Основные направления инновационного развития водного хозяйства и его поддержка

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
43-50
35
5
Поделиться
Умаров, С. (2017). Основные направления инновационного развития водного хозяйства и его поддержка. Экономика и инновационные технологии, (1), 43–50. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9159
Сухроб Умаров, Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

доцент, к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Поддержка инновационной деятельности со стороны государства и его формирование стратегических развитий считается важным. В связи с этим, в данной статье приведены методы поддержки инновационной деятельности со стороны государство в зарубежных странах, а также основные направления государственной программы по инновационному развитию водного хозяйства республики

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

СУВ ХЎЖАЛИГИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Умаров Сухроб Рустамович,

ТТИМИ доценти, и.ф.н.

E-mail:

usr_79@mail.ru

Аннотация:

Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш ва уни ривожлантириш стратегияларини шакллантириш муҳим
ҳисобланади. Шу боис, мақолада хорижий давлатларда инновацион фаолиятни
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш усуллари ҳамда мамлакатимиз сув
хўжалигини инновацион ривожлантириш бўйича давлат дастурининг асосий
йўналишлари келтирилган.

Аннотация:

Поддержка инновационной деятельности со стороны

государства и его формирование стратегических развитий считается
важным. В связи с этим, в данной статье приведены методы поддержки
инновационной деятельности со стороны государство в зарубежных странах,
а

также

основные

направления

государственной

программы

по

инновационному развитию водного хозяйства республики.

Annotation:

Support of the innovative activity by the government and

formation of its development strategies are absolutely important issues. For that
reason, main directions of the state program on the innovative development of water
sector of the country and support methods of innovative activity by the government in
the foreign countries are described in the paper.

Калит сўзлар:

сув хўжалиги, инновациялар, инновацион сиёсат,

инновацион ривожлантириш, инновацион таъминот, инновацион жараёнлар,
инновацион салоҳият.

Кириш

Иқтисодиётнинг асосий ва энг муҳим тармоқларидан бўлган сув

хўжалиги тизимида мавжуд инновацион салоҳиятдан фойдаланишнинг илмий-
амалий ва иқтисодий жиҳатларини тадқиқ этиш, интеллектуал мулк ва
инновацион салоҳиятдан самарали фойдаланиш, сув хўжалиги тизиминиг
инновацион таъминоти яъни тизим учун юқори малакали илмий кадрлар
салоҳиятини шакллантириш, улар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
тизимини ривожлантириш баробарида такомиллаштириб бориш, инновацион
фаолият билан шуғулланувчи бозор субъектларининг ташкилий ва иқтисодий
алоқаларини тартибга солиш, шунингдек, инновацион ишланмаларни тизим
корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилиш ҳолатини илмий жиҳатдан
тадқиқ этиш асосида сув хўжалигини янада ривожлантириш долзарб
масалалардан бири ҳисобланади. Зеро, қўйилган муаммоларнинг ижобий
ечимини топилиши мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан
ҳисобланган сув хўжалигини инновацион ривожланиш йўлига ўтишига
мустаҳкам замин яратади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон

Республикасининг

Биринчи

Президенти

И.Каримов

таъкидлаганларидек, "... 2013 йил ва яқин келажакга мўлжалланган
дастуримизни амалга оширишда иқтисодиётимиз ва унинг етакчи
тармоқларини модернизация қилиш, техник ҳамда технологик янгилашни
жадаллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни
диверсификация қилиш марказий ўрин тутиши даркор" [1].

Зотан, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестицияларни сув

хўжалиги билан боғлиқ инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-
конструкторлик ишларига жалб қилиш, унинг натижаларини ишлаб чиқаришга
тезкор татбиқ этиш, истиқболда аграр соҳада ишлаб чиқариш салоҳияти ва
ресурс

тежамкор

технологиялардан

фойдаланиш

самарадорлигини

оширишнинг

ташкилий-иқтисодий,

техник-технологик

ва

ижтимоий

йўналишларида олиб бориладиган ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан
бирига айланишини эътироф этиш ўринлидир.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Бугунга қадар "инновация" тушунчасига иқтисодчи олимлар ва

мутахассислар томонидан турлича талқин қилинган. Жумладан, "Инновация" -
техника ва технология авлодларини алмаштиришни таъминлаш учун
иқтисодиётга сарфланган маблағлар ҳамда илмий-техника ютуқлари ва илғор
тажрибаларга асосланган техника, технологиялар, бошқариш ва меҳнатни
ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг турли
соҳалар ва фаолият доираларида қўлланилиши [2].

В.А.Макаренко таҳрири остида нашр этилган замонавий тушунча ва

терминларнинг қисқача луғатида инновация терминига кенгроқ тушунча
келтирилган: Инновация - техника ва технология авлодини алмашинувини
таъминловчи иқтисодиётга маблағ йўналтириш, илмий-техника тараққиётининг
маҳсули бўлган янги техника, технологиялар яратиш, янги ғояларни ишлаб
чиқиш, синтезлаш, янги назария ва моделларни яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ
этиш; индивидуал тусдаги, такрорланмас дастурларни ишлаб чиқиш [3].

Демак, инновация – бу, тадқиқотлар ва ишланмалар натижаси бўлиб,

янгилик ёки ижтимоий-иқтисодий ечимларни такомиллаштиришдир. У
инсоният фаолиятида қўллаш орқали жамият томонидан тан олинишига
эришиш учун ҳаракатда бўлади.

Сув хўжалиги тизимида инновацион фаолликни ривожлантиришда

интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш тармоқ ривожи учун олиб
борилаётган

илмий-тадқиқот

ишларини

молиялаштириш

тизимини

такомиллаштириш билан бевосита боғлиқ. Чунки, тармоқнинг бошқа
тармоқларга нисбатан ўзига хос хусусиятлари, айнан мазкур тармоқда олиб
борилаётган илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришни ҳам ўзига хослик
жиҳатлари билан фарқланади.

Шу жиҳатдан россиялик аграр иқтисодчи олим И.Ушачевнинг фикри

эътиборли бўлиб, унинг фикрича, аграр тармоқда олиб борилаётган илмий
тадқиқотлар – соҳадаги инновацияларнинг манбаи ҳисобланади. Тармоқни фан
ишланмаларини жорий қилиш орқали ривожлантириш ва ушбу соҳа давлат
томонидан молиялаштирилиши зарур. Шунинг билан биргаликда, унда илмий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ходимлар манфаатдорлигини оширишни ҳам назарда тутиши лозим. Энг
аввало, тармоқда фан янгиликларини, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан
келиб чиққан ҳолда татбиқ этиб бориш талаб этилади, яъни ушбу вазиятда
мамлакат миқёсида аграр соҳани ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш
ва уларни молиялаштириш муҳим аҳамият касб этади [4].

Тадқиқот методологияси

Шунингдек, аграр соҳанинг илмий таъминотини ташкил қилиш ва

ривожлантириш эса илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини
кенгайтириш ҳамда унинг натижаларини амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ.
Бу учта муҳим йўналиш асосан махсус дастурлар: илмий изланишлар, илмий
тадқиқотлар ва уларнинг натижаларини амалиётга жорий қилишдан иборат.

Илмий изланишлар, хусусан инновацион жараён, фундаментал ва амалий

натижалардан иборат бўлиб, ўз ичига назарий усул ва услубий тадқиқотларни
олади.

Илмий тадқиқотлар дастури ҳам фундаментал, ҳам амалий натижаларни

ўз ичига олиб, илмий-инновацион ривожланишнинг янги йўналишларини
белгилаб беради. Бундай дастурларнинг амалга оширилиши ишлаб чиқариш
технологияси

ва

сув

хўжалигининг

ривожлантириш

тизимини

такомиллаштириб боради. Бу такомиллаштириш фундаментал ва амалий
тадқиқотларнинг турлича комбинациялари натижасида юзага келади.

Шунингдек, амалиётга татбиқ этиш дастури илмий тадқиқотлар

натижаларини бевосита амалиётга жорий қилиш асосида маълум йўналишда
ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорликка эришишдан иборат [5].

Таҳлил ва натижалар

Сув хўжалиги мажмуасининг инновацион таъминоти сув хўжалиги

тизими илмий салоҳиятининг мустаҳкамланиши, тармоқни малакали кадрлар
билан таъминлаш даражасининг ошиб бориши, бошқариш механизмининг
иқтисодий усулларини жорий қилиниши, фан ва ишлаб чиқаришни
бирлаштиришнинг ташкилий ва иқтисодий механизмини такомиллаштириш
билан боғлиқ равишда ривожланиб боради.

Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиз қишлоқ ва сув хўжалигида ҳам

инновацион ишланмаларни жорий қилиш жараёни тобора кенгайиб бормоқда.
Чунки, ер ва сув захираларининг чеклангани боис, мавжуд захиралар ҳисобига
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини янада ошириш, уларни қайта
ишлаш натижасида қўшимча даромад олиш чораларини кўриш зарурати юзага
келмоқда. Бу мақсадларга эса, соҳага инновациявий ишланмаларни жорий
қилмасдан эришиб бўлмайди. Айтиш жоизки, ҳозирда бу борада
мамлакатимизда ҳам катта ишлар қилинмоқда. Бироқ, ушбу масаланинг
ечимини кутаётган томони бор, яъни, аксарият ҳолатларда илмий маҳсулот
татбиқ қилишга тайёр бўлганда ҳам, инновацион жараённи молиялаштириш
масалалари чўзилиб кетмоқда. Юртимиздаги илмий-тадқиқот муассасалари ўз
илмий ечимларини таклиф қилишга тайёр, аммо иқтисодиётнинг бошқа
тармоқларига нисбатан қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида инновацияни
жорий қилишга иштиёқ суст, ҳатто, баъзи ҳолатларда бу масалага эътиборсиз
муносабатда бўлинмоқда. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ ва сув хўжалиги тизими


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ва улар таркибидаги корхоналарнинг дунё андозалари даражасида жадал
ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Бундай ҳолатни бартараф қилиш учун Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази жойлардаги
(вилоят ва туман) тизимлари билан якунланган тадқиқот ишлари жорий
этилишини мунтазам равишда мувофиқлаштириб боришлари зарур.
Инновацион жараённинг бундай тартибда мувофиқлаштириб борилиши барча
иштирокчи субъектларнинг бир тизимга бирлашиши (ҳар бир субъект
мулкчилик ва қайси вазирлик тасарруфида бўлишидан қатъи назар инновацион
жараёнга киришсада уларнинг мустақиллиги сақланиб қолади) билан амалга
оширилади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, инновацион жараён комплекс
ёндашишни, яъни, илмий-тадқиқот ишлари, тажриба ишланмаларини тайёрлаш,
янгиликларни жорий қилишдан олдин қайта синаб кўриш, ишлаб чиқаришга
жорий қилиш ва самарадорликни баҳолашни талаб қилади. Бу йўналиш
иқтисодиётнинг илмий устувор йўналиши бўлиши ва давлат дастурларида ўз
аксини топиши лозим.

Инновацион жараён бўйича ҳаракат икки томонлама ривожланиб бориб,

бир томондан, давлат кўпроқ бюджет маблағларини илмий йўналишларга,
инновацион фаолият учун кредит берувчи ташкилотларни рағбатлантиришга
йўналтирилиши, шунингдек, инновацион фаолиятни меъёрий ҳужжатлар билан
мувофиқлаштирилиб турилиши, иккинчи томондан, корхоналар, шу жумладан,
сув хўжалиги тизими ва корхоналарида бажарилаётган инновацион
лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришлари талаб этилади.

Юқорида санаб ўтилган қишлоқ ва сув хўжалиги ривожланишининг

муҳим жиҳатлари ва тармоқлар маҳсулдорлигини ошириш омиллари охир-
оқибат инвестиция ва инновацияга бориб тақалади. Демак, мазкур ҳолатдан
чиқишнинг бирдан-бир асосий йўли илм-фан ва замонавий техник тараққиёт
ривожланиш имкониятлари ва мавжуд инновацион салоҳиятдан янада тўлароқ
фойдаланишга кўпроқ эътибор қаратишдан иборат.

Бугунги кунда республикамиз, шу жумладан сув хўжалигида инновацион

жараён ривожланишига халақит бераётган асосий омиллар қуйидагилардан
иборат, яъни:

– вазирлик ва идоралар, корхона ва хўжаликларнинг илмий-техник

лойиҳалар танловида қатнашишга бўлган қизиқишининг пастлиги сабаби – ўз
маблағи етишмаслиги, кредит шартлари оғирлиги, керакли ҳужжатлар ва
ҳисоботлар тайёрлашнинг мураккаблиги;

– бир қатор инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий сиёсат устувор

йўналишларига, шунингдек, узоқ муддатли стратегик ривожланишга,
истиқболда дунё илмий инновацион ривожланишига мос келмаслиги;

– жамоатчилик, нодавлат тизимлари, кичик ва хусусий тадбиркорларнинг

инновацион дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш бўйича танловлар ҳақида
етарлича ахборотга эга эмасликлари;

– чет эллик ҳамкорлар ва хусусий сектор билан ҳамкорлик

натижаларининг пастлиги ва камлиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

– иқтисодий рағбатлантиришни паст самаралилиги ва ишлаб чиқаришда

фан-техника ютуқларини қабул қилишга бўлган қизиқишни рағбатлантириш
механизмининг йўқлиги;

– инновацион маркетинг ва инновацион фаолият билан шуғулланаётган

менежерлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими ривожланмаганлиги;

– инновацион лойиҳалар хавф-хатарлик даражасига баҳо берувчи ва

суғурталовчи инновацион венчур ва суғурта компаниялари тизими
шаклланмаганлиги;

– рақобат механизми асосида фаолият юритаётган турли мулкчилик

шакллари, истеъмол бозори муносабатлари республика ва ҳудудларнинг
халқаро инновацион жараёнга мослаша олмаётгани каби ҳолатлар билан
боғлиқлиги кабилардир [6].

Юқорида қайд этилган омиллар ва умуман инновацион жараёнларнинг

ўзига хос бўлган хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, уларни амалга
оширишда концептуал ёндашувни талаб қилади.

Концептуал ёндашув энг асосий ғояни, муайян устуворликларга эга

инновацион жараённи бошлаш ва уни амалга оширишни англатади.
Мамлакатимиз тараққиёти, умуман, иқтисодиётда инновацияларнинг, илмий-
техник ютуқларнинг ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдаги
роли ва аҳамияти ниҳоятда катта.

Демак, сув хўжалигида суғориш технологиясини такомиллаштириш,

йўқотишларни камайтириш, шунингдек, ресурслар сарфлари бирлигига
олинадиган маҳсулот миқдорини ошириш бўйича инновация лойиҳаларини
тузиш тармоқнинг инновация лойиҳалари самарадорлигини ошириш
йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бунда сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг моҳияти кам

харажатлар билан суғориш суви бирлигига кўп маҳсулот етиштиришдир. Ушбу
мақсадга эришиш учун замонавий суғориш технологияларидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир. Жумладан, томчилатиб суғориш маҳсулот бирлигига
нисбатан жуда кам миқдорда сув сарф этиб, 1 кг пахтага анъанавий усулда 2,3
м

3

сув сарф этилса, томчилатиб суғоришда бу кўрсаткич 0,8 м

3

ни ташкил этади

[7].

Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқаришини ривожлантириш асосини биринчи навбатда, республикамизда
умуммиллий бойлиги ҳисобланган суғориладиган ер ва сув ресурсларидан
фойдаланиш самарадорлиги ва деҳқончилик маданиятини оширишни тақозо
этади. Бунинг учун эса сувнинг ҳар бир м

3

аҳолиги қўшимча қишлоқ хўжалиги

маҳсулоти етиштириш имкониятини беришини тушунишимиз, анъанавий
суғориш усулларидан тўғри фойдаланишимиз ҳамда замонавий сув тежовчи
технологияларини кенг жорий этишимиз лозим.

Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва уни

ривожлантириш

стратегияларининг

шаклланишида

давлат

сиёсатини

белгиловчи йўналишларни танлаш принципиал жиҳатдан муҳим ҳисобланади.
Бу борада хорижий давлатларда инновацион сиёсатини шакллантирувчи ва
рағбатлантирувчи турли хил стратегиялар, ташкилий-иқтисодий элементлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мавжуд. Жумладан, ривожланган хорижий давлатларда қишлоқ ва сув
хўжалигида инновацион фаолиятни давлат томонидан рағбатлантириш
усуллари орасида бевосита (тўғридан-тўғри) ва билвосита усуллар фарқланади
(1-расм) [8].

1-расм. Хорижий давлатларда инновацион фаолиятни

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш усуллари

Инновацион корхоналарни давлат томонидан тўғридан-тўғри (бевосита)

бошқариш усуллари устувор ҳолатда икки шаклда амалга оширилади:
маъмурий-идоравий ва дастурий мақсадли. Тўғридан-тўғри (бевосита) чоралар
қаторига капитал нархининг "пасайиши"ни (ИТваТКИни имтиёзли солиққа
тортишни субсидиялашнинг умумий тизимларидан фойдаланиш), шунингдек,
унга эришиш (кириш)нинг енгиллаштирилиши (фонд бозорлари венчур
капиталининг ривожланиши)ни киритиш мумкин. АҚШдан фарқли равишда
Ғарбий Европа давлатларида қишлоқ хўжалигини инновацион фаолиятни
рағбатлантириш воситаси сифатида паст фоизли кредитлар билан таъминлаш
тартиби кенг тарқалган. 90-йилларда молиявий бозорларнинг либераллаштири-
лиши молиялаштиришнинг ноанъанавий манбаларини – институционал (пенсия
фондлари)ни ҳам, шунингдек, хусусий шахсларни (хусусий капитал) ҳам – ўз
капиталини истиқболли корхоналарга тўғридан-тўғри инвестициялашдан
манфаатдор субъектларни кенг жалб этишга имкон берди. Натижада венчур
молиялаштириш ҳажми сезиларли даражада ўсди.

Давлат

ишчи

кучи

сафарбарлигини

ошириш,

илмий-техник

инфратузилмаларни яратиш йўли билан таълим соҳаси орқали профессионал
кадрларни тайёрлаш ва бошқарув маслаҳат хизматини шакллантириш орқали
инновацион бизнесга бевосита усуллар орқали ҳам ёрдам беради.

Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш усуллари

Бевосита

- устувор инновацион тадқиқот-
ларни имтиёзли молиялаштириш;
-

грантлар тизими, кадрлар

тайёрлаш ва малака оширишни
Давлат томонидан молиялашти-
риш;
- давлат томонидан инновация-
лар бозори ва инфратузилма-
ларни шакллантириш;
- инновацияларни ишлаб чиқиш
ва жорий этишни дотациялаш ва
субсидиялар бериш.

Билвосита

- солиқ имтиёзлари;
- молиявий

лизингни

қўллаб-

қувватлаш;
- инновацион

фаолиятни қўллаб-

қувватлаш,

ҳудудий

фондларни

шакллантириш;
- сармоядорларга

инновацион

кафолатлар;
- инновацион

тадбиркорликни

суғурталаш;
- инновацияларни маънан қўллаб-
қувватлаш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса ва таклифлар

Умуман олганда, сув хўжалигини инновацион ривожлантиришни давлат

томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш лозим.
Ҳозирги пайтда мамлакатда инновацион фаолликни ошириш дастури ишлаб
чиқилган бўлиб, у тўртта асосий йўналишга – энергетика ва энергияни тежаш,
саломатлик, ахборот ва коммуникацияларни ривожлантиришга мўлжалланган
[9].

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ушбу дастурлар доирасида сув

хўжалигини инновацион ривожлантириш бўйича давлат дастури қуйидаги
таркиб ва кўринишда бўлиши мақсадга мувофиқдир.

1. Сув хўжалигида инновацион тадқиқотлар йўналишлари.
- суғориш

сувини

тежайдиган

технологиялар,

гидромелиоратив

тизимлардан самарали фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг экологик-
мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

- гидротехника

иншоотлари конструкцияларини такомиллаштириш,

ҳисоблаш, лойиҳалаш ва хавфсизлигини таъминлаш асосларини ишлаб чиқиш;

- қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаштириш, электрлаштириш ва

автоматлаштириш муаммолари;

- ер ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш услубларини

такомиллаштириш асослари;

- суғорма деҳқончиликда сувдан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий

асослари.

2. Сув хўжалигида инновацион тизимни шакллантиришнинг асосий

йўналишлари.

- сув хўжалигида таълим тизимини такомиллаштириш;
- қишлоқ ва сув хўжалигини илм-фанни ривожлантириш;
- инновацион жараёнларда хусусий сектор иштирокини таъминлаш ва

рағбатлантириш;

- тизимдаги юқори технологик тармоқларни модернизациялаш;
- сув хўжалигидаги инновацион инфратузилмаларни ривожлантириш;
- инновациялар бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини

қатъият билан давом эттириш. - Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2013 йил 21
январь.

2. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 4-cон. 169-бет.
3. Макаренко В.А. Краткий словарь современных понятий и терминов (3-

е изд., дораб., и доп.) – М.: Республика, 2004. - 201 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

4. Ушачев И. Научное обеспечение государственных программ развития

сельского хозяйства России. – Москва, 2006. – 9 с.

5. Умурзоқов Ў.П., Абдураҳимов И.Л. Сув хўжалиги менежменти. - Т.:

IQTISOD-MOLIYA, 2008. - II-жилд. - 608 бет.

6. "Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида сув хўжалиги тизимини

инновацион асосида ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини
такомиллаштириш" мавзусидаги давлат амалий гранти ҳисоботи. - Тошкент,
2014.

7. Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш тўғрисида қўлланма-

ШГК мажмуаси. - Қарши, 2012.

8. Федоренко В.Ф., Буклагин Д.С., Аронов Э.Л. Инновационная

деятельность в АПК: состояние, проблемы, перспективы: науч. изд. – М.: ФГНУ
«Росинформагротех», 2010. – 280 с.

9. www.lex.uz

Библиографические ссылки

Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катьият билан давом эттириш. - Узбекистан Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2013 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2013 йил 21 январь.

Узбекистан Миллий энциклопедияси. 4-сон. 169-бет.

Макаренко В.А. Краткий словарь современных понятий и терминов (3-е изд., дораб., и доп.) - М.: Республика, 2004. - 201 с.

Ушачсв И. Научное обеспечение государственных программ развития сельского хозяйства России. - Москва, 2006. - 9 с.

Умурзоков У.П., Абдурахимов И.Л. Сув хужалиги менежменти. - Т.: IQTISOD-MOL1YA, 2008. - П-жилд. - 608 бег.

"Иктисодистни модернизациялаш шароитида сув хужалиги тизимини инновацион асосида ривожлантиришнинг ташкилий-иктисодий механизмини такомиллаштириш" мавзусидаги давлат амалий гранти хисоботи. - Тошкент, 2014.

Томчилатиб сугориш тизимидан фойдаланиш тугрисида кулланма-ШГК мажмуаси. - Карши, 2012.

Федоренко В.Ф., Буклагин Д.С., Аронов Э.Л. Инновационная деятельность в АПК: состояние, проблемы, перспективы: науч. изд. - М.: ФГНУ «Росинформагротех», 2010. - 280 с.

www.lex.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов