

чиқариш харажатларига қилинган барча харажатларнинг пулдаги ифодаси

маҳсулот

таннархини

ташкил қилади”

[4].

М.Болтабоев

ТАННАРХ

, маҳсулот таннархи —

корхонанинг мақсулот

ишлаб

чиқариш. ва уни сотиш ҳамда ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун қилган
жами жорий харажатларининг

пул

шаклидаги ифодаси.

Товар

ишлаб чиқаришда

таннархнинг

муҳим

элементлари

четдан

олинадиган

хом

-

ашё,

асосий

материаллар,

электр

-

энергия

ресурслари

чиқимлари;

асосий

ва

қўшимча

иш

ҳақи;

ижтимоий

суғурта

ажратмалари;

амортизация

ажратмалари

ва

б.

сарф

харажатлар.”

[5] -

деб таъриф келтиради.

Россия Солиқ Кодексида

(1998)

қуйидагича таъриф келтирилган: “Таннархни

белгиловчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш

харажатлари маҳсулот ишлаб

чиқаришда фойдаланилган табиий ресурслар, хом

-

ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар,

ёқилғи, энергия, асосий фондлар, меҳнат ресурслари ва эксплуатация бўйича бошқа
харажатлар, шунингдек ишлаб чиқариш бўлмаган харажатларнинг қийматидан ташкил
топади”

[6].

Мамлакатимизда амалда бўлган Солиқ Кодексида

(2020)

“...солиқ тўловчи

томонидан Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам ҳисобот
(солиқ) даври давомида амалга оширилган (кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан

тасдиқланган чиқимлари (ушбу Кодекснинг

333- 336-

моддаларида

назарда тутилган

ҳолларда эса зарарлар) харажатлар деб эътироф этилади.”

[7]

деб таъриф берилган

.

Т.

Маликовнинг қуйида келтирган фикрларига қўшиламиз: “фойда олиш ёки

ХЮСнинг бошқа мақсадларига эришиш учун фойдаланиладиган ресурсларнинг пул
қийматига ХЮСнинг харажатлари дейилади. “Харажатлар” тушунчаси “таннарх”
тушунчасига нисбатан кенгроқ ҳисобланади. Чунки

,

таннарх умумий харажатларнинг бир

қисмини (оддий такрор ишлаб чиқариш харажатларини) ўзида акс эттиради.

Маҳсулот

(иш ва хизмат) таннархи

маҳсулот (иш ва хизмат)ни ишлаб чиқариш жараёнида

фойдаланиладиган хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, асосий фондлар, меҳнат
ресурслари ва уларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш

қилиш бошқа харажатларининг

қиймат баҳосидан иборат. Амалиётда “маҳсулотнинг умумий таннархи” ва “маҳсулот
бирлигининг таннархи” тушунчаларидан

кенг фойдаланилади”

[8].

Катта рус энциклопедиясида

(2017)

“Таннарх

(

англ.

cost price

)

корхонанинг

маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишси учун амалга оширилган жорий чиқимларнинг
қийматдаги баҳоланишидир”

[9] -

деб таъриф берилган

.

“Молиявий директор”

журнали сайтида

«Таннарх –

бу ташкилотнинг бутун

харажатлари бўлиб, қайсики маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ишларни бажариш,
шунингдек хизматлар кўрсатишда юзага келади.»

[10]

деб таъриф келтирилган.

«Маҳсулот таннарх –

бу барча харажатлар бўлиб, қайсики корхона товарларни

тайёрлаш ва уни давомий сотиш

қилиш баробарида

амалга оширади»

[11].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

34

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Н.Н.

Игнатенки, Е.В.

Вылегжанина

[12]

меҳнат унумдорлигини ошириш маҳсулот

таннархини камайтиришнинг энг муҳим омили сифатида қарайди.

П.А.

Лунин «таннарх –

бухгалтерия ҳисобининг марказий категорияси»

[13]

деб

ҳисоблаб,

илмий ишида Россиялик олимларнинг таннарх резервларни ахтариб топиш,

назоратни ўрнатиш, ишлаб чиқаришнинг самардорлигини ошириш, қиёслама таҳлилини
ўтказиш, нархлаштиришни амалга ошириш, самарадорликни белгилашда муҳим
кўрсаткич эканлигини таъкидлашганлигини қайд этади.

М.Т.

Ковальчук

[14]

ўзининг диссертациясида «харажатлар (расходы)», «чиқимлар

(затраты)”

,

“сарфлар (издержки)” ва “таннарх (себестоимость)” каби тушунчаларга

аниқлик киритган. Меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар, олимларнинг таърифларини ўрганиш

асосида “харажатлар” атамаси «чиқимлар (затраты)”, “сарфлар (издержки)” ва “таннарх
(себестоимость)” атамаларидан кенгроқ тушунча эканлигини асослаб беради ҳамда

ҳар

қандай

харажатлар ишлаб чиқариш фаолиятини тутиб туриш ва келгусида ривожланиши

учун амалга оширилади деган хулосага келади.

Хориждаги илмий ишларда

таннарх масаласини турли жиҳатларда ва турли

омиллар билан боғлаган ҳолда ўзгариш тенденцияларини аниқлашга доир тадқиқотлар
салмоқли ўринни эгаллайди. Масалан, Dillep G. Dhavale

[15]

маҳсулот таннархини

қарорлар қабул қилишда ўзгарувчан технологияларга ҳиссали равишда боғлиқлиги
асосида

ўрганади.

Н. Абдусаломова «таннарх ҳисоби –

ривожланаётган мамлакатларда бухгалтерия

ҳисобининг янги тенденцияси» [16] деб баҳолайди.

Ушбу таҳлиллардан хулоса қилиш мумкинки, ўрганилаётган

кўрсаткичларга

умумиқтисодий, молиявий ва бошқарув ҳисоби нуқтаи назаридан таърифларни бир

-

биридан ажратиш керак. Уларни тизимлаштиришга зарурат мавжуд. Россиядаги
манбаларда маҳсулот таннархига ишлаб чиқариш харажатлари билан бир қаторда сотиш

билан боғлиқ харажатлар ҳам киритилган. Халқаро тажрибаларда эса сотиш

билан

боғлиқ харажатлар маҳсулот таннархига эмас, балки операцион харажатлар таркибига
киритилган. Ушбу таҳлиллардан келиб чиқиб

,

биз харажатлар тушунчаси таннарх

тушунчасидан кенгроқ маънони англатади, яъни харажатлар таннархни ҳам ўз ичига
олади деган фикрга қўшилган ҳолда харажатлар ва таннарх тушунчаларига
умумиқтисодий, молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби мақсадларида алоҳида таърифлар
келтириш лозим

,

деб ҳисоблаймиз

.

Бухгалтерия ҳисобининг

концептуал асосларида

молиявий ҳисоб ва ҳисобот

мақсадларида қуйидагича таъриф келтирилган:

“Харажатлар

бу ҳисобот даври

давомида активларнинг камайиши ёки мажбуриятлар миқдорининг кўпайиши
кўринишида ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талабнома ҳуқуқи эгалари
фойдасига

бадал тақсимланиши билан боғлиқ бўлмаган ҳолда хусусий капиталнинг

камайишида ўз аксини топади.”

[17]

Ушбу

таъриф умумэътироф этилган қоидадир.

Бошқарув ҳисоби харажатлар тушунчасига ўзининг принциплари доирасида

ёндашади. Харажатлар бошқарув ҳисобининг асосий объекти ҳисобланади. Харажатлар
тушунчаси кенг тушунча бўлиб, қайси фаолиятга оидлиги ва қачон юзага келганлигидан
қатъи назар ҳисобга олинадиган харажатлардир.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

35

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Харажатлар

-

бу кўзланган мақсадларга (маҳсулот ишлаб чиқариш, товарлар

хариди, хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш, лойиҳаларни амалга ошириш) эришиш
учун сарфланган барча ресурслар қийматининг пулдаги ифодасидир. Ушбу атама жуда
кўп маънога эга бўлиб, турли хил вазиятларда турли хил типдаги харажатлар
қўлланилади. Масалан, ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулотни ишлаб чиқариш ва
харидорларга сотиш учун кўплаб харажатлар амалга оширилади. Буларга материал
харажатлар, меҳнат ҳақи харажатлари, машина ва асбоб

-

ускуналарнинг амортизацияси

харажатлари, таъмирлаш харажатлари, ходимларни овқатлантириш ва тиббий хизмат
кўрсатиш харажатлари, электр

-

энергия харажатлари, маҳсулотларни сақлаш, реклама

қилиш, харидорларга етказиб бериш, менежерларнинг иш ҳақи, телефон ва интернет
харажатлари ҳамда бошқа харажатларни киритиш мумкин. Харажатларнинг тури ва
миқдори ташкилотнинг фаолият хусусиятлари, унинг ҳажми бошқа омилларга боғлиқ
бўлади.

Тадқиқот методологияси

Ушбу тадқиқот ишида адабиётларни мантиқий таҳлил қилиш асосида хулосалар

қилинди. Интернет саҳифасидаги маълумотлардан фойдаланилди. Меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда келтирилган вазифалар методологик асос қилиб олинди. Россия
тажрибаси ўрганилди. Таннарх ҳисоби бўйича инглиз тилидаги дарслик, илмий
мақолалар илмий таҳлил қилиб чиқилди. Математик алгоритм, кетма

-

кетликлардан

фойдаланилди. Мақолани тайёрлашда гуруҳлаш, таққослаш, таҳлил ва синтез, индукция
ва дедукция, статистика, иқтисодий таҳлил

усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Хорижий тажрибаларда харажатларни (expenses) корхонанинг одатдаги фаолияти

(ordina

ry) билан боғлиқ харажатлар ва одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган

харажатларга (losses) ажратилган. Уларнинг таркибини қуйидаги чизмада акс
эттиришимиз мумкин (

1-

расм).

1-

расм. Корхоналар харажатларининг таснифи

1

1

Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

36

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Корхонанинг одатдаги фаолияти билан боғлиқ харажатлар –

бу корхонанинг

одатдаги фаолияти курси жараёнида юз берган операцион, молиявий ва инновацион
илмий

-

тадқиқотлар фаолиятлари натижасида юзга келган харажатларидир.

Операцион фаолияти харажатларга сотилган маҳсулотларнинг таннархи, сотиш

харажатлари, маъмурий бошқарув ва бошқа операцион харажатлар киради.

Иқтисодиётни

глобаллашуви

шароитида

молиявий

фаолият

замонавий

компаниялар асосий фаолиятига айланмоқда. Халқаро стандартларга мувофиқ бундай
харажатларга молиявий активларнинг чиқиб кетишидан зарарлар, молиявий
активларнинг қадрсизланишидан зарарлар, молиявий активларни реклассификация
қилишдан зарарлар ва бошқа молиявий харажатларни киритиш мумкин.

Корхонанинг одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлари –

бу

корхонанинг одатдаги курси фаолияти жараёнида юз бериши ёки юз бермаслиги
мумкин бўлган харажатдир. Буларга табиий офат туфайли юзага келган харажатлар,
жорий бўлмаган активларни тасарруф қилишдан зарарлар, валюта курси бўйича
зарарларни киритиш мумкин.

Одатдаги фаолият билан боғлиқ харажатлар таркибида операцион харажатлар

салмоқли ҳиссани ташкил этади. Операцион харажатларни икки гуруҳга ажратиш
мумкин (2

-

расм):

2-

расм. Операцион харажатлар турлари

2

АҚШдаги бухгалтерия ҳисоби бўйича луғатида “

ишлаб чиқариш харажатлари

бу

материал харажатлари плюс ушбу материалларни тайёр маҳсулотга айлантириш билан
боғлиқ харажатларга айтилади. Барча ишлаб чиқариш харажатлари тайёр маҳсулот
таннархига шундай олиб борилиши талаб этиладики, бунда компаниянинг ташқи
молиявий ҳисоботи GAAP талабларига мувофиқ келсин”

. [18]

таъриф келтирилган. Ушбу

манбада ишлаб чиқариш харажатлари учта категорияга ажратилган:

тўғридан

-

тўғри

материал

(

Direct materials),

тўғридан

-

тўғри

меҳнат

(Direct labor

)

ва

устама

ишлаб

чиқариш

(Manufacturing overhead

)

Ишлаб чиқариш харажатлари

бу маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш

жараёнида ишлаб чиқариш захиралари ҳамда уларни қайта ишлаш учун сарфланадиган

2

Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

37

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бевосита меҳнат ва устама ишлаб чиқариш харажатлари бўлиб, ушбу харажатларнинг
оқилона қўшилиши натижасида тайёр маҳсулот таннархи

юзага келади.

Ишлаб чиқариш харажатларини таннарх объектларига олиб бориш усулига қараб:

бевосита (тўғридан

-

тўғри) ва билвосита (тўғридан

-

тўғри бўлмаган) ишлаб чиқариш

харажатларга бўлинади.

Бевосита (тўғридан

-

тўғри) харажатлар

бу аниқ таннарх объектига иқтисодий

моҳиятига кўра тўғридан

-

тўғри олиб бориш мумкин бўлган харажатлардир. Масалан,

автомобиль ишлаб чиқаришда автомашинанинг кузови, матори ва бошқа эҳтиёт
қисмлари, ҳамда шу турдаги автомобилни ишлаб чиқариш билан машғул бўлган ишлаб
чиқариш ишчиларининг меҳнат ҳақи харажатлари бевосита харажатлардир. Ушбу
харажатларни қайси автомобилни ишлаб чиқаришда сарфланганлигига қараб тўғридан

-

тўғри маҳсулот таннархига идентификациялаш мумкин. Айрим адабиётларда тўғри
харажатлар ҳам тавсифланган.

Билвосита харажатлар (тўғридан

-

тўғри бўлмаган) харажатлар

бу аниқ таннарх

объектига иқтисодий моҳиятига кўра тўғридан–тўғри олиб бориш мумкин бўлмаган,
даставвал жамғариладиган (аккумляцияланадиган), сўнгра маҳсулот таннархига
маълум асосланган мезонлари асосида тақсимланадиган харажатларга айтилади.
Масалан, автомобиль ишлаб чиқариш сифатини назорат қилиш бўйича инспекторнинг
меҳнат хақи харажатларини битта автомобилнинг таннархига олиб бориб бўлмайди,
чунки, у ходимнинг меҳнати бир нечта турдаги автомобилларнинг сифатини назорат
қилишга боғлиқ ҳисобланади. Шунинг учун, унинг меҳнат ҳақини ҳар бир автомобиль
турларининг сифатини назорат қилишда сарфлаган меҳнат соатларига мутаносиб
равишда тақсимлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш харажатлари амалга ошириш натижасида маҳсулот таннархи

шаклланади. Демак, ишлаб чиқариш харажатларининг тайёр маҳсулотлар қийматида
ўзининг ифодасини топиши тайёр маҳсулот таннархи кўринишида амалга ошади.

Маҳсулот (иш ва хизматлар) таннархи

бу захираларни қайта ишлаш жараёнида

фойдали бўлган ва тайёр маҳсулотларнинг қийматига олиб бориладиган, хизматлар ва
ишларни бажариш жараёнида унинг қийматига қўшиладиган бевосита ва билвосита
ишлаб чиқиш харажатларидир.

Ишлаб чиқариш харажатлари моддаларининг таннархда ифодаланиши тайёр

маҳсулотлар таннархи элементлари дейилади.

Тайёр маҳсулот таннархи учта таннарх элементидан ташкил топади (

3-

расм)

.

Демак, тайёр маҳсулот таннархи учта таннарх элементларининг йиғиндисидан

иборат:

тўғридан

-

тўғри материал харажатлари (Бевосита);

Тўғридан

-

тўғри меҳнат

харажатлари (Бевосита); Устама ишлаб чиқариш харажатлари (Билвосита).

Юқорида таъкидлаганимиздек, халқаро стандартлар маҳсулот таннархини

захиралар таннархи шаклланиши нуқтаи назаридан ёритиб беради. Чунки, ишлаб
чиқаришга захира киришдан олдин унинг таннархи шаклланади (харид ва бошқа
харажатлар), кейин унга қайта ишлов берилади. Қайта ишлаш жараёнида меҳнат ва
устама ишлаб чиқариш харажатлари амалга оширилади. Натижада, ишлаб чиқаришга
жалб қилинган захира тайёр маҳсулотга айланади.

Тайёр маҳсулотни жорий ҳолатга ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

38

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жойлаштириладиган жойига етказиш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилади. Ушбу
жараёнлар орқали

маҳсулот таннархи шаклланади.










3-

расм. Тайёр маҳсулотлар таннархи элементлари

3

Соҳа бўйича энг нуфузли ташкилот CIMA институти Таннархни ҳисоблаш (Costing),

Таннарх ҳисоби (Cost accounting) ҳамда Таннарх бухгалтери (

Cost Accountancy)

тушунчаларига алоҳида тавсифлар келтирган:

Таннархни ҳисоблаш (Костинг)

бу таннархни аниқлашда қўлланиладиган

методлар (

techniques and

) мажмуаси ҳамда уни ҳисоблашни амалга ошириш

жараёнидир

(processes)

. Ушбу методлар маҳсулотлар ва хизматлар таннархини аниқлаш

процедурасини тартибга солувчи принциплар ва қоидалардан иборат бўлади. Ушбу
методлар турли маҳсулотлар ва хизматлар таннархини аниқлашда саноат
тармоқларининг хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади” [20]

.

Бошқа манбаларда ҳам шу каби тавсифлар келтирилган: “Костинг –

бу

қуйидагиларни аниқлашда қўлланиладиган принциплар ва қоидалардир: (а)
маҳсулотлар, мисол учун кимё маҳсулотлари, телевизор ва бошқа маҳсулотларни ишлаб
чиқариш таннархи ҳамда (б) хизматлар, мисол учун электр энергияси, транспорт ва
бошқа ҳизматларни таъмин этиш таннархи.”

Амалиётимизда таннархни ҳисоблаш “маҳсулот (иш ва хизматлар) таннархи

калькуляцияси”, рус тилида «калькуляция себестоимости продукции (работ, услуг)» деб
юритилади. “Calculatio” [21] лотинча сўздан олинган бўлиб счет, яъни жамини чиқариш
маъносини англатади. Европа ва АҚШдаги дарсликларда ҳамда халқаро стандартларда
маҳсулот таннархини ҳисоблашда “калькуляция” атамасидан фойдаланилмаган. Таннарх
ҳисоби масалаларни ўрганишда энг кўп қўлланиладиган атамалардан бири бу
костингдир. Масалан, таннархи

ҳисобида костингнинг қуйидаги турларидан

фойдаланамиз:

costing method

,

absorption costing

,

variable

(direct)

costing

,

process

costing

,

activity-based costing

,

actual costing

,

standard costing

,

average costing

,

functional

costing

,

historical costing

,

constraint based costing

,

continuous operation costing

,

contract

costing

,

normal costing

,

job order costing

”. Бу тушунчаларнинг ҳар

бири битта мавзу.

Ушбу атамаларни калкуляция деб таржима қилсак, унинг асл моҳиятини тўлиқ

3

2-

сон БҲХС “Захиралар” стандарти

[19]

асосида муаллиф ишланмаси

Тайёр маҳсулотлар таннархи

элементлари

Тўғридан

-

тўғри

материал

харажатлари

(Бевосита)

Тўғридан

-

тўғри

меҳнат харажатлари

(Бевосита

)

Устама ишлаб

чиқариш

харажатлари

(Билвосита)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

39

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ифодалаб бера олмайди.

Шу сабабли, калкуляция атамасининг ўрнига

Костинг

тушунчасини

қабул қилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Ҳозирги кунда таннарх ҳисоби амалиётда тизим сифатида, назарияда эса алоҳида

фан сифатида

юзага келмоқда. Юқорида қайд қилинган адабиётларни таҳлил қилиш

асосида қуйидагича таъриф берамиз:

Таннарх ҳисоби тизими

-

бу таннарх объектига

доир бўлган ахборотларни ўлчаш, ёзувини амалга ошириш, таҳлил ва интерпритация
қилиш ҳамда таннарх ҳисоботини тузишда қўлланиладиган мунтазам

-

даврий жараёнлар

ва процедуралар мажмуасидан иборатдир.

Таннарх ҳисоби тизимининг бош масаласи маҳсулот таннархини ишончли,

объектив аниқлаш, менежерларга қарор қабул қилиш учун ахборот тақдим этиш,
бошқарув қарорларининг муқобил вариантларини ишлаб чиқиш ҳамда маҳсулот
бирлиги таннархини аниқлашдир.

Таннарх ҳисобига доир адабиётларда таннарх ҳисоби тизимининг қуйидаги тўртта

бир

-

биридан фарқ қиладиган фаолиятларини қайд қилишган:

1. Таннархни ўлчаш

2. Таннархнинг ёзувини амалга ошириш

3. Таннархни таҳлил қилиш

4. Таннарх ҳисоботи

Таннарх ҳисоби тизими комплекс ишлаб туриши ва қанча ҳажмда ахборотлар

қайта ишланиши жараёнига бир қанча омиллар таъсир кўрсатиб туради. Уларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:

1. Фирма фаолиятининг миқдорий ҳажми

2. Ишлаб чиқариш жараёнининг тури

3. Фирма томонидан ишлаб чиқарилаётган турли маҳсулотларнинг сони

4

. Таннарх ахборотларига нисбатан менежментнинг муносабати

5

.

Ташқи ўзгарувчи омиллар, жумладан қонунлар ва тартибга солувчи меъёрий

-

ҳуқуқий база

Юқоридаги тадқиқотлар асосида хулоса қилишимиз мумкинки, алоҳида ўз

предмети, объекти нуқтаи назаридан таннарх ҳисобини алоҳида фан сифатида ўрганиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу фанни “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим
йўналишлари учун ўқув дастурларига киритишни таклиф этамиз.

Хулоса ва таклифлар

Ушбу

тадқиқотлар асосида қуйидаги хулоса ва таклифлар амалга оширилди:

1. Бугунги кунда иқтисодиётимизда харажатлар ва таннархни пасайтириш орқали

маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Шу боис,
иқтисодий фанлар блокида таннархи ҳисоби фанини алоҳида ўрганиш, унинг мақсади,
вазифалари ва объектини очиб бериш ўта муҳим аҳамият касб этади.

2. Харажатлар, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннарх тушунчаларига берилган

таърифларни тадқиқ қилиш асосида хулоса қилишимиз мумкинки, харажатлар ишлаб
чиқариш харажатларидан кенгроқ тушунча экан. Ишлаб чиқариш харажатларининг тайёр
маҳсулотлар (иш ва хизматлар) таннархида ўз аксини топиши натижасида тайёр
маҳсулотлар таннархи юзага

келади. Демак айтишимиз мумкинки, ишлаб чиқариш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

40

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

харажатларининг маҳсулот таннархига олиб борилган қисми тайёр маҳсулот таннархи
деб қаралиши керак. Ушбу тавсиялар таннарх ҳисобининг назарий асосларини
такомиллаштиришга хизмат қилади

.

3.

Таннарх ҳисобига таъриф берилди. Таннарх ҳисобининг бош масалалари ва

унинг фаолият

доирасига

аниқлик киритилди. Калькуляция атамасининг ўрнига костинг

тушунчасини киритиш асосланди. Ушбу ишланманинг амалиётга жорий этилиши
корхоналарда таннархи ҳисобини тўғри ташкил этишда аҳамият касб этади.

Келтирилган хулоса ва таклифлар мамлакатимизда таннарх ҳисоби бўйича

стандартларни ишлаб чиқиш, таннарх ҳисоби фанининг назарий ва методологик
асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун, 7

-

модда. https://lex.uz/acts/2931253

2.

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий

жавобгарлик –

ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак., 2017 йил

14 январь.

-

Тошкент: “Ўзбекистон”

, 2017, -26

б.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралда ПҚ

-4611

“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги

қарори. https://lex.uz/docs/4746047

4.

https://qomus.info/encyclopedia/cat-i/ishlab-chiqarish-xarajatlari-uz/

5. https://qomus.info/encyclopedia/cat-t/tannarx-uz/
6.

Ст.253 НК РФ “Расходы, связанные с производством и реализацией”

https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A0%D0%B0%D1%81%D1%85%D0%BE%D0%B4%D1%8B

7.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси. https://lex.uz/docs/4674902#4684425

8.

Т

.

Маликов. Маъруза матни.

http://staff.tiiame.uz/storage/users/58/presentations/gwPvgkOTiEssIdkJLvn1YAFlZ1lEwWu32
5r4qPNO.pdf

9.

Себестоимость

/

Кузнецов О.В.

//

Большая российская энциклопедия

:

[в 35 т.]

/

гл. ред.

Ю. С. Осипов

.

М.

: Большая российская энциклопедия, 2004—

2017

10.

https://www.fd.ru/articles/159104-sebestoimost-tipy-struktura-formirovanie

11.

Что такое себестоимость и как ее рассчитать: типы, виды, структура и

формирование

себестоимости

https://kakzarabativat.ru/nachinayushhim

-

predprinimatelyam/chto-takoe-sebestoimost-kak-rasschitat/

12.

Игнатенки

Н.Н., Вылегжанина

Е.В.

Себестоимость как фактор финансовой

результативности предприятия. https://cyberleninka.ru/article/n/sebestoimost

-kak-faktor-

finansovoy-rezultativnosti-predpriyatiya/viewer

13.

Лунин

П.А.

Учет затрат и калькулирование себестоимости научно

-

технической

продукции: На примере отрасли «Наука и научное обслуживание»

https://www.dissercat.com/content/uchet-zatrat-i-kalkulirovanie-sebestoimosti-

nauchno-tekhnicheskoi-produktsii-na-primere-otra


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

41

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

14.

Учет затрат на производство и калькулирование себестоимости продукции на

предприятиях

нефтегазодобывающей

промышленности.

https://www.dissercat.com/content/uchet-zatrat-na-proizvodstvo-i-kalkulirovanie-
sebestoimosti-produktsii-na-predpriyatiyakh-ne

15. Product Costing for Decision Making in Certain Va

riable‐Proportion Technologies

//

Journal

of

Management

Accounting

Research

(2007)

19

(1):

51

70.

https://doi.org/10.2308/jmar.2007.19.1.51

16. Abdusalomova N., 2017. "

Cost Accounting and Financial Health: Analysis of Cost

Reduction

Policy

Effect

in

Selected

Enterprises

of

Metallurgy

Industry

in

Uzbekistan

,"

International Journal of Management Science and Business Administration

,

Inovatus Services Ltd., vol. 3(3), pages 33-38, March.

17.

Фомина

О.Б.

Изменение концептуальных основ МСФО.

file:///C:/Users/SamISI-

ATM/Desktop/34%20-

%20Фомина%20Фомин.pdf

18. What are manufacturing costs?

https://www.accountingcoach.com/blog/what-are-

manufacturing-costs

19. 2-

сон БҲХС “Захиралар”

https://finotchet.ru/articles/133/

20. Executive programme COST AND MANAGEMENT ACCOUNTING Printers/October,

2015/5000. 5-6-p.

21. https://yandex.ru/yandsearch?clid=2039342



Библиографические ссылки

Бухгалтерия х,исоби тугрисидаги к,онун, 7-модда. https://lex.uz/acts/2931253

Мирзиёев Ш.М. Танцидий тах,лил, цатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик - ^ар бир ра^бар фаолиятининг кундалик цоидаси булиши керак., 2017 йил 14 январь.-Тошкент: "Узбекистан", 2017, -26 б.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралда ПК.-4611 "Молиявий х,исоботнинг халкдро стандарта а рига утиш буйича кушимча чора-тадбирлар тутрисида"ги царори. https://lex.uz/docs/4746047

https://qomus.info/encyclopedia/cat-i/ishlab-chiqarish-xarajatlan-uz/

https://qomus.info/encyclopedia/cat-t/tannarx-uz/

Ст.253 НК РФ "Расходы, связанные с производством и реализацией" https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%A0%D0%B0%D1%81%D1%85%D0%BE%D0%B4%D1%8B

Узбекистан Республикаси Солик, Кодекси. https://lex.uz/docs/4674902#4684425

Т. Маликов. Маъруза матни.

http://staff.tiiame.uz/storage/users/58/presentations/gwPvgkQTiEssldkJLvnlYAFIZHEwWu32 5r4qPNO.pdf

Себестоимость / Кузнецов О. В. //Большая российская энциклопедия: [в 35 т.] / гл. ред. Ю. С. Осипов. — М.: Большая российская энциклопедия, 2004—2017

https://www.fd.ru/articles/159104-sebestoimost-tipy-struktura-formirovanie

Что такое себестоимость и как ее рассчитать: типы, виды, структура и

формирование себестоимости https://kakzarabativat.ru/nachinayushhim-

predprinimatelyam/chto-takoe-sebestoimost-kak-rasschitat/

Игнатенки Н.Н., Вылегжанина Е.В. Себестоимость как фактор финансовой результативности предприятия. https://cyberleninka.ru/article/n/sebestoimost-kak-faktor-finansovoy-rezultativnosti-predpriyatiya/viewer

Лунин П.А. Учет затрат и калькулирование себестоимости научно-технической продукции: На примере отрасли «Наука и научное обслуживание»

https://www.dissercat.com/content/uchet-zatrat-i-kalkulirovanie-sebestoimosti-nauchno-tekhnicheskoi-produktsii-na-primere-otra

Учет затрат на производство и калькулирование себестоимости продукции на

предприятиях нефтегазодобывающей промышленности.

https://www.dissercat.com/content/uchet-zatrat-na-proizvodstvo-i-kalkulirovanie-sebestoimosti-produktsii-na-predpriyatiyakh-ne

Product Costing for Decision Making in Certain Variable-Proportion Technologies

//Journal of Management Accounting Research (2007) 19 (1): 51-70.

https://doi.Org/10.2308/jmar.2007.19.l.51

Abdusalomova N., 2017. "Cost Accounting and Financial Health: Analysis of Cost Reduction Policy Effect in Selected Enterprises of Metallurgy Industry in Uzbekistan," International Journal of Management Science and Business Administration, Inovatus Services Ltd., vol. 3(3), pages 33-38, March.

Фомина О.Б. Изменение концептуальных основ МСФО. file:///C:/Users/SamlSI-ATM/Desktop/34%20-%20Фoминa%20Фoмин■pdf

What are manufacturing costs? https://www.accountingcoach.com/blog/what-are-manufacturing-costs

2-сон БХ.ХС "Захиралар" https://finotchet.ru/articles/133/

Executive programme COST AND MANAGEMENT ACCOUNTING Printers/October, 2015/5000. 5-6-p.

https://yandex.ru/yandsearch?clid=2039342

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов